Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The importance of technological education in career choice
Sardorbek KUCHAROV
1
Akmal ODINAYEV
2
Termez State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received March 2021
Received in revised form
20 March 2021
Accepted 15 April 2021
Available online
20 May 2021
The organization of practical classes in technology requires
teachers to have high professional skills. They must have a deep
knowledge of student psychology, practical skills, new
pedagogical and computer technologies, life experiences. The
author expressed his views on the direction of students in
choosing a profession in the teaching process of technology in
secondary schools.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
modern production,
development of scientific
technology,
experience, knowledge,
ability,
skills,
professional mobility,
creative features,
complex automatic
processes.
Технологик таълимнинг касб танлашдаги аҳамияти
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
замонавий ишлаб
чиқариш,
илмий техника
тараққиёти,
тажриба, билим,
кўникма, малака,
профессионал
харакатчанлик,
ижодий хусусиятлар,
мураккаб автоматик
жараёнлар.
Технология фанидан амалий машғулот дарсларини
ташкил этиш ўқитувчилардан юксак касбий маҳоратга эга
бўлишни талаб қилади. Улар ўқувчи психологиясига оид
билимлар, амалий кўникмалар, янги педагогик ва компютер
технологиялари, ҳаётий тажрибаларни чуқур ўзлаштирган
бўлишлари лозим. Муаллиф умумтаълим мактабларида
технология фанидан ўқув жараёнида касб танлашга
ўқувчиларни йўллаш бўйича ўз фикрларини баён қилган.
1
master, Termez State University. Termez, Uzbekistan.
E-mail: sardor_@mail.ru, sardorbekadinayev@gmail.com.
2
senior lecturer, Termez branch of the Tashkent State Technical University named after Islam Karimov.
Termez, Uzbekistan.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
370
Важность технологического образования при выборе
карьеры
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
современное
производство,
развитие научных
технологий,
опыт,
знание,
способность,
умения,
профессиональная
мобильность,
творческие особенности,
сложные автоматические
процессы.
Организация практических занятий по технологии
требует от преподавателей высоких профессиональных
навыков. Они должны обладать глубокими знаниями
студенческой
психологии,
практическими
навыками,
новыми педагогическими и компьютерными технологиями,
жизненным опытом. Автор высказал свои взгляды на
направленность выбора учащимися профессии в учебно-
технологическом процессе общеобразовательных школ.
Умумий ўрта таълим мактабларида ва профессионал босқичдаги таълим
муассасаларида технологик таълимнинг асосий мақсади ўқувчиларда технологик
операцияларни бажариш кўникма ва малакаларини шакллантирадиган, уларни
келажакда ишлаб чиқариш соҳаларида меҳнат қилишга тайёрлайдиган, шунингдек,
техник дунёқарашни шакллантирадиган, шахснинг ҳар томонлама уйғун
ривожланишига ёрдам берадиган самарали, натижавий таълим беришга
қаратилган. Шунингдек, технологик таълимнинг мазмуни ўқувчиларга ишлаб
чиқариш соҳалари тўғрисида билимлар тизимини беришдан ва шу билан бирга,
амалий машғулотларда, меҳнат фаолиятида энг кўп учрайдиган асбоб ускуналар,
техник воситалардан фойдаланишни
ўргатиш
кўникма ва
малакасини
шакллантириш орқали ўқувчиларни касб танлашга ҳам тайёрлашга йўналтирилган
бўлиши керак.
Умумий ўрта таълим мактабларида технологик таълим мазмунининг
самарадорлиги юқори даражада бўлиши, касб танлашдаги муаммолар ечими
шунчалик камаяди. Чунки, технологик таълим ўқувчиларни касбга тайёрлашнинг
асоси бўлиб хизмат қилиши керак.
Технологик таьлим жараёнларида ўқувчиларни касбга йўллаш ишларибилим
бериш, кўникма ва малакалар асосларини шакллантиришда, илмий техник
тўгаракларда, ижодий ишларга жалб қилиш орқали амалга оширилиши мақсадга
мувофиқдир.
