Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
History of termez river port
Ulmas DZHURAEVA
1
Termez State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received April 2021
Received in revised form
20 April 2021
Accepted 15 May 2021
Available online
25 June 2021
This article is devoted to the history of the development of the
Termez river port, the main focus of which is the analysis of the
activities of the current Termez river port, built in the 20–50s of
the twentieth century, and its role in the life of the population,
the country based on historical sources. At the same time,
information was provided on the activities of the river port, its
expansion due to annual modernization, the social status of
employees and workers of the port.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
crossing Pattakesar,
river port,
pier,
Amu Darya flotilla,
Central Asian shipping
company,
river port of Termez.
Термиз дарё порти тарихи
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Паттакесар кечуви,
дарё порти,
пристан,
Амударё флотилияси,
Ўрта Осиё кемачилик
(пароходчилик)
бошқармаси,
Термиз дарё порти.
Ушбу мақола Термиз дарё бандаргоҳининг ривожланиш
тарихи ҳақида бўлиб, мақолада асосий эътибор XX асрнинг
20–50 йилларида барпо этилган айнан ҳозирги Термиз дарё
порти, унинг мамлакат ҳаётида тутган ўрни тарихий
манбалар асосида таҳлил қилинган. Шу билан биргаликда
дарё порти фаолияти, унинг йилма-йил модернизация
қилиниши сабаб кенгайиб бориши, порт хизматчилари
ва ишчиларининг ижтимоий аҳволи тўғрисидаги маълумот-
лар ҳам ёритилган.
1
Termez State University. Termez, Uzbekistan.
E-mail: ulmas@tersu.uz.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415
444
История термезского речного порта
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
переправа Паттакесар,
речной порт,
пристань,
Амударьинская флотилия,
Среднеазиатское
управление пароходства,
речной порт Термеза.
Данная статья посвящена истории развития Термезского
речного порта, основным направлением которой является
анализ деятельности нынешнего Термезского речного
порта, построенного в 20–50-х годах ХХ века, и его роли в
жизни населения, страны на основе исторических
источников. При этом предоставлена информация о
деятельности речного порта, его расширении за счет
ежегодной модернизации, социальном статусе служащих и
рабочих порта.
КИРИШ ВА ДОЛЗАРБЛИГИ
Сув транспортида табиий сув йўллари, бандаргоҳлар – порт ва пристанлардан
фойдаланилади. Шунинг учун сув йўлининг йўналиши кўпинча зарурий
йўналишларга тўғри келавермайди. Унга ёқилғи кўп сарфланмайди ва катта
ҳажмли юкларни ҳам ташийверади. Марказий Осиё транспорт тизимида сув
транспорти ҳам ўзига хос аҳамиятга эга. Мамлакатимизда сув транспорти асосан
Амударё, қисман Сирдарё кемачилигидан иборатдир. Бу сув транспортида
мамлакатимизда ягона бўлган Термиз дарё портинингўрни муҳим саналади. Ушбу
мақолада мамлакатимиздаги Термиз бандаргоҳининг қадимдан ривожланиш
тарихи, Термизга Амударё флотиясининг кириб келиши ва унинг негизида
кейинчалик шаклланган кемачилик бошқармалари ҳамда Термиз дарё юк
портитарихини илмий таҳлил қилишни лозим топдик.
МЕТОДЛАР ВА ЎРГАНИЛИШ ДАРАЖАСИ
Мақолада умумий қабул қилинган методлар – хронологик кетма-кетлик,
тарихий-таҳлил, қиёсий-мантиқий таҳлилтамойиллари асосида амалга оширилди.
Унда қисқача Амударё сув йўлидаги Термиз дарё портининг шаклланиш тарихи
хусусида сўз юритилади. Ушбумавзуга оид маълумотларни С. Турсунов, Э. Қобилов,
Х. Хидиров, Ш. Алламуратовларнинг бир қатор китоб, монография ва мақолаларида,
шунингдек, архив ҳужжатлари материалларида учратамиз.
ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ
Юк ва йўловчиларни манзилга етказишда дарё транспортидан фойдаланиш
қадимдан маълум. Энг қадимги даврлардан Месопотамия, Миср, Юнонистон, Хитой
ва Яқин Шарқда эшкакли ва ҳатто, елканли кемалар ишлатилган. Хусусан, Марказий
Осиёда Амударё ва Сирдарё дарёлари бўйлаб ҳам қадимдан кемачилик ва у орқали
сув йўлларидан фойдаланиш тараққий этган [1, 2]. Марказий Осиёда қадимги
даврдан то бугунги кунгача савдо-алоқа тизимида сув йўллари катта аҳамиятга
эгадир. Минтақанинг ички ва ташқи алоқаларида муҳим ўрин тутган Амударё сув
йўли, авваламбор, дарёларда кечувлар ва бандаргоҳларнинг пайдо бўлиши
эволюцион тарзда ривожланиб келган.
Жумладан, Термиз бандаргоҳининг шаклланиши антик даврлардан
бошланиб, ҳозирги кунга қадар ундан фойдаланиб келинмоқда. Ҳозирги кунда
Термиз дарё порти Амударёнинг юқори оқимидиги Термиз шаҳрида, Сурхондарё
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415
445
дарёсининг Амударёга қуйилиш жойининг ўнг қирғоғида (аввалги Паттакесар)
жойлашган [3. Б. 389]. Бандаргоҳ жойлашган Паттакесар кечуви Бухоро
амирлигининг Шарқ давлатлари билан Амударё сув йўли орқали олиб борган савдо
алоқаларида муҳим ўринга эга эди. Ушбу Паттакесар кечуви – Термизнинг Амударё
қирғоғига туташган, Бухоро амирлигининг Афғонистон билан чегара чизиғидаги
савдо-иқтисодий жиҳатдан қулай бўлган стратегик худуд бўлиб, биринчидан,
Паттакесар Самарқанддан Қобул ва Ҳиндистонга борадиган асосий савдо йўлидаги
муҳим кечув жойи; иккинчидан, Паттакесар нафақат асосий савдо маркази, балки
Россия империясининг Бухоро амирлигидаги Афғонистон билан чегара чизиғидаги
муҳим ҳарбий – стратегик манзили бўлган [4, 5].
Шунинг учун ҳам Россия империяси ўзининг буюк стратегик мақсадларини
амалга ошириш,Ўрта Осиёнинг ички ҳудудларига кириб бориш,Афғонистон ва
Ҳиндистон бозорини забт этиш, қуруқлик йўллари билан бир қаторда сув йўллари
ва ундаги кечувлар ҳамда бандаргоҳларга алоҳида эътибор қаратишган. Сабаби
Россиядан келтирилган товарларнинг бир қисми дарё орқали Термиз
(Паттакесар)дан Афғонистонга етказилган [6].
Россия империяси Бухоро амирлиги устидан ўз протекторатини ўрнатгандан
сўнгАмударёда ўз манфаатлари устунлигини таъминлаш чораларини кўрди.
Айниқса, Россия империяси билан Бухоро амирлиги ўртасида 1873 йил
28 сентябрда тузилган шартномадан кейин унга эътибор янада ортди. Маълумки,
шартноманинг4-моддасида “Керак ва қулай бўлган Амударёнинг Бухоро
қирғоқларида руслар ўзининг пристан (тўхташ жойи) ва товар омборлари қуришга
хақлидир”, деб ёзилган [7. С. 215–216].
Термиз, Каркидаги гарнизонларининг ҳаётий эҳтиёжларини ва Амударёда
Петро-Александровск, Термиз, Карки, Чоржўй оралиғида қўшин давлат ҳамда
шахсий юклар, йўловчиларни ташиш учун 1887 йил 13 ноябрда Амударё ҳарбий
флотилияси ташкил этилган [8. С. 5; 9. Б. 67]. 1893 йил 15 январда Термиз Бухоро
амири томонидан Россия подшоси ихтиёрига берилганидан сўнг бу ерда ҳарбий
қисмларни жойлаштиришни бошлаб, бу ерда Россия ҳукумати мустаҳкам ўрнашиб
олиш учун барча тадбирларни амалга ошира бошлади. Шунингдек, ҳарбийлар
билан биргаликда бу ерга савдогарлар ҳам келиб жойлашди ва уйлар қуриб, ўз
дўконларини очишди[10. С. 199–200]. Амударё флотилияси кемалари 1897 йилдан
эса Термизгача ҳам қатнов рейслари бошлаган [11]. Шундай қилиб, янги замонавий
типдаги кемачилик ва дарё бандаргоҳларининг ривожланишида Амударё ҳарбий
флотилиясининг ўрни катта бўлди. Ҳарбий флотчилар чегарани қўриқлаш билан
бирга Хива, Бухоро, Афғонистон билан савдо қилинган юкларни ташиб келтиришда
ҳам катта хизмат қилди.
