Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Education – upbringing society development guarantee
Azimjon AHMEDOV
1
,
Zamirakhon TURAKULOVA
2
Andijan State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received April 2021
Received in revised form
20 April 2021
Accepted 15 May 2021
Available online
25 June 2021
The article explores the role and importance of national and
universal values in modern society, as well as analyzes the
process of development of these values in Uzbekistan and Korea.
It has been revealed that the harmony of the material and
spiritual life of the family and society is the most important factor
in the development of society, especially the formation and
development of civil society. It has also been pointed out that in
some periods it has arisen as a result of a one-sided view of the
problems which hinder the development of society.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
modern society,
education,
upbringing,
national values,
universal values,
development.
Таълим-тарбия жамият тараққиётининг гарови
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
замонавий жамият,
таълим,
тарбия,
миллий қадриятлар,
умуминсоний қадриятлар,
ривожланиш.
Мақолада замонавий жамиятда миллий ва умуминсоний
қадриятларнинг ўрни ва аҳамияти ўрганилган, шунингдек,
Ўзбекистон
ҳамда
Кореяда
ушбу
қадриятларнинг
ривожланиши жараёни таҳлил қилинган. Оила, жамият
моддий ва маънавий ҳаётининг уйғун холда бўлиши жамият
тараққиёти, хусусан фуқаролик жамияти шакилланиши ва
ривожланишида энг муҳим омил экани очиб берилган.
Шунингдек, айрим даврларда жамият тараққиётига салбий
таъсир этадиган, тўсиқ бўладиган муаммоларга бир ёқлама
қараш натижасида вужудга келганлиги ёритилган.
1
Lecturer, Andijan State University
Andijan, Uzbekistan.
2
Lecturer, Andijan State University, Andijan, Uzbekistan.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415
206
Воспитание - залог социального развития общества
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
современное общество,
образование,
воспитание,
национальные ценности,
общечеловеческие
ценности,
развитие.
В статье исследуются роль и значение национальных и
общечеловеческих ценностей в современном обществе, а
также
анализируется
развитие
этих
ценностей
в
Узбекистане
и
Корее.
Выявлено,
что
гармония
материальной и духовной жизни семьи и общества является
важнейшим фактором развития общества, особенно
формирования и развития гражданского общества. Также
указано, что в некоторый период он возник в результате
одностороннего взгляда на проблемы, препятствующие
развитию общества.
Таълим-тарбия миллатнинг равнақ топишидаги ажралмас манба ҳисоб-
ланади. Инсон бор экан таълим-тарбия ҳам у билан бирга улғаяди, ўсади,
ривожланади. Шу тариқа инсон шаклланиб маълум ютуқларга эришади, ҳаётий
қийинчиликларни енгишда унинг оиласидан олган таълим-тарбияси кўмак беради.
Зеро, “ҳар қайси миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш ва
юксалтиришда, ҳеч шубҳасиз, оиланинг ўрни ва таъсири беқиёсдир. Чунки
инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк ҳаётий тушунча ва тасаввурлари
биринчи галда оила бағрида шаклланади. Боланинг характерини, табиати ва
дунёқарашини белгилайдиган маънавий мезон ва қарашлар – яхшилик ва эзгулик,
олижаноблик ва меҳр-оқибат, ор-номус ва андиша каби муқаддас тушунчаларнинг
пойдевори оила шароитида қарор топиши табиийдир. Шунинг учун ҳам айнан оила
муҳитида пайдо бўладиган ота-онага ҳурмат, уларнинг олдидаги умрбод
қарздорлик бурчини чуқур англаш ҳар қайси инсонга хос бўлган одамийлик
фазилатлари ва оилавий муносабатларнинг негизини, оиланинг маънавий оламини
ташкил этади” [1, 38].
