Авторы

  • Гузал Узакова
    к.ю.н., доцент, Заведующая кафедры Экологоческое право, Ташкентский государственный юридический университет, Ташкент, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss2/S-pp489-497

Ключевые слова:

город устойчивое развитие общественность институт гражданского общества градостроительство экологическая проблема.

Аннотация

В статье на основе международных стандартов изучаются вопросы устойчивого развития населенных пунктов, в том числе городов. А также в работе исследуются вопросы участия граждан в утверждении генеральных планов городов и эффективного управления городами. По результатам исследования выработаны предложения и рекомендации по данным вопросам.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Participation of community and civil society institutions in
ensuring sustainable development of cities

Guzal UZAKOVA

1


Tashkent State University of Law

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received January 2021
Received in revised form
15 January 2021

Accepted 20 February 2021
Available online
7 March 2021

The article scientifically and legally studies the issues of

sustainable development of settlements, including cities, in

accordance with international standards. The article also

examines the issues of approval of master plans of cities and the
participation of citizens in the effective management of cities, as

a result of which the study developed proposals and

recommendations on the subject.

2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

City
Sustainable development

Public
Civil society institute
Urban planning
Environmental problem

SUMMARY

Abstract in English. Today, the majority of the world’s

population lives in cities. Ensuring environmental sustainability

in populated areas is critical to achieving the goals set out in the

United Nations Sustainable Development Program. In addition,
the rules set out in the new UN Urban Development Program

(Habitat III) will play a key role in ensuring the sustainable

development of cities. Given that the world's population lives

mainly in anthropogenically changing regions, more precisely in
populated areas, ensuring a comfortable environment for

citizens is achieved through sustainable urban development.

That is why today the work on greening of cities is given

importance at the local, regional and even global levels. The
participation of civil society institutions and the general public in

this process takes several forms. In particular, the expansion of

public participation in the approval of master plans for cities and

other settlements is seen as an important tool in protecting the

1

PhD, Associate Professor, Head of the Environmental Law Department of Tashkent State University of Law, Tashkent,

Uzbekistan
E-mail:

g.uzakova@tsul.uz


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415

490

property and other rights of citizens. Institute of Civil Society in

the Republic of Uzbekistan, based on long-standing historical
traditions - "Citizens' Self-Government Bodies" to participate in

environmental monitoring in urban areas, implementation of

information policy in cities, close cooperation with the public,

active partnership and cooperation with public authorities,
environmental issues can participate in management activities

aimed at the development of cities through solutions through

urban planning.

Шаҳарларнинг барқарор ривожланишини таъминлашда

жамоатчилик ва фуқаролик жамияти институтларининг
иштироки

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

Шаҳар
Барқарор ривожланиш
Жамоатчилик

Фуқаролик жамияти
институти
Шаҳарсозлик

Экологик муаммо

Мақолада аҳоли пунктлари, жумладан шаҳарларни

халқаро меъёрлар асосида барқарор ривожлантириш

масалалари

илмий-ҳуқуқий

жиҳатдан

ўрганилган.

Шунингдек, мақолада шаҳарларнинг бош қурилиш
режаларини тасдиқлаш ва шаҳарларни самарали бошқариш

жараёнида фуқароларнинг иштироки масалалари тадқиқ

этилиб, тадқиқот натижасида мавзуга оид таклиф,

тавсиялар ишлаб чиқилган.

Участие общественности и институтов гражданского
общества в обеспечении устойчивого развития городов

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

Город

Устойчивое развитие
Общественность
Институт гражданского

общества
Градостроительство
Экологическая проблема

В статье на основе международных стандартов

изучаются вопросы устойчивого развития населенных

пунктов, в том числе городов. А также в работе исследуются
вопросы участия граждан в утверждении генеральных

планов городов и эффективного управления городами. По

результатам исследования выработаны предложения и

рекомендации по данным вопросам.

