Авторы

  • Уткиржон Сабиров
    Судья по экономическим делам суда Республики Каракалпакстан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss5/S-pp427-435

Ключевые слова:

секвестр секвестеризация суд имущество взыскатель должник требование обеспечение требования

Аннотация

В статье анализируется понятие секвестра в гражданском праве, его правовые основы, историческое развитие, современное значение, сферы применения, проблемы на практике и современные примеры в европейских гражданских делах.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Objects of Sequestration in Civil Law

Utkirjon SABIROV

1

Economic Cases of the Court of the Republic of Karakalpakstan

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received April 2025
Received in revised form

15 May 2025
Accepted 25 May 2025

Available online

15 June 2025

The article analyzes the concept of sequestration in civil law,

its legal basis, historical development, modern meaning, areas

of application, problems in practice and modern examples in

European civil cases.

2181-

1415/©

2025 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss5/S-pp427-435

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

sequestration,

sequesterization,

court,

imushchestvo,

vzyskatel,

doljnik,

trebovanie,

obespechenie trebovaniya.

Фуқаролик ҳуқуқида секвестр объектлари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

секвестр,

секвестрация институти,

суд,

мулк,

даъвогар,

қарздор

,

даъво,

талабни таъминлаш.

Ушбу мақолада фуқаролик ҳуқуқида секвестрация

тушунчаси,

унинг

ҳуқуқий

асослари,

тарихий

ривожланиши, бугунги кундаги аҳамияти, қўлланиш

соҳалари,

амалиётдаги

муаммолар

ҳамда

Европа

фуқаролик ишларидаги долзарб мисоллар асосида таҳлил
қилинади.

1

Judge for Economic Cases of the Court of the Republic of Karakalpakstan. E-mail: Utkirjonsabirov@gmail.com


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

05 (2025) / ISSN 2181-1415

428

Объекты секвестра в гражданском праве

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

секвестр,

секвестеризация,

суд,

имущество,

взыскатель,

должник,

требование,

обеспечение требования.

В

статье

анализируется

понятие

секвестра

в гражданском праве, его правовые основы, историческое

развитие, современное значение, сферы применения,
проблемы на практике и современные примеры

в европейских гражданских делах.

Ҳар қандай фуқаролик ҳуқуқи тизимида, ҳуқуқий муносабатлар

иштирокчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг талабларини
адолатли ва самарали таъминлаш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Мазкур
вазифани амалга ошириш учун ҳуқуқий тизимларда турли хил ҳуқуқий
институтлар шакллантирилган бўлиб, улар орасида секвестрация институти
алоҳида аҳамият касб этади.

Секвестрация –

бу қарздорнинг мулкини вақтинчалик ҳибсга олиш ёки

музлатиб қўйиш орқали даъвогарнинг талабларини таъминлашга қаратилган
фуқаролик процессуал чора ҳисобланади. У суд қарорини ижро этишни
кафолатлашга қаратилган бўлиб, айниқса қарздорнинг мулкини яшириш, сотиш
ёки йўқ қилиш эҳтимоли мавжуд бўлган ҳолатларда ўта муҳим аҳамиятга эга.

Бугунги кунда Европа фуқаролик ҳуқуқи тизимларида секвестрациянинг

ҳуқуқий асослари пухта ишлаб чиқилган бўлиб, суд

амалиётида унинг

қўлланилиши кенг тарқалган. Шу билан бирга, секвестрация институти нафақат
суд қарорларининг ижросини таъминлаш воситаси сифатида, балки тарафларнинг
ўзаро муносабатларига таъсир этувчи самарали восита сифатида ҳам хизмат
қилади.

Ушбу мақолада фуқаролик ҳуқуқида секвестрация тушунчаси, унинг ҳуқуқий

асослари, тарихий ривожланиши, бугунги кундаги аҳамияти, қўлланиш соҳалари,
амалиётдаги муаммолар ҳамда Европа фуқаролик ишларидаги долзарб мисоллар
асосида таҳлил қилинади.

