Авторы

  • Жамшид Жабборов
    базовый докторант, Каршинский Государственный Университет, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss5/S-pp484-491

Ключевые слова:

потребность духовная потребность мировоззрение общество человек материальная потребность технология духовная жизнь производство

Аннотация

В статье подчеркивается положительное влияние потребностей, отраженных в богатом духовном наследии, созданном нашими предками, на благосостояние людей. Кроме того, глубокий научный анализ классификации системы потребностей, ряд успешных научных исследований социально-философских и культурных факторов развития духовных потребностей учеными нашей страны.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Interpretation of the problem of spiritual needs in the scientific
research of scientists of our country

Jamshid JABBOROV

1


Karshi State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received April 2021
Received in revised form
20 April 2021
Accepted 15 May 2021
Available online
25 June 2021

The article covers the positive impact of the needs reflected in

the rich spiritual heritage created by our ancestors on the well-
being of people. Also, the scientists of our country conducted a
series of successful scientific researches on the classification of
the system of needs, socio-philosophical and cultural factors of
the development of spiritual needs.

2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

need,
spiritual need,
world-view,
society,
person,
material need,
technology,
spiritual life,
production.

Мамлакатимиз олимларининг илмий тадқиқотларида
маънавий эҳтиёжлар муаммосининг талқини

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

эҳтиёж,
маънавий эҳтиёж,
дунёқараш,
жамият,
шахс,
моддий эҳтиёж,
технология,
маънавий ҳаёт,
ишлаб чиқариш.

Мақолада аждодларимиз томонидан яратилган бой

маънавий меросда акс этган эҳтиёжларнинг одамлар
турмуш фаровонлигига ижобий таъсири ёритилган.
Шунингдек, мамлакатимиз олимлари томонидан эҳтиёжлар
тизими таснифланиши, маънавий эҳтиёжлар ривож-
ланишининг ижтимоий-фалсафий ва маданий омиллари
юзасидан бир қатор муваффақиятли илмий изланишлар
олиб борилганлиги чуқур илмий таҳлил қилинган.

1

Basic doctoral student, Karshi State University, Karshi, Uzbekistan.

E-mail: jamshidshoh@gmail.com.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415

485

Интерпретация проблемы духовных потребностей в научных
исследованиях ученых нашей страны

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

потребность,
духовная потребность,
мировоззрение,
общество,
человек,
материальная
потребность,
технология,
духовная жизнь,
производство.

В статье подчеркивается положительное влияние

потребностей, отраженных в богатом духовном наследии,
созданном нашими предками, на благосостояние людей.
Кроме

того,

отражен

глубокий

научный

анализ

классификации системы потребностей, ряд успешных
научных

исследований

социально-философских

и

культурных факторов развития духовных потребностей
учеными нашей страны.


КИРИШ
Инсоният тараққиётига назар ташласак, инсон эҳтиёжлари, жумладан,

маънавий эҳтиёжлар доим ўсиб, юксалишиб боради. Улар ўз ривожланиш
қонунларига эга. Маънавий эҳтиёжларнинг қондирилиши улардан юксакроқ
бўлган янги маънавий эҳтиёжларни туғилишига олиб келади. Бу ҳолат маънавий
эҳтиёжларнинг муттасил равишда юксалиб бориши қонун эканини тасдиқлайди.
Маънавий эҳтиёжларнинг пайдо бўлиши, англаниши, қондирилиши, эҳтиёж-
ларнинг таркиби ўзгариши ёки янги-янги эҳтиёжларнинг пайдо бўлиши, уларнинг
ҳам қондирилиш жараёни доимо такрорланувчи энг муҳим, моҳиятли, биринчи
даражали зарурий боғланишлардир. Маънавий эҳтиёжларни узлуксиз равишда
ўсиши ва янгиларининг вужудга келиши ҳар бир жамиятга хосдир.

