Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The main criteria for the development of healthy spiritual
competition in the era of globalism
Maftuna ABBASOVA
1
Samarkand State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received June 2021
Received in revised form
20 June 2021
Accepted 15 July 2021
Available online
15 August 2021
This article provides an overview of globalism, which is
widely used today as a scientific term and plays an important role
in the later life of mankind, as well as its consequences. There is
a reflection on the importance of the global environment in the
formation and development of spiritual competition. In society,
globalism is considered as the power to form a healthy or
unhealthy spiritual competition. In the era of globalisation,
measures have been taken to ensure information security, use
and protection of the Internet system. Philosophical analysis of
the causes and consequences of moral retreat in economic,
political and spiritual spheres has been made. The forms of
spiritual competition that arise as a result of the moral views of
people, are illuminated about its components. The views of a
healthy spiritual competition are described, the main attributes
of which are changing due to the modern demand for it.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
globalism,
competition,
healthy spiritual
competition,
social environment,
justice,
tolerance,
moral qualities,
kindness,
harmony.
Глобаллашув
даврида
соғлом
маьнавий
рақобат
ривожланишининг асосий мезонлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
глобаллашув,
рақобат,
соғлом маънавий рақобат,
ижтимоий муҳит,
адолат,
толерантлик,
ахлоқий сифатлар,
эзгулик,
ҳамжиҳатлик.
Ушбу мақолада бугунги кунда илмий термин сифатида
кенг қўлланилаётган ва инсониятнинг кейинги ҳаётида
муҳим ўрин тутувчи глобаллашув ҳамда унинг оқибатлари
ҳақида
фикр
юритилган.
Маънавий
рақобатнинг
шаклланиши ва ривожланишида глобал муҳитнинг
аҳамияти ҳақида мулоҳаза юритилган. Жамиятда соғлом
ёки носоғлом маънавий рақобатни шакллантириш кучи
сифатида глобаллашув кўриб чиқилган. Глобаллашув
1
Base doctoral student, Samarkand State University, Samarkand, Uzbekistan.
E-mail: gulnozasultan@mail.ru.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
197
даврида ахборот хавфсизлигини таъминлаш, интернет
тизимдан фойдаланиш ва ҳимояланиш чора-тадбирлари
кўриб чиқилган. Иқтисодий, сиёсий ва маънавий соҳаларда
юзага келаётган ахлоқий чекиниш сабаблари ва оқибатлари
фалсафий таҳлил қилинган. Кишиларнинг ахлоқий
қарашлари натижасида вужудга келадиган маънавий
рақобатнинг
шакллари,
унинг
таркибий
қисмлари
тўғрисида ёритилган. Соғлом маънавий рақобатнинг
кўринишлари, унинг замон талабидан келиб чиқиб
ўзгараётган асосий атрибутлари ҳақида баён қилинган.
Основные
критерии
развития
здоровой
духовной
конкуренции в эпоху глобализма
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
глобализм,
конкуренция,
здоровая духовная
конкуренция,
социальная среда,
справедливость,
толерантность,
нравственные качества,
доброта,
гармония.
В этой статье представлен обзор глобализма, который
сегодня широко используется как научный термин и играет
важную роль в дальнейшей жизни человечества, а также его
последствий. Есть размышления о важности глобальной
среды в формировании и развитии духовной конкуренции. В
обществе глобализм рассматривается как сила, формирующая
здоровую или нездоровую духовную конкуренцию. В эпоху
глобализации были приняты меры по обеспечению
информационной безопасности, использованию и защите
интернет-системы. Проведен философский анализ причин и
последствий морального отступления в экономической,
политической и духовной сферах. Формы духовного
соперничества, возникающие в результате нравственных
воззрений людей, освещаются по поводу его составляющих.
Описаны представления о здоровой духовной конкуренции,
основные атрибуты которой меняются в связи с современным
спросом на нее.
Асрлар давомида кишиларнинг борлиқ ҳақидаги билимлари тафовутлар ва
мутаносибликлар билан боғлиқ ҳолда ривожланиб келмоқда. Ривожланишнинг
асосий омили сифатида жаҳон тажрибасидан фойдаланган ҳолда миллий тараққиёт
йўлини тўғри танлаш, кишиларнинг онгини замонавий дунёқараш билан бойитиш,
рационал тафаккур қилиш қобилиятини шакллантиришни кўришимиз мумкин.
