Авторы

  • Сулаймон Халимов
    исследователь Самаркандского государственного университета, Самарканд, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss5/S-pp239-245

Ключевые слова:

газель аблаксуворе Ид Рамадан ложуварди мастанаводчество свидание с возлюбленной нуждающий искусство илтизома

Аннотация

Одной из филиалов Тимурида Принца состоит в том, что искусство совершенствования между художественными произведениями искусства, используемого в статье «Бошза» иностранное творчество. Высокий артист Бариби, как художник, предоставляет подробную информацию о создании больших фаз и неожиданные изображения из небольшого детеночного вывода. Тема была покрыта результатами опыта и исследований как часть диссертации, проводимой автором.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

The art of iltizam in the Garibiy’s work

Sulaymon HALIMOV

1


Samarkand State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received April 2021
Received in revised form
20 April 2021
Accepted 15 May 2021
Available online
25 June 2021

The article deals with the art of obedience among the arts

used in the work of one of the Timurid princes, Shah Gharib
Mirza Gharibi. The fact that Gharibi has a high level of skill as a
creator is given in detail in the way he draws large philosophical
conclusions from a small detail through a means of obedience,
creating unexpected images. The topic was covered by the author
based on the results of experiments and research in the
framework of the dissertation.

2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

Iltizam,
ghazal,
ablaqsuvore,
Eid,
Ramadan,
lojuvardi,
mastonavorlik,
appointment of sweetheart,
client.

Ғарибий ижодида илтизом санъати

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

илтизом санъати,
ғазал, аблақсуворе,
Ийд,
Рамазон,
ложувардий,
мастонаворлик,
ёр висоли,
муштарий.

Мақолада темурий шаҳзодаларидан бири Шоҳ Ғариб

Мирзо Ғарибий ижодида қўлланилган бадиий санъатлар
орасида

илтизом

санъати

тўғрисида

сўз

боради.

Ғарибийнинг ижодкор сифатида юксак маҳорат эгаси
эканлиги унинг илтизом воситасида кичик бир деталдан
йирик фалсафий хулосалар чиқаришида, кутилмаган
тасвирлар

яратиши

ҳақида

батафсил

маълумотлар

берилган. Мавзу муаллиф томонидан олиб борилаётган
диссертация иши доирасида тажриба ва тадқиқотлар
натижасига таянган ҳолда ёритилган.

1

Researcher, Samarkand State University, Samarkand, Uzbekistan.

E-mail: Manaviyat.Sammi@mail.ru.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415

240

Искусство ильтизома в работе Гариби

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

искусство илтизома,
газель,
аблаксуворе,
Ид,
Рамадан,
ложуварди,
мастанаводчество,
свидание с возлюбленной,
нуждающий.

В статье говорится об искусстве илтизома среди

художественных искусств, используемых в творчестве
Падишаха Гариба Мирзо Гариби, одного из шахзеде
темуридов. То, что Гариби является мастером своего дела как
созидатель, подробно объясняется в его искусстве илтизом в
выставлении больших философских выводов из мелких
деталей, создании неожиданных образов. Тема освящена в
рамках диссертационной работы, выполненной автором, на
основе результатов эксперимента и исследований.


Темурий шаҳзодалардан бири Шоҳ Ғариб Мирзо Ғарибий ижодида

қўлланилган бадиий санъатлар орасида илтизом санъати ўзига хослиги билан
ажралиб туради. Илтизом санъати дейилганда бир сўзни бирор парчанинг барча
мисра ёки байтларида қўллаб, шу сўзнинг муҳимлигини таъкидлаш тушунилади.
Умуман олганда, илтизом қоидалари асосида ғазал битиш, таъкидланган сўзнинг
ғазал давомида янги маъно қирраларини намоён этиши Ғарибий лирикасининг
ўзига хослигини кўрсатувчи муҳим хусусиятларидан бири ҳисобланади. Ғазалда
илтизом қоидаларига кўра маълум сўзни таъкидлаш билан матн мазмунига нозик
фалсафий ғояларни сингдириб юбориш, Яратганга бўлган илоҳий ишқ ва унга
кўприк бўлувчи мажозий ишқ, ҳижрон туйғулари деярли ҳар бир ғазалда бўртиб
туради. Қуйидаги ғазалга эътибор қилайлик:

Ғазал ушбу матлаъ билан бошланади:

Шаҳр аро аблақсуворе қилди жавлон, эй кўнгул,
Бўлмағайким бўлгай ул ошуби даврон, эй кўнгул.
То кўрубмен тер аро чобуксуворим аблақин
Кўз қарову оқддур ашк ичра ғалтон, эй кўнгул.
Маркабидин қатра-қатра терму ҳар сори оқар,
Ё ул аблақдур менинг ҳолимга ҳайрон, эй кўнгул.
Не уёлғай ойки минди кеча гардун аблақин,
Аблақин сакратса ул хуршиди тобон, эй кўнгул.
Тун ила кун аблақин даврон менга ром айлагай,
Сурса аблақ бошима ул офати жон, эй кўнгул.
Кўзума оқу қаро ваҳким кўрунмас, то мени,
Ҳусниға аблақсуворе қолди ҳайрон, эй кўнгул.
Ҳар қаёнким сурса аблақ, бўл Ғарибийдек равон,
Сен ҳам онинг кейнида афтону хезон, эй кўнгул.


Ғазалда шоирнинг ўз фикрларини ифодалашда асосан, “аблақ” ва

“аблақсувор” сўзларини таъкидлашга кўпроқ эътибор берганлиги сезилади.
Ғазалда “аблақ” сўзи 7 марта, “аблақсувор” сўзи 2 марта қўлланилган. Шуниси
характерлики, ғазалда “аблақ, аблақсувор” сўзлари илтизом қоидасига кўра ҳар
байтда такрорланиб келган ва ҳар байтда алоҳида ташбеҳлар, кутилмаган
тасвирлар, образлар билан тобора мукаммаллашиб борган. Аблақ от ва аблақсувор


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415

241

(оқ-қора отга минган киши) сўзлари ғазалнинг дастлабки байтларида кўзнинг оқу
қароси тасвирини чизса, бошқа байтда табиат ҳодисаларига кўчади, тунги
осмондаги қоронғулигу юлдузлар ёруғлиги, яна бир байтда эса кечаю кундуз билан
муқояса қилинади ва шу билан гўзал поэтик тасвир юзага келади.

Ғарибийнинг “аблақ” ва “аблақсувор” сўзларини қўллашга алоҳида аҳамият

бериши унинг бошқа ғазалларида ҳам кўзга ташланади. Унинг “Жилваким ҳар сори
ул аблақсувор айлар яна, Элга ўз ҳуснини гўё ошкор айлар яна” деб бошланувчи
ғазалида ҳа ёр тасвирини беришда бу сўзлардан ўринли фойдаланилган. Ғазал
мазмунидан отга минган гўзалнинг жилваси , унинг ишқ аҳлини беқарор ҳолатга
солганлиги, элнинг эътиборига тушганлиги маҳорат билан тасвирлаб берилган:


Анда чун ҳусну малоҳатдин нишоне йўқтурур,
Жилва билмон не сабабдин ихтиёр айлар яна.
Жилва айлар аблақ узра бир замон тутмай қарор,
Йўқ ажаб гap ишқ аҳлин беқарор айлар яна.
Жилвасин кўргач йироқдин халқ аро ҳайрон бўлур,
Лек яқин етгач элни шармсор айлар яна.
Ошиқи комин берур хилватда чун ул жилвагар,
Не сабабдин эл аро андин канор айлар яна?
Ҳусн элидин гap ўзига кўпрак эрмас муътақид,
Сенга ҳардам жилва қилмоқни шиъор айлар яна.
Эй Ғарибий яна онинг жилвасидин дема сўз,
Ким бу сўзлардин ўзин олуфтавор айлар яна.

Ғарибий ижодида яққол кўзга ташланиб турадиган жиҳатлардан бири унинг

ғазалларида илтизом санъатининг устуворлигидир. Шарқ мумтоз адабиётида
ҳамма ижодкор ҳам илтизом билан асар яратавермаган. Бу санъат асосида асар
яратиш ижодкордан юксак масъулият, тилдаги сўз ва жумлаларнинг нозик маъно
қирраларини ва уларни ўз ўрнида қўллай билиш маҳоратини талаб этган. Шоҳ
Ғариб Мирзо ўзбек ва форсий тилни яхши билганлиги туфайли зуллисонайн
ижодкор сифатида ўзининг ўзбек ва форс тилларидаги кўплаб ғазалларида шу
санъатдан моҳирона фойдалана олган. Унинг ғазалларида шу санъат воситасида
ийд, май, мастлик, шикор, сайд, ложувардий тўн, нилуфарий хилъат, янги ой каби
мавзулар ва сўзлар ўзларининг янгидан янги маъноларида намоён бўлган ва
асарнинг поэтик оҳангдорлиги, образлилиги ва таъсирчанлигини таъминлашга
хизмат қилган.

