Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Social problems in Uzbekistan during the period of
stagnation and their results
Khurshidbek KHODJAMBERDIEV
1
Andijan State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received August 2023
Received in revised form
15 September 2023
Accepted 25 September 2023
Available online
15 October 2023
In this article, the education system and social problems in
the field of health, changes in light industry and production and
their results in the period of stagnation in Uzbekistan are
analyzed on the basis of archival sources, historical literature
and statistical data with a comparative analysis compared to the
allied republics.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss8/S-pp174-183
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
wages,
public education,
higher education,
health care,
light industry,
manufacturing,
multi-story buildings,
state cooperative trade,
retail trade,
library.
O‘zbekistonda turg‘unlik davridagi ijtimoiy muammolar va
ularning natijalari
ANNOTATSIYA
Kalit so‘zlar:
ish haqi,
xalq taʼlimi,
oliy taʼlim,
sog‘liqni saqlash,
yengil sanoat,
ishlab chiqarish,
qo‘p qavatli xonadonlar,
davlat kooperativ savdosi,
chakana tovar aylanmasi,
kutubxona
Ushbu maqolada O‘zbekistonda turg‘unlik davridagi taʼlim
tizimi hamda sog‘liqni saqlash sohasidagi ijtimoiy muammolar,
yengil sanoat va ishlab chiqar
ish sohasidagi o‘zgarishlar va
ularning natijalari ittifoqdosh respublikalarga nisbatan qiyosiy
tahlili arxiv manbalari va tarixiy adabiyotlar hamda statistik
maʼlumotlar asosida tahlil qilingan
1
Associate Professor, Doctor of Philosophy in History (PhD), Department of Theory of Civil Society, Andijan State
University.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2023) / ISSN 2181-1415
175
Социальные проблемы в Узбекистане в период застоя и
их результаты
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
заработная плата,
народное образование,
высшее образование,
здравоохранение,
легкая промышленность,
производство
,
многоэтажные дома,
государственная
кооперативная торговля,
розничная торговля,
библиотека.
В данной статье на основе архивных источников,
исторической литературы и статистических данных
анализируются система образования и социальные
проблемы в области здравоохранения, изменения в легкой
промышленности и производстве и их результаты в период
застоя
в Узбекистане и сравнительный анализ по
сравнению с союзными республиками.
Олий ўқув юртлари ХХ асрнинг 70
-
йиллари бошида Ўзбекистон собиқ совет
иттифоқидаги республикаларга нисбатан тенглаштирилганда иқтисодий жиҳатдан
ривожланаётган ва барқарорлик ҳукм
сураётган ҳудуд ҳисобланар эди. 1972 йилга
келиб ишчи ва хизматчиларнинг ўртача ойлик иш ҳақи 121,2 сўмга (бир йилда 3
фоиз ўсди) кўтарилди. Ижтимоий истеъмол фондидан аҳолига тўланадиган
тўловлар ва имтиёзлар ҳажми 7,6 фоизга ўсди, 1972 йилга келиб киши бошига 211
сўмни ташкил этди. Соғлиқни сақлаш, таълим тизими соҳаларида меҳнат
қилаётганларнинг иш ҳақи оширилди. Лекин инфляцияни йилдан
-
йилга ошиб
бориши натижасида озиқ
-
овқат маҳсулотлари нархлари узоқ йиллар мобайнида
камаймади. 1960
-
1972 йиллар ичида метро йўл кираси ва оқ нон (буханканинг
нархи 13 тийин) баҳоси бир хилда турди.
1970 йилларнинг бошида давлат ва колхозлар маблағлари ҳисобига умумий
майдони 5217 минг кв.м
2 тенг бўлган 100 мингта кўп қаватли уй хонадонлари ва
хусусий уйлар қурилди. Уларнинг барчаси аҳолига текинга берилди. 154,2 мингта
кўп қаватли уйлар хонадонлари ва хусусий уйлар газлаштирилди. Улардан 89,9
мингтаси қишлоқлардаги уйларга тегишли бўлди. Ўнлаб умумий ўрта мактаблари,
мактабгача тарбия муассасалари, касалхоналар, поликлиникалар ва бошқа
ижтимоий
-
маиший объектлар қурилди.
Аҳолини ижтимоий турмушини яхшилашда янги электр энергия манбалари
-
300 минг киловатт қувватга эга бўлган Сирдарё ГРЭСнинг 1
-
турбинаси, 150 минг
киловатт қувватга эга бўлган Чорвоқ ГЭСининг 4
-
турбинасининг фойдаланишга
топширилиши муҳим аҳамият касб этди. Сирдарё, Андижон, Қорақалпоғистон АССР
пахта заводлари, Тошкент пойабзал фабрикаси ишга туширилди.
