Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Normative-legal support of modernization processes in higher
pedagogical education of the Republic of Uzbekistan
Dilafruz RAFIKOVA
1
, Mukaddas KARIMOVA
2
Fergana State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received July 2021
Received in revised form
20 July 2021
Accepted 15 August 2021
Available online
15 September 2021
The article discusses the issues of modernization of higher
pedagogical education, regulatory support, regulatory support of
practical professional training of students, the essence of the
Action Strategy in five priority areas of development of the
Republic of Uzbekistan, the Constitution of the Republic of
Uzbekistan. Republic of Uzbekistan, new law “On education” –
Concept of economic development, modernization of teacher
education.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
modernization,
constitution,
education law,
concept.
Ўзбекистон Республикаси олий педагогик таълимидаги
модернизацион
жараёнларининг
меъёрий-ҳуқуқий
таъминоти
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
модернизациялаш,
Конституция,
“Таълим тўғрисида”ги
қонун,
концепция.
Ушбу мақолада олий педагогик таълимни модерни-
зациялаш, меъёрий-ҳуқуқий таъминот, талабаларнинг
амалий
касбий
тайёргарлигининг
меъёрий-ҳуқуқий
таъминоти, Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш-
нинг
бешта
устувор
йўналиши
бўйича
Ҳаракатлар
стратегиясининг мазмун-моҳияти, Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси,
“Таълим
тўғрисида”ги
янги
қонун,
2030 йилгача Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривож-
лантириш
концепцияси,
педагогик
таълимни
модер-
низациялаш баён этилган.
1
Independent Researcher (PhD), lecturer of the Department of Pedagogy, Fergana State University. Fergana,
Uzbekistan.
2
Associate Professor of the Fergana State University, Fergana, Uzbekistan.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
215
Нормативно-правовое обеспечение процессов модернизации
высшего
педагогического
образования
Республики
Узбекистан
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
модернизация,
конституция,
закон «об образовании»,
концепция.
В статье рассматриваются вопросы модернизации
высшего
педагогического
образования,
нормативно-
правового обеспечения, нормативно-правовое обеспечение
практической профессиональной подготовки студентов,
суть
Стратегии
действий
по
пяти
приоритетным
направлениям
развития
Республики
Узбекистан,
Конституция
Республики
Узбекистан,
новый
закон
Республика Узбекистан «Об образовании», Концепция
социально-экономического
развития
Узбекистана
до
2030 года, модернизация педагогического образования.
Олий педагогик таълимни модернизациялаш мустақил Ўзбекистоннинг
ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-маданий соҳаларидаги динамик жараёнлар,
миллий педагогик таълимнинг устувор моделини шакллантириш, инновацион
таълим муҳитида муҳим йўналишларни яратиш билан узвий боғлиқ.
Ўзбекистоннинг таълим тизимини Европа мамлакатларидаги Болония жараёнига
мослаштириш педагогик таълим мазмунини тубдан янгилашни талаб қилмоқда.
Унинг лейтмотиви таълимдаги эскирган, унинг ривожланишига тўсиқ
бўладиган тартиб-қоидалар ва тамойилларни йўқ қилиш, тоталитар жамиятга хос
бўлган таълимни мафкуралаштиришдан воз кечиш, ўқув ва дарс жараёнларида
кераксиз материалларни чиқариб ташлаш, уларни янги мазмун билан бойитиш,
реал тарихий жараёнга, замонавий ижтимоий-маданий воқеликларга яқинлаш-
тириш мослаштириш ва таълимдаги ўзгаришларни прогнозлаштиришга
қаратишни талаб этмоқда. Ҳозирги вақтда таълим сиёсатини демократлаш-
тиришга, хусусан, таълим тизимини марказлаштирмаслик ва олий таълим
муассасасаларининг мустақиллигини оширишга, ўқитувчилар ва талабаларнинг
онгли сафарбарлигига кўпроқ эътибор қаратилмоқда.
Халқаро тажрибаларга кўра, таълим амалиётининг дифференциацияланиши
ва инновационлик шароитида ишлашга, янгиликларни амалий жорий этишга
қодир профессионал педагоглар тайёрлаш олий таълимнинг стратегик вазифа-
ларидан ҳисобланади. Ҳозирги замон жамиятининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида
рўй бераётган катта ўзгаришлар касбий фаолиятнинг мазмуни ва характерини
сифат жиҳатдан қайта ўзгартиришни, бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий-касбий
сафарбарлиги даражасини, рақобатбардошлигини белгиловчи сифатлар (назарий
билим ва амалий тайёргарликнинг узвийлиги ва бирлиги, касбий компетентлик,
мослашувчанлик ва касбий сафарбарлик, касбий вазифаларни ҳал этиш усулларини
эгаллаш, турли касбий муаммоларни еча билиш қобилияти, ўзига ишонч,
масъулият, муваффақиятга интилиш, фаол ҳаётий ва касбий позиция, ўзининг
амалий тажрибасини мунтазам бойитишга тайёргарлик)ни талаб этмоқда.
Мамлакатимизда бўлажак ўқитувчиларнинг амалий тайёргарлигини такомил-
лаштириш масаласига педагогик таълимнинг янгиланиши (модернизацияланиши)
характерини белгилаб берувчи ҳужжатларда муҳим ўрин ажратилган.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
216
“Модернизация” атамаси турли луғатлар (сиёсий, бизнес, тарихий, ижтимоий-
сиёсий, иқтисодий, техник луғатлар) да ҳар хил талқин этилади.