Жамиятни янада юксалтиришда маънавий эҳтиёжларнинг қондирилиши

муҳим аҳамият касб этади. Инсоннинг ижтимоий моҳияти, тафаккур ва жамият,
маънавият ва ижтимоий муҳит муносабатлари, инсон эҳтиёжи, ҳаётий талаблари ва
нафси хусусиятлари ҳақидаги фикрлар Шарқ ижтимоий-фалсафий тафаккури
намояндалари: Форобий, Беруний, Ибн Сино, Юсуф Хос Ҳожиб, Жалолиддин Румий,
Алишер Навоий ижодиётида ифодаланган бўлиб, уларнинг қарашларида акс этган
инсон маънавияти, гуманистик ғоялари бугунги кунда ҳам ўзининг долзарб
тарбиявий аҳамиятини йўқотмаган.

Мамлакатимиз олимлари томонидан эҳтиёжлар тизимини таснифлаш

юзасидан бир қатор муваффақиятли илмий изланишлар олиб борилиб, қисман
таҳлил қилинган. Бироқ, маънавий эҳтиёжларнинг юксалиши, шаклланиши, англаб
олиниши, шахсий, гуруҳий, миллий манфаатлар билан боғланиши, эҳтиёжларнинг
мазмунига, инсон ва жамиятга таъсирига кўра ижобий ва салбий хусусиятлар касб
этиши, эҳтиёжлар ривожини белгиловчи омиллар, эҳтиёжлар ривожининг
маънавият ва бутун жамият юксалиши билан боғлиқлиги каби долзарб масалалар
чуқур таҳлилларга таянувчи илмий изланишлар олиб боришни тақозо этади.


АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДЛАР
Мазкур мақолани таҳлил қилиш жараёнида илмий билишнинг обективлик,

тарихийлик ва умумийлик усулидан фойдаланилди. Шунингдек, маънавий
эҳтиёжлар – аждодларимиз ҳамда юртимиз олимларининг илмий-тадқиқот


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415

486

предмети сифатида тизимли ёндашув асосида таҳлил қилинди. Эркаев А. нинг
“Маънавият – миллат нишони” китоби, “Маънавиятнинг уч қонуни” номли
мақоласи, Абу Наср Форобийнинг “Фозил одамлар шаҳри” асари ва бошқа
адабиётлар рўйхатида келтирилган муаллифларинг назарий-фалсафий қарашлари
илгари сурилган илмий мақолалар методологик манба бўлиб белгиланди.


МУҲОКАМА ВА НАТИЖАЛАР
Қадимги дунё донишмандлари, хусусан, Зардушт, Конфуций, Будда, антик

замон алломалари замонидан бошлаб ҳозирги кунгача инсон муаммоси тўғрисида
фикр юритилганида унинг моҳиятини ақл, тил, ахлоқ, одоб ва эҳтиёжларга боғлаб
тавсифлаш анъанаси давом этиб келмоқда. Марказий Осиёнинг энг қадимги ёзма
манбаи бўлган “Авесто”дан тортиб шу кунгача юзага келган ижтимоий-фалсафий
фикрларда маънавий ва ахлоқий эҳтиёжлар мазмунини инсон билан боғланган
ҳолда тавсифлаб келади.

Хусусан, комилликка интилишнинг моҳияти ва зарурияти

ҳақидаги масала қадимги Шарқда юзага келган дастлабки фалсафий-назарий
масалалардан биридир. У “Авесто”да таҳлил қилинган. Бу асарда ифодаланган “эзгу
фикр, эзгу сўз, эзгу амал” бирлиги инсонда маънавий эҳтиёжларни шакллан-
тиришда ниҳоятда катта аҳамиятга эга бўлиб, унда ҳозирги замон учун ҳам беҳад
ибратли бўлган сабоқлар борлигини кўриш мумкин. Марказий осиёлик
мутафаккирларнинг фалсафий қарашларида бундай фикрлар устувор ўрин тутган.

