Авторы

  • Козимбек Тухтабеков
    кандидат исторических наук, доцент Исторического факультета, Национальный университет Узбекистана, Ташкент, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss6/S-pp235-242

Ключевые слова:

История жизни (life history) – исторический деятель улус Чагатай Монголия Маверауннахр Юнус-хан Султан Абусаид Мирза Султан Ахмад Мирза Умаршайх Мирза Ходжа Ахрор

Аннотация

В статье описывается история жизни исторического деятеля - Юнусхана, ситуация в улусе Чагатай в 40-х годах XIV в. а также,  раскрыты некоторые вопросы общественно-политической жизни XV веке в Мавераннахре и Монголии в период усиления борьбы за власть среди тимуридов. В частности, отношения Юнусхана между Абу Сайидом Мирзой и его сыновьями были раскрыты на основе источников и литературы.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Some reflections on the role of Yunus Khan in the social and
political life of Transoxiana

Kozimbek TUXTABEKOV

1


National University of Uzbekistan

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received April 2021
Received in revised form
20 April 2021
Accepted 15 May 2021
Available online
15 June 2021

The state describes the life history of historical activities –

Yunuskhan, the situation in the Chagatai ulus, in the 40s of the
XIV century. thus, some issues of the socio-political life of the
15th century in Transoxiana and Mongolia were revealed during
the period of intensification of the struggle for power among the
Timurids. In part, the relationship of Yunuskhan to Meidu Abu
Sayyid Mirza and his sons was revealed based on sources and
literature.

2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

Life story - historical figure,
Chagatai ulus,
Mongolia,
Mavennahr,
Yunus Khan,
Sultan Abusaid Mirza,
Sultan Ahmad Mirza,
Umarshaikh Mirza,
Khoja Akhror.

Юнусхоннинг Мовароуннаҳр ижтимоий-сиёсий ҳаётида
тутган ўрнига доир айрим мулоҳазалар

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

Ҳаёт тарихи (life history) –
тарихий шахс,
Чиғатой улуси,
Мўғулистон,
Мовароуннаҳр,
Юнусхон,
Султон Абусаид мирзо,
Султон Аҳмад мирзо,
Умаршайх мирзо,
Хўжа Ахрор.

Мақолада тарихий шахс ҳаёти тарихи яъни, Юнусхон

мисолида XIV асрнинг 40 йилларда Чиғатой улусидаги
вазият ҳамда XV асрда, темурийлар ўртасидаги ҳокимият
учун кураш кучайган даврда Мовароуннаҳр ва Мўғулистон-
даги ижтимоий-сиёсий ҳаётининг айрим масалари кўрсатиб
ўтилган. Хусусан, Юнусхоннинг Абу Сайид мирзо ва унинг
ўғиллари ўртасидаги муносабат масалалари манба ва
адабиётларга таянган ҳолда очиб берилган.

1

Candidate of Historical Sciences, Associate Professor, National University of Uzbekistan, Tashkent, Uzbekistan.

E-mail: kozimazimbek@mail.ru.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

236

Некоторые размышления о роли Юнус-хана в общественно-
политической жизни Мавераннахра

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

История жизни (life
history) – исторический
деятель,
улус Чагатай,
Монголия,
Маверауннахр,
Юнус-хан,
Султан Абусаид Мирза,
Султан Ахмад Мирза,
Умаршайх Мирза,
Ходжа Ахрор.

В статье описывается история жизни исторического

деятеля – Юнусхана, ситуация в улусе Чагатай в 40-х годах
XIV в. а также, раскрыты некоторые вопросы общественно-
политической жизни XV века в Мавераннахре и Монголии
в период усиления борьбы за власть среди тимуридов.
В частности, отношения Юнусхана между Абу Сайидом
Мирзой и его сыновьями были раскрыты на основе
источников и литературы.


Ўзбекистонда шахслар тарихини ўрганиш ва тадқиқ этиш етарли даражада йўлга

қўйилмаган. Ваҳоланки, жаҳон тарихшунослигида микротарихнинг бир қисми сифатида
қабул қилинган тарихий биография ёки ҳаёт тарихи (life history) Плутарх (46–127)
замонидан маълум бўлиб, кенг миқёсда ўрганилади, махсус биография тарихи
марказларида алоҳида изланишлар олиб борилади. Ҳаёт тарихи (life history) – тарихий
шахс умрининг турли босқичларидаги (болалигидан улғайиш ва кексалик давригача)
ҳаётий тажрибаси ва индивидуал йўлини тадқиқ этишдир [1].

Тарихда ном қолдирган ҳукмдорлар тарихига бўлган қизиқиш ҳеч қачон сўнмаган,

айниқса, уларнинг тақдирига дахлдор қизиқ, баъзида эътибордан четда қолдирилган
маълумотларга эга бўлиш замон кишилари дунёқарашининг янада бойиши учун хизмат
қилади. Тарихий шахсларнинг ҳатти-ҳаракатларини англаб етиш учун шу инсонларнинг
умр йўли, характер тарбияси ва ҳаётий позициясининг шаклланиш жараёнини ўрганиш
зарур.

