Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Functions of the court in the system of criminal procedural
relations
Gulnoza YUSUPDZHANOVA
1
Specialized Branch of Tashkent State University of Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received October 2021
Received in revised form
15 October 2021
Accepted 20 November 2021
Available online
15 December 2021
Being a participant in the criminal legal process, the court as
a subject of criminal procedural relations has a certain legal
status. This implies the totality of all his rights and obligations.
Which correspond to the procedural functions performed by the
court. Established norms of criminal procedure legislation. This
article describes the functions of the court in the system of
criminal procedural functions, analyzed from the point of view of
lawyers of the Republic of Uzbekistan.
2181-
1415/© 202
1 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss11/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Functions of criminal
procedure law,
criminal court,
justice,
judge,
first instance,
consideration of the case,
judicial supervision.
Жиноят процессуал функциялар тизимида суднинг
функциялари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
жиноят
-
процессуал ҳуқуқи
функциялари,
жиноят судлари,
одил судлов,
судья,
биринчи инстанция,
ишни ҳал қилиш,
назорат функцияси.
Суд жиноят процессининг иштирокчиси ҳамда жиноят
-
процессуал муносабатларнинг субъекти сифатида ўзининг
ҳуқуқий мақомига эга бўлиб, ушбу ҳуқуқий мақом асосида
унинг жиноят
-
процессуал ҳуқуқ нормалари билан ўрна
-
тилган суд томонидан амалга ошириладиган, процессуал
функцияларга жавоб берадиган барча ҳуқуқ ва мажбурият
-
лари йиғиндиси тушунилади. Мазкур мақолада жиноят
-
процессуал функциялар тизимида суднинг функциялари, бу
борада олимларнинг қарашлари ёритилган.
1
Lecturer of the department
“
Prevention of offenses and ensuring public safety
”
, Specialized Branch of Tashkent State
University of Law. Tashkent, Uzbekistan. E-mail: gyusupdjanova@mail.ru.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2021) / ISSN 2181-1415
156
Функции суда в системе уголовно
-
процессуальных
отношений
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
функции уголовно
-
процессуального права,
суд по уголовным делам,
правосудие,
судья,
первая инстанция,
рассмотрение дела,
судебный надзор.
Являясь участником уголовно
-
правового процесса суд
как субъект уголовно
-
процессуальных отношений имеет
определенный правовой статус. Это подразумевает
совокупность
всех
его
прав
и
обязанностей.
Которые
соответствуют
процессуальным
функциям
выполняемым судом. Установленными нормами уголовно
-
процессуального законодательства. В данной статье
описаны функции суда в системе уголовно процессуальных
функций, проанализированные с точки зрения юристов
Республики Узбекистан.
Янги Ўзбекистонда амалга
оширилаётган кенг кўламли ва изчил суд
-
ҳуқуқ
ислоҳотларининг туб замирида Конституциямизда олий кадрият сифатида
белгилаб қўйилган инсон ҳуқуқларини таъминлаш ғояси туради. Зеро, фақат қонун
-
ларга итоат қилган ҳолда адолатли қарор қабул қилиш суд мустақиллигининг энг
зарурий мезони ҳисобланади. Фақат шундагина, Ўзбекистан Республикаси
Президенти Ш.М.
Мирзиёев таъкидлаганидек, “суд остонасига қадам қўйган ҳар бир
инсон Ўзбекистонда адолат ҳукм сураётганига тўла ишонч ҳосил қилиши”
[1],
мумкин бўлади. Бу, ўз
ўрнида, судни ҳуқуқий давлатнинг ғоят муҳим институти
эканлигидан далолат беради.
Конституцияга мувофиқ одил судловни амалга ошириш фақат судлар
ваколатига тегишлидир. Мамлакатимизда суд ҳокимияти, унинг функциялари,
вазифалари хусусида олиб борилган илмий изланишлар орасида Ғ.А.
Абдумажидов [2],
З.Ф.
Иноғомжонованинг “Жиноят процессида суд назорати ва уни амалга ошириш
муаммолари”
[3], Ф.Ф.
Мухитдинованинг “Становление и развитие судебной власти в
Республике Узбекистан”
[4], Ш.О.
Умарованинг “Ўзбекистон Республикасида
демократик ҳуқуқий давлат қурилишида суд ҳокимиятининг ўрни”
[5],
А.У.
Эгамбердиевнинг “Судебная власть: уголовно
-
процессуальные аспекты”
[6],
Ғ.М.
Шодиевнинг “Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини чекловчи тергов
ҳаракатлари устидан суд назорати”
[7] мавзуларидаги илмий изланиш
-
ларини
алоҳида кўрсатиш мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонуни ва Жиноят
-
процессуал Кодексига кўра, жиноят ишлари бўйича одил судлов Ўзбекистон
Республикаси Олий суди, Қорақалпоғистон Республикаси Жиноят ишлари бўйича
Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар)
судлари ва ҳарбий судлар томонидан амалга оширилади.
