Авторы

  • Аббос Пайзиев
    независимый исследователь, Университет общественной безопасности Республики Узбекистан, Ташкент, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss5/S-pp368-372

Ключевые слова:

доказательства преступление незаконное обращение экспертиза прекурсоры

Аннотация

В статье освещаются такие вопросы, как предотвращение незаконного оборота наркотических средств и установление истинных виновных лиц, закрепление доказательств при расследовании дела, сбор доказательств для возбуждения уголовного дела органами, осуществляющими дознание и доследственную проверку, направление их на экспертизу. В то же время в предупреждении незаконного оборота наркотических средств, помимо традиционных методов, выдвигаются предложения и рекомендации по использованию достижений современной науки (детектор ионного дрейфа типа Кербер-Т).


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Specific features of evidence strengthening in crimes related
to the illicit drug and psychotropic substances

Abbos PAIZIEV

1


University of Public Security of the Republic of Uzbekistan

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received April 2021
Received in revised form
20 April 2021
Accepted 15 May 2021
Available online
25 June 2021

The article deals with the problems of strengthening the

evidence base in the investigation of a criminal case, preventing
illicit drug trafficking, as well as identifying the real perpetrators,
collecting evidence for initiating a criminal case, sending it for
examination by the bodies conducting pre-investigation and
examination. At the same time, in addition to traditional methods
of preventing illicit drug trafficking, suggestions and
recommendations are given for the use of modern scientific
achievements (the Kerber-T type ion-drift detector).

2181-

1415/© 202

1 in Science LLC.

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

examination,
evidence,
crime,
illicit trafficking,
precursors.

Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп

моддаларни

ноқонуний муомаласи билан боғлиқ жиноятларда
далилларни мустаҳкамлашнинг ўзига хос жиҳатлари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

далиллар,

жиноят,

ноқонуний муомала,
экспертиза,

прекурсорлар.

Мақолада гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний

айланишини олдини олиш ҳамда ҳақиқий айбдорларни
аниқлаш, ишни тергов қилишда далилларни мустаҳкамлаш,
суриштирув ва терговга қадар текширувни амалга
оширувчи органлар томонидан жиноят ишини қўзғатиш
учун далилларни йиғиш, экспертизага юбориш каби
масалалар ёритилган. Шу билан бирга гиёҳвандлик
моддаларининг ноқонуний айланишини олдини олишда
ананавий усуллардан ташқари замонавий фан

-

техника

ютуқларидан (КЕРБЕР

-

Т русумли ион

-

дрейфли детектор)

фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.

1

Independent researcher, University of Public Security of the Republic of Uzbekistan, Tashkent, Uzbekistan.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

5 (2021) / ISSN 2181-1415

369

Особенности закрепления доказательств в преступлениях,
связанных с незаконным оборотом наркотических средств
или психотропных веществ

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

доказательства,
преступление,

незаконное обращение,
экспертиза,

прекурсоры.

В

статье

освещаются

такие

вопросы,

как

предотвращение незаконного оборота наркотических
средств и установление истинных виновных лиц,
закрепление доказательств при расследовании дела, сбор
доказательств для возбуждения уголовного дела органами,
осуществляющими дознание и доследственную проверку,
направление их на экспертизу. В то же время в
предупреждении незаконного оборота наркотических
средств, помимо традиционных методов, выдвигаются
предложения

и

рекомендации

по

использованию

достижений современной науки (детектор ионного дрейфа
типа Кербер

-

Т).

Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августдаги 813–

I-

сон

“Гиёҳвандлик

воситалари

ва

психотроп

моддалар

тўғрисида”гиқонуни

1-

моддасида

қайд этилишича, ушбу қонун“Ушбу қонун гиёҳвандлик

воситалари, психотроп

моддалар

ва

прекурсорларнинг

муомалада

бўлишига

оид

ижтимоий

муносабат

-

ларни

тартибга

солади

ҳамда

уларнинг

қонунга

хилоф

равишда

муомалада

бўлишига

монелик

қилиш, фуқаролар

соғлиғини

сақлаш

ҳамда

давлат

хавфсизлигини

таъминлашни

мақсад

қилиб

қўяди”

[1]

деб белгиланган

.

Бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар, ушбу соҳасидаги давлат сиёсати, гиёҳвандлик воситалари,
псиxотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласи

билан боғлиқ жиноятларнинг

,

шунингдeк,

гиёҳвандликка

чалинган

шаxслар

сонини

босқичма

-

босқич

камайтиришга қаратилган.

Таъкидлаш жоизки сўнги йиллар давомида мамлакатимизда гиёҳвандлик

билан боғлиқ жиноятларни камайишида ижобий ўзгаришларга эришилмоқда.
Жумладан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги наркотик
моддаларни назорат қилиш Миллий ахборот

-

таҳлил маркази маълумотига кўра,

ҳуқуқ

-

тартибот идоралари томонидан амалга оширилган амалий

-

ташкилий ва

тезкор

-

профилактик

тадбирлар

натижасида

2019

йилда

гиёҳвандлик

воситаларининг ноқонуний айланиши билан боғлиқ

5026

(2018 йил билан

солиштирганда 4779) та жиноят фош этилган. Улардан

1701

(1626) таси наркотик

моддаларни ўтказиш

-

сотиш,

395

(266) таси контрабанда,

1064

(1238) таси

гиёҳвандлик ўсимликларини етиштириш,

43

(66) таси бангихоналар ташкил этиш

билан боғлиқ

бўлган бўлса, бошқа турдаги наркожиноятлар

1823

(1583) тани

ташкил этди. Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишида бўлган жами

1 т.200 кг (1 т. 172 кг)миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинган бўлиб,
улардан: героин –

40,9

(20,6) кг, опий –

224,6

(254,7) кг, гашиш –

111,6

(61,4) кг,

марихуана –

736,4

(600,8) кг, кўкнор –

62,9

(227) кг,

трамадол

ва бошқа дори

воситалари –

23,8

(7,6)кгҳамда

194,1

(165,7) гр. янги турдаги психофаол воситалар.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

5 (2021) / ISSN 2181-1415

370

Бундан ташқари, ноқонуний айланишдан психотроп моддалар –

532

(258) гр.

ва

62858

(7372) дона таблеткалар, шунингдек,

737,24 (822,3)

гр. ва

30 (0)

гр.

прекурсорлар мусодара қилинган

[2].

Юқорида кўрсатилган статистик маълумотлар шуни кўрсатадики

,

сўнгги

йилларда

кўрилган чора

-

тадбирлар натижасида ушбу иллатнинг

нисбатан пасайиб

бораётганини кўришимиз мумкин, бу эса мамлакатимизда Наркотик моддаларнинг
ноқонуний айланишига қарши қонунчиликни, кенг кўламли профилактик-огохлантируш
ишларни такомиллаштиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга
оширилиши натижасидир

.

Шу

ўринда ҳуқуқни

муҳофаза қилувчи органлар эътиборини

айнан

гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш

(ЖКнинг

272

273-

моддалари

)

билан боғлиқ

жиноятларга қаратиш лозим.

Бироқ, жамиятда ушбу иллатга қарши

курашиш амалиёти шуни кўрсатадики

,

гиёҳвандлик воситалари қанча кўп

ушланиб,

мусодара қилинса, гиёвандлик

воситалари

ёки

психотроп

моддалар

билан

қонунга

хилоф

равишда

шуғулланувчилар томонидан уни яшириш даражаси шунча ортади, шунга мос
равишда гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларнинг нархи ҳам

“қора

бозорда”

қимматлашиб боради [

3].

Гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш учун якка шахсларни ёки кичик жиноий

гуруҳларни (2

-

3 киши) ушлаш ва жавобгарликка тортиш амалиёти ҳанузгача

сақланиб қолмоқда

.

Шунингдек мазкур жиноят

билан шуғулланувчи уюшган

жиноий гуруҳларташкилотчи раҳбарларининг аксарияти

(юқори бўғиндагилари)

жазосиз қолмоқда.

