Авторы

  • Мухриддин Содирджонов
    докторант Наманганского государственного университета, Наманган, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss5/S-pp419-427

Ключевые слова:

человеческий капитал этносоциальный динамика трансформация инновация наука образование здоровье культура промышленность постмодернизм феномен общество традиция менталитет

Аннотация

Социологические исследования и изучение человеческого капитала приобретают все большее значение в современных социальных исследованиях. В статье исследуется социологический генезис концепции человеческого капитала в этносоциальных процессах, во-первых, наблюдение за его инновационным развитием как социальным феноменом, а во-вторых, проблема человеческого капитала как социокультурного феномена.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

The importance of national and ethnosocial processes in the
sociological research of human capital

Muhriddin SODIRJONOV

1


Namangan State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received April 2021
Received in revised form
20 April 2021
Accepted 15 May 2021
Available online
25 June 2021

Sociological research and study of human capital is becoming

increasingly important in modern social research. This article
examines the sociological genesis of the concept of human capital
in ethnoscial processes, firstly, the observation of its innovative
development as a social phenomenon, and secondly, the problem
of human capital as a socio-cultural phenomenon.

2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

human capital,
ethnosocial, dynamics,
transformation,
innovation, science,
education, health,
culture, industry,
postmodernism,
phenomenon,
society, tradition,
mentality.

Инсон капиталини социологик тадқиқ этишда миллий ва
этносоциал жараёнларнинг аҳамияти

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

инсон капитали,
этносоциал, динамика,
трансформация,
инновация, фан,
таълим, саломатлик,
маданият, индустриал,
посмодернизм,
феномен,
жамият, урф-одат,
менталитет.

Замонавий ижтимоий тадқиқотларда инсон капиталини

социологик тадқиқ этиш ҳамда ўрганиш долзарб аҳамият
касб этмоқда. Ушбу мақолада этносоциал жараёнларда
биринчидан, инсон капитали тушунчасининг социологик
генезисини аниқлаш, унинг ижтимоий ҳодиса сифатида
инновацион ривожланиш жиҳатларини кузатиш ва
иккинчидан, инсон капитали муаммосини ижтимоий-
маданий феномен сифатида тадқиқ этилди.

1

Doctoral student, Namangan State University. Namangan, Uzbekistan.

E-mail: sodirjonov@mail.ru.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415

420

Значение национальных и этносоциальных процессов
в социологическом исследовании человеческого капитала

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

человеческий капитал,
этносоциальный,
динамика,
трансформация,
инновация,
наука,
образование,
здоровье,
культура,
промышленность,
постмодернизм,
феномен,
общество,
традиция,
менталитет.

Социологические

исследования

и

изучение

человеческого

капитала

приобретают

все

большее

значение в современных социальных исследованиях. В
статье исследуется социологический генезис концепции
человеческого капитала в этносоциальных процессах, во-
первых, наблюдение за его инновационным развитием как
социальным

феноменом,

а

во-вторых,

проблема

человеческого капитала как социокультурного феномена.


Глобаллашув жараёнлари кечаётган бир даврда ҳам этник ва демографик

вазиятлар долзарб масала сифатида ўз аҳамиятини сақлаб қолмоқда. Ўз навбатида,
халқаро миқёсда урбанизация ва миграция жараёнларининг кучайиши натижасида
халқларнинг ассимиляциялашуви, демографик маргиналликнинг тезлашиб кетиши
туфайли инсон омилига боғлиқ янги муаммоларни пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда.
Бундай вазиятда миллий ва этносоциал хусусусиятлар асосида инсон капиталининг
моҳияти, унинг ривожланиб бориш тенденциялари ва турмуш барқарорлиги
масалаларини ўрганиш заруратини келтириб чиқармоқда.

Жаҳоннинг етакчи илғор тадқиқот марказлари ва университетларида “инсон

капитали” муаммоси этносоциал ва миллий идентиклик хусусиятларини инобатга
олган ҳолда илмий изланишларнинг тадқиқот объектига айланмоқда. Халқаро миқёсда
инсон капиталини такомиллаштиришга доир меҳнат бозорининг самарали ишлаш
механизмларини жорий қилиш, демографик ва этник омилларнинг урбанизация
жараёнларига ижтимоий таъсири, минтақавий ёки ҳудудий хусусиятларга кўра аҳоли
зичлигига оид муаммолар таҳлилига оид тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Ушбу тадқиқотимиз вазифасидан келиб чиқиб икки жиҳатга асосий эътибор

қаратилади:

биринчидан, инсон капитали тушунчасининг социологик генезисини аниқлаш,

унинг ижтимоий ҳодиса сифатида инновацион ривожланиш жиҳатларини кузатиш;

иккинчидан, инсон капитали муаммосини ижтимоий-маданий феномен

сифатида асослаш.

