Авторы

  • Хуршидбек Ходжамбердиев
    доктор философии по истории (PhD), доцент кафедры «Теория гражданского общества» Андижанского государственного университета, Андижан, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss2-pp17-25

Ключевые слова:

историцизм историческое исследования застой перестройка детерминация научность эпистемология социальный подход объектевизм формационный цивилизационный подход

Аннотация

В статье объективно проанализированы некоторые методологические аспекты изучения истории общественно-политических процессов в советский период Узбекистана с использованием современных методов в науке. Кроме того, исследование оценивалось с использованием цивилизационного подхода к историческим событиям 1970 – 1991 годов, которые были годами советской эпохи, и подробно анализировалась необходимость научных исследований в будущем.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Some methodological aspects of studying the history of social
and political processes of Uzbekistan in the soviet period

Khurshidbek KHODJAMBERDIEV

1


Andizhan State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received February 2021
Received in revised form
20 February 2021
Accepted 15 March 2021
Available online
5 April 2021

The article objectively analyzes some methodological aspects

of studying the history of socio-political processes in the Soviet
period of Uzbekistan using modern methods in science. In
addition, the study was assessed using a civilizational approach
to the historical events of 1970 - 1991, which were the years of
the Soviet era, and the need for scientific research in the future
was analyzed in detail.

2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

historicism, historical
research, stagnation,
perestroika, determination,
scientific character,
epistemology, social
approach, objectivism,
formational, civilizational
approach.

Ўзбекистоннинг

совет

давридаги

ижтимоий-сиёсий

жараёнлари тарихини ўрганишнинг айрим методологик
жиҳатлари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

тарихийлик, тарихий
тадқиқот, турғунлик,
қайта қуриш, детерминал,
илмийлик, эпистемология,
ижтимоий ёндашув,
объективлик,
формациявий,
цивилизациявий ёндашув.

Мақолада Ўзбекистоннинг совет давридаги ижтимоий-

сиёсий

жараёнлар

тарихини

ўрганишнинг

айрим

методологик жиҳатлари фандаги мавжуд замонавий
усулларни қўллаш орқали холисона баён қилинган. Бундан
ташқари, тадқиқотда совет даврининг суронли йиллари
бўлмиш - 1970-1991 йиллардаги тарихий воқеа-ҳодисаларга
цивилизациявий ёндашув ёрдамида баҳо берилиб, унга
асосан истиқболда илмий-тадқиқотлар олиб бориш
лозимлиги атрофлича таҳлил қилинган.

1

Doctor of Philosophy in History (PhD), Associate Professor at the Department “Theory of Civil Society” of Andizhan

State University, Andizhan, Uzbekistan


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 2 (2021) / ISSN 2181-1415

18

Некоторые методологические аспекты изучения истории
социально-политических

процессов

Узбекистана

в

советский период

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

историцизм, исторические
исследования, застой,
перестройка,
детерминация,
научность,эпистемология,
социальный подход,
объективность,
формационный,
цивилизованный подход.

В статье объективно проанализированы некоторые

методологические

аспекты

изучения

истории

общественно-политических

процессов

Узбекистана

в

советский период с использованием современных методов
в науке. Кроме того, исследование оценивалось с
использованием

цивилизационного

подхода

к

историческим событиям 1970 – 1991 годов, которые были
годами советской эпохи и подробно анализировалась
необходимость научных исследований в будущем.

Тарих энг қадимги фанлардан бири бўлиб, у инсоният тарихий онгининг

ўсишига монан равишда минглаб йиллар давомида у ривожланиб ва такомиллашиб
борди. Бу жараёнда тарихий тадқиқотларнинг методологияси ҳам шаклланди ва
ривожланди. Жаҳонда бир неча минг йиллар давомида яратилган тарихий
асарларни ёзиш тажрибаси ва улардан келиб чиқадиган сабоқларнинг аҳамиятини
ошириш зарурати бу фаннинг хусусий методологияси бўлишини тақозо этди.
Албатта, антик давр таъсирида тарих фани методологияси фалсафий асослаш,
фалсафий умумлаштириш, шунингдек тарих фанининг ғарбда эпистемология [1]
деб таладиган хусусий илмий методологик жиҳати ҳам шаклланди.