Шоирнинг “Ийд бўлди чобукум чун азми майдон айласа, Кош ул соат мени

майдонда қурбон айласа” матлаъси билан бошланувчи ғазали мазмунини англаш
китобхондан диний-ирфоний билимлардан хабардор бўлишни талаб қилади. Ғазал
илтизомий санъат қоидалари асосида яратилган. Дастлабки байтдан ошиқнинг
ўзини ийд куни қурбонликка чоғлагани англашилади. Ғазал мазмунини англаш
учун ийд истилоҳига изоҳ беришга тўғри келади. Ийд сўзининг асл мазмуни
бевосита Қуръон ғояларига бориб тақалади. “Ийд” сўзи “қайтиш”, “такрорланмоқ”
маъносини билдиради. Байрамлар қайта-қайта келгани учун “ийд” деб номланган.
Энг муҳими, икки ийд кунлари Аллоҳ таолонинг кўплаб хайру баракаси мўмин-
мусулмонларга қайта-қайта келади [4]. Диний нуқтаи назаридан ийд – Аллоҳ


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415

242

таолога қилинган тоат-ибодатлар туфайли, У Зотнинг ҳақ йўлдаги бандаларига
кўрсатган раҳмату мағфирати туфайли хурсандчилик изҳор қилиш учун бир
муносабат сифатида талқин қилинади. Қуръоннинг “Юнус” сурасининг 58-оятида
Аллоҳ таоло: “Аллоҳнинг фазли ва раҳмати ила. Ана шу билан хурсанд бўлсинлар. У
улар жамлайдиган нарсалардан яхшидир”, деб айт”, деб марҳамат қилади.

Бу сўзнинг

бошидаги ъайн ҳарфининг ўзига хос махражи туфайли халқимизда “ийд” сўзи
“ҳайит” деб талаффузи қилиш одат тусига кирган.

Ийдгаҳ – байрам тантаналари

ўтказиладиган жой, ийд намози ўқиладиган жой маъносини англатади.

“Ийд улуғ ибодатни адо қилгандан сўнг бандаларга тақдим қилинган ўзига

хос раббоний зиёфатдир. Ийдул Фитр Аллоҳ таоло бандаларига Рамазон ойида фарз
қилган рўза ибодати адо қилинганидан кейин келади. Банда Рамазонда Аллоҳнинг
розилиги учун, У Зотнинг амри бўлгани учун егуликдан, ичимликдан ва рўзани очиб
юборадиган бошқа нарсалардан ўзини тияди. Шунинг учун Аллоҳ таоло ўзининг
фазли, мағфирати ва бу ибодатга лойиқ кўрганидан хурсанд бўлсинлар деб
бандаларини Ийдул фитр зиёфатига таклиф қилади” [5].

Мазкур фикрлардан маълум бўладики, Ислом динининг Ийд байрамларига

одат нуқтаи назаридан эмас, шариат нуқтаи назаридан қаралса, бу байрамда
мусулмонларнинг қалбида ҳайит хурсанчилиги ҳам, бу кунда хурсандчилик
кўнглига сиғмаётган мусибатзада ва муҳтожларга ҳамдардлик ҳам мужассам
бўлади. Шунинг учун байрамларда муҳтожларнинг кўнгли кўтарилади,
мазлумларнинг ҳаққига дуолар қилинади. Бу икки иш ихлос билан қилинса, Аллоҳ
азза ва жаллага қурбат ҳосил бўлади [5]. Таърифлардан ийд сўзининг ислом динига
оид тушунчани англатиши маълум бўлди. Энди ғазалга қайтамиз. Ийд куни одатга
кўра хурсандчилик қилинади, қурбонликлар қилинади. Ғазалда тасвирланган ошиқ
Ҳақ розилигига, унинг дийдорига интилган солик. Унинг орзуси “Ийд бўлди
чобукум чун азми майдон айласа, Кош ул соат мени майдонда қурбон айласа”.
Кўнгли Аллоҳга бўлган ишқ билан тўла бўлган ошиқ сархуш ҳолатда ийд
тантаналари ўтказиладиган майдонга чиқиб барчани ҳайрон қолдиришни истайди:


Чун сабоҳи ийд чиқса масту сархуш тонг эмас,
Гар юзига ийдгаҳ аҳлини ҳайрон айласа.
“Ийд эрур, то билмай ўткаргай мени, ваҳ махраме,
Истарам бир қўй териси ичра пинҳон айласа.
Ўзгаларга ийди васлидин тутуб жоми тараб,
Қисматим даврон нетай хуноби ҳижрон айласа?”

Ғазалнинг ушбу байтларида Яратган розилиги учун қурбонликка сўйилишга

чоғланган Исмоилга ишора борлиги сезилади. Бу ишоралар кейинги байтларда
янада тиниқлашади:


Ийдлиқ чун истадим қатлимға берди. муждае,
Найлайин, ёраб, рақиб они пушаймон айласа.
Ийду эл қурбон қилурда, мен ўлум ҳолики ёр,
Кош қатл айлаб мени, илкин қизил қон айласа.

Ғазалнинг охирги байтидан ҳақиқий ошиқнинг давоси дийдор эканлиги,

шоирнинг бу мақсадга эришмасдан жон бериши қийин эканлиги англашилади:


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415

243


Кўрмай ул юзни Ғарибий ўлмаки душвор эрур
Ийди рухсоринг не бўлди они осон айласа?

Халқнинг расм-одатлари, анъаналари ва тушунчалари Ғарибий шеъриятида

ўз ифодасини топган. Ота-боболаримиздан қолган, бугун йўқолиб бораётгандек
кўринган бир ажойиб анъанамизнинг ҳам Ғарибий шеърларида яшаётганлиги
бунга далилдир, – деб таъкидлайди Ш. Ёрқин. – Ийд-ҳайит кунларида катталар
кичикларга, ёшлар бир-бирига ийдий (ийдлиқ, ҳайитлик) беришдек яхши анъана,
инсонлар орасида илиқ муҳаббат, самимияту қувонч тарқатиб, узилган ришталарни
боғлаб, суст бўлган ришталарни тортиб, мустаҳкам қиларди [2].

Ғарибий ижодида муҳим ўрин тутувчи тимсоллардан яна бири май

ҳисобланади. Навоийшунос олим Э. Очиловнинг таъкидлашича, бода ва унинг май,
шароб каби маънодошлари тасаввуф адабиётида илоҳий тажаллий тимсоли, ишқ ва
ирфон рамзи бўлиб келади. Шунга мувофиқ, мастлик илоҳий маърифатдан
ҳузурланишни, маънавий завқ дарёсига ғарқ бўлишни билдиради [1]. Шоирнинг


“Порсо ёримға май ичмак шиор ўлмиш яна,
Баски тортармен сабу, эгним фигор ўлмиш яна”

деб бошланувчи ғазали ҳам илтизом санъати асосида яратилган. Порсо сўзи

луғавий жиҳатдан “тақводор”, “художўй” маъноларини англатади. Дастлабки
байтдан англашилишича, тақводор ёрнинг май ичишни одат қилиши туфайли ошиқ
қўлда май идишини тутганча фигор, яъни жароҳатли, мажруҳ, дард тортган, алам
кўрган ҳолатига тушиб қолган. Кейинги байтлар эса ошиқнинг руҳий ҳолати,
ишқий ғалаён туфайли юзага келган мастонаворлик, ёр висолидан умидворлик
туйғулари тасвирига бағишланган:


Базм аро то гул- гул ўлди орази, май тобидин,
Ғунчадек кўнглумда пайдо хор –хор ўлмиш яна.
Маст бўлғай сарви нозим ваҳ, кўз очти уйқудин

2

,

Май тутунг эйдўстларким, ҳушёр ўлмиш яна.
Базм аро соқий булуб, шояд менга тутқай аёғ,
Боданўшимдин кўнгул уммидвор ўлмиш яна.
Бода ичмак ихтиёр айлабдурур наҳ не ажаб,
Жавр қилмоқда агар беихтиёр ўлмиш яна.
Йўқтур андин яхшиким, фикри сабуҳий айлагай,
Кеча кўп май ичканидин чун хумор ўлмиш яна.
Билмас эрдилар Ғарибийнинг ниҳон май ичканин,
Ёри то майхора бўлди, ошкор ўлмиш яна.


