Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
International experience in creating social entrepreneurship
and some issues of its implementation in Uzbekistan
Adkham RAJABOV
1
Tashkent State University of Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received October 2021
Received in revised form
15 October 2021
Accepted 20 November 2021
Available online
15 December 2021
The article analyzes social entrepreneurship, its content, as
well as its significance in the context of a pandemic and the
specifics of doing business in the field of social entrepreneurship.
The analysis is carried out on the basis of scientific and
theoretical views of world scientists, legislative experience of
domestic and foreign countries. Solving social problems in
society is one of the main and important tasks of the state. Social
entrepreneurship supports the state in this direction. In turn,
the state provides comprehensive support to such business
entities. Social entrepreneurship is becoming increasingly
important in today
’
s global pandemic related to COVID-19. In
particular, during the COVID-19 pandemic, the burden on the
public health and social security system increased in many
countries. This was due to periodic
“
lockdown waves
”
and
restrictions. As a result, it became clear how important it is to
involve the non-governmental sector, primarily business
structures, in the system of medicine, education and social
protection. The article analyzes the problems of social
entrepreneurship, the principles of its implementation and
development in our country on the example of scientific and
theoretical views of world and domestic scientists and based on
the experience of applying such in foreign countries. Examples
from the experience of countries such as Italy, Belgium, Germany,
South Africa, the Republic of Korea and the Republic of Belarus
are given, which are compared with the experience of
Uzbekistan.
2181-
1415/© 202
1 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss11/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
social entrepreneurship,
social entrepreneurship,
innovation,
social project,
socially oriented market
economy,
social problems,
disabled people,
unemployed.
1
Lecturer at the Department of Business Law, Tashkent State University of Law. Tashkent, Uzbekistan.
E-mail: adkhamrajabov@gmail.com.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2021) / ISSN 2181-1415
135
Ижтимоий тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш бўйича
халқаро тажриба ва уни Ўзбекистонда жорий қилишнинг
айрим масалалари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
ижтимоий тадбиркорлик,
ижтимоий тадбиркор,
инновация,
ижтимоий лойиҳа,
ижтимоий йўналтирилган
бозор иқтисодиёти,
ижтимоий муаммолар,
ногиронлиги бўлган
шахслар,
ишсизлар.
Мақолада ижтимоий тадбиркорлик, унинг мазмун
-
моҳияти, шунингдек, пандемия шароитида аҳамияти ҳамда
мазкур соҳада тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш
-
нинг ўзига хос хусусиятлари, дунё олимларининг илмий
-
назарий қарашлари миллий ва хорижий мамлакатларнинг
қонунчилик тажрибаси асосида таҳлил қилинган. Жамият
-
даги ижтимоий муаммоларни ҳал
қилиш давлат
-
нинг
фундаментал ва муҳим вазифаларидан биридир. Ижтимоий
тадбиркорлик мазкур йўналишда давлатга кўмак кўрса
-
тади, ўз навбатида, давлат бундай тадбиркорлик субъект
-
ларини ҳар томонлама қўллаб
-
қувватлайди. Ижтимоий
тадбиркорлик бугунги COVID
-1
9 билан боғлиқ глобал
пандемия даврида долзарб аҳамиятга эга бўлмоқда.
Хусусан, кўплаб давлатларда COVID
-
19 пандемияси мобай
-
нида касаллик тўлқинлари ва локдаунлар туфайли давлат
тиббиёт ва ижтимоий таъминот тизимига юкламалар ошди.
Натижада, тиббиёт, таълим ва ижтимоий ҳимоя тизимига
нодавлат секторни, биринчи навбатда, бизнесни жалб
қилиш нақадар муҳим эканлиги яққол намоён бўлди.
Мақолада дунё ва миллий олимларнинг илмий
-
назарий
қарашлари ва хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаси
мисолида
ижтимоий тадбиркорлик ва уни мамлакатимизда
жорий қилиш ҳамда ривожлантириш масалалари таҳлил
қилинган. Италия, Бельгия, Германия, Жанубий Африка
Республикаси,
Корея
Республикаси
ва
Беларус
Республикаси каби давлатлар тажрибасидан мисоллар
келтириб ўтилган ва Ўзбекистон
тажрибаси билан қиёсий
таҳлил қилинган.
Международный
опыт
создания
социального
предпринимательства
и
некоторые
вопросы
его
внедрения в Узбекистане
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
социальное
предпринимательство,
социальное
предпринимательство,
инновации,
социальный проект,
социально
ориентированная
рыночная экономика,
В статье анализируется социальное предпринимательство,
его содержание, а также значение в условиях пандемии и
особенности ведения бизнеса в сфере социального
предпринимательства. Анализ проведен, на основе научных и
теоретических взглядов мировых ученых, законодательного
опыта отечественных и зарубежных стран. Решение
социальных проблем в обществе –
одна из основных и важных
задач
государства.
