Авторы

  • Имомали Зияев
    заместитель директора Ташкентского политехнического колледжа, Ташкент, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss5/S-pp356-362

Ключевые слова:

электронные платформы научный потенциал

Аннотация

На данном статье описываются состояние системы профессионального образования Республики Узбекистан, существующие проблемы и недостатки в организации дистанционного обучения, их устранении и подготовке конкурентоспособных кадров.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Innovative electronic platforms for training special subjects
in the system of professional education

Imomali ZIYAEV

1


Tashkent Polytechnic College

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received April 2021
Received in revised form
20 April 2021
Accepted 15 May 2021
Available online
25 June 2021

This article describes the state of the vocational education

system in the Republic of Uzbekistan, the existing problems in
the organization of distance learning, their elimination and the
training of competitive personnel.

2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

education,
international standards,
classifier,
distance learning,
electronic platforms,
scientific potential.

Профессионал

таълим

тизимида

махсус

фанларни

ўқитишда

инновацион

электрон

платформалардан

фойдаланиш

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

таълим,
халқаро стандартлар,
классификатор,
масофавий таълим,
электрон платформалар,
илмий салоҳият.

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси профессионал

таълим тизими ҳолати, масофавий таълимни ташкил
этишда мавжуд муаммо ва камчиликлар, уларни бартараф
этиш ҳамда рақобатбардош кадрларни тайёрлаш масала-
лари акс эттирилган.

1

Deputy Director, Tashkent Polytechnic College, Tashkent, Uzbekistan.

E-mail: adamantiy_077@mail.ru.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415

357

Инновационные электронные платформы для обучения
специальным предметам в системе профессионального
образования

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

образование,
международные
стандарты,
классификатор,
дистанционное обучение,
электронные платформы,
научный потенциал.

На данной статье описываются состояние системы

профессионального образования Республики Узбекистан,
существующие проблемы и недостатки в организации
дистанционного обучения, их устранение и подготовка
конкурентоспособных кадров.


Республика иқтисодиётининг барқарор ва жадал тараққиётини таъминлашда

келажак учун кенг қамровли, оқилона асосланган устувор вазифалар ва йўналиш-
лар, ижтимоийиқтисодий ривожланишнинг режа ва дастурлари ишлаб чиқилмоқда.
Мамлакатимизда шакллантирилаётган, кўпгина жабҳаларда чуқурлашиб бораётган
янгича бозор муносабатлари узлуксиз таълим тизимига, шу жумладан, иқтидорли,
ташаббускор юқори малакали кадрлар сони ва салоҳиятини оширишга хизмат
қилаётган Профессионал таълим муассасалари фаолиятига ҳам ўз таъсирини
ўтказмоқда. Ўзбекистон иқтисодиётини модернизациялаш ва диверсификациялаш
даврида фуқаролар даромадлари, турмуш даражаси ва республикада ишлаб
чиқарилаётган ялпи ички маҳсулот ҳажмини ошириш, натижада юртимиз
мустақиллигини мустаҳкамлаш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш мақсадида
аҳоли бандлигини таъминлаш учун янги иш ўринлари яратиш, меҳнат
шароитларини яхшилаш билан биргаликда меҳнат ресурслари интеллектуал
салоҳиятини ошириш вазифалари ҳам бугуннинг долзарб аҳамият касб этувчи
масалалари қаторидан ўрин эгаллайди. Ҳозирги глобаллашув ва тезкор ахборот
алмашинуви шароитларида ҳар қандай ташкилот, корхона ва муассасанинг замон
талабларига мос равишда ривожланиши ходимларнинг кенг дунёқараши ва
масъулиятлилиги, энг муҳими, раҳбар ва жамоадаги юқори малакали кадрларнинг
билими, кўникмаси, иқтидори, маънавияти, бошқарув қобилияти, илмий салоҳияти
ва бошқа хусусиятларига бевосита боғлиқдир. Профессионал таълим муассаса-
ларида рақобатбардош, юқори малакали кадрлар тайёрлаш, улардан юртимиз
осойишталиги ва ободлиги, халқимиз фаровонлиги йўлида мақсадли фойдаланиш
қатъий рақобатга асосланган бозор иқтисодиётининг асосий талабларидан
биридир. Чунки юқорида келтирилган глобал масалаларнинг ижобий ҳал
этилишида мамлакатимизнинг улкан илмий, ижодий, интеллектуал ва меҳнат
салоҳиятининг таркибий қисми бўлган, мустақиллик йилларидан ҳозирга қадар
профессионал таълим муассасаларини битириб, меҳнат бозорида бозор
иқтисодиёти талабларига амал қилиб, ташкилотларда самарали фаолият кўрсатиб
келаётган юқори малакали кадрларнинг ўрни аҳамиятлидир. Кейинги йилларда
мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устувор йўналишлари
ҳамда халқаро стандартлар талабларига мос келадиган профессионал таълим
тизимини яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ–5812-сонли
Фармони ижроси юзасидан Республикадаги касб-ҳунар коллежлари фаолияти


