Авторы

  • Мухаббат Курбанова
    исследователь, преподаватель Ташкентского государственного транспортного университета, Ташкент, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss7/S-pp91-96

Ключевые слова:

образ проза пословица сказка эпос детская литература детская психика история узбекской литературы узбекский фольклор

Аннотация

В статье раскрывается генезис узбекской детской литературы с древних времен на примере узбекских народных сказок, пословиц, узбекских классиков Абу Насра Фароби, Юсуфа Хос Хаджиба, Алишера Навои. Термин «детская литература» также имеет научное определение. Он опирается на некоторые доступные на данный момент источники. Автор выразил свое личное отношение к каждому научному комментарию и вступил в научную дискуссию с учеными.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

About the genesis of uzbek children’s prose some comments

Muxabbat KURBANOVA

1


Tashkent State Transport University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received June 2021
Received in revised form
20 June 2021
Accepted 15 July 2021
Available online
15 August 2021

The article reveals the genesis of Uzbek children’s literature

from ancient times on the example of Uzbek folk tales, proverbs,
Uzbek classics Abu Nasr Farobi, Yusuf Khos Hajib, Alisher Navoi.
The term “children’s literature” is also scientifically defined.
It relies on some sources available so far. The author expressed
his personal attitude to each scientific comment and entered into
a scientific discussion with scientists.

2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

image,
prose,
genre,
proverb,
fairy tale,
epic,
children’s literature,
children’s psyche, history of
Uzbek literature,
Uzbek folklore.

Ўзбек болалар насри генезиси ҳақида баъзи мулоҳазалар

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

образ,
наср,
жанр,
мақол,
эртак,
достон,
болалар адабиёти,
бола руҳияти,
ўзбек адабиёти тарихи,
ўзбек халқ оғзаки ижоди.

Мақолада ўзбек болалар адабиёти генезиси қадим замон-

лардан бери мавжудлиги ўзбек халқ оғзаки ижодидан эртак,
мақол, ўзбек мумтоз адабиёт намуналаридан Абу Наср
Форобий, Юсуф Хос Ҳожиб, Алишер Навоий асарлари
мисолида очиб берилган. Шунингдек, “болалар адабиёти”
атамаси илмий жиҳатдан таърифланган. Бунда шу пайтгача
мавжуд баъзи манбаларга таянилган. Муаллиф ҳар бир
илмий мулоҳазага ўзининг шахсий муносабатини билдир-
ган ва олимлар билан илмий мунозарага киришган.

1

Researcher, lecturer, Tashkent State Transport University, Tashkent, Uzbekistan.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415

92

Некоторые комментарии о генезе узбекской детской прозы

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

образ,
проза,
жанр,
пословица,
сказка,
эпос,
детская литература,
детская психика,
история узбекской
литературы,
узбекский фольклор.

В статье раскрывается генезис узбекской детской

литературы с древних времен на примере узбекских
народных сказок, пословиц, узбекских классиков Абу Насра
Фароби, Юсуфа Хос Хаджиба, Алишера Навои. Термин
«детская литература» также имеет научное определение. Он
опирается на некоторые доступные на данный момент
источники. Автор выразил свое личное отношение к
каждому научному комментарию и вступил в научную
дискуссию с учеными.


Қадим замонлардан бери кишилар ўз насли, авлодининг давом этиши ва

фарзандлари аждодларига нисбатан кучли, билимли, бахтли бўлишлари ҳамда
фаровон яшашлари учун ҳаракат қилиб келишади. Бу бир томондан,маълум уруғ
ёки қабиланинг нисбатан узоқроқ яшаб қолишини таъминласа, иккинчи жиҳатдан,
улар олдига ўз издошларини тарбиялашдек улуғ вазифасини ҳам кун тартибини
олиб чиқади. Чунки табиат ҳодисалари, йиртқич ҳайвонлар ҳамласи ёки бошқа уруғ,
қабила ҳужумидан омон қолиш, шунингдек, бошқалардан устунликни таъминлаш
учун эпчил, чаққон, кучли, ақлли, жасур, адолатли бўлиш шарт бўлар эди. Ана
эҳтиёжлар натижада болалар тарбияси учун қатор оғзаки асарлар юзага келган.