Албатта, тарихий тадқиқот методологиясини тўлиқ англаш учун тарихнинг

вазифаси тўғрисидаги тушунчаларга эга бўлиш зарур. Бу ҳақда инглиз тарихнависи
Болингброк қуйидаги фикрларни билдирган эди: “...унда тарихнинг ҳақиқий
фойдаси нималарни ўз ичига олади? Биз яхшироқ ва донишроқ бўлишимиз учун у
қандай хизмат қилиши лозим? Мен сизга шундай жавоб бераман: ... тарих бу намуна
ва ибратлар ёрдамида сабоқ берадиган фалсафадир... Мавҳум ёки умумий
мулоҳазалар ҳаттоки мутлақ даражада тўғри бўлсада, кўпинча улар мисоллар
ёрдамида шарҳланмагунча бизга қоронги ёки шубҳали бўлиб кўринади. Мисоллар
мактаби бутун бир жаҳондир, бу мактабнинг мураббийси – бу тарих ва тажрибадир”
[2, Б.11-13].

Албатта, ҳозирги давр нуқтаи назаридан методология деганда объектни ҳар

томонлама жиҳатлари ва моҳиятинини тўлиқроқ очиб бериш мақсадида
қўлланадиган қатор қоидалар, принциплар, турли олимларнинг ёндашувлари,
тадқиқот усуллари кабилар жамулжами тушунилади. Шунингдек, баъзи
олимларнинг фикрича, методология деганда “аъло даражадаги натижаларни олиш,
шунингдек, тадқиқот мақсал ва предметини аниқлаш учун қўлланиладиган восита
ва методлар, ёндашувлар ва мўлжалларни танлашда тадқиқотчи фаолиятини
мантиқий тарзда ташкил этишдир” [3, Б.25].

Француз мутафаккири ва маърифатпарвари Шарль Монтескьё ўзининг

“Қонунлар руҳи” (1748 й.) ва “Халқлар хулқи ва руҳи хусусида тажрибалар” (1756 г.)
асарларида тарихий тадқиқотлар марказига тарихий воқеликларни эмас, балки
институтлар тарихини қўйиб, бунда ҳақиқий фалсафий мақсад – инсоний қонун-


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 2 (2021) / ISSN 2181-1415

19

қоидалар ҳаракатларини бошқарадиган қонунларни аниқлаш ва ойдинлаштириш
вазифасини қўяди. Шу тариқа, Монтескьё қарашича тарих олами муайян даражада
икки бўлинади: бир томондан, у халқларнинг жуғрофий шарт-шароитлари билан
детерминаллашган [4]. Бу шарт-шароитлар хулқ-атворлар ва одатларга муайян
даражада таъсир қилади, институтлар ва қонунлар – уларнинг ҳаммаси табиий
зарурат сифатидаги объектив тарзда йиғилади. Иккинчи томондан, тарихни
объектив равишда детерминалашуви билан бир вақтда тарихнинг бориши қонун
чиқарувчиларнинг хатти-ҳаракатлари билан белгиланади. Бундай шароитда
“қонун” деганда халқларни бошқараётган тафаккур намоён бўлади [5,С.1].

Мутафаккир Монтескьё фикрича, инсонга хос бўлган иккита табиийлик

мавжуд – жисмонийлик ва руҳийлик. Биринчи ҳолатда у табиат қонунларига
бўйсундирилган ва унинг уларни ўзгартиришга қурби етмайди. Лекин руҳийлик
мавжудоти сифатида у эркин иродага эгадир ва бу қонунларни ўрнатиши ҳамда
ўзгартириши мумкин. Агар бу қонунлар оқилона бўлса, улар ўзида “табиат
қонунлари”ни

ифода

этади.

Бошқача

айтганда,

қонун

чиқарувчининг

маърифийлиги ва раиятнинг маърифийлиги – мана шу тарих ва табиат
қонунларининг уйғунлигидир [5, С.99]. Албатта, бу ҳозирги даврда ҳам ўз
аҳамиятини йўқотмаган маърифатчилик даври тарих фалсафаси учун бир
мисолдир.

Тарихий тадқиқотларнинг моҳияти ва вазифаларига доир илгари силжишлар

ХХ асрнинг бошларида пайдо бўлди. Француз тарихчиси Люсьен Февр
тарихчиларнинг “сиёсий йўналишларга риоя қилишга шргаиб қолганлигини”
таъкидлаб, шу нуқтаи назардан фанларни умумий жиҳатдан баҳолаб, қуйидаги
фикрни билдирган эди: “Ҳақиқатан ҳам ўз даврининг секин, яширин ва тўхтатиб
бўлмайдиган оқимларидан мустақил бўлган фан ходими, фикрлаш заҳматкашининг
ўзи мавжуд эмас” [6, С.357].