Социальное
предпринимательство
оказывает поддержку государству в этом направлении.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2021) / ISSN 2181-1415
136
социальные проблемы,
инвалиды,
безработные.
В свою очередь, государство оказывает всестороннюю
поддержку таким субъектам хозяйствования. Социальное
предпринимательство становится все более важным в
сегодняшней глобальной пандемии, связанной с COVID
-
19. В
частности, во время пандемии COVID
-
19 во многих странах
нагрузка на систему общественного здравоохранения и
социального обеспечения увеличилась.
Это происходило
из
-
за периодических «волн локдаунов» и ограничений. В
результате стало понятно, насколько важно вовлечение
негосударственного сектора, прежде всего бизнес структур, в
систему медицины, образования и социальной защиты.
В
статье
анализируются
проблемы
социального
предпринимательства, принципы его внедрения и развития в
нашей стране на примере научно
-
теоретических взглядов
мировых и отечественных ученых и на основе опыта
применнения такого в зарубежных странах. Приведены
примеры из опыта таких стран, как Италия, Бельгия,
Германия, ЮАР, Республика Корея и Республика Беларусь,
которые сравниваются с опытом Узбекистана.
Бугунги кунда Ўзбекистонда давлат деярли барча ижтимоий масалалар,
хусусан, соғлиқни сақлаш, таълим масалаларини ҳал қилиш билан шуғулланмоқда.
Бироқ сўнгги йилларда, жумладан, ҳали
-
ҳануз давом этаётган пандемияда мазкур
масалаларни ҳал этишга нодавлат секторни, биринчи навбатда, бизнесни жалб
қилиш қанчалик даражада муҳим эканлигини кўрсатди. Пандемия сабабли дунё
-
нинг деярли барча давлатларида давлат тиббиёт муассасаларига юкламалар ортди,
аҳоли сонининг доимий ўсиб бориши эса мактабгача таълим муассасалари ва
мактабларга бўлган эҳтиёжнинг тобора ошиб боришига сабаб бўлмоқда.
Мамлакатимиз ижтимоий
-
иқтисодий ҳаёти учун ижтимоий тадбиркорлик
нисбатан янги тушунча ҳисобланади. “Ижтимоий тадбиркорлик” атамаси илк бора
қонунчилик ҳужжатлари даражасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018-
йил 11
-
июндаги “Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъмин
-
лашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора
-
тадбирлари тўғрисида” ПҚ–
3782-
сон
Қарорида тилга олинган эди
[1].
Мазкур Қарорда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт вазирлиги (ҳозирги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқар
-
тириш вазирлиги)га манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой
муддатда илғор хорижий тажриба ва миллий амалиётни чуқур ўрганиш асосида
ижтимоий тадбиркорлик субъектларини аниқлашнинг тартиби ва мезонларини,
уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва фаолияти эркинлиги кафолатларини
назарда тутувчи тегишли норматив
-
ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси юкланган эди.
Албатта, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти йўлини танлаган
мамлакатимизда давлатнинг фундаментал вазифаларидан бири жамиятнинг
ижтимоий масалаларини ҳал қилиш ҳисобланади. Кўплаб объектив ва субъектив
сабабларга кўра, давлат ўз функцияларидан келиб чиқувчи турли ижтимоий
йўналишларни тўлалигича қамраб олишга ҳар доим ҳам қодир эмас. Айнан шу
сабабдан ижтимоий тадбиркорлик институтига бўлган эҳтиёж вужудга келади ва у
давлатнинг елкасида турган ижтимоий масалаларни ҳал этиш вазифасини
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2021) / ISSN 2181-1415
137
бажаришни енгиллаштиришга хизмат қилади
[2].
Шу билан бирга, ижтимоий функ
-
цияларни бажараётган ёки ижтимоий тадбиркорликка сармоя киритган тадбиркор
ўз фаолиятини олиб бораётган вақтда давлат томонидан қўллаб
-
қувватловни доим
сезиб туради ҳамда тегишли имтиёз ва преференциялардан фойдаланади.
Айни пайтда ижтимоий масалаларни ҳал қилиш ҳар доим давлатнинг фунда
-
ментал вазифаси бўлиб қолади, аммо у ўзига тегишли бўлган мазкур вазифаларни
ижтимоий тадбиркорлик субъектлари билан бирга бажаради ва уларни турли
кўриниш ҳамда шаклларда ҳар томонлама қўллаб
-
қувватлайди.