Фуқаролик ҳуқуқи тизимларида секвестрация тушунчаси суд томонидан

қарздорнинг активларини вақтинчалик ҳибсга олиш ёки музлатиб қўйиш орқали
даъвогарнинг талабларини таъминлашга қаратилган ҳуқуқий институт сифатида
қаралади. Ушбу чора суд қарори чиқарилгунча активларни сақлаб

қолиш ҳамда

уларнинг йўқотилиши ёки бошқа шахсларга ўтказилишига йўл қўймаслик
мақсадида қўлланилади.

Секвестрация институтнинг ҳуқуқий асослари турли давлатларнинг

фуқаролик ва процессуал қонунларида мустаҳкамлаб қўйилган. Масалан, Франция
Фуқаролик ижро

кодексининг L511

-

1 моддасида шундай дейилган: “Ҳар қандай

шахс, агар унинг даъвоси асосли деб кўринса ва у ўз талабини таъминлашга таҳдид
солувчи ҳолат мавжудлигини кўрсата олса, суддан қарздорнинг мулкига
вақтинчалик чора қўллашни сўрашга ҳақли.” Бунда saisie conservatoire шаклида
қарздорнинг мулки вақтинчалик ҳибсга олинади

[1].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

05 (2025) / ISSN 2181-1415

429

Шунингдек, Италия Фуқаролик процессуал кодексининг 671

-

моддасида:

“Кредитор ўз даъвосини таъминлаш хавфи мавжудлигини асослаб берса, суд
қарздорнинг кўчар ёки кўчмас мулкини вақтинчалик ҳибсга олиш ҳақида қарор
чиқариши мумкин” деб белгиланган

[2].

Нидерландияда консерватив ҳибсга олиш чоралари одатда ex parte

тартибида, яъни қарздор иштирокисиз амалга оширилади ва активлар музлатиб
қўйилади

[3].

Умуман олганда, фуқаролик ҳуқуқи тизимларида секвестрация суд

томонидан вақтинчалик чора сифатида фақатгина даъвогарнинг талабини
таъминлаш мақсадида, қуйидаги шартлар асосида берилади:

даъвонинг асосли эканлиги (fumus boni iuris);

талабни таъминлаш зарурати ва зудлик ҳолати мавжудлиги (periculum in mora).

Бу икки шарт асосида суд секвестрация ҳақида қарор чиқаради ва

қарздорнинг мулки вақтинчалик ҳибсга олинади.

Секвестрация ҳуқуқий амалиёти тарихан чуқур илдизларга эга. Унинг

илдизлари қадимги Рим ҳуқуқига бориб тақалади. Рим ҳуқуқида кредиторлар суд
қароридан олдин қарздорнинг активларини вақтинчалик ҳимоя қилиш имкониятига
эга бўлганлар. Бу ҳолат айниқса мажбуриятлар бажарилмай қолган ёки қарздор ўз
активларини яшириш хавфи мавжуд бўлган вазиятларда қўлланган.

Кейинчалик, ўрта аср Европаси ҳуқуқий тизимларида секвестрация турли

шаклларда қўлланила бошлади. Аммо у пайтларда бундай чоралар фақат муайян
махсус ҳолатлар учун назарда тутилган эди. Масалан, ижара муносабатларида, давлат
солиқларини ундиришда ёки махсус ҳимоя чораси сифатида қўлланилар эди.

XIX асрга келиб, фуқаролик ҳуқуқи тизимларининг умумий кодификация

жараёнлари билан бирга, секвестрация институти янада тизимлашган ва умумий
тартибга солинган шаклни олди. Жумладан, Наполеон Франциясининг 1804 йилда
қабул қилинган Фуқаролик кодекси (Code Civil) таъсири остида кўпгина Европа
давлатларида замонавий фуқаролик процессуал ҳуқуқда секвестрация институти
ҳуқуқий мақомга эга бўлди.

Францияда секвестрациянинг эволюцияси давомида судлар ва қонунчилик

органлари fumus boni iuris ва periculum in mora мезонларини ривожлантирди,
натижада бугунги кундаги saisie conservatoire институти шаклланди.

Италияда ҳам ўхшаш ривожланиш кузатилди. XIX аср охири ва XX аср

бошларида Италия фуқаролик процессуал ҳуқуқида секвестрация умумий ҳуқуқий
институт сифатида мустаҳкамлаб қўйилди.