Модернизация (moderne юнон тилидан келиб чиққан бўлиб, энг янги деган
маънони англатади) – объектни такомиллаштириш, яхшилаш, янгилаш, уни янги
талаб ва меъёрларга, техник шарт-шароитларга, сифат кўрсаткичларига
мослаштиришдир.
“Модернизация” атамасини педагогик нуқтаи назардан талқин этадиган
бўлса, у педагогика соҳасидаги ўзгариш ва янгиланишларни англатади.
Модернизация ҳисобига анъанавий педагогик таълим (у педагогикадаги
анъанавий
тартиб-қоидалар
ва
тамойиллари
асосида
ривожланади
ва
инновацияларни
тезда
қабул
қилавермайди)
замонавийлаштирилади.
Модерназион жараёнлар натижасида педагогик соҳалардаги янгиланишлар,
ўзгаришлар, инновациялар маъқулланади ва анъанавий таълим инновацион
нуқтаи назардан қайта англанади ва талқин этилади. Албатта, ҳар қанада ўзгариш
ва янгиланишларнинг ҳуқуқий-меъёрий асослари ва меъёрий-ҳуқуқий таъминоти
мавжуд бўлади.
Қуйидаги педагогик таълимдаги ўзгаришларга, янгиланишлар, уни
моденизациялашга асос бўлган ва бўлаётган меъёрий-ҳуқуқий таъминотлар ҳақида
сўз юритилади.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев сўнгги йилларда таълим соҳасини ислоҳ
қилишга, кадрлар тайёрлаш сифатини тубдан такомиллаштиришга, хусусан,
тизимга ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибасини татбиқ этишга жиддий
эътибор қарата бошлади. Бу борадаги ислоҳотлар 2017 йил 14 мартдаги “Ўрта
махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини
янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2017 йил 22 майдаги “Олий
ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги, 2017 йил 8 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ
таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги, 2017 йил
30 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлигини ташкил
этиш тўғрисида”ги, 2020 йил 27 февралдаги ПҚ-4623-сон “Педагогик таълим
соҳасини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ва бошқа кўплаб қарорлар ва
концепцияларда ўз аксини топган.
Эътибор берадиган бўлсак, мазкур қарорларда узлуксиз таълим тизимининг
деярли барча турлари қамраб олинганлигини кўришимиз мумкин. Қолаверса,
“2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича
Ҳаракатлар стратегияси”да ҳам таълим соҳасини тубдан такомиллаштиришга
эътибор қаратилган. Таълим тизимини ривожлантириш ва такомиллаштиришга
қаратилган мазкур ҳужжатларнинг барчасида соҳага инновацияларни киритиш,
хорижий тажрибаларни ўзлаштириш, ижодий ёндашувларни қўллаб-қувватлаш,
таълим турлари ўртасидаги интеграция жараёнларини кучайтириш билан боғлиқ
умумий жиҳатлар мавжуд.
Ўзбекистон Республикасининг олий педагогик таълимини модернизациялаш
тегиши меъёрий-ҳуқуқий таъминотга таянган ҳолда оширилади. Меъёрий-ҳуқуқий
таъминот педагогик таълим тизимидаги муайян ўзгаришларни тартиблаштиради
ва унинг кейинги ривожланиши учун асос ҳисобланади.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
217
Меъёрий-ҳуқуқий таъминот педагогик таълим тизимида содир бўлаётган
ўзгаришларни институализациялаш имконини беради ва уларнинг йўналишини
белгилайди. Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлили Ўзбекистон Республикаси
педагогик таълимини модернизациялаш доирасида ўзгаришларни мақсадли жорий
этиш орқали олий таълим муасссасалари педагогика ва психология таълим
йўналишида таҳсил олаётган талабаларнинг амалий касбий тайёргарлигида
қандай ўзгаришларни қилиш мумкинлигини аниқлаш имконини беради.
Демак, олий таълим муассасалари педагогика ва психология таълим
йўналиши талабаларининг амалий касбий тайёргарлигининг меъёрий-ҳуқуқий
таъминоти – бу уни ташкил этишни тартибга солувчи ва нормаллаштирувчи
ҳужжатлар йиғиндисидан иборатдир. Сўнгги ўн йилликларда педагогика
йўналишидаги олий таълим муассасасалари талабаларнинг амалий касбий
тайёргарлигининг
меъёрий-ҳуқуқий
таъминоти
қуйидаги
йўналишларда
ривожланди:
– олий касбий ва педагогик таълим тизимларини ривожлантириш соҳасидаги
давлат сиёсатини қайта кўриб чиқилиши;
– тавсиялар ва стратегик дастурий ҳужжатлар (доктриналар, концепция-
лар)нинг ишлаб чиқилиши;
– таълим соҳасидаги қонун ҳужжатларининг ишлаб чиқилиши яратиш,
ўзгартиришларнинг киритилиши ва эскиларининг бекор қилиниши.
Собиқ Шўролар Иттифоқи қўлаганидан сўнг, мустақил республикамизда
1992 йилда илк бор “Таълим тўғрисида”ги қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий
дастури қабул қилинди. 1997 йилда ушбу қонун ва дастур янда такомил-
лдаштирилиб, янги таҳрирда қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси умуман Ўзбекистон ҳуқуқий
тизимини ва касб-ҳунар таълими тизимини ислоҳ қилиш ва педагог кадрларни
касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштиришнинг универсал асоси сифатида
таъкидланиши керак.
Ўзбекистонда бутун ҳуқуқий тизим, жумладан, амалий касбий таълим,
педагогик таълимни ислоҳ қилишнинг универсиал тизими сифатида Ўзбекистон
Республикаси Конституциясини мисол қилиб келтириб ўтишимиз мумкин.
