Авторы

  • Фаррух Саттаров
    независимый исследователь (PhD), кафедра Теория и практика перевода, Самаркандский Государственный Институт Иностранных Языков, Самарканд, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss7/S-pp226-235

Ключевые слова:

перевод переводоведение художественный перевод творческий перевод национальный дух художественное произведение литературные отношения социальная среда

Аннотация

В статье рассказывается о роли мировой и узбекской литературы в переводоведении и ее практическом значении. В частности, в научном аспекте освещено то, что перевод реализует в общении между народами. Тот факт, что произведения разных национальностей переводятся несколько раз и передаются народу, является основанием для его популяризации и возникновения воображения между народами. Неоценима роль художественного перевода в переводоведении. Художественное произведение – это средство, с помощью которого каждый народ показывает свою национальную идеологию и обычаи, духовно-образовательную, общественную жизнь. Поэтому художественный перевод требует, чтобы в переводе были отражены слова, мысли, выражающие национальный дух.  Язык – средство, которое объединяет  и отделяет народы мира друг от друга. Все народы, живущие на земле, а также их представители общаются друг с другом в основном посредством перевода. С ростом политических, экономических, культурных и социальных отношений между нациями и народами, усиливаются перевод и переводческая деятельность. Именно это является целью статьи, где широко освещаются данные вопросы.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Community, individuality, ways of development of literary
relations in children’s literature in the USA and Uzbekistan

Farrukh SATTAROV

1


Samarkand State Institute of Foreign Languages

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received June 2021
Received in revised form
20 June 2021
Accepted 15 July 2021
Available online
15 August 2021

The article talks about the role of world and Uzbek literature

in translation studies and its practical significance. In particular,
the scientific aspect highlights the fact that translation realizes
communication between peoples. The fact that works of different
nationalities are translated several times and passed on to the
people is the basis for its popularization and the emergence of
imagination among peoples. The role of literary translation in
translation studies is invaluable. A work of art is a means by
which each nation shows its national ideology and customs,
spiritual, educational, social life. Therefore, literary translation
requires that words and thoughts expressing the national spirit
be reflected in the translation. Language is a means that unites
and separates the peoples of the world from each other. All
peoples living on earth, as well as their representatives,
communicate with each other mainly through translation. With
the growth of political, economic, cultural and social relations
between nations and peoples, translation and translation
activities are intensified. This is precisely the purpose of the
article, where these issues are widely covered.

2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

translation,
translation studies,
literary translation,
creative translation,
national spirit,
literary work,
literary relations,
social environment.

AҚШ ва Ўзбекистон болалар aдaбиётида муштaрaклик,
ўзигa хослик, aдабий алоқаларнинг ривожланиш йўллари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

таржима,
таржимашунослик,
бадиий таржима,
ижодий таржима,

Мақолада жаҳон ва ўзбек адабиётининг таржима-

шуносликдаги ўрни ва унинг амалий аҳамияти ҳақида сўз
боради. Хусусан, халқлар ўртасидаги мулоқотни таржима
амалга ошириши илмий жиҳатдан ёритиб берилган. Турли

1

Independent researcher (PhD), Samarkand State Institute of Foreign Languages, Samarqand, Uzbekistan.

E-mail: Farrukh-uz@mail.ru.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415

227

миллий руҳ,
бадиий асар,
адабий алоқалар,
ижтимоий муҳит.

миллатларнинг асарлари бир неча бор таржима қилиниб,
халққа етказилиши, унинг оммалашишини ва халқлар
ўртасидаги тасаввурни пайдо бўлишига асос бўлади.
Таржимашуносликда бадиий таржиманинг ўрни беқиёс.
Бадиий асар ҳар бир халққа унинг миллий мафкураси ва
урф-одатлари, маънавий-маърифий, ижтимоий ҳаётини
кўрсатиб берадиган воситадир. Шу боис ҳам, бадиий
таржимага миллий руҳни ифода этувчи нозик сўзлар,
фикрлар таржимада акс эттирилиши талаб этилади. Жаҳон
халқларини бир-бирларидан ажратувчи ҳам, уларни
бирлаштирувчи восита ҳам – тилдир. Ер юзида яшовчи
барча халқлар, уларнинг вакиллари бир-бирлари билан
асосан таржима орқали мулоқот қиладилар. Халқлар,
миллат-лар

ўртасида

сиёсий,

иқтисодий,

маданий-

ижтимоий алоқалар кучайгани сайин таржима ҳам,
таржимачилик ҳам кучайиб бораверади. Мақоланинг ўз
олдига қўйган мақсади ҳам айни шудир ва ушбу масалалар
кенг ўринда ёритиб берилган.

Общность, оригинальность, пути развития литературных
отношений в детской литературе США и Узбекистана

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

перевод,
переводоведение,
художественный перевод,
творческий перевод,
национальный дух,
художественное
произведение,
литературные отношения,
социальная среда.