Кейинчалик, инглиз ҳуқуқидаги Mareva injunction каби институтларнинг

таъсири остида Европа фуқаролик ҳуқуқи тизимларида секвестрация янада
такомиллашди ва кенгроқ қўллана бошлади. Хусусан, Mareva injunction модели
асосида судларнинг вақтинчалик активларни музлатиб қўйиш тўғрисидаги
қарорлари умумий амалиётга айланди.

Бугунги кунда Европанинг деярли барча фуқаролик ҳуқуқи тизимларида

секвестрация ҳуқуқий жиҳатдан тўлиқ шаклланган, қонунларда мустаҳкамлаб
қўйилган ва амалиётда фаол қўлланиладиган институт ҳисобланади. Унинг асосий
вазифаси –

суд қарорининг кейинчалик ижросини таъминлаш, яъни қарздор суд

жараёни давомида ўз мулкини яшириб ёки чиқариб юбормаслигини
кафолатлашдир.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

05 (2025) / ISSN 2181-1415

430

Бугунги кунда секвестрация фуқаролик суд ишларида муҳим мулкни ҳимоя

қилиш воситаси сифатида кенг қўлланилади. У суд қарорининг амалий ижросини

таъминлашда, қарздорнинг активларини ҳимоя қилишда ва суд жараёнининг

самарадорлигини оширишда муҳим ўрин тутади.

Суд амалиётида секвестрациянинг асосий вазифаси –

даъвогарнинг

талабини таъминлаш ва суд қарорининг кейинчалик ижросини кафолатлашдир.

Агар қарздор суд жараёни давомида ўз активларини яшириб ёки четга олиб чиқиб

юборса, суд қарорининг амалий ижроси имконсиз бўлиб қолиши мумкин.

Шу боисдан ҳам секвестрация институти орқали даъвогар ўзининг ҳуқуқларини

ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлади

[4].

Бундан ташқари, секвестрация тарафларнинг ўзаро муносабатларига ҳам

таъсир этади. Қарздорнинг мулки вақтинчалик музлатилганини билиб, у кўпинча

суд қарорини кутмасдан муроса қилишга тайёр бўлади. Шу йўл билан тарафлар

ўртасидаги низо эрта босқичда ҳал этилиши мумкин.

Европа Иттифоқи Судининг Gambazzi ишида қабул қилинган қарорларида

секвестрация каби консерватив чоралар фуқаролик процессининг қонуний ва зарур

қисми сифатида эътироф этилган. Суд ушбу чоралар орқали даъвогарнинг самарали

ҳуқуқий ҳимояга бўлган ҳуқуқини таъминлаш мумкинлигини қайд этган.

Замонавий

иқтисодий

шароитларда,

айниқса,

халқаро

тижорат

муносабатларининг ўсиши билан бирга секвестрация институтининг аҳамияти

янада ортиб бормоқда. Чунки кўпинча қарздорлар ўз активларини турли

давлатларда жойлаштиради ёки уларни тезда бошқа шахслар номига ўтказади.

Бундай ҳолатларда секвестрация –

даъвогар учун ўз ҳуқуқларини амалга

оширишда энг самарали воситаларида бири бўлиб қолмоқда.

Бугунги кунда секвестрация институти нафақат миллий фуқаролик ҳуқуқи

тизимларида, балки халқаро хусусий ҳуқуқ амалиётида ҳам муҳим аҳамият касб

этмоқда. Хусусан, Европа Иттифоқи доирасида секвестрациянинг ўзаро тан

олиниши ва ижро қилиниши бўйича ҳуқуқий механизмлар ишлаб чиқилган ва

амалга оширилмоқда.

Секвестрация институти фуқаролик ҳуқуқининг деярли барча соҳаларида

кенг қўлланилади. Унинг қўлланиш доираси жуда кенг бўлиб, ҳар хил турдаги

ҳуқуқий муносабатларда самарали восита сифатида хизмат қилади. Қуйида

секвестрация энг кўп қўлланадиган соҳаларни кўриб чиқамиз:

Қарзларни ундириш. Секвестрациянинг энг кенг тарқалган соҳаларидан

бири –

қарзларни ундириш жараёнидир. Суд қарори чиқарилгунга қадар

қарздорнинг банк ҳисоб рақамлари, кўчар ёки кўчмас мулки вақтинчалик ҳибсга

олинади. Бу билан даъвогар суд жараёни охирида ўзининг талабини бажартириш

имкониятига эга бўлади. Масалан, Францияда saisie conservatoire орқали

қарздорнинг банкдаги ҳисоб рақамлари ва мулки ҳибсга олинади.

