Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Improving the organization of independent work in the credit-
module system (on the example of material science)
Sh. MUKHAMMEDOV
1
Bukhara State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received June 2021
Received in revised form
20 June 2021
Accepted 15 July 2021
Available online
15 August 2021
The article discusses one of the urgent tasks of the modern
education system – bringing education in line with world
standards. The ways of introducing a credit-modular system into
the education system based on European standards are
described. Including the methods used in the training of
technology teachers on the credit-modular system in higher
education. There is a method of organizing independent work in
the field of materials science. The features of the tasks of
independent work are taken into account. The types of
independent work are also explained. The advantages of using
the credit-modular system in higher education are described,
recommendations are given, the importance of training future
teachers through self-study is revealed.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
credit-module,
education system,
educational standards,
science programs,
independent education
hours,
number of credits,
distance learning,
education platform,
independent education
tasks,
literature,
collocation,
synopsis,
essay,
presentation,
keys-stadi.
Кредит-модуль тизимида мустақил ишларни ташкил этишни
такомиллаштириш (материалшунослик фани мисолида)
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
кредит-модуль,
таълим тизими,
таълим стандартлари,
Мақолада ҳозирги олий таълим тизимининг долзарб
вазифаларидан бири – олий таълимни жаҳон андозаларига
мослаштириш ҳақида фикр юритилган. Таълим тизимига
Европа стандартлари асосида кредит-модуль тизимини
1
Independent Researcher, Bukhara State University, Bukhara, Uzbekistan.
E-mail: mukhammedov@mail.ru.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
26
фан дастурлари,
мустақил таълим
соатлари,
кредитлар сони,
масофавий таълим,
таълим платформаси,
мустақил таълим
вазифалари,
адабиётлар,
коллоквиум,
реферат,
эссе,
тақдимот,
кейс-стади.
жорий қилиш йўллари баён қилинган. Олий таълимда
кредит-модуль тизимини технология фани ўқитувчи-
ларини тайёрлашда қўлланиладиган методлар, шу жумла-
дан “Материалшунослик” фанидан мустақил иш-ларни
ташкил қилиш методикаси келтирилган. Мустақил ишни
вазифаларини ўзига хос хусусиятлари инобатга олинган.
Шунингдек,
мустақил
ишларнинг
турлари
изоҳлаб
берилган. Кредит-модуль тизимини олий таълимда
қўллашнинг афзалликлари ҳам баён қилинган ҳамда
тавсиялар берилган. Мустақил таълимнинг бўлажак
педагогларни тайёрлашдаги аҳамияти ва роли таҳлил
қилиб берилган.
Улучшение организации самостоятельной работы в кредитно-
модульной системе (на примере материаловедения)
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
кредитный модуль,
система образования,
образовательные
стандарты,
научные программы,
часы самостоятельного
обучения,
количество кредитов,
дистанционное обучение,
образовательная
платформа,
самостоятельные учебные
задания,
литература,
коллоквиум,
реферат,
эссе,
презентация,
кейс-стади.
В статье рассматривается одна из актуальных задач
современной системы высшего образования – приведение
высшего образования в соответствие с мировыми
стандартами.
Описаны
пути
внедрения
кредитно-
модульной системы в систему высшего образования на
основе европейских стандартов. В том числе методы,
используемые при подготовке преподавателей технологий
по кредитно-модульной системе в высшем образовании.
Есть метод организации самостоятельной работы в области
материаловедения.
Учитываются
особенности
задач
самостоятельной работы. Также объясняются виды
самостоятельной
работы.
Описаны
преимущества
использования кредитно-модульной системы в высшем
образовании, даны рекомендации, выявлена важность
обучения будущих учителей путем самостоятельного
обучения.
КИРИШ
Ўзбекистон олий таълимини ислоҳ қилишда ва миллий ҳамда дунё олий
таълимини таҳлил қилиб кўрганимизда қуйидаги анъанани яққол кўришимиз
мумкин:
–
ҳозирги таълим узлуксиз таълим олишни тақозо этади чунки талаба ҳам
мутахассис ҳам доимо ўз устида мустақил ишлаб билими ва савиясини ошириб
боришни талаб этади.
