Адвокат мақомини тўхтатиб туриш ва уни қайта тиклашга оид миллий қонунчилик таҳлили

Annotasiya

Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикасида адвокат мақомини тўхтатиб туриш ва қайта тиклашга оид бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар чуқур ўрганилган ва таҳлил этилган. Шу билан бирга, адвокат мақомини тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш субъекти ва унинг ваколатлари, адвокат мақомини тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш асослари ва муддатлари амалиёт материаллари билан биргаликда таҳлил этилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклиф ва хулосалар ишлаб чиқилган.

Бундан ташқари, муаллифлар томонидан миллий қонунчиликни таҳлили асосида нафақат қонунчиликни такомиллаштириш, балки адвокатура институти назариясини янада ривожлантириш борасида хулосалар тайёрланган.

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2020
inLibrary
Google Scholar
ВАК
elibrary
doi
 
Chiqarish:
  • Юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент в.б., Суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва адвокатура кафедраси, Тошкент давлат юридик университети
CC BY f
26-35

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Матмуротов, А. (2025). Адвокат мақомини тўхтатиб туриш ва уни қайта тиклашга оид миллий қонунчилик таҳлили. Jamiyat Va Innovatsiyalar, 6(4), 26–35. https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss4-pp26-35
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикасида адвокат мақомини тўхтатиб туриш ва қайта тиклашга оид бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар чуқур ўрганилган ва таҳлил этилган. Шу билан бирга, адвокат мақомини тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш субъекти ва унинг ваколатлари, адвокат мақомини тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш асослари ва муддатлари амалиёт материаллари билан биргаликда таҳлил этилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклиф ва хулосалар ишлаб чиқилган.

Бундан ташқари, муаллифлар томонидан миллий қонунчиликни таҳлили асосида нафақат қонунчиликни такомиллаштириш, балки адвокатура институти назариясини янада ривожлантириш борасида хулосалар тайёрланган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Analysis of national legislation regarding the suspension
and reinstatement of lawyer status

Alibek MATMUROTOV

1


Tashkent State University of Law

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received June 2025

Received in revised form

15 July 2025
Accepted 15 July 2025

Available online

25 August 2025

This article provides an in-depth study and analysis of the

normative legal acts related to the suspension and

reinstatement of advocate status in the Republic of Uzbekistan.

It also examines the subject authorized to suspend and reinstate

advocate status, their powers, as well as the grounds and
timeframes for suspension and reinstatement, using practical

materials. Based on the analysis, proposals and conclusions

have been developed to address existing shortcomings.

In addition, the authors, based on the analysis of national

legislation, have formulated conclusions aimed not only at

improving the legal framework, but also at further developing

the theoretical foundations of the institution of advocacy.

2181-

1415/©

2025 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-

iss4-pp2

6-35

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

Higher Qualification

Commission under the
Chamber of Advocates,
Qualification Commissions

under regional departments,
legal status,

grounds and duration for
suspension of advocate

status,

reinstatement of advocate
status.

Адвокат мақомини тўхтатиб туриш ва уни қайта
тиклашга оид миллий қонунчилик таҳлили

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар

:

Адвокатлар палатаси
ҳузуридаги

Олий малака

комиссияси,

ҳудудий

бошқармалар

ҳузуридаги малака

комиссияси,

ҳуқуқий

мақом,

адвокат мақомини

тўхтатиб туриш асослари

Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикасида адвокат

мақомини тўхтатиб туриш ва қайта тиклашга оид бўлган

норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар чуқур ўрганилган ва таҳлил

этилган. Шу билан бирга, адвокат мақомини тўхтатиб

туриш ва қайта тиклаш

субъекти ва унинг ваколатлари,

адвокат мақомини тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш

асослари ва муддатлари амалиёт материаллари билан

биргаликда таҳлил этилиб, мавжуд камчиликларни

1

Doctor of philosophy (PhD) in legal sciences, Acting Associate Professor, Department of Judicial, law enforcement

agencies and advocacy, Tashkent State University of Law.

E-mail: alibekmatmurotov@gmail.com


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

4 (2025) / ISSN 2181-1415

27

ва муддатлари,

адвокат мақомини

тиклаш

.

бартараф этиш бўйича таклиф ва хулосалар ишлаб

чиқилган.

Бундан ташқари, муаллифлар томонидан миллий

қонунчиликни таҳлили асосида нафақат қонунчиликни

такомиллаштириш,

балки

адвокатура

институти

назариясини янада ривожлантириш борасида хулосалар
тайёрланган

.

Анализ

национального

законодательства

о

приостановлении и восстановлении статуса адвоката

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

Высшая
квалификационная

комиссия при Палате
адвокатов,
квалификационные
комиссии при

территориальных
управлениях,

правовой статус,

основания и сроки
приостановления статуса
адвоката,

восстановление статуса
адвоката

.