Таълимни ҳуқуқий тартибга солиш механизмида Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси энг олий юридик кучга эга, энг биринчи навбатда, у тўғридан-тўғри
таъсир қилади ва қўлланилади конституциявий норма билан белгиланади, у
Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида тўғридан-тўғри амал қилади ва
қўлланилади; Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган қонунлар ва бошқа
ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясига зид бўлмаслиги
керак. “Иккинчидан, таълим тўғрисидаги қонунчиликнинг мақсад ва вазифалари
2020 йилда қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги янги қонунда мустаҳкамланган.
Таълим тўғрисидаги қонунчиликнинг мақсади давлат кафолатлари, таълим
соҳасида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини амалга ошириш механизмларини
белгилашдир ва унинг асосий вазифаларидан бири Ўзбекистон Республикаси
фуқароларининг таълим олиш бўйича конституциявий ҳуқуқини таъминлаш ва
ҳимоя қилишдир. Таълим ҳуқуқининг конституциявий асослари Ўзбекистон
Республикаси Конституциясининг 41-моддасида келтирилган. Унга кўра, ҳар ким
билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
218
кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир. Унда Ўзбекистон
Республикаси ҳукумати мамалакатимизда ягона давлат сиёсатини амалга
оширишни таъминлаётганлиги аниқланди.
Ҳозирги босқичда таълим тўғрисидаги қонунчилик асосида қурилган асосий
қонун 2020 йилда қабул қилинган. Ушбу Қонунда Ўзбекистон Республикасида
таълимнинг ҳуқуқий, ташкилий ва иқтисодий асослари, Ўзбекистон Республикаси-
нинг таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий тамойиллари, таълим тизими
фаолияти ва таълим фаолиятини амалга оширишнинг умумий қоидалари, таълим
соҳасидаги муносабатлар иштирокчиларининг ҳуқуқий мақоми белгилаб берилган.
Қонунда “таълим”, “тарбия”, “профессионал таълим” ва тушунчалар изоҳ-
ланган, педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи, педагог ходимларнинг
мақоми ва улар фаолиятининг кафолатлари, педагог ходимларнинг мажбуриятлари
белгиланган.
Конституция ва “Таълим тўғрисида”ги асосий қонундан ташқари, олий
таълим, шу жумладан, педагогик таълим тизимининг ривожланиши ва
ўзгаришининг меъёрий-ҳуқуқий таъминоти тизимида Республикамиз ҳукумати,
вазирликлар ҳужжатлари алоҳида ўрин тутади. Улар мамлакатимиз таълим
тизимини
ривожлантиришнинг
устувор
йўналишлари,
стратегияси
ва
йўналишларини белгилаб беради (доктрина, концепция, стратегия, ривожланиш
дастури).
Юқорида келтириб ўтилган манбаларнинг барчаси таълим тизимини
таъминлаш механизмида умумий характерга, шунингдек махсус хусусиятга эга
бўлиши мумкин.
Умумий характердаги ҳужжатлар давлатнинг таълим сиёсати контекстида
таълим тизимининг ривожланишини тартибга солади.
Махсус норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар олий таълим муассасасалари, шу
жумладан, педагогик университетларидаги ўқув жараёнига нормалар, қоидалар ва
талабларни белгилаб беради.
Давлатнинг таълим соҳасидаги асосий вазифаларидан бири аҳолининг
меҳнатга лаёқатли қатламини амалий касбий фаолиятга тайёрлаш ва малакасини
ошириш учун учун шарт-шароитлар яратишдан иборатдир. Таълим мақсадларига
эришишда педагогик кадрларнинг ўрни алоҳида таъкидланди, бу таълим тизимига
таълим-тарбия ишларини, ўқув жараёнларини, юқори даражада сифатли ва
самарали ташкил этишга, илмий-педагогик изланишлар олиб боришга, янги
педагогик технологиялар ва ахборот-коммуникация технологияларини пухта
ўзлаштиришга, талабаларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш ва юқори малакали
мутахассисларни тайёрлашга қодир истеъдодли мутахассисларни жалб қилиш
зарурлигини кўрсатди.
Яна бир дастурий ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“Малакали педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими
муассасаларини
шундай
кадрлар
билан
таъминлаш
тизимини
янада
такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида” 2012 йил 28 майдаги
ПҚ–1761-сон қарори эди. Ҳужжат ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари
учун педагогик кадрлар тайёрлаш мазмуни ва тузилишини асосий саъноат, хизмат
кўрсатиш, маданият, армия, давлат хизматлари ва бошқалар, ҳудудий меҳнат
бозорлари, шунингдек истиқболли меҳнат талабларига мувофиқ равишда
модернизациялашнинг асосий ғояларини мужассам этади.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
219
Мамлакатимиз иқтисодияти ва ижтимоий соҳалар, фан, техника, техно-
логиялар ривожланиши, ҳудудларда меҳнат бозорининг талаб ва таклифлари
малакали педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими
муассасаларини шундай кадрлар билан таъминлаш тизимини янгилашнинг асосий
омиллари омили сифатида белгиланди. Халқаро сифат стандартларини эътиборга
олган ҳолда, таълимнинг барча даражаларида амалий касбий тайёргарлик
мазмунини сезиларли даражада янгилаш ва сифатини ошириш, касбларнинг
интеграциясини таъминлаш зарурурати туғилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги
ПФ–4947-сонли Фармони билан тасдиқланган “2017–2021 йилларда Ўзбекистон
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар
стратегиясининг мазмун-моҳиятини тўғри англаб етиш, Ўзбекистон Республика-
сини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишида муҳим вазифалар сифатида
белгиланган мамлакатимиздаги ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини такомил-
лаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш, жамият ва давлат ҳаётининг барча
соҳаларини ислоҳ қилишга, шунингдек, дастурнинг 4-бандида ижтимоий соҳани
ривожлантиришда таълим, фан, санъат ва маданиятнинг ролини янада оширишга
қаратилган.