Мазкур мулоҳазалар бола ривожланишининг нафақат моддий, жисмоний,

балки маънавий, ахлоқий томонини ҳам қамраб олади. Қадимда одамлар борлиқ,
олам ва табиатдаги ўзгаришларни кузатиб, улар ҳақидаги билим, кўникма, тажриба
ва малакаларини ўз болаларига улар кичиклигиданоқ ўргата бошлашган. Тўғри, бу
даврда болалар адабиёти алоҳида ажралиб чиқмаган эди. У бошқа соҳалар, масалан,
табиатни кузатиш, овчилик, мерганлик, тош тарошлаш ёки бирор маросим, ритуал
кабилар билан аралаш ҳолда келиб, улар синкретик хусусиятга эга бўлган. Бундан
ташқари, ибтидоий даврда одамлар жамоа бўлиб яшаганликлари учун кўп нарса
умумий эди. Ҳатто бола тарбиясида ҳам умумийлик кузатилар эди. Яъни бунда бола
тарбияси бир уруғ,жамоа даражасида, яна ҳам кенгроқ маънода, аввало, умумий
даражада олиб борилган. Энг муҳими, уларда дидактика кучли бўлган. Ҳар бир
персонаж ва унинг хатти-ҳаракати ҳаётий воқеалар билан қоришиб, тарбиявийлик
тусини олган. Масалан, “Уч оғайни ботирлар” эртагида бола тарбиясига оид муҳим
жиҳатлар уч ўғилни вояга етказган ота тилидан баён этилган: – Ўғилларим, мен бой
эмасман, мендан қолган давлат сизланинг маишатингиз учун кифоя қилмайди,
мендан ортиқ нарса умид қилиб ўтирманглар, ўзимдан кейин бахтсиз бўлиб
қолманглар,деб сизларни ўқитдим. Яхши от қўйдим. Тўй қилдим. Вояга етказдим.
Бунинг устига яна сизларни уч нарса билан тарбия қилдим: биринчидан соғлом
вужудли қилдим –Қувватли бўлдингизлар. Иккинчидан, яроғ билан таништирдим
– Қурол ишлатишга уста бўлдингизлар. Учинчидан, қўрқитмай ўстирдим – Қўрқоқ
бўлмай, ботир бўлдингизлар. Яна учта нарсани айтаман, қулоқларингизга
олиб,эсларингиздан чиқарманглар. Тўғри бўлинг – бехавотир бўласиз. Мақтанчоқ
бўлманг – хижолат тортмайсиз. Дангаса бўлманг – бахтсиз бўлмайсиз. Мана бундай
бошқасини ўзингиз билинг” [11. 112]. Ота ўғилларини ўз ҳаёт йўлларини топиш-


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415

93

лари учун сафарга кузатар экан, фарзандларига айтган насиҳатлари болалар
насрининг асосий ғоясига айланган. Ундаги жисмоний (соғлом вужуд), руҳий
(руҳан жасур) ва ақлий (яроғ ишлатиш, ҳаётий тамойиларни ўргатиш)йўналишга
диққат қилинган. Бу бугунги кунда ҳам бола тарбиясидаги энг муҳим хусусият
саналади. Дунёниг деярли барча халқларида оталар ўз фарзандларига ана шундай
тарбия беришади. Шунинг учун болаларга аталган халқ эртаклари, халқ қўшиқлари,
тез айтиш, мақол, афсона, ривоят, нақлларда бола тарбиясининг мана шу уч
томонига диққат қилинади. Демак, болалар насридаги мазкур ғоялар умум-
инсонийлик касб этади.

