Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Are there enough legal reforms on gender equality (view of the
experience of the European Union)?
Kamola ALIEVA
1
Tashkent State University of Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received March 2021
Received in revised form
20 March 2021
Accepted 15 April 2021
Available online
20 May 2021
In the article, the author analyzed the global ranking of gender
equality, the legal framework and the national experience of
European countries. The author notes that the leading positions
of European countries in the world in terms of gender equality
are associated not only with the national legal and institutional
framework, but also with public life, consciousness and
worldview of people. Based on this, the author notes the
importance of developing proposals for the implementation of
the experience of these countries by analyzing constitutions,
special laws and strategies to ensure gender equality in
Uzbekistan.
Based on the analysis of foreign experience and international
legal documents, the author is firmly convinced of the need to
improve legislation in this area in Uzbekistan.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
gender,
gender equality,
specially authorized div,
global ranking,
women’s movement,
public associations.
Гендер тенглигини таъминлаш бўйича мукаммал ҳуқуқий
ислоҳотларнинг
ўзи
етарлими
(Европа
Иттифоқи
тажрибасига назар)?
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
гендер,
гендер тенглиги,
махсус ваколатли орган,
глобал рейтинг,
хотин-қизлар ҳаракати,
жамоат бирлашмалари.
Мазкур
мақолада
муаллиф
томонидан
гендер
тенглигини таъминлаш бўйича глобал рейтинг, унда юқори
турувчи Европа давлатларининг қонунчилик асосларини,
миллий тажрибасини таҳлил қилган. Муаллиф қайд
этишича, дунёда гендер тенглиги борасида Европа
давлатларининг етакчи ўринда туриши нафақат миллий
ҳуқуқий ва институционал асослар билан боғлиқ, балки
1
Independent lecturer, Tashkent State University of Law, Tashkent, Uzbekistan.
E-mail: kamolaalieva@gmail.com.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
862
ижтимоий ҳаёт, инсонларнинг онги ва дунёқараши билан
чамбарс боғлиқ саналади. Шу боис, ушбу давлатлар
конституциялари, махсус қонунлари ва гендер тенглигини
таъминлаш бўйича стратегиясини таҳлил қилиш орқали,
Ўзбекистон тажрибасига татбиқ қилиш бўйича таклифлар
ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади.
Муаллиф томонидан хорижий тажриба ва халқаро
ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлили асосида Ўзбекистонда ушбу
соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш зарур деган
қатъий фикр илгари сурилади.
Достаточно ли правовых реформ для обеспечения гендерного
равенства (взгляд опыта Европейского Союза)?
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
гендер,
гендерное равенство,
специально
уполномоченный орган,
глобальный рейтинг,
женское движение,
общественные
объединения.
В статье автор проанализировал глобальный рейтинг
гендерного равенства, нормативно-правовую базу и
национальный опыт европейских стран. Автор отмечает,
что лидирующие позиции европейских стран в мире по
гендерному равенству связаны не только с национальной
правовой и институциональной базой, но и с общественной
жизнью, сознанием и мировоззрением людей. Исходя
из этого, автором отмечается важность разработки
предложений по внедрению опыта этих стран путем
анализа конституций, специальных законов и стратегий по
обеспечению гендерного равенства в Узбекистана.
Основываясь
на
анализе
зарубежного
опыта
и
международных правовых документов, автор твердо убежден
в необходимости совершенствования законодательства в
этой сфере в Узбекистане.
Гендер тенглигига эришиш ва аёллар ва қизларнинг имкониятларини
кенгайтириш учун давлатлар томонидан бир қатор сайъий ҳаракатларни амалга
ошириш талаб қилинади. Булар орасида миллий ҳуқуқий нормаларни
такомиллаштириш, кўпчилик ҳолатларда патриархал муносабат ва шу билан
боғлиқ ижтимоий меъёрларнинг натижаси бўлган жинсий камситишларга қарши
курашни институтционал асосларини яратиш талаб қилинади.
Мазкур масала халқаро даражадаги муаммо бўлгани учун ҳам, халқаро инсон
ҳуқуқларига оид рейтингларда давлатлар томонидан гендер тенглигини
таъминланиши муҳим кўрсаткич сифатида диққат эътиборда бўлган.
