Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The main categories of pedagogy and their semantic content in
the system of medical education
Munira KADIROVA
1
Fergana Public Health Medical Institute
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received September 2021
Received in revised form
15 September 2021
Accepted 20 October 2021
Available online
15 November 2021
The article discusses various categories of pedagogy. Namely:
education, upbringing, development issues, pedagogical
processes, needs, norms and methods, opportunities, personal
development. Also its capabilities as a pedagogical and
psychological analysis of the process of specialized medical
education. The development of such an indicator of "I" in medical
education, self-education. The role of health education and the
development of clinical thinking of future doctors.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
DOI:
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss10/S-pp52-57
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
categories,
communicative,
concept,
needs,
norms and methods,
individual orientation,
social orientation,
clinical thinking.
Педагогиканинг асосий категориялари ва уларнинг тиббий
таълим тизимидаги семантик мазмуни
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
категориялар,
коммуникатив,
концепция,
эҳтиёжлар,
меъёрлар ва усуллар,
индивидуал мойиллик,
ижтимоий мойиллик,
клиник фикрлаш.
Ушбу мақолада педагогиканинг категорияларини
тадқиқ этиш йўллари, таълим, тарбия, ривожланиш
масалалари, педагогик жараёнлар, эҳтиёжлар, меъёрлар ва
усуллар, имкониятлар, шахснинг ривожланиши, унинг
имкониятлари, тиббий таълим жараёнининг педагогик ва
психологик
таҳлили,
тиббий
таълим
жараёнида
талабаларда “Мен” индикаторини ривожлантириш, ўз –
ўзини тарбиялаш, соғлиқни сақлашдаги таълимнинг
вазифаси, бўлажак шифокорларнинг клиник фикрларини
ривожлантириши масалалари ёритилган.
1
Doctor of Philosophy (PhD), associate professor, Head of the Uzbek, Foreign Languages and Pedagogy department,
Fergana Public Health Medical Institute, Fergana, Uzbekistan
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 10 (2021) / ISSN 2181-1415
53
Основные категории педагогики и их семантическое
содержание в системе медицинского образования
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
категории,
коммуникатив,
концепция,
потребности,
нормы и методы,
индивидуальная
ориентация,
социальная ориентация,
клиническое мышление.
В статье рассмотрены различные категории педагогики.
А именно: образование, воспитание, вопросы развития,
педагогические процессы, потребности, нормы и методы,
возможности,
личностное
развитие.
Также
его
возможности, как педагогический и психологический
анализ процесса профильного медицинского образования.
Развитие такого показателя «Я» в медицинском
образовании,
самообразовании.
Роль
санитарного
просвещения и развитие клинического мышления будущих
врачей.
КИРИШ
Педагогиканинг категорияларини тадқиқ этар эканмиз, педагогика
котегорияларни психология, фалсафа соҳаларида ҳам илмий ёндашилганини кўриш
мумкин. Педагогика ўқитиш жараёни билан боғлиқ ҳолда дидактика деб юритилади.
Олий таълимдаги дидактик жараён – бу талабаларга назария ва амалиётни уйғун
ҳолда ўргатишдир. Юқорида биз тиббий таълимдаги “таълим”, “тарбия”,
“ривожланиш” масалаларини тадқиқ этамиз.
Таълим шахс томонидан ҳаракат нормалари ва усулларини ижтимоий
аҳамиятга эга бўлган тажрибасини ўзлаштириш жараёнидир, талабанинг мустақил
фаолияти ўқитувчи томонидан ташкил этилади ва талаба томонидан амалга
оширилади. Шунинг учун ҳам бу икки томонлама жараёндир.