Бундан ташқари, болаларга мўлжалланган асарлар боланинг руҳияти, ички

оламига, бола ва катталар муносабатларига ҳам эътибор берилган. “Ўзбек болалар
фольклорида болаликнинг қалб тебранишлари, қизиқиш ва эҳтирослари,
воқеликка муносабатлари ўз ифодасини топган. Болалар шулар билангина
чекланмаган: ижтимоий-тарихий тараққиёт тақозоси билан катталар репертуар-
ларига дахлдор айримфольклор намуналарини, “ўзлаштириб”, ўзлариники қилиб
олганлар” [8. 321]. Демак, болалар фольклорида катталар фольклорига оид
нимадир бор. Бу хусусият кейинчалик болалар адабиётига, жумладан, болалар
насрига ҳам кўчган бўлиши мумкин.

Форобий фозил одамлар шаҳрида ҳамма нарса жамо бирга ҳал этилиши, бу

ерда яшовчи ҳар бир одам эркин эканлиги, фуқаролик сиёсати ҳақида сўз
юритаётиб қуйидагиларни “Унинг (яъни фозил одамлар яшайдиган шаҳар)
майдони кенгаяди. ... Бу ерда турли уруғга ва тарбияга мансуб болалар дунёга
келади” [1. 159]. Шундан сўнг олим фозил жамият яратиш,бахтга эришиши ҳар бир
одамнинг орзуси эканлиги, аммо кўпчилик буни қандай амалга оширишни
билмаслигини таъкидлаб, болани ёшлигидан тарбиялаш, унга яхши хулқ, одоб,
касб-ҳунарга ўргатиш ҳақида фикр билдиради. Унинг мазкур фикрига яқин
фикрларни биз Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” (Саодатга элтувчи билим)
номли достонида учратамиз. Юсуф Хос Ҳожиб мазкур достонда бола тарбияси
таълим-тарбия билан бўлиши, боланинг комил инсон бўлиб етишиши учун унга ўз
даврининг ижтимоий, сиёсий, ҳуқуқий, маънавий, маданий билимларини сабоқ
берилиши кераклигини алоҳида таъкидлайди:

Нэса ма бу кун соз сэнга айса оз,
Кичикларка башлаб айайын бу соз.
(Бугун қанча сўз айтсан, сенга,уни кичиклардан бошлаб айтайин) [13. 143].
Кўринадики, ўзбек мумтоз адабиётида бола тарбиясига оид турли қарашлар,

катта ёшдаги кишилар тарбияси, жамият қуриши билан аралаш келади.

Тўғри, келтирилган мисол достонга тегишли деган эътирозли фикр

туғилиши мумкин. Аммо, достон мумтоз адабиётда эпик турнинг асосий жанри
сифатида эътироф этилган ва унда эпик баён етакчилик қилади. Шунинг учун уни
болалар насри тараққиётидаги ўрни кўрсатиб ўтилди.

Кейинчалик ижтимоий тараққиёт янги босқичга кўтарилди. Натижада

болалар учун алоҳида асарлар яратила бошланди. Бу жараён, аввало, халқ оғзаки
ижодида бошланган.Буюк олим Маҳмуд Кошғарийнинг “Туркий сўзлар девони”
(Девони луғотит турк) номли машҳур асарида болаларга мўлжалланган мақол,
шеърий парчалар ва халқ ўйинлари ҳақида қимматли маълумотлар берилган [5].
Масалан, девоннинг учинчи жилдида насрий йўлда битилган мақолларни учратиш


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415

94

мумкин: “буздан сув тамар” (муздан сув томади. Бу мақол хулқи отасининг хулқига
ўхшаган – (бола)лар ҳақида атилади) [5. 3 жилд: 134], “Эрдäм баши тiл (Яхши
хулқнинг боши тилдир)” [5. 3 жилд: 147]. Бу мақол билан болаларга (баъзан
катталарга ҳам) кишилар билан гаплашганда мулойимлик билан, яхши сўзлашиш
кераклиги уқдирилган. Бундай мисолларни болаларбоп алла, овурматоқ, эркалама,
чандиш, асотир, ривоят, латифа, шеър, қўшиқ, эртак каби бошқа жанрдаги
асарларда ҳам учратиш мумкин. Демак, болалар адабиётининг илк илдизи узоқ
тарихга бориб тақалади ва улар халқ оғзаки ижоди намуналарида сақланиб қолган.

