Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Questions about personnel training in the northern education
system of the BPSR
Murat ALLANAZAROV
1
Termez State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received April 2021
Received in revised form
20 April 2021
Accepted 15 May 2021
Available online
25 June 2021
The article is devoted to the issues of personnel training in the
public education system of the BPSR (Bukhra People’s Soviet
Republic). Chairman of the Council of People’s Nazirs Faizulla
Khadzhaeva (1896–1938), Nazira of National Education
Kari-Yuldash Pulatov (1890–1965), A. Fitrat (1886–1938),
A. Burkhanov (1875–1934), Musazhan Saidjanov (1893–1937)
and their role reforming public education of the BPSR.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
BPSR,
Council of Nazirs,
People’s Nazirat of
Education of BPSR,
youth, enlightenment,
foreign countries,
“General rules on school
activities”,
local cadres,
Jadidism,
Young Bukharians,
heads of government
of BPSR.
БХСР маориф тизимидаги кадрлар тайёрлаш масалалари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
БХСР,
Нозир Шўроси,
БХСР Маориф нозирлиги,
ёшлар, маориф,
ҳорижий мамлакатлар,
“Мактаб ишлари ҳақида
умумий қоидалар”,
маҳаллий кадрлар
фаолияти,
жадидлар,
ёш бухороликлар,
Мақола БХСР (Бухоро халқ совет республикаси)даги
раҳбар арбобларнинг маориф тизимидаги ислоҳотларни
амалга ошириш ва ушбу соҳада кадрлар тайёрлаш
масалаларига бағишланган. Хусусан, БХСР Нозирлар Шўроси
раиси Файзулла Хўжаев (1896–1938), БХСР маориф
нозирлари бўлиб ишлаган ёш бухороликларнинг етакчи-
лари бўлган Қори Йўлдош Пўлатов (1890–1965), Абдурауф
Фитрат (1886-1938), Абдувоҳид Бурхонов (1875–1934),
Мусажон Сайиджонов (1893–1937) кабилар БХСР маориф
соҳасини ислоҳ қилишга катта эътибор қаратганликлари
таҳлил қилинган.
1
Lecturer, Termez State University. Termez, Uzbekistan,
E-mail: allanazarovm@tersu.uz.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415
96
БХСР ҳукумати
раҳбарлари.
Вопросы подготовки кадров в системе народного
образования БНСР
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
БНСР,
Совет назиров, Народный
назират просвещения
БНСР, молодежь,
просвещение, зарубежные
страны, «Общие правила о
деятельности школы»,
деятельность местных
кадров, джадиды, молодые
бухарцы, главы
правительств БНСР.
Статья посвящена вопросам подготовки кадров в
системы народного образования БНСР (Бухарская народная
советская республика). Проанализирована деятельность
Председателя Совета народных назиров Файзулла Хаджаева
(1896–1938),
Назиров
народного
просвещения
Кари-Юлдаша Пулатова (1890–1965), А. Фитрата (1886–
1938), А.Бурханова (1875–1934), Мусаджана Саиджанова
(1893–1937) и их роли в реформировании народного
просвещения БНСР.
КИРИШ
1920–1924 йилларда фаолият кўрсатган БХСР миллий давлатчилигимиз тарихида
муҳим босқич бўлди. Мустақиллик туфайли БХСР тарихини қайтадан ўрганиш, ушбу
мамлакатда кечган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маданий жараёнларни далил ва рақамлар
асосида обьектив холисона ёритиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъкид-лаганидек:
“Жадидларимиз қирғин қилинмаганда эди, ҳозир бизда “тўртинчи ренессанс” бўларди. Агар
ота-боболаримиз қириб ташланмаганда эди, уларнинг билими, уларнинг илми билан катта
кашфиётлар қилинарди” [1].
Мавзуга оид адабиётлар таҳлили: Ушбу мавзу бўйича маълумотларни Ўзбекистон
Миллий архивининг бир қатор жамғармаларидаги ҳужжатларда, айнан тадқиқ қилинган
даврда яшаган давлат арбоблари асарлари, статистик тўпламлар, даврий матбуот
материаллари, шунингдек, совет ва мустақиллик даври олимларининг тадқиқотларида
учратамиз. Мустақиллик даврида мамлакатимизда ушбу мавзу т.ф.д профессорлар
Қ.К. Раджабов, Ш. Хайитов, т.ф.н К. Рахмонов, адабиётшунос олим Ш. Турдиев каби
олимларнинг тадқиқотларида ҳам ёритилган.