–
Тезкор ахборотларга бой бўлган ҳозирги жамиятда таълим жараёнини
ташкил қилишни тубдан ўзгартиришни тақазо этади: айниқса аудитория
юкламасини камайтирилиши талабани пассив тингловчи бўлиб ўтиришдан,
мустақил ишга кўпроқ вақт ажратишга олиб келмоқда.
–
Таълимда оғирлик маркази ўқитишдан кўра мустақил таълим олишга
ўтганлигини кўриш мумкин.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
27
–
Шуни таъкидлаш лозимки тлабанинг мустақил иши ўрганиши бу –
индивиднинг мустақил, эркин таълим олиши эмас балки ўқитувчи томонидан
тизимли бошқариладиган талабанинг мустақил фаолияти. Чунки бу ҳозирги
кредит-модуль тизимида мустаыил иш талабанинг асосий фаолияти бўлиб
қолмоқда. Шунинг учун талабанинг мустақил иши ва аудиторияда таълим олиши
50-50% бўлмоқда.
Талабаларнинг мустақил таълим олишларини технологик томондан
қарайдиган бўлсак қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин.
–
Мустақил ишнинг танлашнинг мақсади ва вазифалари. Мустақил ишнинг
мақсади у қандай мутахассис бўлиши билан, бу мутахассисга қандай талаблар
қўйилганлиги билан белгиланади. Касбига боғлиқ ҳолда бу касбга кириш, касбий
назария ва тизимларни ҳамда касбий технологияларни ўрганишга қаратилган.
–
Талабанинг
мустақил
ишини
мазмунини
танлашда,мустақил
иш
технологиясини белгилашда, квалификацион ёки касбий талабларни назарда
тутиш керак бўлади. Бунда мустақил таълим олиш манбалари (адабиёт,
лаборатория тажрибаси, ўз-ўзини таҳлил қилишни ҳисобга олиш лозим.
Талабанинг индивидуал руҳий ўзига хослиги ҳам ҳисобга олиниши керак. Ўқиши,
интеллектуал қобилияти, савияси, мотивацияси, ўқув фанининг ўзига хослиги.)
Мавжуд педагогик-психологик адабиётлар таҳлиллари шуни кўрсатадики
“талабанинг мустақил иши” тушунчаси турлича талқин қилинган. Талабанинг
мустақил иши ўқув-илмий билиш формаси, таълимни ташкил қилиш формаси ва
таълим воситаси сифатида қаралган. [10, 11, 13] Талабалар мустақил таълимини
классификациялашнинг ҳар хил мезонлар бўйича жуда кўп турлари мавжуд.
Масалан дидактик мақсадлари бўйича Б.П.Есинов [2], билим манбалари бўйича
Е.А. Голант ва В.П. Стрезикозин топшириқларни турига қараб М.Г. Граунов ва
И.Я. Лернер [5], мазмунига кўра И.Э. Укт, кўп босқичли классификацияси бўйича
О.А. Нильсонлар турларга ажратганлар.
Шундай қилиб талаба мустақил ишини турларини класификациялаш
қуйидагиларга боғлиқ: педагогик мақсадга, талаба фаолиятининг характерига,
талаба мустақил ишининг турига, кўринишига, талаба мустақил ишини бажариш
жойига, талабанинг мустақиллик даражасига, шунингдек, ўқув фанининг ўзига
хослигига таълимнинг аниқ мақсад ва мазмуни билан аниқланади.
Олий таълимда талабалар мустақил ишини самарали ташкил қилишда
ўқитувчи(тютер, эдвайзер)қуйидаги тамойилларни билиши ва унга амал қилиши
лозим:
–
Ташкилотчилик тамойили.
–
Изчиллик ва кетма-кетлик тамойили.
–
Фаоллик тамойили.
–
Шахсий ёндашув тамойили.
–
Кўргазмалилик тамойили.
–
Ҳаммага тушунарли бўладиган.
–
Талаба вақтининг илмий асосланганлиги.
–
Уй вазифаларини меъёрида берилиши.