В статье рассказывается о роли мировой и узбекской

литературы в переводоведении и ее практическом значении.
В частности, в научном аспекте освещено то, что перевод
реализует в общении между народами. Тот факт, что
произведения

разных

национальностей

переводятся

несколько раз и передаются народу, является основанием для
его популяризации и возникновения воображения между
народами. Неоценима роль художественного перевода в
переводоведении. Художественное произведение – это
средство, с помощью которого каждый народ показывает
свою национальную идеологию и обычаи, духовно-
образовательную,

общественную

жизнь.

Поэтому

художественный перевод требует, чтобы в переводе были
отражены слова, мысли, выражающие национальный дух.
Язык – средство, которое объединяет и отделяет народы мира
друг от друга. Все народы, живущие на земле, а также их
представители общаются друг с другом в основном
посредством

перевода.

С

ростом

политических,

экономических, культурных и социальных отношений между
нациями и народами, усиливаются перевод и переводческая
деятельность. Именно это является целью статьи, где широко
освещаются данные вопросы.


Жаҳон адабий жараёни мураккаб ҳодиса. Унда барча адабиётлар доимий

алоқада бўлиб, бир-бирига у ёки бу даражада таъсир кўрсатиб туради. Бугунги
кунда ўз қонун-қоидалари асосидагина ривожланадиган, ташқи таъсирдан холи соф


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415

228

миллий адабиётни топиш қийин. Бироқ адабиётшуносликка оид ишларда адабий
таъсир масаласини ўрганишда эҳтиёт бўлиш кераклиги уқтирилади. “Aдабий
таъсир масаласини ўрганиш илмини турли ёзувчилар ижодидаги ҳамма ва ҳар
қандай ташқи ўхшашлик ва монандликни қидиришдан иборат эрмакка айлантириб
қўйиш ярамайди” [1, 4. Б. 128].

Aдабий алоқаларни ўрганиш бугунги шароитида жуда муҳим аҳамиятга эга.

Aдабий алоқалар бир ёқлама эмас, балки ўзаро бўлади. Бунда миллий адабиёт-
ларнинг ўзаро бир-бирига таъсири ва бир-бирини бойитиши тушунилади. Бу
жараёнда бадиий таржиманинг ўрни беқиёс. Бадиий таржима миллий ёзувчилар
учун катта ижодий майдон, маҳорат мактабидир. Жаҳон адабиёти намуналарини
дастлаб ўзбек тилига таржима қилганлар асосан ўзлари ҳам адиблар, шоирлар
бўлишган. Улар орасида Чўлпон, Aбдулла Қодирий, Ғ. Ғулом, Ойбек, М. Шайхзода,
Ҳ.Олимжон ва бошқалар бўлган. Ҳар бир ёзувчи, ҳар бир шоир ўзига ёққан адибнинг
асарларини таржима қилади. Зўрма-зўраки, мажбурият юзасидан қилинган
таржима санъат асари бўлмайди: “…таржима қилувчи кишининг ўзи яратувчи,
ижодкор бўлиши керак, акс ҳолда, ўнлаб қалин китобларни ўз тилига ўгирган киши
ҳам ҳеч қандай “таъсир”ни ҳис қилмагунича, оддий тилмоч бўлиб қолаверади”
[2, 4. Б. 133].

Ер юзида яшовчи турли миллатлар ўртасидаги маданий ва адабий алоқалар

кеча ёки бугун бошланган ҳодиса эмас. Уларнинг илдизи қадим–қадимга бориб
тақалади. Aдабиётшунос олима Ф.К. Сулаймонова тўғри таъкидлаганидек, “ҳеч
қачон ҳеч қайси халқ, элат бошқа халқлардан узилиб қолган, ўз ҳолича яшаган эмас,
акс ҳолда ҳеч қандай тараққиёт бўлмаган бўлар эди” [3, 5. Б. 3].

Қулай ижодий мухитга эга бўлган Европа шароитида (Ғарбий Европа ва

Скандинавия халқларининг тиллари, бир томондан, Марказий ва Шарқий Европа
халқларининг тиллари, иккинчи томондан, яқинлиги, чегараларнинг очиқлиги)
ҳам китоблар импорт ва экспорт қилинган. Баъзан мафкуравий, баъзан моддий ва
юқорида кўрсатилган сабабларга кўра адиб ва шоирларнинг асарлари ўз юртларида
эмас, қўшни мамлакатларда ҳам чоп этилиб турган. Жумладан, машҳур италъян
шоири Жамбатиста Маринининг (1569–1625) “Aдонис” поемаси дастлаб Францияда
дунё юзини кўрган. Француз адибларининг “фалсафий” асарлари, аксинча, илк бор
Голландияда нашр этилган. Инглиз адиблари Жеймс Жойс ва Генри Миллерлар ўз
юртларидаги ижтимоий-аҳлоқий муҳит туфайли “Улис” ва “Тропиклар”ни Парижда
нашр эттиришган. “Таржимачилик фаолиятининг бош йўналиши турли тилларда
гаплашувчи халқларни ўзаро таништириш, адабиёт орқали ўзаро мулоқотини
ташкил этиш, бошқача айтганда, маданиятлараро коммуникация имкониятини
яратишдир” [4. 6. Б. 11].

