Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Publication of measures taken by the state to ensure equal rights
and equal opportunities for men and women in Uzbekistan, as
well as publications describing the socio-economic situation and
their improvement
Akhrorjon DAVKAROV
1
, Bakhtiyorjon NOSIROV
2
,
Otabek SOBITOV
3
, Zuhra SAIDOVA
4
Youth Union of Uzbekistan
National University of Uzbekistan
Tashkent State Pedagogical University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received July 2021
Received in revised form
20 July 2021
Accepted 15 August 2021
Available online
15 September 2021
This article provides information on gender equality statistics
and its analysis, as well as current measures to ensure gender
equality in Uzbekistan, including the gender composition of the
population of Uzbekistan, problems of gender equality in
Uzbekistan are mentioned.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
gender equality,
population,
sexual composition of the
population of Uzbekistan,
problems of gender equality.
1
youth campus chairman of the board of leaders, Youth Union of Uzbekistan, Tashkent, Uzbekistan.
2
doctoral student of the Department of Geoinformatics, National University of Uzbekistan, Tashkent, Uzbekistan.
3
2nd year student of the Faculty of Pedagogy and Psychology, Tashkent State Pedagogical University, Tashkent, Uzbekistan.
4
2nd year student of the joint faculty Uzbek-Belarusian “Innovative pedagogy” Tashkent State Pedagogical University,
Tashkent, Uzbekistan.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
97
Ўзбекистонда эркаклар ва аёллар тенг ҳуқуқлигини ва тенг
имкониятли муносабатларини таъминлаш тўғрисида
давлат томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар хамда
ижтимоий-иқтисодий ҳолатини тавсифловчи нашрлар ва
уларни такомиллаштириш
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
гендер тенглиги,
ахоли,
Ўзбекистон аҳолисининг
жинсий таркиби,
гендер тенглигига оид
муаммолар.
Мазкур мақолада Гендер тенглиги статистикаси ва уни
таҳлили юзасидан маълумотлар ёритилган, шунингдек
Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш бўйича
ҳозирги пайтда кўрилаётган чора-тадбирлар, чунончи
Ўзбекистон аҳолисининг жинсий таркиби, Ўзбекистонда
гендер тенглигига оид муаммолар келтириб ўтилган.
Публикации, характеризующие социально-экономическое
положение и принимаемые государством меры по
обеспечению равноправия и равных возможностей мужчин
и женщин в Узбекистане, и их совершенствование
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
гендерное равенство,
население,
половой состав населения
Узбекистана,
проблемы гендерного
равенства.
В статье представлена информация о статистике
гендерного равенства и ее анализе, а также о текущих мерах
по обеспечению гендерного равенства в Узбекистане,
включая гендерный состав населения Узбекистана.
Отмечены проблемы гендерного равенства в Узбекистане.
Дунёнинг барча мамлакатларида, уларнинг сиёсий тузилиши ва ижтимоий-
иқтисодий ривожланинг даражасидан қатъий назар, аёллар ва эркаклар тенг
ҳуқуқлилиги ва тенг имкониятли муносабатларини таъминлаш муаммоси долзарб
ҳисобланади. Шу жумладан, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда
имкониятлар кафолатлари тўғрисида” ги ЎРҚ (Ўзбекистон Республикаси Қонуни) –
562 имзоланди. Қонун - Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 17 августда
қабул қилинган. Сенат томонидан 2019 йил 23 августда маъқулланган. Ушбу қонун
7 боб, 32 моддадан иборат бўлиб, уушбу Қонуннинг мақсади хотин-қизлар ва
эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасидаги
муносабатларни тартибга солишдан иборатдир.