Абу Наср Форобийнинг фикрича, ахлоқий камолотни маънавий эҳтиёжга

айлантирган инсон ўз руҳи, ғурури ва виждонини қадрлаши, ўзи гўзал ва яхши
хислатли, қўрқмас, жасур бўлиши керак, ўз табиатига кўра ҳар – бир одам шундай
яратилганки, у яшаши ва камолга етишиши учун жуда кўплаб нарсаларга муҳтож
бўлади, уларга бир ўзи эриша олмайди ва уларга эришиши учун у кишилар
жамоасига муҳтож бўладики, уларнинг ҳар бири унинг бирор-бир ҳожатини
чиқаради. Ҳар-бир одам бошқа одамга нисбатан худди шундай аҳволда бўлади.
Аллома инсоннинг яшаши ва камолга етиши учун зарур бўлган нарсалар
йиғиндисини эҳтиёж сифатида баҳолайди. Фаробийнинг эҳтиёжга, жамиятнинг
шаклланиши ва ривожланишида унинг аҳамиятига берган таърифи бизнинг
давримизда ҳам эътиборини йўқотмаган [1. 186–188]. Фаробий жамиятнинг келиб
чиқиши устида мулоҳаза юритар экан, зўравонлик ва мажбурлаш таълимотини
инкор этиб, у инсон жамоасининг келиб чиқиши асосида табиий эҳтиёж ётганлиги
ҳақидаги назарияни илгари суради. “Табиий эҳтиёж кишиларни жамоага
уюшишига, ўзаро ёрдамга олиб келади. Ана шу ўзаро ёрфам туфайли эҳтиёж
қондирилади. Кишилар ўртасидаги ўзаро ёрдам инсон жамоасини келтириб
чиқаради” [9. 45].

Абу Али ибн Сино инсоннинг ижтимоий мавжудлиги унинг фақат маънавий

табиатидан эмас, балки табиий эҳтиёжларидан келиб чиқишини, яхшиликка
интилиш, уни ҳаётга татбиқ этиш инсон учун юксак маънавий фазилат эканлигини
таъкидлайди. Алломанинг фикрича инсон эҳтиёж ва интилишлари ўртасида фарқ
бўлиши табиий ва айрим аҳоли гуруҳлари ҳамда шахслар ўртасида келишмовчилик,
қарама-қарашликларни содир бўлиши кишиларнинг мавжуд эканлигидан
далолатдир [6. 143–144].

Абу Райҳон Берунийнинг фикрича эса, ахлоқий қадриятлар инсоннинг

меҳнатида намоён бўлади [3. 40]. Мутафаккир инсонни инсон сифатида улуғлайди-


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415

487

ган нарса бу меҳнат эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтади. “Инсон ўз эҳтиёжларини
тушуниб, ўзига ўхшаш кишилар билан бирга яшаш зарурлигини англай бошлайди.
Шунинг учун ўзаро келишувчанлик қабилидаги шартнома тузишга киришади.
Одамларнинг биргаликда турмуши инсонни ҳақиқий қудратга, унинг эҳтиёж-
ларини қондиришга олиб келмайди, бунинг учун яна меҳнат қилиши зарур” [2], деб
таъкидлайди.

Ижтимоий ҳодиса ва жараёнларни тушунтиришда Беруний кишилар

эҳтиёжини ҳам муҳим омил сифатида кўрсатиб, асослаб берган. Хусусан, у
одамларнинг бир-бирини ҳимоя қилиш эҳтиёжи, муомала эҳтиёжи, моддий ва
маънавий эҳтиёжларини алоҳида таҳлил қилиб берган [9. 47].

Билимга нисбатан одоб юқорироқ турган, одоб билимнинг устқурмаси

эканлигини таърифлаган тасаввуф фалсафаси комил инсонда ахлоқ, одоб, юксак
хулқ-атвор ботиний бўлишини эътироф этган. Бундай комиллик Алишер
Навоийнинг “Одамий эрсанг демагил одами, оники йўқ халқ ғамидин ғами” [4]
тарзида ифодаланган ҳикматида ўз аксини топган.