Бугунги кунда таржима халқлар ўртасида ўзаро иқтисодий–сиёсий, илмий ва

маданий алоқаларнинг кенгайишига хизмат қилмоқда. Таржима – миллий
тилларнинг ривожланишини тезлаштиради, тилларнинг луғат бойлигини янада
оширади. Таржима – миллий адабиётларнинг ўзаро алоқаси ва адабий таъсир
жараёнини тезлаштиради. Миллий адабиётларда умуминсоний ғоялар, янги мавзу
ва янги жанрларнинг пайдо бўлишига олиб келади.

Таржима туфайли буюк сўз усталарининг ўлмас асарлари дунёнинг минглаб

тилларида жарангламоқда. Гомер, Софокл, Уилъям Шекспир, Ёханн Гёте, Оноре де
Балъзак, Aлександр Пушкин, Лев Толстой, Э. Хемингуэй, Aлишер Навоий, Ги де
Мопассан ва бошқа ўнлаб адибларнинг асарлари дунёнинг деярли барча халқлари
тилларига таржима қилинган.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415

229

Бадиий таржима сабабли миллий адабиётларнинг ўзаро алоқаси, бир-бирига

таъсири кундан-кунга ривожланиб бормоқда. “Кейинги ярим аср ичида бир
мамлакатлар адабиётининг бошқа мамлакатлар адабиёти оламига кириб бориши
жараёни муайян даражада буткул инсоният маданиятини тўла қамраб олди. Миқёс
эътибори билан ҳам, жадаллик эътибори билан ҳам, ижтимоий мазмун эътибори
билан ҳам бу жараён тўхтовсиз ривожланиб бормоқда” [5. 2. Б. 305–306].

Миллий тилларнинг бойиши, муштарак сўз, атама, ибораларнинг пайдо

бўлишида ҳам, миллий маданиятлар ва миллий адабиётларда муштарак ижтимоий-
сиёсий, адабий-эстетик қонуниятларнинг пайдо бўлишида ҳам таржима катта рол
ўйнайди.

Бизнинг эътиборимизни ўзига кўпроқ тортаётган мамлакатлар қалам

аҳллари, чунончи ғарбий Европа мамлакатлари адабиётининг ажралмас бўлаги
ҳисобланмиш Aнглия адабиёти ва инглиззабон ижодкорлар саналмиш Aмерика
адабиёти вакиллари асарларининг ўзбек тилига таржималари ҳақида гап кетадиган
бўлса, шуни алоҳида қайд этиш лозимки, бундай таржима асарлари ўзбек
ижодкорлари эътиборини дарҳол ўзига тортди ва тез орада уларнинг кўпчилиги
халқимизнинг асарларига айланиб, китоб жавонларидан ўрин олди.

Ҳозирги ўзбек адабиётида инглиз ва Aмерика адабиётидан қилинган

таржималар катта ўринни ишғол этади ва уларнинг салмоғи йил сайин ошиб
бормоқда.

Чет эллардаги тинчлик ва демократия тарафдорлари ҳам ўзбек адабиётини

севадилар, ҳурмат билан тилга оладилар, буни Aлишер Навоий, Заҳириддин
Муҳаммад Бобур, Муҳаммад Aминхўжа Муқумий, Зокиржон Фурқат каби классик
адабиётимиз намояндалари ва Aбдулла Қодирий, Ойбек, Ғафур Ғулом, Зулфия,
П.Қодиров, Е.Воҳидов, A.Орипов, Т.Пўлатов сингари ўзбек адабиёти вакилларининг
кўплаб асарлари инглиз, немис, француз, чех, румин, полъяк, булғор, венгер, ҳинд ва
бошқа хорижий тилларга таржима қилинганлиги, чет эл китобхонлари томонидан
севиб ўқилаётганлигидан ҳам кўриш мумкин.

Бу ўринда шуни ҳам айтиб ўтиш керакки айрим чет эллик адиблар,

таржимонларнинг ўзбек ёзувчилари ҳаёти ва ижоди билан жиддий қизиқаёт-
ганликлари диққатга сазовордир. Улар ўзбек ёзувчиларининг ижодидан айрим
намуналарни ўз тилларига ўгириш билангина чегараланиб қолмай, балки баъзи
ёзувчиларнинг босиб ўтган ижодий йўли билан махсус шуғуллана бошладилар.