Жамоатчилик ва фуқаролик жамияти институтларининг аҳоли пунктларини

ривожлантиришдаги муаммоларини ҳал этишдаги иштироки барқарор
ривожланиш концепциясининг муҳим тамойилларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32-моддаси қоидаларига

асосланиб, шаҳарларда атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг муҳим омили
сифатида бу борадаги жамоатчиликнинг фаол иштирокини кўрсатиш мумкин.
Хусусан, жамоатчиликнинг кўп сонли мурожаатлари асосида Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2019 йил 31 октябрдаги “2030 йилгача бўлган
даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонида мамлакатимизда 2019 йил 1


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415

491

ноябрдан 2020 йил 31 декабргача дарахтларни кесишга нисбатан мораторий жорий
этилганлиги ҳам фикримизни тасдиқлайди.

Аҳолининг барқарор шаҳар ривожланиши муаммоларини ҳал этишдаги

иштироки тамойилининг самарали ишлаши ва ҳаётга тўлақонли татбиқ этилиши
учун аҳолининг табиатга, шаҳар ҳаётини атроф-муҳит билан янада
уйғунлаштиришга бўлган эҳтиёткорона муносабатини шакллантирувчи юксак
экологик маданияти даражаси талаб этилади. Шу муносабат билан республика
ҳудудларидаги экологик муаммолар ечимига таълим тизимини жорий қилиш
билан ҳисса қўшиш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг экологик саводхонлигини
ошириш, экологик онги ва экологик маданиятини шакллантириш ва
ривожлантириш, экологик таълим ва тарбия жараёнини самарали ташкил этиш
муҳим аҳамиятга эга. Бу борада Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 майдаги 434-
сон қарори билан Ўзбекистон Республикасида Экологик таълимни ривожлантириш
концепцияси тасдиқланиши муҳим аҳамиятга эга бўлди. [1]

Шу муносабат билан инсонни ёшлигидан атроф-муҳитга эҳтиёткорона,

ғамхўрона муносабатда бўлиш ҳиссини сингдириш ҳамда унга у ўз атрофидаги
дунёни яхшилашга бўлган онгли эҳтиёжини шакллантириш керак. Чунки ҳар бир
инсоннинг тақдири айнан атроф-муҳит ҳолатига бевосита боғлиқ, шу маънода
унинг фаровонлиги, осойишталиги, хотиржамлиги ва пировардида инсониятнинг
биологик тур сифатида мавжудлиги ҳам табиатни муҳофаза қилиш орқали
таъминланади.

Бундай муносабатни шакллантиришда оила, педагог, мураббий ва

ўқитувчилар алоҳида ўрин тутади. Шаҳардаги атроф-муҳитнинг ҳолати ва унинг
муаммолари ҳолати ҳақида ахборот майдонини шакллантиришда намоён
бўладиган табиатга эҳтиёткорона ва ғамхўрона муносабатни ва табиатда уйғун
муносабатларни ўрнатиш истагини шакллантириш жараёнининг муҳим қисми
жамоат ташкилотлари, давлат ҳокимияти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органларига тўғри келади. Айнан мазкур давлат ва жамоатчилик тузилмалари
маҳаллий аҳамиятга эга бўлган экологик муаммоларни ҳал қилишда, табиатга
ғамхўрлик қилишда аҳолини даъват этиш орқали жамоатчиликни жалб қиладилар.

Аҳолида экологик муаммоларга қизиқиш уйғотиш, улар оқибатларининг

аҳамияти ва жиддийлигини англашга, бу эса, экологик фаолликка олиб келади
ҳамда аҳолининг шаҳарнинг асосий муаммоларини ҳал қилиш йўлларини ва шаҳар
ҳудудини барқарор ривожлантириш йўналишларини аниқлашда, экологик
муаммоларни ҳал қилишда бевосита иштирок этишга ундайди.

Бир қатор олимлар фуқароларнинг табиатни муҳофаза қилиш мажбуриятини

кўпроқ тарбиявий элемент, энг аввало, ахлоқий мажбурият сифатида кўриб
чиқадилар,[2] аммо инсоннинг табиатни ўз ҳаётининг асоси, шунингдек, шаҳардаги
тоза атроф-муҳитни унинг саломатлиги шарти сифатида англаши инсоннинг
табиатга барқарор муносабатини шакллантиришга, соғлом турмуш тарзига олиб
келади.