Тиббий таълим ўқув жараёнини таҳлил қилиб, ўрганар эканмиз ,тиббиёт олий
ўқув юртларида амалиётнинг назария билан уйғунлашганини биринчи босқичдан
кўришимиз мумкин, сабаби, талабалар биринчи босқичдан анатомия, физиология
фанларини ўқиши, шу билан бирга, хорижий тилларни ҳам тиббиёт терминологияси
асосида ўрганаётганлиги уларни касбий фаолиятга йўналаётганликларини кўрсатиб
турибди , талабалар босқичма – босқич клиник фанларга ўтиб борадилар.
Тарбия шахснинг эҳтиёжлари ва қадриятларига таъсири сифатида, ташқи
мақсадларни тушуниш ва уларни ички мақсадларга айлантириш жараёни сифатида
тавсифланади.Тарбия, шахснинг манфаатлари ва қадриятларига бўлган қарашлари
билан белгиланади.
Ривожланиш шахснинг асосий қобилиятларини шакллантириш жараёни
сифатида қаралади: фикрлаш (фикрлаш қобилияти), рефлексив (онгли равишда
ҳаракат қилиш қобилияти), коммуникатив (мулоқот қилиш қобилияти)
MAВЗУНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ
Шундай қилиб, мақсадларга кўра педагогик жараён – бу ижтимоий тажрибани
ёш авлодга беришнинг маҳсус ташкил этилган мақсадли жараёни, бу инсонни асосий
қобилиятларини ривожлантиришни таъминлайди. Технологик даражада уни
қуйидаги жиҳатлар ёрдамида кўриб чиқиш мумкин.
- мақсадлар – нима учун ўқиш ;
- мазмун - нимани ўрганиш;
- усул ва воситалар – қандай ўрганиш;
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 10 (2021) / ISSN 2181-1415
54
Расм 1.
Шахснинг ривожланиши, унинг индивидуаллигини шакллантириш нуқтаи
назаридан, энг муҳим қобилият – “бу мен хоҳлайман” ва “мен бажаришим керак”
ўртасидаги муносабатларни тиклаш талаб қилинади. “Мен хоҳлайман” каби
муносабатнинг
пайдо
бўлиши
талабалардаги
истак,
қизиқишларини
ривожлантиради. Бўлажак шифокорга ўқув жараёнини ташкил қилишда “Мен
қилишим керак” каби муносабатни сингдириш керак, сабаби, бўлажак
шифокорларда талаб қилинадиган мажбурият бу масъулиятдир.
“Мен хоҳлайман” ва “Қилоламан” ўртасида қарама – қаршиликларнинг
йўқлиги инсоннинг хоҳлаган ишини амалга оширишига имкон беради. Кўп
ҳолларда ўқув жараёнида талабалар “мен хоҳлайман” деган фикрларни
ифодалашади, бироқ уни амалга ошириш учун фаолият жараёнларини билиши
ҳамда ўқув жараёни усулларини тўлиқ англаб олишлари зарур.
Тиббий таълим жараёнида ўқув жараёнини ташкил қилишда ,энг аввало,
талабаларга “хоҳлайман”, “бажаришим керак”, “бажароламан” каби фикрни
сингдиришимиз зарур, сабаби, тиббий таълим талабаларида бу соҳани эгаллаш
жараёнида уларнинг касбига нисбатан хоҳиши, назарияни амалиёт билан боғлашда
тажрибаларни бажариши каби фикрлар сингдирилгандагина уларда касбий
фаолиятга нисбатан қизиқиш ривожланади.
Тиббий таълим жараёнида талабаларга юқоридаги фикрларни сингдириш
уларни дунё тажрибасини англашга ҳамда “Мен” индикаторининг ривожланишга сабаб
бўлади. Сўнгги ўн йилликда педагогик воқелик ибораси кўп қўлланилиб келиняпти, бу
ибора талабаларга педагогик жараёнга киришишга амалий ёрдам беради.
Таълим жараёнига кўпчилик инсонни ўраб турган шароитлар ва таъсирлар
мажмуи сифатида қарайди. Бу концепция шахсни шакллантиришда таъсирларнинг
кўп қирралилиги ва хилма – хиллиги, онгли ва онгсиз, мақсадли ва ўз – ўзини
ривожлантиришни ҳисобга олишга имкон беради.
