Авторы

  • Ойбек Комилов
    доктор исторических наук (DSc), профессор кафедры Теории гражданского общества Андижанского государственного университета, Андижан, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss3-pp21-29

Ключевые слова:

Туркестан Узбекистан ограничительная политика национальное образование школа медресе мечеть вакф экспроприация

Аннотация

В статье анализируется политика советского правительства по ограничению деятельности национального образования в Узбекистане в 20-годах XX века, экспроприация вакфного имущества, принадлежащего медресе, и его негативные последствия с помощью архивных материалов и научной литературы.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Policy of the soviet government on the restriction of the national
education in Uzbekistan and its negative consequences
(on the example of the 20s of the XX century)

Oybek KOMILOV

1


Andijan State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received April 2021
Received in revised form
20 April 2021
Accepted 15 May 2021
Available online
15 June 2021

The article analyzes the policy of the Soviet government to

restrict the activities of national education in Uzbekistan in the
20s of the XX century, the expropriation of the waqf property
belonging to the madrasah, and its negative consequences with
the help of archival materials and scientific literature.

2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

Turkestan,
Uzbekistan,
restrictive policy,
national education,
school,
madrasah,
mosque,
waqf, expropriation.

Совет ҳокимиятининг Ўзбекистон миллий таълимини
чеклаш сиёсати ва унинг салбий оқибатлари (XX асрнинг 20
– йиллари мисолида)

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

Туркистон,
Ўзбекистон,
чеклаш сиёсати,
миллий таълим,
мактаб,
мадраса,
масжид,
вақф, экспроприация.

Мақолада совет ҳокимиятининг XX асрнинг 20 – йил-

ларида Ўзбекистондаги миллий таълим фаолиятини
чеклашга доир амалга оширган сиёсати, олий диний таълим
маскани – мадрасаларга тегишли вақф мулкларининг
экспроприация қилиниши ҳамда унинг салбий оқибатлари
масалалари архив манбаларидаги материаллар ва илмий
адабиётлар ёрдамида таҳлил қилинган.

1

Doctor of Sciences in History (DSc), Professor at the Department of Theory of Civil Society of Andijan State

University, Andijan, Uzbekistan.
E-mail: oybek.komilov@bk.ru.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

22

Политика

советского

правительства

по

ограничению

национального образования в Узбекистане и ее отрицательные
последствия (на примере 20-х годов ХХ века)

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

Туркестан,
Узбекистан,
ограничительная
политика,
национальное
образование,
школа,
медресе,
мечеть,
вакф,
экспроприация.

В

статье

анализируется

политика

советского

правительства

по

ограничению

деятельности

национального образования в Узбекистане в 20-годах
XX

века,

экспроприация

вакфного

имущества,

принадлежащего медресе, и его негативные последствия с
помощью архивных материалов и научной литературы.


Истиқлол йиллари Ўзбекистон таълим тизимидаги модернизацион

жараёнлар, диний таълим муассасалари фаолиятидаги муҳим ислоҳотларнинг
йилдан-йилга жадаллашиб бориши соҳани атрофлича илмий таҳлил этишга
жиддий эҳтиёж борлигини кўрсатади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга
Мурожаатномасида: “Маърифат инсонни камолга, жамиятни тараққиётга
етаклайди” [1; 30]. Бироқ, совет ҳокимияти йиллари Ўзбекистонда ислом дини ва
унинг асосий таълим муассасалари бўлган миллий мактаб ва мадрасалар
фаолиятини чеклашга доир сиёсат олиб борилди. Маълумки, ислом диний
таълимоти нуқтаи назаридан вақфлар хайрия мулклари ҳисобланиб, улар асосан
хайрия ишлари учун таъсис этилган. Шунингдек, улар мадрасаларнинг иқтисодий
асоси вазифасини ҳам ўтар эди. Таъкидлаш жоизки, XX аср 20 – йилларининг
иккинчи ярмида ҳам мадрасалар фаолият олиб борди. Туркистонда совет
ҳокимияти ўрнатилгандан сўнг, большевиклар томонидан вақфларни давлат
ихтиёрига мажбурий йўл билан ўтказиш, яъни экспроприация қилишга ҳаракат
қилинди. Вақф мулкларининг давлат ихтиёрига ўтказилиши 1917 йил октябрь
тўнтаришидан сўнг бошланди. Бу масала советларнинг 1917 йил 26 октябрдаги
II Бутунроссия съезди қабул қилган “Ер тўғрисида” [2; 13]ги декретга асосланди,
чунки унга кўра барча ерлар, жумладан черков, диний муассасаларнинг ерлари ҳам
“умумхалқ мулки” деб эълон қилиниб, ерга бўлган хусусий мулкчилик бекор
қилинган эди. 1918 йилда Туркистонда Миллатлар халқ комиссарлиги таъсис
этилди, декабрь ойида эса Миллатлар халқ комиссарлигида вақф мулкларини
бошқариш бўлими тузилди [3; 8]. Миллатлар халқ комиссарлиги ходимлари ўз
фаолиятларининг