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415

358

тугатилиб, ҳалқаро андозаларга мос бўлган, яъне ЮНЕСКО ҳалқаро тасниф-
лагичи(кейинги ўринларда Ҳалқаро таснифлагич ёки МСКО)нинг 3, 4, 5 даража-
ларига мос келувчи профессионал таълим тизими жорий этилди. Бунда, ҳалқаро
таснифлагичининг 3 даражасига мос келувчи касб-ҳунар мактаблари, 4 даражасига
мос келувчи идоравий коллежлар ҳамда 5 даражасига мос келувчи олий таълим
тизими билан интеграциялашган техникумларни кўришимиз мумкин. Ҳудудларда
янги профессионал таълим муассасаларининг ташкил этилиши, кадрлар тайёрлаш-
нинг замонавий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари ҳамда сиртқи ва кечки
бўлимларнинг очилиши, профессионал таълим муассасаларига қабул квота-
ларининг оширилиши мазкур йўналишдаги муҳим ислоҳотлар ҳисобланади.
Ҳозирги замон шароитида профессионал таълим муассасаларида ўқув жараёни
белгиланган ўқув меъёрий ҳужжатлар асосида амалга оширилаётган бўлиб, фанлар
бўйича ўқув дастурлари ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастур-
лари ҳамда ишлаб чиқариш тармоқлари эҳтиёжлари асосида интеграция-
лаштирилган ҳолда ҳамкорликда ишлаб чиқилмоқда. Ҳалқаро андозаларга мос
келувчи профессионал таълим тизимида қандай муаммо ва камчиликлар мавжуд?
деган саволлар туғилиши табиий. Бу саволларга жавоб беришда муаммо ва
ечимларни қуйидагича изоҳлашимиз мумкин.

Биринчидан, яқин йиллар ичида бутун дунёда инсон саломатлигига салбий

таъсир этувчи юқумли касалликлар жумладан, коронавирус инфекцияси каби
вируслар аҳоли ўртасида гигиена қоидаларига риоя этиш, ижтимоий масофани
сақлаш каби профилактик чора-тадбирлар таълим муассасаларида ҳам ўқув
жараёнини анъанавий шаклидан масофавий таълимга ўтишга эҳтиёж туғилди.
Олий таълим тизимида аксарият олий таълим муассасаларида MOODLE дастурий
таълим платформаси асосида масофавий таълим ташкил этилди. Бироқ айни шу
вақтда профессионал таълим тизимида ҳам ўқув жараёнини масофавий тарзда
амалга оширишда “Ақлли таълим” платформалари мавжуд эмаслиги сабабли
ижтимоий тармоқлар ва турли хил месенджерлар орқали ўқув машғулотлари олиб
борилди. Бу эса ўз навбатида таълим сифатини пасайиши, назорат тизимидаги
муаммолар, ўқув машғулотларга билим олувчиларнинг ўз вақтида қатнашмаслиги,
ҳудудлардаги интернет тармоғидаги муаммолар, машғулот материаллари бит-
хажми турлича бўлгани сабабли улардан фойдаланишдаги қийинчиликлар ҳамда
педагог ходимлар ва билим олувчиларда ортиқча интернет трафиклари
сарфланиши оқибатида харажатларнинг кўпайишига ва бунинг натижасида айрим
билим олувчилар дарс машғулотига қатнашмаслиги каби таълим узлуксизлигига
салбий таъсир этувчи муаммолар келиб чиқишига сабаб бўлди. Мисол ўрнида шуни
таъкидлаш лозимки, 2020 йилда биргина Сирғали политехника касб-ҳунар
коллежида пандемия сабабли ташкил этилган “онлайн дарс” самарадорлиги бўйича
ўтказилган сўровномада билим олувчилар ҳамда уларнинг ота-оналарининг
фақатгина 17 фоизи ижобий фикр билдирган, 83 фоиз сўровнома иштирокчилари
билим сифати пасайгани ҳақида фикр юритишган. Ваҳоланки, ушбу таълим
муассасаси кўп йиллар давомида билим бериш сифати ҳамда рейтинги бўйича
Тошкент шаҳри ва Республика миқёсида етакчи ўринларни эгаллаб келган.