Таълим жараёнини психологик ва педагогик таҳлил қилиш учун
имкониятларни билиш ҳам катта аҳамиятга эга – бу субъект ва атроф – муҳит
Натижа
Эҳтиёжлар Меъёр
ва усуллар
Имкониятлар
(хоҳлайман)
Мақсад /
Нима
учун?
Меъёр ва усуллар
(бажаришим
керак)
Мазмун /
Нима?
Имкониятлар
(қилоламан)
Усул ва
воситалар /
Қандай?
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 10 (2021) / ISSN 2181-1415
55
ўртасида кўприк бўлиб, у эркин ва фаол тарзда ўз – ўзини ривожлантиришдир. Шахс
атроф – муҳит имкониятларини қанчалик кўп ўзлаштирса, унинг эркин ва фаол
тарзда ўзини ўзи ривожлантириши шунчалик муваффақиятли амалга оширилади.
АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ
Тиббиётда таълим жараёни тушунчаси мактаб – оила – олий таълим
тушунчалари учун умумий вазифаларни бажаради. Тиббий таълим муассасасининг
таълим жараёнини таҳлил қилиш учун, одатда, қуйидаги таркибий қисмлар
қўлланилади: соғлом муҳит, инсон омили ва ўқув дастурлари.
“Шахснинг мавжудлиги ва ривожланиш жараёнини ижтимоий контактли,
ахборотли, соматик, объектив компонентлардан ташкил топган тузилма сифатида
кўриб чиқиш самаралидир”, - дейди олим Е.А.Климов.
Таълим жараёнини самарали ташкил қилиш талабаларнинг баъзи бир сифатлари
ва хусусиятларининг ўзгаришига сабаб бўлади. Бу борада кўплаб олимлар ўз
тадқиқотларини ҳам олиб борганлар ,жумладан, Л.Н.Толстой, П.Лесгафт, Я.Корчак.
Бугунги кунда таълим жараёнида догматик таълим, юксакликка интилиш
жараёнларини талабаларга сингдириш кўплаб олимлар томонидан самарали эканлиги
тан олинмоқда. Соғлиқни сақлаш назарияси таълим билан боғлиқ яхлит жараён
сифатида муҳокама қилинади. “Тиббиёт олий ўқув юрти талабалари Жахон cоғлиқни
сақлаш ташкилоти томонидан тизим сифатида соғлиқни сақлашнинг нормал
жараёнига таъсир этадиган омилларини билишлари зарур” , - дея таъкидлаган олим
Н.В.Кудрявая ва булар қуйидагича белгиланган:
1.Индивидуал мойиллик - ирсият, перенатал даврдаги ривожланиш
хусусиятлари, ўтмишдаги бахтсиз ҳодисалар ёки касалликлар, болаликдаги тарбиянинг
таъсири ёки бошқалар.
2.Ижтимоий мойиллик – жамиятнинг қадриятли йўналиши, шахснинг ижтимоий
тури, индивидуал турмуш тарзи, муайян гуруҳга хос бўлган хулқ – атвор хусусиятлари,
ўсмирлик давридаги таълим ва тарбия.
3.Ўсмирлик даврида шаклланган бола ҳаётининг шароитлари – даромадлари ва
оилавий турмуш тарзи, уй - жой шароитлари, ишга жойлашиш имкониятлари, стресс ва
инқирозли вазиятлар ва бошқалар.
4.Жамиятдаги шахсларнинг соғлиқни сақлашдаги имкониятлари – соғлиқни
сақлаш хизматларидан бепул фойдаланиш, овқатланиш тартибига амал қилиш,
санитария – профилактика чоралари, соғлиқни сақлаш ва мустаҳкамлаш соҳасидаги
таълим ва бошқалар.
Тадқиқотлар шуни кўрсатиб турибдики, жамиятда ўтиш давридаги ёшларнинг
соғлигига таъсир этувчи асосий омил – бу ҳиссий қийинчиликлардир.
