Авторы

  • Дилафруз Рафикова
    Независимый исследователь, преподаватель кафедры педагогики Ферганского государственного университета, Фергана, Узбекистан
  • Феруза Халилова
    преподаватель кафедры электроэнергетики Ферганского политехнического института, независимый исследователь, Фергана, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss3/S-pp466-472

Ключевые слова:

лекционные занятия вид форма содержание функциональная задача качество обучения

Аннотация

В статье описаны современные методы организации лекций в высшей школе, вид, форма, содержание и функциональные задачи лекций, повышение качества обучения, подготовка и проведение лекций.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Pedagogical basis of modern organization of lectures

Dilafruz RAFIKOVA

1

Feruza KHALILOVA

2


Ferghana State University
Ferghana Polytechnic Institute

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received February 2021
Received in revised form
20 February 2021
Accepted 15 March 2021
Available online
15 April 2021

This article describes the modern methods of organizing

lectures in higher education, the type, form, content and
functional function of lectures, improving the quality of
education, preparation and conduct of lectures.

2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

lecture sessions,
type,
form,
content,
functional function,
quality of education.

Маъруза машғулотларини замонавий усулда ташкил
этишнинг педагогик асослари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

маъруза машғулотлари,
тури,
шакли,
мазмуни,
функционал вазифаси,
таълим сифати.

Ушбу мақолада олий таълим тизимида маъруза

машғулотларини ташкил этишнинг замонавий усуллари,
маърузанинг тури, шакли, мазмуни ва функционал
вазифаси, таълим сифатини ошириш, маърузаларни
тайёрлаш, ўтказиш ҳақидаги фикрлар баён этилган.






1

Lecturer of the Department of Pedagogy, Ferghana State University, Independent Researcher.

2

PhD, Lecturer of the department of Electric power of Ferghana Polytechnic Institute, independent researcher


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415

467

Педагогические основы организации лекций современным
способом

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

лекционные занятия,
вид,
форма,
содержание,
функциональная функция,
качество обучения.

В статье описаны современные методы организации

лекций в высшей школе, вид, форма, содержание и
функциональные функции лекций, повышение качества
обучения, подготовка и проведение лекций.


Маърузаларнинг турли кўринишлардаги шакллари таълим жараёнида ўзига

хос йўналиш касб этиб, талабада билишнинг анъанавий мантиқий кетма-кетлигини
(қабул қилиш, тушуниш, ўқиш, фикрлаш, қайта ишлаш, мустаҳкамлаш) ҳосил
бўлишига олиб келади. Шу сабабли, олий таълимда ўқиладиган маърузаларнинг
сифати таълим сифатини белгиловчи асосий кўрсаткичлардан бири бўлиб
қолмоқда. Маъруза (лотин тилида – ўқиш) – бирор бир илмий, сиёсий мавзу бўйича
ўқув материалини оғзаки баён этишдир. Маъруза – аниқ мавзу бўйича
маълумотларни маърузачи (бир киши) томонидан талабалар гуруҳига бир текисда
етказиш усули ҳисобланади.

Мамлакатимиздаги

олий

таълим

муассасаларида

маърузага

ўқув

юкламасининг жараёнида етакчи ўрин берилган ва фан учун ажратилган ўқув
деярли 1/2 ёки 1/3 қисми маъруза машғулотлари учун ажратилган. Шунингдек,
бугунги кунда таълим жараёнида маърузанинг ўрни ва шакли маълум даражада
турли хил баҳсларга сабаб бўлмоқда. Умуман маърузанинг таълим жараёнидаги
етакчи ўрни хусусида икки хил фикрлар юзага келмоқда.

Биринчи, маърузанинг таълим жараёнида етакчи ўрнини ёқловчи фикрлар:

Маъруза тарафдорлари “Ҳозирги кундаги мавжуд ахборотлар маконида
маълумотларнинг жуда кўплиги сабабли айнан маъруза талабаларга тўғри йўл
кўрсата олади, керакли ва зарур материалларни олишларига ёрдам беради, бўлмаса
улар бундай ахборотлар маконида кераксиз маълумотлар ичида адашадилар ва кўп
вақт йўқотадилар”- деб таъкидлашмоқда.