Давлатлараро муносабатлар, халқ ва миллатларнинг миллий мафкураси, умум-
инсоний ғоялар негизида юзага келган толерантлик, инсонпарварлик, ватан-
парварлик, диний бағрикенглик ва маънавий баркамоллик каби юксак туйғулар-
нинг шаклланиши ва тараққий этишининг воситаси сифатида уларнинг
глобаллашуви муҳим аҳамият касб этади. Маънавиятнинг глобаллашуви унинг туб
моҳиятини кескин ўзгаришига, ахлоқий жиҳатларининг камситилишига олиб
келади.
Халқлар ҳеч қачон бир–биридан ажралган, ўз қобиғига боғланган ҳолда
яшаган эмас. Кишилик жамияти тарихидаги барча ютуқлар, ғалабалар ўзаро
ҳамкорлик, бошқа халқлар ҳаётидан, ривожланиш стратегияси ва маданиятидан
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
198
намуна олиш, илғор халқларга етиб олиш ва ундан ҳам ўзиб кетишга бўлган
интилишлари маҳсулидир.
Глобаллашув – бутун жаҳон иқтисодий сиёсий, маданий интеграция ва
унификация (бир бирига яқинлашув) жараёнидир. Асосий хусусиятлари халқаро
меҳнат тақсимоти, капитал, ишчи кучи ва ишлаб чиқариш ресурларининг эркин
ҳаракати, қонунчилик, иқтисодий ва технологик жараёнларни стандартлаштириш,
шунингдек, турли мамлакатларнинг маданиятининг қўшилиш ва яқинлашувидир.
Бу объектив жараён бўлиб жамиятнинг барча соҳаларини қамраб олувчи
тизимли хусусиятга эга [1].
Глобаллашувга қарши ҳаракатлар ҳам мавжуд бўлиб, улар глобаллашув
натижасида юзага келадиган ва келаётган муаммоларни оқибати салбий деб
эътироф этишади. Бундай ташкилот, уюшма, ҳаракатларга Греен, Анти Даос каби
бир неча антиглобилистларни киритиш мумкин. Глобаллашув босқичига
минтақалашув босқичини босиб ўтиш лозим. Ваҳоланки, глобаллашув яхлит
жараёнларни ўз ичига қамраб олади. А.Очилдиевнинг таъкидлашича, – ...энг умумий
маънода, глобаллашув, бир томондан, муайян ҳодиса, жараённинг барча
минтақалар, давлатлар ва бутун ер юзини қамраб олганини, иккинчи томондан,
уларнинг инсоният тақдирига даҳлдор эканини англатади” [2: 64]. В.И. Данилов –
Данилъян эса – глобаллашув кўпроқ мантиқдан эмас, балки тарихий парадигмадан
келиб чиққан сўздир. Глобаллашув жиҳатларининг ўзаро алоқадорлигини аниқ ва
равшан таҳлили мавжуд эмас, [3: 143] – деб ёзган эди. Юқоридаги таърифлардан
кўринадики, глобаллашув жараёни ўзининг мураккаблиги ва серқирралиги билан
алоҳида ажралиб туради. Шунинг учун ҳам С. Отамуратов – ...глобаллашув
тушунчаси ҳақидаги қарашлар турли-туманлигича давом этиб келмоқда. Бу табиий
ҳол. Чунки унинг макон ва замонда содир бўлиш хусусиятлари турлича бўлиб
дунёнинг ўзгаришига ўтказаётган таъсирида ҳам янги янги имкониятлари намоён
бўлмоқда” [4: 13]. 1980–1990 йиллар бўсағасида -глобаллаштириш тушунчаси янги
талқинга эга бўлди: асли япониялик кейинроқ америкалик машҳур иқтисодчи
К.Оме тарифлаб берган мазкур атаманинг оммага тушунарли бўлган ифодасидан
жаҳон хўжалиги ривожланишининг нисбатан янги қирралари ва тавсифлари, унинг
дастлабки тараққиёт босқичларидан фарқланувчи ҳозирги ҳолатини кўрсатиш
учун татбиқ эта бошладилар. Проффесор А. Катсович глобаллаштириш жараёнини
тасвирли ёритилиши ва жаҳон хўжалигининг янги тавсифлари юзага келиши:
Демак, тарихий жараёнлар шуни кўрсатмоқдаки, глобаллашув салбий ва
