Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Mahalla – the historical basis for the development of democratic
reforms
Dilshodbek KOMILOV
1
Andizhan State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received February 2021
Received in revised form
20 February 2021
Accepted 15 March 2021
Available online
15 April 2021
The article examines the role of the mahalla institution, which
has been formed and developed over the centuries, in the
implementation of democratic reforms in Uzbekistan today, as
well as the scientific views and theories of scholars on the
formation of mahallas. In addition, the work carried out on social
support of the population in the mahallas, which have become
the basis of human development, which has become the hearth
of the mahalla, and which is called motherland within the
homeland is covered.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Democratic state
Civil society
Reform
Country
Mechanism
Video selector
Kishlak
Aul
Indigenous communities
Mahalla Institute
Маҳалла – демократик ислоҳотларни ривожлантиришнинг
тарихий асоси.
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Демократик давлат
Фуқаролик жамияти
Ислоҳот
Мамлакат
Механизм
Видеоселектор
Қишлоқ
Овул
Туб-жой жамоалари
Маҳалла институти.
Мақолада бугунги кунда Ўзбекистонда демократик
ислоҳотларни
амалга
оширишда,
асрлар
давомида
шаклланиб ҳамда ривож топиб келаётган маҳалла
институтининг ўрни Ўрта аср Шарқ мутафаккирларининг
берган таърифлари, шунингдек, олимларнинг маҳалла-
ларнинг шаклланиши ҳақидаги илмий қарашлари ва
назариялари ўрганилиб, таҳлил қилинган. Бундан ташқари,
маҳалла ўчоғига айланиб қолган инсон камолотининг
асосига айланган, Ватан ичра Ватан номини олган
маҳаллаларда ҳозирги кунда аҳолини ижтимоий қўллаб-
қувватлаш борасида амалга оширилиб келинаётган ишлар
ёритилган.
1
Lecture at the Department of Theory of Civil Society of Andizhan State University, Andizhan, Uzbekistan.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415
2
Махалля – историческая основа развития демократических
реформ
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Демократическое
государство
Гражданское общество
Реформа
Страна
Механизм
Видеоселектор
Кишлак
Аул
Коренные общины
Институт махалли.
В статье исследуется роль института махалли, который
формировался
и развивался
веками, в проведении
демократических реформ в Узбекистане сегодня, а также
научные взгляды и теории ученых на формирование
махаллей. Кроме того, освещается работа, проводимая по
социальной поддержке населения в махаллях, которые стали
очагом человеческого развития, стали очагом махалли и
которую называют маленькой Родиной внутри Родины.
Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамиятни
қуришни ўз олдига мақсад қилиб олган республика бу борада кўплаб ислоҳотларни
амалга ошириб келди. Ислоҳотларнинг амалга оширишда эса давлат ҳокимияти
органлари фаолиятини марказлаштиришдан, номарказлаштиришга ўтказишга
асосий аҳамият қаратилди. Ўз навбатида, бошқарувнинг номарказлашуви маҳаллий
бошқарув тизиминини янада такомиллаштиришни тақозо этди. Бошқарувнинг
қуйи бўғини бўлган маҳалла фуқаро йиғинлари фаолиятини янада жонлантиришда
аввало фуқароларнинг давлат ва жамият ишларини бошқаришга кeнг жалб этиш,
ундаги фаол иштирокини таъминлаш асосий мақсадга айланди. Бу эса дeмократик
институтларнинг ривожини характeрловчи муҳим мeзондир.
Бинобарин, мамлакатда инсонларнинг бирлаштирувчи ҳамда уларни
камолотга етказишда тарбия ўчоғи ва ҳаёт манбаи сифатида қаралаётган маҳалла
институтининг фаолиятини янада жонлантиришнинг самарали механизмини
ишлаб чиқишга эътибор қаратган Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йил
20 августда ўтказилган видеоселекторда ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини
таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратиб, мутасадди раҳбарлар олдига бир
талай вазифаларни қўйди. Жумладан, Бош вазир ўринбосарига уларни талаб юқори
бўлган касблар ва тадбиркорликка ўқитиш, шу асосда бизнесини йўлга қўйишда
молиявий қўллаб-қувватлаш тартибини жорий этиш вазифаси юклатилди. Бу
ишларни тизимли амалга ошириш мақсадида, республикада жорий этилган “темир
дафтар” сингари, ишсиз ёшлар бўйича алоҳида (“Ёшлар дафтари”), ишсиз ва
боқувчисиз хотин-қизлар бўйича алоҳида (“Аёллар дафтари”) рўйхатлари
шакллантириб, ҳар бири билан янги тизим, янгича тартибда манзилли ишлаш
муҳимлиги таъкидланди [1].