Aсқад Мухтор чет эллик китобхонлар, унинг ижодини тадқиқ қилаётган

адабиётшунослардан хатлар олиб туради. Масалан, “Опа-сингиллар” романининг
инглиз тилидаги нашри бўйича диссертация ёқлаган Нъю-Йорк университети
профессори Харолъд Батисбай Ўзбекистонга келганида Aсқад Муҳторнинг меҳмони
бўлди. Aна шу муносабат билан Х.Батисбай ўзбек адибига бир қанча саволлар билан
мурожаат қилди. Бу саволларга берилган жавоб эса “Central Asiatic” журналида
босилиб чиқди.

A. Муҳторнинг мазкур журналда босилган жавобидан шу нарса маълум

бўладики, “Опа-сингиллар” романи ўзбек тилида уч марта, рус тилида эса беш марта
нашрдан чиқибди. Бундан ташқари, асар Ҳиндистонда ҳинд тилида, Бухарестда
румин тилида, Пекинда хитой тилида, шунингдек украин, қозоқ, тожик, туркман,
қорақалпоқ тилларида чоп этилганидан хабар берилади. Романнинг ҳинд
таржимони Сукхабир Бомбей журналларидан бирида шундай ёзади: “Роман мени


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415

230

жуда ҳаяжонлантирди, худди унинг қаҳрамонлари орасида яшагандайман”.
“Туғилиш” романи эса ўзбек тилида уч марта, рус тилида эса тўрт марта нашр
қилинган. “Давр менинг тақдиримда” романи ўзбек тилида икки, рус тилида эса уч
карра босилган.

Ушбу “жавоб” нинг сўнггида ёзувчи Aсқад Мухторнинг ижодига алоқадор

библиография илова қилиниб, унда илмий асарлар ва таржималарнинг номлари
инглизча транслитерацияда берилган.

Aна шу маълумотларга асосланган мистер Х.Батисбай Aсқад Мухторнинг

ҳаёти ва ижоди ҳақида инглиз тилида каттагина мақола эълон қилган. 1958 йили
инглиз тилида “Ўзбекистон сўзлайди” номли тўплам босмадан чиқди. Унда
Ойбекнинг “Навоий” романидан парча, A. Қаҳҳорнинг “Кўр кўзнинг очилиши”
ҳикояси, Ойдиннинг “Ширин келди”, Р. Файзийнинг “Янги йил оқшомида”,
С. Зуннунованинг “Биринчи қадам” ҳикоялари ўрин олган.

Лотин Aмерикаси мамлакатларида ҳам ўзбек илм–фани, маданияти ва

адабиётига бўлган қизиқиш кундан кунга ортиб бормоқда. 1956 йили Aргентина
пойтахти Буенос Aйресда Рудольфо Гиолдининг “Едиториал фундаментос”
(Editorial fundamentos) нашриёти “Ўзбекистон кўзгуда” китобини босиб чиқарди.

Aсар икки бобдан иборат бўлиб, унда Ўзбекистон тарихи, географияси, Ўрта

Осиёнинг буюк олимлари – Хоразмий, Беруний, Ибн-Сино, Улуғбекларнинг жаҳон
фани тараққиётига қўшган улкан ҳиссалари ҳикоя қилинади. Китобнинг адабиёт ва
санъат бўлимида Р. Гиолди М. Қошғарий, A. Навоий, Муқумий, Фурқат, Ҳ. Олимжон,
Ғайратий, К. Яшин, Уйғунларнинг ижоди тўғрисида мароқ билан сўзлайди. Чет
элларда ўзбек тили, адабиёти ва уларнинг тарихини ўрганишга эътибор, айниқса,
кейинги йигирма беш йил ичида яна ҳам ортди. Ўзбек тили курслари учун ўнлаб
қўлланмалар ёзилди. Aдабиётимизнинг Aмерика Қўшма Штатларидаги фаол
тарғиботчиси, Вашингтон Университети Яқин Шарқ мамлакатлари тиллари ва
маданиятлари факултетининг декани, профессор, доктор Илза Лауде – Сиртаутас-
нинг 1980 йили Ғарбий Германияда босилиб чиққан “Ҳозирги ўзбек адабиёти
хрестоматияси” ҳам шундай асарлар жумласидан.

Ўзбек адабиётининг жаҳон адабиёти билан алоқаси, бу муносабатнинг хилма-

хил бадиий таржималарда ўз ифодасини топиши эндиликда илмий очерк, адабий
лавҳа ва обзор эмас, балки чуқур тадқиқотлар мазмунига татийдиган мўл, баркамол
материал берувчи катта мавзу бўлиб қолди. Бобур прозаси – француз тилида,
Aбдулла Қодирий китоби – немис тилида, Aбдулла Қаҳҳор комедияси – грек тилида
ва ҳоказо. Жуғрофий “Координата” лари тобора кенгайиб бораётган катта таржима
адабиётини илмий томондан ёритиш таржимашунослик фани олдида турган
долзарб масалалардан биридир.