1970-
1973 йилларда Самарқандда музлаткичлар ишлаб чиқариш заводи,
Тошкентда Волга автомобиль заводининг автомаркази қурилди. Енгил саноат
соҳаси –
Бухоро ип
-
газлама комбинатининг биринчи навбати, Қўқон ошланган чарм
заводи, Навоий, Тахтакўпир ва Чортоқ пахта тозалаш заводлари, Тошкент
парфюмерия фабрикасининг иккинчи навбати каби объектлар фойдаланишга
топширилди. Меҳнат қилаётган аҳолининг иш ҳақи йилига ўртача 5,5 фоизга етиб,,
127 сўмни ташкил этди. Яна 80 мингта кўп қаватли уйлар хонадонлари қурилди, 518
минг киши давлат ҳисобига ўзининг яшаш шарт
-
шароитларини яхшилаб олди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2023) / ISSN 2181-1415
176
Албатта, бу рақамлар ортида ижтимоий соҳада анча тўпланиб қолган
муаммолар ҳам мавжуд эди. Масалан, кўплаб ишлаб чиқарилган товарлар ва
маҳсулотларнинг сифати давр талабларига жавоб бермай қўйган эди. Маҳаллий
усти
-
бошлар, пойабзаллар, парфюмерия маҳсулотлари хорижий маҳсулотлар билан
рақобатда синганлиги учун уларга нисбатан талаблар жуда ҳам паст даражага
тушиб қолган эди. Уй
-
жойлар ҳам шошилинч тарзда қурилгани учун қайтадан
таъмирланиши оддий одат тусига кириб қолган эди. Бир неча йиллар марказнинг
пахтани харид қилиш нархини ўсмаганлиги республика ижтимоий ҳаётини издан
чиқарди. Ўзбекистон ва Озарбайжонда бир хил сифатга эга пахта етиштирилса
-
да ,
Озарбайжондан харид қилинган пахтага 4 тийин ортиқроқ пул тўланар эди.
Ижтимоий муаммолардан бири –
бу Совет иттифоқи бўйича иш ҳақи тўлашда
анча фарқланишлар мавжудлиги эди. Партия ва давлат бошқаруви мансабдорлари
300-
400 сўмдан иш ҳақи олар, бу кўрсаткич оддий фуқаро ойлигидан деярли 2
-3
баравар кўп эди. Ундан ташқари олий ва юқори мансабдорлар махсус дўконлардан
камёб товарларни сотиб
олиш имтиёзига эга эди. Арзон 1 сўм 95 тийинлик гўштлар
фақат пойтахт дўконларида сотилар эди.
1976 йилда Ўзбекистонда йирик давлат корхоналари ишга туширилди,
ижтимоий меҳнат унумдорлиги ўсди: шу йилнинг ўзида саноат маҳсулотлари 61
фоизга ўсди, ижтимоий
истеъмол фондидан аҳолига амалга оширилган тўловлар ва
имтиёзлар ҳажми бир йилда 6,5 фоиз ўсди ва унинг миқдори 3,8 млрд. сўмни ташкил
этди. Шу йилнинг ўзида 90,7 минг кўп қаватли уйлар хонадонлари фойдаланишга
топширилиб, 576 минг киши ўзининг яшаш шароитини яхшилаб олди.
Республикада ўртача ойлик иш ҳақи 140 сўмга кўтарилди, унга ижтимоий истеъмол
фондидан аҳолига амалга оширилган тўловлар ва имтиёзлар қўшилиб 192,8 сўмни
ташкил этди (1974
-
йилда 184,2 сўм эди).
Шу даврда пойтахт –
Тошкент шаҳри тезлик билан ривожланди. 1966 йил
апрелдаги зилзилада Тошкент шаҳрида 37395 та бино бузилган бўлиб, уларнинг 35
мингини турар жой уйлари ташкил этар эди. Зилзиладан кейинги ўн йил ичида
республика ҳукумати ва қардош республикалар ёрдами билан шаҳар янгиланди.
Агар
зилзила бўлган даврда шаҳарнинг умумий яшаш майдони 7935 минг кв.м2
ташкил этиб, йилига 300
-
400 минг кв.м яшаш жойлари қурилган бўлса, фожиадан
кейинги 3,5 йил ичида 3200 кв.м яшаш жойлари қурилди, уларнинг 1180 минг кв.м
қардош республикалар ёрдами ва ҳарбий қурувчилар томонидан ишга туширилди.
1971 йилга келиб Тошкентда 5633 кв.м. уй жой барпо этилди.
Бу даврдаги фуқаролар даромадларини ошириш билан бир қаторда товарлар
тақчиллигининг ошиши кузатилди. Бу ҳолат корхоналарнинг фойда кетидан
қувиши натижасида арзон товарлар ишлаб чиқаришни кескин камайтириши
эвазига юз бера бошлади. Кўпинча, аксарият ноёб товарлар бир соатга етмай тугаб
қолар эди. Натижадаарзон товарларни бошқа минтақа ва давлатлардан олиб
келишга зарурият туғилди. Лекин бу арзон товарлар таннархига йўл
харажатларининг қўшилиши билан улар ҳам тақчил товарлар сирасига ўта
бошлади. Бунга сабаблардан бири
-
бу 1979 йилдаги режалаш ислоҳотлари эди.