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Гендер сиёсати амалга оширилишини таъминлашга доир вақтинчалик махсус
чоралар
– жинсларнинг нотенглигини бартараф этиш, хотин-қизлар ва
эркакларнинг ҳақиқий ёки асос бўладиган тенглигини таъминлаш бўйича аниқ
мақсадларга эришиш учун давлат органлари томонидан кўриладиган ҳуқуқий,
ташкилий ҳамда институциявий хусусиятга эга чора-тадбирлар;
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
98
Гендер
– хотин-қизлар ва эркаклар ўртасидаги муносабатларнинг жамият
ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида, шу жумладан сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ,
мафкура ва маданият, таълим ҳамда илм-фан соҳаларида намоён бўладиган
ижтимоий жиҳати;
гендер статистикаси
– давлат статистикасининг жамият ҳаёти ва
фаолиятининг барча соҳаларида хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳолати тўғрисида
ҳар бир жинс бўйича алоҳида кўрсатилган маълумотларни ўз ичига олган, ҳар хил
жинсдаги шахсларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг барча соҳаларидаги тегишли
ҳолатини акс эттирадиган, гендер муаммоларини ва жамиятдаги муносабатларни
ёритадиган қисми.
гендер-ҳуқуқий экспертиза
– норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда уларнинг
лойиҳаларини хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар
кафолатларини таъминлаш принципларига мувофиқлиги юзасидан таҳлил қилиш;
жинс бўйича бевосита камситиш
– жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча
соҳаларида хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини тан
олмасликка қаратилган ҳар қандай тарзда фарқлаш, истисно этиш ёки чеклаш, шу
жумладан оилавий ҳолати, ҳомиладорлиги, оилавий мажбуриятлари туфайли
камситиш, шунингдек шаҳвоний шилқимлик қилиш, тенг меҳнат ва малака учун ҳар
хил ҳақ тўлаш;
жинс бўйича билвосита камситиш
– бир жинсдаги шахсларни бошқа жинсдаги
шахсларга нисбатан ноқулайроқ ҳолатга тушириб қўядиган вазиятларни,
ҳолатларни ёки мезонларни яратиш, шу жумладан гендер тенгсизликни оммавий
ахборот воситалари, таълим, маданият орқали тарғиб этиш, муайян жинсдаги
шахслар учун салбий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган шарт-шароитлар
ёхуд талаблар белгилаш.
Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолат-
ларини таъминлашнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
–
қонунийлик;
–
демократизм;
–
хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги;
–
жинс бўйича камситишга йўл қўйилмаслиги;
–
очиқлик ва шаффофлик.
Хотин-қизлар ва эркаклар давлат томонидан кафолатланган тенг ҳуқуқ ҳамда
имкониятларга эга бўлади. Қуйидагилар жинс бўйича камситиш ҳисобланмайди:
–
бола туғиш ва она сути билан озиқлантириш вазифалари билан боғлиқ
муносабатларни тартибга солишда фарқларни белгилаш;
–
қонунда белгиланган тартибда муддатли ҳарбий хизматга чақириш;
–
ушбу Қонун асосида гендер сиёсати амалга оширилишини таъминлашга
доир вақтинчалик махсус чоралар кўриш;
–
хотин-қизлар ва эркаклар меҳнатини муҳофаза қилишда уларнинг
репродуктив саломатлигини сақлаш хусусиятлари;
–
мажбуриятлар фақат муайян жинсдаги шахслар томонидан бажарилиши
мумкинлигига асосланган ҳолда касбий малакага доир тавсиялар бериш;
–
қамоқда сақлаш, жазони ижро этиш жойларида сақлаш тартиби ва шарт-
ларини ҳамда ҳуқуқий жиҳатдан таъсир кўрсатишнингбошқа чораларини тартибга
солишда фарқларни белгилаш;
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
99
–
хотин-қизларнинг жамиятдаги ижтимоий мавқейини мустаҳкамлашга,
хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлашга
қаратилган ижобий чоралар.
Давлат хотин-қизлар ва эркакларга шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва
маданий ҳуқуқларни амалга ошириш чоғида тенг ҳуқуқлиликни кафолатлайди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан “Аёллар ва
эркаклар” статистик тўплами ҳар йили чоп этилиб келинади. Ушбу тўплам
Ўзбекистон аёллари ва эркакларинингижтимоий-иқтисодий ҳолатини тавсиф-
ловчи нашр ҳисобланади. Унда демография, соғлиқни сақлаш, таълим, бандлик ва
ишсизлик, ижтимоий ҳимоя, ҳуқуқбузарликлар статистикаси ва бошқа кўрсат-
кичлар гендер жиҳатдан келтирилган.