Тадқиқот методологияси. Мақолада умум қабул қилинган методлар-тарихий таҳлил,
қиёсий-мантиқий таҳлил, хронологик кетма-кетлик тамойиллари асосида БХСРнинг
маориф тизимидаги ислоҳотларни амалга оширишда БХСР ҳукумати раҳбарлари, БХСР
маориф нозирлари Қори Йўлдош Пўлатов, Абдурауф Фитрат, Абдувохид Бурхонов, Мусажон
Сайиджонов каби ёш бухороликларнинг фаолиятини ўрганишдан иборатдир.
Таҳлил ва натижалар: БХСР ҳукумати раҳбар арбоблари маданият ва маориф
соҳаларини ҳам ислоҳ қилишга катта эътибор қаратди. Бу борада БХСР ҳукумати таркибида
ташкил
қилинган
Маориф
Халқ
Нозирлиги
катта
рол
ўйнади.
БХСР маориф нозирлари сифатида 1920–1924 йилларда Бухородаги жадидчилик ҳаракати,
ёш
бухороликларнинг
етакчилари
бўлган
Қори
Йўлдош
Пулатов
(1890–1965), Абдувохид Бурхонов (1875–1934), Абдурауф Фитрат (1886–1938), Мусажон
Сайиджонов (1893–1937) каби миллий раҳбар арбоблар фаолият олиб боришган. Хусусан,
Абдурауф Фитрат БХСРда маорифни ривожлантиришда катта хизмат қилди [2. Б.161].
Инқилобий Қўмитанинг 1920 йил 20 октябрдаги қарорида республика ҳудудидаги барча
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415
97
эски мактаблар ва мадрасаларни ислоҳ қилишга эътибор қаратилади. Шунингдек, уларда
дунёвий билимларни кенгроқ ўқитишни жорий қилиш кўзда тутилди. Шу билан бир
қаторда янги типдаги мактаблар ташкил қилиш, аҳоли ўртасида саводсизликни тугатиш
ишлари ҳам бошлаб юборилди.
1920 йил 29 ноябрда БХСР Маориф Нозирлиги томонидан “Мактаблар ҳақида умумий
қоидалар” ишлаб чиқилган. Ушбу қоидада қуйидагилар ўз аксини топди:
1.
Мактаб ҳақида умумий қоида;
2.
Ўқув-тарбиявий ишлар;
3.
Мактаб директори ва педагогларининг мажбуриятлари;
4.
Мактаб кенгашининг мажбуриятлари;
5.
Педагог ходимларга маош тўлаш тартиби белгиланди [3. Б. 426].
Бухоро вилояти маорифи шуъбаси томонидан 1921 йил январида Эски Бухорода 5 та
мактаб, бутун вилоят бўйича 15 та мактаб, 1 та хотин-қизлар мактаби, 1 та ҳунар матаби
мавжудлиги хабар қилинади. 1922 йилда шу каби мактабларни 80 тагача етказиш режаси
қайд қилинган. Айни шу даврда беш жойда кечки курслар ҳам фаолият олиб бориб, улардан
биттасида форс, турк, рус, немис тилларида таълим берилиб, 120 киши таълим олган экан
[4]. 1921–1922 йилдан бошлаб Бухоро шаҳрида биринчи дорулмуаллимин очилган,
доулмаллиминда ўқиш муддати икки йил бўлиб, сиртқи бўлим ҳам мавжуд эди.
Дорулмуаллимин тайёрлов бўлимига қабул қилинадиган ўқувчи-талабалар ёши 15 дан кам,
22 ёшдан катта бўлмаслиги шарт қилиб қўйилган. Унда таҳсил олиш учун БХСРнинг 10 та
вилоятидан ёшлар тўпланган [5. Б. 162]. БХСРнинг дастлабки маориф нозири бўлган Қори
Йўлдош Пулатовнинг имзоси билан 1921 йил 17 октябрда Янги Чоржўй шаҳрида 3 йиллик
мусулмон ўқитувчилар институти очиш тўғрисида буйруғига асосан Бухорода иккинчи
институт ўз фаолиятини бошлаган [6. Б. 430].
Ташкил этилган ўқув даргоҳларида қўшни туркий республикалардан (Татаристон
АССР, Бошқирдистон АССР, Туркистон АССР) педагог муаллимлар ишлаш учун БХСР Маориф
Нозирлиги томонидан таклиф қилинган. Бироқ БХСР маориф тизимида фаолият кўрсатган
ушбу вакиллар турли сабаблар туфайли орадан кўп ўтмасдан ўз ватанларига қайтиб
кетишган.
