Авторы

  • Юсуфбек Жахонгиров
    базовый докторант, кафедра “История Узбекистана”, Андижанский государственный университет, Андижан, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss9/S-pp348-354

Ключевые слова:

мечеть медресе исламские учебные заведения мударрис (учитель) студент Закон «О свободе совести и религиозных организациях» Управление мусульман Узбекистана Ташкентский исламский институт медресе Мир Араб Управление мусульман Мовароуннахр

Аннотация

В статье анализируется состояние исламского образования в первые годы независимости Республики Узбекистан, деятельность исламских учебных заведений в общем контексте. Обобщена информация о создании правовой базы исламских учебных заведений в стране, учебных корпусах существующих учебных заведений, количестве и обеспеченности студентов, материально-техническом обеспечении медресе.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

From the history of activity of islamic educational institutions in
Uzbekistan

Yusufbek JAHONGIROV

1


Andijan State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received August 2021
Received in revised form
20 August 2021
Accepted 15 September 2021
Available online
11 October 2021

The article analyzes the state of Islamic education in the first years of

independence of the Republic of Uzbekistan, the activities of Islamic
educational institutions in the general context. Information on the creation
of the legal framework of Islamic educational institutions in the country, the
educational buildings of existing educational institutions, the number and
supply of students, the logistics of madrassahs is summarized.

2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

mosque, madrasah,
Islamic educational institutions,
mudarris (teacher), student,
Law on Freedom of Conscience
and Religious Organizations,
Movarounnahr Muslim Board,
Muslim Board of Uzbekistan,
Tashkent Islamic Institute, Mir
Arab Madrasah.

Ўзбекистонда исломий таълим муассасалари фаолияти
тарихидан

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

масжид, мадраса,
исломий таълим муассасалари,
мударрис, талаба,
“Виждон эркинлиги ва диний
ташкилотлар тўғрисида”ги
Қонун, Мовароуннаҳр
Мусулмонлари Идораси,
Ўзбекистон Мусулмонлари
идораси,
Тошкент Ислом институти,
Мир Араб мадрасаси.

Мақолада

Ўзбекистон

Республикаси

мустақиллигининг

дастлабки йилларида юртимиздаги исломий таълимнинг аҳволи,
исломиий таълим муассасаларининг фаолияти умумий контекстда
таҳлил этилган. Республикада исломий таълим муассасалари
ҳуқуқий базасининг яратилиши, мавжуд таълим муассасалари ўқув
бинолари, талабалар сони ва таъминоти, мадрасаларнинг модий-
техник таъми-нотига доир маълумотлар умумлаштирилган.

1

Basic doctoral student of the Department of History of Uzbekistan, Andijan State University, Andijan, Uzbekistan.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415

349

Из истории деятельности исламских учебных заведений
в Узбекистане

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

мечеть,
медресе, исламские учебные
заведения, мударрис (учитель),
студент,
Закон «О свободе совести и
религиозных организациях»,
Управление мусульман
Мовароуннахр, Управление
мусульман Узбекистана,
Ташкентский исламский
институт,
медресе Мир Араб.

В статье анализируется состояние исламского образования в

первые годы независимости Республики Узбекистан, деятельность
исламских учебных заведений в общем контексте. Обобщена
информация о создании правовой базы исламских учебных
заведений в стране, учебных корпусах существующих учебных
заведений, количестве и обеспеченности студентов, материально-
техническом обеспечении медресе.


Тарихдан маълумки, юртимизда диний таълимнинг юзага келиши ва алоҳида тизим

сифатида тараққий этиши кўп асрлик тарихга эга. Мадраса (“арабча” – “дарс ўқитиладиган
жой”, “дарсхона”) –

исломий таълим берувчи олий ва ўрта-махсус диний ўқув юрти бўлиб,

уларда уламолар, мактаб ва мадраса мударрислари, дин арбоблари тайёрланган. Ўзбекистон
Республикаси мустақилликка эришганидан кейин республикамиздаги мадрасалар “исломий
таълим муассасалари” дея, умумий номда юритила бошланди. Бу таълим масканларининг
мустақилликнинг илк йилларидаги фаолиятини тадқиқ этиш, бу борада эришилган
натижаларни таҳлил этиш долзарб аҳамиятга эга ва ўз навбатида бу масала алоҳида, махсус
тадқиқотни талаб этади.