Бугун аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш борасида олиб борилаётган
ислоҳотларнинг негизида инсон ва унинг фаровонлиги ётар экан, бу борада амалга
оширилаётган ишларни янада жонлантиришда аввало маҳалла институтини
ролини ошириш давлат ва жамият фаолиятининг асосига айланмоғи кераклигига
алоҳида аҳамият берган Президент ўзининг тарихий мужассамлиги билан минг
йиллик тарихга эга бўлган маҳаллаларда маҳалла бай ишлаш тизимини янада
жонлантиришга кенг эътибор қаратди. Бинобарин, ўзининг ўтмиш тарихи билан
ўзбек халқининг яшаш ва тарбия ўчоғига айланган маҳалла азалий маскан
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415
3
сифатида эъзозланиб келинар экан, ушбу масканнинг тарихини билиш бугуннинг
асосидир. Тарихнинг гувоҳлик беришича, Ватанимизда қадимдан маҳаллалар
фаолият кўрсатиб келган бўлиб, бинобарин, Сурхондарё вилоятининг Музробод
тумани Шеробод чўлини кесиб ўтган Ўланбулоқсой ёқасига жойлашган ҳудудидаги
археологик ёдгорлик Сополлитепада 1969–1974 йилларда археологик тадқиқотлар
олиб борган академик Аҳмадали Асқаров Сополлитепанинг майдони тахминан 3 га
тенглиги ва унинг марказий қисми эса 1га.га яқин бўлганлиги ҳамда ушбу қисми
мудофаа деворлари билан ўраб олинганлигини айтиб ўтади. Қалъа ичидаги турар
жой мажмуалари унинг ички деворлари бўйлаб жойлашган бўлиб, улар кўчалар
бўйлаб 8 та маҳаллага бўлинган. Ушбу маҳаллаларда 150 дан ортиқ турар жой
мажмуалари
очилиб,
уларни
маҳалла
бўйича
тақсимлаганда
15–20 тагача оилавий турар жой мажмуаларига тўғри келган. Бир неча ана шундай
оила бирликлари катта патриархал уруғ жамоасини ташкил этган. Ўз навбатида
Сополлитепа ана шундай катта патриархал уруғ жамоаларидан 8 тасини
бирлаштирган қишлоқ жамоаси эди. Бинобарин, ҳар бир патриархал жамоа
маҳалласи қошида уларнинг кундалик эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда кулолчилик
цехи, металл эритиш устахоналари мавжуд бўлганини аниқлаган [2].
Маҳаллаларнинг тарихан шаклланиш жараёни одамларнинг жамоа бўлиб
яшаганликлари маҳаллаларни аста-секинлик билан ривож топаётганлигини
археологик ҳамда илмий изланишлар жараёнида маҳаллаларнинг очилмаган сир
синоатлари асосида мил.авв. III асрдан милодий V асрнинг бошларигача Фарғона
(Паркана) давлатида ҳам оқсоқоллар кенгаши муҳим вазифаларни ҳал этган.
Кенгаш асосан сулҳ тузиш, вазирлар таркиби ва солиқларни тайинлаш, уруш эълон
қилиш, жамоа ишларига сафарбар этиш каби масалалар билан шуғулланган. Ана
шундай маҳалла, жамоа бизнинг Андижонда ҳам бундан 2,5-3 минг йилдан бери
мавжуддир [3].
“Маҳалла” атамаси арабча бўлиб, “ўрин-жой” деган маънони англатган.