Ўқувчиларни касб танлашга йўллашда технологик таълимнинг мазмуни
қуйидагилардан иборат бўлади:
–
Технология фанининг илмий асосларини билиш ва уларни амалда қўллаш,
шунингдек маълумотни амалиётга баҳолаш усулларини ўзлаштириш, билимлардан
фойдаланишни излаш, самарали меҳнатни такомиллаштириш жараёнида
билимлардан фойдаланиш, ишлаб чиқариш ҳодисаларини таҳлил қилишда
фанлараро билимларга таянишни, компютер саводхонлигини ошириш;
–
Ўқувчиларни касб танлашга йўллашда технология дарсларининг мазмуни
ўқувчиларнинг истеъдод ва қобилиятлари, айниқса техник, дизайн ва тадқиқот
ишларини очиш омили сифатида қаралиши керак;
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
371
–
Технологик таълим дидактик (ўқитиш) ва тарбиявий (шакллантирувчи)
функцияларини бажаради. Дидактик функция асосий вазифалардан ҳисобланиб,
яъни ўқувчиларни замонавий ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларида фан
ютуқларидан максимал даражада фойдаланишга тайёрлайди.
Бунга:
1)
замонавий ишлаб чиқариш асослари бўйича техник дунё қарашни
шакллантириш;
2)
илмий техника тараққиёти билан фан дунёси асосларига йўллаш;
3)
ўқувчиларни умуминсоний амалиётида зарур бўладиган илмий билим
асослари билан қуроллантириш;
4)
тармоқлараро муносабатларни қўллаш учун муҳим бўлган замонавий
ишлаб чиқаришнинг умумий иқтисодий тамойилларини ўргатиш;
5)
ёшларнинг профессионал ҳаракатчанлиги учун зарур бўлган бозор
иқтисодиётига йўналтириш;
6)
кейинчалик ишнинг ижодий хусусиятини ва касб танлашни белгилайдиган
ўқувчининг кучи ва қобилиятларини ривожлантириш;
7)
ўқувчиларни мураккаб автоматик жараёнларни бошқариш учун
психологик ва амалий жиҳатдан тайёрлаш.
Технологик таълим мазмуни барча шаклларининг умумий мақсади
ўқувчиларни ҳаётга тайёрлаш, ишлаб чиқариш, фан ва маданиятнинг ривожланиш
даражаси билан боғлашга қаратилган.
Бироқ, бу масалада технологик таълим мазмунини ишлаб чиқаришнинг
ривожланиш истиқболларини ҳам ҳисобга олиши керак.
Мактаб ўқувчиларини тўлақонли юқори самарали технологик таълим учун
назарий ва амалий шарт-шароитларни яратиш, вазифаси қуйидаги асосий йўллар
билан амалга оширилади:
1)
ўқувчи
шахсини
ҳар
томонлама
ривожлантириш
мақсадидаги
муаммоларни ҳал қилишга қаратилган технологик машғулотлардан самарали ва
ўринли фойдаланиш;
2)
касбга йўналтириш ишлари, касб танлаш ва касбий мослашув жараёнида
меҳнат ва касб таълими ўртасидаги боғлиқлик;
3)
барча ўқув фанларини ўқитишнинг амалий йўналишини мустаҳкамлаш ва
чуқурлаштириш;
4)
турли хил иш тажрибасини шакллантириш учун талабанинг мажбурий
мунтазам ишлаб чиқариш меҳнатини жорий этиш;
5)
мактабнинг асосий ишлаб чиқариш корхоналари билан узвий алоқаларини
янада мустаҳкамлаш.
Технологик таълим касбни тўғри танлашни таъминлашда, амалга
оширилаётган илмий-техник ўзгаришларда ва технологик жараёнларга доимий
тадбиқ этилаётган янгиликларда тезкор ҳаракат қилиш қобилиятини шакллан-
тиришда муҳим роль ўйнайди.
Ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорликда мақсадли устахоналарни
ташкил этиш, таълим муассасаларида мавжуд ишлаб чиқариш ўқув-моддий
базасидан фойдаланиш ишлаб чиқариш корхоналаридаги меҳнат жараёнларининг
назарий асосларини ўрганишни кучайтириш, амалий билим ва кўникмаларни
ўзлаштириш орқали касбга танлаш ишларини яхшилаш мумкин. Ҳозирги вақтда
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
372
технологик таълим ва меҳнат таълим муаммоларини ҳал қилишнинг энг самарали
усулларини топиш орқали ўқувчиларни касб танлашга тайёрлаш мақсадида техник
ижодкорлик соҳасида турли хил синфдан ташқари ишларни ўтказиш тажрибаси
пухта ўрганилиб, умумлаштирилиши зарур.
Технологик таълим мазмуни ўқувчиларнинг касбни тўғри танлашларини
таъминлашда, амалга оширилаётган илмий-техник ўзгаришларда ва технологик
жараёнларда доимий равишда амалга оширилаётган янгиликларда тезкор ҳаракат
қилиш қобилиятини шакллантиришда муҳим роль ўйнайди.
Замонавий мактабларда технологик таълим фан асосларини ўқитиш
жараёнида биринчи навбатда техник – математика, физика, кимё, биология,
география ва бошқа бир қатор фанларни ўрганишда талабалар замонавий энг
муҳим тармоқлари асосидаги жараёнларнинг илмий тамойиллари билан
танишадилар. Ишлаб чиқариш, уларни замонавий ишлаб чиқариш технологияси ва
ташкил этиш соҳасидаги билимлар билан жиҳозлаш, шунингдек, махсус меҳнат
таълими жараёнида амалга оширилади.
Ўқув дастурига академик фан сифатида киритилган технологик таълим
I синфдан бошланади ва I–VIII синф ўқувчиларига техник, қишлоқ хўжалиги ва
маиший меҳнат соҳасида ҳаётда зарур бўлган билим ва кўникмаларнинг бошланғич
доирасини беришга, уларнинг техник тафаккурини ривожлантиришга, дизайн
қобилиятлари, умумий иш маданиятини тарбиялаш. Умумий ўртатаълим мактаб
ўқувчиларини ўқитишдаги муҳим технологиялардан бири замонавий ишлаб
чиқариш фаолиятининг умумий тамойилларини тушунишга асосланган меҳнат
кўникмаларини эгаллашга ўргатишдир. Ушбу билимлар эса умумий ва технологик
таълим асосида берилади.
Мактабда ёки махсус ишлаб чиқариш амалиётида амалий машғулотлар
шаклида ўтказиладиган илмий-техник семинарларда иштирок этиш катта
аҳамиятга эга.
Ижодий техник тафаккурни ривожлантириш муаммоларини самарали ҳал
этиш учун талабаларни турли хил техник ижодкорлик ва дизайн турларига жалб
қилиш муҳимдир.
Ушбу турдаги машғулотлар амалий машғулотлар жараёнида ҳам, синфдан
ташқари ишларда ҳам – ҳар хил турдаги техник тўгараклар ва бўлимларда,
мактабни техник қайта жиҳозлашни амалга оширишда бўлиши мумкин: синф
хоналарини замонавий техник воситалар билан жиҳозлаш, автоматлаштирилган
дастурлаштирилган ўқув машғулотлари, тил лабораториялари яратиш, мактаб
радио марказини ўрнатиш. ва ҳ.к.
Касбни тўғри танлаш – инсон турмушида муҳим қадамдир, ёш авлоднинг бутун
ҳаётидаги муваффақият кўп жихатдан касбнинг қанчалик тўғри танлашига боғлиқ.
Касбни тўғри танлаш ҳар бир мактаб ўқувчисининг объектив важларига,
қизиқишларига, майлига, қобилиятига ва имкониятларига мос бўлиши учун унинг
соғлигини, ўзлаштиришни ва ҳиссиётларини ҳисобга олиш лозим, булар ижтимоий
фойдали ва унумли меҳнатда ҳаммадан кўра кўпроқ қарор топади ва намоён бўлади.