Тўплам кенг кўламдаги фойдаланувчилар – олимлар, мутахассислар, гендер
муаммолари билан шуғулланувчилар, нодавлат ва халқаро ташкилотлар, жамоат
ташкилотлари ва талабалар учун мўлжалланган.
Тўплам корхона ва ташкилотлар, вазирлик ва идоралар томонидан тақдим
этилган маълумотлар, шунингдек аҳоли кузатувлари натижалари асосида
тайёрланган.
Бундай тўпламлар турли соҳаларда чоп этиб келинган ва ҳозирда ҳам 1 йилда
бир маротаба чоп этилади.
Бундан ташқари ҳозирги кунда, яъни интернет замонига келиб, энг сўнгги
статистик маълумотларни Статистика қўмитасининг расмий веб саҳифаларидан
осонгина топиш муаммоэмас. Бунингқулайлигишундаки сиз ортиқча вақт
сарфлашларсиз ва ортиқчакутишларсиз, истаган пайтингизда ва истаган
жойингиздан туриб бундай маълумотларни юклаболишингиз мумкин. Бунинг учун
сизга компютер ёки телефон ҳамда интернет керак бўлади ҳолос. Исталган
статистик маълумотларни сиз www.stat.uz сайтидан олишингиз мумкин. Гендер
тенглигига оид кўрсаткичларни эса gender.stat.uz саҳифасидан топасиз.
Ўзбекистонда
мустақиллик
йилларида
гендер
тенгликка
эришиш
чораларинир ўёбга чиқариш йўлида жуда катта ишлар амалга оширилди. Оиланинг
ижтимоий муҳофазаси, оналик ва болалик масалаларигамасъулбўлган Бош
вазирЎринбосарираҳбарлигида 1991 йилда Хотин-қизлар қўмитасига асоссолин-
ганлиги билан институционал ривожланишда сезиларли ўсишга эришилди. Хотин-
қизлар қўмитаси барча ҳудудларда ва жабҳаларда ваколатли бўлган
такомиллашган тизимга эга. Қўмита раислари орасида вилоят даражасидаги 14 та
хоким ўринбосарлари, шунингдек муниципал ва туман даражасидаги мамурият
раҳбарларининг 219 та ўринбосарларифаолияткўрсатишади.
Хотин-қизларқўмитаси, ҳамда Ташқиишлар вазирлиги ва Инсон ҳуқуқлари
бўйича миллий марказ Хотин-қизларга нисбатан камситишларнинг барча
шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги Конвенсия, Пекин ҳаракати дастурининг
бажарилиши, Минг йиллик ривожланиш мақсадлари билан юклатилган халқаро
мажбуриятлар бўйича ҳисоботларда Давлат статистика қўмитаси билан узвий
ҳамкорликда иш олиб боради.
Хотин-қизларнинг аҳволини яхшилаш ва уларнинг иқтисодий ҳуқуқларини
мустаҳкамлаш юзасидан миллий даражада дастурлар ва чора-тадбирлар амалга
оширилмоқда. Давлат бошқаруви органлари, республиканинг жамоат ва илмий
ташкилотларининг гендер масалаларини ҳал қилишдаги фаолиятини жонлан-
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
100
тириш, гендер тенглиги масалаларини тавсифловчи статистик маълумотларга
бўлган ички эҳтиёжнинг ўсишига ёрдам бермоқда, ҳамда ушбу маълумотлардан
фойдаланувчиларнинг доираси кенгаймоқда.