Собиқ иттифоқ даврида эҳтиёж, хусусан маънавий эҳтиёжлар ҳақида юзага

келган концепцияларда тарихий материализм, коммунистик мафкура ғоявий асос
бўлганлиги учун бу соҳада холисона илмий фикр юритиш имконлари чекланган
эди. Янгиланган Ўзбекистонда амалга оширилаётган фалсафа ва фалсафий фанлар
тизимига оид тадқиқотларда маънавий эҳтиёжлар ва уларнинг шаклланиш
механизмлари асосан ижтимоий-амалий фаолиятга боғлаб ўрганилади. Эҳтиёжлар
ҳақидаги фалсафий, социологик, иқтисодий, психологик, эстетик изланишларда
унинг умумий томонлари тилга олинган бўлса-да, лекин шахснинг маънавий
эҳтиёжи, унинг моҳият-мазмуни, мезон ва меъёрлари, тушунча ва принциплари
махсус ўрганилмаган.

Ўрта асрларда маънавият масалалари, хусусан, маънавий эҳтиёжлар диний

муносабатлар таъсири остида бўлганлигини кўплаб тарихий манбаларда
учратамиз. Бу даврда яшаган инсонларнинг дунёқарашида, қадриятларида дин
устунлик қилди, уларнинг маънавий ҳаётини белгилаб берди.

ХIХ аср охири ва ХХ аср бошларидаги ижтимоий-тарихий тараққиётнинг

натижасида ҳамда бошқа халқларнинг маърифатпарварлари таъсири оқибатида
ижтимоий-фалсафий оқимга айланган жадидчилик ҳаракатининг ғоялари:
озодлик, тенглик ва ҳурфикрлик – инсонларнинг асосий маънавий эҳтиёжига
айланди. Жадидлар Туркистон ҳудудида узоқ давр мобайнида юз берган ижтимоий-
маданий инқирозга барҳам беришга ҳаракат қилиб, санъат, дин, матбуот, маориф,
адабиёт соҳаларида ислоҳот ўтказиш ғояларини илгари сурганлар. Улар ахлоқ-
одоб, эътиқод, адлия, соғлиқни сақлаш муаммоларини қайта кўриб чиқишни,
ижтимоий-маънавий ҳаётнинг барча соҳаларини шакллантиришни ўз олдиларига
асосий мақсад қилиб ҳаракат қилишди, кўплаб ютуқларга эришишди. Лекин, ўша
даврдаги сиёсий тизим бу ҳаракатларнинг заволга юз тутишига сабаб бўлди.

Мустақилликдан кейин юртимизнинг файласуфлари ҳам эҳтиёж муаммосига

эътиборларини қаратишди. Эҳтиёжлар ҳақида А.П. Эркаев қуйидаги фикрларни
билдирган: “Ҳайвонот оламида биологик эҳтиёжлардан ўзга бир эҳтиёж деярли йўқ.
Айрим қушлар ва ҳайвонларнинг “ишқий” ўйинлари, жуфт бўлиб яшашини
биологик-эҳтиёж доирасидан ташқари деб қарашга асос йўқ. Ҳайвонот оламида


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415

488

эҳтиёжлар юксалмайди, фақат ўзгаради, натижада биологик вужуд табиатга
мослашади, холос.

Инсонда эса эҳтиёжлар муттасил юксалади: моддийлари ҳам, маънавийлари

ҳам. Инсонда бир эҳтиёжнинг қондирилиши ундан юксакроқ бўлган янги эҳтиёжни
туғдиради” [10. 39]. Олимнинг фикрларини таҳлил қиладиган бўлсак, маънавий
эҳтиёж фақат инсонгагина хос бўлиб, уни онгли мавжудот сифатида шакллан-
тиришда, дунёқарашини ривожлантиришда, борлиқда ижтимоий мўлжалини
белгиловчи восита эканлигини кўришимиз мумкин. Ҳайвонот оламидаги
“эҳтиёжлар” эса фақат табиий-биологик кўринишга эга бўлиб, организмининг ички
майл, интилиши сифатида намоён бўлади. Агарда инсонларда ҳам ҳайвонлар-
дагидек фақатгина табиий-биологик эҳтиёжлари мавжуд бўлиб, моддий-
иқтисодий, ижтимоий, маънавий эҳтиёжлари мавжуд бўлмаганда, инсоннинг онгли
фаолияти ҳам бўлмасди.