XIV асрнинг 40 йилларига келиб Чиғатой улуси расман икки мустақил давлатга

бўлиниб кетди. Улуснинг шарқий ва шимолий қисми Еттисув, Или воҳаси, Шарқий
Туркистон, Фарғонанинг шарқий қисми Мўғилистон (Жете) деб аталган. [2. 22].
Чингизхоннинг иккинчи ўғли Чиғатойхоннинг наслидан бўлган, Мовароуннаҳр ва
Шарқий Туркистон сиёсий тарихида муҳим рол ўйнаган шахс Юнисхон ибн Увайсхон эди.
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ёзишича, Юнусхон-нинг онаси Темурбек (Амир Темур)
қадрлаган туркистонлик қипчоқ бекларидан Шайх Нуриддинбекнинг қизи ё невараси
бўлган [3. 34]. Юнусхон XV асрда, темурий-лар ўртасидаги ўзаро курашлар авж олиб,
ҳокимият учун кураш кучайган даврда Мовароуннаҳр ва Мўғулистон ижтимоий-сиёсий
ҳаётида муҳим роллардан бирини ўйнади. Шу сабабдан ҳам, XV асрда кечган
жараёнларнинг маълум бурилиш ва эврилишларини шу шахс фаолияти билан
боғлиқлиги нуқтаи-назаридан таҳлил қилиш кўпгина масалаларга ойдинлик киритади.

Юнусхон 1416–1487 йилларда яшаган ва 1434, 1462–1487 йиллар давомида

Мўғулистон (юқорида айтилганидек, Мўғулистон деганда бугунги Манголия амас, балки
Мовароуннаҳрга туташ шарқий мантақалар назарда тутилган) ҳукмдори бўлган.
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ёзишича, Юнусхон Чингизхонга қуйидаги шажара
орқали боғланади: Юнусхон ибн Вайсхон ибн Шерали ўғлон ибн Муҳаммадхон ибн Хизр


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

237

Хожахон ибн Туғлуқ Темурхон ибн Эсан Буғахон ибн Дўвахон ибн Бароқхон ибн Йесун
Тува ибн Мўтуғон ибн Чиғатойхон ибн Чингизхон [4. 20].

Чиғатой наслидан бўлган Мўғулистон хони Увайсхондан икки ўғил – Юнисхон ва

Эсан Буғахон қолди. Мўғулистон ҳокимияти учун ака-укалар ўртасидаги курашда
амирларнинг Эсан Буғахонни қўллаб-қувватлаши Юнусхоннинг Эрназар борин (баҳрин)
ҳамда Мирак туркман раҳбарлигидаги ўттиз минг уйлик ҳалқ (айрма манбаларда уч
минг) [5. 68] 1429 йилда Самарқандга, Мирзо Улуғбек ҳузурига келишга мужбур қилади
[6. 136]. Мирзо Улуғбек мўғулларнинг келаётганини эшитиб, уларни кутиб олиш учун
Самарқанддан чиқади. Бу вазият Мирзо Улуғбек Юнусхоннинг опасини ўғли Абдулазизга
олиб беради ва бу орқали ўғлини ҳам “кўрагон” қилади [7. 34].

Ўз юртини тарк этишга мажбур бўлган Юнусхон бу ерда у билан келганлардан

ажратилиб, бир неча кишилари билан бирга Хуросонга, Шоҳруҳ мирзо ҳузурига
жўнатилди. Хонни Шоҳруҳ мирзо ҳузурига келтиришганида унга рисоладагидек
муносабатда бўлинмагани учун ўғли Мирзо Улуғбекдан ранжиди. Шоҳруҳ мирзо хонга
оталарча меҳрибонлик ва мулозамат кўрсатиб, Юнусхонни Мавлано Шарофиддин Али
Яздий (ваф. 1454) қўлига топширди, ўз навбатида хон ундан кўплаб билмаганларини
ўрганди. Бу вақтда Юнусхон ўн уч ёшда эди. Мавлоно хон шарафига кўплаб шеър,
қасидалар, унинг исмига муаммолар битдики, мана бу сатрлар ҳам шулар
жумласидандир:

Ҳой “Хитойдан хон келди” деб айтган инсон,
Уйинг куйгур, бундай дегин, жон келди, жон! [8. 137].
Бир сўз билан айтганда, Шарофиддин Али Яздийнинг ҳаётлик пайтида Юнусхон

унинг хужрасида ўн икки йилни бирга ўтказди ва ундан кўплаб билимларни ўрганди. Хон
Мавлоно хизматида йигирма беш ёшгача бўлди. Мавлоно вафот этгач, Юнусхон Ироқ,
Форс, Озарбайжон, Қазвин каби шаҳарларга борди. Кўп сафарларда бўлиб,
ҳунармандчиликнинг маълум соҳалари орқасидан кун кўрди. Шерозда муқим яшаб, у
ерда ҳам олимларнинг йиғинларида иштирок этди, шу билан бирга турли касбларни
эгаллашга интилди. У Шерозда “Уста Юнус” номи билан машҳур бўлди [9. 146].

