Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The image of a wolf in totemistic and ethnomythological views of
turkish peoples
Umurzok ALIBEKOV
1
,
Aziza UMAROVA
2
Gulistan State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received April 2021
Received in revised form
20 April 2021
Accepted 15 May 2021
Available online
25 June 2021
Totemism is based on the belief in the origin of man from an
animal, plant or inanimate object. Among the Turkic-speaking
peoples, the worship of animals was formed at the first stages of
the formation and development of the ethnos.
The purpose of our work is to show what place the image of
the wolf occupies in the totemistic and mythological views of the
Turkic peoples of Altai, Yakutia, Khakassia, Bashkiria, the
Caucasus, Central Asia, as well as among the Mongols, Khazars
and Chinese. This problem has been studied by such scientists as
N.Ya. Bichurin,
L. Gumilev,
F. Urmancheev,
S. Pletneva,
A. Abdurakhmanov, L. Tekeyeva and others.
In the article, based on a review of literature and sources, the
definition of totemism is given, the attitude towards the wolf in
the ethnoculture of the Turkic peoples is considered. The
veneration of the wolf in the religious and ethnomythological
views of the Turkic peoples, as well as the ceremonies and rituals
associated with it, are analyzed.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
totem,
totemism,
worship,
religious beliefs,
ethnoculture,
ritual.
Туркий халқларнинг тотемистик ва этномифологик
қарашларида бўри тимсоли
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
тотем,
тотемизм,
сажда қилиш,
диний эътиқодлар,
этномаданият,
маросим.
Тотемизм негизида инсоннинг ҳайвондан, ўсимликдан
ёки жонсиз нарсадан тарқалганлигига ишониш ётади.
Туркий тилли халқларда ҳайвонларга сиғиниш этноснинг
шаклланиши ва ривожланишининг илк босқичларида
шаклланган. Ишимизнинг мақсади Олтой, Ёқутистон,
Хакассия, Бошқирдистон, Кавказ, Марказий Осиёдаги
1
Senior lecturer, Gulistan State University, Gulistan, Uzbekistan. E-mail: murzoq_61@mail.ru.
2
History teacher, School No. 2, Saykhunabad district, Syrdarya region, Uzbekistan. E-mail: aziza_umarova03@mail.ru.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415
40
туркий халқларнинг, ҳамда мўғуллар, хазарлар ва
хитойликларнинг тотемистик ва мифологик қарашларида
бўрининг
тимсоли
қандай
ўрин
эгаллаётганини
кўрсатишдан иборат. Мазкур муаммо Н.Я. Бичурин,
Л. Гумилёв, Ф. Урманчеев, С. Плетнёва, А. Абдураҳмонов,
Л. Текеева каби олимлар томонидан тадқиқ қилинди.
Мақолада туркий халқлар этномаданиятида бўрига бўлган
муносабат кўриб чиқилди. Туркий халқларнинг диний ва
этномифологик қарашларида бўрини эъзозлаш, ҳамда у
билан боғлиқ бўлган урф-одатлар ва маросимлар таҳлил
қилинди.
Образ волка в тотемистических и этномифологических
воззрениях тюркских народов
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
тотем,
тотемизм,
поклонение,
религиозные верования,
этнокультура,
ритуал.
В основе тотемизма лежит вера в происхождение
человека от животного, растения или неодушевлённого
предмета. У тюркоязычных народов поклонение животным
сформировалось на первых этапах формирования и
развития этноса. Цель нашей работы показать, какое место
занимает образ волка в тотемистических и мифологических
возрениях тюркских народов Алтая, Якутии, Хакассии,
Башкирии, Кавказа, Центральной Азии, а также у монголов,
хазар и китайцев. Данная проблема исследована такими
учёными, как Н.Я. Бичурин, Л. Гумилёв, Ф. Урманчеев,
С. Плетнёва, А. Абдурахманов, Л. Текеева и др. В статье на
основе обзора литературы и источников дано определение
тотемизма, рассмотрено отношение к волку в этнокультуре
тюркских народов. Проанализировано почитание волка в
религиозных и этномифологических воззрениях тюркских
народов, а также связанные с ним обряды и ритуалы.
КИРИШ
Маълумки, одамлар онгида бутун дунё икки қисмга бўлингандек кўринади:
сакрал (муқаддас) ва профан (дунёвий). Қадимдан ҳайвонларнинг бир қисми,
айрим ҳолларда ўсимликларнинг маълум турлари ғайритабиий кучга эга, деб
ҳисобланади. Одамлар бу ғайритабиий кучдан ёрдам кутадилар ёки, аксинча, унинг
кундалик
ҳаётга
аралашувидан
хавфсирайдилар.
