Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Main features of the state policy on modernization of primary
education in Uzbekistan
Iroda BAZAROVA
1
Andijan State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received April 2021
Received in revised form
20 April 2021
Accepted 15 May 2021
Available online
25 June 2021
The article analyzes the main aspects and features of the state
policy on modernization of primary education in Uzbekistan with
the help of scientific literature and primary sources. At the same
time, it was revealed that the important reforms in the primary
education system are aimed at educating the younger generation
in a harmonious manner and ensuring children’s rights, spiritual
and educational development of young children are the most
important priorities of state policy in education.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Uzbekistan,
primary education,
education system,
interactive method,
multimedia,
reform,
young generation,
children’s rights.
Ўзбекистонда бошланғич таълимни модернизациялаш
борасидаги давлат сиёсатининг асосий жиҳатлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Ўзбекистон,
бошланғич таълим,
таълим тизими,
интерактив усул,
мультимедиа,
ислоҳот,
ёш авлод,
болалар ҳуқуқлари.
Мақолада
Ўзбекистонда
бошланғич
таълимни
модернизациялаш борасидаги давлат сиёсатининг асосий
жиҳатлари ишончли манбалар ёрдамида таҳлил қилинган.
Шу билан бирга, республика бошланғич таълим тизимидаги
амалга оширилган муҳим ислоҳотлар бевосита ёш авлодни
баркамол руҳда тарбиялашга қаратилгани, бу борада
болалар ҳуқуқларини таъминлаш, кичик ёшдаги болаларни
маънавий-маърифий жиҳатдан камол топтириш таълим
соҳасидаги давлат сиёсатининг энг муҳим устувор
вазифалари эканлиги очиб берилган.
1
Lecturer, Andijan State University. Andijan, Uzbekistan.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415
429
Основные особенности государственной политики по
модернизации начального образования в Узбекистане
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Узбекистан,
начальное образование,
система образования,
интерактивный метод,
мультимедиа, реформа,
молодое поколение,
права детей.
В
статье
анализируются
основные
аспекты
государственной политики по модернизации начального
образования в Узбекистане с использованием достоверных
источников. А также выявлено, что важные реформы в
системе
начального
образования
направлены
на
гармоничное обучение молодого поколения, обеспечение
прав детей, духовное и образовательное развитие детей
младшего возраста являются важнейшими приоритетами
государственной политики в сфере образования.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда таълим соҳаси, хусусан, бошланғич таълим
тизимини ислоҳ қилиш ва унинг модернизациясига алоҳида эътибор қаратилди.
Республиканинг яқин ўтмиш давридаги таълим тизими собиқ иттифоқ томонидан
юритилган яккаҳукмронликка асосланган мафкуравий сиёсатни ўзида акс эттириб, унинг
салбий жиҳатлари ўзбек халқининг миллий ва маънавий қадриятлари, урф-одатлари ва
маданиятига ҳам таъсир кўрсатди. Марказлашган маъмурий-буйруқбозлик тизими
маданиятнинг таркибий қисми бўлган мактаб-маориф соҳасидаги жараёнларни тўлалагича
қамраб олди ва ягона ҳукмрон партия мафкурасига асосланган таълимда миллий хусусиятлар
чеклаб қўйилди. Собиқ иттифоқ ҳокимиятининг республика таълим-тарбия тизимини,
хусусан бошланғич таълимни мафкуралаштиришдан кўзлаган асосий мақсади ёш авлодни
сохта ғоя тамойилларига содиқ руҳда тарбиялаш ва бу орқали ўз манфаатларига мос келувчи
янги авлодни шакллантиришдан иборат эди. Ана шу мақсадни мажбурий тарзда амалга
оширилиши натижасида сохта ғоялар асосида суғорилган бевосита бошланғич таълимни
“ривожлантирилиши”га йўналтирилган кўплаб илмий изланишлар [3, 4, 5, 6] яратилди ҳамда
улар катта ҳажмда нашр этилди. Улар орқали жамият аъзоларига таълимдаги сохта қарашлар
ва тамойиллар узвий равишда сингдириб борилди. Натижада, собиқ иттифоқнинг
советлаштириш сиёсати республикадаги мактабларда миллийлик хусусиятларини аста-
секин йўқолиб боришига олиб келди.
