Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Reforms in ecology and environmental protection in our
country
Lobar GADOEVA
1
Bukhara State Medical Institute
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received April 2025
Received in revised form
15 May 2025
Accepted 15 June 2025
Available online
25 June 2025
The article explains that ecology and environmental
protection are crucial areas for safeguarding public health, and
that addressing these issues cannot be solely entrusted to the
Ministry of Health. It points out the presence of both internal
and external factors. In this context, the article examines the
adoption of several Decrees by the President of the Republic of
Uzbekistan "On Measures to Improve the System of State
Management in the Field of Ecology and Environmental
Protection" and evaluates their current status.
2181-
1415/©
2025 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss3-pp13-16
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
"Clean Area,"
ecology and environment,
modern technologies,
sanitation and ecology,
infrastructure,
cluster.
Экология,
атроф
муҳитни
муҳофаза
қилишда
мамлакатимиздаги ислоҳотлар
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
“Тоза ҳудуд”,
экология ва атроф муҳит,
замонавий технологиялар,
санитария ва экология,
инфратузилма,
кластер.
Ушбу
мақолада
экология
,
атроф
муҳитни
муҳофаза
қилиш
аҳоли
саломатлигини
сақлашнинг
энг
муҳим
йўналишлардан
бири
эканлиги
,
бу
ҳолат
биргина
Соғлиқни
сақлаш
вазирлиги
томонидан
ҳал
этилмаслиги
ва
унинг
ички
ва
ташқи
омиллари
мавжудлиги
,
шу
мақсадда
Президентимиз
томонидан
“Экология
ва
атроф
муҳитни
муҳофаза
қилиш
соҳасидаги
давлат
бошқаруви
тизимини
такомиллаштириш
чора
-
тадбирлари
тўғрисида”ги
Фармоннинг
қабул
қилиниши
ва
унинг
амалдаги
ҳолатлари
очиб
берилган
.
1
PhD, Associate Professor, Bukhara State Medical Institute.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
3 (2025) / ISSN 2181-1415
14
Реформы в области экологии и охраны окружающей
среды в нашей стране
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Чистая территория»,
экология и окружающая
среда,
современные технологии,
санитария и экология,
инфраструктура,
кластер.
В статье объясняется, что экология и охрана
окружающей среды являются важнейшими направлениями
охраны здоровья населения, и что решение этих проблем
не может быть возложено только на Министерство
здравоохранения. Указывается на наличие как внутренних,
так и внешних факторов. В этой связи рассматривается
принятие
ряда
Указов
Президента
Республики
Узбекистан «О мерах по совершенствованию системы
государственного управления в области экологии и охраны
окружающей среды» и оценивается их текущее состояние.
Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш аҳоли саломатлигини
сақлашнинг энг муҳим йўналишидир. Бу шундай муаммоки, биргина Соғлиқни
сақлаш вазирлиги уни ҳал қила олмайди. Унинг ички ва ташқи омиллари мавжуд.
Мамлакатимиздаги атроф
-
муҳитни муҳофаза қилиш миллий қизиқишларимиз
бўлиши даркор. Шу мақсадда Президентимизнинг 2017 йил 21 апрелда “Экология
ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат бошқаруви тизимини
такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Унга
мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф
-
муҳитни муҳофаза қилиш
давлат қўмитаси
қайта ташкил этилди, унинг зиммасига мамлакатимизда соғлом
экологик муҳитни шакллантириш учун маиший чиқиндиларни йиғиш, сақлаш,
ташиш, утилизация қилиш ва қайта ишлаш, жойларда “Тоза ҳудуд” давлат унитар
корхоналари ташкил этиш, санитар тозалаш хизматларини ривожлантириш,
аҳолининг бўш қисмини тозалик ишларига ёллаш кабилар юклатилди. Мазкур
Фармонга таяниб, 2017–2021 йилларда маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш ва
қайта ишлаш билан боғлиқ чора тадбирлар юзасидан комплекс дастур ишлаб
чиқилди. Қўмита тизимида 13 та “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси ва
уларнинг 174 та туман (шаҳар) филиаллари ташкил қилинди. Уларнинг балансига
1 минг 300 та махсус техника, мингта чиқинди тўплаш майдончаси, 5 минг 800 та
контейнер ва 172 та полигон ўтказилди. Биргина 2017 йили 305 та чиқинди
тўплаш майдончалари қурилди, 2 мингдан зиёд контейнерлар билан
таъминланди, 295 та полигон хатловдан ўтказилиб, уларнинг кадастри тузилди,
97 та чиқинди полигони тартибга
келтирилди. Қўмита қошида маиший
чиқиндилар билан шуғулланувчи ҳамда бу борадаги ташкилий ишларни назорат
қилувчи инспекция ташкил этилди.