ижобий қарама-қарши ғоялар ўртасидаги курашлар орасида мавжуддир. Миллат ва
халқларнинг миллий ўзлигига салбий таъсир этувчи ғоялар ва маданий
қадрятларнинг кейинги босқичида туб бурилиш ясай оладиган даражада таъсир
доирасига эга бўлиб бормоқда. Барчамизга маълумки, бугунги кунда бутун
дунёнинг уйғунлашуви – глобаллашув жараёни юз бермоқда. Барча нарсанинг икки
қутби бўлганлигидек, глобаллашувнинг ҳам ўзига яраша салбий ва ижобий
томонлари мавжуд. Умуман олганда, барча тадқиқотчи олимлар глобал ўзгаришлар
фақат иқтисодий омиллар билангина чегараланмасдан, маданий ўзига хосликларга
таъсирини албатта ўтказишини таъкидлайдилар, бироқ ушбу таъсир доираси
тўғрисида ҳар хил муносабат билдирадилар. Баъзилари янги технологияларнинг
кенг тарқалишини қўллаб-қувватлайдилар, бу билан глобаллашув жараёни барча
салбий оқибатларнинг олдини олишга қодир деб ҳисоблайдилар. Ғарб
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
199
цивилизациясининг ютуқларидан ҳайратланган бошқалар эса глобаллашув
фақатгина ижобий ўзгаришларга олиб келади деган фикрда. Ушбу тоифадаги
тадқиқотчи ва олимлар бу ўриндаги маданий ўзига хосликни қолоқлик,
камбағаллик, тараққиётдан воз кечиш каби тушунчаларнинг синоними сифатида
баҳолайдилар. Учинчи бир гуруҳдагилар эса глобал ўзгаришларда катта таҳдид
мужассам эканлигини таъкидлайдилар.
Мустақиллик йиллари том маънода Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-
иқтисодий ва маданий тараққиёти истиқболини белгилаш, жаҳон ҳамжамияти
мамлакатлари сафидан муносиб ўрин эгаллашга интилиш йўлидаги кенг кўламли
ислоҳотларни амалга ошириш билан кечмоқда. Жаҳоннинг ривожланган
мамлакатлари тажрибаларини ўрганиш, маҳаллий шарт-шароит, иқтисодий ва
интеллектуал ресурсларни инобатга олган ҳолда жамият ҳаётининг барча соҳа-
ларида туб ислоҳотларнинг амалга оширилаётганлиги янгидан-янги ютуқларга
эришишни таъминламоқда. Турли соҳаларда йўлга қўйилаётган халқаро ҳамкорлик
гарчи ўз самарасини бераётган бўлса-да, бироқ, миллий мустақилликни ҳар
жиҳатдан мустаҳкамлаш, эришилган ютуқларни бойитиш, мавжуд камчиликларни
тезкор бартараф этиш жамият аъзоларидан алоҳида фидокорлик, жонбозлик,
шижоат ва қатъият кўрсатишни талаб этмоқда.
Кишиларнинг жамоавий ҳаёт тарзи, уларнинг жамиятнинг бир бўлаги бўлиб
яшашининг ўзи ҳам глобаллашувда далолат беради. Жамоа бўлиб яшаш бизнинг
миллий анъанамиздир. Бу кишиларнинг бир-бирларига яқинлашувига, бир-
бирларини қўллаб-қувватлаб яшашлари учун замин яратади. Глобаллашувнинг
салбий таъсири унинг кишилар орасидаги муносабат ва мулоқотларга таъсири
тўғрисида Муҳаммаджон Қуронов ўзининг “Бизни бирлаштирган ғоя” номли
китобида қуйидагича фикрларни билдириб ўтади. Глобаллашув ХХI аср одам-
ларининг хулқини кескин ўзгартириб бормоқда. Одамлар орасида атомлашиш
тезлашиб бораётир. Атомлашиш бу – одамларнинг бир-биридан автономлашиши,
ҳар кимнинг ўз ҳаёти билан яшаши, бошқаларга мутлақо бефарқлиги. Оқибатлари
– эгосентризм, худбинлик, ксенофобия. Одамнинг жамият билан алоқаларини узиб,
ўзининг тополомида ўзи яшаши. Лоқайдлик, “менга нима”нинг легитимлашиши.