Истиқлол йилларида Ўзбекистонда таълим тизимини “ислоҳ қилиш”давлат сиёсати
даражасига кўтарилди, республикада миллий анъаналар ва қадриятларни ўзида сингдирган
ёш авлодни миллий истиқлол мафкураси руҳида тарбиялашга қаратилган тизим янгитдан
яратилди. Таълим тизими, хусусан бошланғич таълим тизимини ислоҳ қилиш масаласи
меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда мустаҳкамлаб қўйилди, аввало Ўзбекистон Республикаси
Конституциясининг 41-моддасида ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга, бепул умумий таълим
олиш давлат томонидан кафолатланган ва мактаб ишлари давлат назоратида [7. Б. 9] деб
мустаҳкамлаб қўйилди.
1992 йил 2 июлда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг “Таълим тўғрисида”ги
қонуни қабул қилинди [8]. Жумладан, унинг 4-моддасида “Ўзбекистон Республикасида келиб
чиқиши, жинси, тили, ёши, ирқи, миллати, эътиқоди ва динга муносабати, ижтимоий аҳволи,
машғулотининг тури, турар жойи, республика ҳудудида қанчадан бери яшаётганлигидан
қатъий назар барчанинг таълим олиши учун тенг ҳуқуқлар кафолатланган”,деб номланган
меъёр киритилди [9. Б. 48]. Истиқлол туфайли республика давлат суверенитетини қўлга
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415
430
киритилиши, миллий таълим тизимини модернизациялашга қаратилган давлат сиёсати
биринчи навбатда қонуний асосда республика халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш, уни
замон талаблари даражасига кўтариш, жаҳон андозаларига мослаштирилган ҳолда
шакллантириш, миллий кадрлар тайёрлашнинг мукаммал тизимини вужудга келтиришни
асосий мақсад қилиб қўйди. Қонунда республика таълим тизими ўн босқичли гуруҳларга
бўлинган ҳолда ифодаланиб, унинг бевосита иккинчи босқичи умумий таълимга бағишланди.
Умумий
таълимда
эса
асосан
бошланғич
таълим
ва унинг ривожи, ислоҳотларига тегишлича эътибор берилди. “Ўзбекистон Республикаси
“Таълим тўғрисида”ги қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” [10. Б. 175–
176]ги 1993 йил 7 майда қабул қилинган қонун таълимни янада такомиллаштириш ҳамда
белгиланган тамойиллар асосида умумтаълим мактаблари фаолиятини ислоҳ қилишга
қаратилди. Мазкур қонун аввало Ўзбекистоннинг таълим соҳасида, хусусан бошланғич
таълим тизимида ислоҳотлар жараёнини бошлаб берди. Қонуннинг яна бир хусусияти “у эски
тузум сарқитларини кўрсатиб беришга хизмат қилди” [11. Б. 49]. Бироқ, мазкур қонун ўз
вақтида муҳим бўлишига қарамай, таълим тизимини тўла ислоҳ қилишнинг амалий чора-
тадбирлари, таълим-тарбия ҳамда ўқув жараёнларининг таркибини бир-бири билан узвий
боғлиқлигини, айниқса таълимдаги узлуксизликни таъминлаш муаммоларини ечиб бера
олмади. Жумладан, дастлаб республиканинг умумий ўрта таълимига эътибор қаратадиган
бўлсак, умумтаълим мактаблари таркибан уч босқичга бўлиниб, бошланғич таълим (I-IV
синфлар),
асосий
(таянч)
мактаб
(V-IX синфлар) ва юқори ўрта мактаб (X-XI синфлар)дан ташкил этилганди [12. Б. 4]. Бу
тизимда таълим тизими мазмунининг изчиллиги, узлуксизлиги, узвийлигини ҳисобга олиш
ҳолатлари бузилди. Шунингдек, умумий ўрта таълимнинг давомийлик муддати ўн йилдан ўн
бир йилга оширилиши сунъий тарзда кечди ва мажбурий ўқув фанларининг сони ниҳоят
даражада ортиши ҳам илмий жиҳатдан асосланмади. Берилган маълумотлар асосида таҳлил
қиладиган бўлсак, таълимни ривожлантиришга йўналтирилган бу қонун ўша давр нуқтаи-
назаридан белгиланган вазифани адо этди, лекин республиканинг тараққий этиши билан
замонавий талабларга ва жаҳон таълим тизими стандартларига мос келмай қолди. Шу
сабабдан ҳам ушбу қонун 1997 йил 30 сентябридан ўз кучини йўқотди.