Илгари сурилган тадқиқот масалаларига ўтишдан олдин ушбу инсон капитали

омилига “маданият” тушунчасининг таъсири ва унга боғлиқ ҳолда этносоциологик
тадқиқотлар қандай талқин этилишини аниқлаб олиш масалаларига эътибор
қаратамиз.

Этносоциал жараёнларда кечаётган инновацион жараёнлар мисолида биз

социумнинг динамикаси ва трансформациялашувига социологик жиҳатдан баҳо
беришимиз мумкин. Чунки ҳар қандай инсон омили бир манзилдан иккинчисига кўчар


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415

421

экан, унинг асосида инновациялар, яъни янгиликлар ва ўзгаришлар ётади.
ХХ асрнинг 30 йилларидан бошлабоқ ижтимоий-маданий ўзгаришлар хусусият-ларини
кузатадиган бўлсак, улар технологик ва аср сўнгига келиб ахборот-техник инқилоблар
натижасида вужудга келганлигига гувоҳ бўлиш мумкин.

Ҳозирги илмий-назарий дискурсда инсон капиталининг инновациялар билан

боғлиқлиги хусусида кўп марталаб илмий мулоҳаза юритилмасин, унда этносоциал
омилларнинг ҳам ўрни юқорилигини инкор этиш қийин. Дунё тажрибасида “Япон
мўжизаси”, “Осиё йўлбарслари” (Сингапур, Малайзия, Жанубий Корея каби давлатлар
назарда тутилади), “Қайта уйғонган Хитой” каби атамаларнинг илмий талаффузга
киритилгани, ҳамда иқтисодиёт, сиёсат, таълим, ижтимоий ривожланиш соҳаларида
фойдаланилаётганлиги маълум.

Социумда ахборот-технологик инновацияларга боғлиқ ўзгаришлар “чизиғи”

техник жиҳат ва иқтисодий томондан социомаданий томонга трансфор-мациялашди.
Инсон капиталини ривожлантириш соҳасидаги инновация масала-лари долзарблашди.
Ишлаб чиқариш соҳаси кетидан, маданиятнинг бошқа соҳалари онгли, мақсадли
инновацион фаолият объекти бўлди. Бу эса бир қатор тадқиқотчиларга ижтимоий-
маданий типида инновацион ривожланишга узил-кесил ўтишини тасдиқлашга имкон
беради [1. Б. 37]. Капитал учун шаклланган устуворликлардаги алмашинувлар
тўғрисидаги илмий прогноз концепциялари ижтимоий-иқтисодий ва ишлаб чиқариш
соҳалари тенденцияларини ўрганишга қаратилди. Масалан, америкалик социолог Д.
Беллнинг “постиндустриал жамият” назарияси [2. Б. 47] асосан маданият соҳасини
қамраб олган бўлса, испаниялик мутафаккир олим М. Кастельс ишларида сиёсий
капитал масалаларини кўришимиз мумкин [3. Б. 601].

ХХ асрнинг сўнгги ўн йилликларида дунё бўйлаб кенг тарқалган постиндустриал

жамиятдан кейинги маданий парадигма “постмодернизм” назарияси ижтимоий-
маданий капитал хусусиятларга “даъвогар”лик қилади. Россиялик таниқли олим
А. Кравченко постмодернизм феноменини тавсифлаб, қайд этади: “Постмодернизм ўз
мавжудлиги орқали иккинчи минг йиллик сўнгига келиб айнан маданиятни кишилик
жамиятининг янгиланишлари рўй берадиган соҳа бўлишлигини исботлади” [4. Б. 689].

Замонавий ижтимоий тадқиқотларда инсон капиталига инновацияларнинг

таъсири ўрганилар экан, унинг феноменини ўрганиш техник-иқтисодий муҳитнинг тор
доираси билан чекланган. Бугунги кунда шаклланиб бораётган инсон капитали
омилини маданият маконида ўрганишга бўлган уринишлар ҳам жамият ҳаётида
мураккаб яхлит ижтимоий-маданий феномен сифатида кўриб чиқишдан йироқлашди.
Бизнинг назаримизда ушбу феноменлар “техник янгилик” [5. Б. 109], “ривожланиш
воситаси” [6. Б. 37] иборалари сифатида талқин қилиниб, унинг қайсидир маънода
атроф-муҳит томонидан англашга бўлган кечикишлар сабаб бўлиши мумкин.