Ўзбек халқи қадим-қадимдан оилани муқаддас деб билган. Оила аҳил ва тотув
бўлса жамиятда тинчлик ва ҳамжиҳатликка эришилади, давлатда осойишталик ва
барқарорлик ҳукм суради. Оила фаровонлиги миллий фаровонлик асосидир. Оила-
жамиятнинг бошланғич ижтимоий бўғини ҳамдир. У ўзида оила аъзоларининг
эҳтиёжлари, қизиқишлари, майллари, тарбияси ва бошқа ижтимоий фаолият
турларини акс эттиради. Ота-оналарнинг бола шахсига илмий дунёқараш асослари,
маънавий-ахлоқий, нафосат, меҳнат ва бошқа ижтимоий омилларни шакллантириш
мақсадида тизимли таъсир кўрсатиш жараёнига оилавий тарбия дейилади.
Ўзбек халқининг миллий хусусиятлари: ахлоқийлик, ўзини-ўзи англаш,
миллий туйғу, миллий маданият, миллий кийиниш ва юриш-туришда ўз аксини
топадики, ўзбек оиласининг тузилиши ва шахслараро муносабатини ўрганишда
буларни четлаб ўтиш мумкин эмас. Ўзбек оилалари тузилишига қуйидаги сифатлар
хосдир: кўп болалилик; оилада отанинг бош тарбиячи сифатида намоён бўлиши;
қариндошчилик, бир неча авлодларнинг биргаликда яшаши ва бошқ. Бу ҳақда фикр
юритганда, аввало Абдулла Авлонийнинг “Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот
– ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир” деган чуқур маъноли сўзларини
эслаш кифоя. Буюк маърифатпарвар бобомизнинг бу сўзлари асримиз бошида
миллатимиз учун қанчалар муҳим ва долзарб бўлган бўлса, ҳозирги вақтда ҳам биз
учун шунчалик, балки ундан ҳам кўра муҳим ва долзарб аҳамият касб этади” [1, 44].
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415
207
Оиланинг иқтисодий функцияси унинг асосий тарбиявий функцияси
ҳисобланади. Болаларнинг ақлий, жисмоний, ахлоқий-эстетик тарбиясига оилада
асос солинади. Оила инсон деб аталувчи бинонинг фақат пойдеворини қўйиш билан
чекланмай, балки унинг сўнги ғишти қўйилгунича жавобгардир. Жамиятнинг
комил фуқаросини шакллантириш, тарбиялаш ҳозирги замон оиласининг муҳим
функцияси даражасига киради. Чунки шахснинг ижтимоийлашуви даставвал
оилада амалга ошади. Ҳамда ёшларни ватанпарварлик, миллий ғурур, миллий онг,
миллий ғоя, миллий одоб, фидоийлик фазилатларини шакллантиришда таълим
муассасалари, ижодий ташкилотлар ва бошқалар билан ҳамкорлик қилади.
Шу ўринда маънавиятнинг юксалиши билан чамбарчас боғлиқ бўлган яна бир
мезон – муқаддас динимиз ҳақида алоҳида тўхталиб ўтишни зарур, деб
ҳисоблаймиз. Барчамизга яхши маълумки, дин азалдан инсон маънавиятининг
таркибий қисми сифатида одамзотнинг юксак идеаллари, ҳақ ва ҳақиқат, инсоф ва
адолат тўғрисидаги орзу-армонларини ўзида мужассам этган, уларни барқарор
қоидалар шаклида мустаҳкамлаб келаётган ғоя ва қарашларнинг яхлит бир
тизимидир [1, 26]. Шундай экан, таълим-тарбия юксак маънавият бирлигидир: “Ҳар
доимгидай Аллоҳ таолодан мадад сўраб тонг саҳарда бир дўстим билан ишга томон