–
Ўқув жараёнида талабаларни турли хилдаги мустақил ўқув, ижодий
фаолиятига жалб қилиб уларни қобилиятларини максимал кўрсатишларига имкон
яратиш лозим.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
28
АСОСИЙ ҚИСМ
Педагогика олий таълим муассасаларида Технологик таълим йўналишининг
ўқув режасидаги “Материалшунослик” фани (халқаро коди МаtM2006) ўқув
жараёнининг биринчи семестрида ўқитилади. ECTS кредитлар сони 6 ҳамда
ҳафталик юклама 6 соат бўлиб ҳисобланади. Курс яъни модул тури мажбурий бўлиб
ҳисобланади. Аудитория соатлари 90 соат шундан 40 соат маъруза 30 соат амалий
ва 20 соат лаборатория ишлари режалаштирилган. Шу билан бирга кредит-модуль
тизимида аудитория ва мустақил таълим 50%-50% бўлишини ҳисобга олган ҳолда
90 соат вақт мустақил таълимга ажратилган. Бу намунавий ўқув режада ўғил
болалар учун 16 та мавзу берилган улар қуйидаги тартибда.
1.
Қотишмалар ва уларнинг ҳолат диаграммаси.
2.
Темир-углерод қотишмалари.
3.
Пўлатлар ва чўянлар классификацияси ва маркаланиши таҳлили.
4.
Рангли металларни ишлаб чиқариш. Рангли металлар ишлаб чиқариш
технологик жараёнлари.
5.
Кимёвий-термик ишлаш.
6.
Қуймалар олишнинг махсус усуллари.
7.
Металларни пайвандлаш асослари. Пайвандлашнинг махсус усуллари.
8.
Металларни кесиш жараёнининг физикавий асослари. Кесиш кучи, қувват,
кесиш тезлиги.
9.
Токарлик дастгоҳлар. ТВ-7. Металларни кесиб ишлаш дастгоҳлари.
10.
Янги замонавий композицион материаллар ва технологиялар.
11.
Металмас материаллар. Деталлар ва буюмларни ёғоч пластмасса ва
резиналардан тайёрлаш технологик жараёнлари.
12.
Деталларни тайёрлашда ишлатиладиган материаллар.
13.
Термореактив ва термопласт пластмассалар. Табиий ва сунъий резиналар.
14.
Металлларни кесиб ишлаш. Пармалаш дастгоҳи.
15.
Металларни кесиб ишлаш фрезалаш дастгоҳи.
16.
Янги замонавий ноно технологиялар.
Мавзуларга назар соладиган бўлсак уларга вақтни тенг тақсимлайдиган
бўлсак талаба ҳар бир мавзу устида талаба 5 соатгача мустақил ишлаши керак.
Айрим мавзулар эса бундан ҳам кўпроқ вақтни талаб қилади.
Мустақил
таълимдаги
биринчидан-олтинчигача
бўлган
мавзулар
металлургияга, металларни олиш усулларига бағишланади. Қотишмалар ва ҳолат
диаграммасини ўрганиш талабаларга металнинг ички структураси қандай
шаклланишини ўргатади. Бу соҳада дарслик материаллари ва албатта электрон
кутубхона, интернет сайтлари ва видеороликларидан самарали фойдаланиш
мумкин. Темир-углерод қотишмаларини ўрганиш жараёнида талабалар қандай
қотишмалар пўлат қандай қотишмалар чўян бўлишини ўрганиб оладилар. Пўлат ва
чўянларни класификацияланишида талабалар кейинги фаолиятларида ўқув
устахоналарида ишлатиладиган асбоб-анжомлар, станокларни қайси қисми қандай
материалдан, пўлат ёки чўяннинг қайси маркасидан фойдаланганлиги билиб
оладилар. Албатта бу мустақил ишлар уларни ўқув тарбиявий, илмий
фаолиятларида ҳам жуда муҳим рол ўйнайди. Тўртинчи мавзуда талабалар Рангли
металлар уларнинг хусусиятлари ва ишлаб чиқариш технологиясини чуқур
ўзлаштирадилар.
Ўзбекистон Республикасидаги рангли металлар ишлаб
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
29
чиқарадиган завод ва фабрикалардаги хом ашёлар, уларда ишлаб чиқариладиган
маҳсулотлар ҳақида билиб оладилар. Бешинчи ва олтинчи мавзуларда
металларнинг бардошлилигини ошириш, металлга кимёвий таъсирлар коррозия,
ташқи об-ҳаво таъсирларини билиб оладилар. Коррозия бир йилда қанча метални
емириб тугатишини билиб оладилар, анимациялар ва видеороликлар орқали ҳам
билиб олишлари мумкин. Қайси рангли металлни қаерда ишлатиш мумкинлигини
ҳам билиб оладилар.