Этносоциологик тадқиқотларда ижтимоий-маданий парадигма позицияси ўзига

хос ўрин тутиб, унинг илмий асосини А. Вебер, П. Сорокин, А. Ахиезер, Н. Лапинларнинг
илмий қарашларида кузатишимиз мумкин. Этносоциологик тадқиқотлар жараёнида
мутафаккирлар “маданият” тушунчасини илгари суриб, унинг негизида бутун бир
тизимга асосланган ижтимоий-маданий жиҳатларни таҳлил этадилар. Инсон ҳаёт
фаолиятининг ижтимоий ва маданий омилларини ҳамма вақт ҳам қатъий методологик
ёндашувларга асосланиб аниқ бир структуравий ҳолатга келтиришнинг иложи йўқ, деб
ҳисоблайдилар.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415

422

Социологик назариялар тизимида ўзига хос аҳамият касб этадиган “ижтимоий-

маданий” ёндашувнинг асосчиси П. Сорокин таъкидлайди: “Жамият ва маданият – ўзига
хос шундай бирликки, унда социум ўзининг социомаданий алоқа ва жараёнларга
киришиш билан индивидумни ташкил этади. Ўз навбатида маданият социумдаги
маънолар, қадриятлар, меъёрлар мажмуини объектив-лаштириб, кишиларни этник ва
диний жиҳатдан ижтимоийлашувга тайёрлаб беради. Маданият шу тариқа инсон
ижтимоий ҳулқининг асосий, аммо фақат унинг ўзигагина хос бўлган хусусий (шахсий)
детерминанти (илгари сурувчи) сифатида жамиятга этномаданий омил сифатида
уйғунлашади” [8. Б. 296].

Ижтимоий-маданий ўзаро таъсир этносоциал жиҳатдан П. Сорокин қараш-ларига

кўра ўзига хос матрица бўлиб, унинг ҳар бўлаги мавжуд маконда аниқловчи ва
аниқланувчи ҳодиса сифатида намоён бўлади. Ўзининг “Социомаданий динамика” деб
номланган асарида у шундай ёзади: “Ҳар қандай буюк маданият нафақат турли
ҳодисаларнинг биргаликда мавжуд бўлган, лекин бир-бири билан боғлиқ бўлмаган
бирикмаси, балки барча таркибий қисмлари битта асосий тамойилга қараган ва битта
асосий қадриятни ифодалаган бирлик ёки индивидуалликдир. Бундай ягона
маданиятнинг нафис санъатлари ва илм-фани, фалсафаси ва дини, ахлоқий ва ҳуқуқий
асослари, ижтимоий, иқтисодий ва амалий ташкил этишнинг асосий шакллари, кўп
маънода, урф-одатлари, турмуш тарзи ва фикрлаши (менталитети) – буларнинг
барчаси унинг асосий принципи ва асосий қадриятини ўзича ифода этади. Айнан
қадриятлар ҳар қандай маданиятнинг асоси ва пойдеворини ташкил этади. Шу сабабли
бундай интеграл маданиятнинг таркибий қисмлари ҳам кўпинча ўзаро боғлиқ:
биронтаси ўзгарган ҳолатда, қолганлари ҳам албатта ўхшаш трансформацияга
учрайди” [7. Б. 429]. Сорокин фикрларидан кўриниб турибдики, инсон капитали
билвосита социомаданий жараёнларга ўзаро боғлиқ.

Инсон капитали омилини ижтимоий-маданий тизимда социумнинг муҳим бўлган

социал мақомидан келиб чиқиб, ижтимоий-маданий яхлитлик сифатида англаш, унинг
асосий базавий тамойил ва қадриятларини белгилаб беради. Агар уни этносоциал
ёндашувлардан келиб чиқиб аниқлайдиган бўлсак, бир қатор жиҳатлар олдинга
ўринларга чиқади. Жумладан, этник ёки миллий фарқ, шунга оид менталитет ва
идентиклик, ҳудудий жойлашганлик, атроф-муҳит ва унинг узоқ йиллар мобайнида
шаклланган атмосфераси, диний жараёнлар, замонавийликни белигилаб берувчи
ижобий ёки салбий жиҳатлар (илм-фандан тортиб миграция жараёнларигача) ва ҳ.к.

Иносн капиталини этномаданият тушунчаси билан боғлаб ўрганар эканмиз,

бунда биринчи навбатда “цивилизация” тушунчасига алоҳида тўхталиб ўтишимиз
керак бўлади. Маҳаллий тадқиқотчи К.Каланов фикрига кўра: “XVIII-XIX асрларда
замонавий маданият сўзининг кўп қиррали, аммо чалкаш маъноли тарихи бошланди.
Бу даврда маданиятнинг изоҳини ифодаловчи “culture” талаффузи ёнига “civilis”, яъни
“фуқарога тааллуқли”, “фуқарога оид” маънони берувчи атама қўшилди. У лотинча
“civis” – фуқаро сўзи билан қўшилган ҳолда “цивилизация” жамланмасининг ўзагини
ташкил қилади. ХХ асрнинг 90 йилларида (кейинчалик ҳам) ўзбек тилидаги илмий
адабиётларда айрим тадқиқотчилар ушбу атамани форсийдаги “тамаддун” сўзи билан
изоҳлашга ҳаракат қилдилар. Таъкидлаш мумкинки, бу изоҳ ўзбек тилида ўзининг
тўлиқ луғавий ифодасини бера олмади. Хусусан, социолог ва сиёсатшунос
тадқиқотчилар орасида кенг мунозарали асар ҳисобланган С.Хантингтоннинг машҳур
асари инглиз тили (The Clash of Civilizations and the Remaking of World Order)дан таржима


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415

423

қилинганда “Тамаддунлар ёки цивилизациялар тўқнашуви...” деб эмас, балки
“Маданиятлар тўқнашуви...” деб талаффуз қилинмоқда (К.К.)” [8].