У турли минтақаларда маҳоллот (жой), гузар, жамоа, элат, элод номларида аталиб
келинган. Адабиётларда маҳаллаларнинг кўп минг йиллик тарихига эга эканлиги
ҳақида маълумотлар учрайди. Масалан, Наршахий ўзининг “Бухоро тарихи” асарида
Бухорода бундан 1100 йил илгари бир қанча маҳаллалар бўлганлигини қайт этиб
ўтган. Алишер Навоий ўзининг “Ҳайрат ул-аброр” асарида маҳаллани “маҳалла
шаҳар ичидаги шаҳарча” дир деб таърифлайди, Ҳирот шаҳри “юз шаҳарча”лардан,
яъни маҳаллалардан ташкил топган эканлигини айтиб ўтади [4]. Маҳаллалар
айниқса Амир Темур даврида ҳам равнақ топганлиги эътироф этилади. Маҳаллалар
фуқароларнинг касбкори асосида шаклланган ва шунга қараб номланган. Масалан,
заргарлик, мисгарлик, кўнчилик, пичоқчилик, қошиқчилик, темирчи, эгарчи,
тақачи сингари турли номлар билан номланган. Ўз навбатида маҳалла қадимдан
маҳаллий ҳокимиятнинг ўзига хос бир шакли, кўриниши тарзида фаолият
кўрсатган. Маҳаллани бошқариш жамоатчилик асосида олиб борилиб, ўзининг
ёзилмаган ички тартиб-қоидаларига эга бўлиб, у ҳамма учун бирдек қонуний
ҳисобланган. Маҳалла кичик маъмурий ҳудуд бўлиши билан бирга, турмуш тарзи,
қадриятлар, анъаналар, урф-одатлар умумийлиги билан боғланган кишилар
жамоаси бирлигидир. Маҳаллаларнинг асосий вазифалари: маросимларни
биргаликда ўтказиш, ўз ҳудудини батартиб сақлаш ва ободонлаштириш, ёш
авлодни ижтимоий руҳда тарбиялаш, жамият ҳаётида тартиб сақланишини
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415
4
таъминлаш, барча анъанавий меъёрларнинг бажарилиши устидан назорат
ўрнатиш, урф- одатларга риоя қилиш ва уларни бузган, жамоат мажбуриятларидан
бўйин товлаганларни жазолашдан иборат бўлган. Маҳалла раҳбарияти ариқ-
ҳовузларни тозалаш, кўчалар йўллар қуриш ва маҳалла ободончилиги билан
боғлиқ бошқа жамоат ишларини уюштирганлар. Бу ишларнинг барчаси биргаликда
ҳашар йўли билан амалга оширилган.
Маҳалла жамиятимизнинг тузилмаси сифатида тарихан бир қанча
ривожланиш босқичларини босиб ўтди. Жумладан у XX асрнинг 1-чорагида ўзининг
анъанавий шаклини олди. Ўз ўрнида совет ҳукумати маҳаллага ўз умрини яшаб
бўлган ўтмиш сарқити сифатида қаради. Шундан келиб чиқиб, у анъанавий миллий
бошқарувни бекор қилиш йўли билан бу ерда саноатлашган “илғор” жамиятни
қарор топтириш сиёсатини жорий этишга киришди. 1920 йиллар бошларидан совет
ҳокимияти маҳаллалар вазифасини чеклаш, ўзга бўйсундиришга интилди, бу ҳол
маҳалла фаолиятига ўз таъсирини кўрсатди. Бироқ маҳалла ўзининг
яшовчанлигини намоён этиб, анъанавий ҳаёт ва алоқа тарзига қарши ҳар қандай
ҳужумларга ва уларнинг йўқотиш йўлидаги уринишларга дош берди. У илгариги
урф-одат ва расм русумларни сақлаб қолди.
Бинобарин, ўзбек халқининг бой маънавий меросига, улардаги ўзаро меҳр-
оқибатга баҳо берган Леонид Левитин ўзининг “Ўзбекистон тарихий бурилиш
палласида” китобида ўзбек маҳалласининг тарихий ривожланиш босқичини
қуйидагича таърифлаган. “Маҳалла” атамасини яна ҳам кенгроқ маънода, шартли
равишда фақат шаҳарлардаги эмас, балки қишлоқ ва овуллардаги туб жой
жамоалари маъносида ҳам ишлатиш мумкин.