Л.Февр ҳар қандай тарихчининг тарихий борлиқ ижодкори эканлигини

таъкидлаш билан бир вақтда унинг ўзи топган далиллари билан ўтмишни қайта
тикллвчи шахс сифатида тасвирлайди. У тарих – ҳодисалар ёки буюмлар ҳақида
эмас, балки инсон ҳақидаги, инсониятнинг ўтмиши ҳақидаги фан эканлигига муҳим
аҳамият беради. У ўз фикрини давом эттириб, қуйидагиларни ёзади: “Тўғри, тарих
далиллардан фойдаланади, лекин улар – инсоний ҳаёт далилларидир... Шуни
назарда тутиш лозимки, тарих матнлардан фойдаланади, лекин улар – инсоний
матнлардир. Улар ташкил этган сўзлар инсон моҳияти билан тўлиб тошгандир. У
сўзларнинг ҳар бири – ўзининг тарихи, ҳар бир даврда улар турлича намоён бўлади.
Инсон ўтмишни эсламайди, уни доимо қайтадан тиклайди, тасаввур этади. У
ўтмишни шимолдаги музликлар ўз қатламларида минг йиллаб музлаб қолган
мамонтларни сақлаганидек ўз хотирасида ёки тарихида сақлайди. У ҳозирги
даврдан келиб чиқади – ўз даври руҳидан англайди, ўтмишни талқин этади” [6,
С.360].

Тарихий тадқиқотлар методологиясини шаклланишига немис мутафаккири

Г.Гегель ҳам катта ҳисса қўшди. Унин фикрича, “тарих доимо халқ учун юксак
аҳамият

касб

этади,

қонунлар,

урф-одатлар

ва

хатти-ҳаракатларида

ифодаланадиган тарихи туфайли халқ ўз руҳиятининг ривожланиб боришини
англаб туради. Тарих халққа ўз тасвирини объектив равишда англаш имконини
беради. Тарихсиз унинг замонлар ичидаги ҳаётининг мавжудлиги сўқирликка


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 2 (2021) / ISSN 2181-1415

20

учрайди ва турли шакллардаги ўзбошимчаликлар ўйинининг такрорланшидан
иборат бўлиб қолади. Тарих бу тасдифийликларни қайд этади, унга доимийлик
бахш этади, унга умумийлик бағишлайди, худди шу туфайли унинг учун ва унга
қарши қоидалар ўрнатади. У конституцияни, яъни оқилона сиёсий ҳолатнинг
белгиланиши ва ривожланиши учун муҳим аҳамият касб этади, чунки у умумийлик
ифодаланишининг амалий тарзи бўлиб, унинг узоқ яшашини таъминлайди” [6,
С.10].

Немис файласуфи Фридрих Ницше эса “тарихни фақат кучли шахслар яратади,

кучсизларни эса у мутлақ даражада янчиб ташлайди” [6, С.46], деган фикрни илгари
сурган эди. Албатта, бу фикр тиранлик, диктаторлик ҳукм сураётган ёки тоталитар
жамиятлар учун қандайдир даражада амал қилиши мумкин. Лекин, фуқаролар
ҳақиқ маънода халқ бўлиб уюшган жамиятларда ҳам кучли, ҳам кучсиз шахслар ҳам
тарихни яратиши ҳозирги давр тажрибасида ўз исботини топганлиги ҳес кимга сир
эмас. Лекин, машҳур АҚШ файласуфи Жорж Сантаянанинг ўтган аср ўрталарида
айтган қуйидаги пурҳикмат фикрлари минг карра ҳақдир: “Агар кимда-ким ўз
тарихини унутган бўлса, уни яна қайтариши муқаррардир”[7].

Ҳозирги даврга келиб ривожланган мамлакатлар тарихчи олимлари

томонидан тарихни тадқиқ этишнинг ўзига хос принциплари шаклланди. Тарихий
билишнинг объективлиги илмий принциплар билан таъминланади. Принципни
тарихдаги барча воқаалар ва ҳодисаларни ўрганишда риоя қилиниши зарур бўлган
асосий қоидалар сифатида тушунилади. Мазкур принципларнинг энг асосийлари
тарихийлик, объективлик, ижтимоий ёндашув, муқобиллик принциплари
ҳисобланади.

Тарихийлик (историзм) принципи барча тарихий далиллар, ҳодисалар ва

воқеаларни аниқ тарихий вазиятга мувофиқ тарзда, уларнинг ўзаро боғлиқлиги ва
ўзаро юир-бирига шартланганлиги асосида таҳлил этишни талаб этади. Ҳар қандай
тарихий ҳодисани ривожланиши ҳолатида ўрганиш талаб этилади: у қандай пайдо
бўлди, ўз тараққиётида қандай босқичларни босиб ўтди, пировард натижада нима
бўлди. Воқеалар ёки шахсларни бир вақтда ёки мавҳумликда, вақтдан ташқари
ҳолатда ўрганиш мумкин эмас.