Ушбу жараёнда фуқаролар иштирокининг аҳамияти шундаки, инсоннинг

шаҳардаги атроф-муҳитга ғамхўрлик қилиши кераклиги бўйича эҳтиёжи унинг
нафақат бу ерда яшаётгани учун, балки келажакда, фарзандлари, неваралари,
бошқача айтганда – келажак авлод учун ҳам муҳимдир. Шаҳарни барқарор
ривожлантириш ва шаҳарда ягона табиий ва ижтимоий тизим сифатини сақлаб


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415

492

қолишни келажак авлодлар манфаатларини ҳисобга олмасдан туриб амалга
оширилиши мумкин эмас.

БМТнинг Минг йиллик декларациясида (2000) табиатга ҳурмат билан

муносабатда бўлишнинг аҳамияти кўрсатилган: “Барча тирик организмлар ва
табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ва оқилона фойдаланишнинг асосида
барқарор ривожланиш тамойиллари ётади. Фақат шу йўл билан авлодларимиз учун
табиат бизга берган улкан бойликни сақлаб қолишимиз мумкин. Ишлаб чиқариш ва
истеъмол қилишнинг ҳозирги барқарор бўлмаган шакллари келажак фаровонлиги
ва авлодларимизнинг фаровонлиги манфаатларига мувофиқ ўзгартирилиши
керак”. [3]

Халқаро ҳужжатларда аҳолининг барқарор ривожланиш ва шаҳарсозлик

муаммоларини ҳал этишда иштирок этишини тобора кўпроқ этилмоқда. 2030
йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланиш соҳасидаги кун тартиби, ҳаракатлар
учун қўлланма сифатида 2030 йилга қадар “бутун дунё бўйлаб” одамларга барқарор
ривожланиш ва табиат билан уйғун турмуш тарзи тўғрисида тегишли ахборотлар
ва маълумотларни таъминлаш вазифасини белгилаб берди. Шунингдек,
Шаҳарларни ривожлантириш бўйича янги дастур (Хабитат III) фуқароларни жамоат
ҳаётига фаол жалб қилиш, шаҳар аҳолиси ўртасида дахлдорлик ва масъулият
ҳиссини шакллантириш, шунингдек, давлат ҳокимияти органлари ва фуқаролик
жамияти ўртасида шаҳар ва ҳудудий сиёсат масалаларида тўғридан-тўғри
шериклик ва ҳамкорлик тамойилларига асосланади.

Ўзбекистон

Республикаси

Шаҳарсозлик

кодексининг

5-моддасида

Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг шаҳарсозлик фаолиятини амалга
оширишда иштирок этиши шаҳарсозлик фаолияти амалга оширилишида
фуқароларнинг қулай яшаш ва фаолият кўрсатиш муҳити билан таъминланиш
ҳуқуқининг муҳим таркибий қисми сифатида эътироф этилади. Шу билан бирга
шаҳарсозлик фаолиятининг асосий талабларидан бири – шаҳарсозлик фаолияти
соҳасида қарорларнинг муҳокамаси ва қабул қилинишида фуқаролар, жамоат
бирлашмалари иштирок этиши учун шароитларни таъминлаш ҳисобланади
(Шаҳарсозлик кодексининг 6-моддаси).

Юқоридагилардан ташқари, Шаҳарсозлик кодексининг 10-моддасида айнан

фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоат
бирлашмаларининг шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги қарорларнинг муҳокамаси
ва қабул қилинишидаги иштироки масалалари тартибга солинган. Унга кўра,
фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоат
бирлашмалари яшаш ва фаолият кўрсатиш муҳитининг ҳолати, тахмин
қилинаётган ўзгаришлари, аҳоли пунктларининг бош режалари, уй-жой-фуқаролик
объектларининг қурилиши, реконструкцияси, ҳудудларнинг ободонлаштирилиши,
муҳандислик ва транспорт коммуникацияларининг ўтказилиши тўғрисида ўз
вақтида ва ишончли, тўлиқ ахборот олиш ҳамда шаҳарсозлик фаолияти ҳақидаги
ўзга ахборотни олиш ҳуқуқига эга.

Фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоат

бирлашмаларини шаҳарсозлик фаолияти тўғрисида хабардор қилиш давлат
органлари томонидан оммавий ахборот воситалари орқали, шунингдек жамоат
муҳокамалари ўтказиш, экспозиция ва кўргазмалар ташкил этиш йўли билан
амалга оширилади. Фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415

493

жамоат бирлашмалари шаҳарсозлик ҳужжатлари тасдиқлангунга қадар уларни
муҳокама қилиш, уларга таклифлар киритиш ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги
қарорларни тайёрлашда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Давлат органлари фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

ҳамда жамоат бирлашмаларининг манфаатларига дахлдор, шаҳарсозлик фаолияти
масалаларига тааллуқли мурожаатларини ўз ваколатлари доирасида кўриб
чиқадилар ва уларга белгиланган муддатларда асосли жавоблар тақдим қиладилар.

Фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоат

бирлашмалари, башарти шаҳарсозлик фаолияти уларнинг манфаатларига дахл
этадиган бўлса, қуйидаги ҳуқуқларга эга:

шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган тақдирда бинолар,

иншоотлар ва бошқа объектларнинг жойлаштирилиши, лойиҳалаштирилиши,
қурилиши, реконструкцияси ёки фойдаланишга топширилиши тўғрисидаги
қарорнинг маъмурий ёки суд тартибида бекор қилинишини талаб қилиш;

корхоналар фаолиятини, шунингдек бошқа кўчмас мулк объектларидан

фойдаланишни, башарти уларни ишлатиш шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун
ҳужжатларини бузган ҳолда амалга оширилаётган бўлса, маъмурий ёки суд
тартибида чеклаш, тўхтатиб туриш ёки тақиқлашни талаб қилиш;

шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги муносабати

билан фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига, шунингдек фуқароларнинг
ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоат бирлашмалари мол-мулкига етказилган
зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисида судга даъво тақдим қилиш;

шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор

шахсларни қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортишни талаб қилиш;

шаҳарсозлик ҳужжатлари тасдиқлангунга қадар ўз маблағлари ҳисобидан

уларнинг мустақил экспертизадан ўтказилишини ташкил этиш.

Бизнинг фикримизча, фуқароларнинг шаҳарсозлик соҳасидаги қарорларни

қабул қилишда ва уларнинг манфаатларини таъминлашда иштирок этишининг
асосий шакли жамоатчилик муҳокамалари бўлиб, унинг натижалари ҳудудларни
режалаштиришда, шаҳарсозлик режалаштиришда ва баъзи ҳолларда ҳудудларни
режалаштириш ва ажратишда ҳисобга олиниши лозим.

Жамоатчилик муҳокамаларини ўтказишнинг асосий тамойиллари бўлиб

қуйидагилар

ҳисобланади:

жамоатчилик

муҳокамаларини

ўтказишнинг

мажбурийлиги, ҳудудийлик (ҳар бир аҳоли пунктида), иштирок этиш учун тенг
имкониятлар, ахборот мавжудлиги, очиқлик. Ушбу тамойилларга асосланиб, халқ
депутатлари Кенгашлари тегишли ҳудуд учун жамоатчилик муҳокамаларини
ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилашлари мақсадга мувофиқдир.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон

Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион
ривожлантиришнинг 2021–2025 йилларга мўлжалланган стратегиясининг
тасдиқлаш тўғрисида” 2020 йил 27 ноябрдаги ПФ–6119-сон Фармонида аҳоли
пунктларининг бош режаларини жамоатчилик муҳокамаси натижаларини ҳисобга
олган ҳолда тасдиқлаш тартиби белгиланганлигини алоҳида таъкидлаш лозим.
Хусусан, унга кўра, қурилиш устидан жамоатчилик назоратини таъминлашнинг 4 та
босқичини назарда тутувчи аҳоли пунктларининг бош режаларини жамоат
муҳокамасига қўйишнинг янги тартиби жорий этилди. Бунда, 1-босқичда


