Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Use of ferula plant in medicine
Shakhnoza ERGASHOVA
1
Samarkand Institute of Veterinary Medicine
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received April 2021
Received in revised form
20 April 2021
Accepted 15 May 2021
Available online
25 June 2021
The article examines the biochemical properties of the ferula
plant, its distribution area, complex substances in it. Special
attention is also paid to issues such as the use of ferula in
medicine, especially in traditional medicine.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
ferula,
traditional medicine,
gum resin,
turmeric,
oligosaccharides,
tangeritin,
medicinal plant,
pharmaceutical industry.
Ферула ўсимлигининг табобатда қўлланилиши
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
ферула,
халқ табобати,
камедосмола,
куркумол,
олигосахаридлар,
тангеритин,
доривор ўсимликлар,
фармацевтика саноати.
Мақолада ферула ўсимлигини био-кимёвий хусусият-
лари, тарқалиш ареали, ундаги мураккаб моддалар тадқиқ
қилинган. Шунингдек, феруланинг медицина, хусусан халқ
табобатида қўлланилиши каби масалаларга алоҳида
эътибор қаратилган.
1
Samarkand Institute of Veterinary Medicine, Samarkand, Uzbekistan
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415
125
Использование растения Ферула в медицине
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
ферула,
народная медицина,
камедосмола,
куркума,
олигосахариды,
тангеритин,
лекарственные растения,
фармацевтическая
промышленность.
В статье исследуются биохимические свойства растения
ферула, ареал его распространения, сложные вещества в
нем. Особое внимание также уделяется таким вопросам, как
использование ферулы в медицине, особенно в народной
медицине.
КИРИШ
Маълумки, илм-фаннинг жадал тараққиёти оқибатида ўтган асрда синтетик
кимё жадал ривожланиб, синтез йўли билан жуда кўплаб янги, тез ҳамда кучли
таъсир этувчи доривор моддалар олинди. Лекин уларни мунтазам равишда
истеъмол қилиш инсон организмига салбий таъсир этиши ва ҳаётий
функцияларини бузилишига олиб келиши муқаррарлиги маълум бўлди [3: 5].
Шунинг учун ҳам, соғлиқни сақлаш тизимида халқ табобати аллақачон
дунёнинг бир қатор мамлакатларида, айниқса Осиё мамлакатларида муҳим рол
ўйнамоқда. Маълумки, халқ табобати қадим даврларга бориб тақаладиган чуқур
илдизга эга. Бугунги кунга келиб халқ табобати ўз аҳамиятини тушурган эмас ва
Республикамизда мазкур тизим қонунийлаштирилган. Хусусан, Ўзбекистон
Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 10 апрелда қабул қилинган “Ёввойи
ҳолда ўсувчи доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, маданий ҳолда етиштириш,
қайта ишлаш ва мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги қарори ижроси ҳозирги даврда доривор ўсимликларни етиштириш,
ҳимоя қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш, иқтисодий жиҳатдан тежамкор
технологияларга таяниб, доривор хом-ашёни кенг қамровли қайта ишлаш каби
муаммоларни тизимли равишда илмий асосда ечиш имкониятини беради [1].
Ўзбекистон
Республикасини
янада
ривожлантириш
бўйича
Ҳаракатлар
стратегиясида ҳам “... фармацевтика саноатини янада ривожлантириш, аҳолини ва
тиббиёт муассасаларини арзон, сифатли дори воситалари билан таъминлаш”
вазифалари белгилаб берилганлигининг ўзи сўзимиз исботидир [2].
ТАДҚИҚОТ УСУЛЛАРИ
Ушбу вазифалардан келиб чиққан ҳолда, республикамиз ҳудудида доривор
ўсимликларни етиштириш ва уларни қайта ишлаш, улардан фармацевтика
саноатида кенг фойдаланиш муҳим соҳалардан бири ҳисобланади. Доривор
ўсимликларни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш,
доривор ўсимликлар етиштириладиган плантациялар ташкил этиш ва уларни
қайта ишлаш борасида ислоҳотлар ўтказишга эҳтиёж сезилмоқда. Шунинг учун ҳам
ўсимликлар дунёси маҳсулотларини тиббиёт амалиётида қўллаш бугунги куннинг
долзарб масалаларидандир.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415
126
Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда Республикамиз ҳудудида
тарқалган доривор ўсимликлардан бири бўлган ферула туркумига мансуб бўлган
ўсимликларининг табобатда қўлланилиши алоҳида аҳамият касб этади.