Шунингдек: маъруза – мавзу бўйича тизимли таҳлиллар бериш талаб этилган

ҳолларда кўпроқ мақсадга мувофиқ машғулот шакли бўлиб ҳисобланади:

маъруза – талабаларни илмий иш жараёнига, илмий фаолият билан

шуғулланишга йўналтирувчи машғулот шаклидир;

маъруза – янги мавзуга ёки мавзунинг янги бўлимига ўтишда талабалар

диққатини фаоллаштиришнинг самарали услуби ҳисобланади;

маъруза – олинган билимлардан фойдаланиш эҳтиёжини шакллантиради;

маъруза – айниқса, кейинги гуруҳий машғулотларга тайёрланишда, курс ёки

бўлим бошида қисқа кириш шаклида олиб борилса янада кўпроқ самара беради.

Иккинчи, маъруза машғулотларига қарши фикрлар:
Ахборот ва маълумотлар етарли, мустақил ўқиш ва ижод қилишга катта

аҳамият берилаётган, виртуал ва анимацион маърузалар мавжуд бўлган бир вақтда
маърузани ўқитишнинг “нофаол” шакли сифатида иккинчи ўринга қўйиш ва уни
ўқув жараёнидан чиқариш лозимлигини ёқлашмоқдалар. Шунингдек:

маъруза – бошқа шахс (маърузачи) фикрини нофаол қабул қилишга

ўргатади, мустақил фикрлашга тўсқинлик қилади;


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415

468

маъруза – мустақил таълим самарадорлигини пасайтиради;

маъруза – қачонки ўқув адабиётлари йўқ ёки етарли бўлмасагина зарур;

маърузада – айрим талабалар тушунишга улгуришса, айримлари фақат

маъруза матнини механик ёзиб борадилар холос.

Маърузага қарши фикрдаги педагоглар маърузани ўқув жараёнида ёрдамчи

ташкилий шакл сифатида қараб, етакчи шакл сифатида талабаларнинг мустақил
ишларини ҳамда турли кўринишдаги гуруҳли машғулотларни илгари суришмоқда.
Агар маъруза маълумотларни тўғридан-тўғри узатувчи шаклда қаралса, айрим
жиҳатдан юқоридаги фикрлар тўғри бўлиб чиқади. Чунки, агар маъруза
маълумотлар манбаси сифатидагина қаралса, ҳозирги кундаги замонавий ахборот-
коммуникация воситалари орқали ахборотларни узатиш манбалари ва формалари
билан рақобатлаша олмайди.

Шу сабабли, ҳозирги кунда маърузанинг шакли ва услублари ўзгариши талаб

этилади. Олий таълим муассасаларида маърузалар ўқитишнинг аниқ бир шакли
қуйидаги кўринишларга эгадир:

маъруза – чиройли нутқ санъати, қобилият сифатида;

маъруза – ахборотни тўғридан-тўғри узатувчи ўқитиш шакли;

маъруза – ахборотни умумлаштирувчи ва муаллифлик талқини;

маъруза – диалог кўринишида ўқув машғулоти;

маъруза – муаммони ўқув шаклида ёритади.

маъруза – ижтимоий ҳодиса сифатида.

Маърузани тўғридан-тўғри фақат ахборот ёки маълумотларни узатувчи

шаклдан диалог кўринишда, муаммоли шаклга ва ниҳоят ижтимоий ҳодиса
сифатида намоён бўлиши албатта ўқув жараёнига инновацион педагогик ва
ахборот-коммуникация технологияларини қўлланилиши билан боғлиқдир

Таъкидлаш лозимки, замонавий таълим мухитида маърузаларни олий

таълим тизимида ўқишни ташкил этишнинг етакчи тури эканлиги сақланиб қолган
холда, унинг турлари, шакли ва мазмунининг интенсив ривожланиши
кузатилмокда. Албатта маърузанинг тури, шакли, мазмуни ва функционал вазифаси
таълим берувчи ва таълим олувчи ўртасидаги ўзаро, биргаликдаги фаолиятни
белгилайди.

Мини-маърузалар – “кичик”, жуда қисқа ҳажмдаги маърузалар бўлиб, унда

мавзу бўйича аниқ, таянч саволлар ва ибораларнинг қисқа мазмуни ёритилади.
Бундай маърузалар кўпинча амалий фаолият, илмий тадқиқотларни бошлашдан
олдин ўтказилади.