Инсоний
жамиятнинг
ривожланиши билан ҳайвонот дунёсидаги турли вакиллари билан боғлиқ диний
эътиқодлар ўзгариб борган ва турмушдаги шарт-шароитларга мослашиб борган.
Айрим ҳайвонлар қабила ва уруғларнинг тотеми сифатида муқаддаслаштирилган.
Л.К. Текееванинг
таъкидлашича,
ўлкашуносликка
оид
адабиётларда
учрайдиган туркий тилли халқлардаги ҳайвонни эъзозлашнинг ҳар қандай излари
тотемизм сарқити билан боғлиқ деган фикр нотўғридир. Туркий тилли
халқларнинг асосий ривоятларини зоолатрия ёки теротеизм (ҳайвонларга сажда
қилиш) каби турларга мансуб деб ҳисоблаш керак, чунки ҳайвонларга сажда
қилишнинг ривожига кейинчалик овчилик, чорвадорликнинг ривожланиши ва
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415
41
улар билан боғлиқ саждалар, шунингдек, ҳайвонлар (йиртқичлар, илонлар)
олдидаги қўрқувнинг мавжудлиги таъсир кўрсатган [19. C. 37–42]. Туркий
халқларнинг тотемистик ва этнофилогик қарашларида бўри алоҳида ўрин
эгаллайди.
УСУЛЛАР ВА НАЗАРИЙ АСОС
Ҳайвонларга сажда қилиш, топиниш тарихий ривожланишнинг илк
босқичларида пайдо бўлди ва тотемизмга бориб тақалади. “Тотем” сўзи Европа
илмий адабиётига дастлаб XVIII асрнинг охирида кириб келди (Ж. Лонг, 1791 й.)
[20. С. 51]. ХХ аср бошларига келиб эса эътиқоднинг ушбу турига оид кўплаб фактик
материаллар тўпланди. Натижада, 1910 йили Ж.Фрезер “Тотемизм ва экзогамия”
номли 4 жилддан иборат асарини ёзди. Фрезернинг келтирган таърифига кўра,
тотемизм “бир томондан, қон-қариндошлар гуруҳи ва бошқа томондан, мазкур
одамлар гуруҳининг тотеми деб аталадиган табиий ёки сунъий объектлар
ўртасидаги тахминий яқин алоқани” билдиради [22].
“Википедия”да тотемизмга қуйидагича таъриф берилган [23]: “Тотемизм
(Шимолий Америка индеецларининг ожибве қабиласи тилидаги “ототем” – “унинг
уруғи” сўзидан) – ибтидоий диний эътиқодларнинг илк шаклларидан бири. У
кишиларнинг маълум гуруҳи билан ҳайвон ва ўсимликларнинг муайян турлари
(баъзан табиат ҳодисалари, жонсиз нарсалар) ўртасида ғайритабиий алоқа, қон-
қариндошлик бор деган эътиқодга асосланади”. Тотемлар гўё кишиларнинг
қудратли ҳимоячиси ҳисобланган. Қабила, уруғ ҳар бир аъзосининг ҳаёти ва
фаровонлиги тотемга боғлиқ деб қаралган. Ҳар бир қабила, уруғ ўз тотемининг
номи билан аталган.
Тотемизм иккита аспектдан иборат бўлиб, булар: 1) ижтимоий гуруҳланиш
усули; 2) диний эътиқод ва урф-одатлар тизимидир. Б.Малиновскийнинг фикрича,
тотемизмнинг ижтимоий аспекти қабиланинг клан (уруғ-аймоқ), генс, сиб, фратрия
каби кичик гуруҳларга бўлинишидан иборат. Дин сифатида эса тотемизм оддий
одамнинг унинг яшаш муҳитидаги манфаатларини – ўзининг ундан муҳимроқ
объектлар билан қон-қариндош эканлиги ҳақида эълон қилиш истагини ва улар
устидан ҳукмронлик қилишга интилишини ифодалайди [14. С. 22].
Туркий тилли халқларнинг тотемистик ва зоолатрик саждалари орасида бўри
алоҳида ўрин эгаллайди. У ғайритабиий куч ва фазилатлар эга ҳайвон ҳисобланади.
Бўри, бўрилар тўдаси бирликни, ҳамма нарсадан хабардорликни билдирган.
Кейинчалик, ўрта асрлар даврида, афсун билан бошқа нарсага айланиб қолиш
тушунчаси пайдо бўлиб, ликантропия деб аталган (Аккад подшоси Ликаон номидан,
у Худолар томонидан бешафқатлиги туфайли бўрига айлантирилган эди) [9. С. 193].