Натижада марказ ва республикалар таъминотидаги мувозанат бузилди. Жумладан,
Ўзбекистон товарлар таъминоти жиҳатидан РСФСР, Украина, Белоруссия,
Кавказорти ва Болтиқбўйи Республикаларидан анча орқада қолиб кетди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2023) / ISSN 2181-1415
177
Шу тариқа 70
-
йиллар охирига келиб республика ижтимоий
-
иқтисодий
ҳаётида рўй бераётган бу каби нохуш ҳодисалар аҳоли турмушига салбий таъсир
қила бошлади. Яна бир катта муаммо –
бу республикада туғилишнинг ниҳоятда
юқори даражада эканлиги эди: иттифоқнинг шимолий қисмида аҳоли сони
камайишига номутаносиб равишда Ўзбекистонда йилига 300
-
400 минг аҳоли
кўпайиб бормоқда эди.
Республикада ижтимоий муаммолардан яна бири халқ истеъмол товарларини
ўсишини ўта сустлиги эди. 70
-80-
йиллар “ривожланган социализм” деб эълон
қилиниши, “Совет иттифоқида фаровонлик бошланди” қабилидаги мафкуравий
тарғиботлар роса кучайган бўлса
-
да, халқнинг ижтимоий аҳволи яхши
эмас эди. Энг
арзон, яшаш учун муҳим маҳсулотлар фақат пойтахтда сотилар эди.
1981 йил 3
-
5 февраль кунларида бўлиб ўтган Ўзбекистон Компартиясининг
XX
қурултойи ҳужжатларида қайд этилишича, ўнинчи беш йилликнинг охири –
1980 йилга келиб миллий даромаднинг
йилига 6,6 фоиздан кўпайиб бориб 15 млрд.
857 млн. 600 минг сўмга кўтарилганлиги қайд этилади. Ялпи ижтимоий маҳсулот
ишлаб чиқариш 1979 йилга нисбатан 6,4 фоизга ошиб, халқ хўжалигига капитал
қўйилмалар 5 млрд. 340 млн. сўмни ташкил этди. Барча молиялаштириш манбалари
ҳисобига асосий фондлар қиймати 6 млрд. 100 млн. сўмга етди. Халқ хўжалигидаги
ишчи ва ходимлар сони 4 млн. 100 минг кишига етди. Ялпи ижтимоий маҳсулот
1979 йилга нисбатан 6,4 фоизга ошди. Саноат ишлаб чиқариш ҳажми бир йилда 6,6
фоизга ошди. 11 та йирик саноат корхонаси фойдаланишга топширилди. 6 млрд. 830
млн. 100 минг сўмлик қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, 6 млн. 240
минг тонна пахта хомашёси етиштирилди. Пахта ҳосилдорлиги ҳар гектаридан 33,2
центнерга кўтарилди.
1980 йилга келиб республика ялпи ижтимоий маҳсулоти 33891 млн. сўмни
ташкил этиб, бу режадан 6,4 фоиз юқори бўлди. Ишлаб чиқарилган миллий даромад
эса 15858 млн. сўмни ташкил этди. Бу соҳадаги 6,6 фоиз ўзишга эришилди.
Аҳолининг пул даромадлари 13663 млн. сўмга етиб,
бу 1979 йилдан 8,9 фоиз кўп
бўлди. Давлат кооператив савдосининг чакана товар айланмаси режаси 101,1
фоизга бажарилди. Товар айланмаси бир йилда 9,8 фоизга ошди. Озиқ
-
овқат
товарларини сотиш 7 фоизга, ноозиқ
-
овқатлар савдоси эса 11 фоизга ўсди.
Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш 101,1 фоизга бажарилиб, 1979 йилга
нисбатан 13 фоиз ўсиш кузатилди. 1976
-
1980 йилларда умумий ижтимоий
маҳсулотнинг ўсиш кўрсаткичи 130,6 фоизни ташкил этиб, 1980 йилда 33,9 млрд.
сўмни ташкил этди. Миллий даромад тўққизинчи беш йилликка нисбатан 16,8
млрд. сўмга (саноат маҳсулотлари 18,6 млрд. сўмга, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари
6,1 млрд. сўмга) кўпайди. Ўнинчи беш йилликда саноат ишлаб чиқариш ҳажми 27,4
фоизга ўсди [1: 1
-
3 б.].
Шунингдек, 1980 йилга келиб аҳолига ижтимоий истеъмол фондидан
ажратмалар ва имтиёзлар сифатидаги тўловлар 4 млрд. 940 млн. 600 минг сўмни
(бир йилда 310 млн. 600 минг сўм ўсди) ташкил этди. Киши бошига олинган реал
даромадлар 3,3 фоизга ўсди. Республикада 6120 кв.м
-
94,1 кўп қаватли уйлардаги
хонадонлар ва шахсий яшаш уйлари қурилди. 631 минг киши ўзининг яшаш
шароитини яхшилаб олди.