Ҳаракатлар стратегиясида ижтимоий соҳа, хусусан, таълим ва илм-фан
соҳаларини ривожлантириш, таълим тизимининг узлуксизлигини янада такомил-
лаштириш мақсадида сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш,
меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мос юқори малакали кадрлар
тайёрлаш сиёсатини давом эттириш энг муҳим вазифалардан этиб белгиланган.
Ҳужжатда таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, янги
таълим муассасаларини қуриш, таъмирлаш ва капитал таъмирлаш баробарида,
замонавий ўқув ва лаборатория жиҳозлари, компьютер техникаси ва ўқув-методик
қўлланмалар билан таъминлаш назарда тутилган.
Ҳаракатлар стратегияси қабул қилинганидан сўнг, мамлакатимизда таълим
тизимини соҳаларини ислоҳ қилиш борасида кўплаб фармон ва қарорлар қабул
қилинди. Мазкур меъёрий ҳужжатлар барча йўналишларда ислоҳотларни амалга
оширишда муҳим дастуруламал бўлиб хизмат қилмоқда.
Ўзбекистонда таълимни ривожлантириш, уни тубдан қайта ўзгартиришда
аниқ йўналишлар пайдо бўлди. Уларнинг биринчиси, таълимни тубдан
демократлаштириш; иккинчиси, узлуксиз таълим ғояси, сўнг “таълим – бир умрга”
ғоясини “таълим – бутун умр давомида” ғоясига алмаштириш; учинчиси, бу нафақат
мутахассисларни тайёрлаш воситаси, балки жамиятга онгли, фидойи инсонларни
етказиб бериш; тўртинчиси, таълимнинг глобаллашувига эришиш; бешинчиси,
таълимни ахборотлаштириш( ).
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий
таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ–2909-сон қарори асосида олий таълим даражасини сифат жиҳатидан ошириш ва
тубдан такомиллаштириш, олий таълим муассасаларининг моддий-техника
базасини мустаҳкамлаш ва модернизация қилиш, замонавий ўқув-илмий
лабораториялари, ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш бўйича
Олий таълим тизимини 2017–2021 йилларда комплекс ривожлантириш дастури
тасдиқланди.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
220
Олий таълим тизимини келгусида янада такомиллаштириш ва комплекс
ривожлантириш, малакали педагогик кадрлар тайёрлаш бўйича энг муҳим
вазифалар сифатида қуйидагилар белгиланди: ҳар бир олий таълим муассасаси
жаҳоннинг етакчи илмий-таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик алоқалари
ўрнатиш, ўқув жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган илғор
педагогик технологиялар, ўқув дастурлари ва ўқув-услубий материалларини кенг
жорий қилиш, ёш ўқитувчи ва илмий ходимларининг стажировка ўташларини
ташкил қилиш; олий маълумотли мутахассислар тайёрлашнинг мақсадли
параметрларини шакллантириш, олий таълим муассасаларида ўқитиш йўналиш-
лари ва мутахассисликларини истиқболда минтақалар ва иқтисодиёт тармоқ-
ларини комплекс ривожлантириш, амалга оширилаётган ҳудудий ва тармоқ
дастурларининг талабларини инобатга олган ҳолда оптималлаштириш; педагог
кадрларнинг касб маҳорати сифати ва савиясини узлуксиз юксалтириш, хорижда
педагог ва илмий ходимларнинг малакасини ошириш ва стажировкасини ўтказиш,
олий таълим муассасалари битирувчиларини PhD ва магистратура дастурлари
бўйича ўқитиш; олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг илмий
тадқиқот фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш, иқтидорли
талаба-ёшларни илмий фаолият билан шуғулланишга кенг жалб этиш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ–3151-сон
“Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт
соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги қарорида мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш
бўйича устувор вазифаларга мувофиқ кадрлар тайёрлашнинг мазмунини тубдан
қайта кўриб чиқиш, халқаро стандартлар даражасида олий маълумотли
мутахассислар тайёрлашга зарур шарт-шароитлар яратиш, шу билан бирга,
республикамиз ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун замон
талабларига жавоб берадиган юқори малакали кадрларни ўз вақтида зарур
ихтисосликлар бўйича иқтисодиёт соҳалари ва тармоқлари эҳтиёжидан келиб
чиққан ҳолда тайёрлаш, олий таълим мазмунини бевосита корхоналар,
муассасалардаги техника, технология, ишлаб чиқариш муносабатларига ҳамда
истиқболли ривожланиш дастурларига мувофиқ шакллантириш, кадрларни
эгаллаган касби ва мутахассислиги бўйича ишга жойлаштиришга доир қатор
долзарб масалалари акс этди.
Шунингдек, қарорда Ўзбекистонда таълим тизимини модернизациялашнинг
зарурий шарти сифатида ўқитувчиларнинг касбий савиясини ошириш ва ҳозирги
замон талабларига жавоб берадиган педагогик жамоаларни шакллантириш
зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Педагогик таълимни ривожлантириш дастури
доирасида таълим муассасасаларини малакали кадрлар билан таъминлашдаги
салбий тенденцияларни бартараф этиш, педагог кадрларнинг ижтимоий ҳолати ва
касбий маҳоратини ошириш бўйича чора-тадбирлар кўзда тутилди.