Шу ўринда “болалар адабиёти”, “болалар насри” каби атамаларнинг термино-

логик маъносига изоҳ бериш лозим бўлади. “Болалар адабиёти деганда, ёзувчилар
томонидан уларга мўлжаллабёзилган махсус асарларни тушунамиз. Шунингдек,
катталарга аталган, бироқ болалар маънавиятини бойитадиган, уларга маърифий-
эстетик завқ бериши мумкин бўлган айрим асарлар ҳам болалар китобхонлигини
ташкил этади” [10. 3]. Демак, бу ерда катталарга мўлжалланган, аммо, “болаларга
маърифий-эстетик завқ берадиган” жиҳати алоҳида саналган. Шунингдек,
“ижтимоий онг шакллари, мафкуравийишнинг барча соҳалари каби, болалар
адабиёти ҳам воқелик билан, ҳаётдаги турли ижтимоий ҳодисалар ҳамда инсоният
турмуш билан узвий боғлиқ бўлиб, уларни ўзига хос воситаларда бадиий акс
эттиради” [10. 3]. Демак, болалар адабиёти ижтимоий онг шакли ва у реал воқелик
билан боғланган. Аммо “ўзига хос воситаларда бадиий акс эттиради”, деганда бироз
ноаниқлик мавжуд.

Бошқа бир манбада эса “Болалар ва ўсмирлар учун яратилган бадиий, илмий,

илмий-оммабоп ва публицистик асарлар мажмуи том маънода болалар адабиётини
ташкил этса-да, соф бадиий асарлар бу тушунча моҳиятини англатиши таомилга
кирган”, деган фикр, қайдлар келтирилган [9. 7]. Бу ерда муаллифлар болалар
адабиётининг доираси нисбатан кенгроқ эканлигини таъкидлашган.

Болалар учун яратиладиган асарларга қўйиладиган юксак талаблар қуйидаги

ҳавола берилган: “Кичкинтойлар учун ёзиладиган ҳар қандай бадиий асар уларнинг
ёш хусусиятларига, савияларига мос бўлиши, улар қалбида чуқур ўй-фикрлар
уйғотиши, ёрқин образлар ва юксак ғояларга бой бўлиши, уларни улкан ва порлоқ
ишларга илҳомлантириши зарур. Энг муҳими мавзулар тушунарли, содда ва
қизиқарли тилда ёритилиши лозим. Болалар адабиёти ёшларни иймон-эътикодли
кишилар сифатида ва ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашда мустақил мамлакати-
мизнинг қудратли қуролидир” [3. 5]. Бу ерда болаларни тарбиялашдан асосий
мақсад ватан, юрт келажаги учун юксак интеллектуал салоҳиятга эга, интилувчан,
энг муҳими ватанга садоқатли ёшларни тарбиялаш эканлиги тўғри кўрсатилган.