Жаҳон иқтисодий форуми томонидан ҳар йили эълон қилинадиган гендер
фарқларига оида халқаро рейтинг шуни кўрсатадики, ушбу соҳада дунё давлатлари
ўртасида жуда катта фарқ мавжуд.
Ушбу соҳадаги энг яхши натижалар Европа Иттифоқи давлатларига
тегишлидир. Ушбу ҳолат мазкур минтақа давлатларининг гендер тенглиги
борасидаги самарали ҳуқуқий ва институционал механизмларга эга эканлигидан
далолат беради.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
863
Европа давлатларида феминизмнинг ривожига [1] 1792 йилда Германияда
чоп этилган Теодор фон Гиппелнинг “Хотин-қизларнинг фуқаролик ҳолатларини
яхшилаш тўғрисида”ги асари, 1792 йилда Англияда чоп этилган “Хотин-қизлар
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” асари кучли таъсир кўрсатган [2].
Таҳлиллар шуни кўрсатдики, гендер камситишларни камайтириш бўйича
етакчи мамлакатлар гендер тенглигини нафақат конституциявий принцип
сифатида эътироф этадилар, балки уни тармоқ қонунчилигига ҳам киритганлар.
Жумладан,
кўпчилик
рейтингдаги
етакчи
давлатлар
қонунчилигида
25-30 нафардан ортиқ ходим меҳнат қиладиган ташкилотларда гендер
камситишларига қарши кураш бўйича махсус режа ишлаб чиқилиб татбиқ
қилиниши қонунчиликни муҳим талаби сифатида белгиланган.
Ушбу мамлакатларда гендер тенглиги принципи таъминланишини назорат
қилишнинг самарали механизми яратилган бўлиб, у маъмурий таъсир чорасидан
тортиб айрим давлатларда жиноий жавобгарликни ҳам ўз ичига олади [3].
Гендер тенглиги принципи инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ва
эркинликларига риоя қилиш бўйича тизимнинг ажралмас қисмидир. Ушбу масала
хорижий тадқиқотларда доим алоҳида эътибор қаратиб ўрганилган масала
саналади [4. Б. 5-9.].
Гендер тенглиги масаласида нафақар россия ҳуқуқшунослиги, балки МДҲ
давлатларида кенг илмий ишларга замин яратган илк тадқиқот иши сифатида
С. Поленинани аёл ҳуқуқларини инсон ҳуқуқлари концепциядаги ўрнига
бағишланган тадқиқотини кўрсатиб ўтиш мумкин [5. Б. 255].
Гендер тенглиги принципи инсон ҳуқуқлари учинчи авлод концепциясининг
таркибий қисмларидан биридир. Бу борада айниқса Европа тажрибаси алоҳида
муҳим аҳамиятга эга.
Европа Кенгашининг гендер тенглигини таъминлаш меъёрлари ва уни
таъминлаш механизмлари қатор органлар ва ташкилотларнинг фаолиятини
қамраб олиш билан бир қаторда, ҳажми йилдан-йилга ўсиб бораётган жуда кўп
сонли мажбурий ва тавсиявий ҳужжатларни ўз ичига олади.
Европа гендер тенглиги институти (European Institute for Gender Equality [6],
кейинги ўринларда – EIGE) Европа Иттифоқининг мустақил органи бўлиб, гендер
тенглиги принципини амалга оширишни таъминлаш сиёсатини олиб бориш учун
ташкил қилинган махсус орган саналади.
EIGE функциялари орасида барча манфаатдор шахслар учун ишончли ва
фойдаланиш мумкин бўлган гендер тенглиги масалалари бўйича ахборот ва
маълумотларни тўплайди, таҳлил қилади, қайта ишлайди ва тарқатади.
Мустақил орган сифатида EIGE Европа Иттифоқининг сиёсати ва
ташаббуслари доирасида ишлайди.
Европа Парламенти ва Европа Иттифоқи Кенгаши ушбу ташкилотга гендер
муаммоларини ҳал қилишда ва Европа Иттифоқи бўйлаб аёллар ва эркаклар
ўртасида тенгликни таъминлашда асосий ўринни берган бўлиб.