Оилавий ҳуқуқ. Секвестрация оилавий ҳуқуқ соҳасида ҳам кенг қўлланилади.

Жумладан, ажрим ёки алимент ишларида бир томон иккинчи томоннинг мулкини

вақтинчалик ҳибсга олишни сўраши мумкин. Бу болаларнинг моддий таъминоти

ёки собиқ рафиқ ёки рафиқанинг алимент олиш ҳуқуқини таъминлаш учун муҳим

аҳамиятга эга.

Мулк ҳуқуқи. Ер участкалари ёки кўчмас мулк бўйича баҳслар мавжуд бўлган

ҳолларда секвестрация воситасида мулкка нисбатан вақтинчалик ҳибсга олиш

ёрдамида даъвони рўйхатга олиш мумкин. Бундай ҳолларда даъвогарнинг

талабини таъминлаш ва мулкни кейинчалик сотиб юбориш ёки бошқа шахсларга

ўтказилишининг олди олинади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

05 (2025) / ISSN 2181-1415

431

Денгиз ва транспорт ҳуқуқи. Денгиз ҳуқуқи соҳасида кемаларни ҳибсга

олиш амалиёти кенг тарқалган. Хусусан, 1952 йилги Кемаларни ҳибсга олиш
тўғрисидаги халқаро конвенция асосида кўпгина давлатлар денгиз фуқаролик
ишларида кемаларни вақтинчалик ҳибсга олиш орқали кредиторлар талабларини
таъминлаш имкониятини назарда тутган. Францияда бундай ҳолларда

saisie

conservatoire қўлланилади.

Интеллектуал мулк ҳуқуқи. Патент, муаллифлик ҳуқуқи ёки савдо белгилари

бўйича бузилиш ишларида секвестрация орқали бевосита исбот йиғиш ёки мулкни
ҳимоя қилиш мақсадида фойдаланилади. Масалан, Франциядаги saisie

-contrefa

çon

институти айнан интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш учун мўлжалланган.

Тижорат ва банкротлик ҳуқуқи. Тижорат муносабатларида ёки банкротлик

ишларида ҳам секвестрация кенг қўлланилади. Банкротлик жараёнларида
кредиторлар ўз талабларини таъминлаш учун қарздорнинг активларини
вақтинчалик ҳибсга олиш ҳуқуқига эга бўладилар. Бунинг ёрдамида банкротлик
жараёнида активлар адолатли тақсимланишини таъминлаш мумкин бўлади.

Шу тариқа, секвестрация институтининг қўлланиш соҳаси жуда кенг бўлиб,

унинг

самарали

қўлланилиши

фуқаролик

ҳуқуқий

муносабатларнинг

барқарорлигини таъминлайди ва суд қарорларининг ижросини кафолатлайди.

Ҳар қанча фойдали бўлмасин, секвестрация институти билан боғлиқ қатор

ҳуқуқий ва амалий муаммолар мавжуд. Ушбу муаммоларнинг айримлари
амалиётда кўп учрайди ва уларни ҳал қилиш ҳуқуқий тизимлар учун муҳим вазифа
бўлиб қолмоқда.

Чегаралардан ташқарида ижро этиш мураккаблиги. Секвестрациянинг энг

йирик муаммоларидан бири –

бу унинг чегаралардан ташқарида ижро

этилишининг мураккаблигидир. Бир давлатда чиқарилган секвестрация қарори
бошқа давлатда автоматик равишда амал қилмайди. Европа Иттифоқи миқёсида
бу масала бироз енгиллаштирилган бўлса

-

да, миллий қонунчилик ва амалиёт

турлича бўлгани боис кўпинча муаммолар юзага келади. Европа Иттифоқининг

1215/2012-

сонли низоми (Brussels I Recast) аъзолар ўртасида маълум турдаги

вақтинчалик чораларни тан олишни назарда тутса

-

да, амалиётда миллий органлар

ҳали ҳам хорижий қарорларни тан олиш ва ижро этишда эҳтиёткорлик билан
ёндашадилар

[5].