Ўзбек адабиётшунослигига оид бошқа бир манбада эса болалар адабиётига

қуйидагича таъриф берилган: “Бадиий ижоднинг болалар ва ўсмирларга бағиш-
ланган қисми шу истилоҳ билан аталади. Жаҳон халқлари, шу жумладан ўзбек
болалар адабиётидаги топишмоқ, тез айтиш, ўйин қўшиқлари, ривоят, афсона,
эртак, масал ва достон каби асарларнинг аксарияти болалар учун яратилган ва
катталар учун ёзилиб, ёш китобхонлар томонидан ҳам севиб ўқиладиган асарларга
ажртиш мумкин” [7. 50]. Бу ерда ҳам олимлар таърифни тўғри беришган. Катта-
ларга мўлжалланган, аммо болалар ҳам севиб ўқийдиган асарлар борлигини ҳам
тўғри таъкидлаб, болалар ва катталар адабиёти ўртасидаги чегара шартли
эканлигига урғу беришган. Шу ерда “болалар адабиёти” атамасига изоҳ бериш
эҳтиёжи намоён бўлади.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415

95

Болалар адабиёти, деганда сўз санъатига асосланган, бадиий-эстетик ижод

фаолият натижасида шаклланган, болалар ва ўсмирларнинг мураккаб ички олами,
интилиши, қизиқиши ифодаланган, халқона оҳанг ва жонли сўзлашувга яқинлаш-
тириб яратилган асарлар назарда тутилади. Масалан, Ўзбекистон халқ шоири Анвар
Обиджоннинг “Ўқ ўтмас болакай ёхуд олтин юрак” номли болалар қиса ва ҳикоялар
тўпламидаги асарларни келтириш мумкин [2]. Демак, болаларга бағишланган барча
тур ва жанрдаги асарлар биринчи галда воқелик бола тилидан ёки боланинг
воқеликка бўлган бадиий-эстетик муносабатидан келиб чиқиб ифода этилади. Бола
дунёқараши, ўй-фикрлари, орзулари ва уни амалга ошиши, одамлар билан
муносабатига оид воқеалар асар сюжетининг асосини ташкил этади.

Биз юқорида келтирган таъриф узоқ тарихга эга, катта ҳажмли, кенг

қамровли бутун бошли адабиётнинг етакчи жиҳатларини беради, холос. “Болалар
адабиёти” аслида кенг қамровли тушунча бўлиб, унда болалар учун махсус асар
ёзиш анъанаси, реал муҳитдаги эҳтиёж, асарнинг ўқувчи руҳига таъсири, миллий
эстетик-идеал, миллий турмуш тарзи каби жиҳатлар билан боғлиқ қатор
хусусиятлари ҳам бор.

Яна бир манбада болалар адабиётига қуйидагича таъриф берилган. “Болалар

адабиёти кишилик жамиятининг жуда ҳам қадимги босқичларидан бошлаб мавжуд.
Чунки адабиётнинг юзага келиши ҳамма вақт инсонларнинг ўз келажаги ҳисоб-
ланмиш ёки авлодларни ўзларининг анъанларини давом эттирувчи ворислар
сифатида тайёрлаб бориш эҳтиёжидан келибчиққанлар. Ёзувни кашф этмаган
даврларда бу вазифани болалар фольклори бажарибкелган. Ёзув пайдо бўлгач
болалар адабиёти юзага келди” [12. 89]. Демак, болалар адабиёти ҳам катталарга
мўлжалланган адабиётлар каби узоқ тарихга эга. Адабиётнинг мазкур йўналиши
ҳам инсоният ижтимоий фаолиятининг самараси ўлароқ, болалар ва ўсмирларга
бағишланган бадиий асарлар яратилиши билан тарихий йўлни босиб ўтган.

Рус олимлар ҳам болалар адабиёти атамасига нисбатан кенгроқ таъриф

беришган: “Болалар адабиёти, болалар ва ўсмирларга бағишланган бадиий адабиёт
бўлиб, ўз таркибига кичик ёшдаги ўқувчилар ёки ўсмирларга бағишланган
асарларни олади... Болалар адабиётининг мақсади – ёш авлодни ҳар томонлама
тарбиялаш ва тарбиялаш бўлган” [4. 91]. Кўринадики, ўзбек ва рус олимларининг
болалар адабиёти ҳақидаги таърифлари деярли бир хил бўлиб, уларда, асосан, ёш
авлодни ҳар томонлама етук қилиб тарбиялаш ва таълим бериш биринчи ўринда
туради.