Олтинчи мавзуда қуймакорлик санъати билан танишиб қайси деталь ёки
буюм қандай қуйилишини ўрганиб оладилар. Қуймакорлик санъатини сир-
асрорлари билан танишиб чиқадилар.
Металларни пайвандлаш еттинчи мавзуда берилган. Шунингдек 7, 8, 9, 14,
15 мавзуларда металларга ишлов беришнинг механик усуллари баён қилинган.
Бунда пайвандлаш усуллари ва ускуналари ўрганилади. Токарлик, пармалаш,
фрезалаш станоклари билан танишиб уларни ишлатишни назарияси ва амалиётини
кўрадилар.
Ўн биринчи мавзуда металмас материаллар: ёғоч материаллари,
пластмассалар, резиналар ва улардан тайёрланадиган буюмлар деталлар ҳақида
қатор маълумотларни ўрганиши керак бўлади.
Ўн учинчи мавзу термореактив ва термопласт пластмассалар табиий ва
сунъий резиналарни билиб оладилар. Улар ҳақида слайдлар ва видеороликларни
кўришлари мумкин. Мустақил ишлар якунида энг замонавий нанотехнологиялар
ҳақида мавзу берилган бўлиб талабалар уни ҳам ўрганадилар.
Ўқитувчи тютер ёки эдвайзер талабага бу мустақил ишларни талабалар
томонидан ўзлаштирилишини назорат қилиб кредит балларини қўйиб бориши
керак чунки талаба ушбу фанданоладиган 6 кредит балини 3 кредитинимустақил
таълимдан, ёки мустақил ишдан олади. Талабага мустақил таълим олиши учун
HEMIS дастурида ҳам шу мавзуларга доир материалларни жойлаштириш лозим
бўлади.
Бизлар тадқиқот доирасида шу масалаларни ҳам ҳал қилишга ҳаракат қилдик.
Талабага қайси муддатларда қайси мустақил ишларни топшириш жадвалини тузиб
бердик. Чунки талаба 90 соатлик мавзуни бирданига топшира олмайди. Ўқитувчи
талабанинг бўш вақтидауни 96 лаборатория ва устахонадаги станоклар ҳамда
асбоб-анжомлар билан таништириши лозим. Шу билан бирга биз тадқиқот
доирасида ҳар бир мавзу бўйича yutobe да жойлаштирлган видеороликларга
ҳаволаларни ҳам тайёрлаб бердик. Бордию биз мустақил таълимда кўрсатган
мавзуларни талабалар интернетдан, HEMIS дастурида, Moodle платформасидан
топа олмасалар унда ўқитувчининг ўзи шу мавзудавидеоролик тайёрлаб yutobeга
жойлаштирса бўлади. Бу учун албатта видеоролик муҳокамадан ўтказилган ижобий
тақриз олгандан сўнг yutobeга жойлаштириш керак бўлади. Биз қуйида
“Материалшунослик” фанидан талабалар фойдаланишлари учун мустақил ишлар-
нинг айрим мавзулари бўйича интернет ҳаволалар жадвалини келтирдик.
Педагогика олий таълим муассасаларида технологик таълим йўналишидаги
Материалшунослик фанидан талабаларнинг мустақил иши– бу талабанинг ўзига
хос ўқув-услубий фаолияти бўлиб, у таълимий топшириқларни мустақил равишда
бажаришга, ўқишга қизиқтиришга ва “Материалшунослик” фани соҳасида
билимларни оширишга йўналтирилган. Талабанинг мустақил иши мазмуни
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
30
мантиқий теран фикрлашни,ижодийфаолликни, ўқув материалини ўзлаштиришда
тадқиқотчилик ёндашувини шакллантиришга имкон берувчи амалий топшириқ-
ларни бажариш билан боғлиқбўлади.
Одатда талабанинг мустақил иши талабанинг тўла мустақил фаолияти билан
биргаликда аудиториядан ташқарида бажариладиган ўқитувчи раҳбарлигидаги
талабанинг мустақил ишини ҳам ўз ичига олади (5).