Цивилизацияга эътибор қаратишимизнинг асосий шартларидан бири шундаки,

бугун жуда кўп тараққий этган мамлакатлар инсон капитали ва ижтимоий капитал
муаммоларини юксак маданий тараққиёт асосида ечимини ҳал этдилар. Атоқли немис
социологи Макс Вебернинг акаси Альфред Вебер фикрига кўра, “маданият ва
цивилизация – иккита ўзаро яқиндан боғлиқ, аммо турли феноменлардан ташкил
топган хусусиятлардир. Агар маданият бизнинг ҳаётий борлиғимиздан юқори
кўтарилганимизда пайдо бўладиган ҳодиса бўлса, у ҳолда цивилизация борлиқ
рационализми, табиат кучларини ўзлаштириш, қўлланиладиган ишлаб чиқариш
воситаларининг самарадорлиги билан чамбарчас боғлиқдир. Цивилизациянинг ўзига
хос хусусияти шундаки, унинг меваларидан турли қитъаларда яшовчи одамлар, турли
маданият қадриятларининг соҳиблари фойдаланмоқда. Цивилизация ютуқларидан
фойдаланиш – маданият ривож-ланишининг зарур шарти, янги, янада юқори босқичга
ўтишдир. Турли мамлакатларда кечаётган цивилизацион ривожланиш жараёнинг
бирлиги ижтимоий-маданий ҳодиса сифатида этник ва миллий хусусиятларни қиёсий
таҳлил қилиш учун асос бўлади” [9. Б. 58].

Энди эътиборимизни инсон капитали вужудга келишида замонавий этносоциал

жиҳатларга ҳам ўз таъсирини ўтказа оладиган “инновация” тушунчасига қаратамиз.
“Инновация” атамаси лотинча “innovato” сўзидан келиб чиққан бўлиб, янгиланиш ёки
яхшиланиш маъносини англатади. Ушбу атама илк бор ХIХ аср Ғарб
маданиятшунослари илмий тадқиқотларида социумдаги “маданий диффузиялар” [10.
Б. 27] ни таърифлаш учун қўлланилган. Унга кўра маданиятнинг бир унсурлари
бошқаси билан уйғунлашув жараёнлари назарда тутилади. Хусусан, илмий
изланишларда қатор тадқиқотчилар [11. Б. 185] Европа урф-одатлари ва ҳаёт
фаолиятини ташкил этиш усулларининг Осиё ва Африка маданиятларига киритилиши
тўғрисида сўз юритилган. Демак, евроцентризм вакиллари маданият “ниқоби”га
беркинган ғоялар асосида илк даврларда таъсир ўтказишни бошлаганлар. Бу жиҳат
фанда “сиёсий капитал” сифатида эътироф қилинади.

ХХ аср ўрталарида инновацияларнинг тушунчавий мазмуни бир қадар ўзгара

бошлади. Бу эса инсон капитали мавзусига ҳам янгича маъновий йўналишларни ишлаб
чиқишни талаб этарди. Ўтган асрнинг соҳага оид йирик тадқиқотчилари Н.Кондратьев
ва Й.Шумпетерлар инсон капиталини иқтисодий ривожланиш билан боғлаб ўрганар
эканлар, инновация феномени ва жамиятнинг иқтисодий динамикаси ўртасидаги
муносабатларни инсон омилига боғлаб асослашга ҳаракат қиладилар.

Ҳозирги инновацион назарияларнинг шаклланишида диққатга сазовор

маълумотларни Н.Д. Кондратьевнинг иқтисодий-технологик ривожланиш концеп-
циясида учратиш мумкин. У “ривожланган саноатнинг чуқур ислоҳотлар ва техника
инқилобларига янги ҳудудларни жалб қилишда, мавжуд малакали меҳнатни замонавий
кадрлар тайёрлаш орқали” [12. Б. 211] ифода этади. Тадқиқотчининг фикрига кўра, ҳар
қандай муҳим техник ихтиро ва кашфиётлар инсон салоҳиятини ўзлаштириш билан
боғлиқ бўлган ижтимоий-иқтисодий коньюктуранинг даврий жиҳатларини
мавжудлиги билан амалга ошади. Кондратьев даврий айланишларни таҳлил этар экан,
“тўқимачилик саноати ва чўян ишлаб чиқаришдаги ихтиролар, силжишлар биринчи
тўлқин (XVIII аср охири) ривожида; иккинчи тўлқин даври эса (XIX аср ўрталари) темир
йўллар қурилиши, денгиз транспорти ривожланиши билан боғлиқлигини; учинчи
тўлқин (XIX аср охири – ХХ аср бошлари) электроника соҳасидаги ихтиролар ва электр