Ўзбек адабиёти тарихида болалар тарбияси, уларнинг борлиқни тушуниши ва

англашига ёрдам берадиган қатор китоблар энг қадимги даврлардаёқ яратилган.
Кенг маънода аждодлардан кейинги авлодга қолдирилган барча маданий-
маънавий ёдгорликлар ҳам болалар адабиётига хос хусусиятни ўзида намоён этади.
Яъни, Тўмарис, Широқ ҳақидаги ривоятлар, Билга ҳоқон, Тун Юқуқ тошбитиклари
аслида кекса авлоднинг ўз фарзандлари, болаларига қилган насиҳат, ўгити
сифатида ҳам баҳоланиши мумкин [14. 25–66]. Уларда боланинг шахс бўлиб
шаклланиши, ватанпарварлик туйғусини шакллантирилишига оид фикр-муло-
ҳазалар берилган.

Темурийлар даврида болалар адабиёти мавзуси Алишер Навоий асарларида

алоҳида чизиқ бўлиб ўтганини кузатиш мумкин. Жумладан, “Ҳайрат ул-аброр”
достонидаги инсонга хос йигирмата фазилатнинг келтирилиши ва уларга кичик


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415

96

ҳикоялар илова қилиниши, достоннинг болалар учун ҳам муҳим эканлигини
кўрсатади. Масалан, “Шоҳ қаҳри ва адолат”, “Адаблилик одати ҳақида”, “Қаноат
ҳақида”, “Вафо ҳақида”, “Ростлик ҳақида” кабиларни фикр исботи учун келтириш
мумкин [6. 3].

Замонавий маънодаги “болалар адабиёти” ХХ аср бошларида яратилган

бўлиб, бу борада жадидчилик ҳаракати вакилларининг салмоқли ишларини
эътироф этиш лозим. Лекин мустақиллик йилларида болалар насри тадқиқига,
хусусан, ўзбек ва жаҳон болалар адабиётининг қиёсий таҳлилига камроқ эътибор
берилгани ҳам кузатилди.

Хулоса қилиб айтиш керакки, ўзбек болалар насрининг тарихий илдизлари

узоқ ўтмишга бориб етади. Қадимдан аждодларимиз ўз авлодларини ўзларидан
кўра кучли, билимли, доно ва бахтли бўлишилари учун турли бадиий асарлар
яратиб,бола дунёқараши, руҳияти шаклланишига алоҳида эътибор бериб
келишган. Бу болалар насрида ҳам ўз ифодасини топган.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.

Аль-Фараби, Абу Наср Мухаммед Социально-этические трактаты. Пер. с

арабского. Алма-Ата, Наука.1973. – С. 400.

2.

Анвар Обиджон. Ўқ ўтмас болакай ёхуд олтин юрак. – Тошкент: Шарқ,

2011. – Б. 400.

3.

Жумабоев М. Ўзбек болалар адабиёти: Олий ўқув юртларининг ўзбек тили

ва адабиёти факультетлари талабалари учун дарслик. – Тошкент: Ўзбекистон,
2001. – Б. 242.

4.

Литературный энциклопедический словарь. Под общ. ред. В.М. Кожевникова

и П.А. Николаева. – Москва: Советская энциклопедия, 1987. – С. 752.

5.

Маҳмуд Кошғарий. “Туркий сўзлар девони” (Девони луғотит турк).Уч

жилдлик. – Тошкент: Фан, 1960–1963. – 1 жилди – Б. 502; 2 жилди – Б. 432; 3 жилди
– Б. 463.

6.

Навоий, Алишер. Ҳайрат ул-аброр. – Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги

Адабиёт ва санъат нашриёти,1989. – Б. 352.

7.

Салаев Ф. Қурбониёзов Г., Адабиётшнослик атамаларининг изоҳли сўзлиги.