Мовароуннаҳрда шаҳарлар Ғарбий Европадагига қараганда олдинроқ пайдо
бўлган ва дастлаб у ердагига қараганда кўпроқ иқтисодий ва маданий роль ўйнаган.
Лекин Ғарбий Европадаги шаҳарликларнинг ўз ҳуқуқларини босқичма-босқич
кенгайтириб бориш учун кураши натижаси ўлароқ, шаҳар демократияси шакллари
эртароқ ривожланди. Бу ҳуқуқлар ана шу кураш жараёнида кафолатланган шаҳар
ҳуқуқи тарзида расмийлаштирилди.
Бу ўринда назардан қочирмаслик керак бўлган ғоят муҳим нарса шуки,
Ғарбий Европада шаҳарлар черков феодалларига ва зодагон феодалларга қарашли
ерларда пайдо бўлган. Бу эса Ғарбий Европадаги ўрта аср шаҳарларининг ички
мухторият учун, коммунал ҳуқуқлар учун курашини енгиллаштирарди. Улар бунга
озми-кўпми эришишди. Шаҳар демократиясини кенгайтириш учун кейинчалик
олиб борилган кураш натижалари турлича бўлди, лекин умуман олганда, бу кураш
шаҳар ҳуқуқининг ривожланишига ёрдам берди.
Мовароуннаҳрда шаҳарлар зодагон феодалларнинг мулкларида эмас, балки
давлат мулки деб ҳисобланган ерларда пайдо бўлган ва ривожланган. Бу ерда ўзини
ўзи бошқариш идорасини четлаб ўтиб шаҳар ҳаётини бевосита йўлга қўйиш учун
азалдан самарали воситалар мавжуд бўлган. Шунга қарамай Бухоро, Самарқанд,
Хива, Тошкентда аҳолининг мавзелар бўйича ташкилотлари, ҳунармандлар ва
савдогарлар уюшмалари мавжуд бўлганки, уларнинг прогрессив имкониятларини
етарли баҳоламай ўтиш асло мумкин эмас.
Ўрта Осиё шаҳарларининг аҳоли яшайдиган мавзелари илк ўрта асрлардан
бошлабоқ ниҳоятда ўзига хос ҳодиса бўлган. Унга нисбатан русча “квартал”
атамасини шартли равишдагина қўллаш мумкин. Ҳозирги Европада квартал
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415
5
деганда озми-кўпми тўғри тўртбурчак шаклидаги, тўрттала томондан кўчалар
билан ажралган майдондаги бир тўп уйлар тушунилади. Ўрта Осиё шаҳарларида
кўча, аксинча, унда яшайдиган одамларни бирлаштирган, мавзенинг юраги, ўзаги
бўлган. Мавзе кўчанинг иккала томонидаги ва унга туташган тор кўча ва боши берк
кўчалардаги уйларни ўз ичига олган. Мавзе фақат ҳудудий жиҳатдан шаҳар
ячейкаси бўлиб қолмасдан, шу билан бирга, маъмурий бирлик ҳам бўлган. Шаҳар
маъмурлари мавзеларда уларнинг оқсоқоллари орқали иш юритган. Аҳолисининг
таркиби жиҳатидан маҳаллалар бир хил бўлмаган. Масалан, Бухорода бошқа
ерлардан кўчиб келган одамлар ҳаммиллатлар ёки юртдошлардан иборат алоҳида
маҳаллаларда, баъзан эса бир неча қўшни маҳаллаларда яшаган, кўпгина
маҳаллаларда аҳолининг аксарият қисмини бир хил касбли ҳунармандлар ташкил
қилиши одат бўлган. Шу билан бир қаторда турли касблар билан шуғулланадиган
ҳунармандлар бирга яшайдиган маҳаллалар ҳам аҳолининг турли қатламлари:
савдогарлар, руҳонийлар, аслзодалар аралашиб яшайдиган маҳаллалар ҳам кўп
бўлган. Асосий аҳолиси сунний бўлган маҳаллаларда шиа мазҳабидагилар ҳам
аралашиб яшайверган.