Инсон-бўри мавзуси турли анъаналарда намоён бўлади, чунки кўпчилик
халқларда у муқаддас ҳайвон ҳисобланган. Туркий халқлар бўрининг ғайритабиий
хусусиятлари борлигига ишонишган. Айрим туркий халқлар (масалан, Шимолий
Кавказдаги туркий халқлар) одатига кўра, агар болага бўрининг юраги ёки жигари
едирилса, бола кучли ва мард бўлиб ўсади. Касал бўлган болани бўрининг пўстини
ёки оғзи тагидан ўтказиб даволаганлар. Бундан кейин, бешикка пўстин
бўлакчасини ёки бўри оғзидаги суякчани осиб қўйишган; бўри жунидан кокилча
ўраб, бўри суякчаси ёки тешилган ошиқчаси ва тирноқларини бойлаб, бешикка
илиб қўйишган. Халқ назарида бўри ҳар хил инс-жинсларнинг, ёвуз руҳларнинг ва
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415
42
шайтонларнинг ашаддий душмани ҳисобланган. Қариялар гапига кўра, “агар
бўрилар бўлмаганида, инс-жинслар ва шайтонлар кўпайиб кетарди. Бўрининг
кўзлари пирпирамайди, шунинг учун тирик жонзотлар ичида фақат бўригина
шайтонларни кўра олади. Янги туғилган шайтон боласини пайқаган бўри, уни олиб
кетиб, еб қўяди. Агар узоқдан, одам яшамайдиган, бўш жойдан аёл ёки бола ёиғиси
эшитилса, бу – бўри шайтон боласини еб қўйгани демакдир. Шунинг учун
шайтонлар ва инс-жинслар бўридан қўрқадилар, бўри терисидан тикилган пўстин
ёки бўри териси осиб қўйилган уйга кирмайдилар. Шунингдек, агар йўлда бўрини
кўрса яхши аломат дейилган. Славян халқларининг урф-одат ва маросимларида ҳам
бўри тимсоли учрайди. Аварларда биринчи эгат байрами пайтида ясанган “ҳажвий
бўри” маълум ҳаракатларни бажариб, ерни ҳосилдор бўлишини таъминларди.
Ахборотчиларнинг таъкидлаганидек, айниқса оқ бўрилар эъзозланган.
Қадимги туркий халқларнинг тасаввурларига кўра, ҳар қайси ҳайвон турининг
подшоси оқ рангда бўлиши керак.
Кавказдаги туркий халқлар оғзаки ижодида она бўри ёки бўрилар оиласи
катта қилган одамлар ҳақидаги афсона учрайди. Ривоятларнинг бирида айрим
туркий қабилаларнинг аждодлари “осмонли она бўридан” туғилганлиги ҳақида сўз
юритилади. Бу ривоят Хитой солномаларидаги ҳикояга ўхшайди:“Хунну (хуни)
уруғидан бўлган Ашина қабиласи ташқи душманнинг тўсатдан уюштирган
ҳужумига учради. 10 яшар болақайдан ташқари бутун қабила халоқ бўлди. Боланинг
қўллари ва оёқлари кесилган ҳолда ботқоқликда қолдириб кетишади. У ердан
болани она бўри топиб, жароҳатларини даволайди ва азобли ўлимдан сақлаб
қолади. Бола катта бўлиб, қоматли йигитга айланади. Душманлар буни эшитиб, уни
қўлга киритиб ўлдиришга қарор қилишади. Аммо она бўри Буюк даштдан ғарбдан
шарққа томон сакраб, болани бағрига босиб, уни иккинчи маротаба ўлимдан сақлаб
қолади. Сўнг, ғорга кириб, ўнта бола туғади. Улардан бири ўз қабиласининг номи
билан Ашина деб аталади” [3. С. 138]. “... Кейинчалик ҳар бир бола алоҳида уруғни
таркиб топтиради...Ашина ҳукмдор деб тан олинади...ўз келиб чиқишининг
хотирасига у қароргоҳининг дарвозаси устига бўрини боши тасвирланган туғни
ўрнатади” [5. С. 220–221].
Олтойдаги туркий халқларнинг келиб чиқиши тўғрисида ҳам афсона мавжуд.
V асрнинг 40-чи йилларида Жанубий Олтойда яшаган Туг-ю (туқю) қабиласи
Хунрездан шимолда истиқомат қилган Со қабиласидан келиб чиққан. Дастлаб 70та
ака-укалар бўлган. Улардан тўнғичи Нишиду она бўридан туғилган [7. С. 25–26].
Мазкур афсоналар Рим асосчилари ҳисобланган Ромул ва Рем ҳақидаги афсонага
ўхшаб кетади. Унга кўра, Ромул ва Рем Худо Марс ва она бўри Сильвиядан туғилган.
Бу ҳол қадимги туркларнинг Европа халқлари билан алоқалари бўлганлигини
кўрсатади.