1992–1993
ўқув
йилида
Ўзбекистон
умумтаълим
мактаблари
сони
8745 нафарни ташкил қилди(уларнинг 185 нафари бошланғич мактаблар ҳиссасига тўғри
келди), унда таҳсил олувчи ўқувчилар сони эса 4,6 млн. дан иборат бўлиб, мактаблардаги
таълим асосан 7 тилда ўзбек, рус, қозоқ, тожик, қорақалпоқ, туркман ва қирғиз тилларида
амалга оширилди[13. Б. 8].
1995 йилнинг 1 октябрдаги ҳолатга кўра, республика бўйича 9092 та умумтаълим
мактабларида
4926430
нафар
ўқувчилар
бўлиб,
шулардан
81088
та
1-4 синфда 1897694 нафар бошланғич синф ўқувчилари таҳсил олди [14. Б. 45]. Бошланғич
синфларда
фаолият
олиб
борган
94508
нафар
ўқитувчилардан
46831
нафари
олий
маълумотга,
42458
нафари
ўрта-мухсус,
942
нафари
ўрта маълумотлиларни ташкил қилди. Шу билан бирга, мазкур кўрсаткичдан
1976 нафари олий тоифали, 20522 нафари 1-тоифали ўқитувчилардан иборат бўлди.
Таъкидлаш ўринлики, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан
бошланғич синфларни янада мустаҳкамлаш ва шакллантириш мақсадида бир қатор
тадбирлар амалга оширилди [15. Б. 47].
Яратилган бошланғич таълим концепциясига кўра республика умумтаълим
мактаблари учун бошланғич таълим фаолиятининг 2000 йилгача бўлган истиқболли режаси
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415
431
ишлаб чиқилди, 1995–1996 ўқув йили бошланғич синф ўқувчилари учун яратилган
дарсликлар ва қўлланмалар мазмуни янгиланиб, лотин ёзувида нашр этилди.
Бу даврда республика мактабларининг бошланғич синфларида она тили (ўқиш, ёзув,
ўзбек тили), рус тили, математика, табииёт, тасвирий санъат, бадиий меҳнат, ашула, эски ўзбек
ёзуви, жисмоний тарбия каби фанлар ўқитилиши йўлга қўйилди. Бироқ, фанларнинг ана шу
тариқа кўплиги мактаб ўқувчиларини тўла маънода билим олишини таъминлай олмади.
Ушбу муаммони бартараф этиш мақсадида тажрибали ўқитувчилар билан ўтказилган
ижтимоий сўровномалар ҳамда бўлган суҳбатларда республика бошланғич синфларда она
тили, математика, бадиий меҳнат ва тасвирий санъат, мусиқа ва жисмоний ҳаракат
фанларидан иборат тўртта фан ўқитилиши маъқулланди.
Республика ҳукумати томонидан 2004 йилда республикадаги умумтаълим
мактабларининг ҳолати ва уларнинг моддий техника базаси қониқарли даражада эмаслиги,
мавжуд 9 минг 700 та умумтаълим мактабининг ҳар учтадан биттаси ўқув стандартлари
талабларига жавоб бермайдиган мослаштирилган биноларда жойлашгани, 88 та мактаб эса
айниқса ночор ҳолатда эканлигига аҳамият қаратилди [16. Б. 34]. Бу эса ўз навбатида таълим
соҳасидаги мавжуд камчилик-ларни ва муаммоларни зудлик билан бартараф қилишни талаб
қилди.
Жумладан,
2004
йил
21
майда
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
“2004–2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастури
тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди. Унга кўра, жамиятни ислоҳ қилиш ва янгилаш
жараёнининг энг муҳим бўғини, жамиятдаги демократик ўзгаришлар ҳамда республикани
жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашувининг зарурий шарти сифатида таълим соҳасини
ислоҳ қилишга аҳамият бериш кераклиги таъкидланди. Шу билан бирга, мазкур Фармонга
кўра ўқитувчилар, энг аввало бошланғич синф ўқитувчиларининг меҳнатини
рағбатлантириш борасида таркиб топган тизим мактаб таълимида ҳамон заиф бўғин бўлиб
қолганлиги, бунда педагогларнинг истеъдоди, касб маҳорати, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш
чоғида ҳали ҳам белгиловчи мезонга айланмаганлиги салбий ҳолат сифатида кўрсатилди.