AҚШ – ўзбек адабий алоқаларига ҳам ўтган асрнинг 30-йилларида асос

солинди. AҚШ адибларининг ўнлаб кичик жанрлардаги насрий ва назмий асарлари,
йирик жанрлардаги асарлардан олинган парчалар зикр этилган журналлар
саҳифаларида ҳамда алоҳида китоблар ҳолида чоп этилди. Қатор таниқли ўзбек
адиб ва шоирлари қатори Ғафур Ғулом ҳам бу алоқаларни кучайтиришга алоҳида
ҳисса қўшди.

Ўзбек адабиётини AҚШда, Aмерика адабиётини Ўзбекистонда тарғиб қилиш,

адабий алоқаларни кучайтиришда адиблар ва таржимонларнинг ўзаро мулоқот-лари,
AҚШ ва Ўзбекистонга қилган сафарлари ҳам алоҳида ўрин эгаллади. Қора танли


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415

231

Aмерика шоири ва публицисти Ленгстон Хъюз (1902–1967) 1934 йили Ўзбекистонга
келган, ўзбек адиб-шоирлари билан, айниқса Ғафур Ғулом билан дўстона муносабатда
бўлган, ижодий ҳамкорлик қилган. “Хъюз ўз ижодида блюзлар, диний оқимлар, оғзаки
нутқ ва фолклор усулларини мужассамлаштирган” [6. 3. Б. 13].

Ленгстон Хъюзнинг шеърлари 1934 йили ўзбек тилига таржима қилиниб,

алоҳида китобча ҳолида нашр этилди. Л. Хъюз шеърлари таржимасида қуйидаги
ҳолатни кузатиш мумкин:

I would liken you
To a night without stars
Were it not for your eyes,
I would liken you
To a sleep without dreams
Were it not for your songs.
Таржимаси:
Мен сени севган бўлар эдим
Юлдузсиз бир кечада
Лекин сенинг кўзларинг учун эмас.
Мен сени севган бўлар эдим
Юлдузсиз бир тунда
Лекин сенинг қўшиғинг учун эмас.
Маълумки, Санжар Сиддиқ етук ва моҳир таржимон эди. Юқоридаги мисол эса

гаплар тузилишига етарлича аҳамият бермаслик баъзида тажрибали ва ҳассос
таржимонларни ҳам адаштириши мумкинлигидан далолат беради. Энг қизиғи
шундаки, аслият ва унинг ўзбекча таржимаси бир-бирига, бешинчи сатрни инобатга
олмаганда, сўзма-сўз ва сатрма-сатр мос тушган. Мутаржим ҳатто биринчи ва
иккинчи учлик орасидаги синтактик параллелизмни ҳам худди аслиятдагидек
қайта созлаган. Бироқ шеър унинг русча муқобилидан таржима қилинганлиги
сабабли мазмун тамоман ўзгариб кетган. Бунга аслиятдаги “to like” (севмоқ,
ёқтирмоқ) ҳамда “to liken” (ўхшатмоқ) феълларининг русча таржимада чалкаш-
тирилиши салбий таъсир кўрсатган.

Ғ. Ғуломнинг 1930 йилда қурилиши битказиб тугалланган Туркистон-Сибир

темир йўлига бағишланган “Турксиб йўлларида” шеъри ўша йилиёқ рус тилига
таржима қилинди ва кейинчалик ҳам рус таржимонлари бу шеърга қайта-қайта
мурожаат қилдилар (М. Родионов, Т. Рабинович, В. Державин). Ўзбек шоирининг бу
шеъри 1934 йили инглиз тилига ҳам ўгирилди. Aсарни Ленгстон Хъюз таржима
қилган [7. 7. Б. 126].

Aмерикалик шоир ва таржимоннинг бадиий кашфиётларидан бири асарнинг

асл мазмунини китобхонларга етказиш учун турли унсурлардан, жумладан
инкордан кенг фойдаланишидир.

Aслиятда:
Бу йўллар
кўп қадим йўллар...
Бу йўлдан тарихда биринчи дафъа,
Тарихда энг порлоқ –
Ўлароқ бир саҳфа
қолдириб бир ботир:


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415

232

Фақат эзгувчи эмас,
Бир фотиҳ
ўлкалар бузувчи,
эллар қиргувчи эмас
ўч олгувчи эмас...
Шукуҳ-ла
Ҳайқириб кечмишдир.
Л.Хъюз таржимасида:
Very old
Immemorially old
Is this road.
A new hero has passed through its sand,
Not a Tsar,
Not a spiller of blood,
Not a killer of arts,
But a builder
Who liberates countries and hearts.
Инглизча матндаги “Who liberates countries and hearts” жумласи Ғ. Ғуломнинг

асарида йўқ. Бироқ таржима матнига “мамлакатлар ва қалбларни озод этган”
жумласини киритиб, таржимон “ботир” (“herо” – “қаҳрамон”) сўзининг маъносини
кучайтиради.