EIGE Европа Комиссияси, Европа Парламенти ва Европа Иттифоқига аъзо
давлатларга гендер тенглиги масаласида экспертлик фикрларини тақдим этиб
боради. Яна бир муҳим масалага эътибор қаратиладиган бўлса, Европа Иттифоқига
қўшилиш шартларидан бири бу гендер тенглиги принципини тан олиш ва уни
миллий қонунчиликда мустаҳкамлашдир.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
864
Европа Иттифоқига аъзо бўлмоқчи бўлган давлатлар гендер тенглигини
таъминлаш бўйича махсус қабул қилиниши зарур бўлган қонундан ташқари, ушбу
соҳага масъул бўлган ваколатли оргганни ҳам белгилаб бериши зарур.
Шу билан бирга, қонунни бузувчиларга нисбатан турли хил жазо чоралари
қўлланилиши мумкин, бу эса ушбу ҳуқуқий нормани мақсаддан жамиятдаги аёллар
ва эркаклар ҳуқуқлари тенглигини таъминлашни мониторинг қилишни
таъминловчи ҳақиқий воситасига айлантиради.
Европа Иттифоқи мамлакатларининг ҳар бири ушбу муаммони ўзининг
сиёсий тизими ва қонунчилик базаси хусусиятларидан келиб чиқиб, ўзига хос
тарзда ҳал қилади. Давлат даражасида гендер тенглигига интилишнинг
аҳамиятини тан олиш даражасига қараб, аёлларнинг ривожланиш даражаси ва
гендер тенглигига эришиш сиёсатини амалга оширишнинг турли миллий
механизмлари яратилмоқда [7].
Аксарият Европа давлатларининг миллий қонунчилигида махсус гендер
соҳасида қонунлар қабул қилинган.
Масалан, Данияда 2007 йилда “Гендер тенглиги тўғрисида”ги [8], 2006 йилда
“Хусусий меҳнат бозорида оналик тўғрисида”ги [9], 2006 йилда “Иш ва
туғруқ таътилида эркаклар ва аёлларга тенг муносабатда бўлиш тўғрисида” [10],
2008 йилда “Эркаклар ва аёллар учун тенг иш ҳақи тўғрисида”ги қонун [11] қабул
қилинган. Швеция “Аборт тўғрисида”ги қонунни (2005 йилда янги таҳрирда) [12],
2008 йилда “Тенглик масалалари бўйича Омбудсман тўғрисида”ги [13] қонуни ва
“Камситишларга йўл қўймаслик тўғрисида”ги қонунни (2012 йилги янги таҳрирда)
[14] қабул қилди.
Рейтингдаги биринчи бешталикдаги давлатлар қонунчилигида гендер
тенглиги бўйича қонунчиликдаги умумий бирлаштирувчи жиҳат конституциявий
ҳуқуқий норма тариқасида мустаҳкамланганлиги, шунингдек, миллий даражадаги
назорат қилувчи органларнинг мавжудлигида намоён бўлади.
Бу вазирлик (Исландия, Норвегия), махсус институт (Белгия, Испания,
Нидерландия), федерал агентлик (Германия), комиссия (Болгария, Ирландия,
Малта, Португалия), бўлим (Венгрия, Латвия), марказ (Люксембург, Словакия), ёки
кенгаш (Дания, Руминия, Чехия) бўлиши мумкин.
Махсус ваколатли орган сифатида энг кенг тарқалган шакл – аёллар ва
эркаклар учун тенг ҳуқуқли бўлиш бўйича миллий омбудсман / назоратчи /
ҳимоячи, тенглик масалалари бўйича вазир ёки маслаҳатчи (Австрия, Венгрия,
Греция, Дания, Италия, Кипр, Литва, Полша, Словения, Франция, Хорватия,
Эстония). Айрим ҳолатларда бир вақтнинг ўзида коллегиал назорат қилувчи орган
ва мансабдор шахс фаолият кўрсатади [15].
Шуни таъкидлаш керакки, Европа интеграциясининг баъзи муаммолари айни
пайтда гендер тенглигини таъминлаш муаммолари билан бевосита боғлиқдир.
Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, гендер тенгсизлигини камайтириш
нафақат демократия ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан, балки
иқтисодиётни рвиожлантириш ва жамият фаровонлигининг муҳим шартларидан
биридир.