дастлабки

кунлариданоқ

вақфларни

давлат

мулкига

айлантириш тарафдори бўлди. Комиссарлик раҳбарларининг фикрича, совет
ҳокимиятининг қонунлари билан, жумладан, ер ҳақидаги декрет билан ишлаб
чиқариш воситасига ерга бўлган хусусий мулкчилик тугатилди, шу сабабли вақф
ерлар ва бошқа мулклар давлат мулкига айлантирилиши керак эди [3; 5].


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

23

Туркистон Республикаси Марказий Ижроия Комитетининг 1920 йил

26 февралдаги қарорига кўра, вақфлар Маориф халқ комиссарлиги тасарруфига
берилди [3; 1, 2]. Туркистон АССР Маориф халқ комиссарлиги коллегиясининг
1920 йил 6 мартдаги мажлисида вақф бўлимини тузиш масаласи кўриб чиқилди.
Коллегия ўз қарори билан вақф бўлимини ташкил қилди, мудирлик вазифаси
вақтинча Мунаввар Қори Абдурашидхоновга юклатилди ва унга вақф бўлими
мудирлигига номзод топиш масаласи топширилди [4; 118]. Мунаввар Қори
тавсиясига кўра, Маориф халқ комиссарлиги қошидаги вақф бўлими мудирлигига
Б. Хўжаев тайинланган. Тез орада Маориф халқ комиссарлиги “Вақфларни
бошқариш тўғрисида Муваққат Низом” ишлаб чиқди [4; 128, 132]. Низомда
кўрсатилишича, вақфларни идора қилиш учун Маориф халқ комиссарлиги қошида
Марказий вақф бўлими ташкил қилинган. Мадраса, масжид ва бошқа диний
ташкилотлар вақф мулкларини бевосита бошқариш икки кишидан иборат
коллегия билан бирга мутавалли зиммасига юклатилди.

Туркистон МИҚнинг 1920 йил 26 февралдаги қарорида вақф мулклари

даромадидан қандай мақсадларда фойдаланиш тўғрисида аниқ кўрсатмалар
берилмаганди. Туркистон ҳукуматининг вақфларга тегишли бўлган кейинги қабул
қилган қарорларида бу масалага озроқ бўлсада аниқлик киритилди. 1920 йил
14 апрелдаги РКП (б) МҚ Туркистон ўлка қўмитасининг ер масаласи бўйича
тезисларида: “Вақф мулклари ер ишлари халқ комиссарлиги ихтиёрига берилади.
Бу ерлардан тушадиган даромадлар маориф комиссарлигига берилади ва мусулмон
аҳолиси орасида маданий – маърифий ишлар олиб бориш учун фойдаланилади”
[5; 108] – дея, сўз юритилган.

Туркистон Республикаси МИҚнинг 1920 йил 17 ноябрдаги “Туркистон

Республикасида ердан фойдаланиш ва ер тузилиши тўғрисида”ги Низомга асосан
Туркистон ҳудудидаги барча ер ва сув, ким томонидан фойдаланилишидан қатъий
назар, давлат, халқ мулкига айлантирилди. Жумладан, “Вақф ерларининг ҳаммаси
болалар боғчалари, етимхоналар, коммуна – мактаблар ва бошқа маданий -
маърифий ташкилотлар ташкил қилиш учун Маориф халқ комиссарлигига ўтади,
бу мақсадлар учун фойдаланилмаганлари эса умумий тартибда ер тузиш ишларига
берилади” [6; 38] – деб кўрсатилди. Ҳукуматнинг бу низомида вақф ерлари давлат
мулки эканлиги қайд этилди ва улардан фойдаланиш ҳуқуқи Маориф халқ
комиссарлигига берилди. Ана шу тариқа, 1920 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб,
Туркистондаги мадрасаларнинг иқтисодий асосини ташкил этган вақф ерлари
давлат тасарруфига ўтказилди [7; 17]. Бу эса маҳаллий мусулмон аҳолиси ўртасида
маълум норозилик кайфиятини келтириб чиқарди.

Ўрта Осиёда қаршилик ҳаракатининг кучайиб бориши ҳукумат ва партия

органларини ҳам ташвишга солди. РКП (б) Марказий Қўмитаси 1922 йил 18 майда
“Туркистон – Бухоро ишлари тўғрисида” қарор қабул қилиб, унда “Вақф ерларини
уларнинг собиқ эгаларига қайтариб бериш” зарур деб, маҳаллий совет ва партия
органларига кўрсатма берди. Марказнинг вақф тўғрисидаги бу муҳим йўл –
йўриқларини Туркистон Марказий Ижроия Қўмитаси 1922 йил 26 майдаги
Пленумида муҳокама қилди [8; 952].