Иккинчидан, янги ташкил этилган профессионал таълим тизимида олдинги

касб-ҳунар таълими тизимидан фарқли кундузги, кечки, сиртқи таълим шакллари
мавжуд бўлиб, пандемия шароити бўлмаган тақдирда ҳам сиртқи таълим шаклида
билим олувчиларнинг ўқув юкламаси бошқа таълим шаклларидан анча фарқ
қилиши таълим сифатининг пасайиши, билим олувчиларнинг нисбатан кам билим


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415

359

ва кўникмаларга эга бўлиши кузатилади. Бу каби камчиликларни бартараф этишда
сиртқи таълим шакли билим олувчилари ҳам масофавий тарзда “ихтиёрий дарс
жадвали” асосида билим олишлари мақсадга мувофиқдир.

Учинчидан, “Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига

мувофиқ ёшларнинг касблар ва мутахассисликларни эгаллашга бўлган қизиқиш-
ларини қўллаб-қувватлаш учун кенг имкониятлар яратиш ҳамда профессионал
таълим тизимида дуал таълимни ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 мартдаги 163-сонли Қарори
қабул қилинди. Ушбу қарорга мувофиқ 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб
профессионал таълим тизимида “ҳаёт давомида таълим” принципи асосида “дуал”
таълим тизими жорий этилиши кўрсатилган бўлиб, билим олувчилар хафта
давомида камида 2 кун таълим муассасасида билим олиб қолган иш кунлари
ўзларининг касб ва мутахасисликлари мос равишда корхоналарда ёки ишлаб
чиқариш тармоқларида ўзларининг амалий кўникмаларини мустаҳкамлаши
мумкин бўлиб, корхона ва ташкилотлар билим олувчиларга иш хақи тўлаши
назарда тутилган. Бу эса ўз навбатида ёшларнинг касблар ва мутахассисликларни
эгаллашга бўлган қизиқишларини оширишга сабаб бўлади. Бироқ, хафта давомида
2 кунлик назарий ёки амалий машғулотларда эгалланадиган билим ва кўникмалар
ёшларнинг эгалланиши лозим бўлган билим ва кўникмаларига қўйиладиган
мининмум талабларга салбий таъсир қилиши мумкин. Шу боис, “дуал” таълим
тизими бўйича билим олаётган ёшлар 2 кунлик анъанавий таълим 4 кунлик
масофавий таълим тизими асосида “аралаш” билим олишлари мақсадга
мувофиқдир. Зеро, билим олиш чегарасиз бўлиб, ёш авлоднинг қисқа давр ичида
самарали билим олиши ва ўз навбатида ишлаб чиқариш тармоқлари билан
узвийликни таъминлаши мамлакат тараққиёти учун ижобий таъсир кўрсатиши
шубҳасиздир.