Ўзбекистонда миллий ва шахсий даромадларнинг ўсиши, 1965 йилга
нисбатан фоиз ҳисобида 1970 йилда 138,0, 1982 йилда 221 фоизни ташкил этсада,
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2023) / ISSN 2181-1415
178
бу кўрсаткичлар йилдан йилга нархларнинг ўсиб бориши эвазига ҳақиқий ўсиш
суръатлари мазмунини бермас эди. Бу соҳада саноат ва қишлоқ ҳудудларининг
иқтисодий ва ижтимоий фарқланишлари даражаси юқори эди.
1985 йилда республика миллий даромадининг ўсиши 1970 йилга нисбатан
216 фоизни (иттифоқ
бўйича ўртача кўрсаткич 202 фоиз) ташкил этиб, бу соҳада
иттифоқдош Республикалар ичида 5
-
ўринга кўтарилди. Ижтимоий меҳнатнинг
унумдорлиги эса 1970 йилга нисбатан 1980 йилда 138 фоизга, 1985 йилда 143
фоизга (иттифоқ бўйича ўртача 177 фоиз) ўсди
[2]. Миллий даромадни ижтимоий
меҳнат унумдорлиги ҳисобига ўсиши 1971
-
1975 йилларда ўртача 64, 1976
-1980
йилларда 53, 1981
-
1985 йилларда 23 фоизни (бу кўрсаткичлар иттифоқ бўйича
тегишли равишда ўртача 83; 78; 87 фоиз) ташкил этди.
Юқоридаги таҳлиллардан кўриниб турибдики, Ўзбекистон ССР бу соҳада
иттифоқ ўртача кўрсаткичидан 3,5 мартадан кўпроқ орқада қолди. Бу ҳолат
Республика асосан аграр соҳа ҳисобига яшаётганлигини, ишлаб чиқаришни илмий
-
техникавий жиҳатдан қолоқлигини кўрсатиб, халқнинг ижтимоий турмушига
салбий таъсир қила бошлади
[3].
Республикада киши бошига истеъмол предметлари ишлаб чиқариш
Болтиқбўйи, РСФСР, Украина ва Белоруссия Республикаларидан анча паст эди.
Аксарият экин майдонларини пахта эгаллаганлиги учун ҳам гўшт, сут, тухум каби
ҳаётий зарур истеъмол товарлари тақчиллиги пайдо бўлган эди. Бу маҳсулотларни
истеъмол қилиш меъёрлари юқоридаги кўрсатилган республикалар даражасидан
анча паст эди.
Агар 80
-
йилларнинг охиридаги республиканинг ижтимоий ҳолатига эътибор
қаратсак, қуйидаги манзараларни кўриш мумкин: бу даврда қишлоқ аҳолисининг
бир ойлик маоши 59,4 сўмни ташкил этган бўлса, бу рақам иттифоқ бўйича 91,5
сўмни ташкил этди (минимал иш ҳақи 75 сўм эди!). Ўзбекистонда киши бошига
савдо ҳажми иттифоқдан 1,5 баравар кам эди. Киши бошига аҳолига хизмат
кўрсатиш бўйича ижтимоий манзаралар қуйидагича эди: алоқа (почта, телеграф,
телефон) бўйича 15
-
ўринда, маданий хизмат бўйича 14
-
ўринда, уй
-
жой ва
транспорт бўйича 13
-
ўринда эди республикаларнинг сони 15 та эканлигини
эътиборга олсак, Ўзбекистоннинг ижтимоий ҳолати ойдинлашади). Ўзбекистонда
киши бошига чорвачилик маҳсулотлари (гўшт, сут, ёғ, тухум), мевалар ва полиз
маҳсулотларини истеъмол қилиш бўйича иттифоқ даражасида 2 марта кам эди.
Партия раҳбарияти Грузия, Арманистон ва Болтиқбўйи Республикалари
учун
Ўзбекистонга нисбатан бир неча марта кўп субсидиялар ажратар эди (Олий партия
элитаси ичида грузин ва арманилар кўп эди; марказ Болтиқбўйи Республикалари
сепаратизмга ва миллатчиликка берилгани учун улардан қўрқар эди). Ваҳоланки,
иттифоқ хирмонига Ўзбекистон кўпроқ ҳисса қўшар эди. 1975 йилга келиб
аҳолининг моддий фаровонлиги 1960 йилга нисбатан 2,7 марта ўсди. Шу йилга
келиб ҳар 1000 кишига тўғри келган туғилиш 34,5 та (1940 йилда 33,8 эди), ўлим
7,2 тадан (1940 йилда 13,2 та эди) иборат бўлди.