Бундай вазиятда инсондаги инсонийликни, меҳр-оқибатни ҳимоя қилиш,
сақлаб қолиш керак. Лекин дунёда бу гуманитар инқирозни тушунадиган, ҳал
қиладиган давлат, халқаро ташкилот чиқмади. БМТ “инсоният инсонийлигини
сақлай оладими?” деган муаммони 1989 йилда дунёнинг 31 мамлакати олим
арбобларини тўплаб, илмий тадқиқ қилиб кўрди. Лекин ҳал қила олмади. Чунки
саҳролашув, минтақавий можаролар, ҳарбий асирларга меҳрибонлик каби
иккиламчи муаммоларга ўралашиб қолинди. Чунки асосий сабаб – инсон
маънавияти эътибордан четда қолдирилди [5: 39].
Глобаллашувнинг таъсирида маънавий рақобат ҳам турли кўринишларда:
соғлом маънавий рақобат ва носоғлом маънавий рақобат сифатида намоён бўлади.
Маънавий рақобатнинг ҳар икки кўриниши ҳам жамиятнинг тараққиётига у
ёки бу жиҳатдан таъсир этади. “Соғлом маънавий рақобат деб, оламни ёвуз
кучлардан қутқариш учун шахс, ижтимоий гуруҳ, давлат ва жамиятларнинг ўзаро
жаҳолат устидан ғолибликни таъминлаш учун ҳалоллик ва адолат, иймон ва
эътиқод, тинчлик ва тенглик, ўзаро ҳуқмат ва ишонч, ўзаро ёрдам ва фойдали
ҳамкорлик асосида содир этадиган ўй-фикр ва хатти-ҳаракатларига айтилади”
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
200
[6: 108] – дея таъриф беради Негматова ўз китобида. Маънавий рақобат
глобаллашуви ва унинг ижобий ва салбий оқибатлари ҳақида тўхталар эканмиз, бу
ўринда аввало маънавий рақобат тушунчаси ҳақида сўз юритамиз. Негматова
Шахзода Шуҳратовна ўзининг илмий изланишлари давомида маънавий рақобат
тушунчасига қуйидагича таъриф беради: Маънавий рақобат деб- “кишиларнинг
ўзаро табиат, жамият, инсон вужудида содир бўлаётган нарса, ҳодиса ва воқеаларни
тушуниш, тушунтириб бериш, яшашдан мақсадларини белгилаб бериш, кун
кечириш ташвишларининг ечимини топиш ҳақида ахлоқийлик ёки ахлоқсизлик,
маърифат ёки жаҳолат, эзгулик ёки тубанлик қилишдан иборат бўлган ғоявий,
мафкуравий, маърифий, диний, сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий қарашларини
шакллантириш, уларни тарғиб ва ташвиқ қилиш орқали муайян устунликка
эришиш борасидаги хатти-ҳаракатларига айтилади”- деган таърифни беради
[6: 105]. Шу нуқтаи назар билан қарайдиган бўлсак маънавий рақобатнинг
шаклланишида ҳам муҳим ролни глоабаллашув жараёнлари ташкил этади.
Кишиларнинг ахлоқий, диний, мафкуравий, маънавий, маданий, маърифий
дунёқараши ва тафаккурини шаклланиши ва ривожланиши бевосита бу соҳада
муайян билимларни юзага келтиради. Айнан ана шу билимларнинг замонавий
тарзда ривожланишида глобаллашувнинг аҳамияти яққол намоён бўлади.
Соғлом маънавий рақобатга хос бўлган асосий хусусиятларга:
1.
Очиқлик ва ошкоралик
, яъни ўзининг мақсад-муддаоларини ҳеч кимдан
яширмаслик, сир тутмасликл;
2.
Эзгуликка йўнатирилганлик
, яъни мақсаднинг фақат жамияни ривож-
лантиришга йўналтирганлиги;
3.
Беғразлик,
яъни ўй-фикрлар ва содир этилаётган хатти-ҳаракатларнинг
чин дилдан яхшилик учун қилинаётганлиги;
4.
Дўстоналик
, яъни фақат ўзим эмас бошқалар ҳам моддий ва маънавий
неъматлардан баҳраманд бўлсин деган тарзда иш тутаётганлиги;
5.
Ҳалоллик
, яъни хиёнат ва ғирромликдан холи бўлган тарзда топилган
нарсалар эвазига яшашдан озуқа олаётганлиги;
6.
Инсофлилик
, яъни ҳар бир ишни виждон амри билан бажариш, юзага
келган муаммоларни эса адолатли тарзда виждонан тўғри ҳал этишга
қаратилганлиги [6: 108].