Суистеъмол қилиш хавфи. Секвестрация кўп ҳолларда ex parte, яъни қарздор

иштирокисиз қўлланиладиган чора бўлгани боис, уни суистеъмол қилиш хавфи
мавжуд. Баъзан заиф ёки асоссиз даъво эвазига қарздорнинг фаолияти
вақтинчалик тўхтатилиши мумкин. Шу боис, кўпгина давлатлар секвестрация
бериш учун қатъий шартлар ўрнатган: даъвонинг асосли эканлиги (fumus boni
iuris), талабни таъминлаш зарурати ва зудлик ҳолати мавжудлиги (periculum in
mora) ҳамда кафолат (гаров) қўйиш мажбурияти.

Ҳуқуқий ноаниқликлар ва миллий фарқлар. Турли давлатларда

секвестрация бериш учун қўлланиладиган стандартлар ва тартиблар фарқ қилади.
Масалан, баъзи давлатларда даъвонинг эҳтимолий асосли эканлигини кўрсатиш
кифоя, бошқаларида эса мустаҳкам далиллар талаб қилинади. Шунингдек, гаров
миқдори, апелляция қилиш тартиби каби процессуал қоидалар ҳам мамлакатдан
мамлакатга фарқ қилади. Бу эса тарафлар учун форум

-

шоппинг (ўзига қулай

юрисдикцияни танлаш) имкониятини яратади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

05 (2025) / ISSN 2181-1415

432

Суверен иммунитет. Агар қарздор давлат бўлса ёки давлат активларига

секвестрация қўйиш назарда

тутилса, иммунитет нормаларига риоя қилиниши

талаб этилади. Масалан, Франциядаги NML Capital ишида Аргентина давлатининг

активларига қўйилган секвестрация Франция Олий суди томонидан суверен

иммунитет сабабли бекор қилинган. Халқаро ҳуқуқда давлатларнинг суд

юрисдикциясидан иммунитети принципи мустаҳкамланган, шу боис давлат

активларига секвестрация қўйиш учун давлатнинг очиқ ва аниқ розилиги лозим

бўлади.

Амалиётдаги бюрократик тўсиқлар. Баъзи ҳолларда банклар, активларнинг

бошқа сақловчи ташкилотлари ёки

давлат органлари хорижий секвестрация

қарорларини ижро этишда ортиқча бюрократик талаблар қўяди. Бу эса суд

ҳимоясини олиш жараёнини чўзиб юборади ва даъвогар учун ҳуқуқни амалга

оширишни қийинлаштиради.

Шу тариқа, секвестрация институтининг самарали қўлланилиши учун ҳали

ечилиши лозим бўлган ҳуқуқий ва амалий муаммолар мавжуд. Европа Иттифоқи

миқёсида ушбу соҳада ҳуқуқий ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича ишлар олиб

борилмоқда, лекин ҳали тўлиқ уйғунлаштирилган ва мукаммал тизим

яратилмаган.

NML Capital Ltd. v. Air France / Аргентина иши (Франция Олий суди,

2013 йил), Франциядаги NML Capital иши секвестрация билан боғлиқ халқаро

ҳуқуқий

муаммоларнинг энг ёрқин намунасидир. Бу ишда NML Capital ширкати

Аргентина давлатидан суд орқали узоқ йиллик қарзларни ундириш учун Франция

ҳудудидаги Аргентинага тегишли активларга нисбатан saisie conservatoire орқали

секвестрация ўтказишга ҳаракат қилди.

NML Capital АҚШ судларида Аргентинага қарши бир қатор суд қарорларини

қўлга киритган эди. Кейинчалик компания Францияда Air France ширкатида

Аргентинага тегишли бўлган маълум маблағларни ҳибсга олиш учун секвестрация

аризаси билан мурожаат қилди. Бу маблағлар асосан Аргентина давлатининг

Франциядаги фаолияти билан боғлиқ тижорат операцияларидан келиб чиққан

маблағлар эди.

Бироқ Аргентина томони ушбу секвестрация қарорларига қарши чиқди ва

суверен иммунитет принципини асос қилиб кўрсатди. Франция Олий суди (Cour de

cassation) ушбу ишда муҳим қарор қабул қилди: давлат активларига секвестрация

фақатгина давлатнинг

очиқ ва аниқ розилиги мавжуд бўлган ҳолда амалга

оширилиши мумкин.