Истиқлолнинг дастлабки йилларида эндигина мустақил тараққиёт йўлига қадам

қўйган республика ҳукумати олдида ҳал этилиши лозим бўлган кўпгина долзарб ижтимоий-
сиёсий масалалар билан бирга, давлатнинг динга бўлган муносабатини белгилаш ва тартибга
солишдек ўта муҳим масала ҳам турарди. Бу масала шу қадар нозик эдики, 1990–1991
йилларда

жамиятда диний эътиқод уйғониш жараёни бошланган, аҳолининг диний

билимларга бўлган эҳтиёжини қондириш, мавжуд диний ташкилотларни малакали кадрлар
билан таъминлаш эҳтиёжи ва зарурати пайдо бўлган эди. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки,
ҳар томонлама етук, диний ва дунёвий билимларни ўзида мужассамлаштирган мутахас-
сислар бўлмаган бир шароитда аҳоли ўртасида ақидапарастлик, экстремистик кайфият ва
бошқа деструктив кўринишдаги ҳолатлар кўпайиб кетади. Амалда бу жараён ўтган асрнинг
90-йилларида кузатилганлиги қатор тарихий манбалардан маълум. Қолаверса, тарихдан
сабоқ чиқариш, ўтмишда содир бўлган хатолардан хулоса чиқариш ҳар бир даврнинг ўзига хос
жиҳати бўлиб келган. Шундай экан, тадқиқ этилаётган мазкур масала юзасидан Ўзбекистон
Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг қуйидаги фикрлари кун тартибидан
тушмайдиган долзарб масала сифатида ўз аҳамиятини йўқотмайди: “Биз кўп жойларда
жаҳолатга қарши маърифат ташаббуси билан чиқяпмиз. Муқаддас ислом динини ниқоб
қилиб, бошқа кўчаларга кириб кетаётган жоҳил кимсалар бир нарсани тушунмайди ёки
тушунишни истамайди. Яъни, ислом фақат нурли ҳаётга, илм-маърифатга, яхшиликка
ундайди. Ҳеч қачон хунрезлик, қотиллик, зўравонликка чақирмайди. Ана шу ҳақиқатни тан
олмасдан, сохта ғояларга алданиб, зарарли оқимларга кириш, террорчи бўлиш – бу
Ўзбекистон халқига мутлақо тўғри келмайди”

[1].


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415

350

Президентимиз юқоридаги фикрларни асослар экан, комил фарзандлар тарбиясида

имом-хатибларнинг ўрни ва масъулияти ниҳоятда юқори эканини таъкидлаб, ёшларни
соғлом эътиқод руҳида тарбиялашда билим, ақл ва маърифат билан ёндашиш зарурлигига
урғу бердилар.

Мустақилликнинг илк йилларида мамлакатимизда ўзига хос оғир ижтимоий вазият

хукм сурди. Мамлакат мустақиллиги билан биргаликда аҳолисининг асосий қисмини
мусулмонлар ташкил этган юртимизда советлар ҳукмронлиги йилларида унутилган ислом
дини анъаналарига қайтиш, ислом динини ўрганишга бўлган эҳтиёж эркинлигига йўл
очилганлиги боис, мамлакатда асосан катта ёшдаги аҳоли вакиллари ўртасида ислом динини
ўрганишга интилиш жараёни авж олди. Айни пайтда, ушбу интилиш аҳолида ислом динини
кўр-кўрона ўзича ўрганиш, қишлоқ ва маҳаллаларда ислом илмидан тўлиқ саводи бўлмаган
айрим кишилар (чаламул-лалар) ни ўзига устоз қилиб олиш ёки тенгдошлари орасида динни
бошқалардан кўра яхшироқ англайдиган инсонларга диний устоз сифатида эҳтиром
кўрсатиш одатий ҳолга айланган эди. Бу йилларда яна бир жараён кузатилдики, бу мамлакат
мустақиллиги йўлидаги сиёсий вазиятга ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Айрим
реакцион кучлар ўзининг атрофига ёш, ғўр, диний саводи бўлмаган ва исломни ўрганишга
қизиқиб турган, ўз-ўзидан фанатик бўлган ёшлар орасида исломни турли йўллар билан
тарғиб қилиш орқали ниятига эришмоқчи бўлган, муқаддас ислом динини ўзининг
экстремистик йўналиши (оқим) таъсири остига олишга тарғиб қилишга уриниш ҳолатлари
юз берди. Эндигина мустақилликни қўлга киритиб турган республикамизда турли диний
оқимларнинг пайдо бўлиши ва айрим нопок кимсаларнинг мазкур жараёндан ўз сиёсий
мақсадларига эришишда усталик билан фойданиб қолиш манзараси яққол кўзга ташланган
эди.