Н.Я. Бичуриннинг асарида ҳам хуннлар билан боғлиқ бир нечта ривоят
келтирилган. Шаньюй Хунунинг “фавқулодда гўзал иккита қизи бўлган. Шаньюй
зодагонлари уларни маъбудалар деб билишган. Шаньюй одамлар уларга номуносиб
деб, уларни осмонга бағишлайди. У пойтахдан шимолроқда қаср қурдиради ва
қизларини у ерга кўчириб: “Уларни Осмон қабул қилсин деб илтижо қиламан”
дейди. 4 йил ўтиб, қаср ёнида қари бўри пайдо бўлади ва у ерда ўрнашиб қолади.
Кенжа қиз: “Отамиз бизни бу ерга кўчириб, Осмонга бағишлашни истаган. Ҳозир эса
бўри келди, унинг келиши бахтли аломат бўлиши мумкин”, – деб, бўрини олдига
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415
43
боради, унга турмушга чиқиб, ўғил туғади. Уларнинг авлодлари кўпайиб, давлатни
ташкил қилишади” [5. С. 214–215; 2. С. 28].
Шимолий Кавказдаги қорачой ва болқор халқларининг афсонасида Византия
императорида фавқулодда гўзал қиз туғилди. Ҳукмдор қизини Мармар денгизидаги
оролларнинг бирида тарбиялашни ва унинг ёнига ҳеч бир эркак кишини
яқинлатмасликни буюрди. Охир-оқибат қиз қуёшнинг нуридан ҳомиладор бўлиб
қолди [19]. У. Байрамуковнинг таъкидлашича, қуёшнинг нури ва бўри битта
нарсанинг ўзи. Хунну ва туркий халқлар афсона ва ривоятларида тотемли ҳайвон –
Оқ Бўри қуёш нурига ўхшаган ёруғликдан туғилади [2. С. 2]. Энди тарихий шахс
Чингизхон ҳақидаги ривоятга ўтайлик. XIII-XIV асрларда туркийтилли муҳитда
вужудга келган “Чингиснома” эпосида: “Аланқува эрга тегмай ҳомиладор бўлди. У:
“мен Қуёшнинг нури тушди, мендан Бўри чиқиб кетди”, дейди. Атрофдагилар буни
текширмоқчи бўлишибди. Учта эркак Аланқуванинг ўтови ёнида пойлаб туришди.
Ҳали тонг отмасдан туриб, осмондан ялтироқ оқ нур (ёруғлик) тушганини
пайқашди. Бир оз вақт ўтгач бу нур оқ ёлли Бўз (кўк) Бўрига айланди”, деб ёзилган
[2. С. 2; 21. С. 15; 12 С. 75]. Хуллас, барча афсона ва ривоятларда маълум ўхшашлик
борлигини кўриш мумкин.
1240 йилларда ёзилган “Кўнгилда сақланган ривоят” номли мўғул
солномасида Чингисхоннинг аждоди Борте-Чино бўлган, у Кўкдаги Осмон ижозати
билан туғилган. Унинг хотини Гоа-Марал бўлган”, деб ёзилган [11. С. 79]. Бу
афсонага биринчи бўлиб Рашид ад–дин эътибор қаратган [4. С. 148]. Мўғул тилидан
“Буртэчино” таржимаси “кулранг бўри” демакдир. Гоа-Марал эса “гўзал лань” деб
таржима қилинади [4. С. 148–149].
Ф. Урманчеевнинг фикрича, мўғул қабилаларининг тарихи бўйича материал-
ларга мурожаат қилганда шуни назарда тутиш керакки, бўри образи билан боғлиқ
бўлган афсона, ривоят ва достонлар дастлаб туркий тилли муҳитда, ва мўғул
қабилалари тарихий саҳнага чиққанидан анча олдинроқ пайдо бўлган. Бу эса шуни
тахмин қилишга имкон берадики, Чингисхоннинг келиб чиқиши ҳақидаги ривоят
мўғуллар хроникасига ё анча олдинги туркий тилли ёзма манбалардан, ёки туркий
қабилалар вакилларининг оғзаки ижодидан кириб келган, чунки XIII асрда туркий
тилли қабиалалар истиқомат қилган улкан ҳудудлари мўғуллар томонидан босиб
олинган эди [21, С. 14].
“Ашина” уруғи “зотли бўри” демакдир. Мўғул тилида “шоно” – “бўри” деб
таржима қилинади. “А” олд қўшимчаси ҳурматлаш префикси [7. С. 25].