Объективлик принципи бузиб кўрсатилган ва қандайдир схемага мажбуран

киргизилган далилларга эмас, балки бу далилларнинг уларнинг асл мазмунига
таянишни тақозо этади. Бу принцип ҳар бир ҳодисани кўп қиррали жиҳатлари,
зиддиятли эканлиги, унинг ижобий ва салбий жиҳатлари жамланмасини тузган
ҳолда ўрганишни талаб этади. Объективлик принципини таъминлашнинг бош
мутасиддиси – тарихчи шахсидир: унинг назарий дунёқараши, методологик
маданияти, профессионаллик маҳорати ва ҳалоллиги каби фазилатларидир.

Ижтимоий ёндашув принципи тарихий-иқтисодий жараёнларни аҳолининг

турли ижтимоий қатламлари, уларнинг жамиятдаги турли шаклларида учрайдиган
гуруҳлари манфаатларини ҳисобга олган ҳолда таҳлил этишни тақозо этади. Бу
принцип (у яна табақавий ва партиявий ёндашув принципи ҳам дейилади) ҳукумат,
партиялар ва шахслар амалий фаолиятидаги ижтимоий-табақавий ва тор-гуруҳий
қатламларнинг умуминсоний ҳамда ўзига хос субъектив жиҳатларни ҳисобга
олишни ҳам талаб этади.

Муқобиллик принципи у ёки бу ҳодиса ҳамда воқеаларни, жараёнларни

объектив воқелик сифатида таҳлил этишда уларнинг рўй бериш ёки бермаслик


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 2 (2021) / ISSN 2181-1415

21

эҳтимолликлари даражаларини ониқлашни тақозо этади. Тарихий муқобилликни
эътироф этиш ҳар бир мамлакатнинг тараққиёт йўлини янгидан баҳолаш,
жараёнлардаги фойдаланилмаган имкониятларни излаш, келажакда сабоқ
чиқариш кабиларга имкониятлар яратади.

Тарихий тадқиқотлар жараёнида тадқиқот методлари ва ана шу

принципларнинг барчасига амал қилиш воситасида ўтмиш тарихни қатъий
илмийлик ва ишончлилик асосида англаш мумкин бўлади. Ҳозирги даврда тарихга
оид тадқиқотлар олиб боришда қуйидаги методологик ёндашувлар шаклланди:
теологик, субъективизм, жуғрофий детерминизм, эволюционизм, формациявий ва
цивилизациявий [8].

Албатта, юқорида таҳлил этилган тарихни ўрганишнинг методологик

жиҳатлари ҳар қандай жамиятни тадқиқ этишнинг асосий қоидаларидир. Лекин,
жаҳондаги жамиятларнинг турли туман режим ва тузумларда яшашига эътибор
берсак, уларнинг ҳаммасини ўрганишга қодир бўлган универсал методология ёки
методларнинг ўзи ҳали муфассал равишда яратилмаган. Айниқса, биз ўрганаётган
давр – собиқ СССРнинг “турғунлик” ва “қайта қуриш” ислоҳотлари даврини ўрганиш
учун қандай мнтодолгияни қўллаш лозим? деган савол туғилади. Устига-устак биз
ўрганаётган мавзу бутун бир СССР мисолида эмас, балки ўша пайтда унинг бир
ҳудуди бўлган Ўзбекистон жамиятини тадқиқ этиш билан боғлиқ бўлса қандай
методологиядан фойдаланиш зарур? Бу саволларга жавоб бериш учун ХХ асрнинг
70-80-йилларидаги СССРдаги жамият ва давлат тузумини қисқача баҳолашга
зарурат туғилади.

Бу даврда иттифоқда сталинизм – ўта радикал тоталитар тузум анча ислоҳ

этилган, Н.С.Хрушчев ташаббуси билан бошланган “илиқлиқ” даври бошланган эди.
Лекин, жамият ва давлат ўзининг тоталитар режимга доир белгилари ва
ҳусусиятларини йўқотмаган эди. Партия раҳбариятида “косметик” ислоҳотлар
билан социалистик тузумни яшовчанлигини таъминлаш мумкин, деб ҳисоблар эди.
1956 йилга келиб Н.С.Хрушчев ташаббуси билан Сталин давридаги шахсга
сиғинишга барҳам берилди. Юз минглаб қатағон қурбонларининг шаъни тикланди,
қамоқ ва сургунлардан озод этилди. Космосни ўзлаштиришда АҚШ билан
мувозанат пайдо бўлди. Лекин, унинг 1956 йилдаги Венгриядаги исённи аёвсиз
равишда бостириши, ХХР раҳбари Мао Цзэдун билан алоқаларини бузилиши, шахсга
сиғинишни танқид қилиб, ўз шахсини улуғлашга йўл очиб бериши туфайли унинг
халқ ўртасидаги обрўси тушиб кетди. Н.С.Хрушчев тўғрисида минглаб латифалар
тўқилди. У бошлаган ислоҳотлар ўз паёнига етмади. Қадимги “Инсон тақдири – бу
унинг хулқи-атворидир” деган афоризм ўзининг тўғрилигини исботлади:
Н.С.Хрушчев ўз феъл-атворининг қурбони бўлди: шошқолоқлик, қарорлар қабул
қилишдаги пала-партишлик, ҳис-ҳаёжонга берилиш каби жиҳатлари уни партия
сиёсий бюросига қарама-қарши қилиб қўйди [9, С.297-298].