Бугунги кунда профессионал таълим тизими фаолиятини самарали йўлга

қўйишда бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2020/2021 ўқув йили
учун Республика коллеж ва техникумларига абитуриентларнинг ҳужжатларини
қабул қилиш ҳамда рўйхатдан ўтказишда Олий ва ўрта махсус таълим
вазирлигининг идоравий коллежлар учун kollej.edu.uz ҳамда техникумлар учун
texnikum.edu.uz онлайн электрон платформаси ишга туширилди. 2021 йилда эса
профессионал таълим муассасалари билим олувчилари ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликда
профессионал таълим муассасаларида ташкил этилган ишсиз фуқароларни бепул
касб ўқитиш қисқа муддатли ўқув курслари тингловчиларини ягона рўйхатга олиш
тизимини йўлга қўйиш мақсадида prof-talim.edu.uz электрон платформалари йўлга
қўйилди.

Юқорида кўрсатилган айрим муаммо ва камчиликларни бартараф этишда хар

бир таълим муассасасида “Ақлли таълим” электрон палтформаларини яратиш
мақсадга мувофиқ бўлиб, яратилган инновацион ўқитиш электрон платформа-
ларига таълим муассасасида ҳар бир таълим йўналишлари бўйича мавжуд ўқув
жараёни

электрон

платформада

акс

этиши

лозим.

Бунда

платформа

фойдаланувчиларини уч гуруҳга бўлиш мумкин:

Билим олувчи (ўқувчи, талаба, тингловчи) лар – билим олувчилар тоифасига

кирувчи фойдаланувчилар берилган логин ва махфий кодлар орқали тизимга
кириб, дарс жадвали асосида берилган мавзу бўйича маъруза матни, лаборатория


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415

360

иши, амалий машғулот топшириғи, визуал материаллардан фойдаланишлари
мумкин бўлади ҳамда бажарилган назорат ишлари, мустақил таълим ҳамда бошқа
вазифаларни электрон шаклда ўқитувчига юборади. (1-расм)

Педагог ходим (ўқитувчи, ишлаб чиқариш таълими устаси, йўриқчи ва

бошқалар)лар – педагог ходимлар учун алоҳида логин ва махфий код берилади
ҳамда педагог ходим тоифасига кирувчи фойдаланувчилар тизимда ўқув
машғулотини тўлиқ ташкиллаштиради ҳамда олиб боради. Ўқув машғулотини
ташкиллаштиришда дарс мавзуси бўйича барча материалларни тизимга жойлайди,
билим олувчиларнинг машғулотга қатнашишларини назорат қилади, бажарилган
топшириқларни текширади ҳамда баҳолайди, ўқув машғулоти вақтида жонли
видеоконференцияларни ташкиллаштиради.

Маъмурий ходим (администратор) – бутун ўқув жараёнини назорат қилади,

жумладан, педагог ходимлар ва билим олувчилар фаолиятини тўлиқ назорат
қилади, ўзлаштириш ҳамда ўқув машғулоти бориши мониторингини юритади.
Педагог ходимлар ва билим олувчиларга тизимга киришлари учун логин ва махфий
кодлар беради.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415

361

Профессионал таълим тизими учун “Ақлли таълим” электрон платформа-

ларини яратишда барча профессионал таълим муассасалари учун ягона платформа
жорий қилиш қийин кечади, чунки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси-
нинг 2020 йил 7 августдаги 466-сонли Қарори билан тасдиқланган Низомга
мувофиқ таълим муассасаларида тегишли касб ва мутахасисликлар бўйича ўқув
режаси асосида ўқув дастурлари ишлаб чиқариш бирлашмалари, бириктирилган
олий таълим муассасаси ҳамда ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш
дастурлари асосида ҳамкор ташкилотлар билан келишилган ҳолда тузилиши ҳамда
тасдиқланиши кўрсатиб ўтилган. Бу эса ўз навбатида таълим муассасаларидаги
тасдиқланган ўқув дастурларидаги мавзулар ўзаро мос келмаслиги мумкинлигини
англатади. Бундан ташқари таълим дастурларидаги хар бир мавзу бўйича электрон
платформага жойланадиган материаллар хажми кўплиги, миллионлаб фойда-
ланувчиларининг бир вақтда тизимдан фойдаланишларини инобатга олсак ушбу
электрон платформасини яратишда юқори сифатли замонавий моддий техник база
талаб этилади. Платформа юқори оператив хотирали ҳамда кўп сиғимли серверга
уланишига эҳтиёж туғилади. Бу каби муаммоларга ечим сифатида тизим
юкламасини қисмларга бўлишни кўрсатишимиз мумкин. Бунда ҳар бир таълим
муассасаси учун алоҳида электрон платформаси яратилиши ҳамда алоҳида сервер
ўрнатилиши мақсадга мувофиқ бўлиб, муаммоларга ечим бўла олади.