Ҳозирги даврнинг талаби ва замоннинг тезлиги, кишилар орасидаги
муносабат ва мулоқотнинг виртуаллашаётганлигини инобатга олган ҳолда
қуйидаги хусусиятларни ҳам келтириб ўтамиз.
1.
Тарбиявийлик,
яъни ахлоқий тамойилларга риоя қилган ҳолда, жамият-
нинг маънавий қиёфасини янгилаш ва яхшилашга интилиш;
2.
Толерантлик,
яъни бағрикенглик халқ, миллат, элат ва динлар ўртасидаги
ҳамжиҳатликни таъминловчи воситаси сифати кўрилиши;
3.
Тўғрисўзлик,
яъни кишилар орасидаги ишонч ҳиссини шаклантириш ва бу
туйғуни мустаҳкамлашга қаратилганлиги ва бошқа бир қанча хусусиятларни ўз
ичига олади.
Носоғлом маънавий рақобат деб, оламдаёвуз кучларнинг ҳукмронлигини
таъминлаш учун айрим катта молиявий имкониятларга эга бўлган шахс, ижтимоий
гуруҳ, давлат ва жамиятларнинг ўзаро маърифатли дунё устидан ғолибликни
таъминлаш учун ғирромлик, алдоқчилик, виждонсизлик, зўрлик, қўрқитиш,
ўғрилик, қароқчилик, ифлослик, кўрнамаклик, текинхўрлик, товламачилик,
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
201
фирибгарлик кабилар асосида содир этадиганенг жирканч ўй-фикр ва ҳатти-
ҳаракатларга айтилади [6: 108].
Ахлоқий, маънавий хасталикнинг иситмаси кишининг юриш туриши, гап
сўзи, қилаётган ишларида, аждодлар меросига, маънавий қадрятларга беписандлик
билан қарашида намоён бўлиб боради. Ҳозирги илм-фан юксак даражага
кўтарилган даврда кишиларнинг ўй-ҳаёлларига кескин таъсир этадиган омилларга
оммавий ахборот воситалари ва интернет тизимини киритишимиз мумкин.
Айниқса, оммавий ахборот воситалари – радио, телевидение, газета, журнал ва
интернет орқали ахборот айирбошлаш ривожланиб бормоқда. Олимларнинг
фикрича инсон 85 фоиз ахборотни кўриш орқали, қолган 15 фоизини эшитиш
орқали олар экан. Демак, бу ўринда телевидение ва интернетнинг роли ҳар
қачонгидан ортади. Мисол учун, 2002 йилги Сидней Олимпиадаси мусобақа-
ларининг очилиш маросимини дунё аҳолисидан 3 миллиард 600 миллион киши
тўғридан-тўғри томоша қилган. Россиялик олим Ю. Кашлев тўплаган мана
бумаълумотларга эътибор берайлик: Инсоният ХХI асрга 2,2 миллион радио-
приемник, 1 миллиард 200 миллион телевизорга эга сифатида кириб келган.
Бундан 30-40 йил олдин буни тасаввур қилиб ҳам бўлмас эди. Интернет номли
магнитнинг пайдо бўлиши 1995 йилга келиб ундан фойдаланувчилар сони дунёда
900 минг кишини ташкил этиши, 1999 йилга келиб эса 171 миллион киши ундан
фойдаланишни ўзлаштира олиши, 2002 йилга келиб интернет абонентлари сони
500 миллионга етиши бутизимнинг нақадар тез ривожланаётганини кўрсатади.
2015 йил охиридаги маълумотларга кўра дунёда 3 миллиард киши интернетдан
фойдалана бошлаган. Бошқача айтганда, дунёда бирор шахс, жамият, давлат ёки
воқеа, ҳодиса ҳақида саноқли дақиқаларда хабар топиш имкони пайдо бўлди. Бир
пайтлар қўшни давлат аҳволи ҳақида маълумот олиш учун ойлаб кутилар эди.