Жаҳондаги ишчи кучининг ярмини аёллар ташкил қилишини ҳисобга олсак,
аёллар бугунги кунда ва келажакда дунё иқтисодиёти ва корхоналарнинг ўсишига,
рақобатбардошлигига ва ривожланишига катта таъсир кўрсатади.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
865
Халқаро ташкилотлар томонидан гендер тенгсизлиги ва уни даражасини
баҳолаш учун бир қатор индикаторлар ишлаб чиқилган бўлиб, уларнинг энг
машҳури “Гендер тенгсизлиги бўйича глобал индекс” (Global Gender Gap) саналади.
У биринчи марта Жаҳон иқтисодий форуми томонидан 2006 йилда гендер
тенгсизлиги даражасини ўлчаш ва ушбу соҳада эришилган ютуқларни кузатиш
учун асос сифатида тақдим этилган.
Мазкур индекс орқали мамлакатларнинг иқтисодий, таълим, тиббий ва
сиёсий мезонларга кўра гендер фарқларини таққослаш ва минтақалар бўйича
самарали генлер тенглигини таққослаш имконини берадиган мамлакатлар
рейтингини тузади. Сўнгги ҳисобот 2020 йилга бағишланган бўлиб у 153 мамлакат
ҳақида маълумот берган [16].
Бугунги кунда дунёдаги глобал гендер фарқи ўртача 68,6% ни ташкил қилади.
Бу шуни англатадики, гендер тенглигини таъминлашга 31,4% қолган.
Мазкур ҳисобот таҳлилларидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, сўнгги бир йил
ичида 149 мамлакатдан 101 таси ўз позициясини бир оз яхшилаганлигини ижобий
ҳолат деб баҳолаш мумкин. Шу билан бирга, дунёдаги бирон бир мамлакат ҳали
тўлиқ гендер тенглигига эришмаган ва фақатгина рейтингнинг биринчи бешта
мамлакати бу бўшлиқнинг камида 80 фоизини ёпган.
Гендер тенглиги бўйича глобал рейтинг кўрсаткичларига эътибор қаратсак,
дастлабки ўринларда тўртта Шимолий Европа давлатлари (Исландия, Норвегия,
Финляндия ва Швеция) ҳамда битта Лотин Америкаси давлати (Никарагуа, 5-ўрин)
ўрин олган. Минтақавий нуқтаи назаридан, Ғарбий Европа етакчи ўринда бўлса,
охирги ўринда Марказий Осиё ва Шимолий Африка минтақаси жойлашган.
Кучли 20талик давлатлар орасида Европа Иттифоқининг 10 та мамлакати
бор. Ушбу ҳолат мазкур минтақада гендер тенглигини таъминлаш бўйича амалга
оширилаётган ишларнинг самарадорлигидан дарак беради. 2020 йилги рейтингда
АҚШ 53-ўринни, Россия Федерацияси – 81-ўрин, Хитой – 106-ўринни эгаллади.
Африка,
Осиё
ва
Лотин
Америкаси
мамлакатларининг
рейтинги
етакчиларидан саналиши иқтисодий ривожланиш даражаси билан жамиятдаги
гендер фарқи ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик мавжуд эмаслигидан дарак
беради. Мисол учун, Никарагуада аёлларнинг мавқеи Германия, Буюк Британия ёки
АҚШга нисбатан яхшироқдир.
Умуман олганда, гендер фарқи ва унинг мамлакатлардаги динамикасини
таҳлили шуни кўрсатадики, дунё мамлакатлари тажрибаси ушбу соҳада бир-
биридан жуда фарқ қилади. Бунинг асосий сабаби ушбу соҳани турли ҳуқуқий
тартибга солинганлиги билан бевосита боғлиқдир [17].
Шу боис, гендер тенглигини ҳуқуқий ва институционал таъминлаш бўйича
етакчи саналган Европа иттифоқи давлатларининг (Исландия, Норвегия, Швеция ва
Финляндия) тажрибасини таҳлил қилиш орқали, уларнинг самарали ҳуқуқий
тажрибасини миллий қонунчиликка татбиқ қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш
зарурати мавжуд.