йўл олдик. Бизни бошлиқ кутиб олди ва иш жойимизнинг манзилини ва иш
берувчининг телефон рақамини бир парча вараққа ёзиб берди. Биз бўлсак, ҳатто
қандай ишга кетаётганлигимизни ҳам билмас эдик. Қисқа масофа юрганимиздан
сўнг манзилга етиб келдик. Дўстим иш берувчига қўнгироқ қилиб унинг офисига
кириб кетди. Мен эса кийимларимни алмаштириб бироз кейинроқ ичкарига
кирдим. Хона менга бошқача бир файзли туюлди. Кейин англаб етдимки, бу бежиз
эмас эди. Бу, мен ҳозирда ёзишга жазм қилган ҳаётий бир таҳлил томон ташланган
қадам эди. Хуллас, мен ичкарига кирдим ва тез фурсатда дўстим ва корейс амаки
ўртасидаги суҳбатга киришиб кетдим. Биз танишиб олдик ва у амаки биздан
ватанимиз ҳақида сўради. Бир оз ўтиб амаки кореялик одамлар тўғрисида айтиб
берди. У инсон бу ерлик аҳолини бир бирларига ёрдам бермасликларини, пули
бўлса одам, бўлмаса ажралиб қолишини ва ҳатто ака-укалар ҳам бир бирларига
фақат пули бўлсагина яхши муомала қилишларини айтди. Шунингдек, жуда кўп
ёшлар ишлашни ёқтирмайди, шунинг учун ҳам Корея ҳукумати четдан ишлатиш
учун одам жалб қилади, ҳаттоки COVID-19 карантин даврида ҳам фуқароларга фақат
давлат моддий ёрдам берди, молиявий бой инсонлар ёки ташкилотлар эмас, дейди.
Бу инсоннинг дастлабки маълумотлари эди. Энди биз унга ватанимиз ҳақида
гапиришни бошладик. Бизда карантин даврида ҳукумат кўпроқ ночор инсонларга
ёрдам беришга ҳаракат қилди. Аниқроғи, тиббий томондан ҳаммага бойга ҳам,
камбағалга ҳам аммо моддий томондан эса фақир инсонларга ҳам давлат, ҳам бой
инсонлар ёрдам берди. Бундан ташқари, бизда фарзандлар ота-оналари билан бирга
яшашлигини, уларни ҳурматлаши ва ғамҳўрлик қилишлари, ишлаб топган
пулларини уларга олиб келиб беришларини, ака-ука ва опа-сингиллар билан жуда
яқин алоқалар борлигини ва биринчи навбатда ана ўшаларга ҳам моддий, ҳам
маънавий ёрдам берилишини, дўстлар билан доимий бирдамликни, ҳаттоки айрим
дўстларда пул бўлмаса ҳам , буни дўстлар орасида умуман аҳамият касб
этмаслигини ва бунинг энг асосий сабаби динимиз эканлигини биз ҳам унга айтдик.
Маълумот учун, ҳозир Кореяда мен санаб ўтган сифатларнинг тамоман тескариси
амалий ҳаётда кузатилади.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415
208
У бўлса бунга жавобан, “бизда ҳам 1960–1970 йилларда шундай бўлган.
Инсонлар турмушга қаттиқ эътибор беришган, қийинчиликларга сабр қилишган,
қаттиқ меҳнат қилишган ва уларнинг 4-5 тадан фарзандлари бўлган. Ҳозиргичалик
кўча таомларига муккасидан кетишмаган. 1970-йилларда Саудия Арабистони ўз
давлат чегараларини кореяликлар учун очиб беришган ва кореялик усталар у
жойда катта-катта қурилишларда ишлашган. Саудияга борган усталар жуда катта
миқдорда пул ишлаб топган ва Корея давлатидан ўзлари учун экин майдонлари ва
уйлар сотиб олишган. Қисқа қилиб айтганда улар бойиб кетишган.