Шоҳрух ва Улуғбекдан сўнг темурийлар ўртасида давом этган ўзаро тўқнашувлар

натижаси ўлароқ Султон Абусаид мирзо (1451–1469) Мовароуннаҳр ҳукмдори бўлди.
Султон Абусаид мирзо Хуросонни эгаллаб, Ироққа юриш қилиш режасини тузди, аммо
мамлакат ичидаги зиддиятлар ҳамда Эсан Буғахоннинг Фарғона, Шош, Туркистонга ҳавф
солиб тургани сабабли Ироқ юришини тўхтатиб турди. 860 хижрий (мелодий 1455–1456)
йилда Султон Абусаид мирзо Шерозга одам юбориб, Юнусхонни олиб келди ва Боғи
Зағонга жойлаштирди ҳамда унинг шарафига шоҳона зиёфатлар уюштирди. Андижон
якинидаги Еттикандни унга мулк қилиб белгилайди. Шундай кейин Султон Абусаид бир
қатор шартлар ва мажбуриятлар асосида хонни Мўғилистонга юборди.

Мазкур учрашув давомида Султон Абусаид мирзо Юнусхонга: “Амир Темурнинг

дастлабки юришларида амирлар унга керагича итоат қилишмаган. Агар у амирларнинг
барчасини қатл қилишни буюрганда эди, бу унинг кучига талофат етказган бўларди.
Амирлар унга: “Хон белгилангки, биз унга итоат қилайлик” дейишади. Шунда Амир Темур
хонликка Суюрғатмишни тайинлайди, амирлар унга бўйин эгишди. Амир Темур хонни ўз
назорати остида тутди, туркий фармонлар ва тузуклар хон номидан тузилган. Амир
Темурдан Мирзо Улугбеккача шу тартиб сақланди. Энди эса, подшоҳлик навбати менга
келгач, менинг мустақиллигим шу даражага етдики, менинг ҳеч қандай хонга эҳтиёжим
йўқ. Мана ҳозир мен сизни фақирлик либосидан халос қилиб, шоҳлик либосини


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

238

кийдирдим, сизни ўз она юртингизга жўнатаяпман. Шартим шуки, сиз ўз
ўтмишдошларингиз ва ўтган хоқонларга ўхшаб, “Амир Темур ва унинг авлодлари
бизнинг навкарларимиздир” деган даъвони қилмайсиз. Агар илгари шундай бўлган
бўлса, энди бундай бўлмайди. Бундан буён “дўстлик” деган тушинчадан “тобе” ва “хўжа”
сўзларини чиқариб ташланг, аввалги хонларга ўхшаб: “Темурий мирзоларга” деб ёзманг,
балки дўстона ёзишмаларга риоя қилинг. Бундан кейин авлоддан-авлодга шу тартиб
ўтсин”. Шу сўзлар асосида улар шартнома тузишди. Юнусхон ҳам бу шартларга рози
бўлди. Шу шартларга қасамёд қилишди. Абусаид мирзо Юнусхонга рухсат бериб, ўша
манзилларда яшаётган барча мўғулларни унга қўшиб жўнатди” [10. 145]. Бундан
англашиладики, Юнусхон темурийларнинг Мовароуннаҳр ва Хуросондаги сўнгги “сохта
хон”и бўлган [11. 145].

Юнусхон Мўғулистонга қайтиши билан унга нуфузли амирлардан бўлган

Каримберди қўшилди. Ундан кейин кунжи қавмидан бўлган амирлар айрим тарқоқ
мўғуллар билан бирга хоннинг хизматига киришди. Хон ўз мавқеъини мустаҳкамлаш
мақсадида Мир Пир Ҳожи кунжининг қизи Эсан Давлат бегимга уйланди. Бироқ, амирлар
ўзлари хоҳлаганларидек яшаб келганлари боис, улар хон олдидаги бурчлари қандай
эканлигини билишмаган ва бунга риоя қилишмаган, Юнусхон эса барча ҳолларда уларни
кечирган [12. 68].

Юнусхоннинг укаси Эсан Буғахон ҳамда амир Сайид Алининг бирлашган қўшини

билан илк жанги Қашғардан уч фарсах йўлдаги Хонсолор деган жойда бўлди. Ушбу
қарама-қаршиликда Юнусхон енгилиб чекинишга мажбур бўлади. Мағлубият
натижасида Юнусхонниг оиласи ҳали гўдак фарзанди билан рақиблар қўлига тушди.
Амир Сайид Али уларни озиқ-овқат ва улов билан таъминлаб, ҳурмат эҳтиром кўрсатиб,
Юнусхон ортидан жўнатди. Мағлубиятга учраган Юнусхон Мўғулистонга қайтиб
келганда, ҳамма одамлари уни тарк этиб кетишди. У Мўғулистонда қола олмай, оиласини
қолдириб Хуросонга Султон Абусаид Мирзо ҳузурига кетди. “Тарихи Рашидий” асари
муаллифининг айтишича, бу вақтда хон шу даражада фақир аҳволда бўлганки, ҳатто
султонга бирор нарса тортиқ қилишга ҳам қурби етмаган. Юнусхон бундай вазиятда бир
чора қўллайдики, бундан Султон Абусаид ҳам ажабланган, ҳам хоннинг эътиборидан,
муносабатидан хурсанд бўлган: яъни, Юнусхоннинг Буёнқул исмли содиқ хизматгкори
бўлган. Хон унга ялиниб: “Мен сени қулим деб атай ва тортиқ сифатида Султонга берай”
дейди. Буёнқул рози бўлгач, хон уни Султон Абусаид мирзога ҳадя қилади [13. 148].

