Авторы

  • Дилдор Кудратова
    преподаватель Бухарского государственного медицинского института, Бухара, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss5/S-pp284-288

Ключевые слова:

Духовная ценность духовное наследие исламская философия нравственные качества

Аннотация

В статье анализируется значение духовного наследия Садриддина  Салима  Бухари в воспитании молодежи. Раскрыта философская сущность основных концепций исламского учения. Дано краткий комментарий к произведениям, созданным мыслителем. Приведены примеры из мнений ученых, оценивавших духовное наследие Садриддина Салима Бухари.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Spiritual heritage of Sadriddin Salim Bukhari

Dildor KUDRATOVA

1


Bukhara State Medical Institute

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received April 2021
Received in revised form
20 April 2021
Accepted 15 May 2021
Available online
25 June 2021

The article analyzes the significance of the spiritual heritage

of Sadriddin Salim Bukhari in the education of young people. The
philosophical essence of the basic concepts of Islamic teaching is
revealed. A brief commentary on the works created by the
thinker is given. Examples are given from the opinions of
scholars who evaluated the spiritual heritage of Sadriddin Salim
Bukhari.

2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

Spiritual value,
spiritual heritage,
Islamic philosophy,
moral qualities.

Садриддин Салим Бухорийнинг маънавий мероси

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

Маънавий қадрият,
маънавий мерос,
ислом фалсафаси,
ахлоқий фазилатлар.

Мақолада Садриддин Салим Бухорийнинг ёшлар тарбия-

сидаги маънавий мероси аҳамияти таҳлил қилинган. Ислом
таълимоти асосий тушунчаларининг фалсафий моҳияти
очиб берилган. Мутафаккир томонидан яратилган асар-
ларга қисқача изоҳ берилган. Садриддин Салим Бухорий
маънавий меросига баҳо берган олимларнинг фикрларидан
мисоллар келтирилган.

Духовное наследие Садриддина Салима Бухари

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

Духовная ценность,
духовное наследие,
исламская философия,
нравственные качества.

В статье анализируется значение духовного наследия

Садриддина Салима Бухари в воспитании молодежи.
Раскрыта философская сущность основных концепций
исламского

учения.

Дан

краткий

комментарий

к

произведениям,

созданным

мыслителем.

Приведены

примеры из мнений ученых, оценивавших духовное
наследие Садриддина Салима Бухари.

1

Lecturer, Bukhara State Medical Institute, Bukhara, Uzbekistan.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415

285

КИРИШ
Қадим замонларданоқ халқимиз ўзининг қўҳна тарихи, бой мероси, ранг-баранг ва

юксак маданияти, урф-одатлари, анъаналари билан ажралиб турган. Халқимизнинг буюк
сиймолари миллий ва жаҳон илм-фани, маданиятининг барча соҳалари ривожига
салмоқли ҳисса қўшиб келганлар. Истиқлолнинг энг буюк неъмати шу бўлдики,
элимизнинг бой тарихи, миллий ва маънавий қадриятлари, етук мутафаккир аллома ва
донишмандлари хақидаги хақиқат тикланди. Буюк аждодларимизнинг маънавий
меросини чуқур ўрганиш, ундан кўп миллатли ҳамда турли эътиқоддаги
фуқароларимизни баҳраманд қилиш борасида юртимизда амалга оширилаётган ишлар
халқимиз онгида миллий тотувлик ва ижтимоий ҳамкорлик ғояларини мустаҳкамлашга
хизмат қилади.


АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯ
Садриддин Салим Бухорийнинг “Эрка қушим”, “Оқ қушим”, “Рўмолча”, “Бухорога

Бухоро келди”, “Ёруғлик одами” шеърий китоблари нашр қилинган. Адибнинг тасаввуфга,
авлиёлар тарихига оид “Дилда ёр”, “Баҳоуддин Нақшбанд ёки етти пир”, “Табаррук
зиёратгоҳлар”, “Буюк хоразмийлар”, “Ҳазрат Азизон ар Рометаний”, “Эшон Имло. Халифа
Худойдод”, “Чор Бакр ёки Жўйбор авлиёлари”, “Ҳазрат Мавлоно Ориф Деггароний”, “Хожаи
Жаҳоним бор” номли асарлари тадқиқот учун назарий-методологик манба, кўрсатма
бўлиб хизмат қилади.