197
5 йилга келиб 145,6 минг ўринли 1159 та касалхона муассасалари фаолият
кўрсата бошлади. Ҳар минг аҳолига 10,3 та ўрин тўғри келди (1940 йилда 3 та ўрин
тўғри келган). Касалхоналардан ташқарида 1848 та амбулатория
-
поликлиника
муассасалари, 410 та аёллар маслаҳатхоналари, 565 та болалар поликлиника ва
амбулаториялари, 4905 та фельдшер
-
акушер пунктлари, 283 та врачлик, 1211 та
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2023) / ISSN 2181-1415
179
фельдшерлик соғлиқни сақлаш пунктлари, 179 та тез ёрдам станциялари ва
бўлимлари, 12 та санитар авиация станциялари, 263 та махсус диспансерлар, 192 та
санитар
-
эпидемиологик муассасалар, 527 минг ўринли 5 мингдан ортиқ доимий
болалар мактабгача тарбия масканлари аҳолига тиббий хизмат кўрсатди, 1230 та
дорихона, 3595 та дорихона пунктлари фаолият юритди.
1972 йилда Тошкент шаҳрида Ўрта Осиё медицина педиатрия институти
очилиб, у юқори малакали врач
-
педиатрлар тайёрлай бошлади. 1969 йилдан 1976
йилгача болалар врачларининг сони 2 марта (2405 тадан 5137 тага) кўпайди. Фақат
1975 йилнинг ўзида қуйидаги тиббиёт муассасалари қурилди: Тошкент шаҳрида –
Чкалов номли авиация заводи қошида 150 ўринли болалар касалхонаси; Чирчиқ
шаҳрида –
240 ўринли болалар касалхонаси; Гулистон туман марказий
касалхонасининг 80 ўринли болалар бўлими; Боёвут туман марказий
касалхонасининг 20 ўринли болалар бўлими; Ховос туман марказий
касалхонасининг 50 ўринли болалар бўлими; Олтиариқ туман марказий
касалхонасининг 25 ўринли болалар бўлими; Шовот туман марказий
касалхонасининг 60 ўринли болалар бўлими; Боғот туман марказий
касалхонасининг 30 ўринли болалар бўлими; Қўқон шаҳрида 120 ўринли
туғруқхона. Фақат 1975 йилда махсус болалар учун тиббиёт муассасаларидаги
даволаниш ўринлар 1400 тага (8943 тадан 10366 тага) ўсди. 1975 йилда уларда
845933 та болалар ўз саломатлигини тиклади[4: 5
-
7 б].
Республикада 36,5 мингта врачлар ишлади. 385 та аҳолига 1 тадан врач тўғри
келди. 1975 йилда 6139 та фармацевт, 108,9 мингта ўрта тиббиёт персонали мавжуд
эди. Тиббиёт соҳасидаги кадрлар 4 та медицина институти (Тошкент, Андижон,
Самарқанд, Тошкент фармацевтика институти), 21 та тиббиёт билим юрти,
Тошкент врачлар малакасини ошириш институти каби таълим масканларида
амалга оширилди. Уларда 250 та фан докторлари ва 2 мингта тиббиёт фанлари
номзодлари хизмат қилди.
1975 йилга келиб мамлакатда 15 минг ўринли 70 та санатория (шундан 8,9
минг ўринли 44 таси болалар санаторияси), 3,2 минг ўринли 16 та дам олиш уйлари,
655 ўринли 5 та пансионат, шунингдек, яна 2,4 минг ўринли турли дам олиш
масканлари аҳолига ижтимоий ва тиббий хизмат кўрсатди[5: 23
-
27 б].
Республикада 1971
-
1975 йилларда 4157,
1976-
1980 йилларда 2843, 1981
-1985
йилларда 3474 та ўринли санаториялар қурилиб фойдаланишга топширилди [6: 47
б].
1970 йил республикада ҳар 10 минг кишига 20.1 та врач тўғри келган бўлса,
ушбу кўрсатгич
-
1980 йили 28.6 тага ортди. Шу билан бирга, энг кам тиббиёт
ходимлари билан таъминланганлик даражаси –
Фарғонада (20.3), Сурхондарёда
(20.9) ва Бухорода (21.1) га тўғри келган
[7: 140 б]. 1985 йилга келиб 64,9 мингта
врачлар фаолият кўрсатди, ҳар 10 минг кишига 34,1 та врач тўғри келди. Лекин бу
кўрсаткич
иттифоқ миқёси билан таққосланганда Республикада бу соҳадаги ўсиш
анча орқада эканлигини намоён бўлади –
бу кўрсаткич иттифоқ бўйича 42,7,
Россияда эса 45,7 га тенг эди [8: 48 б].
1976 йилда 527 минг болалар 5018 та болалар боғчалари, ясли
-
боғчаларда
тарбияланган бўлса мактабгача ёшдаги болаларни умумий сонидан фақатгина 18.4
фоизини қамраб олган, қолганлари уй тарбияланувчилар эди[9: 1 б]. 1975
-1976
ўқув йилида 9700 та умумтаълим мактабларда 3803 та ўқувчилар таълим олди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2023) / ISSN 2181-1415
180
Кундузги умумтаълим мактабларда 201,9 минг ўқитувчилар фаолият юритди.