Ушбу мамлакатларнинг ҳар бири: 1) эркаклар ва аёллар тенглиги
тўғрисидаги ёки камситишларни олдини олиш тўғрисидаги қонунга эга; 2) гендер
тенглиги принципига риоя қилинишини назорат қилувчи махсус органлар мавжуд;
3) ишчилари сони 25 (30) дан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда гендер тенглигини
таъминлаш бўйича махсус режа ишлаб чиқилиб амалга оширилади; 4) гендер
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
866
соҳасидаги қонунчиликка риоя қилмаганлик учун санкциялар қўлланилади –
маъмурий жарималардан тортиб жиноий жавобгарликка қадар жавобгарлик
чоралари.
Скандинавия давлатларида гендер тенглигини таъминлашнинг ижобий
тажрибаси ва хусусиялари, қонунчиликнинг ривожланиш тенденциялари кўплаб
тадқиқотларда ўрганилган. Жумладан, сўнги йилларда ушбу мавзу ва соҳаларда
тадқиқотлар ўтказган Holst, C. [18. Б. 102–118], Kalpazidou Schmidt, E., [19. Б. 1–11].
Buckwalter L.M. and Baten, J. [20. Б. 181–193], Boje T.P., Hermansen J. and Møberg R.J.
[21. Б.153–174], Kemper L.E., Bader [22] ва бошқаларни кўрсатиб ўтиш мумкин.
Миллий тадқиқотчилар К. Алиева [23, 24, 25. Б. 195–204], Б.Мусаев [26. Б. 16] нинг
айрим
илмий
тадқиқотларида
меҳнат
соҳаларида,
меҳнат
миграцияси
жараёнларида гендер тенглигининг у ёки бу жиҳатлари таҳлил қилинганлигини
ҳам қайд этиш зарур.
Скандинавия давлатларида гендер тенглиги бўйича самарали натижалар энг
аввало ҳаётдаги сезиларли ўзгаришлар ва ислоҳотлар натижаси ҳамда жамоат
онгини аниқ қайта қуриш билан бирга юзага келади [27. Б.103].
Масалан, Финляндияда аёллар Европада биринчи бўлиб нафақат парламент
сайловларида қатнашиш, балки унга сайланиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритганлар.
Норвегия аёллари 1913 йилдан, швед аёллари 1919 йилдан бери овоз бериш
ҳуқуқига эга. Скандинавия аёллари жамиятнинг сиёсий ҳаётидаги иштирокидан
ташқари, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ва бошқа соҳаларда ҳам фаол:.
Скандинавия мамлакатларида хотин-қизлар ҳаракатининг шаклланишида
сиёсий партиялар муҳим рол тутган. Гарчи аёллар мустақил партиялар тузмаган
бўлсалар-да (улар ўзларининг манфаатларини махсус аёллар бўлимлари орқали
намойиш этишган), айнан сиёсий партиялар ўзларининг шиорларига аёлларнинг
асосий талабларини киритган ва уларни ўзларининг дастурларий мақсадларига
айлантирганлар.
Аёлларнинг партиялардаги иштироки масалалари асосан сиёсий вакиллик
жараёнида гендер квоталари кафолати билан таъминланганлиги билан
белгиланган. Норвегия бу йўналишда алоҳида ютуқларга эришганлигини қайд
этиш зарур. Олтита асосий партиядан тўрттаси узоқ йиллардан буён гендер
квоталаридан фойдаланиб келишмоқда.
Юқоридагилар асосида қуйидаги хулосаларни илгари суриш мумкин.
Биринчи, Европа амалиётида жинсга қараб дискриминацияга қарши курашиш
ҳар доим ҳам ижобий характерга эга эмас. Фуқаролар гендер тенглигини баҳона
қилиб моддий товон пули олиш умидида иш берувчиларга асоссиз даъволар билан
мурожаат қилиб, ўз ҳуқуқларини суиистеъмол қилган ҳолатлари ҳам мавжуд;
Иккинчи, аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун маълум бир ассиметрия
мавжуд; ушбу ҳолатларда кўпинча эркаклар камситиш объекти бўлиб қолмоқдалар,
айниқса оила соҳасидаги қонунчиликда. Ушбу ҳолат гендер тенглигини
таъминлашда аёллар билан бир қаторда эркакларни ҳуқуқларини ҳам бузмасликни
инобатга олиш заруратини юзага келтиради;
Учинчи, Европа давлатларида аёлларни гендер тенглиги ҳуқуқларини
кафолатлашнинг янги шакллари ҳам ривожланаётганлигини қайд этиш зарур.