1917 йилга келиб Ўрта Осиё сув ҳавзаларида юк ортиш қуввати 7 минг тонна
бўлган 20 дона кема (пароход) ва 50 дона баржа мавжуд эди. Шу билан бирга
Амударёда юк ортиш қуввати 24 минг тонна бўлган 1500 қайиқлар бор эди [12].
Амударё ҳарбий флотилияси миллийлаштирилиб,унинг базасида Алоқа йўли
хизмати комиссари Ф.Э. Дзержинский буйруғи билан 1923 йилда “Ўрта Осиё
пароходчилиги” акционерлик жамияти ташкил қилинди. Янги Ўрта Осиё
пароходчилик бошқармасига эски кемачилик тизимидан 9 дона буғ билан юрадиган
теплоход 15 дона шатакка олиб юриладиган баржалар ва 4 дона ёрдамчи кемалар
мерос бўлиб қолган эди [13. Б. 276]. 1927 йилга келиб эса, Термиз шаҳрида янги
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415
446
халқаро дарё порти қурилади [14. Б. 25]. Шундан кейин Термиз дарё порти учун
алоҳида давр бошланди.
Маълумки, дарё портлари деб кемалардан юкларни ва йўловчиларни
тушириш ва аксинча юклаш ва бошқа иш жараёнларини бажариш учун махсус
жиҳозланган гидротехника ва қирғоқ иншоотлари мажмуасига айтилади. Дарё
портлари таркибига юк тушириш ва юклаш каби механизмлар ва транспорт
воситалари билан жиҳозланган гидротехника ва қирғоқдаги ишлаб-чиқариш
иншоотлари киради. Бу иншоотлар юкларни тушириш йўловчиларни қирғоқдаги
транспорт воситаларидан кемага ўтқазиш ёки аксинча ишларни бажариш,
флотларга техник хизмат кўрсатиш каби вазифаларни бажаришга мўлжалланган.
Портларда юкларни бир кемадан иккинчисига юклаш, юкларни қабул қилиш,
сақлаш ва кема қатнаш даври оралиғида тарқатиш каби бошқа иш жараёнлари ҳам
бажарилади [15].
XX асрнинг 30 йиллари бошида дарё порти Термиз дарё юк порти
(пароходства) деб номланди. Ўша пайтларда бу ерда буксир, портфлоти бўлиб,
унинг таркибида 22 дона баржа, 8 дона буғ билан ишловчи теплоходлар бор эди.
Бироқ бу йилларда тажрибали команда аъзолари ва штурманлар каби кадрлар
тайёрлаш етарли даражада эмас эди. Дарёда хизмат қилувчилар ва денгизчилар
Тошкентда 1930 йилда очилган Денгиз техникумида тайёрланар эди. Техникум
кейинчалик 1939 йилда Чоржўй шаҳрига кўчирилди [12].
Термиз шаҳри пристани орқали (ўша пайтда шундай номланар эди) 29 минг
тонна юк, 9 минг тонна пахта, 1000 тонна металл, 4 минг тонна цемент, 22 минг
тонна нефть маҳсулотлари, 19 минг тонна ёғоч ва ўтин ташилди. Ушбу дарё порти
276 км масофадаги жойга хизмат кўрсатар эди [13. Б. 276]. Сурхондарё вилояти
ташкил этилганидан кейин Термиз дарё портининг ҳам юк ўтказиш қуввати анча
ўсди, юкларнинг турлари ҳам кўпайди. Дарё орқали ғалла, кўмир, ёғоч, туз, цемент,
метал, пахта уруғи ва толалари, минерал ўғитлар, нефть маҳсулотлари катта
ҳажмда ташила бошланди. Жумладан, Термиз дарё порти хизматчилари иккинчи
жаҳон уруши йилларида янада фидокорона меҳнат қилдилар. Кемачилар техника
ва ҳарбийларни ташишда, ҳарбий юклар ва озиқ-овқатлар, пахта ташишда катта
хизмат кўрсатдилар. Урушдан кейинги йилларда собиқ республикаларда пахта
экилишининг кўпайиши натижасида кемачиларга пахта ташиш учун эҳтиёж катта
бўлди.