Ваҳоланки, Ўзбeкистон Рeспубликаси Жиноят кодексининг

270

276-

модда

-

ларида гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф
равишда муомаласи билан шуғулланувчи шахслар

фаолияти доирасига кириб

қолган барчани жазолаш учун етарли

жиноий

-

ҳуқуқий нормалар яратилган бўлиб

Ўзбeкистон Рeспубликаси ЖПКга мувофиқ ушбу офатни Ўзбeкистонда тарқатган
шахсларнинг айбини исботлаш учун eтарли имкониятлар яратилган

.

Гиёҳванд воситалар тарқалишига қарши курашиш билан боғлиқ қатор

муаммолардан бири ишни тeргов қилишда далилларни мустаҳкамлаш

муаммосига

тўxталиб ўтамиз. Бу борада Президентимизнинг 2020 йил 10 августь кунидаги

ПФ–

6041-

сонли фармонининг биринчи бандиди “шахснинг ҳуқуқ ва эркин

-

ликларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш, процессуал ҳаракатларнинг
сифатини ошириш, жиноят процессида далилларни тўплаш ва мустаҳкамлаш,
уларга баҳо бериш тизимини илғор хорижий тажрибада кенг қўлланиладиган
исботлаш стандартларини инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш”ни вазифа
қилиб белгиланганлиги фикримизнинг яққол далилидир

[4].

Суриштирув органлари ва тeрговга қадар текширувни амалга ошираётган

органлар томонидан жиноят ишини қўзғатиш учун, кенг тарқалган асослар

бу

,

тезкор

-

қидирув тадбирлар натижасида қўлга олингангиёвандлик воситалари ёки

психотроп моддалар

ҳисобланади.

Мазкур жиноят ишини қўзғатиш учун сабаблар Ўзбeкистон Рeспубликаси

Жиноят

-

процeссуал кодeксининг 322

-

моддаси 1

-

қисмига мувофиқ асосга эга бўлиши

шарт–бунга гиёҳвандлик воситаларни тайёрлаш, сақлаш, ташиш, ўтказиш билан
боғлиқ жиноятларга ишора қилувчи маълумотлар ва изларни айтиш мумкин. Агар
жиноятчини ушлашда, унинг уйида ёки бангихоналардагиёҳванд воситаларнинг ўзи
ёки уларнинг излари аниқланмаса, буни амалга ошириш осон эмас.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

5 (2021) / ISSN 2181-1415

371

Шуни ҳисобга олган ҳолда, дeярли барча ҳолатларда, ушбу ҳаракатлар билан

боғлиқ жиноят ишлари шахс жиноят жойида қўлга олингандан

кeйин қўзғатилади,

лекин ушлашдан олдин шаxсда гиёҳвандлик воситаларни аниқлаш учун тезкор

-

қидирув тадбирларини ўтказиш лозим.

Аввалдан айтиш лозимки, шахсни жиноят жойида қўлга олишнинг ўзи, унинг

ёнидан чиққан ашё гиёҳвандлик воситаси эканлиги ёки бошқа модда эканлигига
аниқлик киритилмагунча жиноят ишини қўзғатиш имкони йўқ. Шунинг учун,
Ўзбeкистон Рeспубликаси ЖПК 329

-

моддаси 2

-

қисми доирасида ушлашни амалга

ошираётган шаxс шаxсий тинтув ва олиб қўйиш, ходиса жойини кўздан кечириш,
экспертиза каби процeссуал ҳаракатларни бажариши, шунингдeк тeзкор

-

қидирув

тадбирларини ўтказиш орқали далилларни йиғиши мақсадга мувофиқ.

Фикримизча

,

мазкур ҳолат бўйича амалиётда,

айниқса ушлаш ҳаракати

кeчқурун

(

тунда

)

ўтказилган пайтда

айрим муаммолар мавжуд

.

Шу боис зарурат

туфайли тунда ўтказилган тергов ҳаракатларини ўтказиш жараёнида холислар
иштироки албатта алоҳида аҳамият касб этади. ЖПКга киритилган ўзгартириш

-

ларга кўра мазкур тергов ҳаракатини, айниқса ушлаш жараёнини фото ва
видеотасвирга олиш ижобий самара беради [5].

Шунингдек далилларни йиғишда қонунийлик

ва айбсизлик презумпцияси

каби бир қатор

принципларга амал қилиш зарур.