Бугунги кунда тиббий таълим жараёнини ташкил қилишда тиббий таълим
талабаларини замонавий ёндашувлар ва концепциялар тўғрисидаги муносабатларини
шакллантириш, ҳуқуқий ва амалий жараёнга тарбияланганлик даражаларини
ривожлантириш зарур. Соҳага доир янгиликларни билиб бориш бугун бўлажак
шифокорларни ўз – ўзларини тарбиялаб боришига имкон беради. Ҳар томонлама
шаклланган шифокор бўлиш учун ,биринчи навбатда, унинг тарбияланганлик даражаси
юқори бўлиши талаб этилади.
Тарбия – бу шахснинг ижобий фазилатлари, қобилиятлари ва одатларининг
ривожланишидир. Бундай фазилатлар ,биринчи навбатда, шахснинг жамиятга,
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 10 (2021) / ISSN 2181-1415
56
атрофдаги дунёнинг барча воқеликларига, билиш жараёнига бўлган муносабати билан
белгиланади.
Тарбия мос келадиган қадриятлар дунёсида алоҳида ҳаёт тарзи ва фаолиятини,
ташқи дунё билан муносабатлар тизимини махсус ташкил этишни талаб қилади, бу эса
,ўз навбатида, ахлоқ ва маънавий маданият муаммоларининг аҳамиятини тушуниш
билан боғлиқ.
Ўз – ўзини тарбиялаш
– бу шахснинг онгли, мақсадли фаолияти, билиш ва
ривожланишини, ўзида ижобий ва шахсий фазилатларини шакллантириш ҳамда
салбий фазилатларни енгишни, ўз ички дунёси ва бошқалар билан муносабатларини
уйғунлаштириш қобилиятини ўз ичига олади.
ХУЛОСА
Тиббий таълимда тарбия жараёнини ташкил қилишнинг энг муҳим жиҳати
шахсга йўналтирилганлигида ва фалсафий – антропологик ёндашувларидадир.
Талабаларнинг хусусиятларини ўрганиш учун шахсга йўналтирилган ёндашувни
анъанавий усул билан таққослайлик.Педагогик фаолиятда иккаласидан ҳам
фойдаланиш талабаларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олишни назарда
тутади.
Шахсга йўналтирилган таълимнинг асосий мақсади талабаларнинг шахсий
хусусиятларини ривожлантиришдир, шу билан бирга, бугун тиббиёт ривожланар экан,
тиббий таълим талабаси ўз олдига янги мақсадларни қўя олиши, давлат таълим
стандартида белгиланган ижтимоий тажриба, янги билим, кўникма ва малакаларни
эгаллаши талаб этилади.
Фалсафий – антропологик ёндашувлар К.Д.Ушинский томонидан тадқиқ этилган
бўлиб, у тадқиқотлари давомида педагогика фан сифатида тарбия жараёнини ўрганади
ҳамда
таълим
жараёнини
инсонпарварлаштиради,
-
дея
таъкидлайди.
Тадқиқотларимиздаги таҳлилларга таяниб, тиббий таълим амалиёти учун муҳим
бўлган ёндашувларнинг энг муҳим қоидаларини ажратиб кўрсатамиз:
✔
инсон қобилиятини юзага чиқариши ўз – ўзини англаши, ўз – ўзини
ривожлантириши орқали амалга оширилади, тиббий таълим талабаларини ўқитиш
воситаси ва механизми ҳам юқоридагилар орқали амалга оширилиши;
✔
мулоқотга киришувчанлик қобилиятининг ривожлантирилиши;
✔
тарбия ва ўз – ўзини тарбиялаш, ўқитиш таълим жараёнининг субъектлари
учун ҳаёт тарзи сифатида тегишли тарбия усуллари, воситалари ва шаклларини талаб
қилиши;
✔
тарбия жараёни иштирокчиларининг қиймати – семантик тенглиги “субъект -
субъект” муносабати, мулоқот ва унинг ўзаро таъсири орқали ривожлантирилади.