1922 йил 20 июнда Туркистон МИҚнинг “Туркистон Республикаси мадраса ва

масжидларига вақфларни қайтариш тўғрисида”ги 75-сонли декрет чиқарилди
[9; 145, 149]. Унга кўра, вақфлар аввалги эгаларига қайтариб берилди. 1922 йил


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

24

29 октябрда Туркистон Компартияси МИҚнинг Республика Ички ишлари, Ер-сув
ишлари ва Адлия халқ комиссарликлари ҳайъатлари вакиллари билан йиғилиши
ўтказилди. Унда У. Эшонхўжаев, И. Хидиралиев, А. Соловьев ва Адлия халқ
комиссарлиги вакилидан иборат комиссия ҳайъати тузилди [10; 18]. Комиссия ўз
ишида вақфлардан тушадиган даромадларнинг асосий қисмини мадрасаларга
сарфлашни таъминлаш, вақф мулкларининг амал қилиш муддатлари ва
кейинчалик давлат ихтиёрига ўтишини белгилаб берди [11; 297].

1922 йил 28 декабрда Туркистон МИҚнинг 173-сонли “Вақфлар тўғрисида”ги

янги декрети имзоланган. Унга кўра, 1922 йил 20 июндаги 75-сонли декрет бекор
қилинди. Бу декретга кўра, вақф мулклари тегишли бўлган идоранинг йўналишига
қараб ажратилди, яъни диний мақомга эга бўлган маданий – оқартув ва ҳомийликка
сарфланадиган мадраса, мактаб, етимхона, мозорларга тегишли вақфлардан ўз
эҳтиёжлари йўлида фойдаланишига рухсат этилди. 1923 йил 11 январда 173-сонли
декретга мувофиқ Туркистон АССР Маориф халқ комиссарлиги қошида Бош вақф
бошқармаси ва унинг бўлимлари ташкил этилди [12; 2]. Бошқарма ташкилий-
ахборот, академик (илмий муассаса), молия – хўжалик бўлимларидан иборат бўлди.
Бош вақф бошқармаси штатлар таркиби 14 кишидан, вақф бўлимлари 12 нафар
шахсдан иборат қилиб белгиланди. Бош вақф бошқармасининг асосий вазифаси
қилиб вақф мулкларини ҳисобга олиш, вақфларнинг асл ҳужжатларини текшириш,
шунингдек, мадрасаларни совет тарзида қайта қуриш, улардаги маданий-оқартув
ишларини назорат қилиш ишлари юклатилди [13; 81]. Юқоридагилардан келиб
чиқиб, Бош вақф бошқармаси томонидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Мадрасаларни қайта қуриш ва уларда маданий – оқартув ишларни ташкил қилиш
дастури ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ қилинган. Юқорида келтирилган 173-сонли
декретнинг 14-бандидаги иловасига кўра янги дастурларни қўлламаган мадраса-
лар вақф даромадларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган. Мадрасалар
ҳамда бошқа диний муассасаларнинг вақфларидан олинадиган даромадлардан
фойдаланиш тартиби совет ҳокимиятининг доимий диққат марказида бўлди. Бунга
далил сифатида Туркистон Республикаси ХКСнинг 1923 йил 17 мартдаги
кенгайтирилган йиғилишини мисол тариқасида келтириш мумкин. Мазкур
йиғилишда вақф маблағлари ҳақидаги масала муҳокама қилинди. ХКС маданий-
маърифий аҳамиятга эга бўлган вақфларнигина тан олиш зарур деган қарорга
келди. Бу маблағлар биринчи навбатда совет мактабларини таъминлашга,
уларнинг бир қисмигина мадрасалар учун ажратилган эди [13; 89]. Бундан шуни
кўриш мумкинки, совет ҳукумати 1923 йилдан бошлаб мадрасалар фаолиятини
тугатиш мақсадида уларнинг иқтисодий асосини чеклашга киришган. Бош вақф
бошқармаси совет ҳокимиятининг бу сиёсатини бевосита амалга ошириш ва уларни
советлаштириш вазифасини ўтади.

1923 йил 19-20 июнда Туркистон АССР Советларининг XI съезди бўлиб ўтди.