В

данной

статье

всесторонне

изучены

и

проанализированы

нормативно

-

правовые

акты,

регулирующие вопросы приостановления и восстановления

статуса адвоката в Республике Узбекистан. Наряду с этим,
рассмотрены

субъекты,

уполномоченные

на

приостановление и восстановление статуса адвоката, их

полномочия, а также основания и сроки приостановления и

восстановления адвокатского статуса с учетом материалов
практики.

По

результатам

анализа

разработаны

предложения и выводы, направленные на устранение

существующих недостатков.

Кроме того, на основе анализа национального

законодательства

авторами

подготовлены

выводы,

касающиеся не только совершенствования законодательства,

но и дальнейшего развития теории института адвокатуры.


КИРИШ

Ҳозирги

кунда Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган суд

-

ҳуқуқ

ислоҳотлари жараёнида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда,
уларга суд ва тергов жараёнларининг барча босқичларида малакали юридик ёрдам
кўрсатишда адвокатура институтининг ўрни ва аҳамияти ортиб бормоқда.

Бугунги кунда адвокат мақомини тўхтатиб туриш ва уни қайта тиклаш

масалалари

ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти ривожланишида долзарб

аҳамият касб этмоқда. Ушбу масалалар нафақат адвокат шахсига дахлдор, балки
жисмоний ва юридик шахсларнинг малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқининг
таъминланиши

билан бевосита боғлиқдир.

Зеро, адвокатнинг фаолияти тўхтатилган ёки бекор қилинган тақдирда, у

билан тузилган ишончнома асосида ҳуқуқий ёрдам олаётган шахсларнинг
манфаатлари ва ҳуқуқлари ҳимоясиз қолиши мумкин. Бу эса Конституция ва
амалдаги қонунчиликда кафолатланган малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқининг
реал амалга оширилишига

салбий таъсир кўрсатиши эҳтимоли бор.

Шу боисдан, адвокат мақомини тўхтатиб туриш ва уни тиклашга

оид

амалдаги қонунчилик базасини чуқур ўрганиш ва ҳуқуқий

-

ташкилий

механизмларни таҳлил этиш зарур ҳисобланади. Бундай таҳлил орқали мавжуд


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

4 (2025) / ISSN 2181-1415

28

ҳуқуқий

камчиликлар, амалий муаммолар ҳамда тартиб

-

таомиллардаги

номутаносибликларни аниқлаш имкони вужудга келади.

Шундан келиб чиқиб, ушбу институтни янада такомиллаштириш,

адвокатура фаолиятининг барқарорлигини таъминлаш ва малакали юридик
ёрдамнинг узлуксизлигини кафолатлаш мақсадида таҳлил натижалари асосида
аниқ мақсадга йўналтирилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш

муҳим аҳамият

касб этади

.

МАТЕРИАЛ ВА ТАДҚИҚОТ УСУЛЛАРИ

Ишда мантиқий, қиёсий

-

ҳуқуқий, илмий манбаларни аниқ тадқиқ этиш

статистик маълумотлар таҳлили, қонун ҳужжатларини шарҳлаш, қонунни қўллаш
амалиётини ўрганиш каби усуллардан фойдаларилган.

НАТИЖАЛАР ВА УЛАРНИНГ МУҲОКАМАСИ

Биринчи навбатда, адвокат мақомини тўхтатиб туриш ва уни қайта

тиклашга оид

ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил этиш

мақсадга мувофиқ деб

ҳисоблаймиз. Адвокатура институтининг бугунги кундаги ижтимоий

-

ҳуқуқий

аҳамияти Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ҳам ўз ифодасини топган.
Жумладан, 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган референдум натижалари асосида
қабул қилинган Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг

24-

боби 141 ва 142

-

моддалари бевосита адвокатурага бағишланган бўлиб, унда

мазкур институтнинг ҳуқуқий мақоми, фаолият тамойиллари ва фуқароларнинг
малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланган

[1].

Адвокатура фаолиятининг қонунийлик, мустақиллик ва ўзини ўзи

бошқариш каби муҳим принципларга асосланиши конституция даражасида
мустаҳкамлангани мазкур институтнинг ҳуқуқий давлатда тутган ўрни ва
аҳамиятини янада оширади.

Бу борадаги иккинчи норматив

-

ҳуқуқий ҳужжат бу 1996 йил 27 декабрь

куни қабул қилинган

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги

349-I-

сонли Қонуннинг 13

1

-

моддаси ҳисобланади

[2].