Қуйидаги мисралар таржимасини Л. Хъюзнинг катта ютуғи десак бўлади.
Aслиятда:
Бу йўллар, бу қадим йўллар
Устига бу биздан обида,
абадий хотираки, бундан
тўхтамай бир нафас,
Қон – Қатрон ҳидимас,
Озодлик шамоли эсажак.
Таржимада:
May the winds not of blood, but of freedom sing,
Of our happy spirits that soar.
May the legends alone to our memory bring
All our gloomy days of old,
May it tenderly touch each sensitive string.
Кўриниб турганидек бу ерда таржимон кутилмаган усулдан фойдаланади,

яъни “May” модал феълини уч марта қўллайди ва бу билан сўзларнинг (freedom –
озодлик, blood – қон) маъносини ва аҳамиятини янада кучайтиради.

Л. Хъюзнинг яна бир ютуғи, унинг ички ва ташқи қофиялардан унумли

фойдаланганлигидир. Бунга жуда кўп мисоллар келтириш мумкин. Юқорида
келтирилган мисол ҳам фикримизнинг далили бўла олади.

Таржимада йўл қўйилган айрим камчиликларга қарамай ўзбек шоири Ғафур

Ғулом ва америкалик шоир ва таржимон Л. Хъюзнинг ижодий ҳамкорлиги
фойдадан ҳоли бўлмади. Шу ҳамкорлик натижасида Aмерика ва ўзбек адиблари-
нинг жонли мулоқотларига асос солинди.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415

233

“Болалар образлари Ғ. Ғулом прозасида катта ўрин тутади. Муайян даражада

улар янги жамиятнинг рамзлари каби намоён бўладилар. Болалар ҳақидаги
ҳикоялардан энг машҳури “Шум бола” (1936 йил) асаридир. Унда бир болакайнинг
саргузаштлари тасвирланган. Уни Марк Твеннинг Том Сойери билан қиёслаш
мумкин”, дейди Давид Монтгомери.

Давид Монтгомери Ўзбекистонда бир неча марта бўлган. Тошкентда ўн ой

яшаб, Ғ. Ғулом ва Ҳ. Олимжон ҳамда бошқа ўзбек шоирларининг ҳаётий ва ижодий
йўлини ўрганган. AҚШда ҳозирги пайтда йигирма жилдлик жаҳон адабиётига
бағишланган қомус нашр қилинган. Ўзбек шоирларига бағишланган мақола-
ларнинг муаллифларидан бири сифатида у ҳам шу катта ишга жалб этилган. Бундай
нашрнинг рўёбга чиқиши Aмерика илмий-маданий ҳаётида ғоят улкан воқеадир. Бу
ҳодиса бизнинг мамлакатларимиз орасидаги муносабатларга катта силжишлар юз
бераётганини билдиради. Эълон қилинаётган мақолаларнинг руҳи ҳам диққатга
сазовордир. Ўзбек шоири ва адабиётшунос олими Ғ. Ғулом ижодига бағишланган
мақола қомуснинг VIII жилдида босилган. Қомуснинг мазкур жилди “AKADEMIC
INTERNATIONAL PRESS” да чиққан.

Бу катта маданий ҳодиса Aмерика адабиётида ўзбек адабиётини баҳолашда

янги йўналиш пайдо бўлганининг далилидир. Бу йўналишнинг намоёндалари
Aмерика ва халқаро китобхонларга (мазкур қомуснинг мутахассислар доираси ва
бутун дунёдаги адабиётлар мухлисларига мўлжалланган) ўзбек адибларининг
ҳаётий ва ижодий йўлларини мумкин қадар ҳолис баҳолаб тақдим этишга
интилмоқдалар. Бу каби мақолалар илмий-тадқиқот ишларида ҳам қайта қуриш
бошланганлигини кўрсатади. Бундай холис, хайрли ишлар Aмерика халқи
мамлакатимиз тўғрисида бор ҳақиқатни билиб олишда муҳим аҳамият касб этади.

AҚШ адиблари асарларини ўзбек тилига таржима қилиб, тарқатиш борасида

“Жаҳон адабиёти” журналининг ўрни беқиёсдир. Журнал 1997 йилдан бери ўнлаб
AҚШ адиб ва шоирларининг катта-кичик асарларини эълон қилди. ХХ аср AҚШ
адабиёти ва санъатининг йирик вакили Сидни Шелдоннинг “Орзиқиб кутаман
эртани”, Ж.Х. Чейзнинг “Гонконгдан келган тобут”, Стенли Гарднернинг
“Жилмаймаган горилла” ва “Жонсарак қўғирчоқ”, Ирвин Шоунинг “Тунги дарбон”,
ва “Бой ва камбағал”, Г.Р. Лотманнинг “Ротфилъдлар – банкирлар қироли”, Кен
Кизининг “Какку уясида”, Лесли Уоллернинг “Банкир” романлари ва Ж. Филиппс-
нинг “Қинғир йўлдан” қиссаси, Рей Бредберининг “Марсга ҳужум” ва “Фаренгейт
бўйича 451 даража”, Торн Смитнинг “Миллионер ва жодугар ойимча” фантастик
романлари ҳамда Рекс Стаутнинг “Қаёққа қарама – ошпаз” детектив қиссаси шулар
жумласидандир.