Феруланинг турлари Кавказ, Ўрта Осиё, Шарқий Сибир, Яқин Шарқ, Эрон,
Афғонистон, Покистон, Хитой ва Ҳиндистонда кенг тарқалган. Ферула
Ўзбекистоннинг Тошкент, Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах, Навоий,
Бухоро вилоятларининг қумли чўллари, адирлар, тоғ ва тоғ олди текисликлари
ҳамда унумдор тупроқларида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси
ҳудудида ўсади.
Дунёда феруланинг 160 дан ортиқ, Марказий Осиё Республикаларида 104,
Ўзбекистонда эса 50 дан ортиқ тури мавжуд бўлиб, улар ташқи морфологик
белгилари билан ўхшаш ҳисобланади. Ферула туркуми зиранамолар қабиласи –
apiales ва зирадошлар (соябондошлар) оиласининг – apiaceae (umbelliferae)
вакиллари кўп йиллик монокарпик ва поликарпик, поялари йўғон ва баланд бўйли
ўсимликлардан иборат. Барглари узун бандли, йирик, япроғи бир неча карра
бўлинган, поядаги баргларининг қини яхши ривожланган. Илдиз барглари майда,
усти тукли бўлиб, пояни прессланган тукчалар навбат билан қоплаб туради.
Гуллари мураккаб, соябонга тўпланган, бир ёки икки жинсли, оч сарғиш рангда.
Март-апрел ойларида гуллайди, Мевалари пистачадан иборат бўлиб, апрел-май
ойларида пишади. Ташқи иқлим шароитига асосланиб, ўсимликларнинг ўсган
қисми 1,5-2 ой давомида вегетацияси давом этади [4: 226].
Тиббиётда инсон организмига ижобий таъсир кўрсатадиган биологик фаол
моддаларни ўз ичига олган ўсимликларнинг қисмларидан фойдаланилади. Асосан
ўсимликларнинг илдиз ва илдизпоялари, барглари, пўстлоғи, гуллари, мевалари ва
бошқа қисмлари доривор маҳсулот сифатида ишлатилади.
Феруланинг Месопотамия тиббиётида ишлатилганлиги ҳақидаги маълумот-
лар Миср папирусларида у ўз ифодасини топган [8: 149]. Ҳинд халқ табобатида эса
ферула смоласи оғриқ қолдирувчи, антисептик, қувват берувчи восита сифатида
ишлатилган. Унинг суюқ ҳолдаги шарбати билан инсон териси артилса, у терини
таранглаштириш хусусиятига эга. Шунингдек, ундан бўғим оғриқларида ҳам ташқи
суртма сифатида фойдаланилган [6: 512]. Эрон табобатида ферула камедосмоласи
тинчлантирувчи, тутқаноққа, ўсмаларга қарши восита сифатида ишлатилади.
[9: 577]. Халқ табобатида камедсмола айрим асаб касалликларида, гижжага қарши
восита сифатида, яраларни битказишда ишлатилган. Шунингдек, ундан қандли
диабет, отит, бронхиал астма, гастрит ва бошқа касалликларни даволаш учун
фойдаланилган [5: 212].
Ферула турлари таркибида ҳавода қотадиган илдиз шарбати, яъни
камедсмоласи (9,3-65,1%), смолалар (12-48%) ва эфир мойлари (5,8-20%) турли
касалликларни даволашда қўлланилиб келинади. Қадимда ферула смоласидан
ферул кислота, асарезен, асимафоетидиол ва бошқалар ажратиб олинган. Уни
таркибидан, шунингдек, кофе кислотаси ажратиб олишга муваффақ бўлинган. Эфир
мойлари асосан органик сульфидлардан тузилган бўлиб, ёқимсиз қуланса ҳидга эга.