Айрим тадқиқотчилар суд ҳокимияти
одил судлов ва конституциявий
назорат функцияларини бажаради, деган фикрни билдирадилар [8]. Жумладан,
В.П.
Божьевнинг фикрича, суд ҳокимиятининг асосий функцияси одил судлов, суд
назорати, суд корпусини ташкил этиш; суд амалиётига раҳбарлик қилиш эса
суд
ҳокимиятининг ваколати ва уни амалга ошириш тури ҳисобланади [9].
Суд ҳокимиятининг асосий функцияси
ишни ҳал қилиш, яъни ишни ҳар
томонлама, тўлиқ ўрганиб, қонуний, адолатли ҳукм чиқариш ҳисобланади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2021) / ISSN 2181-1415
157
Одил судлов турли низоларни ҳал қилиш усули ҳисобланади. Одил судлов
жамиятдаги субъектлар муносабатларини ижтимоий тартибга келтиради, бундай
муносабатларнинг ҳуқуқий нормаларга мувофиқ бўлишини таъминлайди. У давлат
фаолияти йўналишларидан биридир. Шу билан бирга,
у ғоят муҳим ваколат ҳам
бўлиб, унинг амалга оширилиши суд ҳокимиятининг фаолият
кўрсатиши билан
боғлиқдир.
Суд ҳокимиятининг асосий вазифаси
жамият аъзоларини, уларнинг ҳуқуқ ва
эркинликларини, қонуний манфаатларини жамият бошқа аъзоларининг ҳуқуққа
хилоф тажовузларидан, давлатнинг нотўғри ҳаракатларидан асраш, ҳимоя қилишга
қаратилгандир [10].
Суд ишлари ичида уларга юклатилган энг асосий вазифа бу одил судловни
амалга ошириш ҳисобланади. Шунингдек, суд ҳокимияти ижтимоий аҳамиятга эга
бўлган қуйидаги ваколатларни амалга оширади:
1.
Конституциявий назорат
.
2.
Давлат органлари ва мансабдор
шахсларнинг фаолияти ҳамда улар
томонидан қабул қилинган қарорларнинг қонунийлигини текшириш.
3.
Суд ҳукми ва қарорларининг ижросини таъминлаш.
4.
Судларга тегишли маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатларини кўриб, текшириб
чиқиш.
5.
Суд амалиётидан келиб чиқиб, амалдаги қонунчилик масалалари бўйича
тушунтириш бериш.
6.
Судьялар таркибининг шаклланишида иштирок этиш ва унинг орган
-
ларига ёрдам бериш.
Суд жиноят процессининг иштирокчиси ҳамда жиноят
-
процессуал муноса
-
батларнинг субъекти сифатида ўзининг ҳуқуқий мақомига эга бўлиб, ушбу ҳуқуқий
мақом асосида унинг жиноят
-
процессуал ҳуқуқ нормалари билан ўрнатилган суд
томонидан амалга ошириладиган процессуал функцияларга жавоб берадиган барча
ҳуқуқ ва мажбуриятлари йиғиндиси тушунилади.
Қонунда
фақатгина судлар шахсни жиноят содир этганликда айбдор деб
топиши ва унга жазо белгилаш ҳуқуқига эгалиги алоҳида таъкидлаб ўтилади. Бу
билан нафақат Конституцияда, балки ЖПКда ҳам суднинг жиноят
-
судлов юритуви
-
даги бошчилик қилувчи ўрнини таъкидлаб, уни мутлақ ваколатлар билан таъмин
-
лайди.
Одил судлов давлатнинг ҳуқуқни ҳимоя қилишга оид фаолиятининг бир
шакли сифатида қонун чиқариш ва ижро этиш фаолиятидан қатор белгилари билан
фарқ қилади.
Ижтимоий сиёсий жараёнларни режалаштиришга хизмат қилувчи қонун
чиқарувчи ҳокимият ва ижтимоий муносабатлар жараёни устидан ўзига хос бошқа
-
рувни амалга оширувчи ижро ҳокимияти фаолиятидан фарқли равишда, суд
фаолиятининг мақсади аниқ ҳолда, у фактларни тўлиқ аниқлашга асосланиб,
уларни ҳуқуқий баҳолайди ҳамда ариза ва илтимосномаларни кўраётган аниқ
ҳодисада
қўллайди. Суд ҳокимиятининг энг муҳим хусусиятларидан бири
фактларни тўлиқ аниқлаш ва уларга мураккаб, кўп тармоқли қонунчиликни
ўрганиш ва амалдаги ҳуқуқий нормаларни таҳлил қилиш асосида ҳуқуқий баҳо
бериш билан боғлиқдир. Ушбу нуқтаи назардан, суд фаолиятига билиш, тафаккур
фаолиятининг бир тури сифатида қараш талаб этилади. У фақат ўзига тегишли
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2021) / ISSN 2181-1415
158
бўлган
хусусиятларга эга фаолият тури бўлса
-
да, бироқ у билишнинг умумий ва
махсус қонуниятларига бўйсунади ва шунинг учун фақат ҳуқуқий фанлар асосида
ўрганишни талаб этади.