Кундузги таълим шаклида бакалавриатда талабанинг мустақил ишининг
умумий соатлари фан ҳажмининг ярмини ташкил этади ва унинг ҳам деярли ярми
ўқитувчи раҳбарлигида талабанинг мустақил ишига ажратилади. Сиртқи таълимда
талабанинг мустақил иши ҳажми фан ҳажмининг 4/5 қисмини ташкил этиши
мақсадга мувофиқ [5].
Ўқитувчи раҳбарлигида талабанинг мустақил иши юкламаси ўқитувчининг
юкламасига тўлалигича кирмайди, бироқ контакт машғулотлар учун ўқитувчига
алоҳида юклама белгиланади (ҳисоб-чизма иши, курс иши, курс лойиҳаси, битирув
иши, магистрлик диссертацияси, илмий изланувчига раҳбарлик, таянч докторантга
раҳбарлик ва ҳ.к.).
Талабанинг мустақил ишини ташкил қилиш олий ўқув юртининг асосий
меъёрий ҳужжатлари, жумладан ишчи ўқув дастурлари, фан модулларини мустақил
ўрганиш бўйича талабларга мувофиқ тарзда амалга оширилади.
Талабанинг мустақил иши қуйидаги шаклларда жорий этилиши мумкин:
–
талабанинг бевосита ўзи томонидан мобил қурилмаси орқали амалга
ошириладиган мустақил иштурлари;
–
анъанавий шаклдаги ўқитувчи раҳбарлигидагиталабанинг мустақил иши.
–
электрон шаклдаги ўқитувчи раҳбарлигидаги талабанинг мустақил иши.
Талабанинг бевосита ўзи томонидан мобил қурилмаси орқали амалга
ошириладиган мустақил иш турларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
дарсга тайёрланиш – маъруза матнлари, видео материаллар, амалий
машғулотлар ва лаборатория ишлари баёнларини ўрганиш;
ахборот излаш – ўз қизиқишларидан келиб чиқиб тақдим қилинган дайжест
орқали интернет материаллариниўрганиш;
FAQ (кўп сўраладиган саволлар) – ўзини қизиқтирган муаммоларга
ўргатувчи дастурлар воситасида жавобизлаш;
Forum – фан мавзулари бўйича телеграмм каналлари ёки масофавий таълим
платформаларида фикралмашиш;
Тест ечиш – ўргатувчи тест дастурларида машқ қилиш орқали фан модулига
оид материалларни мустаҳкамлаш;
Назорат ишига тайёрланиш – фан бўйича кутилаётган оралиқ ва якуний
назоратларга тайёргарлик кўриш.
Анъанавий шаклдаги ўқитувчи раҳбарлигидаги талабанинг мустақил
ишлари:
масала ечиш–амалий машғулот мавзуси бўйича берилган масалаларни ечиш
ва уни ёзма тарзда тақдим қилиш;
реферат–муаммонинг ёзма баёни, бунда илмий манбалар шарҳланади ёки
илмий иш, китоблар таҳлилий баёнқилинади;
коллоквиум – ўқув модулининг назарий қисмининг ўзлаштирилишини
текшириш мақсадида суҳбат уюштириш;
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
31
эссе – долзарб мавзу бўйича шахсий фикрини танқид, публицистик ва бошқа
жанрларда ёзма баён қилиш;
тақдимот – берилган мавзу бўйича слайд ва видео материаллар воситасида
чиқиш қилиш;
кейс-стади ишлаб чиқаришдаги муаммоли вазиятлар бўйича белгиланган
шаклдаги топшириқлар бўйича ечимизлаш;
иш ўйинлари – касбий фаолият жараёнларини имитация қилиш, саҳналаш-
тириш, ролларни ижро қилиш орқали касбий кўникмалар орттириш;
глоссарий – берилган мавзу бўйича атамаларни қисқаизоҳлаш.