– Тошкент: Янги аср авлоди, 2010. – Б. 332.

8.

Сафаров О. Бола куйласа – олам мунаввар. / Бойчечак. Болалар фольклори

ва меҳнат тароналари. – Тошкент: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1984. – Б. 321–327.

9.

Сафаров О., Баракаев Р., Жамилова Б. Болалар адабиёти. – Бухоро: Дурдона,

2019. – Б. 428.

10.

Суюмов А., Жумабоев М. Болалар адабиёти. – Тошкент: Ўқитувчи,1995. –

Б. 224. www.ziyouz.com kutubxonasi.

11.

O‘zbek xalq ertaklari. Uch jildlik. I-jild. / Tuzuvchilar: M. Afzalov, X. Rasulov,

Z. Husayionova. – Toshkent: O‘qituvchi, 2007. – B. 384.

12.

Ҳотамов Н., Саримсоқов Б. Адабиётшунослик терминларининг русча-

ўзбекча изоҳли луғати. – Тошкент: Ўқитувчи: 1979. – Б. 366.

13.

Юсуф Хос Ҳожиб. Қутадғу билиг. / Ўзбек мумтоз адабиёти намуналари.

1-жид. – Тошкент: Фан, 2003. – Б. 142–157.

14.

Ўзбек мумтоз адабиёти намуналари. 1-жид. – Тошкент: Фан, 2003. – Б. 332.

Библиографические ссылки

Аль-Фараби, Абу Наср Мухаммед Социально-этические трактаты. Пер. с арабского. Алма-Ата, Наука.1973. – 400 с.

Анвар Обиджон. Ўқ ўтмас болакай ёхуд олтин юрак. – Тошкент: Шарқ, 2011. – 400 б.

Жумабоев М. Ўзбек болалар адабиёти: Олий ўқув юртларининг ўзбек тили ва адабиёти факультетлари талабалари учун дарслик. - Тошкент: Ўзбекистон, 2001. - 242 б.

Литературный энциклопедический словарь. Под общ. ред. В.М.Кожевникова и П.А. Николаева. – Москва: Советская энциклопедия, 1987. – 752 с.

Маҳмуд Кошғарий. “Туркий сўзлар девони” (Девони луғотит турк).Уч жилдлик. – Тошкент: Фан, 1960-1963. – 1 жилди – 502 б.; 2 жилди – 432 б.; 3 жилди – 463 б.

Навоий, Алишер. Ҳайрат ул-аброр. – Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти,1989. – 352 б.

Салаев Ф. Қурбониёзов Г., Адабиётшнослик атамаларининг изоҳли сўзлиги. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2010. – 332 б.

Сафаров О. Бола куйласа – олам мунаввар. / Бойчечак. Болалар фольклори ва меҳнат тароналари. – Тошкент: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1984. – 321-327-б.

Сафаров О., Баракаев Р., Жамилова Б. Болалар адабиёти. – Бухоро: Дурдона, 2019. – 428 б.

Суюмов А., Жумабоев М. Болалар адабиёти.- Тошкент: Ўқитувчи,1995. –224.www.ziyouz.com kutubxonasi.

O‘zbek xalq ertaklari. Uch jildlik. I- jild. / Tuzuvchilar: M.Afzalov, X.Rasulov, Z.Husayionova. – Toshkent: O‘qituvchi, 2007. – 384 b.

Ҳотамов Н.,Саримсоқов Б. Адабиётшунослик терминларининг русча-ўзбекча изоҳли луғати. – Тошкент: Ўқитувчи: 1979. – 366 б.

ЮсуфХос Ҳожиб. Қутадғу билиг./ Ўзбек мумтоз адабиёти намуналари. 1-жид. –Тошкент: Фан, 2003. – 142-157 б.

Ўзбек мумтоз адабиёти намуналари. 1-жид. –Тошкент: Фан, 2003. – 332 б.