Унда ХКС ва область ижроия қўмиталари қарорларининг ижроси муҳокама
қилинган. Бу ишни амалга оширишда Бош вақф бошқармасининг роли катта бўлган.
Советларнинг XI съезди қарорида жумладан, миллий маориф масаласи ҳам кўрилди.
Съезд қарорида: “Вақф масаласи, вақф мулклари даромадларидан биринчи галда,
совет ва янги усул мактабларини қуйи босқичларидан бошлаб имкон қадар
фойдаланиш йўли билан ҳал қилиниши, руҳонийларга қарши курашиш мақсадида
янги усул мадраса, мактаб, маориф ишларида миллий зиёлилардан фойдаланишга
кенг имкон берилсин” [13; 81], –деб таъкидланган эди.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

25

1923 йил сентябрдан ислоҳ қилиниб, янги усулга айлантирилган

мадрасаларда таълим-тарбия ишларини бевосита бошқариш мутаваллилар
зиммасида қолди. Маданий-маърифий муассасалар – мадраса мутаваллиларини
вақф бўлими тайинлайдиган бўлди [13; 157].

1923 йил 6 декабрда Маориф халқ комиссарлигининг маърузасида шундай

дейилган: “Бош вақф бошқармаси томонидан мадрасаларни советлаштириш ва
уларни таъминлашга, шунингдек, 65 фоиз маблағ биринчи босқич тўққиз йиллик
мактаблар биноларини ҳамда маданий-маърифий муассасаларни қурилишига
20 фоиз ва хўжалик эҳтиёжларига 15 фоиз сарфланадиган бўлди” [14; 89].
1923 йилда Бош вақф бошқармасининг кўпгина вақф бўлимлари ихтиёрига ўтган
10.000 десятина вақф ерлари 1924 йилнинг бошларида камбағал деҳқонларга бўлиб
берилди [15; 82].

XX аср 20-йиллари ўрталаридан мадрасаларнинг устидан ҳам совет

ҳукуматини назорати айниқса кучайиб кетган. Республиканинг кўплаб шаҳар ва
туманларида мадрасаларнинг ички ишларига аралашиш ҳамда уларни зўрлик
билан ёпиб қўйиш ҳоллари кузатилган. Масалан, Тошкент шаҳрининг Эски шаҳар
қисмида жойлашган Кесак Қўрғон мадрасаси талабалари совет ҳуқуқ-тартибот
орган ходимлари томонидан зўрлик билан ҳайдаб чиқарилган ва ҳужралар муҳрлаб
қўйилган. Мадрасанинг мударриси ўша куниёқ ҳибсга олинган [16; 43].
1923–1924 йилларда Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатган 10 та мадраса мажбуран
ёпиб қўйилди [17; 37].

1924 йил 1 январдан Туркистондаги 212 та мадраса Бош вақф бошқармаси

томонидан рўйхатга олиниб, уларнинг аста-секин ёпилиши бошланди. Уларнинг
бинолари янги совет мактабларига мослаштирилиб қайта қурила бошланди
[13; 54]. Мадрасаларнинг ўқув дастурларидан диний фанлар бутунлай сиқиб
чиқарилди.

Ўзбекистон Бош вақф бошқармасининг 1925 йил бошларида собиқ Туркистон

Республикасида вақфларни аҳволи тўғрисида раҳбар идоралардан бирига ёзган
маърузасида мадрасаларни ислоҳ қилишнинг якуни ҳақида шундай дейилган: “Бош
вақф бошқармаси ташкил қилинган кундан бошлаб, 8 та мадраса, 30 га яқин
мактаблар ислоҳ қилинди. Қолганлари, шунингдек, қорихоналар ҳам ёпилди ёки
вақф даромадидан олиб ташланди. Уларни ёпилишига сабаб шу эдики, кўплаб
мадраса, мактаб, қорихоналар бино ва хоналари ҳозирги мактабларга бутунлай мос
эмас, уларни қайтадан қуриш катта маблағ талаб қиларди, шунингдек,
мадрасаларда талабалар сони унчалик кўп бўлмаган. 1924 йил 1 апрелдан эса ислоҳ
қилинган мадрасалар Маориф халқ комиссарлигининг ягона – меҳнат (совет)
мактабининг иккинчи босқичига ўтказилди. Тошкент, Фарғона ва Самарқанд
ҳудудларидаги диний мусулмон мактаблари – мадраса, мактаб, қорихоналар
ҳозирги кунда вақф маблағидан таъминланмайди” [18; 652].

Ўз ССР МИҚнинг 1925 йил 18 январда қабул қилган қарори ҳамда ўша йили

декабрь ойида Тошкент Эски шаҳар ижроия қўмитаси томонидан чиқарилган “Эски
усул мактаб, мадраса ва қорихоналар ислоҳоти тўғрисида” ги қарорга мувофиқ
совет вақф идоралари тажовузкорона тортиб олган диний вақф мулкларидан,
шунингдек, мадраса ва бошқа диний ташкилотлар мулкларидан тушган маблағлар
асосан совет мактабларини ҳамда бошқа ўқув юртларини таминлашга сарфланган.
1925 йилда 4946 ўқувчилар таҳсил олган 113 совет мактаби вақф маблағи
ҳисобидан таъминланган [19; 147].