А. Эркаев ижтимоий-маънавий эҳтиёжларни мазмуни, вазифалари, аҳамияти,

муайян ижтимоий

онг шаклига мансублигига қараб икки гуруҳга бў

лади

:

1. Умуммаънавий, яъни маънавият яхлит тизим, бус-бутунлик сифатида

тақозо этадиган ва вужудга келтирадиган эҳтиёжлар;

2. Маънавиятнинг нисбатан мустақил таркибий қисмлари сифатида

ижтимоий онг шакллари тақозо этадиган ва вужудга келтирадиган эҳтиёжлар.

Биринчи гуруҳга: инсоннинг ўз табиатини (моҳиятини) такомиллаштириш,

ижтимоий яратувчилик имкониятларини (салоҳиятини) ошириш, шахс сифатида
қобилиятларини юзага чиқариш, эркинлик даражасини орттириб бориш
эҳтиёжлари киритилган. Уларнинг ҳар бири кўплаб талаб, меъёр, мезон ва
кўрсаткичларни қамраб олади.

Иккинчи гуруҳга ижтимоий онгнинг алоҳида шаклларига оид эҳтиёжлар

тизими киради: эътиқодий, яъни илмий-фалсафий ва диний эҳтиёжлар, ахлоқий
эҳтиёжлар, эстетик эҳтиёжлар, ҳуқуқий эҳтиёжлар, сиёсий эҳтиёжлар, бошқа
ижтимоий-маънавий эҳтиёжлар (оилани мустаҳкамлаш, урф-одатлар, маросим,
анъаналарни такомиллаштириш, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спортни
ривожлантириш, ахборот олиш, ҳордиқ чиқариш, бўш вақтни мазмунли ўтказиш)
ва ҳоказо [11. 20–26].

Таниқли олимлардан Эркин Умаров ва Маҳмуд Абдуллаевлар ҳаммуаллиф-

лиги остида чоп этилган “Маънавият асослари” ўқув қўлланмасида: “Эҳтиёж – бу
зарурат. Биз уларни ўйлаб топмаймиз, англаб етишимиз ёки англаб ета
олмаслигимиз мумкин. Ҳар қандай эҳтиёж ўз асосига кўра, инсоннинг муҳит билан
ўзаро алоқадорлиги туфайли юзага келади. Ҳар бир киши ўз тирикчилигини
таъминлаш учун озиқ-овқат ейиши, ичиши, ҳаракат қилиши, ўзи билан табиат
ўртасидаги модда алмашинувини амалга ошириши зарур, бироқ очлик, ташналик
туйғуси овқат ҳазм қилиш жараёнисиз маъно касб этмайди. Ҳаракат қилишга
бўлган эҳтиёж муайян органлар ва мускуллар ҳаракатисиз, шунингдек, кишилар
билан алоқага киришиш истагисиз, тилсиз, тафаккурсиз, ҳиссиётсиз рўй бермайди”
[12. 27], – дея эҳтиёж тушунчасига таъриф берганлар ва уларнинг юзага
чиқишининг ички механизмини қайд этганлар. Олимлар инсон борлиқнинг бир
бўлаги сифатида ҳам табиат билан, ҳам жамият билан ўзаро муносабатга киришиши
орқали эҳтиёжлари юзага келишини таъкидлайди. Инсоннинг моддий-иқтисодий


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415

489

ҳамда маънавий эҳтиёжларининг қондирилиши табиат ва жамиятнинг ривож-
ланиш қонунлари асосида юз беради.