Л.И.Брежневдан кейин қисқа муддатларда (1983-1985 йй.) партия ва давлат

бошқарувини ўз қўлларига олган Ю.В.Андропов ва К.У.Черненко вафотидан кейин –
1985 йилда М.С.Горбачев КПСС марказий кенгашининг бош котиби ва СССР олий
кенгаши президиуми раиси лавозимларига тайинланди. Бошқача айтганда, олий
ҳокимият тепасига нисбатан ёш, Сталин даврининг жиноятларига алоқадор
бўлмаган, партократ ўтирди. Лекин, М.С.Горбачёв олиб борган ички сиёсат ҳам ўз
самарасини бермади. У эълон қилган “қайта қуриш” сиёсати ва ислоҳотлари –


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 2 (2021) / ISSN 2181-1415

22

“ижтимоий” – иқтисодий ривожланишни жадаллаштириш, ичкиликбозликка
қарши кампаниялар ўтказиш, ишлаб чиқилган маҳсулотларнинг давлат қабулидан
ўтказилиши ва самарасиз мактаб ислоҳоти охиригача олиб борилмади. У ташқи
сиёсатда “бетарафлик” сиёсати билан мамлакат ички сиёсатдаги “ошкоралик” ва
“демократлаштириш”, “кўпроқ социализм!” шиорлари остида ислоҳотларни
бирлаштиришни назарда тутган эди. Шунингдек, у яна “ривожланган социализм”
(“социализмнинг тўлиқ ғалабаси” ва “социализмнинг узил-кесил ғалабаси” дан
кейинг ривожланиш босқичи сифатида) назарияси концепциясини илгари сурди.

Бу даврда аниқ ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш дастурларининг

йўқлиги, “турғунлик” давридан “қайта қуриш” сиёсати воситасида ривожланган
социализмга ўтишга уриниши ўз самарасини бермади. 1988 йилдан бошлаб фақат
“юқоридан туриб инқилоб”ни амалга ошириш сиёсатининг қуйидаги ҳкч қандай
ижтимоий-сиёсий таянчи ва ресурлари мавжуд эмас эди. Эълон қилинган сиёсий
плюрализм “социалистик йўл”ни рад эта бошлади. Давлат ва жамият сиёсий
тизимидаги тоталитар режим анча бўшашган бўлсада, унинг асосий моҳияти
сақланиб қолверди. Чунки, демократик тузум таянадиган шарт-шароитлар ҳали
яратилмаган

эди.

Иттифоқдош

республикаларнинг

бошланиб

кетган

“суверенитетлар намойиши” ва нурли республикаларда бошланган миллатлараро
қирғинлар “КПССнинг раҳбарлик роли”га нисбатан қарама-қаршилик сифатида
намоён бўлди. Бу ижтимоий-сиёсий жараёнлар иқтисодий тартибсизлик билан
янада чуқурлашди. М.С.Горбачёвнинг партия номенклатура тизимига таяниб яна
қайта қуриш меъмори сифатидаги янги уни “марказчилар” гуруҳи қаршилигига
учради. У СССР президенти мансабига ўтириш чора-тадбиларини кўра бошлади. Ўз
номзодига халқнинг овоз беришига ишончи комил бўлмаган М.С.Горбачёв
демократик сайловлардан воз кечди. 1990 йилнинг март ойида у СССР олий
кенгашида партия тавсияси билан сайланган депутатларнинг кўпчилиги
томонидан СССР Президенти қилиб сайланди. Бу пайтда Россия миқёсида
ҳокимиятни қўлга киритиш учун фаол кураш олиб бораётган Б.Н.Ельцин гуруҳи
билан М.С.Горбачев ўртасида авж олган кескин ва аёвсиз ўзаро курашлар,
Болтиқбўйи ва бошқа иттифоқдош республикаларниг миллий мустақиллик учун
курашлари давлат сиёсий тизимини издан чиқарди, жамият “консерваторлар”,
“демократлар”, “миллий курашчилар”, турли муҳолифатчи гуруҳларга бўлиниб
кетди. Улар ўртасида мафкуравий ва ҳокимиятни эгаллаш учун ўзаро курашлар авж
олди. 1991 йилнинг охирига келиб СССРнинг давлат сифатида жаҳон харитасидаг
ўчиши аниқ бўлиб қолди. Шундай оғир ва мушкул вазиятларда барча муаммоларни
сиёсий йўллар билан ҳал этиш ўрнига асосий ҳал қилувчи омил сифатида
М.С.Горбачёв исёнчилар ва муҳолифатга қарши куч ишлатиши унинг ҳокимиятда
ушлаб турган охирги ресурсларидан ҳам маҳрум этди. У 1991 йил 25 декабрда СССР
президенти ва партия раҳбари лавозимларидан истеъфога чиқди. Шу тариқа, 1917
йил 25 октябрдан буён яшаган қудратли давлат қулади.