Жиноят процессида суд фаолияти –
бу жиноят ишини кўришда одил судловни
амалга оширишдир. У ўзида иш бўйича муҳокамани амалга ошириб, жиноят
процессининг иштирокчиси сифатида суд амалга оширадиган процессуал ҳаракат
-
лар ва процессуал қарорлар мажмуини намоён этади. Унинг таркибий элементлари
(ҳаракат ва ҳукм) ўзаро боғлиқ ҳамда суд олдида турган вазифаларни бажаришга
йўналтирилган. Улар ўзаро уйғун ҳолда
суднинг жиноят процессуал фаолиятининг
яхлит тизимини ташкил қилади ва у бирмунча юқорироқ тартибдаги тизим бўлган
жиноят
-
процессуал фаолиятининг таркибий қисми ҳисобланади.
Суднинг жиноят
-
процессуал фаолияти мазмунини ташкил этувчи барча
процессуал ҳаракатлар ва қабул қилинадиган қарорлар занжир каби бир
-
бири
билан боғлиқ (алоқадор), улар юридик актларнинг ўзаро боғлиқ тартибида бир
-
бирини алмаштириб туради. Суд фаолияти қонун билан ўрнатилган ҳуқуқ ва
мажбуриятлар асосида амалга оширилади. Шунинг учун суд фаолиятини, суд
ваколатларини амалга оширувчи восита, усул деб қараш мумкин. Суд фаолиятини
амалга оширишнинг қуйидаги жиҳатларини белгилаш мумкин:
•
судга манфаатдор шахсларнинг мурожаат қилиши;
•
суд иш юритувининг бошланиши;
•
суднинг суд муҳокамаси иштирокчилари билан ҳуқуқий муносабатга
киришиши;
•
суд ваколатларининг амалга оширилиши;
•
янги ҳуқуқий муносабатларнинг вужудга келиши;
•
суд ҳаракатларининг давом этиши;
•
муайян масалани ҳал қилувчи суд қарорининг чиқарилиши;
•
суд фаолиятининг тугаши.
Суд фаолиятисиз мумкин бўлмаган ва анъанавий равишда унинг ваколати
доирасига кирган суд иш юритуви босқичларидан ташқари, суд амалдаги ЖПКга
кўра судгача бўлган босқичларда иш юритишда ўзининг таъсирини кучайтирди.
Суд фаолиятининг энг аҳамиятли қисми суд томонидан аниқ ишнинг муҳокама
қилиниши (суд иш юритуви) ҳисобланади, у суд мажлисида амалга оширилади ва
жиноят
-
процессуал фаолиятнинг асосий шакли сифатида намоён бўлади. Суд
фаолияти жиноят процессининг бошқа иштирокчилари фаолиятидан фарқловчи
хусусиятларидан бири ҳам айнан мана шундадир. Суд томонидан суд мажлисигача
ёки ундан кейин алоҳида
процессуал ҳаракатларнинг амалга оширилиши (масалан,
ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисига чақириш, тарафларга турли
хабарномалар жўнатиш, суд қарорларининг нусхасини топшириш, суд мажлиси
-
нинг баённомаси билан таништириш), шунингдек, суд томонидан суд мажлисидан
ташқари алоҳида қарорларнинг қабул қилиниши фақат суднинг ваколатига тегиш
-
лидир. Бунда, шуни қайд этиш керакки, кўрсатиб ўтилган ҳаракатлар ва қарорлар
тайёргарлик кўриш хусусиятига эга, яъни суд муҳокамасига нисбатан иккинчи
даражали –
бўйсунувчи ролни ўйнайди. Бундан ташқари, улар судья томонидан
эмас, балки суд мажлисининг котиби ёки суднинг бошқа ходимлари томонидан
амалга оширилади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2021) / ISSN 2181-1415
159
Суд фаолияти бутун жиноят
-
процессуал фаолиятнинг асосий қисми, жиноят
процессининг чўққиси ҳисобланади ва
суд иш юритуви босқичида процесснинг
бошқа иштирокчиларининг фаолиятидан устун туради. Судда суд ҳокимияти амал
қилар экан, бошқа давлат органларининг ваколатлари ўз ҳокимиятини йўқотади,
чунки суд олдида давлат ҳокимияти кучи билан таъминланган прокурор ҳам
,
айблов курсисида ўтирган судланувчи ҳам тенгдир.
Бир сўз билан айтганда, жиноят суд иш юритувининг асосий предметини
жиноий ишда кўрилаётган айблов ва у билан боғлиқ бўлган жиноят ишига
айбланувчи тариқасида жалб этилган шахснинг айбдор ёки айбсиз эканлиги билан
боғлиқ моддий
-
ҳуқуқий масалалар ташкил қилади. Шунинг учун суд фаолиятининг
катта қисмини суднинг бош вазифаларини таъминлашга қаратилган жиноят
ишларини мазмунан кўриш ва ҳал этиш фаолияти эгаллайди.