Бундан ташқари, бир ой муддатда 2004 йилнинг 1 сентябридан бошлаб ўқитувчилар учун
меҳнатга ҳақ тўлаш ва тариф ставкалари тизимини қайта кўриб чиқиш юзасидан Вазирлар
Маҳкамасига киритиш, уларда истеъдодли, ўз касбига содиқ, таълим ва тарбия жараёнига
катта ҳисса қўшган ўқитувчилар, биринчи навбатда, бошланғич синфлар ўқитувчиларини
рағбатлантиришнинг самарали механизмини яратиш белгиланди.
2012 йил 12 декабрда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг “Чет
тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
қарорида асосан мактаб ёшидаги болаларга хорижий тиллар, хусусан инглиз тилини
ўргатишга алоҳида эътибор қаратилди. Унга кўра, 2013–2014 ўқув йилидан бошлаб чет
тилларни бошланғич синфларда ҳафтасига икки соатдан ўқитиш ва босқичма-босқич тарзда
1-9-синфларда жами 782 соат ҳажмида ўргатилиши Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига
кириш йўлида ташлаган муҳим қадамларидан бири бўлди. Шу ўринда таъкидлаш муҳимки,
айнан
2013
йил
1 сентябридан 2045 та синфда 539553 нафар 1-синф ўқувчиси хорижий тилларни ўрганишни
бошлади
[17. Б. 84].
Ана
шу
сабабли
1-синфларда
3970
меъёр,
5-9-синфларда 24786 меъёр, жами 28756 меъёр ҳажмида дарс ўтувчи ўқитувчиларга қўшимча
равишда соатлар ажратилди. Юқорида келтириб ўтилган дастурнинг “Чет тиллар” деб
номланган 6-банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 8 майдаги
“Узлуксиз таълим тизимининг чет тиллар бўйича давлат таълим стандартини тасдиқлаш
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415
432
тўғрисида”ги қарорига асосан киритилган [18]. Ушбу давлат таълим стандартидаги она тили
ва ўқиш предмети орқали бошланғич синф ўқувчилари ўқиш техникаси, матн мазмунини ва
ўзгалар фикрини англаш, диктант ёзиш ҳамда фикрни ёзма шаклда баён қилиш малакаларига
эга бўладилар.
2013 йилда Биринчи Президентнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул
қилинганлигининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида
“Боланинг жисмоний ва психологик ривожланишидаги энг асосий давр - бу бошланғич синф
давридир” [19], дея алоҳида таъкидлаган эди. Айнан шу йили Халқ таълими вазирлиги
томонидан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун ташкил қилинган медиатур ҳам
умумтаълим мактабларининг бошланғич синфларида таълим-тарбиянинг ҳолати, олиб
борилиши, соҳада жорий этилган инновациялар таҳлилига бағишланди.Таъкидлаш жоизки,
республика бўйича бошланғич синф ўқувчилари сони 2013 йилда жами 2129389 нафарни
ташкил қилиб, уларга 111866 нафар педагог сабоқ берди. Давлат томонидан мазкур
ўқитувчиларнинг дарсларга ижодий ёндашишини таъминлаш, уларнинг фаолиятига илғор
педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш ҳамда
ўқувчиларнинг дастлабки билим эгаллаш пойдевори мустаҳкам бўлиши, барча фанларни
ўзлаштиришга қизиқишини ошириш мақсадида зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва
улар ҳаётга татбиқ этилди. Таъкидлаш жоизки, 2013 йилда таълим-тарбия тизимини янги
босқичга кўтариш мақсадида кўплаб тадбирлар амалга оширилди. Мамлакатда 756 та таълим
маскани, мусиқа ва санъат мактаблари, болалар спорти объектлари янгидан қурилди,
реконструкция қилинди ва капитал таъмирланди. Айнан шу йилдан эътиборан республикада
хорижий тилларни ўқитиш тизимини янада такомиллаштириш дастури доирасида
умумтаълим мактабларининг 1-синфидан бошлаб хорижий тилларни чуқур ўрганиш йўлга
қўйилди. Бу эса биринчи навбатда ёшларнинг жаҳон илм-фани ва маданияти ютуқларини
эгаллаши ҳамда етук кадрлар бўлиб етишишига кўмак бериши шубҳасиздир.