Шу билан биргаликда, мамлакатимизда “яшил” иқтисодиётнинг шакл
-
ланиши, иқтисодиётнинг экологиялаштирилиши, бу соҳага ижтимоий инвестиция
-
ларнинг
йўналтирилиши келгусида ижтимоий
тадбиркорликнинг янада кенг
ривожланиши учун фундамент яратади
[3].
Афсуски, Собиқ Иттифоққа аъзо бўлган бир қатор бошқа МДҲ давлатлари
каби ижтимоий
тадбиркорлик юртимизда яхши ривожланмаган. Уни ташкил этиш
бўйича ташкилий
-
ҳуқуқий, таҳлилий ўрганишлар ва илмий изланишлар деярли
йўқ. Мазкур ҳолатнинг салбий жиҳатлари ва камчиликлари, айниқса, коронавирус
пандемияси даврида яққол кўзга ташланди.
Шу ва бошқа бир қатор сабабларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Адлия
вазирлигининг эксперт
-
таҳлил гуруҳи ижтимоий тадбиркорлик субъектлари
фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиб чиқди.
Ўрганиш натижаларига кўра, “Ижтимоий тадбиркорлик
тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикасининг Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Бу бўйича эълон қилинган хабарда айтилишича, амалдаги Ўзбекистон қонун
-
чилигида “ижтимоий тадбиркорлик”нинг ҳуқуқий тушунчаси аниқ белгиланмаган.
Умуман олганда, “ижтимоий тадбиркорлик” тушунчаси бўйича иқтисодчи ва
ҳуқуқшунос олимларнинг якдил илмий
-
назарий фикри ҳам мавжуд эмас. Уларнинг
айримлари бир
-
бирини мазмунан тўлдирса, айримларини бир
-
бирини инкор
қилади. Шу билан бирга, берилган барча таърифлар асосли ва ҳар томонлама ўз
исботини топган.
Жумладан, ижтимоий тадбиркорликни Гришина
Я.С. “инновацион методлар
ва технологиялардан фойдаланиш орқали ижтимоий масалаларни ҳал қилишга
қаратилган тадбиркорлик фаолияти”, деб ҳисобласа [4],
Борнштейн
Д. уни “ижти
-
моий, маданий ёки экологик муаммоларни ҳал қилишнинг инновацион ечимларини
ишлаб чиқиш, молиялаштириш ва жорий қилиш учун венчур бизнес компаниялари
усулларидан фойдаланиш”, деб эътироф этган
[5].
Судакова
Н.А.нинг ёзишича, ижтимоий тадбиркорлик “жамият ва атроф
-
муҳит учун фойда
келтирувчи инновацион маҳсулотлар ёки хизматларни яратиш
йўли”дир [6].
Фавлер А.нинг қайд этишича , ижтимоий фойда келтирувчи ва шундай фойда
келишини таъминлаб турувчи ижтимоий ҳаётга тааллуқли ижтимоий
-
иқтисодий
тузилмалар, институтлар ва ташкилотлар, улар ўртасидаги ўзаро алоқалар ва
амалиётни яратишга қаратилган фаолияти ижтимоий тадбиркорликнинг
асосини
ташкил этади [7].
Олим Диз Г.нинг фикрича, ижтимоий тадбиркорлик бизнес интизоми, инно
-
вацияси ва қатъияти билан ижтимоий миссияга бўлган иштиёқидир [
8].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2021) / ISSN 2181-1415
138
Ю.Н.
Арай “ижтимоий тадбиркорлик” тушунчаси тўғрисида турли ёндашув
-
лар мавжудлиги масаласи ҳақида фикр юритар экан, қуйидагиларни таъкидлайди:
“Тадбиркорлик фаолиятининг нимага йўналтирилганлиги муҳим эмас. У хоҳ янги
ресурсларни ўзлаштиришга, хоҳ иқтисодий самара келтирувчи корхонани
яратишга ёки инновацион иқтисодий фаолиятга қаратилган бўлсин, якуний натижа
ҳар қандай ҳолатда қуйидагиларда намоён бўлади:
–
ишсизлик даражасини қисқартириш;
–
инновацияларни яратиш ва ўзлаштириш;
–
иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларни тезлаштириш”
[9].
Ўзбекистон Республикаси Президентининг алоҳида қарорлари билан нодав
-
лат мактабгача таълим, ногиронлиги бўлган шахслар учун маҳсулот ва жиҳозлар
ишлаб чиқариш, шунингдек, руҳий бузилишлардан азият чекаётган ва ногиронлиги
бўлган шахсларни парвариш қилиш билан боғлиқ тиббий фаолият соҳалари учун
имтиёз ва қулайликлар, шу жумладан, солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим
этилган.