Франция Олий суди Аргентина давлатининг бундай розилиги мавжуд

эмаслигини ва шу боис saisie conservatoire тарзидаги секвестрациянинг қонуний

асоси йўқлигини таъкидлади. Суд шу билан бирга,

халқаро ҳуқуқдаги суверен

иммунитет принципи Франция қонунчилигида ҳам устувор ҳисобланишини яна

бир бор тасдиқлади.

NML Capital иши Европа амалиётида секвестрация қўлланишида халқаро

омиллар қандай аҳамиятга эга эканини кўрсатади. Давлат активлари устидан

секвестрация ўтказишда суверен иммунитет принципини ҳисобга олиш зарурлиги

мазкур ишда яққол намоён бўлди

[6].

Бу иш амалиётда кўплаб хорижий давлатларга қарши секвестрация

ишларида ҳуқуқий ёндашув учун муҳим прецедент сифатида қаралади. Бундай

ҳолатларда судлар ҳар доим халқаро ҳуқуқ меъёрларига таянади ва давлатларнинг


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

05 (2025) / ISSN 2181-1415

433

халқаро мақомини ҳурмат қилади. Шунинг учун давлат активларига нисбатан

секвестрацияни амалга ошириш жуда мураккаб ва эҳтиёткорлик билан

қўлланиладиган чора ҳисобланади.

Gambazzi иши (Европа Иттифоқи Суди, ECJ C

-

394/07), Gambazzi иши Европа

Иттифоқи суд амалиётида секвестрация институтининг асосий принципларини

белгилаб берган муҳим ишлардан бири ҳисобланади. Бу ишда Европа Иттифоқи

Судининг фуқаролик процессуал ҳуқуқда секвестрация каби вақтинчалик

чораларнинг қонунийлиги ва уларга қўйиладиган талаблар бўйича позицияси

яққол намоён бўлди.

Gambazzi иши Италиядаги фуқаролик иши доирасида бошланган. Даъвогар

Gambazzi шахсига нисбатан фуқаролик даъво билан мурожаат қилди ва даъво

жараёни давомида қарздорнинг активларини вақтинчалик ҳибсга олиш учун

секвестрацияни талаб қилди.

Италия қонунчилиги бўйича ўша пайтда секвестрация талабини қўллаб

-

қувватлаш учун катта миқдорда гаров (cautio) қўйиш талаб қилинган эди. Бундай

ҳолатда фақат молиявий имконияти юқори бўлган даъвогарларгина секвестрация

олиш имкониятига эга бўларди.

Ушбу ҳолат Европа Иттифоқининг фуқаролик процессуал ҳуқуқ

принципларига зид келиши мумкинлигини ҳисобга олиб, иш Европа Иттифоқи

Судининг кўриб чиқишига олиб чиқилди. ECJ ушбу ишда шундай қарор қабул

қилди: секвестрация каби вақтинчалик чораларнинг қонуний ва самарали

қўлланилиши ҳар қандай фуқарога ҳуқуқий ҳимоя олиш имкониятини яратиши

лозим

[7].

Суд катта миқдордаги гаров талаб қилиш орқали даъвогарларнинг

аксарияти учун секвестрация институтини амалий жиҳатдан ноқонуний қилиб

қўйиш Европанинг фуқаролик процессуал ҳуқуқи ва адолатли процесс

принципларига зид деб топди.

Бу қарордан кейин Италия қонунчилигида ҳам тегишли ўзгартишлар

киритилди ва секвестрация учун қўйиладиган гаров

миқдорига адолатли

мезонлар жорий этилди.

Gambazzi иши Европа Иттифоқи миқёсида фуқаролик процессуал ҳуқуқнинг

асосий принципларидан бири бўлган “ҳар бир фуқарога суд орқали самарали

ҳимоя олиш имкониятини таъминлаш” тамойилини яна бир бор мустаҳкамлади.

Ушбу иш Европада секвестрация институтидан фойдаланишда процессуал

тенглик ва адолат принципларига алоҳида эътибор бериш кераклигини кўрсатади.