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415

424

токи, шунингдек, радио тўлқинлар туфайли янгиликларни оммавий жорий этиш билан
боғлиқлигини асослайди. Биз тўртинчи тўлқинни Интернетнинг ихтиро қилиниши ва
у билан боғлиқ ахборотлашган жамият билан боғлаб кўрсатамиз. Кондратьев фикрига
кўра, “илмий-техник кашфиёт ва ихтироларнинг инсон омилига йўналганлиги,
интенсивлиги амалий ҳақиқат талаблари сифатида фан-техниканинг аввалдан
ривожланганлиги функциясидир” [12. Б. 62]. Бироқ уларни амалда кенг татбиқ этиш
учун иқтисодий шарт-шароитлар даркор: “илмий-техник ихтиролар мавжуд бўлиши
мумкин, аммо уларни татбиқ этиш учун зарур иқтисодий шарт-шароитлар бўлмаса,
амалий натижа бермайди... Техника ривожланишининг ўзи иқтисодий динамика
қонуний жараёнига киритилган” [12. Б. 63].

Келиб чиқиши австриялик бўлган тадқиқотчи Й.Шумпетер томонидан илгари

сурилган назарияда инсон капитали омили ҳам ўз ривожини топади [13. Б. 454] Й.
Шумпетер

Кондратьев

изидан

бориб,

ижтимоий-иқтисодий

ривожланиш

мавжудлигини бевосита инновациялар тўлқини билан боғлайди. Ўзининг илмий
назарий қарашларида у инновациялар бевосита фойда ва моддий бойликлар ортишига
олиб келадиган технологик тараққиётнинг ўзаро алоқасидан келиб чиқади.
Инновациялар инсон капиталига мавжуд салоҳиятдан келиб чиқиб хизмат қилади.
Аммо бу юксак маданиятни талаб этади.

Н. Кондратьев ва Й. Шумпетер тадқиқотлари ҳозирги замон инновацион

тараққиёт масалалари асосини ташкил этди. Улар томонидан аниқланган ижтимоий-
иқтисодий тараққиёт ва инновациялар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик инсон тараққиёти
ва омилига боғлиқ фундаментал илмий тадқиқотларнинг дастлабки давридан то
сўнгги, яъни истеъмол қилиш соҳасигача бўлган амалий татбиқ этишдаги комплекс
жараёнларни ўрганишни тақозо этди. Ижтимоий фанлар тизимида “инновацион
фаолият”, “инновацион жараён”, “инновацион давр” каби тушунчалар пайдо бўлди. Ва
айнан уларнинг натижасида, бугунги кунда инсон омили масалаларига жиддий
муносабат билдирила бошланди.

Этносоциал

тадқиқотларнинг

замонавий

кўринишларини

ифодалашда

инновациялар назариясининг аҳамияти ошиб борар экан, уларни тадқиқ этишнинг
янги даври ХХ асрнинг 70-йилларида кузатилади. Дунёда глобал иқтисодий инқироз
даври кузатилар экан, унинг ўрнига “базисли инновация”лар тўлқини вужудга келади.
Бундай тадқиқотлар “саҳна”сига Б. Санто, Г. Менш, А. Клайхнехт, К. Фримен, Ж. Залтмен,
П. Дракерлар ўз тадқиқотлари натижалари билан кириб келдилар. Хусусан, венгриялик
мутахассис бўлган Б. Санто инновациларнинг инсон капитали ривожига улушини ўзига
хос тушуниб, уни қуйидагича таърифлайди: “инновациялар – бу ижтимоий-техник-
иқтисодий жараён бўлиб, улар ғоя ва ихтироларни амалий қўллаш орқали ўзининг
хусусиятлари бўйича инсон эҳтиёжларини қондиришда энг яхши буюм ва
технологияларни яратишга етаклайди” [14. Б. 74].

Бугунги кунда глобаллашган дунёда ахборот-коммуникатив инқилоби туфайли

вужудга келган ижтимоий-маданий ўзгаришлар тўлқини сабабли, “инновация”
тушунчаси назарий жиҳатдан барча соҳаларга қўллананила бошланди. Ушбу
тушунчанинг кўп маънолиги учун биз ўз тадқиқот ишимизда унинг таърифларини
этносоциологик тадқиқотлар орқали инсон капиталига ҳам жорий этдик.