Бу даврдаги тарихий жараёнлар натижасида тоталитар тузум шароитида

шахснинг тарихдаги ролига доир янги хулосалар шаклланди: И.В.Сталин,
Н.С.Хрушчев, Л.М.Брежнев ва М.С.Горбачев; бир хил тоталитар тузум; тўртта шахс
шахс даврида тўрт хил ривожланиш тури – “деспотлик” – “илиқлик” – “турғунлик” –
“қайта қуриш”. Кўриниб турибдики, бу даврдаги ижтимоий-сиёсий жараёнларни
ана шу ривожланиш йўллари асосида алоҳида-алоҳида таҳлил этиш, уларни тадқиқ


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 2 (2021) / ISSN 2181-1415

23

этиш учун турли илмий ёндашувларни қўллашга зарурат туғилади. Сталин даври
В.И.Лениннинг (К.Марксдан анча чекинган ҳолда) “формациявий” таълимотига
қатъий равишда амал қилган бўлса, ундан кейинги даврни дастлаб Ибн Халдун асос
солган, кейинчали Освальд Шпенглер ва Арнольд Тойнби томонидан
ривожлантирилган “цивилизациявий” таълимот асосида тадқиқ этишга зарурат
туғилади, деб ҳисоблаймиз. Чунки, социализм ўзининг инсон ҳақ-ҳуқуқларини
назар-писанд қилмаслиги, хусусий мулкни эътироф этмаслиги, режа асосида
ривожланиши, бир синфни иккинчисига қарама-қарши қўйиши, ўзининг тоталитар
характери каби салбий жиҳатларига қарамай уни қандайдир цивилизация
сифатида қабул қилиш мумкин. СССРда 74 йил яшаган социализмнинг асосий
хусусияти – бу унинг жаҳон урушлари, ёппасига қашшоқлик, сўл инқилоблар
шароитида ҳақиқий социализм тузуми даражасига кўтарилишига имкон
бермаганлиги, деб ҳисоблаш мумкин. Бунинг устига И.В.Сталиннинг диктаторлик
режими

асосидаги

бошқаруви,

охири

йўқ

қатағонлар

социализмни

шакллатирадиган кучлар –зиёлилар, олимлар, мустақил фикрлайдиан бошқарув
ходимларни йўқ қилиниши, бир мафкуранинг яккаҳокимлиги, фуқаролар ҳуқуқ ва
эркинликларини таъсинланмаганлиги каби ҳолатлар ҳақиқий социализм сиёсати
шаклланган лигилизмнинг ривожланишига йўл бермади. Бу ҳолат иттифоқдаги
социализмни ўта синфлашуви ва қутблашувнини тақозо этди. Албатта, бу
социализм тарихга “салбий тоталитар социализм” номи билан кирди.

Лекин, жаҳоннинг кўп мамлакатларида “ижобий социализм”ни ёки

К.Маркснинг таълимоти ҳали ҳам яшаётганлигини қандай изоҳлаш мумкин?
Скандинавия давлатлари ва Хитой Халқ Республикаси социализм қуриш йўлидан
бормоқда. Ҳиндистондаги идора этувчи партия – Ҳиндистон миллий конгрессининг
мақсади ҳам унинг дастурида социализм қуришдир. Францияда социалистик
партия ҳокимият тепасига чиқиб ва тушиб турибди. Германияда социал-демократк
партия бир неча ўн йилликларда идора этувчи партия мақомини мустаҳкам ҳолда
сақлаб келмоқда. Бу каби мисолларни яна давом эттириш мумкин. Кўриниб
турибдики, социализм ўзининг алоҳида цивилизация сифатида намоён қилмоқда.
Фақат шуни эсда тутиш лозимки, Сталин даврини “социализмга карикатура” ёки
“квазисоциализм” деб аташ мумкин. СССРда 1956-1991 йиллардаги социализмни
эса “цивилизация даражасини олишга уриниш”, лекин ўз ниҳоясига етмаган
социализм сифатида таснифлаш мумкин. Бу даврда (1985-1991 йй.), ҳар ҳолда
социализмнинг юзини инсонга қаратиша қаратилган қандайдир ҳаракатлар бўлди.
Бутун бир халқ уйғонди. Иттифоқдош республаларнинг аксарияти миллий
мустақилликка эришди. Шунинг учун ҳам баъзи тарихчилар бу даврни “либерал
коммунизм” даври, деб аташи русумга кирди [10].