Шуни қайд қилиш керакки, она бўри ҳақида гап бораётган афсоналар ва
ривоятлар қадимийроқ ҳисобланади, чунки жамият ривожининг илк босқичида
бўри ва она бўри тимсоллари ажралиб кетган. Она бўри тимсоли онага сажда қилиш
ва ерга топиниш билан боғланган. Бу ҳол шажаравий ривоятларда ўз аксини топиб,
она бўрини ўлдириш ман қилинган. Шунингдек, бундай тасаввурлар матриархат
даврига хос бўлиб, патриархарт даврида ўз аҳамиятини йўқотган. Патриархат
даврида ривоятларда кўпроқ эркак бўри тимсоли учрайди. Археолог С.А. Плетнева
бўри соф эркак онгони бўлган, тулки эса аёл онгини бўлган, дейди. Бўрининг
қозиқтиши қўшилган туморлар салтово-маяцк (хазар) маданиятидаги аёлларнинг
қабрларида умуман учрамаган, Саркел қатламида эса учраган [16. С. 29]. Афтидан,
“она бўри” атамаси илк даврларда жамиятдаги аёллар гуруҳига мос бўлгандир.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415
44
Яъни, аждод сифатида эркак бўри кўрсатилган генеалогик ривоятлар кейинроқ
яратилган бўлиши мумкин.
Кўчманчилар жамиятида эркак ролининг юксалиши овчилик ва ҳарбий
ишнинг ривожланиши билан боғланади. Кўчманчи халқларда илк давлатчилик
пайдо бўлганида бу тимсол аввал жанговар мафкурага ўтади, сўнгра эса давлат
тимсолларига, символикасига ўтади. Бўрининг боши қадимги туркларнинг
байроғида тасвирланган бўлиб, душманни ларзага келтирган [7. С. 26]. Айрим
туркий халқларнинг анъанавий эътиқодлари ва эпик анъаналарида бўри бугунги
кунгача эъзозланадиган ҳайвон ҳисобланади.
Шажараларни билиш ва уларни махсус ўрганиш Осиё, шу жумладан, Марказий
Осиё халқлари учун қадимдан хос бўлган хусусият. Уларнинг кўпчилиги уруғ ёки
қабилага асос солувчи деб у ёки бу ҳайвонни келтиришган. Мисол учун тибетликлар
ўз аждодлари деб эркак маймунни ва ўрғочи ракшасни (ўрмон руҳи), мўғуллар –
кулранг (бўз) бўрини ва олачипор ланни (буғуни), телеликлар – бўрини ва хуннлар
шанюйининг қизини, туркийлар эса – хунн шахзодаси ва урғочи бўрини аждодлар
деб ҳисоблашган.
Бўри – туркий тилларда қашқир, бўри, мўғулларда – шино ёки чино деб
аталади. Қадимги турклар бўрини Кўк Курт деб аташган. “Кўк” – мовий, кўк,
осмонли. Курт – қутулиш, бирон нарсадан халос бўлиш, қутқариш. Яъни, мовий бўри
– туркий халқлар учун муқаддас ҳайвон, Осмон Худоси – уларни нобуд бўлишдан
асраб қолган Кўк Тангрининг элчисидир.
Қадимги туркий халқлар фольклори, улар тарихига оид ёзма ёдгорликлар ва
адабиётларни ўрганган А. Абдураҳмонов: “Бўри қадимдан барча туркий
халқларнинг тотемидир. Ашин уруғи ўзларини бўридан тарқалган деб
ҳисоблашлари тўғрисида афсоналар мавжуд. “Алпомиш”да Бойбўри, “Қўрқут ота
китоби”да Бойбўрак образларининг яратилиши, “Ўғузнома”да бўри туркий
қавмларни бошловчи асосий қаҳрамон даражасига кўтарилиши қадимий
эътиқодлар ифодасидир. Энасой ёдномаларидаги Чучук Бўри Сангун исми ҳам
тотемлик белгиси бўлиб, у қадимги туркий достонлар билан ёдномалар ўртасидаги
яқинликни кўрсатади. Ёки туркий достонларда, масалан, “Алпомиш”, “Манас”,
“Қўрқут ота китоби” да от яхшилик белгиси, қаҳрамоннинг энг яқин сафдоши ва
дўсти сифатида шаклланган. Урхун ёдномасидаги Кул тегиннинг Бўз оти ҳам
шундай белгилардан ҳисобланади”, деб ёзади. [1]
“Ўғузнома” асарида келтирилишича, Ўғуз-ҳоқон юришга чиқишдан олдин ўз
қабиладошларига қарата нутқ сўзлаб: “Мен сизлар учун Ҳоқон бўлдим, ўқ-ёйларни
ва қалқонларни олайлик, Худонинг марҳамати тамғамиз бўлсин, “Кўк бўри” эса
уранимиз (жанговар хитобимиз) бўлсин”, деган экан [12. С. 38–39]. “Эргенекон”
достонида айтилганидек, кўк туркларни татарлар мағлубиятга учратади, ҳамма
халоқ бўлиб, фақат Элхоннинг Қиён ва Нўғуз деган ўғиллари тирик қолади.