Натижада кемаларнинг техник ва эксплутация хизматларини ошириш учун
уларни қайта ускуналаш ва таъмирлаш учун катта ишлар олиб борилди. Собиқ
Совет ҳукуматининг 1947 йилги қарорига кўра, кемачилар флоти яна қўшимча
70 дона ғилдиракли, винтли кемалар ва 75 дона денгиз, дарё монажлари билан
таъминланди [13. Б. 380]. 1950 йилларда Термиз дарё порти замонавий дарё порти
ташкил этиш ва тўғридан-тўғри темир йўл ва сув транспорти орқали юкларни
ташиш масаласи ҳам ҳал этилди, юк ташиш 282 минг тоннага етди. Саралашда қўл
меҳнати кўп талаб қилаётган юклар сони камайди [13. Б. 381].
1953 йилга келиб ҳозирги Термиз дарё порти, сув йўлининг Термиз участкаси
омборхоналари билан қайта қурилди [16]. Порт майдони 20,5 гектар бўлиб, ташқи
савдо юкларига мўлжалланган сиғими 10 минг тонна бўлган ёпиқ ва 100 минг тонна
юкка мўлжалланган очиқ омборларга эга [16, 17].
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415
447
1960–1970 йилларда Термизда экспорт ва импорт юкларини қайта ишлаш
учун биринчи даражали механизациялашган порт қуриб ишга туширилди. Халқаро
юк ташиш ишлари Термиз дарё порти орқали амалга оширила бошланди. Термиз
дарё порти ва Афғонистон порти хизматчилари ўртасида дўстлик ва ўзаро ёрдам
асосида 1960 йил ишчан муносабатлар ўрнатилди. 1970 йилда Термиз дарё порти
ва Афғонистон томони билан икки томонлама мажбурият хақида битим имзоланди.
1960 йилда ўзаро дўстлик ва ёрдам асосида Афғонистоннинг Шерхон порти собиқ
совет иттифоқи ёрдамида қуриб битказилди [13. Б. 381]. Дарё транспортининг
яратилиши
ва
ривожланишида
Я.Н. Пачебут,
Ф.В. Наянов,
М.С. Назаров,
А.В. Архангельский, Б.П. Суваров, Д.А. Очилов, С.В. Осипенко, В.В. Галомтконов,
Г.Г. Худомясов, М.Я. Гообришль, И.С. Введенский, Н.М. Бен, А.С. Пушенцов ва бошқа
дарё флотининг ташкилотчилари катта хизмат ва куч сарфладилар [13. Б. 381].
Дарё портида маҳаллий миллат вакилларидан: кадрлар бўйича кемачилик
хизмати бошлиғи ўринбосари А.С. Алланазаров, кемачилик бош муҳандиси
А.С. Бердиёров, пристан бошлиқлари Б. Носикбоев, Б.Н. Қличев, К.Д. Казаковлар,
завод директорлари Н.В. Бозоровларнинг хизматлари катта эди [18].
Термиз дарё портида 1970 йилларда меҳнат унумдорлиги анча ошди. Термиз
дарё портида пахта импортини дарё кемаларидан жойидан-жойига кўчириш ва
300 тонналик юк баржаларига ортиш учун тўрт сутка вақт кетар эди. Термиз дарё
портида 5 тонналик “Ганц” маркали юк кранларидан фойдаланиб, хорижга
юбориладиган юклар қисқа муддатларда темир йўл вагонларига юклаш йўлга
қўйилди. Термиз дарёлари вагонларга юкларни жойлашга вагон ичкарисига
“4004” маркали электр юк ортгичидан фойдаланишни таклиф этдилар. Бу эса
ишчилар сонини икки мартага қисқартириш ва юкларни вагонга юклаш муддатини
эса қисқартирди. Натижада ҳар йили 5 минг сўм пул тежалади. Термиз дарёчилари
услуби бошқа портларда ҳам қўллана бошлади [13. Б. 381]. Термиз дарё порти
1980 йилда маҳаллий шароитидан келиб чиққан ҳолда дарё портини узлуксиз
ишлаб режа жадвални тузиш тўғрисида қўлланма ишлаб чиқди [19].