Ғарибийнинг бошқа ғазалларида ҳам поэтик тасвирлар яратишда илтизом

санъатидан маҳорат билан фойдаланилган. Ғарибийнинг ижодкор сифатида юксак
маҳорат эгаси эканлиги унинг илтизом воситасида кичик бир деталдан йирик

2

Кўз уйқудин.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415

244

фалсафий хулосалар чиқаришида, кутилмаган тасвирлар яратишида кўринади.
Унинг бу маҳорати Ложувардий тўнмудурким киймиш ул рашки парий, Йўқса
кўкдин зоҳир ўлмиш офтоби ховарий” матлаъли ғазалида ҳам кўринади:


Осмоний тўн аро ўтлуқ юзи тердин эрур,
Кўкда қилғондек қирон хуршид бирла муштарий.
Қилди меҳнат тошидин жисмимни кўк бошдин оёқ,
Ул ситамгарким кийибтур хилъати нилуфарий.
То ниҳон бўлмиш ул оташпора бу хилъат аро,
Ўртаниб кул ичра пинҳон бўлди кўнглим ахгари.
Кўк либос ичраким ул юз ламъаси жон куйдурур,
Барқ янглиғдурки жо қилғай булутдин ҳар сари.
Чиқса кўк хилъат кийиб рухсори оташнок ила,
Мунфаъил бўлғусидур гардуну гулбарги тари.
Руди Нил оқизди кўзлардин Ғарибий негаким,
Жилва айлар нилгун тўн бирла онинг дилбари.

Шоир ёрини тўғридан тўғри таърифламай, эътиборини унинг либосига

қаратмоқда. Ёр эгнидаги тўнни таърифлаш учун шоир “ложувардий”, “осмоний”,
“кўк”, “нилуфарий”, “нилгун” каби маънодош сифатлардан фойдаланган. Ғазалда
тасвирни, поэтик образлиликни кучайтириш учун ташбеҳ, жонлантириш, муболаға
каби воситалардан ҳам ўринли фойдаланилган.

Ғарибийнинг илтизом санъатидан фойдаланиб, маълум сўзни таъкидлаш

билан унинг маъносини бутун байт ёки ғазал мазмунига сингдириб юбориши унинг
“Шўхи миршикорким ишқи мени зор айламиш, Илгида кўнглум қушидурким
гирифтор айламиш” матлаъли ғазалида ҳам кўзга ташланади. Ғазал мазмунан ов
тасвирига бағишланган. Ғазалдан англашилишича, сайёд, яъни овчи шоирнинг ёри.
Сайд эса унинг кўнгли. Ошиқнинг кўнгли ёр қўлига тутқун бўлган. Шу боис
ошиқнинг кўнгил фарёди, руҳий изтироблари ғазал мазмунига сингиб кетган:


Қуш кўтаргандин илиги топмасу озор деб,
Ҳамнишинлар, бу алам жонимни афгор айламиш.
Эй қазо, бир сайд шакли бирла қил зоҳир мени,
Ким яна оҳингда сайд, ул кабкрафтор айламиш.
Сайдини айлар ҳалоку мен тирик, қони ажал?
Ким тирикликни менинг жонимға душвор айламиш.

Ғазалда айниқса, ошиқнинг чорасиз ҳолати, ёрнинг унга бепарво эканлиги

қуйидаги байтларда яққол ифодаланган:


Айладим кўнглумни сайду ҳеч парво қилмади,
Турфаким чобуксуворим сайдидин ор айламиш.
Сайди рашкидин бўлурмен бисмил эткаи қуш киби,
Ким недин онинг қушиға жонни ийсор айламиш.
Эй Ғарибий, не ажаб гар қилса рам сабрим қуши,
Ким биров ҳажрида кўнглум нолаи зор айламиш

Шу ўринда шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, Ғарибий ҳар икки тилда

ҳам бирдай ижод этганлиги боис илтизом санъатидан фойдаланиш унинг биргина
ўзбек тилида ёзилган ғазалларидагина эмас, балки форсий тилдаги ғазалларида


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415

245

ҳам учрайди. Ғарибий ижодининг етук тадқиқотчиси Шафиқа Ёрқин бу ҳақда
қуйидаги фикрларни билдиради ва таржималарни келтиради:


Чу Мажнун гар миёни оҳувон з-онам ватан бошад,
Ки рўэи сайд шояд якдам опрў сўи ман бошад.