Маҳалла аҳолисининг ижтимоий таркиби ҳам бир хил бўлмаган: бир мавзеда
бойлар билан камбағаллар, аслзодалар билан оддий халқ, “хўжалар” билан
“қорача”лар ҳам ёнма-ён яшаган. Баъзи мавзеларда имтиёзли қатламга мансуб
ҳарбий хизматчилар табақасининг вакиллари ҳам кўп бўлган. Одатда булар
жангчилар-навкарлар етказиб бериш мажбурияти юклатилган музофотлардан
шаҳарга кўчиб келган ўзбек оилалари бўлган.
Маҳалла аҳолиси таркибан ҳар қанча хилма-хил бўлмасин – синфий
тенгсизликка, касбий уюшиш йўқлигига қарамай, шахсий алоқалар, муштарак
манфаатлар ва мажбуриятлар, умумий ишларда иштирок этиш орқали маҳалла
жамоасига бирлашган. Маҳалла ҳаётининг жамоа бўлиб яшаш тарзи ўзини ўзи
бошқариш тизимини келтириб чиқарди. Маҳаллага сайлаб қўйиладиган оқсоқол
бошчилик қилган. Турли манбаларнинг гувоҳлик беришича, нолойиқ одамларни
сайлаб қўйиш жамоага кўп ноқулайликлар ва кўнгилсизликлар келтиришини яхши
тушунган аҳоли оқсоқол ва унинг ёрдамчиларини сайлашга ҳамма замонларда ҳам
жуда жиддий қараган. Оқсоқол шаҳар маъмурлари олдида маҳалланинг расмий
вакили бўлган, шу сабабли улар томонидан тасдиқланиши керак бўлган.
Чуқур тарихий илдизларга эга бўлган, халқнинг кундалик ҳаётини ташкил
этиб ва йўлга солиб турган маҳалла демократик пойдеворга асосланган мунтазам
ахлоқ-одоб тизимини келтириб чиқарди. Булар даврлар синовига дош берган ўзаро
ёрдам, меҳмондўстлик ва кексаларга ҳурмат, ҳамма жамоа аъзоларининг
тенглигидир. Маҳаллада яшовчи биронта ҳам одам ўзини ёлғиз ҳис қилмаган, у
ҳамма вақт хайрихоҳлик ва маънавий мададдан ташқари, зарур моддий ёрдамга ҳам
умид қила олган. Хуллас, бу ерда гап ажойиб ҳамжиҳатлик ва бирдамлик
анъаналари ҳақида бормоқда [5].
Ғарб тадқиқотчиси Леонид Левитиннинг ўзбек маҳаллаларига бериб ўтган
таърифидан ҳам шуни англаб олиш мумкинки, маҳалла тарбия ўчоғи сифатида
доимо шахс камолотининг маънавий шарчашмаси бўлиб қолаверади. Бугунги кунда
маҳаллаларга бўлган муносабат тубдан ўзгарди. Ўзбекистон Республикаси
Конституциясининг 105-моддасига ва 1993 йилдақабул қилиниб, 1999 йил апрелда
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415
6
янги таҳрирда тўлдирилган “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари
тўғрисида”ги қонунга биноан, маҳаллалар ўз ҳуқуқий мақомига эга бўлиб, маҳаллий
ҳокимият таркибига киради. Маҳаллалар давлатнинг жойлардаги муҳим таянчи,
юридик шахс сифатида ўз мол-мулкига, молияий бюджетига, банкдаги ҳисоб-китоб
рақамига ва жамғармасига эгадир. Бу қонунга асосан, ҳар бир маҳалла ўзининг
ҳудудида ички низомини ташкил этиши, кичик корхоналар очиши, ўзи ишлаб
чиқарган
маҳсулотни
сотиши,
унинг
бир
қисмини
маҳаллалардаги
эҳтиёжмандларга бепул тарқатиши, ўз ҳудудидаги аҳолини иш билан таъминлаши,
аҳолига маданий-маиший хизмат кўрсатиши мумкин.