2014 йил 19 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом бола йили”
давлат дастури тўғрисидаги қарори қабул қилинди[20]. Унда бошланғич таълим сифатини
ошириш, замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга кенг
жорий этиш мазкур давлат дастурини амалга оширишнинг муҳим йўналиши сифатида
белгиланди.
Хусусан,
дастурнинг
71-бандида бошланғич синфларда ўқитиш сифатини яхшилаш чора-тадбирларини амалга
ошириш, шу жумладан, 1-4-синфлар учун шу ёшдаги болаларнинг психологик-физиологик
ўзига хосликларини ҳисобга олган ҳолда, ўқув дастурлари ва дарсликларни танқидий қайта
кўриб чиқиш, ўқитиш жараёнига илғор педагогик ва ахборот-коммуникацион
технологияларни кенг жорий этиш, ушбу мақсадда методик қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва
нашр этиш, бошланғич синф дарсликлари учун мультимедиа ишланмаларини босқичма-
босқич ишлаб чиқиш билан бирга, унда ўқитишнинг ўйинли шакллари ва
медиатехнологиялардан фойдаланишни кенгайтириш кўзда тутилди. Шунингдек, унинг 91-
бандида умумтаълим мактабларининг чет тиллар хоналарини, 1-4-синфлар учун – 4193
замонавий ахборот-коммуникация, ўқув қуроллари ва техник жиҳозлари жамданмаси билан
жиҳозлаш масаласи, 93-бандида эса бошланғич синф ўқувчиларига ғамхўрлик қилиш ва
уларни қўллаб-қувватлаш юзасидан қуйидаги тадбирларни амалга оширишга эътибор
қаратилди Жумладан, 586,9 минг нафар биринчи синф ўқувчиларига 12 номдаги ўқув
қуроллари жамланмаси ва 6,5 та ўқув дарсликлари тақдим этиш, умумтаълим
мактабларининг 500 минг нафардан зиёд 2-синф ўқувчиларига чет тили дарсликларини
мультимедиа қўлланмалари билан бирга бепул тақдим этиш вазифаларини бажаришга урғу
берилди.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415
433
Бошланғич синф ўқитувчилари учун методик ёрдам мақсадида турли хил қўлланмалар
ва дарсликларнинг мультимедиа иловалари чоп этилди. Жумладан, Низомий номидаги
Тошкент давлат педагогика университети профессор-ўқитувчиларидан иборат бўлган
ижодий гуруҳлар томонидан 2014–2017 йилларга мўлжалланган режа асосида 1-синф
ўқитувчилари учун “Саводга ўргатиш дарслари”, “Она тили”, “Ўқиш”, “Математика”,
“Атрофимиздаги олам” номли методик қўлланмалар ва дарсликларнинг мультимедиа
иловалари нашр этилди ва бошланғич синфларга етказиб берилди. Шу билан бирга,
вазирликнинг расмий сайтига жойлаштирилган, асосан 1, 4-синфларга мўлжалланган
“Саломатлик дарслари” фанидан ишлаб чиқилган мультимедиали методик тавсиялар ҳам
ўқитувчиларни дарсларни қизиқарли ўтишига кўмак берди.
2015 йили Ўзбекистонда таълим олган бошланғич синф ўқувчилари сони
2 млн. дан ортди. Республикадаги 9698 та умумтаълим мактабининг 9566 тасида (132 та
айрим фанлар чуқур ўқитилишига ихтисослашган мактаб-интернатларда таълим 5-синфдан)
бошланғич таълим олиб борилди. Айни шу пайтда бошланғич таълим мавжуд бўлган
мактабларда жами 1-4-синфлар сони 83 минг 181 тани, жами бошланғич синф ўқувчилари
сони 2 млн. 129 минг 389 тани ташкил қилди. Уларга 111 минг 866 та бошланғич синф
ўқитувчилари таълим-тарбия берди [21].