Мазкур имтиёз ва қулайликларга божхона ва солиқ имтиёзлари, шунингдек,
харидор томонидан инвестицион ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш
шарти билан давлат мулки объектларини “ноль” харид қийматида сотиш бўйича
ўтказиладиган танлов савдолари натижаларига кўра, танлов савдоларининг бошқа
иштирокчилари билан унинг таклифлари
ўртасида тенг шароитлар юзага келган
ҳолларда битимни тузиш бўйича устуворлик ҳуқуқи, давлат мулки объекти
учун
ижара тўловини ушбу объектга нисбатан энг кам ижара тўлови ставкасининг
50 фоизи миқдорида белгилаш киради
[10].
Гарчи мазкур ўрганишларда илғор хорижий тажриба ва амалдаги Ўзбекистон
Республикаси қонунчилиги таҳлил қилинган бўлса
-
да, ижтимоий тадбиркор
-
ликнинг илмий
-
назарий жиҳатлари ҳали етарлича ўрганилмаган.
Ижтимоий тадбиркорлик тарихига назар ташлайдиган бўлсак, ижтимоий
тадбиркорлик илк бора 1991
-
йилда Италия қонунчилигида ўз ифодасини топган.
Айни шу йилда “Ижтимоий кооперативлар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.
Бугунги кунда мазкур нодавлат секторда 400 минг шахс фаолият олиб бораётган
бўлса, шулардан 150
000 нафари айнан ижтимоий кооперативларда иш олиб
боради. Ваҳоланки, ижтимоий кооперативларнинг Италия нодавлат нотижорат
секторидаги улуши атиги 2 фоиз бўлиб, шунга қарамасдан, аҳолини иш билан
таъминлашда катта аҳамият касб этади
[11].
Ўзбекистонда ижтимоий тадбиркорлик ҳанузгача етарли даражада
ривожланмаганлигининг асосий сабабларидан бири ижтимоий тадбиркорлик
фаолиятини тартибга солувчи ва унинг ривожланиш йўналишларини белгилаб
берувчи қонунчилик ҳужжатининг қабул қилинмаганлиги ҳисобланади. Шу билан
биргаликда, мамлакатимизда “яшил” иқтисодиётнинг шаклланиши, иқтисодиёт
-
нинг экологиялаштирилиши, бу соҳага ижтимоий инвестицияларнинг йўналти
-
рилиши келгусида ижтимой
.
Европа Иттифоқининг марказий идоралари жойлашган давлат –
Бельгия
Қироллигида 1996
-
йилда ижтимоий тадбиркорлик феноменини ўрганувчи тадқи
-
қотчилар тармоғи ташкил этилди. Улар фаолиятини таъминлаш учун ижтимоий
тадбиркорлик фаолиятини ўрганувчи институтлар ва марказлар ташкил этилди.
1999-
йилда Бельгия Ҳукумати ижтимоий тадбиркорликни қўллаб
-
қувватлаш
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2021) / ISSN 2181-1415
139
мақсадида ижтимоий бизнес соҳасини тартибга солувчи қонунчилик базасига
ўзгартириш ва қўшимчалар киритди. Унга кўра, ижтимоий тадбиркорликнинг
қўлланиладиган қуйидаги иқтисодиёт соҳалари белгиланди: туризм, қишлоқ
хўжалиги, соғлиқни сақлаш, савдо, маданият ва бошқа шу кабилар. Ижтимоий
тадбиркорликни қўллаб
-
қувватлаш ва ривожлантириш бўйича Бельгияда амалга
оширилган ишлар юзасидан аналитик ҳисоботда таъкидланишича, бугунги кунда
ижтимоий ташкилотларда Бельгиянинг иш билан банд аҳолисининг 15,7 фоизи
фаолият олиб бормоқда
[12].
Ўзбекистонда ҳам ижтимоий тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда
Бельгия тажрибасидан келиб чиқиб, турли соҳа олимлари томонидан тадқиқотлар
ўтказилиши зарур. Гарчи Адлия вазирлиги томонидан таҳлилий ўрганишлар олиб
борилган бўлса
-
да, вазирлик ўз функция ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда
соҳанинг ҳуқуқий тартибга солинишига алоҳида аҳамият берган. Шу туфайли
ижтимоий тадбиркорликни аҳоли ижтимоий муаммоларига боғлаган ҳолда тадқиқ
қила олиши мумкин бўлган турли соҳа вакиллари: социолог, тадбиркор, иқтисод
-
чилар ва ҳуқуқшуносларни жалб қилган ҳолда мазкур соҳани комплекс тадқиқ
қилиш мақсадга мувофиқ.