Ана шундай жараёнларни тартибга солиш, дин ва давлат ўртасидаги

муносабатларнинг замонавий шакли ва усулларини татбиқ этиш, унинг ҳуқуқий асосларини
ишлаб

чиқиш

зарурати

етилиб

қолган

эдики,

пировардида

1991

йил

14 июнда “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида” Ўзбекистон
Республикасининг Қонуни қабул қилинди[2]. Шунингдек, 1992 йил 7 мартда Ўзбекистон
Республикаси Президентининг ПФ-359-сонли “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг ҳузурида Дин ишлари бўйича комитет ташкил қилиш тўғрисида” ги фармони
асосида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 2 апрелдаги
“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита
фаолиятини ташкил этиш масалалари” 159-сонли қарори қабул қилиниб, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмита фаолияти ташкил
этилди [3]. Мазкур Қўмита маслаҳатчилик, экспертлик, назоратчилик ва маълумот бериш
вазифаларини бажариш асносида республикамизда ўша даврда мавжуд бўлган исломий
таълим муассасаларини адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказишга кўмаклашиш,
фаолиятини конституцион назорат қилиш, норасмий равишда очилган диний таълим
муассасаларининг ҳолати ҳамда шарт-шароитларига баҳо бериш ва бошқа ваколатлар билан
шуғулланувчи давлат органи сифатида ўз фаолиятини бошлаган.

1994 йилги маълумотга кўра республикамизда 10 та расмий рўйхатдан ўтган мадраса

фаолият кўрсатган. Уларда 2500 дан ортиқ ўғил-қизлар таълим олган. Шуниндек, расмий
рўйхатдан ўтмаган лекин фаолият кўрсатаётган 18 та мадрасада 2000 га яқин ўғил-қизларга
билим берилган. Мазкур мадрасаларда таълим бераётган 266 мударрисдан 74 нафари яъни
27% фоизигина махсус диний билимга эга мутахассислар бўлган [4. В. 34]. Бундан ташқари шу
йилларда яна 50 га яқин норасмий мадраса, шунингдек 350 дан ортиқ масжидлар қошида


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415

351

ташкил этилган диний таълим берувчи гуруҳларда ўн мингдан ортиқ турли ёшдаги
фуқаролар дин асосларидан бошланғич маълумот олган [5. В. 34]. Бу ҳолат мамлакатда мазкур
соҳани тартибга солишни тақозо этар эди. Аввало, республикамиз диний ташкилот-ларига
ҳам ўз навбатида давлат намунасидаги дипломга эга бўлган профессионал дин ходимлари,
исломшунос кадрлар зарур эди. Бундай вазифани юртимиздаги бутун дунёга машҳур бўлган,
исломий таълим муассасалари – Тошкент ислом институти ва Бухородаги Мир Араб
мадрасаси амалга оширар эди. Тошкент Олий Маъхади собиқ СССР Министрлар Совети
ҳузуридаги диний кенгашнинг 1969 йил-даги қарори билан ташкил этилиб, 1971 йил 1
октябрдан ўз фаолиятини бошлаган [6. В. 11]. Юқори нуфузга эга бўлган мазкур исломий
таълим муасассасининг истиқлолнинг дастлабки йилларидаги фаолиятини қайта ўрганиш
зарурати бежизга эмас. Чунки, мустақилликнинг дастлабки йилларида мамлакатимизда
жамият ҳаётининг маънавий-маърифий асосларини мустаҳкамлаш, миллий истиқлол
ғоясининг асосий тушунча ва тамойилларини ҳаётга жорий этиш, юртдошларимиз, айниқса,
ёш авлод қалбида Ватанимиз тақдири ва келажаги учун дахлдорлик ва масъулият ҳиссини
ошириш, ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш мақсадида таълим
тарбия масалалари ва диний таълимга катта эътибор қаратилиш асносида мазкур
тенденцияга тўла жавоб берадиган диний ходимлар ва мутаҳассисларга эҳтиёж сезила
бошлайди. Ана шу эҳтиёж ва заруратлардан келиб чиқиб, 1994 йилнинг 8–9 сентябрь кунлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича Қўмита
Мовароуннаҳр Мусулмонлари идораси (1996 йилдан