Инновацияда илмий ғоя ёки техник ихтиро амалий татбиқ этиш босқичига

етказилгач иқтисодий самара беришни бошлайди. Шундай қилиб, инновация феномени
ҳозирги замон илмий дискурсида кўпинча иқтисодий динамикага сабаб бўлган
янгиликка асосланса-да, унинг трансформациялашувини инсон капиталига боғлаб


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415

425

кўрсатиш мумкин. Ундаги илмий қараш ва тушунчаларни “кашфиёт”, “ихтиро”
атамаларига ҳам қиёслаш мумкин ва у социологик нуқтаи назардан семантик таҳлил
этилади.

Этносоциологик позициядан туриб таҳлил этилса инновацион ёндашувлар

орқали инсон капитали ҳудудий циклга кўра “кашфиёт” орқали амалга оширилади. У
креативликни талаб этиб, ҳодиса ва жараёнларга нисбатан ижодий ёндашувни талаб
этади. Кашфиёт мутлақ (абсолют)ликга даво қилмасада, индивидуал-шахсий савиядаги
маҳсул сифатида намоён бўлади. Унинг социомаданий жиҳатларига эътибор қилса
этносоциал жараёнларни креатив жараён маҳсули сифатида намоён қилиши мумкин.

Россиялик тадқиқотчи И. Балабанов кашфиёт ва инновацияни қиёсиё таҳлил этар

экан, улар ўртасидаги фарқни қуйидаги хусусиятларга кўра фарқлайди:

Кашфиёт ёки ихтиро одатда фундаментал жиҳатларни, инновация эса

технологик ҳодисаларни амалиётга жорий этади;

Кашфиёт индивидуал мазмун касб этиши мумкин, инновация эса жамоавий,

гуруҳли тарзда лойиҳа шаклида амалиёт (ижтимоий ҳаёт)га татбиқ этилади;

Кашфиётдан мақсад фойда кўришга қаратилмайди, инновация эса ҳар доим

бирон бир айтарли манфаатни кўзлайди, хусусан, катта маблағ келиши, фойда кўриш,
меҳнат унумдорлигини ошириш орқали турмуш фаровонлигини кўтариш
ва шу кабилар;

Кашфиёт тасодифан бўлиши мумкин, инновация эса доимий изланиш

ва интилиш натижасидир. У тўсатдан пайдо бўлмайди ва маълум бир аниқ мақсадга
асосланишни талаб этади” [15. Б. 12]. Шундан ҳам кўриниб турибдики, инновацион
жараёнларда инсон капитали омили натижаларга сабаб бўлади.

Инновациянинг ғоявий асосларини аниқлаш учун назарий-методологик

жиҳатдан “ўзгариш” тушунчасига қиёслаш лозим. Шумьпетер фикрига кўра социум
ўзгаришлар орқали инсон капиталини аниқлаши ва бир ҳолатдан иккинчисига ўтиши
учун замин яратади.

Франциялик таниқли тадқиқотчи Ла Пьерре “инновацияларни дастлабки

ҳолатдан янгисига ўтиши билан хўжалик (ҳудуд) организми ички тузилиши ўзгариш
сифатида баҳоланади [16]. Инновациялар фақат сифат жиҳатидан ижобий
бошқариладиган, онгли равишда бошланган ва амалга ошириладиган ўзгариш-ларни
назарда тутган бўлса-да, мавжуд ўзгаришлар ижтимоий ҳаётдаги ҳодисаларнинг янада
кенгроқ кўламини белгилаб бериши мумкин. Ўзгаришлар социумга янгилик олиб
киради.

Россиялик таниқли социолог олим И.Бестужев-Лада фикрига кўра: “Янгилик

киритиш – бу бошқарув қарорининг шундай кўринишики, унинг натижасида у ёки бу
(техник, иқтисодий, сиёсий, ижтимоий) жараёнда қайсидир ҳодисаларнинг муҳим
ўзгариши рўй беради” [17. Б. 124]. “Ўзгариш” ва “янгилик киритиш” каби
тушунчаларнинг ўзаро муносабати бизга инсон омили ва инсон капитали
жараёнларининг динамикаси ва трансформациялашув жиҳатларини ҳаққоний акс
эттиради. Бироқ, социумга янгилик киритиш кўп ҳолатларда “ўзгариш” тушунчасига
тобе бўлиб қолади. А.Пригожин фикрича, “янгиликни жорий этиш (киритиш) махсус
механизм

сифатида

кўпинча

мақсадли

ўзгаришларни

амалга

оширишда

фойдаланилади” [11].