Педагогик таълим соҳасидаги ўзгаришлар ижтимоий-иқтисодий ривож-
ланишнинг умумий тенденциялари билан чамбарчас боғлиқ. Энг асосийси,
Ўзбекистоннинг таълим соҳасидаги рақобатбардошлигининг асосий шарти – бу
иқтисодий ривожланишнинг инновацион усули. Ўз навбатида, кадрлар, жумладан,
ўқитувчилар тайёрлашга, таълим тизимини ривожлантиришга сармоя киритмас-
дан иқтисодиётни ривожлантириш мумкин эмас.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
221
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПҚ–3775-сон
“олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда
амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш
бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори педагогик таълимни
модернизациялашда муҳим ўрин тутди. Олий таълим муассасаларида таълим
сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли
ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича “ЙЎЛ ХАРИТАСИ”да қуйидаги-
ларни амалга ошириш вазифалари белгилаб қўйилган: Олий таълим муассаса-
ларида таълим сифатини ошириш бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомил-
лаштириш, олий таълим муассасаларида таълим сифати ва самарадорлигини
ошириш бўйича ташкилий тадбирлар ташкил этиш ва амалга ошириш
(“Benchmarking” (олий таълим муассасалари фаолиятининг компонент-лари
бўйича қиёсий таҳлил этиш орқали муаммоларга ечим топиш), “Total quality
management” (таълим сифатини оширишнинг ялпи бошқаруви), “blended learning”
(ягона электрон тизим орқали таълимни амалга оширишнинг талаба-педагог
мулоқоти), “Tuning” (умумкасбий ва мутахассислик компетенцияларига асосланган
таълим бериш) каби илғор хорижий таълим муассасаларида жорий этилган
тизимларни ўрганиш; ўрганиш натижаларига кўра таҳлилий маълумот тайёрлаш;
таълим классификациясининг халқаро стандартини (МСКО–2011) миллий таълим
тизимига жорий этишни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш; таълим классифи-
кациясининг халқаро стандарти (МСКО–2011) жорий этилган хорижий давлат-
ларнинг таълим тизими сифатин ўрганиш ва таҳлилий маълумот тайёрлаш.)”
мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда олий таълим
муассасаларининг иштироки ҳамда ташаббускорлигини ошириш; давлат ва жамият
ҳаётида юз бераётган ўзгаришлар ва соҳаларда амалга оширилаётган туб
ислоҳотларнинг мазмуни ва моҳиятини олий таълим муассасалари томонидан
телевидение ва бошқа оммавий ахборот воситалари орқали кенг аҳоли эътиборига
етказиш; олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, ёш олимлар ва
талабаларнинг илмий-тадқиқот натижалари ва инновацион ишланмаларини
амалиётга жорий этиш тизимини самарали ташкил этиш; олий таълим
муассасалари раҳбариятининг мамлакатни ислоҳ қилиш жараёнида фаол иштирок
этиш борасидаги масъулиятини ошириш.
2030
йилгача
Ўзбекистонни
ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш
концепциясига биноан, олий таълим тизимини ривожлантиришнинг асосий
шартларидан бири – бу талабалар ўқитувчиларни ва фундаментал ва амалий
тадқиқотларга жалб этишдир. Бу нафақат дунёга машҳур ўзбек илмий
мактабларини янда ривожлантириш, балки инновацион билим иқтисодиёти
эҳтиёжларига йўналтирилган тадқиқотчиларнинг янги авлодини шакллантиришга
имкон беради.
Фундаментал илмий тадқиқотлар талабаларнинг маълумотни излаш, таҳлил
қилиш, ўзлаштириш ва янгилаш компетенцияларини эгаллашида энг муҳим манба
ва восита бўлиши керак. Шу боис олий маълумотли мутахассисларга бўлган
эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда олий ўқув юртларига қабул тартибини
такомиллаштириш, QS Rankings, Times Rankings, ARWU халқаро рейтингларида олий
ўқув юртлари мавқеларини, олий таълим учун харажатлар улушини ЯИМга
нисбатан ошириш чора-тадбирларини амалга ошириш, олий ўқув юртларида TQM
ўқитиш сифатини бошқариш тизимини жорий этиш борасида изчил изланишлар
олиб борилиши зарур.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
222
Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани жадал ривожлантириш, илмий-
интеллектуал ҳамда молиявий ресурсларни тўлиқ сафарбар этган ҳолда илмий-
инновацион салоҳиятдан кенг фойдаланиш, истиқболда илм-фанни мунтазам ислоҳ
қилиб боришнинг устувор йўналишларини белгилаш, замонавий билимга эга ва
мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш, илмий инфратузил-
мани модернизация қилиш ишларини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш
мақсадида, шунингдек 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривож-
лантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм,
маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга
оид давлат дастурига мувофиқ илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концеп-
цияси ҳамда унинг мақсадли кўрсаткичлари ва индикаторлари тасдиқланган.
Унда илм-фан соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш, илм-фан ва
илмий фаолиятни молиялаштириш тизимини такомиллаштириш ҳамда молия-
лаштириш манбаларини диверсификациялаш, юқори малакали илмий ва муҳандис
кадрлар тайёрлаш ҳамда уларни илмий фаолиятга йўналтириш, илм-фанни
ривожлантиришнинг замонавий инфратузилмасини яратиш, илм-фан тараққи-
ётига кўмаклашадиган замонавий ахборот муҳитини шакллантириш назарда
тутилган.
“Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора – тадбирлари
тўғрисида”ги қарорда қуйидагилар педагогика таълим соҳасини ривожлан-
тиришнинг устувор йўналишлари сифатида белгиланган:
– тарбия ва ўқитиш усуллари, ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда
хорижий тилларни пухта ўзлаштирган, таълим жараёнида замонавий педагогик
технологияларни қўллаш кўникмаларига эга профессионал педагог кадрлар
тайёрлаш;
– педагогик касбга қизиқиши юқори бўлган ёшларни аниқлаш ҳамда уларни
мақсадли тайёрлаб ва тарбиялаб боришнинг узлуксиз тизимини жорий қилиш;
– педагогик таълим соҳасининг таълим йўналишлари ва мутахассисликлари
бўйича ўқув режа ва дастурларини илғор хорижий тажриба асосида такомил-
лаштириш, инновацион ўқув-меъёрий ва таълим ресурсларини яратиш ҳамда
амалиётга жорий этиш;
– соҳада таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш уйғунлигини таъминлаш орқали
таълим сифатини яхшилаш, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, илмий ва
инновацион фаолиятни самарали ташкил этиш;
– педагог кадрлар буюртмачилари эҳтиёж ва талабларини мунтазам ўрганиб
бориш, улар билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда педагог кадрлар
тайёрлашнинг илмий асосланган истиқболли режаларини белгилаш ва уларни
амалга ошириш;
– олий педагогик таълимга рақамли технологияларни жорий этиш,
замонавий ахборот-коммуникация ва таълим технологияларининг мустаҳкам
интеграциясини таъминлаш пировардида педагог кадрларнинг касбий маҳоратини
узлуксиз ривожлантириб бориш учун қўшимча шароитлар яратиш;
– педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларини тизимли
ривожлантириш ва уларда бошқарув фаолиятини такомиллаштириш;
– педагогик таълим инфратузилмасини яхшилаш, соҳадаги халқаро ҳамкор-
ликни янада кенгайтириш;
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
223
– юксак маданиятли, амалий касбий кўникмага эга, тарбия, ўқитиш
методлари ва баҳолаш мезонларини пухта эгаллаган замонавий педагог кадрларни
шакллантириш жараёнлари самарадорлигини ошириш.
Мазкур қарор асосида педагогик таълимни модернизациялаш дастурини
ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш, педагогик таълим тизимининг сифат
жиҳатидан янги ҳолатга ўтиши, афсуски, тор идоравий хусусият ёки маблағларнинг
етарли эмаслиги сабабли ҳозирча таъминлагани йўқ. Педагогик кадрларни
тайёрлаш тизими тартибга солинадиган меҳнат бозорида қурилган, кўп йиллар
давомида ўзгармаган ва педагогика олий таълим муассасаларидаги касбий таълим
йўналиши тармоғига таянади.
Педагогик таълимни модернизациялаш доирасида ўқитувчи кадрларни
амалий касбий тайёрлашда келгусидаги ўзгаришларнинг йўналишлари қуйидаги-
лардан иборат:
педагогик кадрлар тайёрлашнинг амалиётга йўналтирилганлигини
кучайтириш (мактаб, профессилонал таълим муассасасалари – университет
ҳамкорлиги, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим ўртасидаги тармоқ
алоқаси, амалий бакалавриат дастурлари, узоқ муддатли стажировка ва бошқалар);
амалий касбий тайёргарликнинг вариативлигини кенгайтириш (энг
иқтидорли
ва
ғайратли
талабаларни
педагогик
фаолиятига
мақсадли
тайёргарлигини таъминлайдиган ва "қолган" битирувчиларни бошқа касбий
фаолиятга тайёрлашни назарда тутадиган олий ўқув юртларида жорий этиладиган
кенг қамравли бакалавриат дастурлари;
нопедагогик йўналишда таълим олаётган педагогика соҳасига қизиқувчи
2-3 курс талабаларнинг педагогик тайёргарлиги);
таълим тизимини юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш
(ўқитувчи-методистларни
тайёрлаш
бўйича
магистратура
тадқиқотлари
дастурлари;
таълим муассасасаларида узоқ муддатли амалий стажировка асосига
қурилган амалий магистратура дастурлари; таълимни бошқариш бўйича
магистрлик дастурлари ва бошқалар).
Ўзбектистон вилоятлари миллий ва минтақавий ижтимоий-иқтисодий,
экологик, маданий, демографик ва бошқа хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда,
таълимни ривожлантиришнинг республика, минтақавий дастурларини, шу
жумладан халқаро дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишлари мақсадга
мувофиқ.
Таълим стандартлари олий таълим муассасалари талабаларининг амалий
касбий тайёргарлиги меъёрий-ҳуқуқий таъминотининг ажралмас таркибий қисми
ҳисобланади.
Умуман,
таълим
стандартлари,
хусусан,
Давлат
таълим
стандартларининг нинг ҳуқуқий хусусияти камида иккита шаклда намоён бўлади.