Тадқиқотда илмий билишнинг диалектик, тарихийлик, мантиқийлик, анализ ва

синтез, комплекс ёндашув каби усулларига таянилди.


НАТИЖАЛАР
Ўзбекистон мустақилликка эришгач азалдан илм маскани, маънавият бешиги

бўлган Бухорои Шарифда илму фан, адабиёт ва санъат чин маънода янгидан қанот ёзиб,
ривожлана бошлади. Халқимизнинг ўтмиш тарихига холисона баҳо берувчи, авлиёлари,
пиру устозлари ҳақида маълумот берувчи асарлар яратилди, қатор ватанпарвар
ижодкорлар етишиб чиқди. Мана шундай юрт салоҳияти, эрку озодлик ғояларини
куйлаган, тарихи хусусида сўйлаган, келажак ворисларига пиру устозлари хусусида баён
қилиб берувчи фильмлар яратишга жонбозлик кўрсатган шоирлардан бири Садриддин
Салим Бухорий ҳисобланадилар.

Садриддин Салим Бухорийнинг шахси ва маънавий меросига холисона баҳо бериш;

олим дунёқарашининг шаклланиш генезисини таҳлил этиш; маънавий меросини яхлит,
тўлиқ, тизимли ўрганиш ва таснифлаш; унинг борлиққа оид қарашларини илмий нуқтаи
назардан таҳлил этиш; билишга оид ғояларини ўрганиш; инсон ва инсонийликка оид
қарашларининг моҳиятини очиб бериш; асарлари моҳиятини таҳлил этиш орқали унинг
жамиятда барқарорликни таъминлаш, осойишталик, тинчликсеварлик сиёсатини олиб
бориш технология-сини ўрганиш; ахлоқий қарашларни таҳлил этиш; ахлоқий ўгитларини
баркамол инсон тарбиясидаги ўрнини кўрсатиб бериш; бунёдкор ғояларини ҳаётга тадбиқ
этиш технологиясини ўрганиш; халқимизнинг юксак маънавиятини шакллан-тириш ва
маънавий иммунитетни ҳосил қилишда олим қарашларининг аҳамиятини излаб топиш;
Садриддин Салим Бухорий ғоялари жаҳолатга қарши маънавий иммунитет эканлигини
асослаб бериш тадқиқотнинг асосий вазифалари ҳисобланади.

Таъкидлаш жоизки, Садриддин Салим Бухорий беш қисмдан иборат “Имом ал

Бухорий” телевидеофильми, шунингдек “Абу Ҳафс Кабир”, “Хожаи Жаҳон” телефильмлари
сценарийси муаллифи ҳисобланади.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415

286

Садриддин Салим Бухорий И.В. Гётенинг “Ғарбу Шарқ девони” китобини немис

тилидан, шунингдек Хожа Ориф ар Ревгарийнинг “Орифнома” асари, Муҳаммад Боқирнинг
“Мақомоти Шоҳи Нақшбанд”, Хожа Шахобиддиннинг “Мақомоти Мир Кулол” китобларини
форс-тожик тилидан ўзбек тилига таржима қилган. У киши зуллисонайн адибдир, яъни
ҳам ўзбек ҳам тожик тилларида ижод қилганлар.

Олимнинг асарлари бир неча тилларга таржима қилинган. У киши “Меҳнат

шуҳрати” ва “Фидокорона хизматлари учун” орденлари билан мукофотланганлар.

Садриддин Салим Бухорийнинг илмий китоблари орасида, айниқса, “Икки юз етмиш

етти пир” номли китоби жуда катта ўрин эгаллайди. Қолаверса, бу асар Бухоро ҳақида
яхлит тасаввур берадиган китоблардан бири бўлиб, азизу авлиёлар ҳақида маълумот
берувчи қимматли, бебаҳо асар ҳисобланади. Мазкур асар Бухоронинг турли даврларидаги
тарихига оид ўнлаб ҳужжатли ва адабий манбалар, қўлёзмалар чуқур ўрганилиб, қиматли,
нодир манбалар асосида яратилган. Шу тадқиқотлар асносида олим кўпгина азиз
авлиёларнинг қабрлари жойлашган манзилларни аниқлади, улар ҳақида мавжуд
манбаларни ҳам ўрганиб, бу мерослар ила бугунги авлодни ҳам яқиндан таништиришга
муваффақ бўлди.