Шундай қилиб, инновация тушунчасининг “кашфиёт”, “ихтиро”, “янгилик” ва

“ўзгариш” тушунчалари билан боғлиқликдаги семантик таҳлили инсон капиталини


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415

426

амалга оширишда креатив-назарий боғлиқликда этномаданий ва этноҳудудий
тадқиқот йўналишларини очиб беради. ХХ аср илмий дискурсида ўтказилган
инновациялар таҳлили XXI аср ёндашувларида кескин ўзгарди ва социомаданий
констекст доирасидан чиқмайди. Бизнинг назаримизда, инновация феномени техник-
иқтисодий соҳанинг тор доирасидан аллақачон чиқиб кетган ва бугунги кунда
маданиятнинг турли соҳаларини ифодаловчи тараққиёт ҳодисасидар. Инновацион
фаолият замонавий жамиятда инсон капитали ривожланишининг асосий шартидир.
Таълим, фан, саломатлик (тиббиёт), сиёсий (ижтимоий сиёсат), иқтисодий (эҳтиёжлар)
ижтимоий инновация сифатида юксак даражадаги социомаданий ҳақиқатнинг
тавсифини беради.

Тадқиқотчи Е. Краснухинанинг таъкидлашича, “ўтмишнинг муқаддаслиги

ҳозирги кунда қадрсизланиб бормоқда ва ижтимоий ҳақиқат соҳасида анъана эмас,
балки инновация шакллантирувчи куч сифатида саҳнага чиқмоқда. Агар тарихнинг
бутун мазмуни долзарблиги билан бугунги кунда муҳим бўлса-да, унинг “илдизи”га
асосланган ўтмиш энди аввалгидек эмас. Ҳозирги замон ўз-ўзини ишлаб чиқариш,
ўзини деконструкция (ривожлантириш, қайта шакллантириш) қилиш сифатида барпо
бўлади... Ўтмишни қайта жонлантириш эса инновация кўринишида мақсадли
янгиликка ўтади... Ўтмиш қайтиб келиб, такрорланиши мумкин, фақатгина янги
сиймода, аввалги нарсалар янгиланиб, новация шаклига киргандагина фуқаролик
ҳуқуқини олиши мумкин. Шунинг учун анъанавий ўтмиш ўзини янги ва замонавий
қилиб кўрсатади” [18. Б. 21]. Шундай қилиб, инновациялар, биринчи навбатда, ўзининг
вақти нуқтаи назаридан асосланишини талаб қиладиган мураккаб ижтимоий-маданий
феномен сифатида намоён бўлади.

Шу билан бирга, ижтимоий-маданий ҳодиса сифатидаги инновация нафақат

маданиятнинг бугунги куни барча хусусиятларини қамраб олади, балки янгиликка
йўналтирилган феномен сифатида маданият келажагини ўзида мужассам этади.

Хулоса сифатида айтадиган бўлсак, бизнинг фикримизча инновациялар социумда

ривожланишнинг янгича ижтимоий-маданий модели сифатида белгиланиши лозим. Бу
таъкидни асослаш учун, этномаданий фаолиятни инсон капиталига боғлаб, унинг
шаклланиш жараёнларини социомаданият ривож-ланишининг ҳар бир босқичига
мувофиқ, янгилик объективацияси сифатида ижтимоий моделини яратиш лозим
бўлади.

Мавжуд замонавий жамият ўзига хос тизим ва тузилмаларга эга бўлиб, унинг

ижтимоий хатти-ҳаракатлари мазмуни, этномаданий шарт-шароитлари аҳолининг
таркибий қисми, жойлашуви, экологик вазият, демографик-географик омиллар, ҳулқ-
атвор, маданият ва ахборот алмашинув хусусиятлари белгилаб беради. Бу борада
Фарғона водийсида истиқомат қиладиган аҳоли кундалик ҳаёти, турмуш тарзидаги
хусусиятларда инсон капитали масалалари этносоциология йўналишида атрофлича ва
тизимли тарзда тадқиқ этилмаган. Хусусан, шу пайтгача бўлган комплекс социологик
тадқиқотларда миллий ва этник муносабатларда инсон омилини ҳудудий нуқтаи
назардан чуқур илмий асослаш имкониятини берадиган даврий қиёсий маълумотлар
етарлича мавжуд эмас.

Шу боис, этносоциологик тадқиқотларда инсон капиталининг ижтимоий

жиҳатларини илмий тадқиқ этишга бағишланган диссертация ишимиз мазкур
камчиликларни муайян даражада тўлдиришга хизмат қилади, деб ҳисоблаймиз.



background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415

427

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.

Фонотов А.Г. Россия: Инновации и развитии. – М.: “Изд-во Бином”, 2010. – С. 37.

2.

Белл Д. Грядущее постиндустриальное общество. Опыт социального

прогнозирования. М.: Academia, 2004. – С. 47.

3.

Кастельс М. Информационная эпоха: экономика, общество и культура: Пер.

с англ. под науч. ред. О.И. Шкаратана. – М.: ГУ ВШЭ, 2000. – С. 601.

4.