Бугунги кунда Республикамизда ахборот технологиялари йўналишида

кадрлар тайёрлаш тизимида бир қанча ишлар амалга оширилаётган бўлиб, бунга
мисол тарзида Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари
университетининг бир неча ҳудудларда филиаллари, “Бир миллион дастурчи” каби
йирик лойиҳалар ташкил этилганлигини кўрсатишимиз мумкин. Шу баробарда,
профессионал таълим муассасаларида инновацион электрон платформаларни
яратиш ҳамда улардан фойдаланиш, доимий равишда такомиллаштириб бориш
мақсадида ҳар бир муассаса маъмурий ходимларини инновацион электрон
платформалар яратиш бўйича Давлат бюджети ҳисобидан махсус ўқитиш ҳамда
домий равишда малакасини ошириш тизимини жорий қилиниши педагог
ходимларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги билим, кўникма ва
малакаларини оширишга ҳамда тизимда ёш авлодни ўқитишда янгича ёндашувга
эришишга замин яратади.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, ҳозирги замон глобаллашув

шароитида ахборот технологиялари воситасида кадрлар тайёрлаш муҳим ўрин
тутади. Зеро, кундалик ҳаётимизда, иқтисодиётда, ишлаб чиқаришда ва ҳаёт
фаолиятимизнинг барча соҳаларида ахборот технологияларидан кенг фойда-
ланишимиз муқарардир.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги

“Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–5812-сонли Фармони.

2.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 августдаги

“Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус
профессионал таълим тизимини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни
тасдиқлаш тўғрисида”ги 466-сон Қарори.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415

362

3.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги

“Ўзбекистон Республикаси профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул
қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 715-сон Қарори.

4.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 мартдаги

“Профессионал таълим тизимида дуал таълимни ташкил этиш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 715-сон Қарори.

5.

Ибраймов А. Масофавий ўқитиш тизимини ташкил этиш ва ўқув курслари

мазмунини ишлаб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари. ЎзМУ хабарлари. – Тошкент,
2016 йил.

6.

Мавлонова Р.А.,

РаҳмонқуИова Н.Ҳ.,

Матназарова К.О.,

Ширинов М.К.,

С. Ҳафизов. Умумий педагогика. – Т.: “Фан ва технология”, 2018 йил.

7.

Айрим ишлаб чиқариш жараёнидаги лойиҳа ва патент ишланмалари.

8.

www.lex.uz.

9.

www.ziyonet.uz.

10.

www.google.ru.

11.

www.webstudy.ru.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5812-сонли Фармони.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 августдаги “Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизимини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 466-сон Қарори.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 715-сон Қарори.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 мартдаги “Профессионал таълим тизимида дуал таълимни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 715-сон Қарори.

Ибраймов А. Масофавий ўқитиш тизимини ташкил этиш ва ўқув курслари мазмунини ишлаб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари. ЎзМУ хабарлари. – Тошкент, 2016 йил.

Мавлонова Р.А., РаҳмонқуИова Н.Ҳ., Матназарова К.О., Ширинов М.К.,С.Ҳафизов. Умумий педагогика. -Т .: «Фан ва технология», 2018 йил.

Айрим ишлаб чиқариш жараёнидаги лойиҳа ва патент ишланмалари.

www.lex.uz

www.ziyonet.uz

www.google.ru

www.webstudy.ru