Айни бир пайтда жиноят
-
судлов юритувида
ишни ҳал этиш функцияси
суднинг ягона вазифаси эмас. Ушбу фаолият суднинг маълум бир, катта
қисмини
эгаллайди, бироқ бутун суд фаолиятини эмас. Бундай масалаларнинг кўпчилиги
жиноят ишини бевосита кўриш давомида юзага келади (эҳтиёт чорасини ўзгар
-
тириш тўғрисида, жиноят ишини қисман тўхтатиш тўғрисида, далилни йўл қўйиб
бўлмайди деб топиш ва ҳ.к.), ва бу ҳолатда уларнинг ҳал этилиши юзага келган
оралиқ масалаларни тартибга солишга қаратилган, суд муҳокамасига тузатишлар
киритишга йўналтирилган, суд иш юритувининг ажралмас, таркибий қисми
бўлиб,ушбу фаолият ёрдамчи характерга эга.
Яқин
-
яқингача, жиноят процессида суд фақатгина “одил судлов функцияси”
(айрим ҳолларда эса “адлия функцияси”) деб номланувчи “ишни ҳал қилиш
функцияси”ни амалга оширади, деган фикр устун эди. Жиноят ишлари бўйича судда
жиноят ишини кўриб чиқишда назорат
-
текширув фаолиятининг ҳаётга татбиқ
этилиши ва ривожланиши билан янги мустақил процессуал функция сифатида
назорат функцияси пайдо бўлди, деган қарашлар юзага келди.
Давлат ҳокимиятининг конституциявий тизимида фаолият субъекти бўлиб
жиноят ишлари бўйича суд эмас, балки суд ҳокимиятининг бутун бир тизими ҳисоб
-
ланади. Суд ҳокимиятини амалга оширишнинг асосий йўналиши бўлиб, мазкур
фаолиятнинг ижтимоий аҳамияти ва вазифаларини ифода этувчи
одил судловни
олиб бориш
ҳуқуқни
муҳофаза этиш ҳисобланади.
Одил судловнинг алоҳида шакли бўлмиш жиноят ишлари бўйича суд
юритувига тўхталадиган бўлсак, бу ерда биз суд олдида суд ҳокимияти учун умумий
бўлмаган, жиноят процессининг мақсадларидан келиб
чиққан ҳолда қўйилган
фақатгина жиноят судига хос вазифаларни кўрамиз. Бу вазифалар, ўз навбатида, суд
фаолиятининг йўналишини белгилаб беради. Бундан ташқари, жиноят процессида
жиноят судига аниқ ваколатлар берилган бўлиб, бу ҳолат суднинг процессуал
фаолиятигагина хос бўлган белгиларни юзага келтиради.
Суднинг томонлар билан муносабатини эмас, балки фақатгина процессуал
фаолиятини ҳар томонлама ва тўла ҳажмда ўрганиб чиқадиган бўлсак, унда биз
суднинг бир қанча бошқа функцияларини кўришимиз мумкин. Чунки
суд фаолияти,
процессдаги бошқа субъектларнинг процессуал фаолиятида бўлгани каби бир
қанча вазифаларни ҳал этишга қаратилган. Шунинг учун унинг функцияси ҳам кўп.
Суд жиноят процессуал фаолият субъекти сифатида кўрилаётганда унинг
процессуал функцияси тушунчаси суднинг тавсифи, унинг аҳамияти, жиноят
жараёнида тутган ўрни ва ҳуқуқий ҳолатини белгилаш учун муҳим аҳамият касб
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2021) / ISSN 2181-1415
160
этади. Жиноят процессуал фаолиятининг субъекти сифатида жиноят ишлари
бўйича суднинг процессуал функциялари ҳуқуқ нормалари билан тартибга
солинган ва суднинг вазифаси билан боғлиқ жиноят процессуал қонун хужжатлари
билан белгиланган вазифаларни суд томонидан амалга оширилиши лозим бўлган
мустақил жиноят процессуал фаолият йўналиши ҳисобланади.Ҳозирда замонавий
жиноят процессида суд қуйидаги функцияларни бажаради:
•
–
ишни ҳал қилиш функцияси;
•
–
назорат функцияси;
•
–
қонун
муҳофазаси функцияси;
•
–
ҳуқуқни
тиклаш функцияси;
•
–
ҳуқуқни
таъминлаш функцияси;
•
–
ҳуқуқ
бузилишининг олдини олиш функцияси.
Ишни ҳал қилиш функцияси суднинг асосий функцияси бўлиб, юқорида санаб
ўтилган функциялар муайян бир жиноят иши юзасидан ишни ҳал қилиш давомида
вужудга келади. Лекин назорат функцияси ҳозирги кунда кўплаб олимлар
томонидан суднинг мустақил функцияси, деб таъкидланмоқда.Суднинг
назорат
функцияси
,
яъни суд назорати,
унинг жиноят процессуал фаолиятининг текши
-
ришга оид хусусияти билан ифодаланади.