Германияда ижтимоий тадбиркорликнинг ягона ташкилий
-
ҳуқуқий шакли
белгиланмаган. Ижтимоий тадбиркорлик субъектлари, асосан, кооперативлар,
фондлар
ва масъулияти чекланган жамиятлар шаклида фаолият юритади. Давлат
ҳокимияти органлари томонидан ижтимоий ҳисобот шакллари ишлаб чиқилган ва
қабул қилинган. Бундан ташқари, мамлакатда Ижтимоий тадбиркорликни қўллаб
-
қувватлаш ассоциацияси ташкил қилинган. Ассоциация томонидан ижтимоий
тадбиркорлик ва Оила, кекса фуқаролар, аёллар ва ёшлар вазирлиги ўртасидаги
ўзаро ҳамкорлик стратегияси ишлаб чиқилган
[13].
Республикамизда ҳам мазкур тажрибадан фойдаланган ҳолда Маҳалла ва
оилани қўллаб
-
қувватлаш вазирлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва бошқа
ташкилотларни жалб қилган ҳолда, эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда ижтимоий
тадбиркорлик билан шуғулланувчи субъектлар бирлашмаси (иттифоқи)ни тузиш
мумкин.
Жанубий Африка Республикаси (ЖАР)
Африка қитъасидаги иқтисодий
жиҳатдан энг ривожланган давлат ҳисобланади. Ташкил топганига кўп йил
бўлганига ва Буюк Британиянинг оқ танли аҳолиси кўпчиликни ташкил қилувчи
мустамлакаларидан бири бўлганлигига қарамасдан, мазкур давлатда ижтимоий
тадбиркорлик кенг тарқалмаган. Аммо ижтимоий тадбиркорлик билан шуғул
-
ланувчи илғор субъектлар ва уларнинг ижобий тажрибаси мавжуд. П.
Шофилд
2014-
йилдан буён дизайн ва маркетинг ташкилоти раҳбари ҳисобланади, яъни
ижтимоий тадбиркорлик субъектига раҳбарликни амалга оширади. Унинг қўлос
-
тидаги дизайнерлар уникал, яъни такрорланмас маҳсулотларни яратиш бўйича
ЖАР халқларининг анъанавий билимларини асрлар оша сақлаб
келаётган ҳунар
-
мандлар билан ҳамкорлик қилади. Қўл меҳнати билан тайёрланган дизайнерлик
маҳсулотлари кичик бизнесни ривожлантириш учун имкон беради ва уни барқарор
даромад билан таъминлайди
[14].
Эътиборли тарафи, ҳунармандлар орасида
ногиронлар ва имконияти чекланган бошқа шахслар билан бир қаторда ёш, соғлом
ва бақувват кишилар ҳам мавжуд. Улар асрлар оша авлоддан
-
авлодга ўтиб
келаётган билимларни катта ёшлилардан ўрганадилар ва ўзларидан кейинги
авлодга етказадилар. Шу билан бир қаторда, доимий стабил даромадга эга
бўладилар.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2021) / ISSN 2181-1415
140
Мазкур тажрибадан мамлакатимизда кенг фойдаланиш имконияти мавжуд.
Бизда ҳунармандларнинг кенг қатлами мавжуд: чилангарлар, кулоллар, тўқув
-
чилар, рассомлар, новвойлар ва ҳ.к. Қишлоқ жойларда кўрпа тўқиш ва бичишни
билмаган хонадон аёли деярли йўқ. ЖАР каби механизмнинг жорий қилиниши
нафақат ногиронлиги бўлган шахсларнинг, балки кексалар, таълим ва бошқа сабаб
-
ларга кўра меҳнат бозорида рақобатга дош бера олмайдиган аёллар ва ёшлар
-
нинг
ҳам иш билан таъминлашга ҳисса қўшади.
Аммо ногиронлиги бўлган шахслар меҳнати бўйича юртимизда бир қатор
камчиликлар мавжуд. Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 630
мингдан
зиёд ногиронлар расмий равишда рўйхатдан ўтказилган. Бандлик ва меҳнат
муносабатлари вазирлигининг расмий Телеграм каналида 2020
-
йил 27
-
июлда
эълон қилинган маълумотларга кўра, уларнинг 25 фоиздан кўпроғи ёки 162,2 минг
киши “муайян турдаги меҳнат
фаолияти билан шуғулланишга лаёқатли” деб
топилган
[15].
Давлат солиқ қўмитасининг жисмоний шахслардан олинадиган даромад
солиғи бўйича солиқ тўловчининг идентификацион рақамини (СТИР) таққослаш
йўли билан олинган маълумотлари шуни кўрсатдики, 162,2 минг “меҳнатга
лаёқатли деб тан олинганлиги” ногиронлардан 21,1 минг киши расмий равишда иш
билан таъминланган –
бу рўйхатга олинган меҳнатга лаёқатли ёшдаги барча
ногиронларнинг атиги 6 фоизини ташкил этади.