Одам бажараётган ишларига ижодий муносабатда бўлиб, меҳнат
унумдорлигини доимо ошириб борса, танлаган касбини зўр қизиқиш билан қараса,
ўз ишининг ижтимоий аҳамиятини тушунса, унинг қобилиятлари меҳнатда
такомиллашиб борса, ўшандагина у меҳнатдан қониқиш ҳосил қилади ва хурсанд
бўлади, бундай холда ҳар бир шахс жамиятда энг кўп наф келтиради.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
373
Мана шу айтилган гапларидан касб танлашнинг ғоят муҳим ижтимоий
аҳамияти мавжуд. Агар инсон шуғулланаётган касбини яхши кўрса, эъзозласа
бундан у хурсанд бўлади, қониқиш ҳосил қилади, зўр ташаббус кўрсатади, толиқмай
меҳнат унумдорлигини оширади.
Мактаб ўқувчиларнинг касб танлаши онгли зарурият бўлиши ва айни вақтда
жамият манфаатларига мос бўлиб тушиши, йигит ва қизларнинг камолот йўлида
шахсий муддаоларини қондириш лозим. Бунинг учун юксак даражада маълумотли
бўлиш зарур, ҳозирги асримизда бундай маълумотсиз фан-техника илдам тараққий
этиши мумкин эмас. Умуммеҳнат ва махсус малакаларни, касбга бўлган
қизиқишларини шакллантиришнинг бундай имкониятлари обеъктив заминга эга
бўлиб, воқеликда ҳар куни амалга оширилмоқда. Саноат тез ривожланганлиги,
қишлоқ хўжалигини механизат-циялаш ва электрлаштириш борасида катта
қадамлар қўйилганлигини илм-фан, техникаси ва маданиятини юксалтириш
соҳасидаги муваффақиятлар бир томондан, ёшларнинг қизиқишларига ва
қобилиятларига мувофиқ, иккинчи томондан халқ хўжалиги талаб-эҳтиёжларига
асосан касб танлашлари учун амалий жиҳатдан чекланмаган имкониятлар яратди,
умумий таълим мактабида меҳнат политехника таълими шароитида касбга
йўналтириш муаммосини ижобий ҳал қилиш учун шарт-шароитлар мавжуд.
Ёш авлодда меҳнатга ижодий муносабатда бўлишини тарбиялаш муҳимдир.
Ижодкорлик инсон фаолиятига умуман хос нарсадир. Қобилиятларини ҳар
томонлама камол топтириш учун имконият мавжуд бўлади, чунки болалар
ёшлигиданоқ меҳнатга қизиқиб қоладилар улар ўз ўйинларида ота-оналарига,
теварак-атрофдаги кишиларга тақлид қиладилар, уларнинг меҳнат ҳаракатларини
такрорлайдилар. Фаолиятга ана шу ёшдаёқ ҳаммабоп меҳнат малакаларини
сингдириш учун қулай омил бўлиб хизмат қилади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Мирзиёев Шавкат Миромонович – Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-
интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси
бўлиши керак. Мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлан-
тиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг
энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгай-
тирилган мажлисидаги маъруза, 2017 йил 14 январь. – Тошкент: “Ўзбекистон”,
2017. – Б. 104.
2.
“Мактабгача педагогика”. Таҳрир В.И. Ядешкова Ф.А. Сохина “Таълим”,
Москва, 1978.
3.
Ш.С. Шарипов “Касбий педагогика” (методик қўлланма) – Тошкент ТДПУ, 2006.
4.
Р.А. Мавлонова, М.Т. Сатбаева “Меҳнат ўқитиш методикаси” – Тошкент
Ношир нашриёти, 2013.
5.
Ш.С. Шарипов, Н.А. Муслимов, О.А. Қўйсинов “Меҳнат таълими ўқитиш
методикаси, касб-танлашга йўллаш” (ўқув қўлланма) – Тошкент, 2014.
6.
Ю.А. Конаржевский Педагогический анализ
учебно-воспитательного
процесса и управление школой. Москва, Ч-1, 1997.
7.
“Касбий фанлар методикаси” маънавий-маърифий, илмий методик журнал.