Мамлакатимиз етакчи олимларидан бири А. Мухтаров томонидан ижтимоий

эҳтиёж, манфаатлар, ғоя ва мафкура тушунчаларининг маъно-мазмуни, умумий ва
фарқли жиҳатлари тавсифланиши, унинг шаклланиши билан узвий алоқадорлиги,
ғоя ва мафкуралар шаклланишининг ижтимоий-тарихий генезисининг манфаат ва
эҳтиёжлар билан мутаносиблиги, мақсад, манфаат ва эҳтиёжларни илмий-назарий
ҳамда фалсафий нуқтаи назардан тадқиқ этиш орқали уларнинг жамиятдаги
ғоявий-мафкуравий жараёнларга таъсири, мамлакат аҳолисининг сиёсий-ҳуқуқий
маданияти ва ижтимоий онг даражасининг ўсиб бориши, жамиятни демократ-
лаштириш ва либераллаштириш жараёнларининг жадал ривожланиши, миллий
манфаатлар тизимида маънавий-маданий мерос ва мафкура бирлиги, диний-
ахлоқий меросга ворислик, комил инсон ғоялари шахс, жамият ва давлат
ривожланишининг ҳаётий эҳтиёжи сифатида қаралиши, таълим ислоҳотлари
ҳаётий эҳтиёж ва ундаги мафкуравий жараёнлар, таълим миллий моделини рўёбга
чиқариш, шахс тарбиясида эҳтиёж, манфаат миллий ғоя ва мафкура такомилининг
бош омили тарзида баён этилиши изчил тадқиқ қилинган.

Юқоридаги фикрларга асосланиб, тадқиқотчи эҳтиёж категориясига

қуйидагича таъриф берган: эҳтиёж бу, инсоннинг табиий, физиологик, психологик,
моддий-иқтисодий, ҳуқуқий-мафкуравий ҳамда маънавий қондириш ёки рўёбга
чиқаришга интилишнинг мажмуидир.

А. Мухтаров инсон эҳтиёжининг ижтимоий-маиший эҳтиёжларга, диний,

ахлоқий, эстетик, билиш, таълим-тарбия эҳтиёжларидан иборат бўлган маънавий
эҳтиёжга, бошқариш ва тартибга солиш мақсадидаги сиёсий ва ҳуқуқий
эҳтиёжларга бўлиниши тадқиқ қилган. [8. 44].

З.Д. Бойтемирова маънавий эҳтиёжлар таркибидаги ахлоқий эҳтиёжлар

бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориб, ахлоқий эҳтиёж – инсоннинг жамият ва
кишилар манфаати, эзгулик, адолат, поклик-ҳалоллик, ҳақиқат йўлидаги фақат ўз
манфаати билан чекланмаган ва қондирилишини тақозо қиладиган беғараз
ботиний интилиши, индивидуал ички ҳолатнинг руҳий механизми сифатидаги
ақлий, руҳий, эмоционал омиллар билан боғлиқ бўлади, шахснинг ҳаёт, жамият,
турмуш, одамлар ўртасидаги ўрнини мустаҳкамлаш ва мавқени юксалтиришда
муҳим роль ўйнашини эътироф этади.

Маънавий эҳтиёжлар тизимини тадқиқ қилган олима М.К. Номуратова

маънавий эҳтиёжлар тизими таҳлилининг ижтимоий-фалсафий асослари,
маънавий эҳтиёжларнинг ижтимоий моҳияти, Ўзбекистонда маънавий эҳтиёжлар
ва ижтимоий тараққиёт диалектикаси доирасида илмий изланишдар олиб борган.
Унинг таъкидлашича – “Маънавий эҳтиёжлар – инсон эҳтиёжларининг энг олий
кўриниши бўлиб, унинг моҳиятида билимга, камолотга интилиш, юксак идеалларга
эргашиш орқали ўз – ўзини намоён этиш ва англаш ётади. Маънавий эҳтиёжлар
жамият тараққиёти даражасини, ахлоқий идеалларини, мақсад ва манфаатларнинг
қандай ғояларга йўналганлик характерини кўрсатади. У ўз моҳиятида ижодкорлик,
бунёдкорлик ва яратувчанлик салоҳиятини жамлаган бўлиб, маънавий
эҳтиёжларнинг қондирилиши жамиятнинг тараққиётига, ижтимоий, иқтисодий,
сиёсий такомиллашувига восита бўлади” [13].