Юнусхон Султон Абусаид Мирзодан мўғуллар унга ишонч билдиргунларича яшаб

туриш учун бирор-бир вилоятни бериб туришни сўрайди. Султон унга Андижон
кентларидан бири Еттиканд деган жойни бериб, ўша ерга жўнатади. Хон кетаётганда
Буёнқул йиғлаган, буни кўрган Абусаид мирзо нега йиғлаётганини сўраганда юқорида
қайд этилган воқеани баён этади. Султон шу заҳоти уни от, яроғ-аслаҳа билан жиҳозлаб
хонга қўшиб юборади.

Шундан сўнг тарқалиб кетган Юнусхон одамлари яна унинг ёнига қайтишди. Бу

орада Амир Сайид Али 862 (1457–1458) йилда вафот этади. Орадан кўп ўтмай Эсан
Буғахон ҳам 866 (1461–1462) йилда оламдан ўтди. Тахтга Эсан Буғанинг ўғли Дўст
Муҳаммадхон чиқарилди. Бироқ у оқил кишилар тоифасидан бўлмаган, кўп ҳатти-
ҳаракати оқилона эмас, бунинг устига мудом маст ҳолатда юрган. Ўзига, амирларига
қаландарона ном қўйиб олиб, шахсан ўзини Шамс Абдил деган. У отасининг
хотинларидан бирини севиб қолиб унга, яъни ўгай онасига уйланади. Бу никоҳ Дўст
Муҳаммадхонниг ҳалокатига сабаб бўлди. Хуллас, Дўст Муҳаммадхон 873 (1468–1469)


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

239

йилда зотилжам касаллиги билан бу дунёни тарк этди. Хожа Шариф Кошғарий бу санани
“Хук мурд” – “Тўнғиз ўлди” деб таъриф беради [14. 151].

Шундан сўнг Юнусхон Оқсувга келади ва барча одамлар унинг тасарруфига

киришди. Юнусхон бир неча маротаба Кошғарга борди, бироқ мўғил амирлари у ерда
тўхташни исташмади, шу сабабдан ҳар гал Юнусхон кетишга мажбур бўлди. Бир неча бор
шундай бўлди. Юнусхон узоқ вақт шаҳарларда яшаганилиги ва бунга кўникганлиги
сабабли ҳам муқим бир жойда яшашни хоҳларди, лекин мўғул амирлари ва лашкари
шаҳар ҳаётидан қочишар эди. Шу сабабдан хон Мўғилистонда яшашга мажбур бўлган.

Оқсувдан Мўғилистонга қайтган Юнусхон бу ерда катта кучга эга бўлган Амасанжи

Тойиш билан тўқнашди. Икки ўртада Или дарёси яқинида бўлган жангда Юнусхон
енгилди. Мўғил амирларининг кўпчилиги бу жангда ҳалок бўлди. Буниг устига
қалмоқларнинг босқини сабабли бутун улус Туркистонга кетди. Улар Туркистон
ҳудудида, Сайҳун дарёси бўйидаги Қоратўқай деган жойда қишлади. Бу ерда Юнусхонга
қарши ўзбек улуси этакчиси Буруж Ўғлон (Абулхайрхон ўғли) ҳужум қилади. Бироқ,
Буруж Ўғлоннинг қўшини мағлубиятга учраб, ўзи ҳалок бўди. Бу воқеадан кейин ўзбек
султонлариниг қолганлари дерярли тарқалиб кетди.

Юнусхон қишни Қоратўқайда ўтказиб, баҳорда Тошкентга келади. Бу вақтда

Султон Абусаид Мирзо Ироқда вафот этган ва унинг мулклари жумладан, Ҳиротда
ҳокимият Султон Ҳусайн мирзо (1469–1506), Самарқандда Султон Аҳмад мирзо (1469-
1494), Ҳисор, Қундуз ва Бадахшонда Султон Маҳмуд мирзо (1494–1495) ҳамда Андижон
ва Фарғона Умаршай мирзо (1476–1494)лар қўлида эди. Тошкентда Султон Абусаид
мирзонинг амирларидан бири Шай Жамол Хар ҳоким бўлиб, у ўзини Самарқанд ҳукмдори
Султон Аҳмад мирзога тобе ҳисоблаган, аммо керакли даражада ҳукмдорга итоат
этмаган.