Душмандан қочиб, улар тоғларда яшашга қарор қиладилар. Йўлда уларга урғочи
морол (Сибир буғуси) учрайди ва уларни тоғлар орқали текисликка чиқариб қўяди.
Элхоннинг ўғиллари шу ерда қолиб, яшай бошладилар. 400 йил ўтгач, кўк
туркларнинг авлодлари кўпайди. Улар истиқомат қилаётган жой торлик қилиб, ўз
ота юртларини топишга қарор қилдилар. Бироқ, тоғларда узоқ вақт адашиб
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415
45
юришди ва, ниҳоят, уларга кўк ёлли она бўри учраб, ота маконларини топишларига
ёрдам берди.
Туркий халқларнинг қадимий фольклорида бўрини эъзозлаш, унга қудратли
ва илоҳий мавжудот сифатида қараш тарқалган. А.Н. Киреев бошқирдлар
фольклорини таҳлил қилиб: “Ҳаттоки “башқурт” (бошқирд) этнонимининг келиб
чиқишини айрим тарихчилар ва этнографлар айрим қабилалар орасида тарқалган
тотем сифатида бўрини эъзозлаш каби қадимий одат билан боғлайдилар. Жануби-
шарқий Бошқирдистонда (Башкирия) тарқалган бир афсонага кўра, бошқирдлар
Жанубий Уралга кўчаётган даврда, бўри (ушбу қабилалар тилида “қурт” ёки “корт")
бошқирд қабилаларининг етакчиси бўлган”, –деб ёзади [10. С. 25–26]. Шунга ўхшаш
афсона қозон татарларининг халқ ижодиётида ҳам учрайди. “Тахмин қилиш
мумкинки, “Баш қурт" (бош бўри ёки бўрининг боши)этноними бурзянлар ва
тантаурликларда пайдо бўлиб, кейинчалик бошқирд қабилалари ва бутун бошқирд
халқининг умумий номи бўлиб қолган бўлиши мумкин”, –деб давом этади
А.Н. Киреев [10. С. 25–26]. Агар кўрсатиб ўтилган бошқирд қабилаларининг тилида
бўри “қурт” ёки “корт” деб аталса, замонавий татар тилида “буре” сўзи ишлатилади.
XII аср охири XIII аср бошларидаги татар-бўлғор шоири Алининг “Қиссаи Юсуф”
номли достонида бўри “корт” деб аталган [6. С. 102, 103, 141]. Бошқирд тили
лаҳжаларида бу ҳайвоннинг қадимги номи сақланган [13. С. 399]. “Бошқирд”
этноними туркий қабилалардан бирининг номи сифатида Х асрга оид ёзма
ёдгорликда ҳам қайд этилган [18. С. 66, 102].
Хакасларнинг “Албинжи” эпосида Ах пуур – Оқ Бўри Албинжи ботирнинг
доимий йўлдоши ва ёрдамчиси сифатида улуғланади. Олтой халқларининг
“Ак Тойчи” достонида ҳам қаҳрамоннинг ҳомийси Оқ Бўридир. Қозон
татарларининг ривоятига кўра, қадимда татар халқи ўрмонлар ва тоғларда кўчиб
юрган экан. Бир маҳал душманлар томонидан ўраб олинган. Шунда тўсатдан Оқ
Бўри пайдо бўлиб, уларни ҳимоя қилган [17. С. 122].
Ёзма манбаларда келтирилишича, қадимги бўри тотеми ва бўрига сиғиниш
қипчоқларда, қозоқларда амал қилган. Қозоқларда шомон навбат билан ўзига
ёрдамга аввал кўк ёлли бўри-етакловчини ўз сути билан боқан она бўрини, кейин
кучли алпқоматли бўрини, ва охирида қозиқтишли ва йиртқич ёш бўрини чақирган
экан. Ёқутистон шомонлари ҳам бўрини муқаддас ҳайвон деб ҳисоблашган.
Ёқутистондаги эртакларда қутқарувчи руҳлар – тўққизта
ўғил – бўриларга ўхшайди. Машҳур “Дада Қўрқут” достонида
ҳам қаҳрамонларнинг ҳаётида муқаддас бўрининг аҳамияти
кўрсатилган. Туркманлар ва ўзбекларда кучли авлод
тилашга бағишланган тотемли-тўй маросими мавжуд бўлган
(Геок бўри, Кўк бўри). Қирғиз достонларида шуҳрат қозонган
ботирларни “кўк ёлли бўрилар” деб аташган. Машҳур қирғиз
“Манас” эпосида “Менинг Кўк-Бўри султоним” ибораси тез-
тез ишлатилади. Манас-хон ҳақида эса: “Манас ўқимишли
бўлган, унинг бўридек эшитиш қобилияти бўлган”, дейилган.