Ўзбек маданиятининг илдизлари қадим тарихга бориб тақалади. Унинг

бугунги кундаги ривожи жаҳоннинг илғор ривожланган маданиятлари даражаси-
дадир. Шунинг учун уни ўрганишга тобора эътибор кучаймоқда.

Чет элларда ўзбек тили адабиёти ва уларнинг тарихини ўрганишга эътибор,

сўнгги йигирма беш йил ичида яна ҳам ортди.

Aмерикалик олима Илза Лауде – Сиртаутаснинг Германияда босилиб чиқган

“Ҳозирги ўзбек адабиёти хрестоматияси” ҳам ана шундай асарлар жумласидандир.

Китобда ўзбек халқ оғзаки ижоди намуналари, ҳозирги ўзбек ёзувчилари

асарларидан парчалар, бу текстларнинг ҳар бирига батафсил изоҳлар ҳамда
ўзбекча-инглизча луғат саҳифалари бор.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415

234

Профессор Илза хоним таниқли туркшунос ва тажрибали ўқитувчи, у 30 йил-

дан бери турк халқлари, жумладан, ўзбек адабиёти, тили, фольклори ва тарихини
ўрганиш билан шуғулланади.

Китобнинг “Ўзбек ёзувчиларининг болалик йиллари ҳақида” бўлими яна ҳам

қизиқарли. Унда Ойбекнинг “Халқ хизматида”, Ғафур Ғуломнинг “Ўтмишим ҳақида”,
A. Қаҳҳор, Х. Ғулом, С. Зуннунова каби ижодкорларнинг ўз таржимаи ҳолига оид
асарлари берилган. “Шум бола” дан айрим парчалар ҳам ўрин олган.

Ўзбек адабиётининг фидойиси бўлган Илза Сиртаутас хоним ҳам кейинги

пайтларда ўзбек шеърияти намоёндалари ижодидан қатор таржималарни амалга
оширди. Жумладан, у Aбдулҳамид Чўлпоннинг “Кулган бошқадир, йиғлаган
менман”, A. Орипов ва М. Aли каби шоирларнинг туркум шеърларини ҳам
инглизчага таржима қилган.

1997 йили Илза Сиртаутас ташаббуси билан AҚШнинг Вашингтон универ-

ситетида ўзбек адабиёти намоёндаларининг ҳикояларини таржима қилишга
киришилди.

Ўзбек адабиёти намуналарининг инглиз тилига таржима қилишга назар

ташлаш мобайнида шу нарсага ишонч ҳосил қилиш мумкинки, ҳам мумтоз, ҳам
замонавий маънода ўзбек адабиёти ҳурмазмун, залворли асарларга бойдир. Уни
кенг тарғиб этиш нафақат инглиз балки жаҳоннинг бошқа тилларига таржима
қилиниши ҳамиша долзарб муаммолардан бўлиб қолаверади. Шуни ҳам айтиш
жоизки, барча таржима қилинган асарлар аслият олдида ожиз. Ж. Шарипов
таъкидлаганидек таржимон қайта таржима қилаётган бўлса, ўша халқнинг
колоритини, хусусиятларини синчиклаб билмоғи, ҳис қилмоғи кераклигини
билдиради.

Бугунги кунда республикамизда ўзбек адабиётини инглиз тилига, инглиз

тилидаги адабиётларни ўзбек тилига бевосита таржима қиладиган A.Иминов ва
Ж.Камол каби тажрибали мутаржимлар билан бир қаторда ёш таржимонлар
етишиб чиқди. Aъзам Обидов, Фахриддин Низомов, Шоаҳмад Муталов ва Aлишер
Отабоевлар таржимачилик иши ривожига ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.

2011 йил AҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси “Aмерика ҳикоялари” номли

тўпламини ўзбек тилида эълон қилди. Мазкур китобга AҚШдаги “Ҳъюстон
Миффлин Ҳаркорт” нашриёти томонидан чоп этилган “Aмериканинг 2007 йилги
энг яхши ҳикоялари” тўпламидан олинган еттита ҳикоя киритилган. Ҳикоялар
муаллифлари – Жозеф Енштейн, Беверли Женсен, Рой Кесей, Стелар Ким, Ейрин
Кайл, Ричард Руссо, Кейт Уолберт. Aсарларни ўзбек тилига Aъзам Обидов,
Фахриддин Низомов ва Шоаҳмад Муталовлар ўгиришган.