Мамлакатимизда аҳолига санитария тозалаш хизмати кўрсатиш даражаси
жуда паст, масалан, республикамизда 53% аҳолига санитария тозалаш хизматлари
кўрсатилади, холос. Шундан атиги 15% хусусий сектор ҳиссасига тушади.
Аҳолининг экологияга оид қонунларга, тартибларга риоя этиш кўникмаси ҳам
юқори эмас. Мутахассислар фикрича, атроф
-
муҳитни муҳофаза қилиш ва аҳолига
зарур тозалик, маиший чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича санитария хизматлари
кўрсатиш бир қатор ижтимоий аҳамиятга эга чора
-
тадбирларни амалга оширишни
талаб қилади. Уларга:
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
3 (2025) / ISSN 2181-1415
15
1)
санитария гигиена аҳволи ва аҳолининг касалланиш даражасининг юқори
эканлиги;
2)
ер ресурсларининг камайиши ва ортиқча эксплуатация қилинаётгани;
3)
ландшафт генетик барқарорлиги ва мувозанатининг бузилиши каби
муаммолар киради.
Ўзбекистон Евросиё материгининг марказий қисмида жойлашган, мазкур
ҳудудда
океан йўқ. Республикамиз Жануб ва Шарқ томондан баланд тоғлар билан
ўралган бўлиб, ҳудудининг 80 фоизи чўл ва чала чўллардан иборат. Ёзда қуёш
нури таъсирида чўллар устида тропик тўзон ҳаво массаси шаклланади ва у атроф
-
муҳитга хавф солади. Натижада қурғоқчилик кучаяди, сув танқислиги ошиб, аҳоли
саломатлигига салбий таъсир этади, ландшафт барқарорлиги ва мувозанатининг
бузилишига олиб келади. Маълумотларга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси,
Хоразм, Навоий, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида
чўлланиш даражаси юқори. Умуман, Ўзбекистонда 22 миллион гектар ер
чўлланишга мойил, мавжуд яйловларнинг 43 фоизи инқирозга учраб бўлган.