“Бухорони шариф этган, унинг шуҳратини жаҳонга таратган, Ғарбу Шарққа машҳур

этган – шу замин фарзандлари ҳисобланади”, деб ўз фикрини бошлайди муаллиф “Икки юз
етмиш етти пир” номли асарида. Садриддин Салим Бухорий Муҳаммад Ғиёсиддиннинг
“Ғиёсул луғот” [4] асаридан парча келтириб шундай ёзади: “Бухоро Турон шаҳарларидан
бирининг номи. “Бухоро” – “илм” демакдир. Бу шаҳарда уламо ва фузало кўп бўлгани боис,
шу ном билан аталганлар”.

Садриддин Салим Бухорий Бухорони Шарифлик мақомига эга бўлган шаҳар дея

таъкидлаб, унинг белгилари сифатида қуйидагиларни кўрсатиб ўтади:

Илму ирфон, маърифату маънавият ривож топган бўлса;

Авлиёлар, Ҳаққа етган зотлар бисёр бўлиб, дуолари ижобат бўладиган зотлар

яшаса;

Бошқа мамлакатлардан келиб, бу ердаги олимлардан, авлиёлардан таълим олиб,

аллома, авлиё даражасига етса;

Бу шаҳар бошқа мамлакатларга олимлар, алломалар, авлиёлар, орифлар етказиб

берса;

Нафақат диний, балки дунёвий илмларда ҳам бу шаҳар олимлари, усталари етук

бўлса; санъат, қурилиш, ҳандаса, илму нужум, фалсафа ва бошқа илмлар соҳасида ҳам ўзга
мамлакатларга олиму, етук устозлар етказиб бера олса;

Бу шаҳарда турли миллат, турли дин, турли эътиқоддаги фуқаролар бир тан, бир

жон бўлиб, низо этмай, муроса қилиб, яшай олса;

Бу шаҳар аҳолиси одобу ахлоқда, мардлигу саховатда, поклигу эътиқодда, дину

диёнатда бутун бани башарга намуна бўлса, бундай шаҳарга шариф унвони берилган.

Олим ўзининг асарида “пир” тушунчасига изоҳ беради. “Пир” деган сўз форс-тожикча

бўлиб, “кекса одам” маъносини билдиради. Лекин тариқатда “пир” дегани “устод”,
“йўлбошловчи” маъноларини англатади. “Пир” билан бирга “шайх”, “муршид” сўзлари ҳам
қўлланади. Ҳаммасининг тариқатдаги маъноси деярли бир, [3] деб таъкидлайди.

Садриддин Салим Бухорий ўз асарида нафақат тариқат, шариат пирлари, балки

шоир, деҳқон, меъмор, косиб, турли соҳа устозлари ҳақида маълумот беради. Олим улар
ҳақида маълумот бериб, ул зотларнинг ҳаёти ҳар бир киши учун ибрат, бунёдкор
бўлишини таъкидлайди [1].


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415

287

“Сўфийлар Оллоҳни жондилдан севиш, унинг зоти ва сифатларини таниш ва билиш,

кўпгина нафсу ҳирс ғуборидан покланиб, ботиний мусаффо бир ҳолатда Илоҳ васлига
етишиш ва бундан лаззатланиш ғоясини кенг тарғиб қиладилар. Инсон руҳи илоҳийдир ва
демак, асосий мақсад – илоҳий оламга бориб қўшилмоқдир, дедилар.

Шу тариқа, дунёдан кўнгил узган, аммо зоҳидларга ўхшамайдиган, “бир назар билан

тупроқни кимё этадиган” зеҳну заковат, ақл-фаросатда тенгсиз, аммо ўзга мутафаккирлар,
файласуфлардан ажралиб турадиган, шариат илмини сув қилиб ичган, тоату ибодатда
мустаҳкам, лекин оддий диндорлардан фарқланадиган ажойиб хислатли одамлар тоифаси
пайдо бўлган эдики, уларни руҳ кишилари деб атардилар...” [5].