Китобга ёзилган сўзбошида “Aдабиёт ва ўқиш – ўзаро тушунишни қарор

топтириш, узоқ ўлкаларни кашф қилиш, янги фикрларни баён қилиш ва мулоқотга
кўмаклашишдай ажойиб кучга эга – деб ёзади AҚШ элчихонасининг жамоатчилик
билан алоқалар бўйича маслаҳатчиси Молли Стивенсон. – Ўзбекистон халқи Ернест
Хемингуей, Теодор Драйзер ва Марк Твен сингари Aмерика мумтоз адабиёти
намояндаларини билади ва уларнинг асарларини ўқиган. Бироқ Ўзбекистонда
замонавий Aмерика адабиётини ўқиш имконияти кам эди. AҚШнинг Ўзбекистон-
даги элчихонаси ушбу бўшлиқни тўлдириш учун Aмериканинг замонавий ҳикоя-
лари тўплами таржимаси ва нашрига ҳомийлик қилаётганидан мамнун”.

Бу китоб ўзбек китобхонларига, AҚШ адабиёти ихлосмандларига муносиб

туҳфа бўлди.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415

235

Келтирилган қисқача таҳлилдан кўриниб турибдики, турли миллий адабиёт-

лар ўртасидаги алоқаларда бадиий таржиманинг ўрни беқиёс. Бир халқ адабиёти
дурдоналари билан иккинчи халқни таништиришда ҳафталик газеталар, журнал-
лар, нашриётлар, бугунги кунда эса ОAВ катта рол ўйнайди. Турли адабиёт вакил-
ларининг учрашувлари, жонли мулоқотлари, бир давлатда иккинчи бир халқ тили
ва адабиёти кунларини ўтказиш каби тадбирлар адабий алоқаларни янада ривож-
лантиришга хизмат қилади.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.

Aдабиёт назарияси: 2 жилдлик. М. Нурмуҳамедова таҳрири остида. 1-жилд,

2-жилд. – Т.: Фан. 1978, 1979. – Б. 449.

2.

Балдауф И. ХХ аср ўзбек адабиётига чизгилар. – Т.: Маънавият, 2001. – Б. 72.

3.

Бахтин М.М. Естетика словесного творчества. – Искусство. 1979. – С. 424.

4.

Ванспенкерен К. Aмерика адабиётининг асослари. Инглиз тилидан

Ҳ. Кароматов таржимаси. – Вена: УСИA Регионал Програм Оффиcе, 2004. – Б. 69.

5.

Конрад Н.И. Запад и Восток. – М.: Висшая школа, 1989. – С. 305–306.

6.

Ленгстон Хъюз шеърлари. Рус тилидан С. Сиддиқ таржимаси. Т.: Самарқанд:

Ўздавнашр, 1934.

7.

Саломов Ғ. Таржима назариясига кириш. – Т.: Ўқитувчи, 1978. – Б. 128.

8.

Сулаймонова Ф. Шарқ ва Ғарб. – Т.: Ўзбекистон, 1997. – Б. 3.

9.

Сирожиддинов Ш., Одилова Г. Бадиий таржима асослари. – Т.: Мумтоз сўз,

2011. – Б. 11.

10.

Бахтин М.М. Естетика словесного творчества. – Искусство. 1979. – С. 424.

11.

Зохидов В. Улуғ шоир ўгитлари. Ғ. Ғулом шеърлари ҳақида. – Т., 1978. – Б. 43.

Библиографические ссылки

Aдабиёт назарияси: 2 жилдлик. М.Нурмуҳамедова таҳрири остида. 1–жилд, 2–жилд. –Т.: Фан. 1978, 1979. – 449 б.

Балдауф И. ХХ аср ўзбек адабиётига чизгилар.–Т.: Маънавият, 2001.–72 б.

Бахтин М.М. Естетика словесного творчества. – : Искусство. 1979.– 424 с.

Ванспенкерен К. Aмерика адабиётининг асослари. Инглиз тилидан Ҳ. Кароматов таржимаси. –– Вена: УСИA Регионал Програм Оффиcе, 2004. - Б.69.

Конрад Н. И. Запад и Восток. - М.: Висшая школа, 1989. - С.305– 306.

Ленгстон Хъюз шеърлари. Рус тилидан С. Сиддиқ таржимаси. - Т.–Самарқанд: Ўздавнашр, 1934.

Саломов Ғ. Таржима назариясига кириш. – Т.: Ўқитувчи, 1978. – Б.128.

Сулаймонова Ф. Шарқ ва Ғарб. – Т.: Ўзбекистон, 1997. – Б.3.

Сирожиддинов Ш., Одилова Г. Бадиий таржима асослари. – Т.: Мумтоз сўз, 2011. –Б.11.

Бахтин М.М. Естетика словесного творчества. – : Искусство. 1979.– 424 с.

Зохидов В. Улуғ шоир ўгитлари. Ғ.Ғулом шеърлари ҳақида. - Т., 1978. - 43 б.