Жаҳонда рўй бераётган ғоявий жараёнлар, мавжуд мафкура шакллари, уларнинг
моҳияти, мақсадлари ва ўзаро муносабатлари билан боғлиқ ҳолат, хусусият ва
фаолиятини яхлит тарзда акс эттирувчи тушунча. Бугунги дунё яхлитликни ташкил
этса-да, ундаги минтақа ва давлатлар, миллат ва халқлар тарихий шарт-шароит,
жўғрофий жойлашуви, геостратегик ҳолатига кўра турли мавқега эга. Ҳозирги давр
– дунёда ғоявий қарама-қаршиликлар мураккаб тус олган, мафкура полигонлари
ядро полигонларидан ҳам кучлироқ бўлиб бораётган давр. Шундай экан, уларнинг
ўзига хос манфаатларини ифодалайдиган мафкуравий таъсир усуллари бўлиши
шубҳасиз. Жаҳон сиёсий харитасида кўплаб давлатлар мавжуд бўлиб, уларда турли
сиёсий кучлар, партиялар, дин ва диний оқимлар, мазҳаблар, гуруҳ ва қатламлар
фаолият кўрсатмоқда. Улар ўзаро фарқланадиган, баъзан бир-бирига зид бўлган
манфаатларга эга. Айнан мана шу манфаатлар ўзга халқлар, турли минтақалар,
давлатларнинг аҳолиси ёки ижтимоий гуруҳлар онгига, турмуш тарзига таъсир
ўтказиш, уларни бўйсунтириш учун йўналтирилган мақсадларни шакллантиради.
Бундан кўзланган асосий муддао эса муайян жойдаги кишиларга иқтисодий, сиёсий,
ҳуқуқий ва диний қарашларни сингдириш орқали ўз манфаатларини таъминлашга
интилишдир. Шу билан бирга, инсон онгида янгича дунёқараш ва тафаккур тарзи
шаклланаётган ҳозирги даврда муайян кучларнинг мафкура майдонида ҳукмрон-
лик қилишга, ўз таъсир доирасини кенгайтиришга қаратилган интилиши кучайиб
бормоқда. Тажовузкор миллатчилик ва шовинизм, неофашизм ва терроризм,
ирқчилик ва экстремизм мафкуралари шулар жумласидандир.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
202
Глобаллашув жараёнида юзага келган муаммолардан яна бири – бу, миллий-
маънавий ўзига хосликни сақлаб қолган ҳолда кириб келаётган бегона маданият-
нинг жамият тараққиёти талабларига мос келувчи ижобий томонларини қабул
қилишдаги маънавий савияни кўтариш, барча ташқи таъсирга ҳушёрлик
иммунитетини ҳосил қилишдир. Шу ўринда айтиш жоизки, юз бераётган ва юз
бериши мумкин бўлган айрим салбий ҳолатлар учун глобаллашув ҳодисасининг ўзи
айбдор ҳам, жавобгар ҳам эмас. Аксинча, бу кўпроқ субъектив омиллар фаолияти
билан боғлиқ ҳодиса. Шу сабабли ҳам кўр-кўрона ёт маданиятни тарғиб қилиш
ҳаракатларини чегаралаш зарур, яъни маданий ва маънавий глобаллашув соҳасида
толлерантликка ортиқча изн бериб бўлмайди [7].
Глобаллашувнинг жадаллашуви унинг аҳамиятини оширмоқда. Кишилик
жамиятида, ахборотлашган жамиятда ахборотнинг узвийлиги, виртуал оламнинг
миқёси фуқаролик жамиятининг эртанги кунини белгиламоқда десак адашмаган
бўламиз. Дунё ривожланиб боргани сари унинг биз пайқамай қолган, аммо ўта
долзарб бўлган қирралари чиқиб бормоқда. Виртуаллик глобаллашиб бормоқда.
Албатта бу жуда яхши. Чунки жаҳонда бўлаётган воқеа ҳодисалар ва янгиликлардан
тез фурсатлардан ҳабардор бўлиш замон талабидир. Республикамизда олиб
борилаётган туб иқтисодий, ижтимоий ислоҳотлар негизида ҳам айнан мана
шундай омиллар турибди десам муболаға бўлмайди.
Жамиятнинг ўзи давлат ҳатто Интернетда, виртуал оламни келтириб
чиқарадиган компютер технологиялари таьсири остида жиддий ўзгаришлар юз
бермоқда. Ушбу ҳолатлар туфайли жамиятни виртуаллаштириш қонуниятлари
масаласи кундан-кунга кўпроқ кун тартибига қўйилмоқда, чунки менталитет ва
муносабатнинг алоҳида турини шакллантириш ва кенг тарқатиш, дунёнинг
виртуал тасвирини ва тегишли илмий методологиясининг пайдо бўлишига олиб
келади.