Шайх Жамол Хар Тошкентга келган хонни асир олиб, бир йил давомида қамоқда

сақлайди ва бутун мўғул уруғи Шайх қўлига ўтди. Бу ҳам етмагандек хонниг аёли бўлган
ва икки ҳукмдор яъни Султон Аҳмад мирзо ва Умаршайх мирзонинг қайнонаси,
маликалар онаси Эсан Давлат хонимни ўзининг яқин кишиларидан бирига, Хожа Камол
Калонга тортиқ қилади. Бироқ ўз ор-номуси ва шаънини ҳимоя қилган Эсан Давлат хоним
ўз хизматкорлари ёрдамида Хожа Камолни ўлдиради. Эрта тонгда унинг жасадини кўрган
мулозимлар ҳокимга бўлиб ўтган воқеани етказишади. Шайх Жамол бегим ҳузурига одам
юбориб тушунтириб беришни сўраган, шунда Эсан Давлат хоним “Мен Юнусхоннинг
хотиниман, Шайх Жамол Ҳар мени бошқа одамга тортиқ қилди. Бу иш Муҳаммад
шариатида ва мусулмончиликда равоми, Хожа Камол Калоннинг ифлос қўли менинг пок
этагимга тегмасин”, деб уни ўлдирдим. Шай Жамол Хар ҳам энди мени ўлдирсин” даган
жавобни беради [15. 157].

Юнусхон қамоқдалигида амир Абдулқуддус дўғлат, бир гуруҳ одамлар билан тил

бириктириб, Шай Жамолга ҳужум қилди ва уни қатл этиб Юнусхонни қамоқдан озод
қилди. Шайх Жамолга қўшилган мўғул амирлари Юнусхон ҳузурига бош уриб келишди
ва “Итоат этганимизнинг сабаби шуки, хон бизни шаҳар ва вилоятларда яшашга ундайди,
биз шаҳар ва вилоятларда яшашга одатланмаганмиз” дейишди. Хон ўз яқинларига
бундан кейин шаҳар ва вилоятларда яшашга интилмаслигини ҳамда одамларни бунга
ундамасликка сўз бериб Мўғилистонга қайтди. Мазкур, воқеа 877 (1472–1473) йилда
бўлиб ўтди.

Юқорида айтилганидек, Абусаид Мирзо ва Юнусхон ўртасидаги муносабатлар анча

илиқ бўлган. Бу муносабатлар қариндошлиқ алоқалари орқали янада мустаҳкамланган.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

240

Аввало, Абусаид Юнусхоннинг опасини ўз ҳарамига таклиф қилган ва хон билан
дастлабки қариндошлик муносабатларини ўрнатган [Бобурнома. 16. 34]. Кейинчалик,
хон уч қизини Абусаид Мирзо ўғилларига турмушга берди. Бу ҳақда, Мурзо Муҳаммад
Ҳайдар шундай ёзади: У аввалроқ шундай деган эди “Султон Абусаид мирзо мўғуллар
билан темурийлар орасидаги душманликкни дўстликка айлантирди, мен эса уни
қариндошликка айлантираман. Агар қиз фарзандим бўлса, Султон Абусаид мирзонинг
ўғлига бераман” [17. 158]. У Мўғулистонга қайтгач иккинчи қизи Қутлуғ Нигорхонимни
Абусаиднинг кичик ўғли Умаршайх мизога берди. Бу никоҳ туфайли қайнота ва куёв
ўтасида шундай самимий муносабат ўрнатилдики, бунақасини ота-ўғил орасида ҳам кам
кўриш мумкин. Хон икки ака-ука, яъни Султон Аҳмад мирзо ва Умаршайх мирзо
муносабатларини ислоҳ қилиб уларни келиштириб турган. Умаршайх мирзо хон
қўшинларини бирлаштириб Самарқандга юриш қилиб тахтни эгаллаш борасидаги
таклифига рад жавобини берган. Султон Аҳмад мирзо ҳам бир неча бор қўшин тўплаб
ҳарбий ҳаракатларни амалга ошириш истагида бўлган, лекин хон Умаршайх мирзони
қўллашдан чўчиб бунга журъат этмаган.

Умаршайх мирзо қайнотасига Султон Аҳмад мирзонинг ҳужумидан ҳавфсираб

Ахсини тортиқ қилади. Мирзонинг уруш қилмаслигидан хотиржам бўлиб, хоннинг
Ахсида ўтириши унга алам қилди. Зеро, Ахси Фарғона вилоятидаги энг катта
шаҳарлардан бири ҳисобланарди. Ахсини қайтариб олиш мақсадида у Юнусхонга қарши
қўзғалди ва Сайҳун дарёсининг ёқасидаги Така Секретку деган жой кўприги яқинида
жанг бўлди. Жанг арафасида хон Мирзога қанча насиҳатлар қилмасин, фойдаси бўлмади.
Натижада Умаршайх мирзо мағлуб бўлди ва асир олиниб қўллари боғланган ҳолда хон
ҳузурига келтирилганда Юнусхон ўрнидан туриб, Мирзо қўлларини бўшатиб совға-
саломлар бериб: “Тезроқ орқанга қайт, ўз одамларинг орасида ҳам тартибсизликлар
бошланмасин тағин, мен ҳам изингдан уйинга бораман” деб Андижонга жўнатиб юборди.
Шундан сўнг хон қўшиннинг асосий қисмини ортига қайтариб ўзи, оиласи ва бир нечта
яқинлари билан Андижонга борди ҳамда икки ой давомида Мирзо хонадонида меҳмон
бўлди, бу орада барча келишмовчиликлар бартараф этилди [18. Б. 60].