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси” [22. Б. 4–6] нинг
тўртинчи устувор йўналиши “Ижтимоий соҳани ривожлантиришга қаратилган бўлиб, унда
таълим ва фан соҳасини ривожлантиришга, хусусан, узлуксиз таълим тизимини янада
такомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш, меҳнат
бозорининг замонавий эҳтиёжларига мос юқори малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини
давом эттириш, таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал
таъмирлаш, уларни замонавий ўқув ва лаборатория асбоблари, компьютер техникаси ва ўқув-
методик қўлланмалар билан жиҳозлаш орқали уларнинг моддий-техника базасини
мустаҳкамлаш борасидаги вазифалар белгилаб берилди.
2018 йилнинг 1 мартидан бошлаб умумий ўрта таълим мактабларининг
1-синфлари ҳафталик ўқув давомийлиги 5 кун бўлган ўқиш жараёнига ўтказилди [23]. Бундан
кўзланган асосий мақсад эса ота-оналарнинг фарзандлари билан оилавий дам олишларига
янада кўпроқ имкон яратиш, ота-она ва фарзандлар ўртасида меҳр-оқибатни мустаҳкамлаш,
оилавий анъаналарни шакллантириш, ота-оналарни фарзандлари билан театр, музейларга
боришга қулай имконият яратиш эди. Шу билан бирга ҳафтанинг шанба кунлари таълим
муассасаларида кичик ёшдаги ўқувчиларнинг қизиқишларини инобатга олиб, турли фан
тўгараклари, спорт секциялари, маънавий-маърифий, маданий тадбирлар ташкил
этиладиган ҳамда ўтказиладиган бўлди.
2018 йил 14 августдаги “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб
тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш
чора-тадбирлари тўғрисида” [24] ги Президент қарорида таълим-тарбия сифатини мазмун
жиҳатидан янги босқичга кўтариш, ўқитувчилик касбининг нуфузини ошириш бўйича
комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Унга кўра, бошланғич ва юқори синф
ўқитувчиларининг маошлари деярли тенглаштирилди, янги йилдан бошлаб мутахассис
ўқитувчиларнинг оширилган ойлик иш ҳақи миқдори 54 фоизга, олий тоифали
педагогларники
эса
64 фоизга етиши кўзда тутилди. Шу билан бирга, умумий ўрта таълим муассасалари
ходимларининг базавий тариф ставкалари 2018 йил 1 сентябрдан бошланғич синф
ўқитувчилар
учун
1,1
бараварга,
юқори
синф
ўқитувчилари
учун
ўртача
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415
434
1,24 бараваргача оширилди. Бу эса ўз навбатида таълим-тарбия тизимини янада
ривожлантиришга қаратилган ғамхўрликнинг ифодаси бўлди.
2018 йил 5 сентябрда қабул қилинган “Халқ таълимини бошқариш тизимини
такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” [1]ги Президент Фармонида
республикадаги таълим тизими, хусусан унинг асосий бўғини бошланғич мактабларни
замонавийлаштириш борасида янги уфқларни очиб берди. Унда таълим соҳасидаги амалга
оширилган ишлар ҳолатини танқидий таҳлил қилиш, халқ таълими тизими бошқарувини
ташкил этиш, давлат умумий ўрта таълим муассасаларининг фаолиятини амалий жиҳатдан
мувофиқлаштиришни йўлга қўйиш белгиланди. Ушбу Фармонда халқ таълими
муассасаларини бошқариш тизимини такомиллаштириш, моддий-техник ва ўқув-методик
базасини мустаҳкамлаш, нодавлат умумтаълим масканлари тармоғини янада ривож-
лантириш, “Замонавий мактаб” давлат дастурини тайёрлаш, ишлаб турган пенсионер
ўқитувчиларга пенсияларини тўлиқ миқдорда тўлаш каби масала-ларнинг ижро этилиши
белгилаб
қўйилди.