Ўқувчилар билан тарбиявий ва маданий ишлар 175 та пионерлар саройлари ва
уйларида, 241 та болалар
-
ёшлар спорт мактабларида, 211 та мусиқа мактабларида
олиб борилди. Бу даврда 173 та (шундан 88 таси ўрта касбий
-
техникавий билим
юртлари) касбий
-
техникавий билим юртларида 117 мингта ўқувчилар таълим
олди. 1970
-
йилда 3,3 мингта умумтаълим мактаблари фаолият юритган бўлса,
уларнинг сони 1980 йилда 4,1 мингга, 1985 йилда 4,4 мингтага етди[10]. 1970 –
1986
–
ўқув йилида таълимни ривожлантириш учун ажратилган давлат бюджети 11
фоиздан 8 фоизга тушиб кетди. Бунинг оқибатида эса таълим муассасалари танг
аҳволга тушиб қолди. Жумладан, республиканинг барча вилоятларида 20 фоиздан
60 фоизгача мактаблар жиҳозланган ўқув хонасига, спорт залига эга эмас эди[11: 22
б]. Аксарият мактабларда умумий овқатланиш ошхоналари ва буфетлари мавжуд
эмасди. Таълим тизимидаги аянчли ҳолат, таълим сифатини пасайишига олиб
келиб, жамиятдаги сиёсий ва иқтисодий инқироз билан йил сайин янада
чуқурлашиб борди.
1975-
1976 ўқув йилида 187 та ўрта махсус таълим муассасаларида
(техникумларда) 185,2 мингта ўқувчилар таҳсил олган бўлса, уларнинг сони 1986
йилда 287,8 мингтага етди. Бу даврда республика олий ўқув юртларида 246,6
мингтадан ортиқроқ талабалар таҳсил
олган бўлса, бу кўрсаткич 1985 йилда ўқув
йилида 291,9 мингга етди. 1971
-
1975 йилларда 214,8 минг, 1976
-
1980 йилларда
232,4 минг, 1981
-
1985 йилларда 209,0 минг ўринли мактабгача тарбия
муассасалари қурилиб, улар фойдаланишга топширилди[12].
1970-1975
йилларда мамлакатда 6,3 мингта кутубхона (39,9 млн. нусха китоб
ва журналларга эга бўлган), 31 та музей, 3,7 мингта клублар фаолият юритди. 1985
йилга келиб меҳнат жамоаларида 18767 та қизил бурчаклар, 25981 та коммунистик
меҳнат мактаблари, 294069 ўринли
939 та клуб, маданият саройлари ва уйлари
фаолият юритди. 7 млн. 154 минг китоблар жамғармасига эга бўлган
кутубхоналарда 792 минг 198 та китобхонлар ўз билимлари ва дунёқарашларини
оширди
[13: 1 б].
1980 йилга келиб майда ва кичик кутубхоналар тугатилиб, 1,5 мингта
кутубхона марказлашган хизмат кўрсатиш тизимига ўтказилди, қишлоқларда 170
та маданий мажмуалар тузилиб, 500 та колхозлар кутубхоналар маданият
муассасаларига ўтказилди [14:4б]. 1985 йилда республикада кутубхоналарнинг
сони 1,5 мингтага, оммавий
кутубхоналарнинг сони 7,8 мингтага етиб, уларнинг
фонди 85,4 млн. нусха китоб ва журналларга эга эди. Клуб муассасаларининг сони
4,5 мингга, кино қурилмаларининг сони эса 6,4 мингга етди[15: 52 б]. Агар мазкур
кўрсаткичларни биргина Фарғона вилояти кесимида оладиган бўлсак, 1980 йилда
оммавий кутубхоналарнинг сони 807 тани ташкил қилган бўлса, у 1985 йилга келиб
893 тага етди. Оммавий кутубхоналар фонди 1970 йилда 3144.3 минг нусха китоб
ташкил қилган бўлса, 1985 йилга келиб 7 млн. нусхадан ортиб кетди. Ушбу
кутубхоналардан 600 мингдан ортиқ китобхонларга хизмат қилди. Лекин, оммавий
кутубхоналарда аксарият китоблар ўша пайтдаги ҳукмрон марксизм ва ленинизм
ғояларини тарғиб этувчи китоблардан иборат бўлиб, коммунизм мафкурасини ва
партиянинг бошқарувчи ролини кенг ёйишга хизмат қилди[16: 22 б].