Туркий халқларда бўрининг тиши, айниқса қозиқтиши,
кўз тегишига қарши тумор ролини бажарган. Бўри тишлари,
тирноқлари, териси бало-қазолардан сақлайдиган тумор
сифатида
янги
туғилган
чақалоқларнинг
бешигига
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415
46
бойланган, айрим уруғ ва қабилаларда бугунги кунгача ҳам тумор сифатида
болалар ва катталарнинг уст-бошларига тақиб қўйилади, деворга осилади ва ҳқ.
Бугунги кунда бундай туморларни бозорларимизда учратиш мумкин. Масалан,
Самарқанд шаҳридаги Сиёб бозорида бўрининг териси, тишларидан ва
тирноқларидан ясалган туморлар сотилмоқда.
Бўрининг боши кўринишида ясалган ҳайкалчалар байроқлар ва туғлар,
шамширу қиличлар, пичоқлар дастагининг учига ўрнатилган.
Жонибек-хон байроғининг сеҳрли, магик сифатлари ҳақида афсоналар
яратилган. Уларда айтилганидек, бу байроқнинг дастагида бўрининг калласи
ўрнатилган бўлиб, душман қўшинлари яқинлашиб келганда, қимирлаб, ўзига хос
чўзилувчан товушларни чиқарарди. XIX асрда яшаб, ижод қилган қозоқ оқини
Суюнбой Аронўғли: “Бўрининг боши – менинг жанговар хитобим. Менинг туғимда
бўрининг боши. Бўри байроғи хилпираганда, мени жўшқин руҳ эгаллайди”, деб
ёзган эди. Қозоқлар уруғларининг туғларида бўрининг боши тасвирланган.
Қадимги турклар замонида бўрининг бронза, олтин ва кумушдан ясалган
бошлари нафақат байроқ ва туғлар дастагининг устига ўрнатилган, балки улар
қамчиларни, қуролларни, пичоқлари, камарларни безатишда ҳам қўлланилган. Бу
ҳақда қадимги Турк ҳоқонлиги ерларида ўтказилган археологик қазимшамар
натижасида топилган буюмлар далолат беради. Бўри тасвири туширилган буюмлар
ва нарсалар ҳокимият атрибути, мардлик, улуғворлик, зодагонлик рамзлари
ҳисобланган, Бўри руҳининг ҳомийлиги маъносини билдирган [8].
Кўк Бўри ва Ман Курт таржимада “Осмонли Бўри” маъносида бўлса, Баш Корт
– Бўрининг Боши маъносида (байроқдаги, туғдаги бўрининг боши тасвирига кўра
шундай дейилган деб тахмин қилинади). Ман (манге) – Осмонли (абадий) – Олтин
Ўрданинг асосий аҳолиси, халқи. Монгол (Манкол)-Ман халқи истиқомат
қилаётгантер. Амир Темур томонидан Олтин Ўрда тор-мор келтирилганидан кейин,
Ман халқининг бир қисми Бошқирдистондаги Агидель (Белая) дарёсининг
водийсига кўчиб кетган. Шу муносабат билан Бошқирдистон ўрта асрларда бир
вақтичида Манкорт Юрти, яъни Осмонли Бўрилар юрти деб аталган. Ҳозирги кунда
Ман халқи Бошқирдистонда Мен қабиласи ёки субэтноси вакилларидан иборат.
Коркут (Корт), Қорқут таржимада Уруғ (халқ, қабила, жангчиларнинг) Асровчиси.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415
47
Азалдан уруғнинг асровчиси бўлиб Евроосиё ўрмон-дашт ерларидаги асосий
йиртқич ҳайвони – бўри ҳисобланган.
Тарихий ҳақиқатни тиклашга археологик топилмалар ва қўлёзмалар ёрдам
бермоқда. Тарихий билишнинг усулларидан бири – илмий реконструкция,
предметни унинг дастлабки кўринишида қайта тиклаш ҳисобланади. Россиялик
олим М.В. Горелик қадимги туркий халқларга оид артефактларни реконструкция
қилган. Улар ичида кийимлар, жанговар қуроллар, байроқлар ва туғлар ҳам бор.
Мисол учун, Қозоғистон Республикаси Марказий давлат музейининг буюртмасига
биноан туркийларнинг байроғи реконструкция қилинди. Бу байроқни тиклашда
М.В. Горелик Шарқий Туркистондаги деворий суратлар, Дунхуандаги иконалар,
Санкт-Петербургдаги Эрмитажда сақланаётган, Сўғдда ишланган VII асрга оид
йиртқичнинг кумуш калласи асосида ишлади. Байроқ матосига безак беришда
VII-VIII асрларга оид сўғд ва хитой матоларидан фойдаланди. Байроқ дастагининг
усти бўрининг боши билан безатилган (1-расмга қаранг) [15].