Шу билан бир қаторда янги типдаги мактаблар ташкил қилиш, аҳоли ўртасида
саводсизликни тугатиш ишлари ҳам бошлаб юборилди. 1922 йил январь ойи ҳолати бўйича
БХСР Маориф Нозирлигида ўзбек тилида ўқитиладиган мактаблар сони 28 та, мактаб
интернати
9
та,
ҳунар
мактаби
1
та,
аёллар
мактаби
2 та, ўқитувчилар институти 2 та, қисқа муддатли курслар 1 та; туркман тилида
ўқитиладиган мактаблар: бошланғич 5 та, мактаб интернати 1 та; форс тилида
ўқитиладиган мактаблар 2 та, бошланғич интернат 1 та, қисқа муддатли курслар
1 та; яҳудий тилида ўқитиладиган мактаблар: бошланғич мактаблар 2 та,
мактаб интернати 1 та; рус тилида ўқитиладиган мактаблар: бошланғич 7 та, ўрта
2 та, мактаб интернати 2 та.
Шунингдек мавжуд барча мактаб ўқув юртлари вилоятлар кесимида қуйидагича
тартибда бўлган.
1.
Бухоро вилояти бўйича 1 та ўқитувчилар институти, қисқа муддатли курслар 1 та,
бошланғич мактаб 4 та, интернат 1 та, ҳунар мактаби-1та, аёллар мактаби-2 та, форс тили
курслари 1 та, форс тили мактаблари 2 та, интернат 1 та. Яҳудий мактаблари: бошланғич
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415
98
мактаб 2 та, мактаб интернати 1 та (Янги Бухорода), рус тилидаги бошланғич мактаблар 2
та, ўрта мактаб 1 та, интернат 1 та.
2.
Чоржўй вилоятида: ўқитувчилар институтида 1 та, бошланғич мактаблар
3 та, интернат 1 та, туркман тилида бошланғич мактаблар 3 та, рус тили бошланғич
мактаблари 2 та, ўрта мактаб 1 та, интернат 1 та.
3.
Карки вилоятида: ўзбек бошланғич мактаблари 2 та, туркман бошланғич
мактаблари 2 та, интернат 1 та, рус бошланғич мактаблари 1та.
4.
Шеробод вилоятида: ўзбек бошланғич мактаблари 2 та, интернат 1 та, рус
мактаблари: бошланғич 1 та, мактаб интернат 1 та.
5.
Кармана вилоятида: ўзбек бошланғич мактаблари 3 та, интернат мактаб
1 та, рус бошланғич мактаби 1 та.
6.
Қарши вилоятида: ўзбек бошланғич мактаблари 3 та, мактаб интернати 1 та.
7.
Шахрисабз вилоятида: бошланғич мактаблар 3 та, актаб интернати 1 та.
8.
Ғарм вилоятида бошланғич мактаб 1 та, мактаб интернати 1 та.
9.
Душанбеда: ўзбек бошланғич мактаблари 2 та, мактаб интернати 1 та [7. Б. 24].
1923 йилга келиб, Бухоро республикасида янги типдаги мактаблар сони 40 та бўлган
бўлса, 1924 йилда 69 та умумтаълим, 4 та мусиқий, 3 та ҳунар мактаблари, 13 та интернат
фаолият кўрсатди. Уларда жами 5604 нафар ўқувчи таълим олди. Бироқ бу рақам мактаб
ёшидаги болаларнинг 3,1 фоизини ташкил қилар эди, холос. Бухорода хотин-қизлар
таълимига ҳам эътибор берилди. Улар учун махсус матаблар ташкил этилди. 1923–1924 ўқув
йилида республикада ана шундай мактаблардан 5 таси мавжуд бўлиб, уларда 306 нафар
хотин-қизлар ўқиган эди. Умумий таълим мактабларини дарсликлар ва бошқа адабиётлар
билан таъминлаш ва ҳукумат томонидан халқ маорифи соҳасига ажратилаётган маблағ
ҳажми ҳам ортиб борди. Масалан, 1922–1923 ўқув йилида давлат бюджетидан 8%
миқдорида маблағ ажратилган бўлса, бу рақам 1923–1924 ўқув йилига келиб 25%ни ташкил
этди [8. Б. 345].
Бухоро республикасида маориф ва маданиятни ривожлантиришда Абдурауф
Фитратнинг
хизматлари
катта
бўлди.
Унинг
ташаббуси
билан
1922
йил
14 сентябрда БХСР МИҚ Бухоро дорилфунунини ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилди
[9. Б. 136]. Бухоро ҳукумати раҳбар арбоблари миллий ёшларни илғор ҳорижий давлатларда
ўқиб замонавий билимлар олишига катта эътибор берди. 1921 йил А. Бурхонов ва
А. Фитратнинг ташаббуси билан 50 нафар бухоролик ёшлар Гермнаияга ўқишга юборилди.