Очиқ маърузалар - муайян фан бўйича ўқув дастуридаги мавзуни талабалар,

шунингдек, шу мавзуга қизикиш билдирган ва махсус таклиф этилган профессор-
ўқитувчилар, олим ва мутахассислар аудиториясида маъруза шаклида дарслар очиқ
маърузалар деб аталади. Очиқ маърузаларни ўтказишдан мақсад профессор-
ўқитувчиларни тегишли фан, техника ва технологиялари соҳалари бўйича жаҳонда
эришилган ютуқ ва янгиликлар билан хабардор бўлишларига эришиш ва улар
асосида замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан
самарали фойдаланган холда маърузаларни тайёрлаш, ўтказиш ва шу тариқа
таълим сифатини ошириш ҳамда тайёрланадиган кадрлар ракобатбардошлигини
таъминлашдан иборатдир.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415

469

Очиқ маърузаларни ўтказиш вазифаларига қуйидагилар киради:

талабаларга фандаги сўнгги ютуқ ва янгиликларни етказиш;

таълим сифатини бошқаришда фан, ишлаб чиқариш ва жамоатчилик

иштирокини таъминлаш;

илмий-услубий жиҳатдан етук маърузаларни тарғибот этиш;

ёш ва бўлажак педагог кадрларнинг касб маҳоратини ошириш;

илмий унвонга эга бўлган профессор-ўқитувчиларнинг ўз касбий

маҳоратларини ошириш устида мунтазам ишлашларини таъминлаш ва уларда ўқув
жараёнидаги масъулиятни ошириш;

юкори савиядаги маъруза муаллифларини раФбатлантириш ва тақдирлаш.

Очиқ маърузалар одатда, ўз соҳаси бўйича таниқли ёки илмий мактаб

яратган, илмий даража ва унвонга эга бўлган тажрибали профессор-ўқитувчилар
томонидан ихтиёрий равишда ўтказилади.

Маърузани тўғридан-тўғри ўқиш ўқитишнинг самарали услуби сифатида

хато ҳисобланади, чунки маърузачидан жуда қисқа вақт давомида катта хажмдаги
маълумотларни талабаларга етказиш талаб этилади. Юқорида таъкидлаб
ўтилганидек, маъруза давомида бевосита фаол иштирокчи сифатида қатнашишса,
маъруза самарадорлиги ошади, айрим холларда мавзу бўйича маълумотларни
ўзлаштириш даражаси 20 фоиздан 80 фоизгача етиши мумкин. Бунинг учун
маърузалар инновацион технологиялар асосида ўқитишнинг интерактив
усулларидан кенг фойдаланилган холда ўтилиши зарур.

Замонавий маърузаларнинг таълим тизимидаги ўрни катта, чунки талабалар

билимини ошириш замонавий маърузаларга боғликдир. Маъруза, нутк, тақдимот
(презентация) - аник мавзу буйича маълумотни такдим этишнинг умумқабул
килинган усули хисобланади. Маърузада тизимий равишда, маълум кетма-кетлик
асосида назарий характердаги материаллар ўқитувчи (маърузачи) томонидан
талабалар эътиборига етказилади. Кўпгина кўрсаткичлар бўйича “Маълумотни
узатиш, етказиш” энг кийин услублардан бири ҳисобланади. Маълумотлар ва
ахборотларни маъруза шаклида узатиш олий таълим тизимида ўқитиш
услубларидан бири бўлиб, талабаларнинг билим даражалари, малакаси, таянч
маълумотлари ва ёшига, айрим холларда жинсига ҳам боғлик жараён ҳисобланади.

Бозор иқтисодиёти муносабатларининг шаклланиши, демократик ва ҳуқуқий

давлатнинг ривожланиши кенг умуммаданиятли дунёқарашни, кадрларни
тайёрлашни, замон талаблари руҳида ўзини такомиллаштириб боришини талаб
этади. Ҳозирги кунда таълим бериш услуби сифатида маърузаларга қарама-қарши
холда видео ва кинотехника, телевидение, мультимедиа воситалари, баҳс ва
мунозаралар, суҳбат, анжуманлар, айланма стол, оғзаки журнал, ролли ўйинлар ва
шу каби ўнлаб интерактив услублар қўлланмокда.