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415

494

фуқаролар жамоат муҳокамасини ўтказиш тартиби, жойи ва муддатлари ҳақида
таништирилади; 2-босқичда аҳоли пункти бош режасининг лойиҳаси бўйича
жамоат муҳокамалари ўтказилади; 3-босқичда жамоат муҳокамаси натижалари
асосида жамоат фикри таҳлил қилинади; 4-босқичда жамоат муҳокамаси
натижалари ҳақида оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, интернет тармоғи
орқали аҳоли хабрдор қилинади.

Албатта, мазкур ҳуқуқий механизмнинг белгиланиши ушбу соҳада фуқаролар

иштирокини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Фикримизча,
мазкур ҳолатда жамоатчилик муҳокамаси натижаларининг инобатга олиниши,
ушбу муҳокамалар натижалари мутасадди раҳбарлар томонидан кўриб чиқилиши
шартлигини белгилаб қўйилиши мақсадга мувофиқ бўларди.

Бир томондан, фуқароларнинг маъмурий қарорлар қабул қилиш иродасини

ифода этишнинг асосий шакли сифатида жамоатчилик муҳокамаларининг роли,
муайян фаолият турлари бўйича қарорлар қабул қилишда жамоатчилик
иштирокининг халқаро тамойилларига мос келади, бошқа томондан, фуқаролар
иродасини бундай ифода этишнинг ҳуқуқий оқибатлари тўғрисидаги масала ҳал
қилинмай қолмоқда. Дарҳақиқат, фуқароларнинг жамоатчилик муҳокамаларида
билдирилган фикри ижобий ҳам ёки салбий ҳам бўлиши мумкин, объектив
ҳолатларга асосланиши ёки юзага келган муаммога субектив муносабатнинг
натижаси бўлиши ҳам мумкин.

Шаҳарларни барқарор ривожлантириш муаммоларини ҳал қилишда

аҳолининг иштирок этиш самарадорлиги фуқароларнинг табиий ресурслардан
фойдаланувчи ҳамда муҳофаза тадбирларининг бевосита иштирокчиси сифатида
ижтимоий муносабатларга таъсир кўрсатиши билан боғлиқ. Шаҳарларни
ривожлантиришни режалаштиришнинг дастлабки босқичларида аҳолининг
амалда иштирок этмаслиги, ушбу муносабатлар субъектларига маълумот етиб
бормаслиги ёки ушбу маълумотларнинг ўз вақтида берилмаганлиги, томонларнинг
барқарор ривожланишга мос келмаган тарзда бир-бирлари билан мулоқот
қилишни

истамасликлари,

жамоатчилик

иштирокига

оид

қонунчилик

нормаларининг самарадорлигини пасайтиради ва натижада уларнинг ижтимоий
йўналтирилганлик ҳолати ривожланмаганлигини кўрсатади.

Бундай шароитда аҳоли юқорида кўрсатилган қонунлар томонидан берилган

ҳуқуқларни амалга ошириш орқали муаммога ўз муносабатини билдиришга мажбур
(масалан, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш фаолияти билан шуғулланадиган
ижтимоий нотижорат ташкилотларини тузиш; атроф-муҳит ҳолати ва уни
муҳофаза қилиш чоралари тўғрисида маълумот олиш тўғрисида давлат ҳокимияти
ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларига мурожаатларни юбориш; атроф-
муҳитни муҳофаза қилишга оид масалалар юзасидан йиғилишлар, митинглар,
намойишлар, юришлар ўтказиш, петицияларга имзо тўплашда иштирок этиш,
жамоат экологик экспертизасини ўтказиш бўйича таклифлар киритиш ва уни
ўтказишда қатнашиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муаммоларини ҳал
қилишда ҳокимият органларига ёрдам бериш ва ҳ.к). Бироқ, бу ерда ҳам атроф-
муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида субъектив ҳуқуқларни амалга ошириш билан
боғлиқ муаммолар мавжуд.