Ўзбекистон Мусулмон-лар Идораси

)

талабаларнинг илм олишлари учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди [7.
В.11]. Мазкур илмгоҳ биноси “Намозгоҳ” масжидининг гараж сифатида фойдаланилган
қисмида жойлашган бўлиб, бу жой таълим муассасасига мослаштирилган эди. Ўша даврдаги
Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси ҳузуридаги Мовароуннаҳр
Мусулмонлари Идорасининг саъй-ҳаракат-лари билан ташландиқ ҳолатга келган бинода
катта хажмдаги таъмирлаш ишлари олиб борилган. Бундан ташқари, исломий таълим
маскани учун маъмурий, хўжалик ва ёрдамчи бинолар қурилиб, бино саҳни
ободонлаштирилган, мевали, манзарали дарахтлар экилган. Дарслар мослаштирилган ўртача
30м

2

лик 8 та хоналарда олиб борилган. 1994 йил ҳолатига кундузги бўлимда таҳсил олаётган

177 нафар ва сиртқи бўлимда таҳсил олаётган 70 нафар талабага 24 та мударрис (улардан 19
таси асосий штатда бўлган) диний ва дунёвий фанлардан сабоқ берган [8. В. 12]. 1994–1995
ўқув йилидан бошлаб Дин ишлари бўйича Қўмита билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ва
келишилган ҳолда жаҳон ва Ислом давлатлари турдош ўқув юртларидаги каби диний фанлар
билан бир қаторда “ислом тарихи”, “динлар тарихи”, “араб мамлакатлари тарихи” ва ўзбек
халқининг тарихи ҳамда “ислом мамлакатлари географияси” фанлари ўқитила бошлаган.
Мударрисларнинг барчаси олий маълумотли бўлиб, улардан 2 таси Ливия ва Миср Ислом
олийгоҳларида, қолганлари эса шу институтда таҳсил олганлар. Мударрисларнинг ўртача
дарс соатлари ҳафтасига 22-24 соатни ташкил этиб, ўриндошлик асосида дарс берувчи
мударрисларга ҳар ўтилган дарс соати учун Мовароуннаҳр Мусулмонлари Идораси (ММИ)
қарори билан 6 сўмдан иш ҳақи тўланган [9. В. 12]. Тошкент Ислом Олий Илмгоҳининг

(Имом

Бухорий номидаги Тошкент Ислом Институти, Тошкент Олий Маъхади деб ҳам юритилган)

Низоми Мовароуннаҳр Мусулмонлар Идорасининг 1990 йил 31 январдаги қарори билан
тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида 1992 йил 13 мартда рўйхатга
олиниб, №005 рақамли гувоҳнома берилган [10. В. 12]. Маъхадда ўқув режага асосан талаба 4
йил

давомида

5400 соатлик назарий ва амалий дарсларга қатнашиб, ҳар ярим йилда синов ва имтихон-


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415

352

лардан ўтган. Мовароуннаҳр Мусулмонлар идораси томонидан ҳар бир талаба ҳисобига бир
йилга 720 сўм (иқтисодий аҳволга қараб ўзгариши мукин) миқдори-даги меъёрда Тошкент
Ислом Олий илмгоҳининг молиявий бюджети тасдиқланган [11. В. 13]. Комиссия институт
фаолиятини ўрганиш асносида, илмгоҳда амалга оширилиши лозим бўлган бир қанча
таклифларни; замонавий лойиҳа асосида янги ўқув биносини қуриш, мударрис-
педагогларнинг малакасини ошириш, талабалар синов ва имтихонларини назорат қилиш
учун рейтинг дафтарчаси ташкил этиш ва бошқа таклифларни илгари сурди.