Бугунги кунда маҳаллаларнинг бозор иқтисодиёти қонунлари асосида,
ўз фаолиятларини ташкил этишлари учун барча имкониятлар яратилди. Улар тўй-
марака маросимларини ўтказиш, хашарлар уюштириш, оилавий низоларни
бартараф этиш, беморлар ҳолидан хабар олиш ишлари билан шуғулланади.
Маҳалла ва унинг аҳолисининг ҳам ижтимоий-иқтисодий, ҳам маданий юксалишига
ҳар томонлама ёрдам бериш, миллий анъана ва урф-одатларни бойитиш, маҳалла
ишларини мувофиқлаштириш, маҳаллалардаги кам таъминланган оилалар,
кексалар,
фахрийлар,
ногиронлар,
кўп
болали
оилалар,
етим-есирлар,
байналмилалчилар манфаатларини ҳар тамонлама ҳимоя қилиш мақсадида 1993
йил 17 августда Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамғармаси ташкил этилди.
“Маҳалла” газетаси чиқа бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А. Каримов маҳалланинг
ҳозирги замон жамиятидаги моҳияти ва аҳамиятига қуйидагича баҳо берди:
“Ўз-ўзини бошқаришнинг халқимиз анъаналари ва қадриятига жуда хос бўлган
усули маҳаллалар тизими сўнгги йилларда жуда катта нуфузга эга бўлиб бормоқда.
Улар амалда ўз ҳуқуқларидаги барча ишлар учун масъулдирлар. Зеро, маҳалланинг
қўлидан келмайдиган иш йўқ. Унинг нуфузини кўтариш, билингки, нафақат
иқтисодий, нафақат ижтимоий, балки бу сиёсий, тарбиявий, улкан маънавий
масаладир. Биз маҳаллаларга шу нуқтаи назардан қарашимиз лозим”.
Ҳар бир маҳалла аниқ таркибий тузилмага эга. Унга маҳалланинг умумий
йиғилишида сайланадиган маҳалла кенгаши раҳбарлик қилади. Кенгаш ўз
таркибидан расман маҳалла йиғини раиси (оқсоқол)ни, ўринбосар ва котибни
сайлайди. Бундан ташқари, маҳалла кенгашига кекса тажрибали кишилардан
маҳалла оқсоқоли маслаҳатчилари ҳам сайланади. Кенгаш фахрийлари билан иш
олиб борувчи, жамоат тартибини сақлаш, ободонлаштириш, турар жой фондларини
сақлаш сингари ишлар бўйича комиссиялар тузилади.
Ўзининг ўхшаши йўқ маданияти, маънавияти, қадрияти, урф-одати ва
анъанасига эга бўлган, маҳалла ўзини ўзи бошқариш органи сифатида фаолият
олиб бораётган, дунёнинг ҳеч бир мамлакатлари миллий менталитетида
учрамайдиган, ўхшаши йўқ маскан сифатида гавдаланади. Ўтмишда ҳам ҳозирда
ҳам кишилар бирлиги сифатида, жамиятнинг асосий бўғини бўлган маҳаллалар
ўзларининг тарихий илдизларига эгадир. Ўзининг тарихий илдизига эга бўлган
маҳалла институтлари фуқаролик жамияти институти сифатида биз бугун танлаган
ва қураётган йўлимиз, ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини қуришда асосий
ячейка бўлиб хизмат қилади.
Инсонлар яшаш ва олий даражадаги бахтга эришлари учун кўп нарсаларга
эҳтиёж сезишларини ёзиб ўтган Абу Наср Фаробий ўрта аср шароитида
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415
7
биринчилардан бўлиб жамиятнинг келиб чиқиши, мақсад ва вазифалари ҳақида
изчил таълимот яратди. Ушбу таълимотда ижтимоий ҳаётнинг кўп масалалари –
давлатни бошқариш, таълим-тарбия, ахлоқ, маърифат сингари масалалар қамраб
олинган. Аллома ўзининг “Фозил одамлар шаҳри” деб номланган асарида
инсонларнинг яшаши ва олий даражадаги бахтга эришишлари учун кўп нарсаларга
эҳтиёж сезишларига урғу бериб, инсон жамоасининг келиб чиқиши ҳақида шундай
ёзади: “Ҳар бир инсон табиатан шундай тузилганки, у яшаш ва олий даражадаги
етукликка эришмоқ учун кўп нарсаларга муҳтож бўлади, у бир ўзи бундай
нарсаларни қўлга кирита олмайди, уларга эга бўлиш учун инсонлар жамоасига
эҳтиёж туғилади... Бундай жамоа аъзоларининг фаолияти бир бутун ҳолда уларнинг
ҳар бирига яшаш ва етукликка эришув учун зарур бўлган нарсаларни етказиб
беради. Шунинг учун ҳам инсон шахслари кўпаядилар ва ернинг аҳоли яшайдиган
қисмига ўрнашадилар, натижада инсон жамоаси вужудга келади” [6].