Термиз дарё порти ходимлари бошқа транспорт ташкилотлари билан
ҳамкорликда иш услубини янада тараққий эттириш ва ривожлантириш борасида
ҳам фаол изланишлар олиб бордилар. 1970 йилларнинг охири 1980 йилларни
бошларида Термиз дарё порти транспортчилари Ленинград дарё порти
транспортчиларининг тажрибаларини ўрганиб, амалиётда қўллай бошладилар.
Термиз дарё порти билан ташқи транспорт иттифоқи (“союзвнештранс”) ўртасида
комплекс мусобақа йўлга қўйилди. 1978 йилда порт диспетчерлиги хизмати ва
темир йўл станцияси ўртасида телефон алоқаси ўрнатилди [20] ва муваффақиятли
ишлаш учун диспетчерлик хизмат маркази ташкил қилинди.
Термиз дарё порти маданият уйи ходимлари ва бошқа маданий муассасалалар
дарё порти ўртасида оммавий, сиёсий, маданий оқартув ишларини ташкил этишда
муносиб ҳисса қўшдилар. Термиз дарё порти ўз навбатида шифохона, поликлиника,
ишчилар таъминоти савдо корхонаси, мактаб ва болалар боғчасига эгабўлган.
Термиз дарё портида уй-жойдан фойдаланиш ва таъмирлаш бўлими бўлиб, дарё
порти ходимларининг уй-жой шароитларини яхшилашга хизмат қилади.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415
448
ХУЛОСА
Шундай қилиб, Термиз дарё порти орқали собиқ совет иттифоқи Республика-
лари ўзаро ва Афғонистон билан иқтисодий муносабатлари анча кучайди. Ички ва
ташқи савдонинг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшди. Ҳатто, маҳаллий
хомашёларни ташиш, юк алмашинувни замонавий ташкил этиш усулларининг
жорий этилишига имкон яратди.
Термиз дарё портининг ташкил этилишидан яна бир мақсад, собиқ
Иттифоқнинг Марказий Осиёга ва жанубга – Афғонистонга нисбатан стратегик
ҳаракати ҳамда мавқеини кучайтириш бўлган. Марказий Осиё Республикалари ва
собиқ Иттифоқнинг Шарқ мамлакатлари билан савдо-сотиқ ишлари дарё
бандаргоҳлари орқали тартибга солинди, оқибатда Амударё орқали савдо-сотиқ
ишлари устидансобиқ Иттифоқнинг бутун назорати ўрнатилди. Шунингдек, Термиз
дарё порти жанубий ҳудудлардаги хомашё маҳсулотларини тезроқ темир йўл
тармоқларига етказиб, ташиб кетиш билан ҳам шуғулланарди.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Мавлонов Ў. Марказий Осиёнинг қадимги йўллари: шаклланиши ва
ривожланиш босқичлари. – Тошкент, Akademiya, 2008.
2.
Алламуратов Ш. А. История амударьинского судостроения // Бюллетень
науки и практики. – 2020. – Т. 6. – № 10.
3.
Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 8 жилд. – Тошкент, “Ўзбекистон
миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2004.
4.
Allamuratov S.A. The role of the Amudarya waterway and the Surkhan oasis
crossings in trade relations of the Emirate of Bukhara. Actual problems of modern science,
education and training. Vol. 5, Issue 1 // October. (in English). – 2020.
5.
Алламуратов Ш.А. Бухоро амирлигинг амударё сув йўли ва кечувлари
орқали савдо муносабатлари // Взгляд в прошлое. – 2021. – Т. 4. – №. 4.
6.