Ўзбекистонда юқоридаги олий исломий таълим муассасасидан ташқари,

1997 йилгача ўз фаолиятини олиб борган ва расмий рўйхатдан ўтган, Ўзбекистон
Мусулмонлар Идораси тасарруфидаги 18 та ўрта-махсус исломий таълим билим юрти
(

мадраса

), 1 та ўрта-махсус лицей ҳам бўлган. Шунингдек, 1992–1997 йиллар оралиғида 50 га

яқин мадрасалар Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтмаган бўлса-да, ММИ (Ўзбекистон
Мусулмонлар Идораси) тасарруфида лицензиясиз расман фаолият олиб борган. Мазкур
таълим муассасалари ўз низоми асосида фаолият олиб бориб, биносининг тўлиқ ўқув
фаолияти учун талабга жавоб бермаслиги, ҳужжат ишларидаги камчиликлар, мадрасада
мударрислик қилаётган мударриснинг олий маълумотининг йўқлиги ёки “хужра”да таҳсил
олганлиги сабабли, шунингдек, мазкур мадрасалар фақат бир томонлама, яъни “қуръон” ва
“тажвид” ўргатиш билан кифояланганлиги сабабидан расман фаолиятини тўхтатган. Энг
асосийси, улар исломий таълим муассасаси талабларига жавоб бермаган. 1998 йил 1 майда
янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг қабул
қилиниши муносабати билан республикамизда фаолият юритаётган диний ташкилотлар,
шунингдек мадрасаларни ҳам қайта рўйхатдан ўтказиш кун тартибидаги масалага айланган.
Масалан, фаолиятини тўхтатган мадрасаларнинг фақат айримлари тўғрисидаги
маълумотлар, уларнинг низомлари Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси жорий архивида
сақланиб қолган. 1998 йил 26 мартда мазкур қонун асосида Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар

Маҳкамасининг

№130-сонли

“Ижтимоий-маънавий

муҳитни

янада

соғломлаштириш, диний ақидапараст-ликни олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
қарори қабул қилинган ҳамда ушбу қарор асосида жойлардаги ҳар бир исломий таълим
муассасалари тўлиқ ўрганилган. Масалан, маълумот ўрнида айтиш мумкинки, 1997 йилда
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 5 та расмий расмий мадраса фаолият кўрсатган.

Улар: 1) Мирза Юсуф масжиди қошида очилган, талабалар сони 70 нафар; 2) Кулол-Қўрғон
хонадонида очилган, талабалар сони 10 нафар; 3) Камолиддин ал-Бухорий масжиди қошида
очилган, талабалар сони 20 нафар; 4) Юнусобод масжиди қошида очилган, талабалар сони 15
нафар; 5) Эшон Бобохон номли махсус хотин-қизлар билим юрти. Отин Исмоилова Иқболхон,
талабалар сони 120 нафарни ташкил этган [12. В. 115].

Эслатиб ўтиш жоизки, 50 дан ортиқ деб келтирилган исломий таълим муассасалари

тўғрисидаги маълумот Мовароуннаҳр Мусулмонлари Идораси рухсати асосида фаолият олиб
борган мадрасалардир (хужралар бундан мустасно бўлган). Чунки, хужралар фаолияти
ноқонуний ҳисобланиб, мазкур фаолият билан лицензиясиз шуғулланишга йўл қўйилмаган,
бундай ҳолат жавобгарликка тортишга сабаб бўлган.

Республикамизда 1996-1997 ўқув йилида асосан Адлия Вазирлигидан расмий равишда

рўйхатидан ўтган Ўзбекистон Мусулмонлари Идорасига қарашли 20 та исломий таълим
муассасаси фаолият олиб борган. Улардан бири Тошкент Ислом Институти бўлиб,
мударрислар сони 29 та, талабалар сони 300 нафар бўлган. Институт моддий жиҳатдан
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси томонидан таъминланган. Қолганлари ўрта-махсус
исломий таълим муассасалари (мадраса-лар) бўлиб, улардан “Сайид Оталиқ” мадрасасининг
мударрислари 10 та, талабалари 115 та; “Абдушукур Оғалиқ” мадрасасининг мударрислари 15


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415

353

та, талабалари 140 та, “Ат-Термизий” мадрасасининг мударрислари 10 та, талабалари 70 та,
“Бобур” мадрасасининг мударрислари 14 та, талабалари 79 та, “Эшон Бобохон” мадра-
сасининг мударрислари 16 та, талабалари 230 та, “Хўжа Ахрор Валий” мадраса-сининг
мударрислари 12 та, талабалари 70 та, “Фатх” лицейи мударрислари 11 та, талабалари 60 та,
“Имоми

Аъзам”

мадрасасининг

мударрислари

7

та,

талабалари

25 нафардан иборат бўлган [13]. Мазкур мадрасалар 1998–1999 ўқув йилидан эътиборан,
моддий таъминотидаги етишмовчиликлар, ишчи ҳужжат-ларидаги камчиликлар, хусусан,
лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжат-ларидаги мавжуд камчиликлар туфайли
ёпилган.