Бухоролик олим Садриддин Салим Бухорийнинг ислом фалсафасига оид фикрлари

диққатга сазовордир. Бутун дунёда қодирия, хожагон-нақшбандия, яссавия тариқатлари
маълум ва машҳур. “Тариқат, деб ёзади олим, – аслида тўғри йўл, рост йўл деган
маъноларни англатади. Тариқат аҳли сўфийлардир. Шариат – қонун, тариқат – йўл. Бу йўл
кишини Ҳақа яқинлаштиради. Машойихлар Ҳаққа етмоқ учун шариат биринчи, тариқат
иккинчи, маърифат учинчи, ҳақиқат эса, тўртинчи зина, деганлар” [2]. Садриддин Салим
Бухорий таъкидлагнидек, шариату тариқатни бир-бирига қарши деб талқин этмоқ
нотўғри. Бу ақида баъзи бир Ғарб исломшуносларининг фикри бўлиб, улар тариқатни
шариатга зид ёхуд тариқат шариатдан кўра илғорроқ, деб тушунтирмоқчи бўладилар.
Бундай талқин мутлақо нотўғри. Зеро, Шайх Воиз Кошифий шариат билан тариқат бир
бутун, бир-бири билан узвий боғлиқ, деб таъкидлаган.

Садриддин Салим Бухорий асарларидаги ахлоқий қарашларнинг моҳияти ва

марказини инсоннинг руҳий камолоти, хулқ одоби эгаллайди. Азиз авлиёлар, пирлар
ҳақида маълумот бериб, уларда бева-бечора ва муҳтожларга ёрдам кўрсатиш, хайр-эҳсон
қилиш, барчага, ҳатто, ёмонлик қилган одамга ҳам яхшилик қилиш, ахлоқий пок одамни
тарбиялаш, сабр-қаноатли бўлиш, нафсини тийиш, худбинлик ва тубан иллатлардан
қутулиш, молу дунёга ҳирс қўймаслик, ҳалол меҳнат билан шуғулланиш, покланиш йўли
билан руҳий юксакликка кўтарилгани ҳақида фикр юритганлар.

Тил билан илм ўрганиш, қўл билан ҳунар ўрганиш мумкин, лекин фақр мақоми,

яъни ўзни Оллоҳ олдида ниёзманд, шикасталик, камтарин ҳолатда ҳис этиш содиқ, мард,
азиз-авлиёлар суҳбати билан амалга ошади, деб таъкидлайди.

Демак, Садриддин Салим Бухорий тавсия этадиган ахлоқий фазилатлар

қуйидагилар:

бағрикенглик,

меҳнатсеварлик,

халқпарварлик,

инсонпарварлик,

фидойилик, холис хизмат, ўзгалар юкини кўтариш, дўстлик, аҳиллик, суҳбат, ҳамжиҳатлик,
сўзлаш одобига риоя қилиш, поклик, ҳиммат, вақтни қадрлаш бўлиб, олим инсоннинг
таназзулига сабаб бўладиган ахлоқий иллатларга – нафсга берилиш, риё, таъма, ғазаб,
нафрат, халқдан йироқ бўлиш, ғафлат, дангасаликни киритганлар.

“Тариқат пирлари, сўфийлар ҳозирги тил билан айтганда, фидойи муаллимлар

бўлиб, бир неча авлодни аср-асрлардан бери тарбиялаб келмоқда. Шу сабаб XXI асрда ҳам
инсоният яна тариқатга эҳтиёж сезиб, улуғ устозлар меросини ўрганиб, улар одоби, айтган
гапи, қилган ишини ўзлаштириб олиш учун саъй-ҳаракат этмоқда”, деб таъкидлайди
Садриддин Салим Бухорий.

Адибнинг “Сайланма” асари унинг сермаҳсул ижоди ҳақида тўла тасаввур берувчи

биринчи йирик нашр ҳисобланади. Ундан шоирнинг турли йилларда ёзилган асарлари
ўрин олган.