2020-
йилнинг октябрь ойида ижтимоий тармоқларда машҳур “Sirojiddin
Media” YouTube каналида “Нима учун кўзи ожизлар раҳбарлардан норози?” номли
видеорепортаж ҳавола қилинди. Видеода Тошкентдаги Кўзи ожизлар жамияти
қошидаги “Щётка” ўқув
-
ишлаб чиқариш корхонасидаги кўзи ожиз ишчилар жуда
паст иш ҳақи ва ишсизликдан шикоят қилган.
Маълум бўлишича, пахта саноати учун чўткалар ишлаб чиқаришга ихтисос
-
лаштирилган устахонадаги оғир қўл меҳнати учун улар 435
000 сўм маош олади.
Видеода ишчилардан бирининг таъкидлашича, ҳатто шу арзимаган иш ҳақини ҳам
улар 2020
-
йилнинг март ойидан бошлаб олмаган.
Корхонанинг кўзи ожиз ходимлари илгари корхона директори 5 миллиард
сўмлик имтиёзли кредит жалб қилганига қарамай, уларнинг чўтка ишлаб чиқа
-
рувчи заводи ниҳоятда ачинарли аҳволда эканлигини айтишган. Бундан ташқари,
2020-
йилда Кўзи ожизлар жамияти корхонаси газланган ичимликлар ишлаб
чиқариш учун яна 14 миллиард сўм миқдорида кредит олган.
Корхона ходимларининг сўзларига кўра, ушбу кредитларнинг барчаси
дастлаб Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти аъзолари учун иш ўринлари яратиш
мақсадида жалб қилинган. Шунга қарамай, олинган кредитлар кўриш қобилияти
чекланган инсонлар манфаати учун ишлатилмаётганлиги айтилган
[16].
Бундай ҳолатлар мавжудлиги жамиятимизда, аввало, ижтимоий тадбир
-
корлик бўйича тушунча ҳосил қилиш, бу бўйича ўқитишни ташкил этишга эҳтиёж
мавжудлигини кўрсатади. Шунингдек, мазкур соҳани қўллаб
-
қувватлаш учун
берилаётган имтиёзлар ва преференциялар, молиявий кўмак ҳамда кредитлардан
мақсадли ва тўғри фойдаланилаётганлиги юзасидан самарали назоратни амалга
ошириш механизмини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Жанубий Кореяда оммавий ишсизлик ва турмуш даражасининг тушиб
кетишига сабаб бўлган 1997
-
йилда вужудга келган Осиё молиявий инқирози
мамлакатда ижтимоий тадбиркорликнинг пайдо бўлишига туртки бўлди. Айнан
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2021) / ISSN 2181-1415
141
ўша пайтда мамлакат раҳбарияти Кореяда деярли бўлмаган нотижорат ташки
-
лотлар ва ижтимоий корхоналарга мурожаат этиш бўйича қарор қабул қилган.
Мазкур соҳани бошидан яратишга тўғри келган.
Тайёргарлик даври деярли ўн йил давом этган ва фақат 20
07-
йилдагина пухта
ишлаб чиқилган “Ижтимоий тадбиркорликни ривожлантириш тўғрисида”ги Қонун
ва ижтимоий тадбиркорлик билан боғлиқ тўлиқ дастурлар пакети қабул қилинган.
Демак, мамлакат учун фақат “Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонун
-
нинг қабул қилинишигина ижтимоий тадбиркорлик ривожига йўл очиб бермайди.
Кўзланган ижобий натижага эришиш учун Қонунни реализация қилиш бўйича
қўшимча чора
-
тадбирларни амалга ошириш талаб қилинади.
Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб
-
қувватлаш бўйича Собиқ Иттифоқ
тажрибасини деярли тўлалигича сақлаб қолган Беларусь Республикасида ижти
-
моий тадбиркорлик ривожланмаганлигига қарамасдан, у ерда кўзи ожизлар ва
бошқа имконияти чекланган шахслар учун фаолият юриб келган ишлаб чиқариш
комбинатлари ҳали
-
ҳануз фаолият юритиб келмоқда. Беларусь ногиронлар
бирлашмаси ҳузуридаги мазкур ташкилотлар уй меҳнати (касаначилик) комбинат
-
лари деб юритилади. Тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш, косиблик ва
бошқа уйда ишлаб чиқарилиши мумкин бўлган ҳунармандчилик маҳсулотлари
ушбу комбинатлар доирасида ишлаб чиқарилади.