Италия Олий Суди амалиёти (2021 йил), Италия Олий суди (Corte Suprema di

Cassazione) томонидан 2021 йилда қабул қилинган қарорлар орасида секвестрация

институтининг ҳуқуқий табиати ва уни қўллашда адолатли процесс

тамойилларига риоя қилиш масаласига оид муҳим позиция шакллантирилди.

Мазкур ишда суд Mareva injunction каби инглиз ҳуқуқи тажрибасида кенг

қўлланадиган вақтинчалик фриэзиң (freezing) чораларининг Италия фуқаролик

процессуал ҳуқуқи доирасидаги ўхшаш институти –

sequestro conservativo

(Италия ФПК 671

-

моддаси) билан қиёсий таҳлил қилди.

Италия судлари ушбу ишда шундай принципиал позицияни илгари сурди:

қарздорнинг активларини ex parte (қарздор иштирокисиз) асосда вақтинчалик

ҳибсга олиш чораси қонунга зид эмас, агар суд жараёнида ҳар икки тарафга тенг

процессуал имкониятлар берилса.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

05 (2025) / ISSN 2181-1415

434

Суд таъкидладики, вақтинчалик чора сифатида қўлланадиган секвестрация

фақатгина тарафлар ўртасидаги тенг процессуал имкониятларни таъминлаган

ҳолда қонуний деб ҳисобланади. Бунда:

қарздор томон секвестрация қарорига қарши шикоят бериш ва уни бекор

қилиш учун етарли процессуал механизмларга эга бўлиши лозим;

секвестрация бериш учун даъвогар томондан fumus boni iuris ва periculum

in mora шартларининг мавжудлиги асосланиши керак.

Италия Олий суди Mareva injunction билан таққослаб, sequestro conservativo

институти Италия фуқаролик процессуал ҳуқуқининг ажралмас қисми

ҳисобланишини ва унинг ҳуқуқий табиати умумевропа процессуал стандартларга

тўлиқ мос келиши лозимлигини таъкидлади.

Бу қарордан сўнг, Италия фуқаролик суд амалиётида вақтинчалик фриэзиң

чоралари (активларни музлатиш чоралари) ҳақиқатан ҳам процеснинг мукаммал

қисми сифатида кенг қўлланила бошлади. Айниқса халқаро хусусий ҳуқуқ

муносабатларида Mareva injunction талаб қўйилган ҳолларда Италия судлари

сеquestro conservativo орқали ўхшаш ҳимоя воситасини таъминлай бошлади.

Ушбу қарор Италия фуқаролик ҳуқуқи амалиётида замонавий Европа

тенденцияларига мослашиш ва процессуал тенглик тамойилларини таъминлаш

йўлида муҳим қадам бўлди

[8].

Секвестрация институти бугунги кунда фуқаролик ҳуқуқи тизимларида

муҳим ва ажралмас процессуал восита сифатида шаклланиб улгурган. У фуқаролик

процессининг адолатли ва самарали олиб борилиши учун муҳим аҳамиятга эга

бўлиб, суд қарорларининг кейинчалик амалга оширилишини кафолатлашда

асосий ўрин тутади.

Секвестрация –

бу вақтинчалик чора бўлиб, унинг асосий мақсади –

қарздорнинг мулкини сақлаб қолиш ва даъвогарнинг талабларини самарали

ҳимоя қилишдан иборат. У даъвогарнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш

билан бирга, судга даъво предмети бўлган активларнинг сақланишини таъминлаш

имконини беради.

Тарихий жиҳатдан, секвестрация институти ўз илдизларини Рим ҳуқуқидан олиб,

Европа фуқаролик ҳуқуқи тизимларининг шаклланиши жараёнида мукаммаллашиб

борди. Бугунги кунда у Франция, Италия, Нидерландия, Греция каби давлатларда,

шунингдек, Европа Иттифоқи доирасида мустаҳкам ҳуқуқий асосларга эга.

Замонавий дунёда секвестрациянинг аҳамияти янада ортиб бормоқда. Халқаро

савдо муносабатларининг кенгайиши, трансчегаравий молиявий операциялар ва

кўпмиллатли компаниялар фаолияти шароитида секвестрация институти

даъвогарлар учун активларни ҳимоя қилишнинг асосий воситасига айланди.