Бунда, аёлларнинг ИТ-технологиялар ва замонавий иш жойлари соҳасида маълумот
олиш имкониятлари камлиги билан боғлиқ электрон (рақамли) тенгсизлик алоҳида
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
867
эътиборга лойиқдир. Ушбу янги шакл Европа қонунчилигида эндигина ўз аксини
топмоқда ва танланган мавзу бўйича кейинги тадқиқотларимизнинг мавзуси
сифатида кўриб чиқилади;
Тўртинчи, гендер тенглигини таъминлашда барча давлатлар ўзларининг
иқтисодий-ижтимоий ўзига хослигидан келиб чиққанлигини, бунда асосий
эътиборни жамиятни онгини ўзгартишга қаратиш зарурлигини англаш мумкин;
Бешинчи, гендер масалалари бўйича махсус ваколатли давлат органларидан
ташқари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, жамоатчилик, ОАВни ушбу соҳадаги
муаммоларни ечишга йўналтириш ҳам айрим давлатларда бу борада ижобий
натижалар бераётганлигини кузатиш мумкин;
Олтинчи, Австралия тажрибасидан маълум бўлдики, гендер тенглиги ва
аёлларга жамият ҳаётида тенг имкониятлар яратишда олий ўқув юртлари ва илмий
тадқиқот марказларида ташкил қилинадиган илмий муҳокамалар, олиб
бориладиган тадқиқотлар ҳам ижобий натижалар келтириб чиқаради;
Еттинчи, бугунги кунда Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилаётган
Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги
кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик
палатасининг асосий вазифалари қаторига мамлакатда барча соҳаларда гендер
тенглигини таъминлаш, хусусий ва давлат секторида аёлларни ҳуқуқларини тўлиқ
таъминланиши бўйича жамоатчилик эшитувлари, мониторингини юритиш каби
вазифаларни киритиш зарур.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
https://ru.wikipedia.org/wiki.
2.
Sangirov B., 2020. Зaмонaвий Ўзбекистондa гендер тенглиги мaсaлaлaри.
Архив Научных Публикаций JSPI.
3.
Kashina M. and Pyakhkel A., 2020. Обеспечение реализации принципа
гендерного равноправия де-юре и де-факто: опыт стран Европейского союза
(Ensuring the Implementation of the Principle of Gender Equality De Jure and De Facto:
the Experience of the Countries of the European Union). AvailableatSSRN 3633905.
4.
Алексеева О.Н. История становления и развития основных прав и свобод
человека // Сolloquium-journal. 2018. №10 (21) С. 5–9; Максимов А.А. Положение
гендерного равноправия в системе принципов правового статуса личности в России
// Проблемы права. 2012. № 5. С. 29–32; Олейник Н.Н., Олейник А.Н. Историческое
развитие поколений «Прав человека» // Научные ведомости Белгородского
государственного университета. Серия «Философия. Социология. Право». 2015. Т.
33. № 14 (211). С. 120–128; Шабайлов Д.В. Принцип равноправия в контексте
принципов равенства и справедливости // Проблемы управления. 2013. № 2 (47). –
С. 147–152.
5.
Поленина С.В. Права женщин в системе прав человека: международный и
национальный аспект. М.: Ин-т государства и права РАН, 2000. – С. 255.
6.
https://eige.europa.eu.
7.
Гендерное равенство в современном мире: роль национальных механизмов
/ отв. ред. и сост. О.А. Воронина. М.: Макс Пресс, 2008. – С. 772.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
868
8.
LovomligestillingafkvinderogmændLBKnr 1095 af 19/09/2007 / Закон о
гендерном равенстве [Электронный ресурс]. URL: https://www.retsinformation.dk/
eli/lta/2007/1095 (дата обращения: 25.02.2021).
9.
Lovombarseludligningpå
detprivatearbejdsmarked
(barseludligningsloven)
LOVnr 417 af 08/05/2006 / Закон об уравнивании материнства на частном рынке
труда (Закон о материнстве) [Электронный ресурс]. URL: https://www.
retsinformation. dk/eli/lta/2006/417 (дата обращения: 25.02.2021).
10.
Lovom ændringaflovom forbudmodforskelsbehandlingpå arbejdsmarkedetm.v.
LOVnr 240 af 27/03/2006 / Закон о внесении изменений в закон о запрещении
дискриминации на рынке труда и др. [Электронный ресурс].