Кабулов Э.А. Место долины Сурхан в торговых сношениях России с
восточными странами // Universum: общественные науки. – 2015. – №. 1-2 (12).
7.
Логофет Д.Н. Страна безправия. (Бухарское ханство и его современное
состояние) – СПб., В. Березовский, 1909.
8.
Третеский В.Г. Аму-Дарья и её флотилия. – Чарджуй, тип. Х.М. Баранова, 1906.
9.
Allamuratov S.A. The role of the amudarya fleet in the economic life of the emirate
of Bukhara at the end of the 19th century-the beginning of the 20th century // Ўтмишга
назар журнали. – 2019. – Т. 21. – №. 2.
10.
Логофет Д.Н. На границах Средней Азии: русско-афганская граница.
Путевые очерки в 3 книгах. Книга 2. – СПб., В. Березовский, 1909.
11.
Ўз МА, И-1396 – жамғарма, 2 – рўйхат, 515 – иш, 89 – варақ.
12.
Daryo
transporti
/
Vikipediya,
ochiq
ensiklopediya
//
URL:
https://uz.wikipedia.org/wiki/Daryo_transporti
13.
Турсунов С., Қобилов Э., Муртазоев Б. ва бошқ. Сурхондарё тарихи. –
Тошкент, Шарқ, 2004.
14.
Турсунов С., Кичкилов Ҳ. Термиз йилномаси. – Тошкент, Шарқ, 2001.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415
449
15.
Бакиев М., Кириллова Е., Янгиев А. ва бошқ. Сув йуллари ва портлар. –
Тошкент, 2007.
16.
Термиз дарё порти// URL: https://uz.wikipedia.org/wiki/Termiz_daryo_porti.
17.
Termiz daryo porti// URL: https://qomus.info/oz/encyclopedia/t/termiz-
daryo-porti/.
18.
Сурхондарё вилоят давлат архиви, 420 – жамғарма, 1 – рўйхат, 141 – иш,
264–266 – варақлар.
19.
Термезский речной порт/ Википедия, открытая энциклопедия //URL:
https://ru.wikipedia.org/wiki/Термезский_речной_порт.
20.
Сурхондарё вилоят давлат архиви, 28 – жамғарма, 1 – рўйхат, 8 – иш,
4-6 – варақлар.
21.
Алламуратов Ш., Джураева У. XIX аср охири – XX аср бошларида шарқий
Бухоро бекликларида савдо-сотиқ ва ҳунармандчилик муносабатлари // Общество
и инновации. – 2021. – Т. 2. – №. 3/S. – С. 105–110.
22.
Маллаев Н.Р. Международно-правовое регулирование трансграничных
водных ресурсов государств Центральной Азии // Бюллетень науки и практики. –
2021. – Т. 7. – №5. – С. 391–401.
23.
Ashurovich A.S. Craft and trade relations in eastern beks of the bukhara emirate
// Academicia: an international multidisciplinary research journal. – 2021. – Т. 11. – №. 2.
– С. 1376–1380.
24.
Алламуратов Ш., Джураева У. Ремесленные и торговые отношения в
бекствах восточной Бухары в конце XIX–начале XX вв // Общество и инновации. –
2021. – Т. 2. – №. 3/S. – С. 105-110.
25.
Jumaeva S. Political and cultural life during the reign of Khivakhan Muhammad
Rahimkhan I // Теория и практика современной науки. – 2020. – №. 8. – С. 11–16.
26.
Турсунов Н.Н., Алламуратов Ш.А. Развитие торговых отношений и ремесел
в бекствах Восточной Бухары // Бюллетень науки и практики. – 2021. – Т. 7. – №. 3.
– С. 348–353.
27.
Mallaev N.R. International legal framework for the regulation of transboundary
water resources in central asia // Emergent: Journal of Educational Discoveries and
Lifelong Learning (EJEDL). – 2021. – Т. 2. – №. 05. – С. 198–208.
28.
Allamuratov S.A., Dzhuraeva U.C. Irrigation and reclamation works in the
surkhan oasis // Emergent: Journal of Educational Discoveries and Lifelong Learning
(EJEDL). – 2021. – Т. 2. – №. 05. – С. 88–95.