Маъруза ўқиётган педагог талабаларга “жонли” билимни етказади, яъни у

мавзу бўйича ахборот ёки маълумот бермайди, у олим, ўз соҳасининг эгаси,
тарғибот қилувчи нотиқ ва аудиторияни тўлик хис қилувчи тарбиячи сифатида
чиқиш қилади. Айтиш лозимки, ҳозирги замонавий ахборот ва коммуникацион
воситалар маъруза ўрнини боса олмайди, фаннинг илмий ва тарбиявий
хусусиятлари, аудитория холати, билишнинг психологик қонуниятлари, талаба
томонидан эшитилган маълумотларни қайта ишлаш имкониятлари, талабанинг


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415

470

дунёқараши, хиссиёти ва эътиқодини янги ахборот технологиялари имкониятлари
бир вақтда ҳисобга ололмайди. Шу сабабли, ҳозирги шароитда маърузаларнинг
қуйидаги хусусиятлари ақамияти ошиб бормокда:

ахборот бериш, узатиш (мавзу бўйича тўғридан-тўғри ахборот ва

маълумотлар берилади);

мотивацион (фан, билимга эхтиёж, назарияга ишонч ва ўрганиладиган

мавзунинг амалий аҳамиятига қизиқишни уйғотиш);

ташкилий-йўналтирувчи (манбалар ва ўқув адабиётларига йўналтириш,

мустақил ишни ташкил этиш бўйича маслаҳатлар);

касбий-тарбиявий (касбга садоқат руҳида тарбиялаш, касбий этика ва

махсус қобилиятларни ривожлантириш);

методологик (тушунтириш, таҳлил қилиш, интерпретация ва олдиндан

билишнинг илмий услублари);

баҳолаш ва ривожлантирувчи (фикрлаш, идрок қилиш, муносабат

билдириш, баҳолаш) қобилиятларини шакллантириш [6. 37].

Маърузанинг йўналтирувчи ҳамда мустақил таълимга эҳтиёж ошиши билан

методологик функциясининг роли ҳам ошиб бормоқда.

Замонавий маъруза аввалги ўқитишнинг “нофаол” усулидан “фаол” усулига

ўтмоғи, баҳс, мунозара, суҳбат, муҳокама шаклида амалий ишларнинг уйғунлиги,
яъни интерактив усулларда ташкил этилмоғи лозим. Шу сабабли ҳозирги вақтдаги
кўплаб инновацион услублар ўқитишнинг интерактив услубларини қўллаш билан
боғликдир. Айрим педагоглар ўқитишнинг интерактив услублари деганда
замонавий ўқув-визуал материаллар (мултимедиа ва анимацион слайдлар,
тарқатма материаллар, маъруза матнлари, техник воситаларнинг моделлари,
макетлари ва бошқалардан) ҳамда замонавий техник воситалар (комьпютерлар,
электрон доскалар ва бошқалардан) фойдаланиш, маъруза матнларини олдиндан
талабага такдим этиб, талабанинг дарсга тайёр бўлиб келишини таъминлаш
кабиларни тушунишади.

Маърузани режалаштиришда унинг қандай маъруза эканлигини хамда

маъруза мақсадини тўғри аниқлаш ҳам муҳим ҳисобланади. Маърузалар дидактик
вазифасига кўра қуйидаги турларга булинади:

1.

Кириш маърузаси. Бундай маърузанинг вазифаси талабаларга фан

тўғрисида умумий йўналиш бериш, уларда қизиқиш уғотиш, қўйилган саволлар
бўйича мустақил фикрлаш ва жавоблар излашга йўналтиришдан иборат. Бундай
маърузада ташкилий-йўналтирувчи ва мотивацион функциялар устун туради.

2.

Мавзу буйича маъруза. Маърузада аниқ бир муаммо ёки мавзу буйича

маълумотлар намойиш этилиб, таҳлил қилинади, хулоса чиқарилиб исботланади.
Маърузани режалаштиришда ахборот бериш, ташкилий-йўналтирувчи ва
методологик функцияларга кўпроқ эътибор қаратиш талаб этилади.

3.

Якуний ёки умумлаштирувчи маъруза. Маъруза мақсади – семестр

давомида ўтилган мавзулар бўйича берилган материалларнинг ўзак ғояси ва
моҳиятини максимал даражада қисқа шаклда бериб, объектлар ва холатлар
ўртасидаги ўзаро муносабат ва боғланишларни ажратиб тизимлаштиришдан
иборат.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415

471

Маърузалар уни режалаштиришдаги устун турувчи функцияларни амалга

ошириш мазмунига қараб ҳам қуйидаги турларга бўлиниши мумкин:

ахборот-тахлилий;

муаммоли;

ташкилий-йўналтирувчи (йўл-йўриқ, кўрсатма берувчи);

маъруза-маслаҳат;

маъруза-диалог;

ҳодисавий маъруза.