Инсон ҳаётининг барча жабҳаларида компютерлар ва замонавий ахборот
технологияларини фронтал равишда амалга ошириш, компютер тармоқларини
шакллантириш жараёни инсониятга ривожланаётган ахборот жамиятида
ижтимоий муносабатларнинг ахборот-коммуникацион ролига сифат жиҳатидан
янги нуқтаи назар билан қарашга имкон беради. Глобал Интернет ва турли виртуал
ҳақиқат технологияларининг барқарор ривожланиши уларнинг чуқур бирла-
шувига ёрдам берди ва бу ўз навбатида “виртуал банк”, “виртуал корпорация”,
“виртуал суд”, “виртуал синф” ва ҳоказо каби соф тармоқ ҳодисаларининг
шаклланишига олиб келди.
Шарқ донишмандлари айтганидек, “энг катта бойлик – бу ақл-заковат ва илм,
энг катта мерос – бу яхши тарбия, энг катта қашшоқлик – бу билимсизликдир!” Шу
сабабли ҳаммамиз учун замонавий билимларни ўзлаштириш, чинакам маърифат ва
юксак маданият эгаси бўлиш узлуксиз ҳаётий эҳтиёжга айланиши керак [8].
ХУЛОСА
Глобаллашувнинг кишилар орасидаги мулоқотни яқинлаштириувчи,
кишиларни юмушини озайтирувчи, эҳтиёжларини қондиришга қаратилган ҳатти-
ҳаракатларини қўллаб-қувватловчи, аммо, заиф ва мўрт бўлган ахлоқий, маънавий
ва уммуммиллий қадрятларга зарба берувчи жараёндир. Бу жараёнда бўлаётган
рақобатда миллий қадрятларнинг рақобатбардошлилигини кучайтириш зарур.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
203
Ёшларимизнинг онгида юзага келиши мумкин бўлган “бўшлиқни” ёт ва зарарли ғоя
ва мафкуралар таҳдидидан ҳимоя қилишда улар орасида маънавий ва ахлоқий
имунитетни шаллантириш керак. Носоғлом маънавий рақобат муҳитидан
асрашнинг креатив ечими сифатида ёшларнинг бу борадаги амалий кўникма-
ларини хосил қилиш усулини кўришимиз мумкин. Яъни, праксиологик
жараёнларда кишиларнинг борлиқ, жамият ва унинг аъзолари маънавий
қиёфасининг бузилиш сабабларини ўрганувчи тадқиқот обектларини яратиш
зарур.
Глобаллшув даврида, яъни кучли бўлган мафкура, яхши таъсир этувчи
ғоялар, креатив бўлган фикрлар оммалашиб бораётган даврда билим эгаллашдан
чекланиш, олган билими билан қониқиш ҳосил қилиб ўз устида ишламаслик
ҳолатларини тугатиш зарур. Зеро, ҳозирги замон тараққиётининг устуни юксак
маънавият ва ақл заковат, метин ирода ҳамда креатив фикрловчи кишилардир.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙҲАТИ:
1.
Глобализация ru.wikipedia.org сайтидан олиниб таржима қилинди
(таржима Усманов М.).
2.
Очилдиев А. Глобаллашув ва мафкуравий жараёнлар. – Т.: Муҳаррир
нашриёти, 2009. – Б. 64.
3.
Данилов-Данилян В.И.
Устойчивое
развитие-проблема
виживания
человека // Наука. Обшество. Человек. – М., 2004. – С. 143
4.
Отамуратов С. Глобаллашув ва миллат. – Т., Янги аср авлоди, 2008. – Б. 13.
5.
Қуронов М. Бизни бирлаштирган ғоя. – Т.: “Ғофур Ғулом”, 2016. – Б. 348.
6.
Негматова Ш. Ўзбекистонда соғлом рақобатни шакллантиришнинг
маънавий, ахлоқий ва ҳуқуқий жиҳатлари. Монография. – Т.: “Фан”, 2016. – Б. 176.
7.
www.Hurriyat.uz / Йўлчи Рўзиев / глобаллашув жараёнлари: маънавий
ўзига хослик. 2016.
8.
Ўзбекистон Республикаси Презмиденти Шавкат Мирзиёевнинг Олий
Мажлисга Мурожаатномаси (2020 йил 25 январ). www.uza.uz.