Мазкур таҳлиллардан кўриниб турибдики, СССРнинг, жумладан Ўзбекистон

ССРнинг ХХ асрнинг 70-80-йиллардаги тарихини цивилизавий ёндашув асосида
тадқиқ этиш мумкин. Ўзбекистонни марказдан фарқи шунда бўлдики, у
мустабидлик режимида яшади, индустриал мамлакат даражасига чиқа олмади,
партия ташкилотларидаги рус ва славян миллатларидани иборат “иккинчи
котиблар”нинг кучли назорати остида яшади, ўзининг миллийлик белгиларини
йўқотди, “совет халқ” деб аталадиган янги миллий менталитет доирасига мажбуран
киритилди, ўзбекларнинг муқаддас дини ва миллий маданияти топталди, халққа


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 2 (2021) / ISSN 2181-1415

24

ҳеч қандай сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар берилмади, миллат бойликлари олиб
чиқиб кетилди ва ҳ.к.

ХХ асрнинг 70-80-йиллардаги ижтимоий-сиёсий жараёнларни ўрганишда яна

бир муҳим жиҳатни унутмаслик лозим: Ўзбекистон Республикаси ҳозирги даврда
бозор иқтисодиётига ўтиш ва фуқаролик жамияти қуриш ислоҳотлари даврида
яшамоқда. Демак, мамлакат тарихини тадқиқ этишда нафақат цивилизациявий
ёндашувга эҳтиёж сезилади, балки бу жараёнга миллий ғоя принциплари асосида
ёндашув зарурати ҳам намоён бўлади. Миллий ғоянинг асосий вазифаларидан бири
– бу ўзбек халқининг тоталитар ва мустабид тузум остида кечган аянчи ҳаётини
адолат принциплари асосида тасвирлаб беришдан иборатдир. Ваҳоланки, миллий
ғоянинг миллатни ўйғотиш кучи тоталитар ўтмиш билан ҳозирги демократик
жамиятни қиёслашдагина ўзини тўлиқ намоён қилиши мумкин.

Тарихни ўрганишда цивилизациявий ёндашув дастлаб XVIII асрнинг иккинчи

ярмида Вольтер томонидан илгари сурилган эди. XX асрнинг биринчи ярмида немис
файласуфи Освальд Шпенглер (1880-1936 йй.) ўзининг “Европанинг инқирози”
асарида инсоният тарихини “маданиятлар”нинг бир-бирлари билан ўзаро
алоқаларининг туташ гир айланасимон сифатида тасаввур этди [11,С.163].
Маданиятлар муайян ҳудудларда мавжуд бўлади ва улар қуйидаги учта босқичда
намоён бўлади: ёшлик, гуллаб-яшнаш ва инқироз. Инглиз тарихчиси Арнольд
Тойнби (1889-1975 йй.) ўзининг “Тарихни англаш” асарида илгари сурган
таълимотининг марказига бутун бир инсониятни ўзига қамраб олмаган, замон ва
маконда чегараланган локал цивилизацияларни таснифлашни қўйди [12,С.102].

Тарихни тадқиқ этишда цивилизациявий ёндашув тарихдаги объект ва

субъектни жиддий равишда бир-биридан ажратишни инкор этади. Шахс, жамоа,
жамият бир бутун ҳолда ва бир вақтда у ёки бу сифатда намоён бўлиши мумкин.
Цивилизациявий ёндашувдаги тарихий жараёнлар қурилмасидаги унинг алоҳида
унсурлари ўзининг ҳаққонийлигини йўқотади ва “нима бирламчи?” саволига жавоб
бермайди. Чунки, бу унсурларнинг ҳар бири бир вақтнинг ўзида ҳам моддий, ҳам
руҳий омиллар сифатида иштирок этиб, нафақат ўзаро алоқадорликда бўлади,
балки доимий равишда ўз жойларини ўзгартириб туради. Фаолият субъекти ҳар
қандай даражада ҳам дастлаб мақсадларни шакллантиради, сўнгра уни амалга
ошириш моделини қуради, кейин эса уни аниқ ҳаётда гавдалантиради[13].