Постмодернизм // Культура и культуралогия: Словарь / Сост.:

А.И. Кравченко М.: Академия; Екатеринбург: Деловая книга, 2003 – C. 689.

5.

Келле В.Ж.

Инновационная

система

России:

формирование

и

функционирование – М.: Едиториал УРСС, 2003 – С.109

6.

Фонотов А.Г. Россия: Инновации и развитии – М.: 2010 – С. 37.

7.

Сорокин П. Человек. Цивилизация. Общество / – М.: Политиздат, 1992 – С. 296.

8.

Хантингтон С. Столкновение цивилизаций и преобразование мирового

порядка. – М.: АСТ-Геополитика, 2017. – C. 534.

9.

Шендрик А.И. Социология культуры – М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2005. – С. 57–65.

10.

Александренков Э.Г. Диффузионизм в зарубежной западной этнографии

// Концепции зарубежной этнологии. М, 1996, – С. 26–67.

11.

Пригожин А.И. Современная социология организаций. М., 1995. – С. 185.

12.

Кондратьев Н.Д. Большие циклы конъюнктуры и теория предвидения –

М.: “Экономика”, 2002. – С. 211.

13.

Шумпетер Й.А. Теория экономического развития. М.: Прогресс, 1982. – С. 454.

14.

Васильева Н.Ф., Кавура В.Л. Модели инновационного развития экономики:

зарубежный опыт реализации // Вестник института экономических исследований
2016, № 3. – С. 74.

15.

Балабанов И.Т. Инновационный менеджмент – СПб.: Питер, 2000. – С. 12.

16.

La Pierre R.Т. Social Change – New York, 1965.

17.

Бестужев-Лада И.В. курс лекций для студентов, обучающихся по

направлению подготовки 080200.62 «Менеджмент» (профиль «Менеджмент
организации») / Саратовский социально-экономический институт (филиал) ФГБОУ
ВПО «РЭУ им. Г.В. Плеханова». – Саратов, 2014. – С. 124.

18.

Краснухина Е.К. Традиции и новации как формы образования социального

// Серия “Symposium”, Инновации и образование, Выпуск 29 / Сборник материалов
конференции Санкт-Петербург: Санкт-Петербургское философское общество,
2003. – C. 121.

Библиографические ссылки

Фонотов А.Г. Россия: Инновации и развитии. – М.: “Изд-во Бином”, 2010. – С. 37

Белл Д. Грядущее постиндустриальное общество. Опыт социального прогнозирования. М.: Academia, 2004. – С. 47

Кастельс М. Информационная эпоха: экономика, общество и культура: Пер. с англ. под науч. ред. О.И. Шкаратана. — М.: ГУ ВШЭ, 2000. – С. 601

Постмодернизм // Культура и культуралогия: Словарь / Сост.: А.И.Кравченко М.: Академия; Екатеринбург: Деловая книга, 2003 – 689 стр.

Келле В.Ж. Инновационная система России: формирование и функционирование – М.: Едиториал УРСС, 2003 – С.109

Фонотов А.Г. Россия: Инновации и развитии – М.: 2010 – С.37

Сорокин П. Человек. Цивилизация. Общество / – М.: Политиздат, 1992 – С. 296

Хантингтон С. Столкновение цивилизаций и преобразование мирового порядка. – М.: АСТ-Геополитика, 2017. – 534 стр.

Шендрик А.И. Социология культуры – М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2005. – С. 57-65

Александренков Э.Г. Диффузионизм в зарубежной западной этнографии // Концепции зарубежной этнологии. М, 1996, - С.26-67

Пригожин А.И. Современная социология организаций. М., 1995. – С. 185

Кондратьев Н.Д. Большие циклы конъюнктуры и теория предвидения – М.: “Экономика”, 2002. – С. 211

Шумпетер Й. А. Теория экономического развития. М.: Прогресс, 1982. – С. 454

Васильева Н.Ф., Кавура В.Л. Модели инновационного развития экономики: зарубежный опыт реализации // ВЕСТНИК ИНСТИТУТА ЭКОНОМИЧЕСКИХ ИССЛЕДОВАНИЙ 2016, № 3. – С. 74

Балабанов И.Т. Инновационный менеджмент - СПб.: Питер, 2000. – С.12

La Pierre R.Т. Social Change- New York, 1965

Бестужев-Лада И.В. курс лекций для студентов, обучающихся по направлению подготовки 080200.62 «Менеджмент» (профиль «Менеджмент организации») / Саратовский социально-экономический институт (филиал) ФГБОУ ВПО «РЭУ им. Г.В. Плеханова». – Саратов, 2014. – С. 124

Краснухина Е.К. Традиции и новации как формы образования социального // Серия “Symposium”, Инновации и образование. , Выпуск 29 / Сборник материалов конференции Санкт-Петербург : Санкт-Петербургское философское общество, 2003. - C.121