Шуни таъкидлаш лозимки, ўзбекистонлик жуда кўплаб ёшлар ҳозирда чет
давлатларда таҳсил олиш, савдо-сотиқ, ишчи муҳожирлар сифатида истиқомат
қилишади ва албатта ватанимиз иқтисодиётига катта фойда келтиради. Лекин биз,
бу вазиятга бепарво бўлмаслигимиз ва уларнинг маънавий томонига, аниқроғи
тарбиявий томонига ҳам аҳамият беришимиз лозим. “Мен ўзимнинг ҳаётимдан
мисол келтирсам”, деб амаки суҳбатни давом эттирди, “менинг қиз фарзандим бор
ва у енгил атлетика бўйича жаҳон чемпиони. Унинг пули жуда ҳам кўп. У ҳар ойда
Африка давлати учун ҳайрия пули бериб боради, аммо менга ҳеч нарса бермайди”
деди ва шунда ҳам у қизидан ҳафа эмаслигини қўшиб қўйди. Мана шу гаплардан
сўнг, биз дўстим билан миллий қадриятларимиз, ўзбекона урф-одатларимиз ва ҳар
доим ота-онага ҳурмат-эҳтиромда бўлиш кераклигини таълим берадиган ислом
динимизни қанчалик азиз, соф ва инсоний қадриятларга асосланган эканлигини
қалбимизнинг туб-тубидан ҳис қилдик.
“Корейс ёшлари, деб гапида давом этди ана ўша амаки, “аксарият корейс
ёшлари дангаса ва ишёқмас. Улар ўзларининг аксарият вақтларини кўнгилҳушлик
билан ўтказишади, телефонда ҳар хил ўйинларга муккасидан кетишган, айрим ёши
катта инсонлар метроларда ночор аҳволда уй-жойи йўқ яшаб келишади, шунинг
учун корейс бизнесменлар четдан ишчи кучига муҳтож, ҳам анча арзон, ҳам анча
самаралироқ”, деб ижтимоий ҳолатдан ҳам норозичилик билдирди. Шу ўринда, мен
амакига савол бердим: “Cиз бу муаммоларнинг ечими нимада деб ўйлайсиз?”, шунда
амаки гап бошлади: “Агар ана ўша дангаса инсонлар ишласа, меҳнат қилса,
муаммолар ўз-ўзидан ечим топади”. Мен айтдим: “Агар улар ишласа ва кўп пулга эга
бўлса, улар ҳам ҳозирги бой корейсларга ўхшаб зиқна бўлиб қоладику”, у амаки
бўлса тинмай ўз фикрини маъқуллар эди. Мен шунда тушундимки, бу инсон бундан
ортиғини тасаввур қила олмайди. У инсон қанчалик кўп гапирса, менда
ҳайратланиш шунчалик ортиб борар эди. Ўзбек ва корейс миллати маданиятининг
ҳозирги кўринишини таққослаш бошланганди. Энди бизнинг жавобимизни
эшитинг амаки, деб гап бошладим, “Инсоннинг икки қаноти бўлади, ҳудди қуш каби.
Агар уларнинг бири синган бўлса қуш парвоз қила олмайди. Ҳудди шунингдек
инсонда ҳам маънавий, ҳам моддий тарафлар мавжуд. Агар уларнинг бири бўлмаса,
инсон ҳам олдинга қараб кета олмайди. Сизларда ҳаётнинг моддий томони жуда ҳам
зўр ривожланган, пул, мол-дунё, ҳашаматли бинолар, ишлаб чиқариш, саноат, аммо
миллат ўлароқ маънавий томонингиз қашшоқлашиб кетганлиги сабабли, сиз
ҳозирда санаб ўтган барча салбий ҳолатлар ҳаётингизда намоён бўлмоқда. Сизлар
таълим билан бир қаторда тарбияга ҳам аҳамият бермас экансизлар,
ўзларингизнинг миллий қадрият ва тарихингизни ёш авлодга ўргатмас экансизлар
мана шу ҳолат давом этаверади. Ўзингиз юқорида айтдингиз, “1960–1970 йилларда
бизда ҳам сизлар билан бир хил ижтимоий вазият ҳукм сурган” деб, ҳаттоки яқин
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415
209
50 йиллик тарихингизни ҳам унутишингизгача олиб келган нарса, мана шу моддий
фаровон ҳаётдир”. Мана шу жойда орага бир оз сукунат чўмди ва шундан сўнг биз
ишимизни бошлаш учун хонадан ташқарига чиқиб кетдик.