Бундан
ташқари,
ҳужжатда
2019 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан туманлар ва
шаҳарлар кесимида танлаш асосида умумтаълим муассасалари фаолияти самарадорлиги
бўйича рейтинг тузиш, умумтаълим муассасалари ходимлари бўлган пенсионерларга,
уларнинг ушбу муассасалардаги фаолияти асосий иш жойи ҳисобланган тақдирда, пенсияни
тўлиқ миқдорда тўлаш, 2019 йил 1 мартдан бошлаб давлат умумтаълим муассасаларига
болаларни Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив
давлат хизматлари портали орқали қабул қилиш тартиби босқичма-босқич жорий этиш йўлга
қўйиладиган бўлди.
Шу
йил
5
сентябрдаги
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
“Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари
тўғрисида”[25]ги 3931-сонли қарори иловасига асосан таълимни модернизация қилиш,
таълим сифатини яхшилаш ва инновацион таълим технологияларини жорий этиш
мақсадида ўқувчиларнинг билимлари даражасини баҳолаш бўйича халқаро дастурлар ва
тадқиқотларни амалга ошириш, яъни PISA (15-16 ёшли ўқувчиларнинг математика, ўқиш ва
табиатшунослик саводхонлигини баҳолаш) ўқувчиларнинг таълимдаги ютуқларини
баҳолаш бўйича халқаро дастурда, TIMSS (4 ва 8-синф ўқувчиларининг математика ва табиий-
илмий саводхонлигини баҳолаш) мактаб математик ва табиий-илмий таълим сифати
халқаро тадқиқотида, PIRLS (бошланғич мактаб ўқувчиларининг матнни ўқиш ва тушуниш
сифати даражасини баҳолаш) ўқиш ва матнни тушуниш сифати халқаро тадқиқотида амалга
ошириш вазифалари белгиланди. Шу билан бир қаторда, “Баркамол авлод” болалар
марказларининг моддий-техник базасини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни амалга
ошириш, бунда эса 2019–2025 йилларда марказларни қуриш, капитал таъмирлаш,
реконструкция қилиш, зарур асбоблар ва анжомлар билан жиҳозлаш бўйича манзилли
рўйхатларни тасдиқлаш, тизимли асосда ўқувчилар учун сайёҳлик турларни ташкил этиш
мақсадида ҳар бир ҳудудда 100–150 ўринли “Болалар сайёҳлик базаларини” ташкил қилиш,
“Баркамол авлод” болалар марказлари “тўгараклари” методистлари ва раҳбарларини қайта
тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирларини бажаришга ўрин
ажратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга
Мурожаатномасида республикада амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар ичида
илм-фан, замонавий ва узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштиришга муҳим
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415
435
эътибор қаратилиб, таълим соҳасидаги давлат сиёсати узлуксиз таълим тизими принципига
асосланиши, яъни таълим боғчадан бошланиши ва бутун умр давом этиши лозимлиги
таъкидланди. Шунингдек, умумий ўрта таълим тизимини бугунги кун талаблари асосида
ташкил этиш, ёшларни ҳар томонлама камол топтириш учун барча шарт-шароитларни
яратишга урғу берилди [2. Б. 31]. Мурожаатномада хусусий мактаблар ташкил этиш, давлат-
хусусий шериклик имкониятларидан кенг фойдаланиш кераклиги алоҳида эътироф этилди.
Хулоса қилиб айтганда, мустақиллик йилларида республика бошланғич таълим
тизимида трансформацион жараёнлар ва муҳим ислоҳотлар амалга оширилди. Аввало,
фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини қонун доирасида ҳимоя қилиш,
хусусан, шахс ҳуқуқининг ажралмас таркибий қисми ҳисобланган болалар ҳуқуқларини
таъминлаш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан саналиб, асосан кичик ёшдаги
болаларни маънавий-маърифий жиҳатдан камол тортиришга, замонавий билимлар билан
қуроллантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистонда таълим соҳасида амалга
оширилган ислоҳотлар, бугунги кунда юртимиз ёшларининг ҳар соҳадаги эришаётган
ютуқларида намоён бўлмоқда. Зеро, улар орасида Зулфия мукофоти совриндорлари, юртимиз
байроғини дунё майдонларида баланд кўтараётган спортчилар, ўзларининг инновацион
ихтиролари билан юрт равнақига ҳисса қўшаётган тадбиркор ва ишбилармон ёшлар
сафининг ортиб бораётганлиги фикримизнинг ёрқин далилидир. Шубҳасиз, бошланғич
таълим модернизациясига йўналтирилган давлат сиёсати асосан республикада таълим ва
тарбиянинг инсонпарварлиги ҳамда эркинлиги, таълим тизимининг узлуксизлиги ва
изчиллиги, давлат таълим тизимининг илмийлиги ва дунёвийлиги, таълимда умуминсоний
ва миллий-маданий қадриятларнинг устуворлиги, шунингдек, давлат таълим стандартлари
доирасида барчанинг таълим олиши учун имконият яратилганлиги асносида амалга
оширилди.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига // “Халқ сўзи”,
2018 йил 29 сентябрь.