гуруҳ лойиҳаси – 3-5 талабанинг ҳамкорликда лойиҳа ишини бажариши;
ҳисоб-чизма ишлари–одатда техник фанлар (муҳандислик графикаси,
электротехника, ахборот технологиялари ваҳ.к.) бўйича амалга ошириладиган
белгиланган услубий қўлланмалар асосида ёзиладиган график ва ҳисоб ишлари;
курс иши – фан ёки фанлар мажмуаси муаммолари бўйича белгиланган
услубий қўлланмалар асосида бажариладиган белгиланган услубий қўлланмалар
асосида ёзиладиган ёзма ва ҳисоб ишлари;
курс лойиҳаси – фан ёки фанлар мажмуаси (техник механика, технологик
жараён ва қурилмалар, мутахассисликка оид лойиҳа ишлари бажариладиган
фанлар) муаммолари бўйича белгиланган услубий қўлланмалар асосида
бажариладиган график чизмалар илова қилинадиган белгиланган услубий
қўлланмалар асосида ёзиладиган ҳисобишлари;
диплом лойиҳаси - мутахассислик фанига оид берилган мавзу бўйича ишлаб
чиқариш корхонасини ёки унинг бўлинмасини лойиҳалашга қаратилган, график
чизмалар ва ҳисоб ишлари билан баён қилинадиган белгиланган услубий
қўлланмалар асосида ёзиладиган лойиҳавийиш;
амалиёт ҳисоботи – ўтказилган малакавий амалиёт (танишув, ишлаб
чиқариш, битирув олди амалиётлари) бўйича белгиланган услубий қўлланмалар
асосида ёзиладиганҳисобот;
фан тўгаракларида иштирок этиш – талабанинг фан тўгаракларида макет,
модел, слайд, намуналар каби кўргазмали материалларнитайёрлаши;
танловларда иштирок этиш – талабанинг ўқитувчининг илмий раҳбарлиги
остида турли танловларда иштирок этиши (“Ёш ихтирочи”, талабалар стартап
лойиҳалари ва ҳ.к.);
фан олимпиадаларида қатнашиш – фанлар бўйича олий таълим муассаса-
лари ўртасида ўтказиладиган олимпиадаларда иштирок этиш;
илмий анжуманларда маъруза қилиш – фанга оид илмий тадқиқот мавзуси
бўйича олий таълим муассасаси, Республика ва халқаро миқёсларда ўтказиладиган
илмий-техникавий анжуманларда маърузақилиш;
илмий тезис ва мақолалар чоп этиш – илмий анжуманларнинг тўплам-
ларида тезислар ва илмий журналларда илмий тадқиқот мавзуси бўйича мақолалар
чопқилиш;
ўқув-услубий материалларни тайёрлашда иштирок этиш – дарслик, ўқув
қўлланма, услубий қўлланма, услубий кўрсатма ва бошқа ўқув-услубий адабиёт-
ларни тайёрлашда иштирокэтиш;
Электрон шаклдаги ўқитувчи раҳбарлигидаги талабанинг мустақил ишлар:
Link – интернет ҳаволасини очиб унда келтирилган видео ёки матн
шаклидаги материални белгиланган ҳажмдаизоҳлаш;
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
32
Chart – жадвал, диаграмма ва схемаларни чекланган ҳажмда таҳлил қилиш.
Q/A–масофавий таълим платформасида ўқитувчи томонидан берилган
саволларга белгиланган ҳажмда ёзма жавоб бериш;
Review – тақдим қилинган манбага аннотация ёзиш.
SWOT – талаба бирор тушунчани чекланган ҳажмда SWOT-таҳлил қилади;
Interview – муаммони тадқиқ қилиш бўйича суҳбат уюштириш ва уни
масофавий таълим платформасигаюклаш;
Google Apps – Google Classroom платформасида ҳамкорликда слайлар,
жадваллар, матнлар шаклидаги топшириқларни бажариш;
Дайжест – берилган мавзу бўйича интернет-ҳаволалар тўпламини
келтириш, картотека тузиш ва уларни қисқаизоҳлаш;
Report – талабалар лаборатория машғулотлари бўйича ҳисоботларини
масофавий таълим платформасига киритишади.
Ўқитувчи раҳбарлигидаги талабанинг мустақил ишлари уларнинг баёни,
мавзулари, топшириқлари, ўтказиш шакллари, соатлар ҳажмини ҳам кўрсатган
ҳолда фаннинг силлабусида фан модуллари бўйича келтирилади.