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415

490

Мамлакатимиз олимлари томонидан инсон эҳтиёжларининг узлуксиз

юксалиши, ёшларда маънавий эҳтиёжларнинг шаклланиш жараёни ҳақида туркум
илмий мақолалар ҳам чоп этилган.

Бугунги кунда ёшларимиз маънавий қиёфасининг шаклланишига маълум

даражада таъсир ўтказаётган эҳтиёж масаласи тўғрисида таниқли тарихчи олим
А. Маврулов кенг мулоҳазаларини Шарқ юлдузи журналида баён этган. Олимнинг
эътирофича, “эҳтиёж инсоннинг инсон эканлигини доимо ёдига солиб турадиган,
уни тарбиялайдиган, сафарбар этадиган ҳодиса сифатида бир томондан табиий
йўсинда юзага келса, бошқа томондан жамият, давлат, турли ташкилот, муассасалар
томонидан шакллантирилади. Умуман, эҳтиёж инсоннинг ижтимоий мўлжали, уни
турғунлик ҳолатидан чиқарувчи восита, кучдир. Аслида, инсоният тараққиёти ҳам
эҳтиёж натижасида ривож топади” [7. 5].

Инсонда соғлом маънавий эҳтиёжни шакллантириш ўта мураккаб жараён

эканлиги, билим, тафаккур ва идрок маънавий эҳтиёжлар шаклланиши учун асос
бўлиб хизмат қилиши олим томонидан таъкидланади. “Оддийдан мураккабликка,
шаклдан мазмунга, сондан сифатга айланиш жараёнида, соғлом эҳтиёж белгилари
намоён бўлиши мумкин. Шу маънода, мамлакатимизда ёш авлодни таълим-тарбия
жараёнига жалб этиш, уларда илм-фанни ўзлаштиришга бўлган интилишни қўллаб-
қувватланаётганлиги ҳайрли ишдир” [7. 6].

Ёшлар тарбиясида улардаги эҳтиёжларнинг шаклланиши ва ўсиш жараёнига

алоҳида эътибор қилиш ижтимоий ҳаётнинг зарурий шарти эканлиги М.А.Ахунов
томонидан этироф этилиб, ёшларда маънавий эҳтиёжларни шакллантиришда
қуйидаги услублардан фойдаланиш мумкинлигини таҳлил қилади: 1. Кузатув
услуби; 2. Меҳнат маҳсули, маълумотлар таҳлили; 3. Суҳбат; 4. Услубий тажриба;
5. Сўровнома; 6. Тест; 7. Коррекцион-ривожлантириш [5. 46–48].


ХУЛОСА
Халқимизнинг бой маданий, илмий меросини яратган, унга асос солган

мутафаккирларимиз, олиму фузалоларимиз тўғрисида ёш авлодга бераётган
билимларимиз,

аждодларимизнинг

маданий

ҳамда

маънавий

мероси,

кашфиётлари, ютуқлари ҳақида таълим муассасаларда таҳсил олаётган ёшларга,
жамиятдаги барча инсонларга англатишимиз орқали уларнинг соғлом маънавий
эҳтиёжларининг ўсишига катта таъсир этиш мумкин. Шунингдек, инсоннинг
ривожланиши, унинг комиллик сари интилиши, мукаммаллик йўлидаги саъй-
ҳаракатлари, нафснинг кучайиши, молпарастлик, шаҳватпарастлик, мансаб-
парастликка қарши кураша олиши орқалигина ўзида соғлом маънавий эҳтиёж-
ларини шакллантириш мумкин.

Шу каби ишлар жаҳон ҳамжамияти орасида ўз ўрнини топиб бораётган Янги

Ўзбекистонда шахс, унинг манфаатлари йўлида олиб борилаётган чуқур
ислоҳотлардан кўзланган мақсаднинг мазмун-моҳиятини ташкил этади.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.

Абу Наср Форобий. “Фозил одамлар шаҳри”. – Т.: Халқ мероси, 1993. –

Б. 86–188.