Беларусь тажрибасидан бугунги кунда ногиронлиги бўлган шахслар жамият
-
лари ҳузурида фаолият юритаётган турли ишлаб чиқариш ташкилотлари фаолия
-
тини жонлантиришда фойдаланиш мумкин.
Юқорида келтириб ўтилган олимларнинг илмий
-
назарий қарашлари,
хорижий мамлакатлар тажрибаси ва Республикамиздаги қонунчилик ҳамда
ҳуқуқни қўллаш амалиёти тўғрисидаги фикр
-
мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда
қуйидаги хулосаларга келиш мумкин:
–
ижтимоий тадбиркорлик одатдаги тадбиркорлик каби фойда олишга
қаратилган, таваккалчиликка асосланган ва тадбиркорнинг қатъиятини талаб
қилувчи фаолият тури ҳисобланади. Бироқ ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш ва
юмшатишга қаратилган бўлиб, ўз ташкилотчилари –
муассисларининг бойишига
хизмат қилмайди;
–
ижтимоий тадбиркорлик шахсларнинг бойишига эмас, балки ижтимоий
муаммоларни ҳал этиш ёки юмшатишга қаратилганлиги сабабли уни давлат
томонидан қўллаб
-
қувватлаш талаб қилинади;
–
ижтимоий тадбиркорлик нафақат ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб
-
қувватлаш, балки жамиятдаги
бошқа ижтимоий муаммоларни (мисол учун,
ишсизлик)ни ҳал қилиш ёки юмшатишга қаратилган фаолият тури ҳисобланади;
“Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни
лойиҳаси мазкур тадбиркорлик турига қўйилган барча талабларга жавоб беради ва
уни имкон қадар тезроқ қабул қилиш ҳамда амалга киритиш мақсадга мувофиқ.
С.
Аҳророва ва А.
Қаландаровларнинг фикрича
[17], ижтимоий тадбиркор
-
ликнинг ҳуқуқий тартибга солиниши ва ижтимоий корхоналарга бериладиган
имтиёз ва преференциялар қуйидаги асосларга кўра жамиятга, ундаги кам таъмин
-
ланган қатлам вакилларига яхши хизмат кўрсатиш, уларнинг ижтимоий ҳаётини
яхшилаш имконини беради:
–
жамият манфаатларининг устуворлиги.
Ижтимоий корхонанинг бошқа
даромадли бизнеслардан ажралиб турадиган хусусияти уларнинг ижтимоий ёки
экологик миссияга содиқлигидир, яъни фойда олиш ушбу турдаги тадбиркорлик
фаолиятида олий мақсад эмас;
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2021) / ISSN 2181-1415
142
–
жамият ҳаётида муҳим ҳамда янгиликка муҳтож соҳаларга эътибор қарати
-
лиши.
Тизимли равишда барча муҳим товарлар ва хизматлар етишмас
-
лигининг
бартараф этилишида ва иқлим ўзгаришини ҳал қилиш каби соҳаларда катта
ижтимоий имтиёзларга эга бўлади. Мисол учун, молиявий инклюзивлик, қуёш нури,
сувни тозалаш тизимлари, арзон мактаблар, кўчма шифохоналар, чиқиндиларни
йиғиш ва бошқариш масалалари;
–
аҳоли бандлигини таъминлашда сифат ва тенглик даражасини ошириш.
Масалан, тадбиркорларни ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш учун сафарбар этиш,
аҳолининг кам таъминланган қатламлари, яъни боқувчисиз қолган оилалар ва
ногиронлар учун мослашувчан иш ўринлари яратиш
[18].
Шунингдек, қуйидаги ишларни амалга ошириш юртимизда ижтимоий
тадбиркорликни ривожлантиришга кенг йўл очиб бериши мумкин:
–
“Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонунни қабул қилиш билан бирга,
Қонуннинг реализациясига қаратилган ва ижтимоий тадбиркорликни ривожлан
-
тириш бўйича комплекс чора
-
тадбирларни қамраб олувчи дастур ишлаб чиқиш
ҳамда қабул қилиш;
–
ижтимоий тадбиркорлик, унинг мазмун
-
моҳиятини аҳолига етказиш
бўйича тарғибот
-
ташвиқот ишларини кучайтириш ва тегишли чора
-
тадбирлар
дастурини ишлаб чиқиш;
–
ижтимоий тадбиркорликка тадбиркорлик субъектлари вакиллари ва
мазкур фаолият тури билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларни ўқитиш
тизимини ишлаб чиқиш. Бу ижтимоий тадбиркор бўлиш истагида бўлган шахсларга
мазкур фаолиятни иқтисодий
-
ҳуқуқий жиҳатдан тўғри ташкил этишга ёрдам
беради;
–
ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатини тартибга солувчи қонунчилик
ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш, амалдаги қонунчилик бўйича ҳуқуқни қўллаш
амалиётини таҳлил қилиш орқали уларни ишга қабул қилиш ва меҳнат фаолиятини
тартибга солишнинг янги ҳуқуқий механизмларини ишлаб чиқиш;
–
ижтимоий тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун берилган
имтиёз, преференциялар, молиявий кўмак ва кредитлардан тўғри ва мақсадли
фойдаланилаётганлигини назорат қилишнинг самарали
иқтисодий
-
ҳуқуқий
механизмларини яратиш.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.06.2018
й. ПҚ–
3782-
сон
“Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлан
-
тиришнинг ташкилий чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги Қарори.