Юқорида келтирилган маълумотларни таҳлил этиш асосида мустақил Ўзбекистон

тарихида исломий таълим муассасалари фаолияти тарихини

3 даврга

бўлиш мумкин.

Биринчи давр

– 1991-1998 йилларни ўз ичига олади;

Иккинчи давр

– 1999–2016 йиллар;

Учинчи давр

– 2017-2021 йиллардир. Мазкур даврлаштиришни 3 босқичли қилиб

ўрганишнинг асосий сабаби, мамлакатимизда дин ва давлат муносабатлари билан боғлиқ
вазиятда “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида” ги қонунинг, ушбу даврлар
оралиғида, 3 маротаба янги таҳрирда қабул қилиниши билан изоҳланади. Ҳар бир давр
мобайнида, унинг хусусиятидан келиб мукаммаллашиб, давлат ва дин ўртасидаги, давлат ва
диний ташкилотлар, фуқа-роларнинг диний эътиқоди билан боғлиқ муносабатларни
тартибга солиш мустаҳ-камланиб борганлигини, шунингдек ҳалқаро ҳуқуқий норма ва
стандартларга мос тарзда қўлланилганлигини кўриш мумкин.

Исломий таълим муассасалари фаолиятининг биринчи даври хусусида хулоса

қиладиган бўлсак, диний таълимда таҳсил олувчиларнинг қамрови кўпчиликни ташкил
қилишига қарамасдан, уларнинг фаолиятида намозгоҳи, ўқув бинолари, хужралари,
таҳоратхона, ётоқхона, кутубхона фаолияти, талабаларнинг ижтимоий турмуш шароитлари,
шунингдек, мударрисларининг маълумот даражаси исломий таълим муассасалари
талабларига жавоб бермаган. Исломий таълим муассасалари муассиси ҳисобланган
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси томонидан муассаса-ларни маблағ билан таъминлаш
масаласида камчиликлар мавжуд бўлган, яъни, улар маблағ билан етарлича таъминланмаган.
Мударрисларнинг маошлари етарли бўлмаган. Мударрисларнинг малакасини ошириш йўлга
қўйилмаган. Талабаларни адабиётлар билан таъминлаш, айниқса, диний адабиётлар
масаласида (қуръон, ақоид, фиқҳ, ҳадисга оид китоблар) муаммолар бўлган, мавжуд
адабиётлар талабалар эҳтиёжи учун етарли ададда бўлмаган. Чет элдан келтирилган китоб-
ларни қайта экспертизадан ўтказиш зарур бўлган. Мадрасалар ўқув фаолиятида гуруҳ
журналлари, талабаларнинг рейтинг дафтарчаларини юритиш йўлга қўйилмаган ёки йўлга
қўйилган бўлса-да, тўғри ва тартибли бўлмаган. Исломий таълим муассасаларига талабалар
қабули бўйича стандартлар ишлаб чиқилган бўлса-да, бу тизимли равишда йўлга қўйилмаган.
Ўқув режа бўйича диний ва дунёвий фанларнинг нисбатида диний фанларнинг улуши кўп
бўлган.

Айни пайтда, Исломий таълим муассасалари фаолиятида ижобий ўзгаришлар ҳам

бўлган. Мустақилликнинг дастлабки йилларида фақат иккита исломий таълим муассасаси
мавжуд бўлган бўлса, тез орада уларнинг сони 50 тагача кўпайган. Таълим муассасаларида
Устоз-шогирд тизими, билим ва касб-ҳунар концепцияси йўлга қўйилган. Мадрасаларда
талабалар Қуръон ва тажвид илмини ўрганиш билан биргаликда миллий анъаналаримизга
содиқ қолган ҳолда косибчилик, этикдўзлик, терига ишлов бериш, нақш, ўймакорлик каби
ҳунармандчиликка оид қўшимча касб эгаллашга ҳам ўргатилган.