Ҳар қандай стандарт, шу жумладан, таълим стандарти, айни ҳолда, бу –
таълим муносабатларининг турли иштирокчиларига йўлланган муайян қоидалар
йиғиндиси (рўйхати). Аммо, ушбу иштирокчиларнинг ўзлари, уларнинг мақсади,
мотивлари, муносабатлари ва ҳаракатларининг шарт-шароитлари бир-бирлари-
никидан фарқ қилгани боис, бу тўрлами ҳам қоидалар турли хил бўлади. Бундан
ташқари, ушбу қоидалар, одатда, ҳамма учун мажбурий ҳисобланади, яъни улар
норматив характерга эга бўлиб, ҳуқуқий меъёрларнинг бошқа хусусиятлари
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
224
(ташқи, яъни расмий ифодаланганлик ва аниқлик, изчиллик, ваколатли давлат ва
нодавлат
ташкилотлари
томонидан
умумий
мажбурийликнинг
таъмин-
ланганлиги) билан уларни бир-бирларига яқинлаштиради.
Бундан ташқари, ушбу стандартлар, энг аввало, давлатдан томонидан
белгиланади ва шу боис улар давлат ёки давлат-жамоат топшириғи характерига эга.
Ва ниҳоят, таълим стандарти, бошқа ҳар қандай қонун нормалари сингари, таълим
соҳасида ёки уларнинг иштирокчилари ўртасида шаклланаётган муносабатларнинг
маълум жиҳатларини мувофиқлаштириш, ҳуқуқ ва мажбуриятларини таъминлаш,
у ёки бу турдаги таълимий муносаботларнинг мазмуни ва характерини белгилаш
учун хизмат қилади.
Олий таълимнинг Болоня декларацияси тамойилларига мослаштирилиши ва
унинг таълим сифатини таъминлашга йўналтирилганлиги Давлат таълим
стандартларининг янада такомиллаштирилишига рағбатлант беради, унинг муҳим
хусусияти фундаменталлиги ва амалий йўналиши билан характерланади.
Ўзбекистон Республикаси олий педагогик таълимидаги модернизацион
жараёнларининг меъёрий-ҳуқуқий таъминотини таъминлашда “Ўзбекистон
Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси”
муҳим аҳамият касб этиб, унда қуйидагилар назарда тутилган:
олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини босқичма-босқич кредит-
модуль тизимига ўтказиш; халқаро тажрибалардан келиб чиқиб, олий таълимнинг
илғор стандартларини жорий этиш, жумладан ўқув дастурларида назарий билим
олишга йўналтирилган таълимдан амалий кўникмаларни шакллантиришга
йўналтирилган таълим тизимига босқичма-босқич ўтиш; олий таълим мазмунини
сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт
тармоқларининг барқарор ривожланишига муносиб ҳисса қўшадиган, меҳнат
бозорида ўз ўрнини топа оладиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини
йўлга қўйиш;
олий таълим муассасаларининг академик мустақиллигини таъминлаш;
хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш, пуллик хизматлар кўламини
кенгайтириш ва бошқа бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига олий таълим
муассасаларида
технопарк,
форсайт,
технологиялар
трансфери,
стартап,
акселератор марказларини ташкил этиш ҳамда уларни тегишли тармоқ, соҳа ва
ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини тадқиқ қилувчи ва
прогнозлаштирувчи илмий-амалий муассасалар даражасига олиб чиқиш;
олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, илмий изланув-
чилари, докторантлари, бакалавриат ва магистратура талабаларининг юқори
импакт-факторга эга нуфузли халқаро илмий журналларда мақолалар чоп этиши,
мақолаларга иқтибослик кўрсаткичлари ошиши, шунингдек республика илмий
журналларини халқаро илмий-техник маълумотлар базасига босқичма-босқич
киритилишини таъминлаш.
Ўзбекистонда таълимни ислоҳ қилишнинг Европа формати меҳнат бозори-
даги талаблар ва талаб этилган малакалар уйғунлаштиришнинг янги ҳуқуқий
воситаларни излашни талаб қилади. Малака рамкалари ана шундай воситалардан
бири ҳисобланади. Ҳозирги вақтда миллий малака рамакаларини (ММР) ишлаб
чиқиш ёки амалда татбиқ этиш жараёни жаҳоннинг 125 дан мамлакатларини ўз
ичига олади. Малака рамкаси - бу миллий ёки таълим тизимида ўзаро изчил боғлиқ
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
225
бўлган барча малакаларнинг тавсифидир. Малака рамакаларини ишлаб чиқиш
мамлакат таълим тизимидаги ўзгаришларни аниқлаш ва жорий этиш учун асос
бўлиб, таълимнинг рақобатбардошлигини таъминлаш ҳамда уни халқаро даражада
тарғиб қилиш имконини беради. Ўзбекистонда турли даражадаги ва ҳар хил
турдаги малака рамкаларини ишлаб чиқишда ушбу восита Европа ва жаҳоннинг
бошқа мамлакатларда аввалдан шаклланилганлигини, малака рамкаларини
шакллантиришнинг ўзига хос тарихи ва методологиясига эга эканлигини ҳисобга
олинади.
Хулоса қилиб шуни таъкидлаш керакки, педагогика олий таълим
муассасасаларида таҳсил олаётган талабаларининг амалий тайёргарлигини
ташкил этишни тартибга солувчи ва мувофиқлаштирувч ҳужжатлар тизими аниқ
иерархик тузилишга эга бўлиб, асосий ҳужжатлар қаторига қуйидагиларни
киритиш мумкин: Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва "Ўзбекистон
Республикасининг Таълим тўғрисида"ги қонуни; давлат ташкилотлари ва
органлари (Вазирлар маҳкамаси вазирликлар, бошқармалар, ҳокимиятлар)нинг
таълим
тизимини
ривожлантиришнинг
устуворлиги,
стратегияси
ва
йўналишларини белгилаб берувчи дастурий-мақсадли ҳужжатлари (доктриналар,
тушунчалар, стратегиялар, ривожланиш дастурлари); давлат таълим стандартлари;
ўқитувчининг касбий стандарти; миллий малака рамакалар; минтақаларни
ривожлантириш бўйича дастурлар ва концепциялар.