Шунингдек, суғориладиган ерлар ҳам йилдан
-
йилга қисқармоқда. Орол
денгизининг қуриган ҳудудидан туз ва бошқа минерал моддаларнинг шамол
орқали тарқалиши эса вазиятни табора мураккаблаштирмоқда. Кейинги 50 йил
ичида Орол денгизи йўқолиш арафасида экани мутахассислар томонидан
тахмин қилинмоқда. Ўзбекистонда замонавий технологияларга асосланган
корхоналарнинг қурилиши, маиший хизмат турларининг кенгайиши билан бирга
ён
-
атрофга чиқиндилар ташлаш, кўча ва уй атрофларини булғаш каби ғайритабий
ҳолатлар юзага келаётгани сир эмас. Умуман республикамизда ободонлаштириш,
атроф
-
муҳитни тозалаш муаммога айланган. Аҳоли экология маданиятининг
пастлиги республикамиз ҳукуматини махсус чора
-
тадбирлар дастурини ишлаб
чиқишга ва уни амалга оширишга ундади. Бу ўринда Ўзбекистон Республикаси
Президентининг “Маиший чиқиндилар чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги қарори
(2018, 18 май)ни эслаш лозим. Қарорга мувофиқ, Ўзбекистонда атроф
-
муҳитни
муҳофаза қилишни таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш,
жойларда санитария ва экология ҳолатини яхшилаш борасида изчил сиёсат олиб
борилмоқда. Қисқа муддатда қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни
амалга оширувчи инфратузилма шакллантирилди, умумий қувват йилига
миллион тоннадан ошадиган маиший чиқиндиларни қайта ишлаш қувватига эга
кластерлар яратилди, санитария ва тозалик ишлари билан шуғулланувчи
комплекслари ташкил этилди. Шу билан бирга, қарорда, тегишли инфратузилмани
қониқарсиз ҳолатга ва аҳоли пунктлари хизматлар билан тўлиқ қамраб
олинишининг таъминланмаслигига олиб келувчи маиший чиқиндилар билан
боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат хусусий шериклик етарли жорий
этилмагани, маиший чиқиндиларни қайта ишлаш тизими замонавий талабларга
жавоб бермаслиги, аҳоли яшаш пунктларининг ифлосланишига сабаб бўлаётган
полимер плёнкали материаллардан ҳаддан ташқари кўп фойдаланилаётгани,
атроф
-
муҳитни бузганлик учун қонуний жавобгарликка тортиш яхши ташкил
этилмагани, мамлакатдаги ҳақиқий санитария экологик ҳолатни баҳоловчи
замонавий инновацион ва ахборот коммуникация технологиялари мавжуд
эмаслиги кўрсатилади. Юзага
келган салбий ҳолатларни бартараф этиш ва янги
тизимни шакллантириш учун Давлат экология қўмитаси, ҳудудларда маиший
чиқиндиларни тўпловчи пунктлар “Тоза ҳудуд” ДУК ёки “Махсустранс” ДУК га
беркитилди, махсус автоматлаштирилган ахборот тизими яратилди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
3 (2025) / ISSN 2181-1415
16
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Экология ва атроф
-
муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви
тизимини такомиллаштириш тўғрисида. Ўзбекистон Республикаси Президентининг
21.04.2017 йилдаги ПФ
-5024-
сон Фармони // https://lex.uz/docs/3174498.
2.
Атроф муҳитни муҳофаза қилиш аҳоли саломатлигини сақлашнинг муҳим
омили // Халқ сўзи, 2018, 3
-
февраль.
3.
Атроф муҳитни муҳофаза қилиш аҳоли саломатлигини сақлашнинг муҳим
омили // Халқ сўзи, 2018, 3
-
февраль.
4.
Доклад о человеческом развитии. Узбекистан 1999.
–
Ташкент:Узбекистан,
2000. -
С. 73.
5.
Турсунов С. Табиат муҳофазаси ҳаёт мамот масаласи // Халқ сўзи, 2018,
19 июнь.
6.
Лобар Гадоева. Ижтимоий фаол авлодни тарбиялашда
соғлом турмуш
тарзининг аҳамияти. Имом Бухорий сабоқлари журнали
№3
-
сон , 2019
й Б.142
-144
7.
Гадоева Лобар Эргашевна Ўзбекистон аҳоли сиҳат саломатлигини
таъминлашга қаратилган ислоҳотлар
Медицина, педагогика и технология:теория
и практика том 2, выпуск 5, 31 май
.
Б.
377-381.
8.
Гадоева Лобар Эргашевна Соғлом турмуш тарзига оид илмий ва назарий
фалсафий қарашларда тарихий
(антропогенез, этнология, этнография)
йўналишнинг аҳамияти.
Медицина, педагогика и технология:теория и практика
том 2, выпуск 9, 30 сентябрь
.
Б.
75-80.