Яна бир сафар Юнусхон Марғилонга келганида Умаршайх мирзо ва Султон Аҳмад

мирзолар муносабатларини яхшилаш учун ташриф буюрган Ҳазрат Хожа Носириддин
Убайдуллоҳ (Хўжа Ахрор) билан илк бора учрашади. Эшонга камоли эҳтиром ва чексиз
эътиқодлари ҳамда ҳурматлари туфайли мўғуллардан бирор киши ҳам унинг дуосини
олишдан четда қолмади. Юнусхон Эшонни кутиб олиш учун ёлғиз борди ва у
яқинлашганда отдан тушиб, юзини тупроққа қўйиб таъзимга эгилди. Хонни таниган
муридлардан бири Ҳазрат Хожа Носириддин Убайдуллоҳга Юнусхонни танитди. Эшон
изтироб ва юксак эҳтиром ила хоннинг бошини ердан кўтариб уни дуо қилдилар. Шу
воқеадан сўнг Эшон ҳазратлари унга эътиқод қўйган барча амирлар ва ҳукмдорларга
мактуб ва хат жўнатиб: “Мен Юнусхонни-мўғулни кўрдим, бундай хонга тобе кишиларни
қул қилиб бўлмайди, улар мусулмонлардир”. Мазкур воқеа ва хабардан сўнг
Мовароуннаҳр ва Ҳуросонда ҳеч ким мўгилларни қул сифатида сотмаган ва сотиб
олмаган [19. 160].

Шайх Жамол Харнинг вафотидан кейин Тошкент ва мустаҳкам Шоҳрухий қаъласи

Умаршайх мирзо қўлига ўтди. Бу эса ўз навбатида ака-ука муносабатларини янада
кескинлаштирди ва Султон Аҳмад мирзо Умаршайх мирзога қарши кўтарилди. Мазкур
вазиятда Умаршайх мирзо яна Юнусхондан ёрдам сўраб, ундан Тошкентга келишни
сўради ва бунинг эвазига хонга Сайрамни берди. Хон Сайрамга келаётган вақтда шаҳарда


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

241

яшашни истамаган айрим мўғуллар Юнусхоннинг иккинчи ўғли Султон Аҳмадни
кўндириб Мўғулистонга кетишди. Юнусхон ўғли Султон Аҳмадхонни таъқиб қилмади. У
Мўғилистонда ҳокимиятни эгаллаб, бир неча бор қалмоқларга қарши мувофақиятли
юришлар қилди. Қалмоқлар Султон Аҳмадхондан ниҳоятда қўрқишган ва уни Олачахон
(шафқатсиз, ёвуз

2

) деб аташган. Хуллас, Юнусхон ва Умаршийх мирзо муносабатлари

анча мустаҳкам бўлган ва улар ҳирбий-сиёсий иттифоқчиликка ҳам кўп ҳолларда содиқ
қолишган. Юнусхоннинг набираларидан бири, Умаршайх мирзонинг тўнғич ўғли
Заҳириддин Муҳаммад Бубурнинг ёзишича, Юнусхон Мўғулистон хони бўлса-да,
Андижонда, Умаршайх саройига кўп ташриф буюрган, ҳатто ойлаб қолиб кетган, қайнота-
куёв муносабатлари гўё ота-ўғил муносабатлари каби бўлган.

Тошкентни эгаллаш учун бир тарафда Султон Аҳмад мирзо ва иккинчи тарафда

Умаршайх мирзо ҳамда Султон Маҳмудхон (Юнусхоннинг катта ўғли) жангда тайёр
турган вақтда Самарқанддан Хўжа Аҳрорнинг келаётгани тўғрисида хабар келади. Хожа
Носириддин Убайдуллоҳ келганидан сўнг учта хукмдорни битта палосга ўтқазиб, шарт ва
мажбуриятлар қўйди ва улар буни қабул қилишди. Тошкент Юнусхонга берилди, шу
тариқа шаҳарда урушнинг олди олинди. Юнусхон 1487 йил вафот этди, тахтга эса Султон
Маҳмудхон ибн Юнусхон ўтказилди. Хон вафот этган пайтда Хожа Аҳрор ҳаёт бўлиб,
айнан унинг розилиги билан Шайх Хованду Таҳур қабристонига қўйилади. Зеро, бу
қабристон Тошкентнинг улуғ мозорларидан саналиб Хожа Аҳрорнинг она томонидан
бобокалони бўлган Шайх Хованду Таҳур дафн этилган. Хўжа Аҳрор ўзининг муридини ўз
бобоси ёнида дафн этилишини муносиб кўрди. Унинг қабри устига ўғли Маҳмудхон
(айрим манбаларда ўғли Аҳмадхон Олачахон) маҳобатли мақбара қурдирди. Бу мақбара
аҳоли орасида “Хон мозори” номини олади [20. 28].