Биз дўстлар билан дастурхон атрофида ўтириб бўлган воқеани муҳокама
қилдик. Ҳақиқатдан ҳам, Осиё халқлари орасида ҳар доим маънавий ҳолат юқори
даражада бўлган, яъни ўзаро меҳр-муҳаббат, инсонийлик, оилавий қадриятлар, ота-
онага ҳурмат-эҳтиром, кичикларга иззат ва бу мувозанат моддий томон устун
қўйилгандагина бузилган. Шунингдек, Корея давлати моддий жиҳатдан
ривожланган, лекин бу уларнинг миллий қадриятларини туб-тубдан, аста -
секинлик билан емирилиб бораётганидан далолат эмасми? [4]”.
Хулоса ўрнида, биз бу мақола орқали миллатлар ўртасидаги дўстлик
ришталарини поймол қилмоқчи эмасмиз, балки 50–60 йил мобайнида корейс
миллатининг яшаш тарзини, оилавий анъаналарини, қадриятларини, ёшлар ва ёши
улуғ инсонлар орасидаги ҳурмат ва эҳтиром туйғуларини салбий томонга ўзгариш
омилларини таҳлил қилиш ва ўз миллатимиз келажаги учун устоз-мураббийлар
сифатида юқоридаги маълумотлардан тўғри хулоса чиқаришимиз лозимлигини
миллатимизга англатиш ва билдиришдир. Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек,
ҳозирда ҳам айнан жуда кўплаб ёшларимиз чет эл давлатларида ўқиб, ишлаб ва
истиқомат қилиб келишмоқда. Ҳеч ким бизнинг миллат ҳам 50–60 йиллардан кейин
ота-онага бепарво, ёшлари дангаса, ишёқмас, кўнгилҳушликка муккасидан кетган
бир миллатга айланмаслигига кафолат бера олмайди. Шунинг учун ҳам биз бу
вазиятни ўрганиб, таҳлил қилиб, ўзимиз учун тўғри хулоса чиқаришимиз ва
миллатмиз ёшларига миллий-маънавий қадриятларимизни, урф-одатларимизни,
оилавий ришталарни муқаддас эканлигини, ёши улуғ инсонларга ҳурмат ва
эҳтиром туйғуларини, меҳнатсеварлик, меҳр-оқибат тушунчаларини ва асрлардан
бери қон-қонимизга сингиб кетган динимиз исломдан таълим беришимиз даркор.
Бугун хам инсонларнинг фаолиятларига тўсиқ бўлиб турган, уларнинг
фаолашиши учун етишмаётган нарса ана шу ғоянинг чуқур сингдирилгани, уни янгича
кўриш қийин бўлаётганлиги билан ҳам боғлиқ бўлиб қолаётганга ўхшайди. Бугун
ижтимоий ҳаёт ўзгариши учун моддий буюмлар ишлаб чиқарадиган инсон ўзгариши
керак. Унинг қандай яшаши, нима еб-ичиши ва кийим кийиши, аввало унинг онгу
таффакурига, салохиятига, малакасига боғлиқ. Шунда тараққиётнинг ҳал қилувчи
омили бўлган инсоннинг ички салоҳияти тўлароқ юзага чиққан бўлар эди.
Хулоса қилиб айтганда, моддий ва маънавий ҳаётнинг уйғунлиги жамият
тараққиётининг муҳим омили ҳисобланади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Тошкент: Маънавият, 2008.
2.
Абдулла Шер. Ахлоқшунослик. Дарслик. – Тошкент: “Ўзбекистон файласуф-
лари миллий жамияти” нашриёти, 2010.
3.
Каримов И.А. Баркамол авлод орзуси. – Тошкент: Ўзбекистон миллий
энциклопедияси, 2000.
4.
Интервью.
Ахмедов
Азимжон
Илхомовичнинг
Жанубий
Корея
Республикасида 2017–2020 йилларда магистратурада таҳсил олиш даврида бир
кореялик амаки билан бўлган суҳбат жараёнидан ёзиб олинган. 18.03.2019.