Унда

адвокат мақомини

тўхтатиб туриш

ва қайта тиклаш

ваколатига эга субъект, тўхтатиб туриш асослари

ва муддатлари, адвокатлик мақоми қачондан

бошлаб тўхтатиб турилган деб

ҳисобланиши, бу борада қабул қилинадиган қарор, Адвокат мақомининг тўхтатиб
турилиши адвокатнинг Адвокатлар палатасига аъзолиги тўхтатиб турилишига
сабаб бўлиши каби муҳим қоидалар белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 майдаги

«Адвокатура фаолиятига замонавий ахборот

-

коммуникация технологияларини

кенг жорий этиш чора

-

тадбирлари тўғрисида»

ПҚ–

263-

сон қарорида адвокат

мақомини тўхтатиб борасида қуйидаги иккита асосий масалалар акс эттирилган:

1)

адвокатнинг ўз аризасига кўра адвокатлик мақомини тўхтатиб туриш

электрон тарзда адвокат томонидан хабарнома бериш шаклида амалга
оширилади

;

2)

адвокатлик гувоҳномасини махсус ҚР

-

код қўйилган ҳолда бериш тартиби

жорий этилиб, бу орқали адвокатнинг мақоми ҳақида маълумот олиш имконияти
яратилади

[3].

Шуни

алоҳида

таъкидлаш

жоизки,

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг 2022 йил 30 майдаги ПҚ–

263-

сон қарорига мувофиқ

мамлакатимизда «Юридик ёрдам» ахборот тизими жорий этилган. Мазкур тизим


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

4 (2025) / ISSN 2181-1415

29

орқали адвокатлик фаолияти соҳасида рақамлаштириш жараёнлари кенг
қўлланилмоқда

ҳамда фуқаролар ва ташкилотлар учун ҳуқуқий ёрдам

хизматларидан фойдаланиш имкониятлари янада осонлаштирилмоқда.

Айнан «Юридик ёрдам» ахборот тизимини яратиш ва амалиётга жорий этиш

вазифаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ–

60-

сон Фармони билан тасдиқланган “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги

Ўзбекистоннинг

тараққиёт

стратегияси”нинг

19-

мақсадида ҳуқуқий ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири сифатида

белгилаб берилган.

Мазкур мақсадга мувофиқ, адвокатлар, судлар, ҳуқуқни

муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа давлат органлари ўртасида ҳужжатлар
алмашинувини таъминловчи ягона электрон платформа

,

яъни «Юридик ёрдам»

электрон тизимини яратиш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
ҳамда Адвокатлар палатаси зиммасига юклатилган

[4].

Таъкидлаш жоизки,

электрон тизим

(https://e-advokat.uz/)

манзили

орқали

фойдаланиш мумкин бўлган ушбу тизим ҳар бир шахсга адвокатнинг ҳуқуқий
мақоми, унинг фаолияти тўғрисидаги энг зарур ва долзарб маълумотларни тезкор
равишда олиш имконини яратади. Бу эса ҳуқуқий ёрдамнинг очиқлиги ва
шаффофлигини таъминлаш, жамоатчилик ишончини мустаҳкамлаш ҳамда
ҳуқуқий маданиятни юксалтириш йўлида муҳим қадам ҳисобланади.

Бизнинг фикримча, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023

йил 1 июндаги 226

-

сон қарорига

1-

илова

билан тасдиқланган Адвокатлик

гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низом ҳам адвокат мақомини
тўхтатиш билан бевосита боғлиқ норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатдир

[5].

Амалдаги

қонунчилик нормаларининг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, адвокатлик
фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи асосий ҳужжат бу адвокатлик
гувоҳномасидир. Адвокатлик гувоҳномаси берилган кун адвокатнинг расмий
мақоми бошланган сана сифатида қабул қилинади. Яъни, гувоҳнома берилган
пайтдан эътиборан шахс адвокат мақомига эга ҳисобланади ва у адвокатлик
фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини қонунан қўлга киритади.

Шундан келиб

чиқиб, адвокат мақомини тўхтатиб туриш –

бу унинг адвокатлик фаолиятини

амалга ошириш ҳуқуқини вақтинча чеклашни англатади. Бу эса, ўз навбатида,
адвокатлик гувоҳномасининг белгиланган тартибда вақтинча амалдан
чиқарилиши ёки олиб қўйилиши орқали амалга оширилади.

Адвокат мақомини тўхтатиб туриш ва тиклашга оид тўлиқроқ қоидалар

белгиланган қонуности ҳужжатларидан бири бу Ўзбекистон Республикаси адлия
вазирининг 2009 йил 14 мартдаги 69

-

мҳ

-

сон буйруғига

илова

билан тасдиқланган

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармалари
ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низоми ҳисобланади

[6]

. Унинг 5

1

-

бобида бевосита адвокат мақомини тўхтатиб туриш ва тиклаш асослари ва
тартиби қайд этилган. Мазкур ҳужжат Ўзбекистон

Республикаси адлия вазирининг

2025-

йил

3-

июлдаги

15-

мҳ

-

сон

буйруғи асосида ўз кучини йўқотиши белгиланган.