Унинг меваси таркибида кўп миқдорда ёғ ва оқсил учрайди. Уларнинг илдизи ва
баргидан кесилганда ажралиб чиққан қуюқ масса маҳаллий аҳоли томонидан
кинна, сапаген, асафетида, галбанум, сумбул, аммоникум ва бошқа номлар билан
атаблиб келинади ва улар Ибн Сино ва Абу Райҳон Беруний асарларида ҳам
келтирилган.
Фанда ўсимликларнинг fеrula foetida, fеrula foetidissima, fеrula kuhistanica,
fеrula kopetdagensis, fеrula kokanica, fеrula persica, fеrula soongarica, fеrula tenuisecta,
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415
127
fеrula badracema, fеrula diversivittata, fеrula caspica, fеrula karatavica, fеrula karelini,
fеrula gummosa, fеrula nevskyi, fеrula muschata, fеrula renardi va fеrula oopoda
турларида аниқланган.
НАТИЖАЛАР
Смола олиш учун асосан феруланинг асосан 10 тури ишлатилади. Ферула
смоласи билан зайтун мойидан тайёрланган малҳам кўз остидаги шишларни
йўқотади. Гиацинт илдизи мойи билан ферула смоласининг аралашмаси
суртилганда суякдаги оғриқлар йўқолади, ичилганда ошқозонни қиздиради ва
иштаҳани очади. Унинг асал билан аралашмаси суртилганда катарактни бошланғич
босқичини даволайди. Шунингдек, сувда эритиб томоқ оғриганда, йўтал бўлганда,
тил яллиғланганда ичиш тавсия қилинади. Уни ичганда сийдик ҳайдаш
яхшиланади, ич ўтишини муътадиллаштиради.
Камедсмола ажралиши эрта баҳорда бошланади ва кузгача давом этади,
шунинг учун камедсмолани ажратиб олиш баҳор ва ёз даврларига бўлинади. Баҳор
даври тайёргарлик даври бўлиб, бу даврда феруланинг тўпланиш жойлари ва
захираси, ўсимликларнинг алоҳида индивидларидан камедсмола олиниши
аниқланади.
Камедсмолалар йиғишдан олдин, ҳар бир ўсимлик илдизи ва барглари
тозаланиб тайёрланади. Бунинг учун ҳар бир индивиднинг 5–10 см чуқурликдаги
ва 20–25 см кенгликдаги илдизи қазилади ва илдиз тепалари очилиб, тозаланади.
Ферула илдизининг юқори қисми очилгач, 5-6 кундан кейин кесиш жараёни
бошланади ва бунда “данак” деб номланган энг юқори сифатли смола олиш мумкин.
МУҲОКАМАЛАР
Шу ўринда ўсимлик таркибидан ажратиб олинган аралашмаларнинг кимёвий
таркиби билан танишиб ўтамиз.
Ферула ўсимлиги таркибида гликан 3-галактоза ҳам топилган бўлиб, у сут
олигосахариди ҳисобланади. Маълумки, сут олигосахаридлари таркибий жиҳатдан
бир-биридан фарқ қиладиган мураккаб гликанлар ҳисобланади [10]. Ушбу
олигосахаридлар асосан лактозадан иборат бўлиб, глюкоза шакарлари (Glc),
галактоза (Gal), фукоза (Fuc), N-ацетилглюкозамин (GlcNAc), N-ацетилгалак-
тозамин (GalNAc) ва N-ацетилнейрамин кислотаси (Neu5Ac) қўшилиши билан
ўзгартирилган. Одам ва сигир сутида β-гликан олигосахаридларнинг (ГОС) жуда оз
миқдорда фақатгина қолдиқлари учрайди. Маълумки, ГОС пребиотик активликни
намоён қилиб [11], йўғон ичакда ижобий таъсир кўрсатадиган ингичка ичак
бузилишига қарши туради [10]. Шу билан биргаликда, ГОС иммун тизимини
модульятция қилишга қодир. Бундан ташқари, ошқозон-ичак эпителияси юзасида
патогенларнинг адгезия бўлишини ингибиторлайди. Бу олигосахаридлар
тузилиши жиҳатдан эпителий гликан рецепторларига ўхшашдир ва гликан
рецепторларини блокировка қилиш орқали “молекуляр алдов” вазифасини
бажариши туфайли ичак инфекцияларининг олдини олади. ГОС нинг антиадгезия
ёки юқумли касалликка қарши таъсири энтерогепатик E.coli, Salmonella eterica ёки
Chronobacter sakazaki [12] нинг Caco-2 ҳужайралари ва HT29 ҳужайраларида
бирикишини ингибиторлаганлиги ҳақида адабий далиллар мавжуд. Баъзи
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415
128
тадқиқотлар ичакдаги ГОС ферментацияси туфайли кальций ионларининг
сўрилиши яхшиланганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд.