Назорат (текшириш, текшириш мақсадида кузатиш) функцияси суд томони
-
дан жиноят жараёнининг барча босқичида амалга оширилиб, суднинг қонуний
кучга кирмаган қарорлари (ҳукмлари) хамда давлат органларининг процессуал
ҳаракатлари ва қарорларининг қонунийлигини ҳамда асослилигини текшириш
билан ифодаланади.
Жиноят процессида суд назоратининг қуйидаги турлари мавжуд:
1.
Дастлабки терговдаги суд назорати.
2.
Жиноят ишини судда кўриш учун тайинлашдаги суд назорати.
3.
Ҳукм, ажрим ва қарорларнинг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини
текширишдаги суд назорати.
Суд назоратини дастлабки тергов босқичига жорий қилиш жиноят процес
-
сининг бошқа босқичлари ўртасида узвий боғлиқликни вужудга келтиради,
натижада, назоратнинг сифати ошади, мақсадлар тизими самарали бўлади. Суднинг
назорат (текширув) функцияси ҳар
доим ҳам фуқаронинг ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш ёки тиклаш мақсадига қаратилмаган. Бу фаолият жиноят
-
судлов юритувида
иштирок этаётган давлат органларининг процессуал фаолиятининг қонуний
-
лигини текшириш мақсадига ҳам
қаратилгандир
.
Юқоридагилар асосида суднинг назорат функцияси ўз моҳияти ва фаолият
доирасига кўра суднинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда ҳуқуқни тикловчи
функциясидан фарқ қилиб, ўзининг мустақил мазмун ва моҳиятига эга, деган
хулосага келишимиз мумкин.
Суд назорати функцияси давлатда суд ҳокимиятининг мавқеи ва роли
ошишига, фуқароларнинг суд орқали ҳимояланишига кафолатдир.
Қонун
муҳофазаси функцияси
негизида жиноят суд юритувига жалб қилинган
ҳар бир шахснинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ётади.
Жиноят ишини кўриб чиқаётганда суднинг асосий вазифаси бўлиб судланув
-
чининг айбдорлиги масаласини тўғри ҳал қилиш (унга қўйилаётган айбловнинг
асослилиги) ҳисобланади. Бу, ўз навбатида, суддан тақдим этилган далилларнинг
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2021) / ISSN 2181-1415
161
ишга йўл қўйилиши масаласи юзасидан уларни ўрганиш ҳамда уларга баҳо
беришни талаб этади. Бу фаолиятнинг негизида дастлабки тергов органларининг
далилларни йиғиш тартибига амал қилганлиги ёки қилмаганлиги, яъни ўрганила
-
ётган далилларни тергов ва бошқа процессуал ҳаракатлар натижасини
йиғишда
улар қанчалик жиноят процессуал қонунчилигига риоя қилганликларини суд
томонидан мажбурий текширилиши ётади.
Ҳар
қандай суд ишида суд у ёки бу кўринишда фуқароларнинг субъектив
ҳуқуқларини ноқонуний ва асослантирилмаган ҳолда чеклаб қўйилишидан ҳимоя
этади.
Масалан, жиноят иши кўриб чиқилаётганда суд судланувчининг ҳуқуқ
-
ларини, унинг ор
-
номуси ва шаънини ҳимоя қилади ҳамда унинг айби исботлан
-
маганда ўз қарори билан уни оқлайди.
ЎзР ЖПКнинг 463
-
моддасида белгиланган айблов ҳукмини ижро этиш билан
боғлиқ масалаларни ҳал этишда суд маҳкумнинг субъектив ҳуқуқлари бузилиши
-
нинг олдини олиб, етарли асослар бўлмаган тақдирда жазони ижро
этиш муасса
-
сасида маҳкумни шартли муддатдан олдин озод қилишнинг бекор қилишини, уни
қаттиқроқ тартибли ахлоқ тузатиш муассасасига ўтказишни ёки жазонинг
ўталмаган қисмини оғирроқ жазо билан алмаштиришни сўраб қилган мурожаатига
раддия бериши мумкин.
Суднинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш функцияси унга ЖПКнинг 243
-
моддаси
ўнинчи қисмида белгиланган, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркин
-
ликларини чеклаш билан боғлиқ бўлган, яъни гумон
қилинувчи
ёки айбланувчига
нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғриси
-
даги
илтимосномани кўриб чиқиб, ўз ваколати доирасида қарор қабул қилиши чоғида
яққол ва тўла ҳажмда ўз ифодасини топади.
Суд тергов ҳаракатларини олиб бориш ҳамда ҳуқуқ ва эркинликларни
чекловчи процессуал мажбурлов чораларини қўллашнинг ташаббускори ва ижро
-
чиси бўлмасдан, у фақат ўз қарори билан терговчи ва суриштирувчига аниқ бир
процессуал
-
тергов фаолиятини олиб боришга рухсат беради.
Тергов органларининг айбланувчи ёки бошқа шахснинг ҳуқуқларини
чеклашни сўраб қилган тегишли илтимосномаларини кўриб чиқаётганда суд
уларнинг қонунийлиги ва асосли эканлигини текшириб чиқади ва шу йўл билан
Конституциянинг талабидан келиб чиққан ҳолда фуқароларнинг ҳуқуқлари
фақатгина конституциявий тузум асосларини, жамият маънавиятини, бошқа шахс
-
ларнинг соғлиғи, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакат
мудофааси ва давлат тинчлигини таъминлаш мақсадида лозим бўлган даража
-
дагина чекланишини таъминлайди.
Фуқаронинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини чеклашга қаратилган
процессуал
-
тергов ҳаракатларини олиб бориш учун етарли асос бўлмаганида суд
тергов органларига бу ҳаракатни амалга оширишга рухсат бермайди, яъни бундай
ҳаракатни амалга оширишларини тақиқлайди ва шу йўл билан шахснинг ҳуқуқ ва
эркинликларини таъминлаб, уларни давлат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари
томонидан ноқонуний чекланишининг олдини олади.
Суднинг ҳуқуқни
тиклаш функцияси,
асосан, ишни судда кўришга тайёрлаш
давомида суднинг прокурор, терговчи, суриштирув органлари ва суриштирув
-
чининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) ҳамда уларнинг чиқарган қарорлари устидан
келтирилган шикоятларни кўриш ваколати асосида бу турдаги ишларни кўриб
чиқиши билан боғлиқ.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2021) / ISSN 2181-1415
162
Биз бу ерда яна судда ишни кўриб чиқишнинг предмети бўлиб, ҳуқуқни
муҳофаза қилиш органлари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ
ва эркинликларининг
таъминланиши масаласи ҳисобланишини кўришимиз мумкин.
Бу турдаги шикоятлар кўриб чиқилаётган суд юритувининг мақсади фуқаро
-
нинг ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар ва мансабдор шахслар томонидан поймол
этилиб, бўлган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклашдан иборат.
Бузилган ҳуқуқни тиклашга қаратилган суд иши фақатгина манфаатдор
шахснинг бузилган ҳуқуқни тиклаш ёки ҳуқуқни амалга ошириш учун қўйилган
тўсиқни олиб ташлашни сўраб, судга қилган мурожаати (илтимосномаси) асоси
-
дагина қўзғатилади.
Ҳуқуқни тиклаш мақсади манфаатдор шахснинг мурожаати асосида кўриб
чиқилаётган бошқа кўпгина суд юритуви ва жараёнларида ҳам кўзланади ва
эришилади (масалан, хусусий айблов иши бўйича ариза, жиноят содир этиш
натижасида етказилган моддий ва маънавий зарарни
қоплаш тўғрисидаги фуқаро
-
лик даъвоси, ноқонуний суд қарори юзасидан аппеляция ва кассация шикояти,
оқланган шахснинг мулкий зарарни қоплаб бериш тўғрисидаги талаби).
Ҳуқуқни
таъминлаш функцияси
суднинг нафақат ишни кўриб чиқиш ва ҳал
қилиш, шахснинг ҳуқуқ
ва манфаатларини ҳимоя қилиш ва тиклаш жараёнидан,
балки судда ишни кўриш учун объектив шарт
-
шароитларни яратиш, суднинг
қонуний ва адолатли қарор чиқаришини таъминлашдан келиб чиқади.
Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги
Европа Конвенциясининг 6
-
моддаси ҳар бир инсоннинг адолатли суд муҳокамасига
бўлган ҳуқуқини тантанали равишда эълон қилди. Конвенция асосида бу тушунча
ўз ичига шахснинг одил судловга бўлган ҳуқуқини, томонлар тенглиги ва торти
-
шувга асосланган суд жараёнини олган бўлиб, унга кўра, суд жараёнида айнан судья
суд ишини унда иштирок этаётган барча томонлар учун уларга Конвенцияда
берилган ҳуқуқлар асосида адолатли бўлишини таъминлаши кераклиги таъкид
-
ланади.
Миллий қонунчиликка кўра ҳам судларга бир қанча “таъминловчи” мажбу
-
риятлар юклатилган.
Масалан, булар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:
–
судланувчига ЖПКнинг 46
-
моддасига биноан ҳуқуқларини тушунтириб
бериш ва уларга қонун доирасидаги барча усул ва воситалар ёрдамида ҳимоя
-
ланишни таъминлаш
(ЖПК 435
-
моддаси);
–
тарафларга уларнинг ҳуқуқ, мажбуриятлари ва жавобгарлигини тушун
-
тириш ва уларни таъминлаш (ЖПК
436-
моддаси);
–
томонларга уларнинг процессуал мажбуриятларини бажариш ва ҳуқуқ
-
ларидан фойдаланиш учун керакли шароитлар яратиб бериш;
–
қонунда
кўзда тутилган ҳолларда ҳимоячи ва вакилнинг ишдаги ишти
-
рокини таъминлаш;
–
суд юритувидаги тилда сўзлай олмайдиган иштрокчиларга ўз она тилидан
ва бепул таржимон хизматидан фойдаланишга бўлган ҳуқуқини тушунтириш ва
таъминлаш;
–
жараён иштирокчилари томонидан судга тақдим этилган ҳар бир илтимос
-
номани кўриб чиқиш ва ўз вақтида ҳал этиш (ЖПК 438
-
моддаси);
–
суд қарори нусхаларини манфаатдор шахсларга бериш ёки юбориш ва
бошқалар.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2021) / ISSN 2181-1415
163
Юқоридаги процессуал ҳаракатларни амалга ошириб, суд ишдаги барча
иштирокчиларга, биринчи навбатда, томонларга тўла ҳажмда ўз процессуал ҳуқуқ
-
ларидан фойдалана олишини таъминлаган, томонлар ўртасидаги очиқ тортишув
учун керакли шарт
-
шароитни яратган, томонлар тенглиги тамойилининг
бузилишини ҳамда суд процесси иштирокчилари процессуал ҳуқуқларининг
чекланишини олдини олган ва бунинг натижасида ҳар кимнинг одил судловга (суд
ишини одил олиб борилишига) бўлган ҳуқуқини таъминлаган бўлади.