Ўзбекистонда олий ва ўрта махсус таълимни ривожлантириш ижтимоий ва
иқтисодий ўсишни таъминлашга қобилияти бўлган кадрларни тайёрлаш
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2023) / ISSN 2181-1415
181
талаблари асосида олиб борилди. 1976
-
1980 йилларда олий ўқув юртларига қабул
қилиш анча ўсди. Агар 50
-
йилларда учта олий ўқув юрти (Андижон тиббиёт,
Тошкент электротехника, Тошкент жисмоний маданият институтлари) очилган
бўлса, 60
-
йилларда 8 та олий ўқув юрти (ОЎЮ) очилди (Андижон пахтачилик,
Фарғона политехника, Самарқанд архитектура
-
қурилиш, Термиз, Сирдарё, Тошкент
вилоят педагогика институтлари, Андижон тиллар педагогика институти, Тошкент
тил ва адабиёт институти). 1976 йилда Нукус шаҳрида Қорақалпоқ университети
очилди.
70-
йилларга келиб яна 5 та янги ОЎЮ –
Нукус давлат университети, Тошкент
автомобиль
-
йўллари институти,
Тошкент педиатрия институти кабилар очилди.
Агар 1960йилда 30 та ОЎЮ фаолият юритган бўлса, 1985 йилга келиб уларнинг сони
42 га кўтарилди. 1961
-1985
йилларда ОЎЮларида 828 мингта муҳандис, иқтисодчи,
агроном, ҳуқуқшунос, ўқитувчи, маданият ва санъат ходимлари тайёрланди. Махсус
ўрта таълим тизими ҳам кенгайди. Агар 1975 йилда 75 ўрта махсус ўқув юртлари
фаолият юритган бўлса, 1985 йилга келиб уларнинг сони 249 тага етди. 1961
-1985
йилларда 1 млн.135 мингта ўрта махсус маълумотли мутахассис тайёрланди. 19
70
йилда ҳар 10 мингта аҳолига 28 та (иттифоқ бўйича ўртача 26 та), 1980 йилда 28 та
(иттифоқ бўйича ўртача 31 та), 1985 йилда 27 тадан (иттифоқ бўйича ўртача 31 та)
талаба олий ўқув юртларини тугаллади.
1980 йилда мамлакатда 43 та олий, 222 та ўрта махсус
ўқув юртларида 516 мингта
талаба ва ўқувчилар таҳсил олиб, бу кўрсаткич 1975 йилга нисбатан 19,4 фоизга
ошди
[17: 2 б].
Техникавий инқилоб амалга оширилмаганлиги, таълимга ажратилган давлат
бюджетининг камлиги, замонавий талабларга жавоб берадиган ўқитувчиларнинг
етишмаслиги, ўқув юртлари моддий
-
техника базасидаги тақчилликлар каби
сабаблар таъсирида мўлжалланган мақсад ва вазифалар қоғозларда қолиб кетди.
Шунингдек, мутахассислар тайёрлашда халқ хўжалиги учун зарур бўлган эҳтиёжлар
инобатга олинмаганлиги учун тайёрланган кадрларнинг самараси сезилмади.
Устига
-
устак ОЎЮ ва ўрта махсус таълим ўқув юртларида коррупция ниҳоятда
кучайганлиги учун талабалар таркибини асосан ўртамиёна билимга эга бўлган
ёшлар ташкил этди.
Ўзбекистонда турғунлик даврида ижтимоий ривожлантиришда, партиянинг
ижтимоий сиёсатини амалга оширишда ЎзКП МҚ 1
-
котиби Ш. Р.Рашидов роли ва
ҳиссаси катта бўлди. Ана шу зиддиятли ва мураккаб даврда тоталитар давлат ва
яккаҳоким мафкура тазйиқи остида ўзбек халқи ва миллати манфаатларини амалга
оширишга интилиб яшади. У Н.С.Хрушчев, кейин Л.И.Брежнев СИКП бош котиби
бўлиб турган даврларда Ўзбекистонга жуда ҳам кўп моддий ва ижтимоий
ресурсларни олиб келишга эришди. У раҳбарлик қилган 60
-
80 йиллар бошигача
бўлган даврда кўплаб улкан саноат корхоналар ва бошқа йирик қурилишлар бунёд
бўлди. Мирзачўл, Қарши, Жиззах, Ёзёвон, Сурхон
-
Шеробод даштларини
ўзлаштириш, улар ҳисобига юз минглаб одамларни иш билан таъминлаш, чўлни боғ
роғларга айлантириш фақат Ш.Рашидов раҳбарлик фаолиятининг ўзига
хусусиятларидан бири эди.
Турғунлик даврига хос ижтимоий
-
сиёсий ҳолат Ўзбекистонда ҳам қарор
топди. Чунки Ўзбекистон ССР деган мустақил давлат мавжуд эмас эди, у СССРнинг
бир қисми ёки бўлаги эди. Шунинг учун ҳам Ўзбекистонда ўша даврдаги
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2023) / ISSN 2181-1415
182
ривожланиш кўрсаткичлари пулнинг қадрсизланиши туфайли ҳақиқий ҳолатни
ифодалай олмади, устига
-
устак ижтимоий
-
иқтисодий ривожланишга қараганда
аҳолининг ўсиш суръатлари жадалроқ тарзда кечди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг
аграр минтақа эканлиги, аҳолининг асосий қисмининг қишлоқда яшаши,
минтақанинг асосан пахта хом ашё базасига айлантирилганлиги, пахта етиштириш
режасининг йилдан
-
йилга кескин кўпайтирилиши натижасида халқнинг ижтимоий
аҳволи оғирлашди, Республика раҳбариятининг асосий вазифаси Москвадан
бериладиган директивалар ва топшириқларни ижро этишдан иборат бўлиб қолди.