Талабанинг мустақил иши мазмуни фаннинг хусусиятидан, олий ўқув
юртининг техник имкониятларидан ва кутубхонанинг ўқув-услубий таъминлан-
ганидан келиб чиқиб аниқланади.
Талабанинг мустақил иши инновацион технологияларга асосланган бўлиши
керак. Ўқитувчи раҳбарлигидаги талабанинг мустақил ишининг аудиториядаги
шакли берилган топшириқ доирасида талабаларнинг дарслик ва бирламчи
манбалар, гуруҳли топшириқларни бажариш, якка тартибдаги таҳлилий фаолият-
ларни кўзда тутади. Ўқитувчи раҳбарлигидаги талабанинг мустақил иши ҳар бир
фан бўйича бутун академик ўқиш даврида сана, вақти, аудиторияси ва тьюторларни
кўрсатган ҳолда график бўйича ўтказилади. Ўқитувчи раҳбарлигидаги талабанинг
мустақил иши доирасидаги машғулотлар маслаҳат ва интерфаол шаклларда
бўлиши мумкин, уларнинг нисбати ўрганилаётган фаннинг мураккаблиги, уларни
ўрганишгаажратилган аудтория соатлари ҳажми, талабаларнинг тайёргарлик
даражаси билан аниқланади.
Якка тартибда маслаҳат олган талаба, ўқитувчиларнинг меҳнатини ҳисобга
олиш бўйича журналга имзо қўяди. ТМИ нинг сифатини кафедра назорат қилади,
бунда ТМИ нинг ҳажми, мазмуни ва ҳисобот турини тасдиқлайди, иш ҳажмини,
кетма-кетлигини ва топшириш муддатларини аниқлайди, ТМИ натижалари бўйича
талабалар ва ўқитувчиларнинг ҳисоботларини кўриб чиқади.
Хулоса. Талаба мустақил ишлаши давомида ўз соҳасининг етук мутахассиси
бўлиб етишади. “Материалшунослик” фани технология ўқитувчиларини тайёр-
лашда асосий фан эканлигини ҳисобга олсак бу фанни ўзлаштиришда талабанинг
мустақил иши алоҳида аҳамият касб этади. Талабанинг мустақил ишларини ташкил
этиш методикаси баён қилинди. Шу билан бирга мустақил ишларни бажаришда
талабалар ва ўқитувчилар учун жадвал асосида интернет манзилларини ҳам
кўрсатидик, бу ҳаволаларда рус ва ўзбек тилида видеороликлар, ўқув лавҳалари
келтирилган. Талабалар мустақил ишини юқори савияда ташкил этиш таълим
самарадорлигини оширади.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
33
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Каххаров С.К., Рахматов И.И., Мухамедов Ш.М. Особенности построения
образовательного процесса на основе модульных технологий обучения в
Узбекистане. Вестник науки и образования, научно методический журнал.
№ 18(96). Ч. 2. Сентябрь 2020. – С. 33–36.
2.
Рахматов И.И., Мухамедов Ш.М. Олийтаълимда кредит модул тизимидан
фойдаланишнинг илмий асослари. Тошкент давлат педагогика университети
илмий ахборотлари. Илмий назарий журнал, 6-сон. 2020. – Б. 85–89.
3.
Рахматов И.И.,
Мухамедов Ш.М.
Организация
системы
модульно-
кредитного обучения в техническом ВУЗе. “Инновацион ғоялар, ишланмалар
амалиётга: муаммолар ва ечимлар” мавзусида масофавий онлайн Халқаро илмий-
амалий анжуман материаллари. Андижон. 2020. – 27-28 май. – Б. 122–125.
4.
Ўринов В. “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида ECTS
кредит-модуль тизими”. Асосий тушунчалар ва қоидалар. 10 август 2020.
5.
Б.Ш. Усмонов. Хабибуллаев Р.А. “Олий ўқув юртларида ўқув жараёнини
кредит-модуль тизимида ташкил қилиш”. Ўқув қўлланма. Тошкент, 2020.
6.
Ш. Мухамедов. “Таълимнинг кредит-модуль тизимини Ўзбекистон олий
таълимида қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари”. ҚарДУ хабарлари.2020. 4-сон.
Б. 183–186.
7.