ГОС ни саноат миқёсида ишлаб чиқарилиши 1980 йилнинг ўрталарида
бошланган. Биологик фаоллиги туфайли ГОС асосан ичимликлар, болалар сути ёки
болалар овқатида функционал таркибий қисм сифатида ишлатилади.
Пикротоксин, шунингдек, коккулин
(cocculin),
сифатида
танилган,
ўсимликнинг заҳарли кристал аралашмаси бўлиб ҳисобланади. Ўсимликнинг ўзига
хос аччиқ таъми мана шу модда ҳисобидан эканлиги аниқланди. “Пикротоксин”
номи юнонча “пикрос” (аччиқ) ва “токсикон” (заҳар) сўзларининг бирикмасидир.
Йиллар давомида бу модда марказий нерв системасининг депрессантлар
томонидан
заҳарланишдан
антидот
сифатида
ишлатилади,
айниқса
барбитуратлардан заҳарланишни олдини олади [13]. Пикротоксин асосан марказий
асаб ва нафас олиш тизимини фаоллаштиради. Сутэмизувчи ҳайвонлар учун жуда
юқори дозаларда заҳарли эканлигига қарамай, пикротоксин баъзида отларда
физиологик жараёнларни кучайтирувчи восита сифатида ҳам қўлланилади.
Ферула ўсимлигининг таркибидан ажратиб олинган яна бир модда куркумол
ҳисобланади. Куркумол куркуминоидлар билан бойитилган зарчава мойи эканлиги
маълум. Куркуминоидлар кенг спектрдаги биологик фаол моддаларга эга бўлиб, бу
аралашма антиоксидант, антибактериал, вирусга қарши, замбуруғга қарши,
яллиғланишга қарши ва ҳаттоки саратон касаллигига қарши хусусиятларни ўзида
намоён қилади.
ХУЛОСАЛАР
Тангеритин моддаси ҳам ўсимлик таркибидан ажратилган бўлиб, мандарин,
апельсин ва бошқа шу каби цитрус мевалар пўстлоғида аниқлааган
О-полиметоксилланган флавон эканлиги маълум. Адабиётларда тангеритин
ҳужайра деворини мустаҳкамлаш ва патогенларга қарши ўсимликларни ҳимоя
қилиш механизми сифатида ишлаши тасвирланган. Бундан ташқари, цитрус
шарбатларининг ифлосланишини аниқлаш учун маркер бирикмаси сифатида ҳам
ишлатилади. Шу билан бирга тангеритин моддаси организмдаги холестерин
миқдорини пасайтиради ҳамда паркинсон касаллигига қарши ҳимоя таъсирини
кўрсатади деган маълумотлар келтирилган [14]. Шу билан бирга тангеритиннинг
саратонга қарши восита сифатида улкан салоҳиятга эга эканлиги ҳақида далиллар
мавжуд. In vitro тадқиқотларда тангертин лейкемия ҳужайраларида апоптозни
келтириб чиқаради ва нормал ҳужайраларда нисбатан бузилмайди [15]. Одам
кўкрак бези саротонининг икки ҳужайра линияси ва йўғон ичак саратони
линиялари билан олиб борилган тажрибаларда, тангеритин ўсимта ҳужайралари
чизиқларида апоптозни қўзғатмасдан, учта ҳужайра линияларининг ҳам
ўсишининг G1 фазасида ҳужайра циклининг ривожланишини тўсиб қўйди.