Шу билан бирга мазкур тергов ҳаракатини ўтказишда суриштирувчи

-

терговчи гумонланаётган шахсни ушланганидан сўнг унда жиноят содир
этганлигини фош этувчи ашёлар борлигини аниқлаш

мақсадида шахсий тинтов

ўтказиш зарур. Шахсий тинтув вақтида уни эгнидаги кийими ва наркотик моддалар
сақланган жойидан (чўнтагидан қирқмалар, чўнтаги ичидаги микро зарралар,
гумондорнинг кафтларидан спиртга ботирилган тампон билан суртмалар олиш,
тирноқлари остидаги заррачалар ёки ашё ўралган ўрамадан бармоқ излари, агар
излар суркалиб кетган бўлса терговчи изларни криминалистик экспертиза ўтказиш
учун кукун қўллаб сўнгра суртма сифатида одам ДНКси экспертиза учун олиб, кейин
бармоқ изларини олиши) намуналар олинади. Шу билан бирга теварак атрофни,
объектларни ҳам кўздан кечиришни назардан қолдириш керак эмас, чунки баъзи
ҳолларда гумондорлар ҳуқуқни

муҳофаза қилувчи

органларнинг ходимларини

кўриб гиёҳвандлик воситалариёки психотроп моддаларни

улоқтириши ҳам

мумкин, бундай ҳолларда махсус ўргатилган итлар ва қидирув асбоблари ва
воситаларидан (КЕРБЕР

-

Т русумли ион

-

дрейфли детектор

[6]

) фойдаланиш

мақсадга мувофиқ.

Топилган далиллар фотосуратга туширилиб шахсий тинтув натижалари

баённомасининг кўргазмали тасдиғига айланади.

Далиллар фақат қонунда белгиланган манбалардан олиниши лозим

(ЖПКнинг 81

-

моддасида белгиланган тартибда). Агар маълумотлар бошқа манба

-

лардан олинган бўлса, бу маълумотлар иш бўйича далил бўла олмайди ҳамда
бундай маълумотлар номақбул

далил деб топилади.

Айбдорларнинг айбини исбот қилиш жиноят процессида жуда муҳим аҳамият

касб этади, чунки жиноят ким томонидан ва қандай ҳолатда содир этилганлиги
аниқланмаса, исбот қилиш жараёнида хатоликларга йўл қўйилса ҳақиқий
айбдорлар қолиб, айби бўлмаган шахс жазога тортилиши мумкин.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

5 (2021) / ISSN 2181-1415

372

Тергов ҳаракатларининг алоҳида бир кўриниши бу экспертиза бўлиб, бу ўз

навбатида намуналар олиш жиноят содир этилганидан кейин амалга оширилади

-

ган далилларни тўплаш усулларидан бири саналади. Намуналарни олиш усуллари
ЖПКнинг 188

-

моддасида белгиланган бўлиб, унга кўра суриштирувчи, терговчи

тириш одамнинг биологик: ДНК, қон, соч, сўлак, инсон организмидан ажралиб
чиқадиган моддалар ва бошқа турдаги ишга оид намуналар олинади. Бундан
ташқари, намуна тариқасида хом ашё, махсулот ва бошқа материаллардан турга оид
ёки ўзига хос физик ёхуд кимёвий хоссаларни акс эттирувчи намуналар олиниши
ҳам мумкин.

“Экспертиза” (

лотинча тажрибали

)

суриштирувчи, терговчининг қарорига

асосан тайинланадиган, жиноят иши учун муҳим бўлган фактик маълумотларни
аниқлаш мақсадида тадқиқ этиш учун юборилган обьектларни экспертнинг фан,
техника, санъат, касб

-

ҳунар саҳалари бўйича махсус билимлардан фойдаланиб

текшириши ва унинг бу ҳақда хулоса беришидан иборат процессуал ҳаракатдир.
Агар экспертиза тўла ёки етарли даражада аниқ эмас деб топилса, қўшимча
экспертиза тайинланиши мумкин

[7].