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

26

1925–1926 йилларда Фарғона, Тошкент ва Самарқанд областларида

ўтказилган ер – сув ислоҳоти жараёнида бойлар ва давлат ерлари билан бирга
маданий-маърифий вақф ерлари ҳам давлат ер фондига ўтказилиб, камбағал
деҳқонларга бўлиб берилган эди. Бу ислоҳотга тайёргарлик ишлари 1925 йил
февралда бўлиб ўтган Ўзбекистон советларининг I съезди қарорига асосан
бошланган. Ўзбекистон ҳукумати олдига қуйидаги вазифаларни қўйди: “Собиқ
Туркистон, ҳудудининг Ўзбекистон қисмидаги ерларни ҳисоблаш ишлари янги
хўжалик йилининг бошланишига янада кучайтирилсин ва тугатилсин. Шу муддатда
ва шу ҳудудда давлат ҳамда вақф ерларини (узоқ муддатга ижарага
берилмаганларини) аниқлаш тугатилсин ва 1925 йил кузидан бу ерлардан кам ерли
ва ерсиз деҳқонларга ер бериш ишларига киришилсин” [20; 86].

Ўз ССР Марказий Ижроия Қўмитаси 1925 йил 2 декабрда “Ер – сув ислоҳоти

тўғрисида” декрет қабул қилди [21; 15, 18]. Шу декрет асосида Фарғона областида
40 десятинадан ортиқ, Тошкент ва Самарқанд областларида 50 десятинадан ортиқ
суғориладиган ери бўлган помешчик типидаги хўжаликларнинг барча ерлари,
шунингдек, ерларини ишчи кучи ёллаб фойдаланадиган йирик савдогарлар,
шаҳарда яшайдиган тадбиркор фуқаролар ерлари батамом мусодара қилинди.

Ўзбекистонда мадрасалар вақф мулкларини тугатиш масаласи иккинчи бор

ХКС ва МИҚ тасдиғига “Вақфлар тўғрисида”ги янги декрет лойиҳаси киритилганда,
кейинчалик 1925 йил 19 декабрда ЎзССР МИҚ “Вақфлар тўғрисида”ги қарор қабул
қилинганда анча қатъийлик билан қўйилган эди.

1925 йил 19 декабрда ЎзССР МИҚ “Вақфлар тўғрисида” [22; 1]ги 168-сонли

қарор қабул қилди. Ушбу қарорга кўра маданий-маърифий, ижтимоий фойдали
мақсадларида таъсис этилган вақфлар мулки давлат мулки деб ҳисобланади. Бу
билан у мадрасаларнинг иқтисодий асоси бўлган вақфлардан маҳрум қилинди.

1927 йил 15 августда Ўзбекистон МИҚ ва ХКС “Вақф мулкларини Ўзбекистон

ССР Маориф халқ комиссарлиги қарамоғига топшириш тўғрисида” қарорни қабул
қилди. Қарорда барча мулкларнинг маданий-маърифий вақф мулклари деб, тан
олиниши ва уларни Ўз ССР Маориф халқ комиссарлиги қарамоғи ва ихтиёрига
берилиши таъкидланган [23; 19].

Ўз ССР Маориф халқ комиссарлиги буйруғи билан МИҚ ҳамда ХКСнинг

15 августдаги қарорига ва Ўз ССР ХКСнинг 1927 йил 1 октябрдаги журнал қарорига
асосан Бош вақф бошқармаси, унинг жойлардаги бўлимлари 1927 йил 1 октябрдан
тугатилди [24; 203]. Бу ҳуқуқий ҳужжат Ўзбекистон МИҚнинг 1925 йил 19 декабрда
тасдиқланган “Вақфлар тўғрисида”ги қарорига жиддий ўзгаришлар киритди. Бу
қарор билан республиканинг ҳокимият органлари диний вақфларни давлат мулки
деб эълон қилди. МИҚ ва ХКС нинг 1927 йил 15 августдаги 99-сонли қарорига
биноан барча вақф мулклари ҳам маданий – маърифий, ҳам диний вақф мулклари
1927 йил 1 октябргача Маҳаллий хўжалик бўлимларига ижарага бериш шарти
билан Ўз ССР Маориф халқ комиссарлиги қарамоғига топширилди [25; 29].