“Садриддин бадиий ижодга ўз мавзуси, ўз эътиқоди билан кириб келди. Гўё унинг

тили “Она”, “Бухоро” сўзлари билан чиққандек. У Бухоронинг Бухоролигини азалий ва
абадий шарифликда кўрди. Унинг иймони ҳам, эътиқоди ҳам ана шу шарифлик атрофида


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415

288

шакл ва шамойилга эришди. Садриддин Бухорони бу ёруғ оламда энг олий қадрият деб
тушунди. Шунинг учун ҳам аксар шеърларида Бухоронинг шарифлигини таъминловчи,
унинг асрий обидаларини, жаҳон фани ва маданиятига ҳисса қўшган буюк фарзандларини,
Бухоронинг об-ҳавосидек қайноқ қалбли фидокор кишиларини, Бухорони “Қуббат ул-
ислом” даражасига кўтаришда хизмат қилган авлиёю киромларни, она шаҳарнинг
ўтмишию бугунини қаламга олиб чарчамайди. Бу масалада у ҳеч иккиланмайди. Ҳеч бир
томонга оғмайди”, деб таъкидлайди Ўзбекистон Халқ ёзувчиси Неъмат Аминов.

Олим Нажмиддин Комилов олим хусусида шундай фикр билдирадилар: “Садриддин

Салим Бухорий истеъдодли шоир бўлиши билан бирга, заҳматкаш ва маҳсулдор олим ҳам
эди. У юзлаб манбаларни ўрганиб, Бухоро алломалари, азиз-авлиёлари ҳақида қатор
китоблар ёзди. Унинг китобларида ўнлаб кишиларнинг номлари тилга олинди. Садриддин
Салим катта олим эди. У гарчанд фан номзоди ҳам эмас, фан доктори ҳам эмас эди. Аммо у
ўнлаб китоблар ёзди. “Етти пир”, “Чор Бакр” деган китоби бунинг мисолидир. Ҳар бир
пирнинг ҳаёти, ўтмиши, қилган ишлари, маънавий мероси ҳақида ёзди. Ҳазрати Баҳоуддин
Нақшбанд ҳақидаги алоҳида китоби, Нақшбандия тариқати ҳақидаги алоҳида китоби,
нақшбандия тариқатига бағишланган маноқибнинг таржимаси. Булар нақшбандия
таълимоти ва тариқатини ўрганишга катта ҳисса бўлиб қўшилди”.


ХУЛОСА
Садриддин Салим Бухорийнинг халқимиз олдидаги хизматлари тарихимиз учун

ниҳоятда ардоқлидир. Бугунги кунда олимнинг фалсафий ва ижтимоий қарашлари, панду
насиҳатлари ёш авлод қалби ва онгида эзгулик, маънавий комилликка чорловчи ғояларни
сингдиришда муҳим аҳамият касб этади ва маънавий баркамол инсонни тарбиялашда
мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.

Садриддин Салим Бухорий. Имом Ҳожатбарор. Бухоро, 1997. – Б. 34.

2.

Садриддин Салим Бухорий. Баҳоуддин Нақшбанд ёки етти пир. Т., “Янги аср

авлоди”, 2006. – Б. 3.

3.

Садриддин Салим Бухорий. Табаррук зиёратгоҳлар. Т., “Ёзувчи”, 1993. – Б. 8.

4.

Муҳаммад Ғиёсиддин “Ғиёсул луғот”. Жилди I. Душанбе, “Адиб”, 1987. – Б. 119.

5.

Н. Комилов “Тасаввуф”. Т.: “Ёзувчи”, 1996. – Б. 6–7.

6.

Шермуҳаммедов С. Ўзбек фалсафасининг шаклланиши ва ривожланишида

тасаввуф таълимотининг ўрни. // Фалсафа ва ҳуқуқ. № 1. – 2011. – Б. 25–27.

Библиографические ссылки

Садриддин Салим Бухорий. Имом Ҳожатбарор. Бухоро, 1997. 34-бет

Садриддин Салим Бухорий. Баҳоуддин Нақшбанд ёки етти пир. Т., “Янги аср авлоди”, 2006. 3-бет.

Садриддин Салим Бухорий. Табаррук зиёратгоҳлар. Т., “Ёзувчи”, 1993. -48 бет

Муҳаммад Ғиёсиддин “Ғиёсул луғот”. Жилди I. Душанбе, “Адиб”, 1987. саҳ.119.

Н.Комилов “Тасаввуф”. Т.”Ёзувчи”, 1996. 6-7 бетлар.

Шермуҳаммедов С. Ўзбек фалсафасининг шаклланиши ва ривожланишида тасаввуф таълимотининг ўрни.//Фалсафа ва ҳуқуқ. № 1, 2011. -25-27.