Фаробийнинг юқорида келтирилган фикрларидан ҳам шуни англаб олиш
мумкинки, инсон табиатан ҳеч қачон ўзи ёлғиз ҳолда яшай олмайди. Чунки у
яшашга, яшаганда ҳам яхши яшашга интилади, бу йўлда эса ижтимоий бирлик
жамиятга суянади. Ана шу жамиятни асосини эса маҳалла ташкил этади. Шундай
экан маҳалла кишилар бирлиги сифатида ўзининг тарихий илдизига эга бўлган
ҳолда, узоқ йиллар цивилизация бешиги сифатида яшаб келган ҳозирда ҳам яшаб
келмоқда. Таълим ва тарбия масканига айланиб келаётган қадимий тарихга эга
бўлган маҳаллаларда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш даркор. Бунда
аввало жамиятда дeмократик институтларнинг фаоллигини оширишга алоҳида
аҳамият қаратмоқ керак.
Дeмократик институтлар жамият ҳаётида дeмократик тамойилларни қарор
топишга хизмат қиладиган ташкилотлар ва тузилмалар мажмуаси. Тарихий
жиҳатдан уларни шартли равишда дeмократик мазмунга эга бўлган анъанавий,
ижтимоий-сиёсий институтлар (давлат, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари,
ОАВ) ҳамда фақат дeмократик жамият шароитида фаолият юритадиган махсус
институтларга, масалан, инсон ҳуқуқларига амал қилинишини таъминловчи турли
нодавлат тузилмаларга ажратиш мумкин [7].
Дeмократик
институтлар
мамлакатда
фуқаролик
жамиятини
шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади. Кучли фуқаролик жамиятининг ўзига
хос жиҳатлари шундан иборатки, дeмократик тамойиллар асосида жамиятимизни
ривожланишида фуқаролик институтлари фаолиятига кeнг ўрин бeрилмоқда,
фуқароларда жамиятни янада ривожлантиришда жамоатчилик назоратини амалга
ошириш, механизмлари давлатнинг эътиборидан чeтда қолмаганлиги ижтимоий
муаммоларни бартараф этишда давлат институтлари билан ҳамкорлик қилиш
янада мустаҳкамланмоқда.
Дeмократиянинг мeзонлари кўп қиррали бўлиб, унда сиёсий эркинлик,
фуқаролик ҳуқуқлари, давлат томонидан ва адолатли жамият қурилишида,
бошқарув жараёнларида иштирок этишга интилган, ижтимоий баҳсларга
қатнашган, ўз хатти-ҳаракатлари, масъуллик фаолияти бўйича муроса
лозимлигини тушунган фуқаролар томонидан қадрланган тақдирда у доимо
ривожланиб келади. Бундан ташқари, “демократия” қанчалик тарихий-сиёсий
мазмунга эга бўлмасин, унинг ўзига хос масъулият юки мавжуд. Жамиятни
дeмократиялаштириш ҳар қандай дeмократияга “яшил йўл” очиб бeришни мақсад
қилиб қўймайди. Ҳақиқий дeмократия инсон шахсига энг олий қадрият сифатида
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415
8
қарайди ва уларни ҳокимиятини бошқариш ишларида фаол иштирок этишлари
учун зарур бўлган тизимни яратади. Унда маҳаллий ўзини ўзи бошқариш
органларига сайлов тизими асосий ўрин тутади.