Ўзбекистонда 1990 йилларнинг охирларидаёқ гендер статистикасини илгари
суриш бўйича биринчи қадамлар қўйилган эди. Айнан Ўша даврдан бошлаб
республикада гендер кўрсаткичларини акс эттирувчи рисолалар мунтазам равишда
чоп этиб келинмоқда. Ҳар бир нашр гендер кўрсаткичларини оммага етказиш ва
уларни такомиллаштириш йўлидаилгари қўйилган қадам ва муҳим босқич
бўлмоқда. Масалан, Макроиқтисодиёт вазирлиги ва Хотин-қизлар қўмитаси
томонидан 2002 йилда нашрдан чиқарилган (БМТТД ваОТБнингкўмагида)
“Ўзбекистонда аёллар ва эркаклар” рисоласи, илкмаротабабошқарув, сиёсий ҳаёт ва
тадбиркорлик соҳаси бўйича келтирилган маълумотларни ўз ичига олган 9 та
стратегик йўналишлар бўйича индикаторларни бир жойга жамлаган биринчи нашр
бўлди. Ўша даврдан бошлаб, халқароташкилотлар ёрдамида 2002, 2007, 2010 ва
2012 йилларда шу каби бир қатор рисолалар чоп этилди. Уларнинг барчасида
маъмурий манбалар ва кузатувлар (ўрганишлар) натижаларида мавжуд бўлган
муҳим гендер индикаторлари акс эттирилган.
Ўзбекистонда гендер статистикаси бўйича маълумотларни йиғиш бир қатор
манбаларга асосланган ҳолда амалга оширилади. Жинсийгуруҳлар, аҳолини
рўйхатга олиш ва статистик кузатувлар бўйича мавжуд маъмурий ҳисоботларга
қўшимча равишда, кўп кўрсаткичли кластер кузатуви (MICS), ҳамда ДЎС, ЛСС ва уй
хўжаликлари кузатуви асосида шаклланган маълумотлар мавжуд.
Ушбу сайт гендер статистикаси маълумотларини такомиллаштириш, доимий
равишда ва ўз вақтида жинс гуруҳлари бўйича маълумотларни оммага етказиш
мақсадида гендер статистикаси бўйича электрон маълумотлар базасини яратиш
йўлида ўзига хос биринчи уриниш сифатида акс этади. Халқаро ташкилотларнинг
жамиятда аёллар ва эркакларнинг ҳолатини таққослама таҳлил қилишга имкон
яратадиган янги кўрсаткичларни ишлаб чиқиш, уларни юритиш ва тизимлаш-
тиришга йўналтирилган тавсиялари инобатга олинган. Мазкур ишлар жамиятни
демократлаштириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш билан шартқилинган,
мамлакатижтимоий-иқтисодий ривожланишининг янги жиҳатларини холисона акс
эттиришга йўналтирилган, миллий статистика соҳаларини ривожлантиришнинг
бир қисми сифатида амалга оширилмоқда.
Гендер статистикаси кўп мақсадлар учун хизмат қилади, лекин биринчи
навбатда, у аёл ва эркакларнинг турли ҳолатлари ва шароитларига тааллуқли
бўлган яширин муаммоларинианиқлаш учун керакдир. Шунга кўра гендер
статистикаси муваффақиятли режалаштириш, манзиллиликни кучайтириш,
самарали мониторинг юритиш ва ривожланиш дастурларининг таъсирини баҳолаш
учун зарурдир. Шуни инобатга олган ҳолда, гендер статистикаси – адолат ва
тенгликни илгари суриш, шунингдек аҳолининг барча гуруҳлари ҳаёти даражасини
яхшилаш учун хизмат қиладиган воситадир. Шу тариқа, гендер статистикаси
барқарор ва ҳар томонлама ривожланиш ва иқтисодий ўсишга ўз ҳиссасини қўшади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги “Хотин-
қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик
фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–4235-сонли
қарори.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
101
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 августдаги
“Ўзбекистон республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаш-
тириш ва ривожлантириш чора-тадбирларитўғрисида”ги ПҚ–4796-сонли қарори.
3.
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентабрдаги “Хотин-қизлар
ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги
ЎРҚ–562-сонли қонуни.
4.
Айвазова С., Кертман Г. Мужчины и женщины на выборах. Гендерный
анализ избирательных кампаний 1999 и 2000 г.г. в России. – М.: Издательство
«Эслан», 2000.
5.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистикаси қўмитаси. Аёллар ва
эркаклар. – Тошкент 2018.
6.
gender.stat.uz [Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси,
Ўзбекистон гендер статистикаси расмий веб сайти].
7.
www.uz.undp.org.