2.

Абу Райҳон Беруний. Танланган асарлар. 1-Т., Т.: – 1968. – Б. 247.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415

491

3.

Абу Райҳон Беруний. “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар”. – Т.: Фан,

1989. – Б. 40.

4.

Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. Т. 7. – Т.: Фан,1991. – Б. 240.

5.

Ахунов М.А. Инсон эҳтиёжлари ва ёшларнинг маънавий тарбияси. Илмий

хабарнома, АДУ, № 4 2013 йил, – Б. 46–48.

6.

Болтаев М.Н. Абу Али Ибн Сино – буюк тафаккур соҳиби, Ўрта асрлар шарқ

энциклопедист олими. “Шарқ” нашриёти – Т.: Фан, 1980. – Б. 143–144.

7.

Маврулов А. Маънавият – эҳтиёж маҳсули. Шарқ юлдузи журнали. 2010.

№ 4 сон. – Б. 3–7.

8.

Мухтаров А. Миллий ғоя такомилида эҳтиёж ва манфаатлар бирлиги.

Фалсафа фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация
автореферати Т.: 2011. – Б. 44.

9.

Саитходжаев Ҳ.Б. Социология: Марузалар курси. Т.: Ўзбекистон Республикаси.

ИИВ Академияси, 2008. – Б. 169, 45.

10.

Эркаев А.П. “Маънавият – миллат нишони”. Тошкент “Маънавият” 1997. – Б. 39.

11.

Эркаев А.П. “Маънавиятнинг уч қонуни”. “Тафаккур” журнали. 2017 йил

2-сон. – Б. 20–26.

12.

Умаров Э. Абдуллаев М. Маънавият асослари. “Чўлпон номидаги нашриёт

– матбаа ижодий уйи” Тошкент – 2006. – Б. 27.

13.

Номуратова М.К. “Жамият тараққиётидаги маънавий эҳтиёжларнинг

фалсафий таҳлили”. Фалсафа фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун
тақдим этилган диссертация автореферати, Т.: 2011. – Б. 28.

Библиографические ссылки

Абу Наср Форобий. “Фозил одамлар шаҳри”. – Т.: Халқ мероси, 1993. – 186-188-б.

Абу Райҳон Беруний. Танланган асарлар. 1-Т., Т:. 1968. -247б

Абу Райҳон Беруний. “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар”. – Т.: Фан, 1989. – 40-б.

Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. Т. 7. – Т.: Фан,1991. – 240-б.

Ахунов М.А. Инсон эҳтиёжлари ва ёшларнинг маънавий тарбияси. Илмий хабарнома, АДУ, №4 2013 йил, 46-48.

Болтаев М.Н. Абу Али Ибн Сино – буюк тафаккур соҳиби, Ўрта асрлар шарқ энциклопедист олими. “Шарқ” нашриёти – Т.:Фан, 1980. 143-144-б.

Маврулов А. Маънавият – эҳтиёж маҳсули. Шарқ юлдузи журнали. 2010. №4 сон, 3-7 бет.

Мухтаров А. Миллий ғоя такомилида эҳтиёж ва манфаатлар бирлиги. Фалсафа фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферати Т. 2011, -44 б.

Саитходжаев Ҳ.Б. Социология: Марузалар курси. Т.: Ўзбекистон Республикаси. ИИВ Академияси, 2008. 169 б. 45бетда

Эркаев А.П. “Маънавият – миллат нишони”. Тошкент “Маънавият” 1997 й. 39-б.

Эркаев А.П. “Маънавиятнинг уч қонуни”. “Тафаккур” журнали. 2017 йил 2-сон 20-26 бетлари.

Умаров Э. Абдуллаев М. Маънавият асослари. “Чўлпон номидаги нашриёт – матбаа ижодий уйи” Тошкент – 2006, 27 – бет

Номуратова М.К. “Жамият тараққиётидаги маънавий эҳтиёжларнинг фалсафий таҳлили”. Фалсафа фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация автореферати, Т:. 2011, -28 б.