Партиянинг мафкуравий машинаси Ўзбекистон раҳбариятини озгина бўлса
-
да,
мустақил тарзда сиёсат юритишига имкон бермади. Республиканинг 1977 йилдаги
Конституцияси СССР Конституциясининг кичрайтирилган бир нусхаси эди, холос.
Унда миллий ва Республиканинг ўзига хос хусусиятлари акс этмаган эди. Турғунлик
даврида КПСС ва унинг филиали –
ЎзКПнинг маъмурий
-
буйруқбозлик асосида
бошқарув тизими ўз самарасини бермай қўйди. Ғоявий парокандалик, ҳаётда
яшашнинг икки хил стандартларининг (қоғозда ва амалда) пайдо бўлиши
натижасида партия элитаси ичида айниш иллатлари пайдо бўлди. Гуруҳбозлик,
маҳаллийчилик, шахсий бойликка ўчлик, партия сиёсий бюроси ва бош котиб
шахсига сиғиниш –
турғунлик даври учун хос сифатларга айланди.
Умуман
олганда, турғунлик даврида фуқароларнинг ижтимоий аҳволи
йилдан
-
йилга ёмонлашиб борди. Бу даврда амалга оширилган партия сиёсати,
ҳукуматнинг бу соҳадаги чора
-
тадбирлари ўз самарасини бермади. Ўзбекистон ССР
бу даврда ижтимоий жиҳатдан анча орқада қолган минтақа сифатида қолди.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
:
1. Ўзбекистон миллий архиви фонд Р. 837, 41
-
рўйхат, 5528
-
иш, 1
-3-
б.
2. Народное хозяйство СССР за 70 лет. Юбилейный статистический ежегодник.
Госкомстат СССР.
-
М.: Финансы и статистика,1987.
-
С.47.
3. Народное хозяйство СССР за 70 лет. Юбилейный статистический ежегодник.
Госкомстат СССР.
-
М.: Финансы и статистика,1987.
-
С48.
4. Ўзбекистон миллий архиви фонд Р.837, 41
-
рўйхат (проф), 5372
-
йиғма жилд,
1, 5-7-
бет.
5. Заиров К.С., Вехи в развитии здравоохранения Узбекистана. (К 50
-
летию
СССР), 1972, № 1.
-
С.23
-27.
6. Народное хозяйство СССР за 70 лет. Юбилейный статистический ежегодник.
Госкомстат СССР.
-
М.: Финансы и статистика,1987.
-
С.47.
7. Ўзбекистон миллий архиви фонд Р.837 жамғарма, 41
-
рўйхат, 5627
-
йиғма
жилд, 1
40-
бет.
8. Народное хозяйство СССР за 70 лет. Юбилейный статистический ежегодник.
Госкомстат СССР.
-
М.: Финансы и статистика,1987.
-
С.48.
9. Ўзбекистон миллий архиви фонд Р.837 жамғарма, 41
-
рўйхат, 4166
-
йиғма
жилд, 1
-
бет.
10. Народное хозяйство СССР за 70 лет. Юбилейный статистический ежегодник.
Госкомстат СССР.
-
М.: Финансы и статистика,1987.
-
С.48.
11. Эргашев.К. Развитие общеобразовательной школы в Узбекистане. 70
-
е
-90-
е
г.г.: проблемы и тенденции. Автореф. дисс. … докт. истор. наук. –
Ташкент, 1996. –
22
с.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2023) / ISSN 2181-1415
183
12. Народное хозяйство СССР за 70 лет. Юбилейный статистический ежегодник.
Госкомстат СССР.
-
М.: Финансы и статистика,1987.
-
С.52.
13. Ўзбекистон миллий архиви фонд Р.837 жамғарма, 5
-
рўйхат, 2460
-
йиғма
жилд, 1
-
бет.
14. Ўзбекистон миллий архиви фонд Р.837жамғарма, 41
-
рўйхат, 5599
-
йиғма
жилд, 4
-
бет.
15. Народное хозяйство СССР за 70 лет. Юбилейный статистический ежегодник.
Госкомстат СССР.
-
М.: Финансы и статистика,1987.
-
С. 52.
16. Ўзбекистон миллий архиви, Фарғона вилоят бўлими Ф.1, 288
-
рўйхат,
302-
иш, 22
-
бет
17. Ўзбекистон миллий архиви фонд Р.837
-
жамғарма,41
-
рўйхат, 5606
-
йиғма
жилд, 2
-
бет.