1927 йил 27 сентябрда Ўз ССР ХКС вақф мулклари ҳақидаги масалани кўриб

чиқиб, вақф мулкларини Бош вақф бошқармасидан, маҳаллий хўжалик идораларига
беришга қарор қилган. Унга кўра [26; 60]: Маориф халқ комиссарлиги, маҳаллий
хўжалик бошқармасига (Местхозга) вақфларни ишлатиш учун топширади. Маориф
халқ комиссарлиги тасарруфидаги савдо, саноат, омборлар бинолари, абжувоз,
тегирмон, ҳаммом, ғишт заводлари, боғлар, турар жой ва хўжалик қурилмалари,
чойхоналар, мадраса ҳамда қорихоналарга хизмат қилаётган ерлари билан хўжалик
бошқармасига топширади.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

27

Ўзбекистон ССР Советлари МИҚ ҳамда Халқ Комиссарлари Советининг

1928 йил 22 сентябрдаги “Вақф мулкларини маҳаллий советлар мулкига ўтказиш
тўғрисида”ги қарори билан Маориф халқ комиссарлиги тасарруфидаги маданий-
маърифий ва диний вақфлар маҳаллий советларнинг мулки деб эълон қилинди
[27; 48].

Бу қарорга асосан “Вақф мулкларини Ўз ССР Маориф халқ комиссарлиги

қарамоғига бериш тўғрисида”ги 1927 йил 15 августдаги 99-сонли Ўз ССР МИҚ
Советлари ва ХКСнинг қарорига ўзгартириш киритилди. Қарорга кўра Маориф халқ
комиссарлиги қарамоғига берилган маданий-маърифий ва диний вақф мулклари
маҳаллий советлар мулки деб ҳисобланди [28; 15]. Мазкур қарор, 1928 йилнинг
1 октябридан тўлалигича кучга кирди. Қарорга кўра, барча диний муассасалар вақф
мулклари тугатилди, улар маҳаллий советлар мулкига айлантирилди. Ўз ССР МИК
ва ХКС маҳаллий советларга масжидлар биноларини белгиланган тартибда, диний
жамоаларнинг тавсияси билан намоз ўқиш учун беришга рухсат этади. Бу билан
мадрасалар нафақат вақф мулкларидан, балки ўз биноларидан ҳам маҳрум
бўлганлар.

Ўзбекистонда ер-сув ислоҳотининг сўнгги босқичи 1928–1929 йилларда

Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм округларида амалга оширилган. Ўзбекистон
Марказий Ижроия Қўмитаси 1928 йил 1 ноябрда “Ўзбекистон ССР Қашқадарё ва
Сурхондарё округларида йирик меҳнат қилмай ердан фойдаланишни тугатиш
тўғрисида”ги ҳамда 1928 йил 2 декабрда “Хоразм округида йирик меҳнат қилмай
ердан фойдаланишни тугатиш тўғрисида”ги декретлар қабул қилди. Юқорида
кўрсатилганидек, Ўзбекистон МИК ва ХКС нинг 1927 йил 15 августдаги қарорига
асосан диний вақф ерлари ҳам давлат мулки деб эълон қилинган эди. Шундан келиб
чиқиб, ҳар иккала қарорда шундай ёзилган эди: “Ерсиз ва кам ерли деҳқонларни ер
билан таъминлаш фондига қуйидаги ерлар ўтказилсин... собиқ маданий –
маърифий ва диний вақфлар” [29].

Ўзбекистон II чақириқ Советлар МИҚнинг 1928 йил 13-19 ноябрь кунлари 4-

сессияси бўлиб ўтади. Унда вақф масалалари ҳам кўрилди. Унга кўра, давлат ер
мулки таркибидаги собиқ маданий-маърифий, диний вақф ерлари ерсиз ва кам
ерли деҳқонларга ҳамда меҳнат бирлашмаларига фойдаланиш учун берилиши
бўйича ҳукумат махсус қарор қабул қилади [30; 262]. Қарорга асосан, барча
мадрасаларнинг вақф ерлари батрак, чоракор, ерсиз ва кам ерли деҳқонларга
тақсимлаб берилган. Ҳукумат томонидан чиқарилган бу қатъий қарор
мадрасаларнинг вақф мулкларини тамомила йўқ бўлиб кетишига сабаб бўлди.

1928 йил 18 ноябрда Ўз ССР МИҚ Советларининг иккинчи чақириқ IV сессияси

“Эски усул мактаб ва мадрасаларни тугатиш тўғрисида”ги қарорни қабул қилди
[31; 15, 61]. Ушбу қарорнинг 3-банди бошқа диний мактаблар қатори мадрасалар
фаолиятининг тугатилишига доир, яъни диний мактаблар, шу жумладан
мадрасалар, қорихоналар масаласида мавжуд мактаблар ва дин ўқитиш ҳақидаги
қонун ҳамда буйруқларни қатъий суратда татбиқ қилиб туриш округ ижроия
қўмиталари зиммасига юклатилган [32]. Юқоридаги қарор асосида, Ўз ССР даги
барча мадрасалар ёпиб қўйилди. Шу билан совет таълим тизимининг якка
ҳукмронлиги тўлақонли кучга кирди [33; 26].