Ҳуқуқ
бузилишининг олдини олиш функцияси.
Биринчи навбатда, муҳим аҳамиятга эга бўлган шахснинг айбдорлиги ва
жазони тайинлаш масаласида жиноят содир этганлик учун белгиланган мажбурият
асосларини ва миқдорини белгилаб берувчи айблов ҳукмини ҳуқуқ бузилишининг
олдини олишдаги ўрнига аҳамият беришимиз лозим.
Ҳукм
одил судлов йўли билан давлат томонидан жиноят ҳуқуқи ўрнатган
тақиқларни бузганлиги учун шахсга тайинланадиган жиноят жазоси кўриниши
-
даги таҳдид ҳисобланади.
Ушбу таҳдиднинг жиноят материал ҳуқуқ нормаларида мавжуд бўлиши ҳамда
унинг суд ҳукми билан ҳаётга татбиқ этилиши
жиноий қилмишнинг олдини
олишга, шахсни жиноят содир этишга ундовчи мотивларни тутиб туришга ва шу
йўл билан шахс ва ташкилотларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини, жамият
манфаатларини ҳимоя қилишга, ҳуқуқий тартибни муҳофаза қилишга ҳамда
давлатда қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган.
ЖПКнинг 423
-
моддасида қайд этиб ўтилган суднинг хусусий ажрим чиқариш
ваколати ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш функциясининг энг муҳим кўриниш
-
ларидан бири ҳисобланади.
Суд ўзининг хусусий ажрими ёки қарори билан жиноят содир этилишига
туртки бўлган ҳолатларга, яъни фуқаро ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда бошқа қонун
бузилишлари ҳолатлари ва фактлари қарши керакли чоралар кўрилиши
лозимлигига тегишли ташкилот ва мансабдор шахснинг эътиборини каратади.
Бундай суд қарорларининг асосини суд ишини мазмунан ҳал қилиш, бузилган
ҳуқуқларни тиклаш ҳамда ҳуқуқни таъминлаш эмас, балки ҳудди шу турдаги
жиноятларни ва ҳуқуқ бузилишларининг такроран содир этилишининг олдини
олиш ташкил этади.
Суднинг хусусий қарор (ажрим) чиқариш билан боғлиқ фаолияти мустақил
равишда суднинг ўз нуфузи воситасида шахс томонидан қонун бузилишининг
олдини олишга, давлат органлари, турли ташкилотлар ва шахсларнинг бундан
кейин суд томонидан салбий деб топилган ҳаракат (ҳаракатсизлик)дан ўзини
тийиши, маълум даражада тарбиявий ва, умуман олганда, қонун бузилишининг
олдини олишга қаратилган.
Бир қатор кўзга кўринган муаллифларнинг судда жиноятчилик билан
курашувчи орган бўлмаслигининг мумкин эмаслиги [11] ва бу борадаги суднинг
универсал ваколатларга эгалигини
[12]
таъкидлашларига қарамай, мавжуд
ҳуқуқий нормалар судни жиноятчиликка қарши курашувчи органлар тизимига
киритмайди ҳамда жиноятчиликка қарши курашни суднинг вазифаси сифатида
белгилаб бермайди [13].
Н.Р.
Косевичнинг “олдинлари устун бўлган суд ва ҳуқуқни муҳофаза этувчи
органлар вазифаларининг муайянлаштирилиши, суднинг жиноятчилик ҳолати
юзасидан жавобгарлиги суд ҳокимияти тузилиши ғоясига зид бўлган ҳолат
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2021) / ISSN 2181-1415
164
сифатида рад этилиши лозим. Лекин бу ҳолат, яъни суднинг қонунни муҳофаза
этувчи органлар тизимига киритилиши ёки киритилмаслиги масаласи суднинг
қонун бузилишининг олдини олишдаги ўрнига таъсир этмайди” [13], деган
фикрига қўшилмасдан иложимиз йўқ.
Жиноят жараёнидаги суднинг қонун бузилишининг олдини олиш функцияси
ўз мазмунига кўра анъанавий равишда белгилаб келинадиган жиноятчиликнинг
олдини олиш доирасидан бир мунча кенгроқ ҳисобланади.