11.
URL: https://www.retsinformation.dk/eli/lta/2006/240 (дата обращения:
25.02.2021).
12.
LovomligeløntilmændogkvinderLBKnr 899 af 05/09/2008 / Закон о равной
оплате
труда
мужчин
и
женщин
[Электронный
ресурс].
URL:
https://www.retsinformation.dk/eli/lta/2008/899 (дата обращения: 25.02.2021).
13.
Abortlag (1974:595) / Закон об абортах (1974:595) [Электронный ресурс]. URL:
https://www.riksdagen.se/sv/dokument-lagar/dokument/svensk-forfattningssamling/
abortlag-1974595_sfs-1974-595 (дата обращения 25.02.2021)
14.
https://www.do.se/lag-och-ratt/lagen-om-do/
(дата
обращения:
25.02.2021).
15.
https:// www.do.se/lag-och-ratt/diskrimineringslagen/ (дата обращения:
25.02.2021).
16.
Kashina M. and Pyakhkel A., 2020. Обеспечение реализации принципа
гендерного равноправия де-юре и де-факто: опыт стран Европейского союза
(Ensuring the Implementation of the Principle of Gender Equality De Jure and De Facto:
the Experience of the Countries of the European Union). Available at SSRN 3633905.
17.
Доклад Международного экономического форума Global Gender Gap Report
2020 http://www3.weforum.org/docs/WEF_GGGR_2020.pdf
18.
Кашина М.А., Пяхкель А.А. Обеспечение реализации принципа гендерного
равноправия де-юре и де-факто: опыт стран Европейского союза // Теоретическая
и прикладная юриспруденция. – 2020. – №. 2.
19.
Holst, C., 2018. Scandinavian feminism and gender partnership. Sustainable
Modernity: The Nordic Model and Beyond, PP.102–118.
20.
Kalpazidou Schmidt, E., 2019. Diversity in diversity policy: the case of the
Scandinavian countries. Human Resource Development International, pp.1-11.
21.
Buckwalter, L.M. and Baten, J., 2019. Valkyries: Was gender equality high in the
Scandinavian periphery since Viking times? Evidence from enamel hypoplasia and height
ratios. Economics & Human Biology, 34, pp.181-193.
22.
Boje T.P., Hermansen J. and Møberg R.J., 2019. Gender and volunteering in
Scandinavia. In Civic Engagement in Scandinavia (pp. 153-174). Springer, Cham.
23.
Kemper L.E., Bader A.K. and Froese F.J., 2019. Promoting gender equality in a
challenging environment: The case of Scandinavian subsidiaries in Japan. Personnel
Review.
24.
Musaev B., 2017. The importance and pecularity of legal regimes applying to the
subjects of labour relations in international private law. Review of law sciences, 1(1), p.16.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
869
25.
Алиева К. Парламентда гендер тенглиги масалалари: ўзбекистон ва
хорижий мамлакатлар мисолида // Хуқуқий тадқиқотлар электрон журнали. – 2020.
– ¹SI-2 (2020) DOI http://dx.doi.org/10.26739/2181-9130-2020-SI-2 2-Махсус сон. –
Б. 195–204.
26.
Alieva K. Gender equality during a pandemic: the problem of domestic violence
// Review of law sciences. – 2020. – №2. – P. 69–73. URL: https://cyberleninka.
ru/article/n/gendernoe-ravenstvo-vo-vremya-pandemii-problema-semeyno-bytovogo-
nasiliya
27.
Алиева К. Конституционно-правовые основы обеспечения гендерного
равенства в трудовых отношениях: результаты опроса и выводы // Юридик фанлар
ахборотномаси. – 2020. – № Спецвыпуск. – Б. 121–131. URL: https://cyberleninka.ru
/article/n/konstitutsionno-pravovye-osnovy-obespecheniya-gendernogo-ravenstva-v-
trudovyh-otnosheniyah-rezultaty-i-vyvody-oprosa.
28.
Орлова И.А., 2019. «Государственный феминизм» в странах скандинавии:
история и современность. ББК 72 Я 43 А4 37 Ответственный редактор:
Е.Е. Шурупова Редакционная коллегия: Е.Ю. Ваенская, И.Ф. Верещагин, – С. 103.