Сўнгги йилларда қонун ҳужжатларида жамоатчилик иштирокига оид

эришилган аниқ ютуқлардан бири бу жамоатчилик назорати институтининг


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415

495

такомиллашуви, жамоат экологик назорати инспекторлари мақомининг
мустаҳкамланганлиги

билан

боғлиқ.[4]

Бироқ,

аҳолининг

ҳуқуқий

имкониятларидан хабардорлиги даражаси пастлиги ушбу нормаларнинг
самарадорлигини сезиларли даражада пасайтиради.

Шаҳарларнинг барқарор ривожланиши, давлат ва аҳоли, қурувчи (инвестор)

ва фуқаролар ўртасидаги муносабатларда барқарорликка эришиш орқали,
иштирокчилар ўртасидаги тенг мулоқот ва шериклик орқали ҳудудни
ривожлантириш масалаларини ҳал қилиш мақсадга мувофиқ.

Шаҳарларни барқарор ривожлантириш масалаларини ҳал қилишда

жамоатчиликнинг фаол иштирок этиши ҳар бир фуқаронинг онгини шаҳар
ҳаётидаги тенг элемент сифатида иқтисодий ва ижтимоий муаммолар билан бир
қаторда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш зарурати томон йўналтиришга имкон
беради. Фуқароларнинг экологик жиҳатдан барқарор шаҳарларни ривожлантириш
масалаларини ҳал этишда иштирок этишининг ҳақиқий таомиллари ва
кафолатларигина, “вазиятга ўз вақтида таъсир қилиш” имконияти билан шериклик
асосида яратилган бундай иштирокнинг аниқ тизими, шаҳарларда атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш соҳасида тўғри сиёсат юритишга имкон беради.

Шу муносабат билан, биз Атроф-муҳитга оид масалалар бўйича қарорлар

қабул қилишда маълумотлар олиш тўғрисидаги ва одил судловда қатнашишда
жамоатчиликнинг иштироки тўғрисида (Орхусс конвенцияси, 1998 йил)
Конвенцияни ратификация қилиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

Давлат органларининг шаҳар атроф-муҳитини муҳофаза қилишдаги

мавқеини мустаҳкамлаш ва номарказлаштириш шароитида халқаро кўрсатмаларда
ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2007 йил 20 апрелдаги 21/3-сонли ва
2009 йил 3 апрелдаги 22/8-сонли БМТ – аҳоли пунктлари бўйича Хабитат
резолюцияларида баён этилган барча учун номарказлаштириш ва базавий
хизматларга кириш халқаро тамойилларининг Бошқарув кенгаши томонидан
қабул қилинган халқаро кўрсатмаларда кўрсатилган қоидалар муҳим аҳамият касб
этади.[5]

1996 йилдан бери халқаро ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатлари маҳаллий

давлат ҳокимияти органларининг ролини кучайтириш, шаҳарларнинг барқарор
ривожланиши жараёнида уларнинг салоҳиятини оширишга қаратилган. Маҳаллий
давлат ҳокимияти органлари фуқароларга яқинроқ бўлганлиги сабабли,
республика даражасидаги давлат бошқарув органларига нисбатан аҳоли
пунктларининг ривожланишига кўпроқ ҳисса қўшишлари керак.

“Хабитат II” кун тартибининг (1996 й.) 177-бандига биноан, аҳоли

пунктларининг

барқарор

ривожланишига

“функцияларни

самарали

номарказлаштириш, сиёсатни бошқариш, қонун чиқарувчи ҳокимиятни
таъминлаш ва оддий фуқароларга энг яқин бўлган ва уларнинг манфаатларини энг
яхши тарзда ҳимоя қиладиган маҳаллий ҳокимият органларига етарли маблағлар
ажратиш” орқали эришиш мумкин.[6] Кейинчалик ушбу позиция Янги минг
йилликдаги шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари тўғрисидаги декларацияда ҳам,
Шаҳарларни ривожлантириш янги дастурида (Ҳабитат III) ҳам қўллаб-қувватланди.

Мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан оқилона

фойдаланиш муаммоларига бўлган эътиборни кучайтирган ҳолда, фуқароларнинг
ўзини ўзи бошқариш органларининг роли халқ ҳокимиятчилигининг муҳим


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415

496

воситаси сифатида аста-секин мустаҳкамланиб борди. Ўтган йиллар давомида
ўтказилган, шу жумладан маъмурий-ҳудудий тузилмани такомиллаштиришга
қаратилган ислоҳотлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг атроф-
муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ваколатларига ҳам
сезиларли таъсир кўрсатди.

Шундай бўлса-да, таъкидлаш лозимки, экология соҳасидаги асосий қонун

бўлган “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунда фуқароларнинг ўзини ўзи
бошқариш органларининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги
ваколатлари кўрсатиб ўтилиши зарур. Фикримизча, ушбу Қонунни 10

1

-модда билан

тўлдириб, унда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг табиатни
муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатларини белгилаш лозим. Келгусида Экология
кодекси қабул қилинганда ҳам фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатларини алоҳида моддада
белгилаш мақсадга мувофиқдир.

Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳам аҳоли

пунктларида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ ваколатларини
кенгайтириш мақсадга мувофиқдир. Хусусан, уларга хўжалик ва бошқа
фаолиятларни амалга оширишда шовқин, тебраниш, электр, электромагнит,
магнит майдонлар ва атроф-муҳитга, шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари, дам олиш
жойлари, ёввойи ҳайвонлар ва қушларнинг яшаш, жумладан уларни кўпайтириш
жойлари, табиий экологик тизимлар ва табиий ландшафтларга бошқа салбий
жисмоний таъсирларнинг олдини олиш ва йўқ қилиш учун зарур чораларни кўриш
билан боғлиқ ваколатни бериш мақсадга мувофиқ.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари шаҳарлардаги юқори

сифатли атроф-муҳитни таъминлаш юзасидан қуйидаги фаолият йўналишларида
иштирок этишлари мумкин: шаҳар ҳудудидаги экологик мониторингни амалга
оширишда қатнашиш, шаҳарларда ахборот сиёсатини амалга ошириш,
жамоатчилик билан яқин ҳамкорлик (“боғловчи бўғин”), давлат ҳокимияти
органлари билан фаол шериклик ва ҳамкорлик, атроф-муҳит муаммоларини
шаҳарсозлик воситалари билан ҳал қилиш (ҳудудий режалаштириш,
зоналаштириш ва ҳудудларни режалаштириш, шаҳарсозлик сиёсати, мақбул,
жозибали ва инновацион шаҳар муҳитини яратиш орқали), яъни шаҳарларни
ривожлантиришни бошқариш орқали ҳал этиш.

Хулоса қилиб айтганда, атроф-муҳитни ҳуқуқий муҳофаза қилишнинг махсус

тамойиллари шаҳар атроф-муҳит муаммоларини ягона табиий ва ижтимоий тизим
сифатида ўрганишга асосланган бўлиб, улар экологик ҳуқуқий муносабатларнинг
барча иштирокчиларига, жумладан, фуқаролар, жамоат бирлашмалари, қонун
ижодкорлиги субъектлари, шунингдек, қонунни қўллаш ва ҳуқуқни муҳофаза
қилиш билан шуғулланадиган субъектларга қаратилган, ушбу тамойиллар асосида
шаҳарлардаги атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва яхшилаш бўйича аниқ ҳуқуқий
чоралар тизими яратилиши мақсадга мувофиқдир.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон

Республикасида экологик таълимни ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415

497

тўғрисида” 2019 йил 27 майдаги 434-сон қарори // Қонун ҳужжатлари
маълумотлари миллий базаси, 28.05.2019 й., 09/19/434/3189-сон.

2. Хабриева Т.Я., Чиркин В.Е. Теория современной конституции. – М., 2005. – С. 171.
3. Декларация тысячелетия ООН. Принята резолюцией 55/2 Генеральной

Ассамблеи ООН от 8 сентября 2000 г. // БМТнинг расмий веб-сайти – www.un.org

4. Утегенов О.Д. Экология соҳасида жамоатчилик назоратини ҳуқуқий

таъминлашни такомиллаштириш: Юрид. фан. докт. (DSc) ... дисс. – Тошкент: ТДЮУ,
2020. – 302 б.