Шуни алоҳид таъкидлаш керакки, бугунги кунда

адвокатура фаолиятини ташкил

этиш ва унинг ҳуқуқий мақомини белгиловчи норматив

-

ҳуқуқий базани

такомиллаштириш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида янги ва
муҳим меъёрий ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси

адлия вазирининг 2025 йил 3 июлдаги 15

-

мҳ

-

сон буйруғига 1

-

илова сифатида


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

4 (2025) / ISSN 2181-1415

30

тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий
бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низом» адвокатлик
фаолиятини амалга оширишга рухсат берувчи махсус тартибларни белгилашда
муҳим аҳамият касб этади.

Мазкур ҳужжат 2025 йил 7 октябрь кунида расман

кучга киради

[7].

Қайд

этиш жоизки, мазкур қонуности ҳужжат

,

яъни

Ўзбекистон

Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 3 июлдаги 15

-

мҳ

-

сон буйруғига 1

-

илова

тарзида тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг
ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низом» –

ўз

мазмуни ва ҳуқуқий табиати жиҳатидан амалдаги қонунчиликка, жумладан, 1996
йил 27 декабрь куни қабул қилинган «Адвокатура тўғрисида»ги 349

-I-

сонли

Қонуннинг 13

1

-

моддасида белгиланган нормалар

мазмунига таянилган ҳолда

ишлаб чиқилган.

Мазкур низомнинг 6

-

боби «Адвокат мақомини тўхтатиб туриш ва тиклаш»

деб номланган бўлиб, унда адвокат мақомини вақтинча тўхтатиш ва кейинчалик
тиклашга оид асосий ҳуқуқий ва ташкилий механизмлар аниқ белгилаб қўйилган.
Жумладан, мақомни тўхтатиб туришнинг ҳуқуқий асослари, адвокатнинг
ташаббуси ёки тегишли органлар қарорига кўра амалга оширилиши мумкинлиги,
тиклаш тартиблари ва муддатлари назарда тутилган.

Фикримизча, адвокат

мақомини тўхтатиб туриш тартиби

ҳамда юқорида кўрсатилган иккита низомнинг

бир

-

биридан фарқини тўлиқроқ тушунтириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Адвокат мақомини тўхтатиб туриш Ўзбекистон Республикаси «Адвокатлик
фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 13

1

-

моддасида назарда тутилган асосларга

мувофиқ, адвокатлик гувоҳномаси берилган жойдаги тегишли малака
комиссиясининг қарори асосида амалга оширилади. Бунда адвокатнинг касбий
фаолиятини вақтинча тўхтатишга олиб келувчи ҳолатлар ҳуқуқий жиҳатдан
баҳоланиб, белгиланган тартибда расмий қарор қабул қилинади.

Даставвал

,

адвокат мақомини тўхтатиб туриш учун адвокат «Юридик ёрдам» ахборот тизими
орқали адвокатлик гувоҳномаси берилган жойдаги ҳудудий бошқармага сабабини
кўрсатган ҳолда адвокат мақомини тўхтатиб туриш ҳақида хабарнома ва адвокат
мақомини тўхтатиб туришга асослардан бирини тасдиқловчи ҳужжатни юборади.

Аввалги низомда адвокат мақомини унинг оғир касаллиги сабабли, вақтинча

меҳнатга қобилиятсизлик туфайли тўхтатиб туриш учун

ариза ким томонидан

берилиши аниқ кўрсатилмаган эди, бироқ янги низомда ушбу муаммоли ҳолат
тўлиқ бартараф этилган. Жумладан, Адвокат мақомини унинг оғир касаллиги
сабабли, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик туфайли тўхтатиб туриш учун
адвокатнинг яқин қариндошлари ёки адвокатлик тузилмасининг раҳбари
асословчи ҳужжатларни тақдим қилган ҳолда ёзма равишда адвокатлик
гувоҳномаси берилган жойдаги ҳудудий бошқармага мурожаат қилиши мумкин.

Яна бир фарқли жиҳати шундаки, янги низомда адвокат мақомини тўхтатиб

туриш асослари саналмаган, бироқ эски низомда қонундаги асослар қонуности
ҳужжатида ҳам такрорланган.

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, адвокат мақомининг тўхтатиб турилиши

адвокатнинг Адвокатлар палатасига аъзолиги тўхтатиб турилишига сабаб бўлиши
белгиланган. Бу эса ўз навбатида, адвокат мақомининг тўхтатиб турилиши мазкур


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

4 (2025) / ISSN 2181-1415

31

адвокатга нисбатан Қонунда назарда тутилган кафолатларнинг амал қилиши
тўхтатилишига олиб келади

.