https://nrm.uz/
contentf?doc=546343.
2.
https://uza.uz/uz/posts/izhtimoiy-tadbirkorlik-ishsizlikka-bar-am-berishi-
mumkin-22-01-2020
3.
Тошбоева
Р.С. (2020). Экологизация экономики Узбекистана: правовой
аспект совершенствования инвестирования.
Журнал правовых исследований
,
(SPECIAL 5).
4.
Гришина
Я.С. Социальное предпринимательство как инновационноправовая
модель обеспечения социально
-
имущественных потребностей граждан [Текст] /
Я.С.
Гришина // Безопасность бизнеса. –
2014.
–
№
4.
–
С. 23
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2021) / ISSN 2181-1415
143
5.
Bornstein D. The New heroes: What is social entrepreneurship? / D. Bornstein //
Oregon Public Broadcasting. Available at: http://www.pbs.org/opb/thenewheroes/
whatis/ (accessed 23 September 2016).
6.
Судакова
Н.А. США: проблемы предпринимательства с позиции социально
-
экономической безопасности [Текст] / Н.А.
Судакова // США –
Канада. Экономика,
политика, культура. –
2016.
–
№
4.
–
C. 93.
7.
Fowler A. NGDOs as a moment in history: Beyond aid to social entrepreneurship
or civic innovation? / A. Fowler // Third World Quarterly.
–
2000.
–
№
21(4).
–
P. 638.
8.
Dees J.G. The meaning of social entrepreneurship. / J.G. Dees // Center for the
Advancement of Social Entrepreneurship. Duke University
’
s Fuqua School of Business.
Available at: http://www.caseatduke.org/documents/dees_sedef.pdf (accessed 6 September
2016).
9.
Арай
Ю.Н. Социальное предпринимательство в начале XXI века: основные
понятия и страновые особенности // Российский журнал менеджмента, 2013
.
–
№ 1. –
С
. 111.
10.
О.
Хўжаниёзов. Ижтимоий тадбиркорлик –
ишсизликка барҳам бериши
мумкин. 22.01.2020. https://uza.uz/uz/posts/izhtimoiy
-tadbirkorlik-ishsizlikka-bar-
am-berishi-mumkin-22-01-2020.
11.
Гришина
Я.С. Научный Вестник Пермского университета. Я.С.
Гришина.
Статья: «Сравнительно –
правовое исследование социального предпринимательства в
странах Америки и Европы», №
2.
–
2021.
12.
Банк социальных идей. Режим доступа:
http://www.social-idea.ru/montly
News/Opyhtrazvitiya-social-nogo-predprinimatel-stva-v-Bel-gii-Ezhemesyachnyhj-
obzor-dlya-Banka-socialnyhkh-idej-
6. Дата обращения: 27.10.20 г.
13.
Literature Review: «The Development of Social Entrepreneurs in Germany».
Режим
доступа
: http://www.unimuenster.de/imperia/md/content/ifpol/mitarbeiter/
zimmer/developement_ of_social_entrepreneurs.pdf.
14.
Портал
«Новый
бизнес.
Социальное
предпринимательство»
http://www.nbforum.ru/interesting/stories/mirivoe-nachalo.html.
15.
https://t.me/mehnatvazirligi/2580.
16.
Дилмурод Юсупов. Инклюзив меҳнат: пандемия қандай ўзгартиришлар
киритди? https://www.gazeta.uz/uz/2020/12/09/inclusion/
.
17.
С.
Аҳророва, А.
Қаландаров
.
“Ижтимоий тадбиркорлик”
қандай фойда
келтиради? https://yuz.uz/news/ijtimoiy
-tadbirkorlik-qanday-foyda-keltiradi.
18.
Логвинова
И.Л. Обучение социальному предпринимательству: зарубежный
опыт / И.Л.
Логвинова // Journal of Modem Competition. –
2018.
–
Vol. 9, № 5 (53). –
C. 85.