Таржима:

Оҳулар ичра менинг мажнун кибидур масканим,
Токи қилгай сайд вақти бир назар сайдафганим.

Ғарибий ғазалларида илтизом фақат сўз ёки мавзуни қайтариш йўли билан

эмас, нарса, ҳолатларни англатувчи сўзларни учта-учтадан келтириш йўли билан
ҳам юзага келтирилади. Бунинг мисолини қуйидаги ғазалда кўриш мумкин:


Мажмаъи хубист имрўз аз бутони озарий,
Кам бувад з-инсон қирони моҳу меҳру муштарий.

Таржима:

Мажмаьи ҳусне тузибдур Озарий бутлар бугун,
Кам бўлур бундай қиронда муштарию ойу кун

Юқорида матлаъ байта келтирилган ғазалда, моҳу меҳру муштарий, зулфи

сунбулу чашми наргису чеҳраи гулбарг, сарву шамшоду санавбар, офати ақлу балои
жону ошўби дил, ҳуру малаку парий, жафожуву бераҳму ошиқкуш, нақди дину сабру
хўш, учта-учта бўлган ҳолда келиб байтларни безатади [3].

Ғарибийнинг ҳар бир ғазалида ўзига хос ифода, ўзига хос услуб, ўзига хос

тасвирий воситалар мавжуд. Шоир бошқалар назарида эътиборсиз кўринган кичик
бир деталь билан бутун бошли ғазал структурасини шакллантиради, ғазалда
қўлланилган кўплаб бирликларни унга бўйсундиради ва шу тариқа ғазалда
кўтарилган мавзу ва ҳолатнинг ривожланишини таъминлайди.

“Ғарибий ўз ғазалларида мавзу ва ҳолат вахдатани сақлашга уринади. Агар

ҳажру ағёру интизордан сўз очилса, ғазалнинг охиригача шу мавзу ё ҳеч бўлмаганда
шу образларга боғлик, бўлган ғам-қайғу, паришонлик, ҳасрат, ёлғизлик,
умидсизлик каби ҳолатлару ҳиссиётлар ғазалнинг охиригача давом этади, аксинча
васлу вафо, дийдору тамошодан сўз бошланса, ғазалнинг охиригача қувноқ ҳолат
ҳукм суриб, бахтиёрлик, умидворлик ва ишонч каби туйғулар ўқувчини тарк
этмайди. Айниқса, бирор сўз ё мавзу илтизоми билан ёзилган ғазалларида бундай
тузилишни яққолроқ кўриш мумкин”, деб ёзади Ш. Ёрқин.

Хулоса қилиб, айтганда Ғарибий ижодида илтизом санъати ўзига хос

хусусиятга эга эканлиги билан ажралиб туради.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.

Очилов Э. Ҳайрат олами. http://e-adabiyot.uz/uzbek/mumoz/1272-maqola.html.

2.

Шоҳғариб Мирзо Ғарибий. Девон. Тошкент: “Шарқ” нашриёт-матбаа акция-

дорлик компанияси Бош таҳририяти. 2001. – Б. 21.

3.

Шоҳғариб Мирзо Ғарибий: Девон. / Сўз боши: Ш. Ёрқин. – Т.: “Шарқ”, 2001. – Б. 17.

4.

https://fiqh.uz/maqola/82. Икки ийд намози ва ташриқ такбирлари фасли.

5.

https://islom.uz/maqola/5533.

Библиографические ссылки

Очилов Э. Ҳайрат олами. http://e-adabiyot.uz/uzbek/mumoz/1272-maqola.html

Шоҳғариб Мирзо Ғарибий. Девон. Тошкент: “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси Бош таҳририяти.2001. Б.21.

Шоҳғариб Мирзо Ғарибий: Девон./Сўз боши: Ш.Ёрқин.-Т.: «Шарқ», 2001. Б.17.

https://fiqh.uz/maqola/82. Икки ийд намози ва ташриқ такбирлари фасли