Бироқ қонунларда бу борада истиснолар ҳам мавжуд. Масалан, «Адвокатура

тўғрисида»ги Қонуннинг

10-

моддаси учинчи ва тўртинчи қисмларида ҳамда

Ўзбекистон Республикаси «Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва
адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида»ги Қонунининг 6

-

моддаси

тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган кафолатлар адвокат мақоми
тўхтатилган бўлса

-

да, улар ушбу

кафолатлардан фойдаланишлари мумкин.

Таъкидлаш жоизки, шахс адвокат мақомини тўхтатиб туриш учун асос

бўлган ҳоллар тугатилганидан кейин уч ой ичида адвокатлик фаолиятига
киришиши керак.

Агарда шахс ушбу талабни бажармаслик лицензиянинг амал

қилиши Қонуннинг 16

-

моддасида белгиланган тартибда тугатилишига сабаб

бўлиши қайд этилган.

Адвокат адвокатлик тузилмасининг тугатилаётганлиги ёки адвокат ундан

чиққанлиги ҳақида адвокатлик гувоҳномаси берилган жойдаги ҳудудий
бошқармага «Юридик ёрдам» ахборот тизими

орқали адвокат мақомини тўхтатиб

туриш ҳақида мурожаат қилиши шарт. Бунда, адвокат мақоми адвокат адвокатлик
тузилмаси тугатилиши ёки ундан чиққанидан сўнг кейинги иш кунидан
кечиктирмасдан бошқа мавжуд адвокатлик тузилмасига кирган тақдирда
тўхтатилмайди.

Кейинги таҳлил этиладиган масала бу адвокат мақомини тиклашдир.

Амалдаги қонунчиликка кўра, адвокат мақомини тиклаш малака комиссияси
қарори билан адвокат мақомини тўхтатиб туриш учун асос бўлган ҳоллар
тугатилганидан кейин амалга оширилади.

Таъкидлаш жоизки, адвокат мақоми тўхтатиб турилган шахс адвокат

мақомини тўхтатиб туриш учун Қонуннинг 13

1

-

моддасининг биринчи қисмида

белгиланган муддатлар ўтишига камида ўн кун қолганида ҳудудий бошқармага
адвокат мақомини тиклаш тўғрисида «Юридик ёрдам» ахборот тизими

орқали

хабарнома юборади. Хабарномага адвокат мақомини тўхтатиб туриш учун асос
бўлган ҳоллар тугатилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова
қилинади.

Малака комиссияси навбатдаги комиссия мажлисида адвокат мақомини

тиклаш масаласини кўриб чиқиб,

тегишли қарор қабул қилади. Малака

комиссиясининг адвокат мақомини тиклаш ҳақидаги қарори у қабул қилинган
куннинг эртасидан кечиктирмасдан «Юридик ёрдам» ахборот тизими

орқали

адлия органига юборилади.

Мазкур нормаларнинг ҳуқуқий аниқлиги ва аниқ тартибга солинганлиги

адвокатлик фаолиятида шаффофликни, ҳуқуқий кафолатларни таъминлашга
хизмат қилади. Шу билан бирга, мазкур қоидаларнинг ҳуқуқий манба сифатида
тадқиқ қилиниши ҳам, мавзунинг назарий ва амалий жиҳатдан ўта долзарб
эканини тасдиқлайди.

Нуқтаи назаримизга кўра, адвокат мақомини тўхтатиб туриш субъекти

тўғрисида тўхталиб ўтиш лозим. Ўзбекистон

Республикасининг

“Адвокатура

тоъғрисида”ги Қонуни 13

1

-

моддаси биринчи қисмида адвокат

мақомини

тўхтатиб

туриш

малака

комиссияларининг

қарори

билан

амалга

оширилиши белгиланган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

4 (2025) / ISSN 2181-1415

32

Бундан шуни хулоса қилиш мумкинки, адвокатлик лицензиясини олган ва

тегишли тартибда адвокатлик гувоҳномасига эга бўлган шахс Ўзбекистон
Республикасининг бутун ҳудудида адвокатлик фаолиятини амалга ошириши
мумкин, аммо унинг мақомини

тўхтатиб туриш масаласи каердан адвокатлик

гувоҳномасини олган бўлса ўша ҳудуддаги Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар
палатаси ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари томонидан
кўриб чиқилади.

Яна

бир

ўрганиладиган

ва

таҳлил

этиладиган

муҳим

масалалардан

бири

бу

малака

комиссияларини

икки

гуруҳга

бўлиш

зарурияти

мавжудлигидир

.

Мазкур

амалиёт

Тошкент

шаҳрида

эксперимент

тариқасида

амалга

оширилмоқда

.