Тангеритин
ўсимта
ҳужайраларидан
чиқарилгач,
ҳужайра
циклининг
ривожланишини нормал ҳолатга қайтаради.
Шундай қилиб, ферула ўсимлигининг таркибидан ажратиб олинган биологик
фаол моддалар антиоксидант, антибактериал, вирусга, замбуруғга, яллиғланиш ва
ҳаттоки саратонга қарши хусусиятларни ўзида намоён қилганлиги сабабли ҳам
унинг таркибидаги физиологик ва биологик фаол моддаларни физик-кимёвий
усулларда аниқлаш тадқиқотимизнинг мақсади қилиб танланди. Ферула
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415
129
ўсимлигини табобатда қўлланилишини ўрганиш, турли ҳудудларда ўсадиган
ўсимликнинг ўсиш даври ва вегетатив органлари бўйича намуналарни йиғиш, бу
шифобахш ўсимлик таркибини илмий асослаш фаннинг долзарб вазифаларидан
биридир.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
http://uza.uz/ “Ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликларни муҳофаза
қилиш, маданий ҳолда етиштириш, қайта ишлаш ва мавжуд ресурслардан оқилона
фойдаланиш чора тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти-
нинг қарори
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги
ПФ–4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича
Харакатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони.
3.
Бердиев Э.Т., Ахмедов Э.Т. Табиий доривор ўсимликлар (ўқув қўлланма). –
Тошкент, ЎзР ФА Минитипографияси, 2017. – Б. 252.
4.
Пратов У., Шамсивалиев Л., ва б. Ботаника. Тошкент – “Таълим нашриёти” –
2010. – Б. 226.
5.
Зубайдова Т.М., Джамшедов Дж.Н., и др. О фармакологическом изучении
разных видов рода Ferula в медицине ХХ века – Вестник Таджикского
Национального Университета. Серия Естественных Наук. 2014. – 1-3. – С. 225–229.
6.
Жуманиязова Ф.Ф., Мукумов И.У., Шакирова Ш.Ф. род ferula l. во флоре
Джиззакской области // Международный научный журнал «Вестник науки» № 8
(29) Т.5, 2020. – С. 64–75.
7.
Ризаев И.И. Структура социальной системы–основа самоорганизации
общества.
«Дни
науки–2020»
III
Международная
научно-практическая
конференция. ГОУ ВПО Донбасская аграрная академия 2020, April. Vol. 5. – PP. 45–51.
8.
Cohen S.G. Asthma in Antiquity: The Ebers Papyrus – Allergy Proc. May-June
1992. – PP. 13, 3, 147–154.
9.
Mahendra P., Bisht S. Anti-anxiety activity of Coriandrum sativum assessed using
different experimental anxiety models - Indian. J. Pharmacol. 2011, Sep., 43(5). – PP. 574–577.
10.
Bode L. // Human milk oligosaccharides: every baby needs a sugar mama //
Glycobiology. 2012 Sep; 22 (9). PP. 1147–62.
11.
Fox P.F., Mc Sweeney P.L.H. 2009. Advanced dairy chemistry: Volume 3, lactose,
water, salts and minor constituents, 3rd ed., New York: Springer.
12.
Karin M., Lin A. // NF-kB at the crossroads of life and death // Nat. Immunol.
2002. V.3. – PP. 221–227.
13.
Nilsson E., Eyrich B. // On Treatment of Barbiturate Poisoning // Acta Medica
Scandinavica. 1950. V. 137 (6). – PP. 381–389.
14.
Datla K.P., Christidou M., Widmer W.W., Rooprai H.K., Dexter D.T. // Tissue
distribution and neuroprotective effects of citrus flavonoid tangeretin in a rat model of
Parkinson’s disease // Neuro Report.2001. V. 12 (17). – PP. 3871–5.
15.
Hirano T., Abe K., Gotoh M., Oka K. // Citrus flavone tangeretin inhibits
leukaemic HL-60 cell growth partially through inlbction of apoptosis with less cytotoxicity
on normal lymphocytes // Br.J. Cancer. 1995. V. 72 (6). – PP. 1380–1388.