Секвестрациянинг амалиётдаги қўлланилиш соҳалари жуда кенг бўлиб,

қарзларни ундириш, оилавий ҳуқуқ, мулк ҳуқуқи, денгиз ва транспорт ҳуқуқи,

интеллектуал мулк ҳуқуқи ҳамда банкротлик ишларини ўз ичига олади. Ҳар бир

соҳада секвестрация даъвогарнинг ҳуқуқларини таъминлаш ва процесснинг

адолатли олиб борилиши учун муҳим восита бўлиб хизмат қилади.

Бироқ, секвестрация институти билан боғлиқ айрим ҳуқуқий ва амалий

муаммолар ҳали ҳам мавжуд. Хусусан, чегаралардан ташқарида ижро этиш

мураккаблиги, суиистеъмол қилиш хавфи, миллий ҳуқуқий стандартлар орасидаги

фарқлар ва суверен иммунитет каби муаммоларни ҳал қилиш учун янада чуқур

ҳамкорлик ва ҳуқуқий уйғунлаштириш ишлари талаб этилади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

05 (2025) / ISSN 2181-1415

435

Европа Иттифоқи ва Европа давлатларининг амалиётидан кўринадики,

секвестрация институтининг қонунийлиги, уни қўллашнинг шартлари ва
тартибига қатъий процессуал талаблар қўйилмоқда. Gambazzi, NML Capital,
Lieffering ва Odysseas Shipping каби ишларда Европа судлари секвестрациянинг
ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаб, унинг халқаро ҳуқуқ меъёрларига уйғунлигини
таъминлашга ҳаракат қилмоқда.

Умуман олганда, секвестрация фуқаролик ҳуқуқи тизимларида самарали ва

мукаммал институт бўлиб, унинг аҳамияти яқин келажакда янада ортиши
кутилмоқда. Европада ҳуқуқий тизимлар ўртасидаги ҳамкорликни янада
чуқурлаштириш орқали секвестрация институтини янада самарали ва адолатли
қўллаш имкониятлари янада кенгаяди.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Франция Фуқаролик ижро кодекси (Code des procédures civiles d’executi

on),

модда L511

-1.

2.

Италия Фуқаролик процессуал кодекси (Codice di procedura civile), модда 671

.

3.

Нидерландия Фуқаролик процессуал кодекси (Wetboek van Burgerlijke

Rechtsvordering), conservatoir beslag бўлими

.

4.

1952 йилги Кемаларни ҳибсга олиш тўғрисидаги халқаро конвенция

(International Convention for the Unification of Certain Rules Relating to the Arrest of
Sea-going Ships).

5.

Европа Иттифоқи Регламенти №1215/2012 (Brussels I Recast), фуқаролик

ва тижорат ишлари бўйича суд қарорларининг тан олиниши ва ижроси тўғрисида

.

6.

NML Capital Ltd. v. Air France / Аргентина, Cour de cassation, Франция,

28 март 2013 йил

.

7.

Gambazzi иши, ECJ C

-

394/07, Европа Иттифоқи Суди, 2 апрель 2009 йил

.

8.

Италия Олий суди (Corte Suprema di Cassazione), 2021 йилги қарорлар

бўйича процессуал тажриба

.

Библиографические ссылки

Франция Фуқаролик ижро кодекси (Code des procédures civiles d’execution), модда L511-1.

Италия Фуқаролик процессуал кодекси (Codice di procedura civile), модда 671.

Нидерландия Фуқаролик процессуал кодекси (Wetboek van Burgerlijke Rechtsvordering), conservatoir beslag бўлими.

йилги Кемаларни ҳибсга олиш тўғрисидаги халқаро конвенция (International Convention for the Unification of Certain Rules Relating to the Arrest of Sea-going Ships).

Европа Иттифоқи Регламенти №1215/2012 (Brussels I Recast), фуқаролик ва тижорат ишлари бўйича суд қарорларининг тан олиниши ва ижроси тўғрисида.

NML Capital Ltd. v. Air France / Аргентина, Cour de cassation, Франция, 28 март 2013 йил.

Gambazzi иши, ECJ C 394/07, Европа Иттифоқи Суди, 2 апрель 2009 йил.

Италия Олий суди (Corte Suprema di Cassazione), 2021 йилги қарорлар бўйича процессуал тажриба.