Ва

шуни

алоҳида

айтиш

жоизки

,

Ўзбекистон

Республикаси

Адвокатлар

палатаси

ҳудудий

бошқармалари

ҳузуридаги

малака

комиссиялари

тўғрисидаги

низомнинг

1-

бандида

назарда

тутилган

қуйидаги

ваколатлари

бўйича

иккита

малака

комиссияси

тасдиқланган

ва

ўз

фаолиятини

олиб

бормоқда

:

Биринчи

малака

комиссияси

адвокат

мақомига

эга

бўлишга

талабгор

шахслардан малака

имтиҳонини

қабул

қилиш

;

адвокат

қасамёдини

қабул

қилиш

;

адвокатга малака даражаси бериш.

Иккинчи

малака

комиссияси

адвокат

мақомини

тўхтатиб

туриш

ва

тиклаш

;

адвокатнинг

ноқонуний

хатти

-

ҳаракатлари

юзасидан

мурожаатларни

кўриб

чиқиш

;

адвокатлар

томонидан

Қонунчилик

ҳужжатлари

талаблари

,

Адвокатларнинг

касб

этикаси

қоидалари

,

адвокатлик

сири

ва

адвокат

қасамёди

бузилганлиги

тўғрисидаги

интизомий

иш

юритиш.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, адвокат мақомини тўхтатиш бўйича

фаолият кўрсатаётган малака комиссияси аъзолари адвокатлар ва адлия
органларидан 1 нафар ходим таркиби шаклида тасдиқланган.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, хулоса ўрнида айтиш мумкинки,

биринчидан,

мамлакатимизнинг 14 та маъмурий

-

ҳудудий бирликдаги ҳудудий

бошқармалар ҳузурида икки хил турдаги малака комиссияларини ташкил этиш
зарур;

иккинчидан

,

адвокат мақомини тўхтатиб туриш билан боғлиқ ваколат

берилган комиссия тартиби фақатгина адвокатлардан иборат бўлиши керак деган
ўзгартиришни миллий қонунчиликка киритиш лозим.

Мазкур тартибнинг

киритилиши адвокатуранинг институционал мустақиллигини таъминлаш
йўлидаги дадил ва муҳим қадамлардан бири бўлади, назаримизда.

Бизнинг фикримизга кўра, адвокат мақомини тўхтатиб туриш асослари ва

уларнинг амалда қўлланилишига оид амалиёт ишларини ўрганиш ҳуқуқий
аниқликни таъминлаш

,

адолатли ва бир хил ёндашувни шакллантириш

,

қонунчиликни

такомиллаштириш

учун

асос

яратиш

,

адвокатуранинг

институционал обрўсини мустаҳкамлаш

,

адвокатларнинг ҳуқуқий ҳимоясини

кучайтиришга хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрдаги «Адвокатура

тўғрисида»ги 349

-I-

сонли Қонуни 13

1

-

моддаси 1

-

қисмига асосан таълим

муассасаларига, шу жумладан кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта
тайёрлаш курсларига ўқишга кирганда –

ўқиш даврига, бироқ кўпи билан уч йилга

адвокат мақоми тўхтатиб турилиши белгиланган. Бу борадаги кузатишлар шуни
кўрсатмоқдаки, адвокат сифатида фаолият кўрсатаётган шахслар магистратура
босқичига кирган бўлсалар

-

да, адвокатлик мақомини тўхтатмасдан ўзларининг


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

4 (2025) / ISSN 2181-1415

33

адвокатлик фаолиятини олиб боришмоқда.

Ушбу нотўғри амалиётга ҳуқуқий

жиҳат тўғри ечим топиш

ҳамда уни бартараф этиш Ўзбекистон Республикаси

адлия вазирлиги ва Адвокатлар палатаси зиммасида асосий вазифаси
ҳисобланади

.

Бундан ташқари, адвокат мақомини тўхтатиб туришга оид

бошқа бир масала

ҳам мавжуд. Унга кўра, адвокат бакалавриат йўналишига кирган тақдирда қонунда
белгиланган 3 йиллик муддат Ўзбекистон Республикасининг «Таълим
тўғрисида»ги Қонуни

[8]

нормалари, яъни 4 йилга тўғри келмаяпти. Масалан,

собиқ

адвокат

А.А.А. бакалавриат

йўналишига

кирган

бўлиб

,

ушбу

таълим

4

йилни

ташкил

этади

.

Аммо

Ўзбекистон

Республикасининг

“Адвокатура

тоъғрисида”ги

Қонуни

13

1

-

моддасида

ушбу

асос

бўйича

адвокат

мақомини

тўхтатиб

туришнинг

энг

кўп

муддати

3

йилни

ташкил

этади

.

Шу

боис

,

Ўзбекистон

Республикасининг

“Адвокатура

тўғрисида”ги

Қонуни

13

1

-

моддаси

биринчи

қисми

3-

хатбошисини

қуйидаги

таҳрир

баён

этиш

таклиф

этилади: “таълим

муассасаларига

,

шу

жумладан

кадрлар

малакасини

ошириш

ва

уларни

қайта

тайёрлаш

курсларига

ўқишга

кирганда

ўқиш

даврига;”

.