Суд амалиётини таҳлил қилиш асосида биз қуйидагиларга амин бўламиз.
Суднинг хусусий қарорлари (ажримлари) нафақат жиноят содир этилишига сабаб
бўлувчи ҳолатлар юзасидан, балки қонунларда кўрсатиб ўтилган бошқа асослар
юзасидан чиқарилади.
Бу ҳолатда уларнинг қонунбузарликнинг олдини олишга қаратилган таъсири
нафақат жиноятларнинг содир этилишини тўхтатишга ёки олдини олишга, балки
жиноий процессуал ва жиноий ҳуқуқий муносабатларда, бошқа турдаги ҳуқуқ
бузилишларининг олдини олишга қаратилган.
Шунинг учун, фикримизча, жиноий процессуал хусусиятга эга бўлган суднинг
қонунбузарликнинг олдини олиш функциясининг кенг маънода кўриб чиқилиши
тўғрироқ бўлар эди.
Мазкур функцияни
амалга оширишнинг бир кўриниши бўлиб эса суд
томонидан хусусий ажрим (қарор) чиқарилиши ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ тизимида суд назоратининг таъсир доира
-
ларининг кенгайтирилишини шахснинг ҳуқуқий ҳимояланишини юқори поғонага
кўтаришга олиб келувчи ижобий ҳолат, деб баҳолаш мумкин. Кўплаб мамлакат
-
ларда тергов ишлари устидан суд назорати дастлабки тергов принципларидан бири
ҳисобланади. Германияда ушбу назорат айблов камераси, Италияда тергов
камераси томонидан амалга оширилади. Францияда эса терговчининг ҳаракат
-
ларини назорат қилувчи
тергов палатаси мавжуд.
Юқорида айтиб ўтилган фикрлар асосида шуни хулоса қилиш мумкинки,
ҳозирги замонавий жиноят процессида суднинг асосий функцияси икки функция
-
дан иборат: судга келиб тушган муайян жиноят ишини кўриб чиқиб, адолатли ва
қонуний ҳал қилиш; ҳали судга оширилмаган, лекин қўзғатилган ва дастлабки
тергов олиб борилаётган жиноят ишлари юзасидан дастлабки тергов органлари
ходимларининг қарорлари ва ҳаракатларини назорат қилиш функцияси киради.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий
Мажлисга Мурожаатномаси. 24.01.2020 й. https://president.uz/uz/lists/view/3324
.
2.
А.А.
Азизхўжаев, Ғ.А.
Абдумажидов ва бошқ.; Ўзбекистон Республикасининг
Конституциясига шарҳ / Тошкент давлат юридик институти.
–
Тошкент: Ўзбекистон,
2008.
–
Б.
14.
3.
Иноғомжонова
З.Ф. Жиноят процессида суд назорати ва уни амалга
ошириш муаммолари: Юрид. фан. д
-
ри ... дис. автореф. –
Т., 2007. –
Б.
47.
4.
Мухитдинова
Ф.Ф. Становление и развитие судебной власти в Республике
Узбекистан: Автореф. дис. ... д
-
ра юрид. наук. –
Т., 2012. –
С
.47.
5.
Умарова
Ш.О. Ўзбекистон Республикасида демократик ҳуқуқий давлат
қурилишида суд ҳокимиятининг ўрни: Юрид. фан. номз. ... дис. автореф. –
Т., 2005. –
Б.
28.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2021) / ISSN 2181-1415
165
6.
Эгамбердиев
А.У. Судебная власть: уголовно
-
процессуальные аспекты:
Автореф. дис. ... канд. юрид. наук. –
Т., 2011. –
С.
27.
7.
Шодиев
Ғ.М. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини чекловчи тергов
ҳаракатлари устидан суд назорати: Юрид. фан. номз. ... дис. автореф. –
Т., 2005. –
Б.
25.
8.
Реженевский
В.А.,
Чепурнова
Н.М.
Судебная
власть
в
Российской
Федерации: конституционные основы организации и деятельности. –
М.: 1998.
9.
Под ред. Божьева
В.П.
Правоохранительные органы Российской Федерации.
-
М.: 1996. –
С.
42.
10.
А.А.
Азизхўжаев, Ғ.А.
Абдумажидов ва бошқ.; Ўзбекистон Республикасининг
Конституциясига шарҳ / Тошкент давлат юридик институти.
–
Тошкент: Ўзбекистон,
2008.
–
Б.
414.
11.
Наумов
А. Суд как орган борьбы с преступностью, а прокуратура –
как
институт общего надзора // Российская юстиция. 2002
.
–
№
1.
–
С.
25.
12.
Величко
А.Н., Шатилович
С.Н. Профилактическая деятельность суда и её место
в системе предупреждения преступлений
// Российский судья.
2006.
–
№1.
–
С.
16.
13.
Косевич
Н.Р. Роль суда в профилактике преступности несовершеннолетних //
Российский судья. 2005
.
–
№
12.
–
С.
4
–
5.