2.
Мирзиёев Ш.М.
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
Шавкат
Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. – Тошкент: “Ўзбекистон” НМИУ,
2019. – Б. 64.
3.
Кадыров И.К. Очерки развития общеобразовательной школы Советского
Узбекистана.-Ташкент: Ўқитувчи, 1974. – С. 212.
4.
Қодиров И.К. Ўзбекистон умумтаълим мактабларининг ривожлантириш
тарихи (1917–1975). – Тошкент: Ўқитувчи, 1979. – Б.198.
5.
Мавлянова Р. Опыт перестройки начального образования в Узбекистане. –
Ташкент: Ўқитувчи,1983. – С. 169.
6.
Мавлянова Р. Развитие начального образования в Узбекистане. – Ташкент:
Фан, 1985. – С. 146.
7.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. – Тошкент: Ўзбекистон,
2018. – Б. 80.
8.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ахборотномаси. – Тошкент:
Адолат, 1992. – № 9. – Б. 45–58.
9.
Ўзбекистоннинг янги қонунлари. – Тошкент: Адолат, 1993. – № 6. – Б. 48–51.
10.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ахборотномаси. – Тошкент:
Адолат, 1993. – № 6. – Б. 175–176.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415
436
11.
Ўзбекистоннинг янги қонунлари. – Тошкент: Адолат, 1993. – № 6. – Б. 49–52.
12.
Ўзбекистон Миллий архиви (бундан кейин – Ўз МА), М.26-жамғарма,
1-рўйхат, 140-йиғма жилд, 4-варақ.
13.
Ўз МА, М.26-жамғарма, 1-рўйхат, 141-йиғма жилд, 8-варақ.
14.
Ўз МА, М.26-жамғарма, 2-рўйхат, 143-йиғма жилд, 45-варақ.
15.
Ўз МА, М.26-жамғарма, 2-рўйхат, 144-йиғма жилд, 47-варақ.
16.
Каримов И.А. Эришган марраларимизни мустаҳкамлаб, ислоҳотлар
йўлидан изчил бориш-асосий вазифамиз. – Тошкент: Ўзбекистон, 2004. – Б. 340.
17.
Амалга ошираётган ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш ва
фуқаролик жамияти қуриш – ёруғ келажагимизнинг асосий омилидир. Биринчи
Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг
21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасини ўрганиш бўйича
ўқув-услубий қўлланма. – Тошкент: Ўқитувчи, 2014. – Б. 182.
18.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 8 майдаги
124-сонли “Узлуксиз таълим тизимининг чет тиллар бўйича давлат таълим
стандартини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори // Ўзбекистон Республикаси қонун
ҳужжатлари тўплами. – Тошкент: Адолат, 2013. – № 20. 251-модда.
19.
Файзиев О. Бошланғич таълим: илғор услублар ва янгича ёндашув //
http://xs.uz/index.php/homepage/fan-va-ta’lim/item/4389.
20.
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. – Тошкент: Адолат,
2017.-№2.-25-модда.
21.
https://daryo.uz/k/2015/04/30/o’zbekistonda-ta’lim.
22.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони. Ўзбекистон
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги. – Тошкент: Адолат, 2018. – Б. 112.
23.
Жонихонов М. Бошланғич синфлар ҳафтасига беш кун ўқийди //
“Халқ сўзи”, 2018 йил 20 февраль.
24.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси / 15.08.2018 й.,
07/18/3907/1706-сон.
25.
https://lex.uz/docs/3893416?ONDATE=06.09.2018%2000#3894955.