Таҳлиллардан кўриниб турибдики, масалани ўрганишда цивилизациявий

ёндашув билан бир вақтда миллий ғоя ва миллий манфаатларни ҳисобга олган
ёндашувлар, фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлатни шакллантириш заруратидан
келиб чиқиладиган ёндашув бир-бирларини тўлдиради, муайян шароитларда эса
уларнинг уйғун равишдаги таҳлиллари амалга оширилади. Албатта, бу ҳозирги
давр талаби, давлатимиз раҳбари, ҳукумат ва жамиятнинг ривожланиш даражаси
қўйган талаблардир.

Ҳозирги даврда тарихни қандайдир миллий чегаралар, бирон-бир миллат

манфаатларидан келиб чиқиб ўрганиб бўлмайди. Кейинги ярим аср ичидаги
инсоният тараққиёти эришган юксак ютуқлар – фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий
давлатнинг шаклланганлиги, йирик давлатларнинг жаҳон интеграцияга
бирлашганлиги, жаҳондаги барча ҳалқлар ва миллатлар ҳалқаро ташкилотлар
тимсолида бирлашиш учун интилаётганлиги, бирон-бир миллат ёки халқнинг
бошқа

мамлакатлардан

айро

ҳолда

ривожлана

олмаслиги,жаҳондаги


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 2 (2021) / ISSN 2181-1415

25

давлатларнинг табора фуқаролар манфаатлари асосида ўз бошқарув тизимини
демокралаштираётганлиги, Ўзбекистон Республикасидаги фуқаролик жамияти
қуриш ислоҳотларининг чуқурлашиб бориши, унинг таборо жаҳон интеграция
ичига кириб бораётганлиги, унинг жаҳон сиёсати субъекти сифатидаги нуфузи ва
обрўсини беқиёс даражада ўсганлиги ҳозирги тарихчилар олдига юксак вазифалар
ва масъулиятлар юкламоқда.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.

Эпистемология [юнон. epistemologia] – фалсафада билиш назарияси.

2.

Болингброк Г. Письма об изучении и пользе истории.-М.:1978.

3.

Долгоруков А.М. Методология политического действия: спецкурс по

политическому управлению.-М.:Московский институт управления, 2005.

4.

Детерминация [лот. determinare] – фалсафада аниқламоқ, белгиламоқ, шарт

қилиб қўймоқ.

5.

Монтескьё Ш. Избранные произведения. Т.III. –М.,1955.

6.

Поздняков Э.А.Что такое история и нужно ли ее знать?-М.,2010. - 360 Б.

7.

Сантаяна Дж. Об истории//http://vsecitaty.ru/ludi/dzhordzh-santayana/ Ob-

istorii/.

8.

Принципы изучения исторических данных//http://maxbooks.ru/worhi/

histos03.htm.

9.

Бурлацкий Ф.М. Новое мышление: Диалоги и суждения о технологической

революции и наших реформах.- 2-е изд., доп.-М.: Политиздат, 1989.-431 б.

10.

Шестаков В. Новейшая история России.//https://www.e-reading.club/

chapter.php/ 87114/69/Shestakov_-_Noveiishaya_istoriya_Rossii.html.

11.

Шпенглер О. Закат Европы.-М., 1993.Т.1.-270 Б.

12.

Тойнби А.Дж. Цивилизация перед судом истории.-М.;СПб.,1996.-Б.102.

13.

Методологические подходы, методы и источники изучения истории//

http://5fan.ru /wievjob.php?id=88001.

Библиографические ссылки

Эпистемология [юнон. epistemologia] – фалсафада билиш назарияси.

Болингброк Г. Письма об изучении и пользе истории.-М.:1978.

Долгоруков А.М. методология политического действия: спецкурс по политическому управлению.-М.:Московский институт управления, 2005.

Детерминация [лот. determinare] – фалсафада аниқламоқ, белгиламоқ, шарт қилиб қўймоқ.

Монтескьё Ш. Избранные произведения. Т.III. –М.,1955.

Поздняков Э.А.Что такое история и нужно ли её знать?-М.,2010. - 360 Б.

Сантаяна Дж.Об истории//http://vsecitaty.ru/ludi/dzhordzh-santayana/Ob-istorii/.

Принципы изучения исторических данных// http://maxbooks.ru/worhi/histos03.htm.

Бурлацкий Ф.М. Новое мышление: Диалоги и суждения о технологической революции и наших реформах.- 2-е изд., доп.-М.: Политиздат, 1989.-431 б.

Шестаков В. Новейшая история России.// https://www.e-reading.club/chapter.php/87114/69/ Shestakov _ -_Noveiishaya_istoriya_Rossii.html.

Шпенглер О. Закат Европы.-М., 1993.Т.1.-270 Б.

Тойнби А.Дж. Цивилизация перед судом истории.-М.;СПб.,1996.-Б.102.

Методологические подходы, методы и источники изучения истории// http://5fan.ru /wievjob.php?id=88001.

Наиболее читаемые статьи этого автора (авторов)