Ушбу
ҳужжатларда
педагогик
таълимидаги
ўзгаришларни
амалга
ошириладиган ишлар қайд этилган: педагогика университети талабаларининг
амалий тайёргарлиги: кўп босқичли амалий тайёргарликни амалга ошириш; учта
йўналиш бўйича амалий тайёргарлик: педагогик таълим, психологик ва педагогик
таълим, махсус (дефектологик) таълим; турли ихтисослик бўйича таълим олаётган
бўлажак ўқитувчиларнинг умуммаданий ва амалий касбий тайёргарлигини
кучайтириш; комптентциявий ёндашувга асосланган таълим стандартлари асосида
ўқитиш; модулли ўқитиш, чизиқли таълим жараёнидан турли усуллар ва
йўналишларда таълим беришга ўтиш; нафақат таълим натижаларини, балки
амалий педагогик фаолият жараёнини меъёрлаштириш(ўқитувчининг амалий
касбий фаолияти стандарти); ўқитувчиларни тайёрлаш масалаларида таълим
тизимининг турли даражадаги ташкилотлари (олий ўқув юртлари, профессионал
таълим муассасасалари, мактаблар ва бошқалар)нинг ўзаро ҳамкорлигини
таъминлаш.
Ретроспектив ва перспективдаги олий таълим муассасаларида талаба-
ларнинг амалий тайёргарлигини ривожланишини кўрсатувчи тарихий-педагогик
изланишлар, шунингдек талабаларнинг педагогик таълимни моденизациялашнинг
ҳозирги босқичидаги амалий касбий тайёргарлигида содир бўлаётган ўзгаришлар
ҳақидаги назарий ва эмпирик маълумотларни умумлаштирувчи тадқиқотлар олиб
бормаяпти. Педагог олимлар томонидан бўлажак ўқитувчиларнинг амалий
тайёргарлигини ривожлантириш муаммоси билан боғлиқ илмий изланишлар олиб
борилган бўлса-да, бироқ педагогик таълимни моденизациялаш шароитида
талабаларнинг амалий тайёргарлигини такомиллаштириш муаммолари, амалий
тайёргарликни такомиллаштиришда замонавий педагогик дастурий воситалар,
ўқув-услубий таъминотлар, ўқитиш технологиялардан фойдаланиш имкониятлари
етарлича очиб берилмаган.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
226
Миллий педагогик таълимни модернизациялаш жамиятнинг педагогик
таълимга бўлган талаблари тобора ортиб бораётганлигидан далолат беради, унинг
стратегик мақсади талабаларнинг нафақат назарий билим, кўникма, малакаларни,
копетенциялар ва компетентликни пухта эгаллашлари учун ташкилий ва
функционал шароит-шароитларни яратиш, балки асосан ўзининг потенциал
қобилиятини ривожлантиришга ва уларнинг педагогик амалий касбий маҳоратини
ошириш дастурини амалга оширишга қодир ва тайёр бўлган ижодкор шахсни
тарбиялаб вояга етказишдир. Бунинг учун ҳар бир ўқитувчи томонидан ягона ва
мослашувчан сиёсатни шакллантириш учун дунё мамалакатларида талаб
қилинадиган компетентли ўқитувчиларни тайёрлаш учун педагогик таълимни
сифатли ислоҳ қилиш, доимий малака ошириш, ўқитишнинг янги шакллари ва
усулларини ўзлаштириш зарурлиги тўғрисида асосий тушунча талаб этилади.
Таълимдаги ўзгаришлар жамият эҳтиёжларидан келиб чиқади, чунки таълим
нафақат ўзига хос қадрият, балки инновацион иқтисодиётни шакллантириш,
ижтимоий бирдамлик таъминлаш ва ижтимоий тузулмаларни ривожлантириш
асосий манба бўлиб хизмат қилади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. – Т.:Ўзбекистон, 2018.
2.
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрда қабул қилинган
“Таълим тўғрисида”ги ЎРҚ–637-сонли Қонуни.
3.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 феврал “Ўзбекистон
Республикасини
янада
ривожлантириш
бўйича
Ҳаракатлар
стратегияси
тўғрисида”ги 4947-сонли Фармони.
4.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги
“Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш
концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5847-сонли Фармони.
5.
Азизходжаева Н.Н. Педагогические технологии в подготовке учителя. – Т.:
ТДПУ, 2000. – Б. 80.
6.
Барышева Т.А., Жигалов Ю.А. Психолого-педагогические основы развития
креативности. СПб, 2006. – С. 285.
7.
Бубенов А.В. Коммуникационная культура: Философско-методологический
анализ Электронный ресурс.: дис. канд. философ, наук. М., 2006.
8.
Беспалко О.В. Социальная педагогика: схемы, таблицы, комментарии
(учеб.пособие). – М.: Центр учебной литературы, 2009. – 208 с. – ИСНБ 978-966-364-
837-81.
9.
Ишмухамедов Р.Ж.
Инновацион
технологиялар
ёрдамида
таълим
самарадорлигини ошириш йўллари. – Т.: ТДПУ, 2005 й. 2.
10.
Н.А. Муслимов, М.Т. Мирсолиева, Г.Н. Ибрагимова, Р.Дж. Ишҳмуҳаммедов,
А.Б. Тўраев. “Педагогнинг инновацион фаолиятини ривожлантириш” модули
бўйича ўқув услубий мажмуа. 2019. – Б. 20.