1-расм: VII-VIII асрлардаги қадимги туркларнинг байроғи.
М.В. Горелик реконструкцияси.
Хитой солномаларида келтирилишича, бўрининг боши ҳар доим туркий
байроқларда тасвирланган. Қозоғистонда қадимги туркий халқлар тарихи,
этнологияси ва маданиятини ўрганишга катта эътибор берилмоқда. Муҳим
археологик артефактларни реконструкция қилган К. Алтинбеков М.В. Гореликнинг
эскизлари бўйича байроқни тиклади.
I мингйилликда Евроосиё даштларидаги этномуҳит ўзгара бошлади. Бу
даврда йирик этносиёсий бирлашмалар пайдо бўлиб, замонавий туркий тилли
миллатларнинг аждодлари бўлишди. Ўша даврда даштликларнинг маънавий
маданияти янги босқичга кўтарилди, қадимги туркий ёзуви кенг тарқалди, туркий
қабилалар ўша замондаги диний эътиқодларга – буддизм, манихейлик,
насронийлик, ислом каби динларга эътиқод қила бошладилар. Туркий халқларнинг
маданияти ўз ичига қадриятлар тизими билан уйғунлашган маданий ютуқларни
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415
48
киритди. Афсуски, қадимги турклар ва уларнинг ўзига хос маданияти ҳақида
маълумотлар ва артефактлар кам сақланган.
Хулоса тариқасида шуни айтиш мумкинки, қадимда ва ўрта асрларда турли
сабабларга кўра халқларнинг кўчиши ва аралашувини ҳисобга олсак, умумий
қадимий этник субстрат мавжудлигига ишонч ҳосил қилиш мумкин. Бу ҳақда
фольклор онги, асотирлар, ривоятлар, достонлар, шажаралар, турли адабий,
фольклор ва археологик ёдгорликлар далолат беради.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Абдураҳмонов А. Туркий адабиётнинг қадимий қатламлари. // https://kh-
davron.uz/kutubxona/uzbek/abdurashid-abdurahmonov-beshinchi-qism.html.
2.
Байрамуков У. З. Кладезь народной памяти. Анализ легенд в поисках истока.
Черкесск, 1993.
3.
Безертинов Р.Н. Тенгрианство – религия тюрков и монголов. Казань, 2004.
4.
Березин Н.И. Сборник летописей. История монголов. Соч. Рашид-Эддина.
История Чингис-хана до восшествия его на престол. / «Труды Восточного отделения
Императорского Археологического Общества». Часть ХШ. СПб., 1868.
5.
Бичурин Н.Я. (Иакинф) Собрание сведений о народах, обитавших в Средней
Азии в древние времена. Т. 1. – М.-Л., 1950.
6.
Борынгы татар эдэбияты. Казан, 1963.
7.
Гумилев Л.Н. Древние тюрки. М., 2002.
8.
Гумилев Л. Древние тюрки. http://ru.nomad-kazakhstan.kz/1787.html
9.
Калмыкова Л.В. Образ волка в индоевропейской и Северо-Кавказской
традиции // Северный Кавказ: геополитика, история, культура: матер. всерос. науч.
конф. М.; Ставрополь, 2001. Ч. 2.
10.
Киреев А.Н. Башкирский народный героический эпос. – Уфа, 1970.
11.
Козин С.А. Сокровенное сказание. Монгольская хроника 1240 года. М.-Л., 1941.
12.
Короглы Х. Огузский героический эпос. – М., 1976.
13.
Кузеев Р.Г. Происхождение башкирского народа. Этнический состав,
история расселения. М., 1974.
14.
Малиновский Б. Магия, наука и религия. М.: Рефл-бук, 1998. – С. 304.
15.
Мякишева О., Алтынбекова Д., Железняков Б. Волчеглавое знамя – символ
тюркской государственности // Nomad-Kazakhstan. №1 (25). 2009.
16.
Плетнева С.А. Хазары. М., 1986. – С. 88.
17.
Потапов Л.П. Героический эпос алтайцев. // Советская этнография. 1949. № 1.
18.
Путешествие Ибн-Фадлана на Волгу. М.-Л., 1939.
19.
Текеева Л.К. Культ волка в традиционных представлениях тюркоязычных
народов Северного Кавказа. // Вестник Пермского университета. 2012. История.
Выпуск 3 (20). – С. 37–42.
20.
Токарев С.А. Ранние формы религий. М.: Политиздат, 1990. – 622 с.
21.
Урманчеев Ф. По следам Белого Волка. // Советская тюркология, 1978. №6.
– С. 12–23.
22.
Frazer J.G. Totemism and Exogamy. London, 1910. – Р. 1–7.
23.
Totemizm / [электрон ресурс] URL: https://uz.wikipedia.org/wiki/Totemizm.