Республикада аёл-қизларга исломий диний таълим беришга ихтисослашган таълим

муассасаларини ташкил этиш, мадрасаларда аёллар бўлимини очиш бора-сида ҳам муҳим


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415

354

ишлар амалга оширилган. 1992 йилда биринчи аёллар ўрта-махсус исломий билим юрти –
Бухоро шаҳридаги “Жўйбари Калон” аёллар мадрасаси ташкил этилган. Ушбу исломий билим
юртининг Устави 1992 йил 1 сентябрда Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси томонидан
тасдиқланган [14]. “Эшон Бобохон” номидаги (кейинчалик “Ҳадичаи Кубро” номли) билим
юрти Диний идора олий ҳайъатининг 1993 йил 23 ноябрдаги № 96-сонли қарори билан
очилиб, низоми тасдиқланган [15].

Умуман, исломий таълим муассасалари юртимиздаги ислом дини ташкилот-ларига,

масжид ва мадрасаларга диний, дунёвий фанларни мукаммал эгаллаган кадрлар тайёрлашда
ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда, қолаверса, маърифий исломни тарғиб қилиш,
жаҳолатга қарши маърифат билан кураша оладиган авлодни шакллантиришда хизмат қилиб
келаётган Ўзбекистон мусулмон-лари идораси тасарруфидаги диний-маърифий таълим
муассасалари фаолияти янада такомиллашиб бормоқда.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ижтимоий

барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби”
мавзусидаги анжуманда сўзлаган нутқи https://president.uz/uz/lists/view/649.

2.

Ўзбекистон Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил №8. 186-модда.

3.

https://lex.uz/docs/771104 Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг 2004 йил 23 апрелдаги 196-сонли “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси

ҳузуридаги

Дин

ишлари

бўйича

қўмита

фаолиятини

янада

такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.

4.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси архиви (бундан

кейин – ЎзРПАА) 975-жамғарма, 20-рўйхат, 81-йиғма жилд.

5.

Ўша манба, ўша бет.

6.

Ўзбекистон Миллий Архиви, М-37-жамгарма, 1-руйхат, 326-йиғма жилд.

7.

Ўша манба, ўша бет.

8.

Ўзбекистон Миллий Архиви, М-37-жамгарма, 1-руйхат, 326-йиғма жилд.

9.

Ўша манба, ўша бет.

10.

Ўша манба, ўша бет.

11.

Ўзбекистон Миллий Архиви, М-37-жамғарма, 1-руйхат, 326-йиғма жилд.

12.

Ўзбекистон Миллий Архиви, М-37-жамғарма, 1-руйхат, 2561-йиғма жилд.

13.

Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси жорий архиви, Таълим ва кадрлар

бўлими, ТИИ 1997–2001 йиғма жилд.

14.

Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси жорий архиви. Таълим бўлими фонди,

3д рўйхат, 413-йиғма жилд.

15.

Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси жорий архиви. Таълим бўлими фонди,

3д рўйхат, 420-йиғма жилд.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби” мавзусидаги анжуманда сўзлаган нутқи https://president.uz/uz/lists/view/649

Ўзбекистон Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил №8. 186-модда.

https://lex.uz/docs/771104 Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 апрелдаги 196-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси архиви (бундан кейин - ЎзРПАА) 975-жамғарма, 20-рўйхат, 81-йиғма жилд

Ўша манба, ўша бет.

Ўзбекистон Миллий Архиви, М-37-жамгарма, 1-руйхат, 326-йиғма жилд

Ўша манба, ўша бет

Ўзбекистон Миллий Архиви, М-37-жамгарма, 1-руйхат, 326-йиғма жилд

Ўша манба, ўша бет

Ўша манба, ўша бет

Ўзбекистон Миллий Архиви, М-37-жамғарма, 1-руйхат, 326-йиғма жилд

Ўзбекистон Миллий Архиви, М-37-жамғарма, 1-руйхат, 2561-йиғма жилд

Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси жорий архиви, Таълим ва кадрлар бўлими, ТИИ 1997-2001 йиғма жилд.

Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси жорий архиви. Таълим бўлими фонди, 3д рўйхат, 413-йиғма жилд.

Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси жорий архиви. Таълим бўлими фонди, 3д рўйхат, 420-йиғма жилд