Бухоро ҳукумати уларнинг ҳар бири учун 9–10 йилга етадиган маблағни Германия банкига
ўтказди. РСФСР ҳукумати эса, бухорлик ёшларни ҳорижда ўқишларига қаршилик
кўрсатишга ҳаракат қилди. Ҳатто, В. Куйбишев, Ф. Хўжаев ва М. Аминовдан Германияда
таълим олаётган бухорлик ёшларни чақириб олишни талаб қилди. Унинг талаби
қондирилмади. Лекин миллий чегараланиш амалга ошрилиши натижасида БХСР
тугатилгандан сўнг, Москва Бухоро ҳукуматининг Германияда ўқиётган талабалари учун
юборилган маблағларини қайтариб олди. У ерда таълим олган бухоролик ёшларнинг
кейинги тақдири эса, фожеали якунланди.
Шунингдек, Бухоро республикаси маориф нозирги томонидан РСФСРнинг Москва
шаҳрига 11 нафар ўғил болалар ўқиш учун жўнатилган. Уларнинг рўйхати қуйидагича.
1.
Аман Абдурахмонов 14 ёш;
2.
Низам Мухитдинов 15 ёш;
3.
Мухамед-Кули Миразимов 16 ёш;
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415
99
4.
Ибрагим Агдаров 16 ёш;
5.
Яхё Юлдашев 14 ёш;
6.
Абдуршид Бурибоев 14 ёш;
7.
Салим Хакимов 20 ёш;
8.
Абдурахим Бурхонов 14 ёш;
9.
Рахмонкул Пулатов 12 ёш;
10.
Абдулла Пулатов 17 ёш;
11.
Али Саидов 12 ёш [10. Б. 52].
Шунингдек, бухоролик ёшлардан 19 та талаба Анатолия (Туркия), 50 талаба Москва
(РСФСР), 6 та талаба Тошкент (Туркистон АССР), 5 та талаба Боку (Озарбайжон) каби
мамлакатларга ҳам ўқишга жўнатилган [11. Б. 130]. яна шуни айтиш лозимки ўтган асрнинг
20-йилларида Ўрта Осиёлик талабалар юқоридаги мамлакатлардан ташқари Франция,
Англия, ҳатто Японияга ҳам ўқишга борганлар. “Фарғона” газетасининг 1923 йил 26 апрель
сонида Рафиқ номли муаллифнинг ёзишича, ўша даврда Европада ўқиган талабаларимиз
сони 500 дан кам бўлмаган экан [12. Б. 21].
Хулоса. Шуни айтиш мумкинки, XX аср бошларидаги Бухоро ёшларининг фаолияти
бугунги кундаги Ўзбекистон ёшлари учун ибрат вазифасини ўтайди. Замонавий
билимларни мукаммал эгаллаган ўзбек ёшлари, давлатимиз ғамхўрлигидан руҳланиб, халқ
хўжалигининг турли соҳаларида фидокорона меҳнат қилмоқдалар.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙҲАТИ:
1.
Kun.uz телеграмм канали. www.kun.uz. 82285015. 30 январь 2021 йил.
2.
Ўзбекистон тарихи (1917–1991 йиллар) иккинчи китоб. – Тошкент:
“Ўзбекистон”, 2019. – Б. 560.
3.
История Бухарской Народной Советской Республики (1920–1924 гг).
Сборник документов. – Тошкент: “Фан”, 1976. – С. 484.
4.
Ҳасан М. Вилоят маориф шуъбасининг ҳозиргача ишлаган ишлари //
“Бухоро ахбори”, 1921 йил 1 февраль.
5.
Ўзбекистон тарихи (1917–1991 йиллар) иккинчи китоб. – Тошкент:
“Ўзбекистон”, 2019. – Б. 560.
6.
История Бухарской Народной Советской Республики (1920-1924 гг).
Сборник документов. – Тошкент: “Фан”, 1976. – С. 484.
7.
ЎЗБ МА 48-фонд, 1-рўйхат, 45-иш, 24-варақ.
8.
Бухарская Народная Советская Республика. – Ташкент: “Узбекистан”, 1969. – С. 392.
9.
Болтабоев Ҳ. Талабни қондирмаган инқилоб // “Шарқ юлдузи”, 1991, №1. – Б. 136.
10.
Ўзб МА 48-фонд, 1-рўйхат, 79-иш, 52-варақ.
11.
Ўзб РПДА 14-фонд, 1-рўйхат, 383-иш. – Б. 130–131.
12.
Ёшлар тарбиясида толерантлик – давр талаби. Республика илмий-амалий
анжумани материаллари. – Тошкент, 26-27 сентябрь 2008 йил, 21-бет.
13.
Камалов У.А. и др. Периодизация иноязычных калек // Central asian journal
of literature, philosophy and culture. – 2021. – Т. 2. – №. 5. – С. 51–54.
14.
Камалов У.А. Речевое общение и проблемы лингводидактики // Актуальные
научные исследования в современном мире. – 2018. – №. 4-8. – С. 85–88.