Хулоса ўрнида қуйдагиларни айтиш мумкинки, XV аср сўнгги чорагидаги ака-ука

темурий шаҳзодалар ўртасидаги мураккаб муносабатлардаги барқарор сақлашда
воситачи вазифасини бажарди. Бундан у маълум даражада маънфатдор бўлиб,
ижтимоий-иқтисодий ҳаётда муҳим ўринга эга бўлган ҳудудларни ўз тасарруфига олди.

Юнусхон темурийлар шаҳзодалар билан алоқаларининг мустаҳкамланишида

манфаатдор эди. Зеро узоқ йиллар давомида олиб борилган урушлар, хусусан, сўнги
йилларда қалмоқларнинг ва Дашти Қипчоқ ўзбекларининг қилган ҳужумлари
Мўғилистонни заифлаштирган эди. Ўз мавқеини сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш учун
Мовароуннаҳрдаги темурий шаҳзодалар билан яқинлашди ва қариндошлик ришталар
билан боғланди. Юунусхон бу йўл билан ўтироқ аҳолига яқинлашишга ва кўчманчи муғул
жамиятини ўтироқлашувига интилди.

Шунингдек, у ўз мақсадига етишиш учун ўз даврининг йирик уламоларидан бири

ижтимоий-сиёсий жараёнларда катта таъсирга эга бўлган Хўжа Ахрор билан танишди ва
унга мурид бўлди. Шу билан бирга, Юнусхон ва темурийлар ўртасидаги яқинлик
мўғулларнинг Мовароуннаҳрга кўплаб кўчиб келишига, маҳаллий аҳолининг маълум
зиён кўришига ҳам олиб келди.




2

Олачахон деб аталишининг сабаби қалмоқлар ва мўғиллар тилида қотилни “олачи” дейилган. Қалмоқларга

қарши бирнеча бор олиб борилган урушларда Аҳмадхон кўплаб одамларни ўлдиргани учун қалмоқлар учун
“олачи” деб аташга ва бу истеъмолга кириб бетган.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

242

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.

https://www.sciencedirect.com/topics/agricultural-and-biological-

sciences/life-history; https://en.wikipedia.org/wiki/Life_history_theory

2.

Муҳаммад Ҳайдар мирзо. Тарихи Рашидий. (В. Раҳмонов ва Я. Эгамова

таржимаси) – Тошкент, 2010.

3.

Аҳмедов А. Амир Темур дарслари. – Тошкент, 2001. – Б. 22; Султанов Т.И.

Чингиз-хан и Чингизиды Судьба и власть. – Москва 2006 – С. 176.

4.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Бобурнома. – Тошкент “O‘zbekiston”, 2019. – Б. 20.

5.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Бобурнома. – Тошкент “O‘zbekiston”, 2019. – Б. 20.

6.

Хофиз Таниш Ал-Бухорий. Абдулланома. – Тошкент “Шарқ”, 1999. – Б. 68.

7.

Муҳаммад Ҳайдар мирзо. Тарихи Рашидий. (В. Раҳмонов ва Я. Эгамова

таржимаси) – Тошкент, 2010. – Б. 137. Қаранг: Хофиз Таниш Ал-Бухорий.
Абдулланома. – Тошкент “Шарқ”, 1999. – Б. 68.

8.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Бобурнома. – Тошкент “Ўқитувчи”, 2008. – Б. 340.

9.

Муҳаммад Ҳайдар мирзо. Тарихи Рашидий. (В. Раҳмонов ва Я. Эгамова

таржимаси) – Тошкент, 2010. – Б. 137. Қаранг: Хофиз Таниш Ал-Бухорий.
Абдулланома. – Тошкент “Шарқ”, 1999. – Б. 68.

10.

Муҳаммад Ҳайдар мирзо. Тарихи Рашидий. (В. Раҳмонов ва Я. Эгамова

таржимаси) – Тошкент, 2010. – Б. 146.

11.

Муҳаммад Ҳайдар мирзо. Тарихи Рашидий. (В. Раҳмонов ва Я. Эгамова

таржимаси) – Тошкент, 2010. – Б. 145. Бу ҳақда қаранг: Амир Темур аждодлари.
Шарафиддин Али Яздий “Зафарнома”, – Тошкент “Қомуслар бош таҳририяти”,
1992. – Б. 31; Мирзо Улуғбек. Тўрт улус тарихи. – Тошкент “Чўлпон”, 1994. – Б. 324.

12.

Замонов А. Ўрта аср тарихий шахслари ҳаётининг айрим номаълум

саҳифалари. – Тошкент “Bayoz”, 2020. – Б. 160.

13.

Хофиз Таниш Ал-Бухорий. Абдулланома. – Тошкент “Шарқ”, 1999. – Б. 68.

14.

Муҳаммад Ҳайдар мирзо. Тарихи Рашидий. (В. Раҳмонов ва Я. Эгамова

таржимаси) – Тошкент, 2010. – Б. 148.

15.