Ушбу маъруза турлари ичида муаммоли маърузалар алоҳида эътиборга лойиқ

ҳисобланади. Бунда маърузачи дастлаб муаммоли вазиятга мисол, кейин
муаммонинг моҳияти ва таҳлилини келтириши ва муаммо ечими буйича ўз
фаразларини баён этиши лозим.

Юқоридагиларга боғлиқ ҳолда маърузачи ўз маърузасини режалаштиришда

маърузанинг функциясини бирламчи деб олиши муҳим ҳисобланиб, маъруза
сифати ҳамда самарадорлигини белгилайди ва қуйидагилардан иборат:

маъруза – кучли эсда қоладиган баҳс, дискуссия;

маъруза – янги ёки эски муаммолар бўйича аниқ лойиҳаланган ва баҳс

қилинмайдиган қарор ва тасдиқлардир;

маъруза – аниқ ўзаро муносабат, фикр алмашиш;

маъруза – назария ва шахсий тажрибалар комбинацияси;

маъруза – замонавий маъруза ўта “мосланувчан” бўлмоғи лозим;

маъруза – бу мавзуни яхши биладиган ва ниманидир билишни жуда

хоҳловчилар ўртасидаги диалог;

маъруза профессионал томонидан ўқиш давомида ўқувчилар гуруҳини

фикрлашга ундовчи, қандайдир муаммо устида танқидий ва фаол ўйлашга,
тафаккур қилишга ундовчи жараён.

маъруза – “жонли” нутқ, уни ўрнини ҳеч қандай ахборот узатувчи восита

боса олмайди, у “жонли” мулоқат [7. 84]

АҚШда ҳозирги кунда маъруза-панел амалиётда кўплаб қўлланади. Бундай

маърузалардаги мунозара ва баҳсларда қўйилган муаммо ечими бўйича ўз
дунёқараши ва фикрига эга бўлган бир неча юқори малакали экспертлар иштирок
этишади. Шунингдек, амалиётда бир неча маърузачилар иштирокидаги
маърузалар, яъни хар бир маърузачи ўз позициясига (маърузачи, эксперт,
танқидчи, мавзу бўйича муаммо ташловчи ва бошқалар) эга бўлган маърузалар ҳам
кенг қўлланилади[8. 224].

Хулоса қилиб айтганда талаба ҳозирги ахборотлар маконида зарур ва керакли

маълумотларни мустақил ола олмайди, у адашиши мумкин, маъруза эса унга йўл
кўрсатади. Лекин, маъруза эски анъанавий усулда мавзу материалларни “ўқиб
бериш” бўлиб қолмаслиги керак. Замонавий маъруза аввалги ўқитишнинг “нофаол”
усулидан “фаол” усулига ўтмоғи, баҳс, мунозара, суҳбат, муҳокама шаклида амалий
ишларнинг уйғунлиги, яъни интерактив усулларда ташкил этилмоғи лозим. Шу
сабабли ҳозирги вақтдаги кўплаб инновацион услублар ўқитишнинг интерактив
услубларини қўллаш билан боғлиқдир.

Айрим педагоглар ўқитишнинг интерактив услублари деганда замонавий

ўқув-визуал материаллар (мултимедиа ва анимацион слайдлар, тарқатма
материаллар, маъруза матнлари, техник воситаларнинг моделлари, макетлари ва


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415

472

бошқалар)дан ҳамда замонавий техник воситалар (компютерлар, электрон
доскалар ва бошқалар)дан фойдаланиш, маъруза матнларини олдиндан талабага
тақдим этиб, талабанинг дарсга тайёр бўлиб келишини таъминлаш кабиларни
тушунишади.

Маъруза машғулотларини замонавий усулларда самарали ташкил этиш

талабаларнинг ахборотларни ўзлаштириш, синтезлаши ва уларни тўла эгаллаш
фаоллигини таъминлайди. Маъруза машғулотларини ўрганиш жараёнида
талабаларнинг фикрлаш фаолиятининг турли туман кўринишлари намаён бўлади.
Бунда жараён янада онгли равишда ўзлаштирилади. Ўрганиш ва танқидий фикрлаш
талабаларнинг

аниқ

вазифаларга

нисбатан

янги

билимларни

қўллаш

имкониятларига эга бўлган тақдирда ривожланади. Ўрганиш талабаларнинг
олдинги билимларини янада мустаҳкамланади. Талабаларнинг олган билимларини
янги ахборотлар билан боғлаш имконияти яратилади.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. – Т.:Ўзбекистон, 2018.