Mazhidovich M.S. (2020). The modern educational process based on credit
module learning technologies. European Journal of Research and Reflection in Educational
Sciences, 8 (12), Part III. – PP. 78–84.
8.
Мухаммедов Ш.М.,
Рахматов И.И. “Кредит-модуль
тизимида
таҳсил
олаётган технология йўналиши талабалари учун материалшунослик фани
дастурини яратиш технологияси”. Жамият ва инновациялар. 2021(2). – Б. 480–488.
9.
Мухаммедов Ш.М. “Кредит-модуль тизимида таҳсил олаётган техникавий
йўналиш талабалари учун фан дастурини яратиш технологияси”. Фан ва жамият.
Илмий услубий журнал. 2021.(1). – Б. 38–41.
10.
Есипов Б.П. Самостоятельная работа учащихся на уроках. – М.: Учпедгиз,
1961. – С. 239.
11.
Гарунов М.Г.
Совершенствование
внеаудиторной
самостоятельной
работы студентов- важное условие эффективной подготовки специалистов. –
Тюмень, 1981. – С. 53.
12.
Лернер И.Я. Проблемное обучение. – М.: Знание, 1974. – С. 164.
13.
Жарова Л.В. Учить самостоятельности. – М: Просвещение, 1993. – С. 240.
14.
Атоева М.Ф. Периодичность обучения физике. Аспирант и соискатель. –
Москва, 2010. – № 6. – С. 41–43.
15.
M.F. Аtoyeva. Interdisciplinary relations in physics course at specialized
secondary education. The Way of Science. – Volgograd, 2016. – № 9 (31). – PP. 22–24.
16.
M.F. Аtoyeva. The significance of periodicity at teaching physics. The Way of
Science. – Volgograd, 2016. – № 10 (32). – PP. 62–64.
17.
Атоева М.Ф. Эффективность обучения электродинамике на основе
технологии периодичности. The Way of Science. – Volgograd, 2016. – № 10 (32). –
PP. 65–66.
18.
M.F. Аtoyeva. Use of Periodicity in Teaching Physics. Eastern European Scientific
Journal. – Düsseldorf-Germany, 2017. № 4. – P. 35–39.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
34
19.
M.F. Аtoyeva. Didactic foundations of inter-media relations in the training of
university students. International Scientific Journal. Theoretical & Applied Science. p-ISSN:
2308-4944 (print) e-ISSN: 2409-0085 (online). Year: 2020 Issue: 06 Volume: 86. – Р. 124.
20.
M.F. Аtoyeva, R. Safarova. Pedagogical integration as a means of forming
professionally important qualities among students of a medical university. Academicia.
ISSN: 2249-7137 Vol. 10, Issue 8, August 2020. Impact Factor: SJIF 2020 = 7.13
ACADEMICIA: An International Multidisciplinary Research Journal https://saarj.comэ.
21.
M.F. Аtoyeva. Pedagogical Tests As An Element Of Types Of Pedagogical
Technologies. The American Journal of Applied Sciences, 2(09), (TAJAS) SJIF-5.276 DOI-
10.37547 / tajas Volume 2 Issue 9, 19.09.2020. ISSN 2689-09. 92 The USA Journals, USA
www.usajournalshub.com/index.php/tajas 164-169. Имп.5.2.
22.
Farkhodovna A.M. (2020). The problems of preparing students for the use of
school physical experiment in the context of specialized education at secondary schools.
European Journal of Research and Reflection in Educational Sciences, 8 (9). – PP. 164–167.
23.
Saidov S.О., Fayzieva Kh.A., Yuldosheva N.B., Atoyeva M.F. The Elements of
Organization Of The Educational Process On The Basis Of New Pedagogical Technologies.
The American Journal of Applied Sciences, 2(09), (TAJAS) SJIF-5.276 DOI-10.37547 /
tajas Volume 2 Issue 9, 19.09.2020. ISSN 2689-09.92 The USA Journals, USA
www.usajournalshub.com/index.php/tajas 164-169. Имп.5.2.
24.
Atoeva Mehriniso Farhodovna, Arabov Jasur Olimboevich, Kobilov Bakhtiyor
Badriddinovich. (2020). Innovative Pedogogical Technologies For Training The Course Of
Physics. The American Journal of Interdisciplinary Innovations and Research, 2(12). –
PP. 82–91.