Хулоса тарзида таъкидлаш жоизки, XX асрнинг 20-йиллари бошларидан

Туркистон АССРда диний олий таълим масканлари бўлган мадрасалар ислоҳ
қилинди, лекин ислоҳотлар жараёни узоққа чўзилмади. Совет ҳокимиятининг


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

28

Ўзбекистондаги миллий таълим фаолиятини чеклаш сиёсати йилдан-йилга
кучайиб борди. Хусусан, 1924 йилдан мадрасалар Бош вақф бошқармаси ташаббуси
билан иккинчи босқич ягона меҳнат мактаби дастурига ўтказилиб, советлаш-
тирилди. Улар ҳам турли хил чеклашларга қарамай, 1928 йилгача фаолият олиб
бордилар. Совет органлари мадрасаларнинг иқтисодий асоси бўлган вақф
мулкларини давлат ихтиёрига ўтказишга зўр бериб ҳаракат қилди. 1928 йилда
ЎзССР Советлари МИҚ ва ХКСнинг чиқарган қарорига кўра, мадрасалар вақф
мулклари маҳаллий советларнинг мулкига айлантирилди. Мадрасалар ёпилиб,
уларнинг бинолари турли ташкилот ва муассасалар ихтиёрига ўтказиб юборилди.
Шундай қилиб, минг йиллик тарихга эга бўлган мадрасалар фаолияти тўхтатилди
ва уларга тегишли вақф мулклари мусодара қилинди. Бу чеклаш сиёсати эса ўзбек
халқи маърифати ва маънавий қиёфасининг шаклланишига, шубҳасиз, салбий
таъсир этди.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий

Мажлисга Мурожаатномаси. 2018 йил 28 декабрь. – Тошкент: Ўзбекистон, 2019.

2.

Съезды Советов (в документах). Сборник документов в 3-х томах. - Москва:

Госюрлитиздат, 1959. – Т.1.

3.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р.36-жамғарма, 1-рўйхат, 24-иш.

4.

Алимов И.А. Эски мактаб ислоҳоти ташаббускори // Халқ таълими. –

Тошкент, – № 10-12.

5.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р. 34-жамғарма, 1-рўйхат, 394-иш.

6.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р. 94-жамғарма, 1-рўйхат, 320-иш.

7.

Социалистическое переустройство сельского хозяйства в Узбекистане

(1917–1926 гг.). Документы и материалы. – Ташкент: Узбекистан, 1962.

8.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р. 17 – жамғарма, 1-рўйхат, 43-иш.

9.

Андижон вилоят давлат архиви, 59-жамғарма, 1-рўйхат, 38-иш.

10.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р.17-жамғарма, 1-рўйхат, 55

А

-иш.

11.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р.17-жамғарма, 1-рўйхат, 302-иш.

12.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р.34-жамғарма, 1-рўйхат, 2277-иш.

13.

Образование и деятельность Коммунистической партии Туркестана

(Летопись событий). – Ташкент: Узбекистан, 1966.

14.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р. 34-жамғарма, 1-рўйхат, 2762-иш.

15.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р. 34-жамғарма, 1-рўйхат, 1758-иш.

16.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р. 904-жамғарма, 1-рўйхат, 34-иш.

17.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р. 904-жамғарма, 1-рўйхат, 32-иш.

18.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р. 86-жамғарма, 1-рўйхат, 2140-иш.

19.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р. 94-жамғарма, 1-рўйхат, 313-иш.

20.

Первый Всеузбекский съезд Советов. Стенографический отчет. – Т.1. –

Ташкент: Госиздат УзССР, 1925.

21.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р. 86-жамғарма, 1-рўйхат, 2396-иш.

22.

Андижон вилоят давлат архиви, 129-жамғарма, 1-рўйхат, 1-иш.

23.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р. 94-жамғарма, 1-рўйхат, 319-иш.

24.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р. 94-жамғарма, 1-рўйхат, 585

А

-иш.

25.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р. 837-жамғарма, 3-рўйхат, 501-иш.

26.

Маориф ва ўқитғувчи.-Тошкент, 1927. – № 3-4.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

29

27.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р. 837-жамғарма, 5-рўйхат, 501-иш.

28.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р. 86-жамғарма, 1-рўйхат, 4676-иш.

29.