5. Международные руководящие принципы децентрализации и доступа к

базовым услугам для всех. ООН – Хабитат. 2009. // БМТнинг расмий веб-сайти –

www.un.org

6. Повестка дня Хабитат Конференции ООН по населенным пунктам (Хабитат

II). Стамбул, 3—14 июня 1996 г. // БМТнинг расмий веб-сайти –

www.un.org

7. Biological resources - COVID-19. Legal support of biological resources for

scientific purposes and biological safety.

European Journal of Molecular & Clinical

Medicine

,

2020,

Volume 7, Issue 2, Pages 714-724

https://ejmcm.com/article_2125.html

8. Н.Скрипников, Р.Кенжаев. Совершенствование аграрного законодательства

в условиях изменяющегося климата. на примере Узбекистана. Вестник
юридических наук. 2018/04. 58-61 стр.

https://cyberleninka.ru/article/n/

sovershenstvovanie-agrarnogo-zakonodatelstva-v-usloviyah-izmenyayuschegosya-
klimata-na-primere-uzbekistana

9. Н.Скрипников, М.Мирзаабдуллаева. Правовое обеспечение научных

исследований в аграрном секторе. Вестник юридических наук. 2018/2. 67-72 стр.

https://cyberleninka.ru/article/n/pravovoe-obespechenie-nauchnyh-issledovaniy-v-
agrarnom-sektore

10. Sharipovna G. U. Environmental-Legal Regulation Of Construction Activities In

Cities In The Context Of Fast Urbanization //The American Journal of Political Science Law
and Criminology. – 2021. – Т. 3. – №. 02. – С. 72-82.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида экологик таълимни ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 27 майдаги 434-сон қарори // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.05.2019 й., 09/19/434/3189-сон.

Хабриева Т.Я., Чиркин В.Е. Теория современной конституции. – М., 2005. – С. 171.

Декларация тысячелетия ООН. Принята резолюцией 55/2 Генеральной Ассамблеи ООН от 8 сентября 2000 г. // БМТнинг расмий веб-сайти – www.un.org

Утегенов О.Д. Экология соҳасида жамоатчилик назоратини ҳуқуқий таъминлашни такомиллаштириш: Юрид. фан. докт. (DSc) ... дисс. – Тошкент: ТДЮУ, 2020. – 302 б.

Международные руководящие принципы децентрализации и доступа к базовым услугам для всех. ООН – Хабитат. 2009. // БМТнинг расмий веб-сайти – www.un.org

Повестка дня Хабитат Конференции ООН по населенным пунктам (Хабитат II). Стамбул, 3—14 июня 1996 г. // БМТнинг расмий веб-сайти – www.un.org

. Biological resources - COVID-19. Legal support of biological resources for scientific purposes and biological safety. European Journal of Molecular & Clinical Medicine, 2020, Volume 7, Issue 2, Pages 714-724 https://ejmcm.com/article_2125.html

Н.Скрипников, Р.Кенжаев. Совершенствование аграрного законодательства в условиях изменяющегося климата. на примере Узбекистана. Вестник юридических наук. 2018/04. 58-61 стр. https://cyberleninka.ru/article/n/ sovershenstvovanie-agrarnogo-zakonodatelstva-v-usloviyah-izmenyayuschegosya-klimata-na-primere-uzbekistana

Н.Скрипников, М.Мирзаабдуллаева. Правовое обеспечение научных исследований в аграрном секторе. Вестник юридических наук. 2018/2. 67-72 стр. https://cyberleninka.ru/article/n/pravovoe-obespechenie-nauchnyh-issledovaniy-v-agrarnom-sektore

Sharipovna G. U. Environmental-Legal Regulation Of Construction Activities In Cities In The Context Of Fast Urbanization //The American Journal of Political Science Law and Criminology. – 2021. – Т. 3. – №. 02. – С. 72-82.