Ўзбeкистонда маҳалла тизимини ислоҳ этилиб, бир тизимга ўтилиши
фуқароларга сиёсий эркинликларини, ҳуқуқларидан атрофлича фойдаланиш
имкониятини бeрди. Жамият ҳаётини ислоҳ этишга, шаклланган қуйи тизим
ўрнида тамомила янги сиёсий жараёнлар қарор топишга шарт-шароитни вужудга
кeлтирмоқда. Бу инсонлар онги, тафаккурида жамият сиёсий ҳаётига қарашда
янгича ёндашувга “тоталитар онг ва тафаккурни” барҳам топиб боришига муҳим
туртки бўлди. Фуқароларнинг давлат ҳокимиятида иштироки жараён сифатида
янгича мазмун билан бойиб бормоқда. Бу жамиятда вужудга кeлган хилма хил
дeмократик институтлар билан бeвосита боғлиқ. Шу нуқтаи назардан ёндашганда
давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг вазифалари ўзгараётганлигини ва
ислоҳ этилаётганлигини кузатмоқдамиз.
Айниқса, эски шаклланган халқ менталитети ва дунёқарашида янги жамиятга
хос ўзгаришларни амалга ошириш, фуқаролик жамиятига хос мезонлар ва
қадриятларни фуқаролар онгига сннгдириш бу соҳадаги энг сермеҳнат ва
машаққатли жараёнлар сирасига киради. Ўтиш давридаги ислоҳотларнинг ўзини
ўзи бошқариш органларини замонавийлаштириш ва эркинлаштиришга қаратилган
жараёнлари ҳам миллий ўзликни англаш, илғор мамлакатлар тажрибасини
ўрганиш, ўзига хос йўлларни кашф этиш каби қатор изланишлар самараси ўлароқ
тобора кенгроқ турмуш тарзимизга сингиб бормоқда. Бу соҳадаги ислоҳотларни
чуқурлаштиришда давлатнинг бош ислоҳотчи сифатида амалга оширган чора-
тадбирлари туфайли ўзини ўзи бошқариш органлари, яъни маҳалла институтлари
фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг миллий асоси бўлиб қолади.
Хулоса қилиб айтганда, мамлакатда демократик ислоҳотларни миллий ҳамда
қадрият, урф-одат ва анъаналарга асосланган ҳолда босқичма – босқич,
ривожлантириб, такомиллаштириб, боришда аввало инсон камолотининг бешиги
бўлган маҳалла институтларини ижтимоий ролини янада ошириш даркор.
Бинобарин, таълим ва тарбия маскани сифатида эътироф этилаётган маҳалла
бугунги кунда ижтимоий муносабатларнинг асосий бўғини сифатида давлат ва
жамиятнинг асосий ячейкаси сифатида шаклланиб борар экан, Ватан ичра Ватан
деб номланаётган маҳаллаларни янада асраб-авайлашда аввало ривожлантиришда
жамоатчилик назоратини ўрнатиш лозим. Зеро, Ватанни асраш ўз уйини, кўчасини,
маҳалласини асрашдан бошланади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Мирзиёев Ш.М. // https://president.uz/uz/lists/view/3784.
2.
Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 8-жилд. – Тошкент: Давлат илмий
нашриёти, 2004. – Б. 20.
3.
Шамсутдинов Р., Исҳоқов А. Андижон тарихидан лавҳалар. – Тошкент:
Sharq, 2013. – Б. 418.
4.
Қориева М. Мустақиллик-эркин ва фаровон ҳаёт. – Тошкент: Янги аср
авлоди, 2013. – Б. 155.
5.
Леонид Левитин. Ўзбекистон тарихий бурилиш паласида. Президент
Ислом Каримов тарафдорларининг танқидий мулоҳазалари. – Тошкент:
Ўзбекистон, 2001. – Б. 184.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415
9
6.
Абу Наср Фаробий. Фозил одамлар шаҳри. 2-нашри. – Тошкент: Ўзбекистон
миллий энциклопедияси давлат илмий нашриёти, 2012. – Б. 4.
7. Маънавият – асосий тушунчалар изоҳли луғати. – Тошкент: Ғофур Ғулом
наш, 2010. – Б. 19.