Муҳаммад Ҳайдар мирзо. Тарихи Рашидий. (В. Раҳмонов ва Я. Эгамова

таржимаси) – Тошкент, 2010. – Б. 151.

16.

Абулхайров Б. Маҳбаралар тарихи ёхуд Юнусхон ва унинг мақбараси

ҳақидаги рисола. – Тошкент, 2011.

17.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Бобурнома. – Тошкент “Ўқитувчи”, 2008. – Б. 34.

18.

Муҳаммад Ҳайдар мирзо. Тарихи Рашидий. (В. Раҳмонов ва Я. Эгамова

таржимаси) – Тошкент, 2010. – Б. 158.

19.

Муҳаммад Ҳайдар мирзо. Тарихи Рашидий. (В. Раҳмонов ва Я. Эгамова

таржимаси) – Тошкент, 2010. – Б. 160.

20.

Муҳаммад Ҳайдар мирзо. Тарихи Рашидий. (В. Раҳмонов ва Я. Эгамова

таржимаси) – Тошкент, 2010. – Б. 160.

21.

Абулхайров Б. Маҳбаралар тарихи ёхуд Юнусхон ва унинг маҳбараси

ҳаҳидаги рисола. – Тошкент “Фан”, 2011. – Б. 28.

Библиографические ссылки

Муҳаммад Ҳайдар мирзо. Тарихи Рашидий. (В.Раҳмонов ва Я.Эгамова таржимаси) – Тошкент, 2010.

Аҳмедов А. Амир Темур дарслари. – Тошкент, 2001 22-бет; Султанов Т.И. Чингиз-хан и Чингизиды Судьба и власть. – Москва 2006 176-с.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Бобурнома. Тошкент “O’zbekiston”, 2019. 20-бет.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Бобурнома. – Тошкент “O’zbekiston”, 2019. 20-бет.

Хофиз Таниш Ал-Бухорий. Абдулланома. – Тошкент “Шарқ”, 1999. 68-бет.

Муҳаммад Ҳайдар мирзо. Тарихи Рашидий. (В.Раҳмонов ва Я.Эгамова таржимаси) – Тошкент, 2010. 137-бет. Қаранг: Хофиз Таниш Ал-Бухорий. Абдулланома. – Тошкент “Шарқ”, 1999. 68-бет.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Бобурнома. – Тошкент “Ўқитувчи”, 2008. 34-бет

Муҳаммад Ҳайдар мирзо. Тарихи Рашидий. (В.Раҳмонов ва Я.Эгамова таржимаси) – Тошкент, 2010. 137-бет. Қаранг: Хофиз Таниш Ал-Бухорий. Абдулланома. – Тошкент “Шарқ”, 1999. 68-бет.

Муҳаммад Ҳайдар мирзо. Тарихи Рашидий. (В.Раҳмонов ва Я.Эгамова таржимаси) – Тошкент, 2010. 146-бет.

Муҳаммад Ҳайдар мирзо. Тарихи Рашидий. (В.Раҳмонов ва Я.Эгамова таржимаси) – Тошкент, 2010. 145-бет. Бу ҳақда қаранг: Амир Темур аждодлари. Шарафиддин Али Яздий “Зафарнома”, – Тошкент “Қомуслар бош таҳририяти”, 1992. 31-бет; Мирзо Улуғбек. Тўрт улус тарихи. – Тошкент “Чўлпон”, 1994. Б-324.

Замонов А. Ўрта аср тарихий шахслари ҳаётининг айрим номаълум саҳифалари. – Тошкент “Bayoz”, 2020. – Б., 160.

Хофиз Таниш Ал-Бухорий. Абдулланома. – Тошкент “Шарқ”, 1999. 68-бет.

Муҳаммад Ҳайдар мирзо. Тарихи Рашидий. (В.Раҳмонов ва Я.Эгамова таржимаси) – Тошкент, 2010. 148-бет.

Муҳаммад Ҳайдар мирзо. Тарихи Рашидий. (В.Раҳмонов ва Я.Эгамова таржимаси) – Тошкент, 2010. 151-бет.

Абулхайров Б. Маҳбаралар тарихи ёхуд Юнусхон ва унинг мақбараси ҳақидаги рисола. – Тошкент, 2011

Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Бобурнома. – Тошкент “Ўқитувчи”, 2008. 34-бет

Муҳаммад Ҳайдар мирзо. Тарихи Рашидий. (В.Раҳмонов ва Я.Эгамова таржимаси) – Тошкент, 2010. 158-бет.

Муҳаммад Ҳайдар мирзо. Тарихи Рашидий. (В.Раҳмонов ва Я.Эгамова таржимаси) – Тошкент, 2010. 160-бет.

Муҳаммад Ҳайдар мирзо. Тарихи Рашидий. (В.Раҳмонов ва Я.Эгамова таржимаси) – Тошкент, 2010. 160-бет.

Абулхайров Б. Маҳбаралар тарихи ёхуд Юнусхон ва унинг маҳбараси ҳаҳидаги рисола. – Тошкент “Фан”, 2011. 28-бет.

Наиболее читаемые статьи этого автора (авторов)