Камбағал деҳқон.1928 йил, 14 декабрь. -№48 (182).

30.

Собрание узаконение Уз ССР. – М.: 1928. – № 37.

31.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р. 89-жамғарма, 1-рўйхат, 4773-иш.

32.

Правда Востока. 17 декабря, 1928 г.

33.

Чориев А.Х. Народное образование и подготовка педагогических кадров в

Узбекистане в условиях советского тоталитаризма: противоречия между системами
традиционно-национальной и советской (20–30-е годы): Автореф. дис. ... докт. ист.
наук. – Ташкент: ИИ АН РУз, 1998.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 2018 йил 28 декабрь.-Тошкент: Ўзбекистон, 2019.

Съезды Советов (в документах).Сборник документов в 3-х томах. - Москва: Госюрлитиздат, 1959.Т.1.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р.36-жамғарма, 1-рўйхат, 24-иш.

Алимов И.А. Эски мактаб ислоҳоти ташаббускори // Халқ таълими.- Тошкент, -№10-12.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р.34- жамғарма, 1-рўйхат, 394-иш.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р.94- жамғарма, 1-рўйхат, 320-иш.

Социалистическое переустройство сельского хозяйства в Узбекистане (1917-1926 гг.). Документы и материалы.-Ташкент: Узбекистан, 1962.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р.17- жамғарма, 1-рўйхат, 43-иш.

Андижон вилоят давлат архиви, 59- жамғарма, 1-рўйхат, 38-иш.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р.17- жамғарма, 1-рўйхат, 55А – иш.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р.17- жамғарма, 1-рўйхат, 302-иш.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р.34- жамғарма, 1-рўйхат, 2277-иш.

Образование и деятельность Коммунистической партии Туркестана (Летопись событий).-Ташкент: Узбекистан, 1966.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р.34- жамғарма, 1-рўйхат, 2762-иш.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р.34- жамғарма, 1-рўйхат, 1758-иш.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р.904- жамғарма, 1-рўйхат, 34-иш.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р.904- жамғарма, 1-рўйхат, 32-иш.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р.86- жамғарма, 1-рўйхат, 2140-иш.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р.94- жамғарма, 1-рўйхат, 313-иш.

Первый Всеузбекский съезд Советов. Стенографический отчет. Т.1.-Ташкент: Госиздат УзССР, 1925.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р.86-жамғарма, 1-рўйхат, 2396-иш.

Андижон вилоят давлат архиви, 129-жамғарма, 1-рўйхат, 1-иш.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р.94-жамғарма, 1-рўйхат, 319-иш.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р.94-жамғарма, 1-рўйхат, 585А- иш.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р.837-жамғарма, 3-рўйхат, 501-иш.

Маориф ва ўқитғувчи.-Тошкент, 1927.- №3-4.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р.837-жамғарма, 5-рўйхат, 501-иш.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р.86-жамғарма, 1-рўйхат, 4676-иш.

Камбағал деҳқон.1928 йил, 14 декабрь. -№48 (182).

Собрание узаконение Уз ССР.- М.: 1928.- №37.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р.89-жамғарма, 1-рўйхат, 4773- иш.

Правда Востока. 17 декабря, 1928 г.

Чориев А.Х. Народное образование и подготовка педагогических кадров в Узбекистане в условиях советского тоталитаризма: противоречия между системами традиционно-национальной и советской (20-30-е годы): Автореф. дис. ... докт. ист. наук. -Ташкент: ИИ АН РУз, 1998.

Наиболее читаемые статьи этого автора (авторов)

Ойбек Комилов, Азимжон Ахмедов, Основные методологические понятия: субъективные и объективные факторы , Общество и инновации: Том 2 № 12/S (2021)

Ойбек Комилов , Ирригационно-мелиоративные работы в Узбекистане (1950-1990) , Общество и инновации: Том 4 № 3 (2023)

Ойбек Комилов, Мелиоративные и ирригационные мероприятия на целинных землях в Каршинской степи , Общество и инновации: Том 2 № 12/S (2021)

Ойбек Комилов, Развитие ирригации и сельского хозяйства в Ферганской долине (на примере 50-70-х годов XX века) , Общество и инновации: Том 1 № 3 (2020)

Ойбек Комилов , Освоение целинных земель в Узбекистане (на примере Сурхан-Шерабадской степи, 1950-1980 гг.) , Общество и инновации: Том 5 № 2/S (2024)

Ойбек Комилов, История водного хозяйства Узбекской ССР (1950-1990 годы) , Общество и инновации: Том 6 № 3 (2025)

Мавлонбек Камолов, Ойбек Комилов, История развития и орошения целинных земель Центральной Ферганы (на примере 50-х годов XX века) , Общество и инновации: Том 3 № 3/S (2022)