Педагогик тизим
– тиббий таълимда мақсадларнинг ўзига хослиги, мазмуни,
ўқитиш усуллари ва воситалари, олинган натижаларини танлаш орқали бўлажак
шифокорларни тайёрлаш , анъанавий ёки инновацион (шахсга йўналтирилган )
тизимни тавсифлаш учун ишлатилади.
Педагогика фанининг тиббий таълимдаги аҳамияти хақида таҳлил қилар
эканмиз, бугун соғлиқни сақлашнинг таълимдаги вазифаларини ҳам белгилаб олиш
зарур.
Соғлиқни сақлашнинг таълимдаги вазифалари:
7 авлод наслининг соғлиқ захираси (резерви)ни яхшилаш;
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 10 (2021) / ISSN 2181-1415
57
✔
инсоннинг жисмоний ва руҳий саломатлигини таъминлаш;
✔
тиббий
диагностика
орқали
боланинг
интеллектуал
лаёқат
ва
қобилиятларини аниқлаш;
✔
поливитаминлар ва микроэлементларга бой махсус индивидуал овқатланиш
дастурини тузиб бериш;
✔
боланинг ўқишга лаёқатли биоритм вақтларини белгилаб бериш.
Сабаби, биз келажак авлодни шакллантиришда , уларни тарбиялашда ҳам ҳар
томонлама баркамол қилиб тарбиялашимиз , ҳам тиббиётнинг, ҳам таълимнинг олдига
қўйилган вазифалардан биридир.
Бугун педагогиканинг бўлажак шифокорларини тайёрлаш жараёнида аҳамиятли
жиҳатларига эътибор қаратишда педагогика фани бўлажак шифокорларнинг клиник
фикрларини ривожлантириши масалаларига кенгроқ ёндашдик ҳамда касбий таълим
йўналиши талабаларининг мутахассислик амалиётлари давомида бўлажак
шифокорларнинг клиник фикрлаши ҳамда комплекс психотерапия усуллари билан
бойитиш усулларини синадик:
✔
беморни тушунтириш, ўргатиш ва тарбиялаш орқали даволаш;
✔
беморда ишонтириш, таъсир кўрсатиш, оптимистик даволаниш умидини ҳосил
қилиш;
✔
уни ўзгартира олиш: хато фикрлар, ортиқча ташвиш, хавотир ва қўрқув,
ожизликлар, зарарли одатлар, ирим-сиримлар ва ғафлатдан халос қилиш;
✔
зарур ҳолларда мажбурий қоида ва тавсияларни бажаришни оқилона талаб
қилиш, бошқариш, йўналтириш;
✔
беморнинг ўз соғлиғига масъулиятли муносабатини шакллантириш, руҳий-
ижтимоий фаоллигини ошириш;
✔
аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, тиббий билим ва
маданиятни ошириш.
Юқоридагиларга таянган ҳолда бугун биз тиббий таълимда педагогиканинг
категориялари ва тушунчалари, тиббий таълим тизимидаги семантик мазмунини
таҳлил қилдик.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тиббиёт ва фармацевтика таълими
ва илм – фани тизимини янада ривожлантириш чора – тадбирлари тўғрисидаги ПҚ 43-
10 сон 6.05.2019
2.Дианкина М.С. Профессионализм преподавателя высшей медицинской школы. -
М., 2000.
3.Кудрявая Н.В., Зорин К.В. Введение в духовную культуру врача //
Психологические основы деятельности врача. - М., 1999.
4.Butcher J. Essentials of MMPI-2 and MMPI-A Interpretation. - Minnesota, 1999.
5.Friedman H.S., Tucker J.S. Tomlinson-Keasly С et. al. Does Children Personality Predict
Longevity? // Personality & Social Psychology. -1993.-V. 65(1).