Хулоса ўрнида шуни такидлаш жоизки, гиёҳвандлик воситалариёки

психотроп моддалар билан боғлиқ далилларни

мустаҳкамлаш учун ТҚФ натижа

-

лари, суриштирувчи ёки терговчи белгиланган тартибда тақдим этилиши, шахсни
шахсий тинтов натижалари баённомада мустаҳкамланиши, кимёвий экспертиза
тайнланиб эксперт хулосасига асосан олиб қўйилган модда гиёҳвандлик
воситалариёки психотроп модда эканлигига аниқлик киритилиши ва унинг аниқ
миқдори белгиланиши керак. Мазкур ҳолатлар жиноят иши қўзғатилиши учун асос
бўлиб хизматқилиши билан бирга айбдорлар учун жавобгарликни муқарраклигини
таъминлашга хизмат қилади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ўзбекистан Республикаси

Олий Мажлиси ахборотномаси, 1999 й., № 9,

210 б; 2001 й., № 1

-2, 23

б

; 2003

й., № 1, 8

б

;

Қонун ҳужжатлари маълумотлари

миллий базаси

, 2006

й., № 41, 405

б

; 2015

й., №

33, 439

б

; 2017

й., № 16, 265

б, № 24,

487

б

;

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси

, 23.10.2018

й

.,

№ 03/18/503/2080; Ўзбекистан Республикаси

Олий Мажлиси ахборотномаси

,

2019

й., № 2, 47

б

;

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси

, 21.05.2019

й

..

№ 03/19/542/317, 13.09.2019 й., №03/19/567/3737.

2.

Информационный

бюллетень

о

наркоситуации

за

2018

год

центральноазиатский регион. –

Ташкент: Ўзбекистан РеспубликасиВазирлар

Маҳкамаси ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш Миллий ахборот-
таҳлил маркази

, 2019.

Б. 51.

3.

Қонун

ҳужжатлари

маълумотлари

миллий

базаси,

10.08.2020

й.,

06/20/6041/1151-

сон.

4.

Ўша жойда. –

Б. 51–

67.

5.

Ўзбекистон Республикаси

04.04.2018 й. ЎРҚ

-470-

сон номи Қонуни

.

6.

КЕРБЕР

-

Т русумли ион

-

дрейфли детектордан фойдаланиш бўйича услубий

қўлланма

-

Т.:ТОҲТБЮ, 2016 й. –

45 бет.

7.

Закурлаев

А.К. Ҳодиса жойида кўринмас ва кўз илғамайдиган изларни

аниқлаш усуллари. Ўқув

-

улубий қўлланма. 2015. –

Б.

96.

8.

Закурлаев

А.К. Криминалистика дарслик. Ҳодиса жойида изларни аниқлаш

ва олиш усул ва услублари. 2019 й.

Библиографические ссылки

Ўзбекистан Республикаси Олий Мажлиси ахборотномаси, 1999 й., № 9, 210 б; 2001 й., № 1-2, 23 б; 2003 й., № 1, 8 б; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2006 й., № 41, 405 б; 2015 й., № 33, 439 б; 2017 й., № 16, 265 б, № 24, 487 б; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., № 03/18/503/2080; Ўзбекистан Республикаси Олий Мажлиси ахборотномаси, 2019 й., № 2, 47 б; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.05.2019 й.. № 03/19/542/317, 13.09.2019 й., №03/19/567/3737.

Информационный бюллетень о наркоситуации за 2018 год центральноазиатский регион. – Ташкент: Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш Миллий ахборот-таҳлил маркази, 2019. – Б. 51.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.08.2020 й., 06/20/6041/1151-сон.

Ўша жойда. – Б. 51-67.

Ўзбекистон Республикаси 04.04.2018 й. ЎРҚ-470-сон номи Қонуни.

КЕРБЕР-Т русумли ион-дрейфли детектордан фойдаланиш бўйича услубий қўлланма -Т.:ТОҲТБЮ, 2016 й. – 45 бет.

Закурлаев А.К. Ҳодиса жойида кўринмас ва кўз илғамайдиган изларни аниқлаш усуллари. Ўқув-улубий қўлланма. 2015. 96 б.

Закурлаев А.К. Криминалистика дарслик. Ҳодиса жойида изларни аниқлаш ва олиш усул ва услублари. 2019 й.