2.

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрда қабул қилинган

“Таълим тўғрисида”ги ЎРҚ–637-сонли Қонуни.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 феврал “Ўзбекистон

Республикасини

янада

ривожлантириш

бўйича

Ҳаракатлар

стратегияси

тўғрисида”ги 4947-сонли Фармони.

4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябр “Ўзбекистон

Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепция-
сини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ–5847-сонли Фармони.

5.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўқитувчи ва

мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи “Ўқитувчи ва
мураббийлар–янги Ўзбекистонни барпо этишда катта куч, таянч ва суянчимиздир”.
Халқ сўзи газетаси 2020 йил 1 октябр, № 207 (7709).

6.

Рахимов О.Д. ва бошкалар. Замонавий таълим технологиялари. – Т.: “Фан ва

технологиялар”, 2012. – Б. 37–40.

7.

Сивашинская Е.Ф., Пунчик В.Н. Педагогические системы и технологии.

Курс лекций для студентов педагогических специальностей ВУЗов. – Минск:
«Экоперспекти-ва», 2010. – С. 81–88.

8.

Ишмуҳамедов Р.Ж., Юлдашев М.А. Таълим ва тарбияда инновацон

педагогик техноогиялар (таълим тизими ходимлари, методистлар, ўқитувчилар,
тарбиячи ва мураббийлар учун ўқув қўлланма) – Т.: 2017. – Б. З68.

9.

Karimova Muqaddas Otajonovna docent of Fergana State university Pedagogical

foundations of the organization of spiritual and moral. – PP. 223-226. EDUCATION EPRA
International Journal of Published By: EPRA Publishing CC License Multidisciplinary
Research SJIF Impact Factor: 7.032 ISI I.F. Value : 1.188 DOI : 10.36713/epra2013 Indexed
By: ISSN (Online): 2455 – 3662 Monthly Peer Reviewed & Indexed International Online
Volume: 6 Issue: 5 May 2020.

10.

Karimova M. O‘qituvchi kompotentligi va kreativligini takomillashtirishning

pedagogik asoslari. (Kasb – hunar kollejlari misolida) Monografiya. – Toshkent: Dono
2020. – B. 92.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.–Т.:Ўзбекистон, 2018.

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрда қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги ЎРҚ-637-сонли Қонуни.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 феврал “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги 4947-сонли Фармони.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябр “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5847-сонли Фармони.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи “Ўқитувчи ва мураббийлар–янги Ўзбекистонни барпо этишда катта куч, таянч ва суянчимиздир”. Халқ сўзи газетаси 2020 йил 1 октябр, №207 (7709).

Рахимов О.Д. ва бошкалар. Замонавий таълим технологиялари. - Т.: «Фан ва технологиялар», 2012. -37-40-б.

Сивашинская Е.Ф., Пунчик В.Н. Педагогические системы и технологии. Курс лекций для студентов педагогических специальностей ВУЗов. - Минск: «Экоперспекти-ва», 2010. -С. 81-88.

Ишмуҳамедов Р.Ж., Юлдашев М.А. Таълим ва тарбияда инновацон педагогик техноогиялар (таълим тизими ходимлари, методистлар, ўқитувчилар, тарбиячи ва мураббийлар учун ўқув қўлланма) - Т. 2017, З68 б.

Karimova Muqaddas Otajonovna docent of Fergana State university Pedagogical foundations of the organization of spiritual and moral. 223-226 p. EDUCATION EPRA International Journal of Published By :EPRA Publishing CC License Multidisciplinary Research SJIF Impact Factor : 7.032 ISI I.F. Value : 1.188 DOI : 10.36713/epra2013 Indexed By: ISSN (Online) : 2455 – 3662 Monthly Peer Reviewed & Indexed International Online Volume: 6 Issue: 5 May 2020

Karimova M. O’qituvchi kompotentligi va kreativligini takomillashtirishning pedagogik asoslari. (Kasb – hunar kollejlari misolida) Monografiya. -Toshkent: Dono 2020 y/ 92 b