Бу ўзгариш орқали, бир томондан, адвокатнинг ҳуқуқлари бузилишидан

сақланади, иккинчи томондан эса, у ўз касбий фаолиятини вақтинча тўхтатган
ҳолда бошқа соҳалар бўйича зарур билим ва кўникмаларни эркин равишда
эгаллаш имкониятига эга бўлади. Бундай қараш

,

назаримизда, касбий эркинлик,

шахсий ривожланиш ва инсоний манфаатларни ҳурмат қилиш тамойилларига мос
келади. Шу билан бирга, ушбу ҳуқуқий механизм адвокатнинг умумий
салоҳиятини ошириш, унинг соҳаараро мулоҳаза юритиш қобилиятини
ривожлантириш ҳамда келгусида янада кучли ва универсал ҳуқуқшунос сифатида
фаолият юритишини рағбатлантиради.

Таҳлил этилиши лозим бўлган адвокат мақомини тўхтатиб туришнинг

кейинги асоси “адвокат

ёки

унинг

яқин

қариндоши

оғир

касаллиги

сабабли

вақтинча

меҳнатга

қобилиятсизлик

туфайли

тиббий

хулоса

тақдим

этилганда

соғайгунча

,

бироқ

кўпи

билан

бир

йилга;” деб

номланган

.

Фикримизча, адвокат

мақомини ушбу асос бўйича тўхтатиб туриш учун аниқ тартиб белгилаш
зарурияти мавжуд. Хусусан, касалликлар рўйхатини белгилаш ёки Ўзбекистон

Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг тизимидан тасдқиланган
намунадаги маълумотнома ёхуд хулоса олиш ва шу асосда адвокат мақомини
тўхтатиш керак деб ҳисоблаймиз.

Бугунги кунда адвокат мақомини тўхтатиб туриш ва қайта тиклашга оид

масалалар долзарб аҳамият касб этмоқда.

Буни юқорида

таҳлил этилган ҳолатлар

ва муаммолар

,

адвокат мақомини тўхтатиб туриш ҳамда уни қайта тиклаш

борасидаги адвокатура оид миллий қонунчиликдаги камчмликлар ушбу
институтда бир қатор ечимини кутиб турган масалалар мавжудлигини кўрсатади.
Бу эса, ўз навбатида, ушбу соҳадаги ҳуқуқий нормаларни янада такомиллаштириш,
уларнинг аниқ ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш ҳамда амалиёт билан
назария ўртасидаги мувофиқликни ошириш зарурлигини англатади.

ХУЛОСАЛАР

1)

«Адвокат

мақомини тўхтатиб туриш»

тушунчасига қуйидагича

муаллифлик таърифи ишлаб чиқилди:


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

4 (2025) / ISSN 2181-1415

34

«Адвокат

мақомига

эга

бўлган

шахснинг

Қонун

ҳужжатларига

мувофиқ

адвокатлик

фаолияти

билан

шуғулланиш

ҳуқуқини

Ўзбекистон

Республикаси

Адвокатлар

палатасининг

ҳудудий

бошқармалари

ҳузуридаги

малака

комиссиялари

қарорига

мувофиқ

вақтинча

чеклашдир»

.

2)

Ўзбекистон

Республикасининг

«Адвокатура

тўғрисида»ги

Қонуни

13

1

-

моддасида белгиланган адвокат мақомини тўхтатиш асослари танқидий қайта
кўриб чиқиш ва юқорида кўрсатилган таклифларни инобатга олиш мақсадга
мувофиқдир.

3)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги

432-

сон қарори билан тасдиқланган «Адвокатлик фаолиятини махсус электрон

тизим орқали лицензиялаш тартиби тўғрисида»ги низомда адвокатлик

фаолиятини лицензиялаш фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш ҳамда
маъмурий ва жиноий суд ишларини юритиш ихтисосликлари бўйича амалга
оширилиши белгиланган.

Хорижий давлатларнинг ижобий тажрибасини инобатга

олган ҳолда, адвокат мақомини қайси ихтисосликдаги лицензияни олганига қараб,
уни тўхтатишнинг икки хил турини жорий этиш зарурияти мавжуд.

Масалан, агар

фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш ихтисослиги бўйича лицензия
тўхтатилса, адвокатнинг ушбу соҳадаги мақоми тўхтатилиши, аммо маъмурий ва
жиноий суд ишларини юритиш ихтисослиги бўйича адвокатлик фаолиятини
давом эттириши керак.

ФОЙДЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

:

1.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. [Матн] Расмий нашр. –

Тошкент: “Ўзбекистон” нашриёти, 2023. –

80 б.

2.

Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрдаги «Адвокатура

тўғрисида»ги 349

-I-

сонли Қонуни // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси,

21.04.2021 й., 03/21/683/0375

-

сон, 03.02.2022 й., 03/22/749/0101

-

сон; 04.08.2022

й., 03/22/786/0705

-

сон; 10.08.2023 й., 03/23/862/0578

-

сон; 07.02.2024 й.,

03/24/905/0106-

сон;

22.02.2024

й.,

03/24/911/0142

-

сон;

28.02.2024

й.,

03/24/915/0160-

сон; 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116

-

сон

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 майдаги

«Адвокатура фаолиятига замонавий ахборот

-

коммуникация технологияларини

кенг жорий этиш чора

-

тадбирлари тўғрисида» ПҚ–

263-

сон қарори // Қонунчилик

маълумотлари миллий базаси, 30.05.2022 й., 07/22/263/0456

-

сон

4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги

«2022 –

2026 ЙИЛЛАРГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТАРАҚҚИЁТ

СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА » ПФ–

60-

сон Фармони // Қонунчилик маълумотлари

миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/60/0082

-

сон, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227

-

сон, 21.04.2022 й., 06/22/113/0330

-

сон; 10.02.2023 й., 06/23/21/0085

-

сон;

03.01.2024 й., 06/24/221/0003

-

сон; 28.12.2024 й., 06/24/227/1089

-

сон; 01.03.2025

й., 0

6/25/27/0196-

сон; 20.05.2025 й., 06/25/87/0451

-

сон

5.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 1

июндаги «Адвокатлик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида»ги 226

-

сон қарори // Қонунчилик маълумотлари миллий

базаси,

01.06.2023 й., 09/23/226/0310

-

сон


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

4 (2025) / ISSN 2181-1415

35

6.

Ўзбекистон

Республикаси

адлия

вазирининг

«Ўзбекистон

Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги
малака комиссиялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи
[рўйхат рақами 1921, 2009

йил 14 март] // Қонунчилик маълумотлари миллий

базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117

-

сон; 18.09.2023 й., 10/23/1921

-4/0709-

сон

7.

Ўзбекистон

Республикаси

адлия

вазирининг

«Ўзбекистон

Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги
малака комиссиялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи
[рўйхат рақами 3637, 2025 йил 7 июль] // Қонунчилик маълумотлари миллий
базаси, 09.07.2025 й., 10/25/3637/0595

-

сон

8.

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрдаги «Таълим

тўғрисида»ги ЎРҚ

-637-

сон Қонуни // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий

базаси, 24.09.2020 й., 03/20/637/1313

-

сон; Қонунчилик маълумотлари миллий

базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375

-

сон, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952

-

сон;

29.11.2023 й., 03/23/880/0905

-

сон; 01.02.2024 й., 03/24/901/0082

-

сон; 09.09.2024

й., 03/24/957/0689

-

сон; 21.09.2024 й., 03/24/963/0735

-

сон; 05.11.2024 й.,

03/24/990/0892-

сон; 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116

-

сон

Bibliografik manbalar

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. [Матн] Расмий нашр. – Тошкент: “Ўзбекистон” нашриёти, 2023. – 80 б.

Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрдаги «Адвокатура тўғрисида»ги 349-I-сонли Қонуни // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон, 03.02.2022 й., 03/22/749/0101-сон; 04.08.2022 й., 03/22/786/0705-сон; 10.08.2023 й., 03/23/862/0578-сон; 07.02.2024 й., 03/24/905/0106-сон; 22.02.2024 й., 03/24/911/0142-сон; 28.02.2024 й., 03/24/915/0160-сон; 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 майдаги «Адвокатура фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ–263-сон қарори // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.05.2022 й., 07/22/263/0456-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги «2022 – 2026 ЙИЛЛАРГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА » ПФ–60-сон Фармони // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/60/0082-сон, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон, 21.04.2022 й., 06/22/113/0330-сон; 10.02.2023 й., 06/23/21/0085-сон; 03.01.2024 й., 06/24/221/0003-сон; 28.12.2024 й., 06/24/227/1089-сон; 01.03.2025 й., 06/25/27/0196-сон; 20.05.2025 й., 06/25/87/0451-сон

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 1 июндаги «Адвокатлик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 226-сон қарори // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2023 й., 09/23/226/0310-сон

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи [рўйхат рақами 1921, 2009 йил 14 март] // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 18.09.2023 й., 10/23/1921-4/0709-сон

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи [рўйхат рақами 3637, 2025 йил 7 июль] // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2025 й., 10/25/3637/0595-сон

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрдаги «Таълим тўғрисида»ги ЎРҚ-637-сон Қонуни // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2020 й., 03/20/637/1313-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон; 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон; 01.02.2024 й., 03/24/901/0082-сон; 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон; 21.09.2024 й., 03/24/963/0735-сон; 05.11.2024 й., 03/24/990/0892-сон; 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон