Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The process of forming a government as one of the main
indicators of the form of government of the state
Khayitjon TURDIEV
1
Tashkent state university of law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received October 2021
Received in revised form
15 October 2021
Accepted 15 November 2021
Available online
25 December 2021
In this article, the process of forming the government and the
participation of the legislative div
–
the parliament - in it is
analyzed.
The formation of the government in the system of the form of
state government is an important political process in the life of
the state and society. In which, the participation of the
parliament is carried out in three different ways: non-
parliamentary, semi-parliamentary and parliamentary.
The author compares the experience of foreign countries to
find the most effective and democratic way to form a
government. As a result of the analysis, the author comes to the
conclusion that the model of government formation in the
Republic of Uzbekistan has the properties of a mixed form of
government.
In conclusion, there are possible changes to strengthen the
participation of the chambers of Parliament in the formation of
the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan. And also,
possible options for improving the procedures for presenting
and reviewing the Government's action program in Parliament.
And the possible role of political parties in participating in the
formation of the government.
2181-
1415/© 202
1 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss11/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
separation of powers,
parliament,
government,
model,
president,
form of government.
1
PhD, acting associate professor, Tashkent State Law University. Tashkent, Uzbekistan. E-mail: x.turdiev@tsul.uz.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
2
№
6 (2021) / ISSN 2181-1415
88
Ҳукуматни
шакллантириш жараёни давлат бошқарув
шаклининг асосий кўрсаткичларидан бири сифатида
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
ҳокимиятлар
бўлиниши,
парламент,
ҳукумат
,
модел,
президент,
давлат бошқарув шакли.
Мазкур мақолада давлат бошқарувида ҳукуматни шакл
-
лантириш ҳамда унда қонун чиқарувчи ҳокимият –
парламентнинг иштироки масаласи таҳлил этилган.
Давлат бошқарувида ҳукуматни шакллантириш давлат
ва жамият ҳаётидаги муҳим сиёсий жараён бўлиб, мазкур
жараёнда парламентнинг иштироки
ҳам мутаносиб
равишда уч хил усулда –
нопарламентар, ярим парламентар
ва парламентар шаклларда амалга оширилиши ёритилган.
Муаллиф ҳукуматни шакллантириш тартибининг энг
самарали ва демократик усулини топиш мақсадида
хорижий мамлакатлар тажрибасини қиёсий
таҳлил қилади
ҳамда Ўзбекистон Республикасида ҳукуматни шакллан
-
тириш модели аралаш бошқарув шаклидаги хусусиятларга
эгалини, Ўзбекистонда ҳукумат давлат бошлиғи ва
парламент ҳамкорликдаги иштироки орқали шакллан
-
тириши тўғрисида хулосага келган.
Хулоса қисмида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасини шакллантириш жараёнида парламент палата
-
ларининг иштирокини кучайтириш, мазкур жараёнда
ҳукуматнинг ҳаракатлар дастурини парламентга тақдим
этиш ва уни кўриб чиқиш, қабул қилиш тартиб
-
таомил
-
ларини такомиллаштириш, шунингдек, сиёсий партиялар
-
нинг ҳукуматни шакллантиришдаги ролини кучайтириш
юзасидан таклифлар ифодаланган.
Процесс формирования правительства как один из
основных показателей формы правления государства
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
разделение властей,
парламент,
правительство,
модель,
президент,
форма правления.
В данной статье, анализируется процесс формирования
правительства и участия в нем, законодательного органа –
парламента.
Формирование
правительства
в
системе
формы
государственного правления –
важный политический
процесс в жизни государства и общества. В котором, участие
парламента осуществляется тремя различными способами:
непарламентским, полупарламентским и парламентским.
Автор, сравнивает опыт зарубежных стран, чтобы найти
наиболее
эффективный
и
демократичный
способ
формирования правительства. В результате анализа, автор
приходит
к
выводу,
что
модель
формирования
правительства в Республике Узбекистан имеет свойства
смешанной формы правления.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
2
№
6 (2021) / ISSN 2181-1415
89
В заключении, содержатся возможные изменения по
усилению участия палат парламента в формировании
Кабинета Министров Республики Узбекистан. А также,
возможные
варианты
совершенствования
процедур
представления и рассмотрения программы действий
Правительства
в
парламенте.
И
возможная
роль
политических партий в участии при формировании
правительства.
КИРИШ
Давлат бошқарувида ҳукуматни шакллантириш давлат ва жамият ҳаётидаги
муҳим сиёсий жараёндир. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Вазирлар
Маҳкамаси ўзаро муносабатларида ҳукуматни шакллантириш жараёнида
парламент иштирокининг ташкилий
-
ҳуқуқий механизми муҳим сиёсий
-
ҳуқуқий
аҳамиятга эга. Мазкур жараён бевосита давлат бошқаруви шаклига ва унинг
мазмунига таъсир қилади.
Ҳуқуқшунос
олимлар тадқиқот ишларида ҳукуматни шакллантириш тушун
-
часи бўйича турли ёндашувлар мавжуд. Россиялик ҳуқуқшунос олима А.
Гогаева
-
нинг фикрича, давлат бошқарувида, тор маънода, “шакллантириш” тушунчаси
бевосита халқ томонидан сайланмайдиган давлат органини ташкил этишни, кенг
маънода эса, ўз ичига “сайлаш”, “тайинлаш”, “лавозимга киришиш” ва “ваколатга эга
бўлиш”дан иборат ҳар қандай ҳуқуқий восита орқали давлат органини ташкил
этишни англатади [1
.
Б
.
10]. Ҳуқуқшунос олимлар О.Мухамеджанов ва И.
Тультеев
-
лар фикрича, ҳукуматни шакллантириш, тор маънода, ҳукумат ва унинг таркибини
мансабдорлар билан тўлдирган ҳолда шакллантириш, кенг маънода эса, ҳукуматни
турли ҳуқуқий тартиботлар (“тасдиқлаш”, “тайинлаш”, “сайлаш” ва “ваколатлар
бериш”) орқали ташкил этишни билдиради [2
.
Б
. 50].
Шу нуқтаи назардан олганда, “ҳукуматни шакллантириш” тушунчаси,
бизнингча, ҳукуматга нисбатан яхлит ҳолатда шакллантиришни англатиб, унинг
шахсий таркиби эса тасдиқлаш ва тайинлаш маъноларида қўлланилади. Зотан,
ҳукумат аъзолари, шу жумладан, унинг бошлиғи ҳам маъқуллаш, тасдиқлаш ва
тайинлаш каби жараёнлар орқали ўз ваколатларига киришиб, ижро ҳокимиятининг
олий органи юзага келади.
Масалан, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси тўғрисида”ги Қонунида ҳукуматни шакллантириш тушунчаси
қўлланилган.
ҲУКУМАТНИ
ШАКЛЛАНТИРИШ МОДЕЛЛАРИ
Маълумки, давлат органлари шаклланиш манбаига кўра бирламчи ва
иккиламчи давлат органларига бўлинади. Ҳуқуқшунос олим Х.Одилқориевнинг
фикрича, бирламчи давлат органлари –
халқ томонидан тўғридан
-
тўғри сайлаш
йўли билан ташкил этиладиган органлардир, иккиламчи давлат органлари –
халқ
томонидан сайланган, ташкил этилган ёки шахслар томонидан шакллантири
-
ладиган давлат органлари ҳисобланади [3
.
Б
. 14
9]. Кўриниб турибдики, ҳукумат
шаклланиш манбаига кўра иккиламчи давлат органи бўлиб, у халқ томонидан
сайланган парламент ва давлат бошлиғи томонидан шакллантирилади.
С.
Голдернинг фикрича, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият ўртаси
-
даги муносабатлар
фарқланганлиги учун ҳукуматни шакллантириш парламент ёки
президентлик демократиясида мос равишда турли хил усулларда амалга
оширилади [4
.
Б
. 2].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
2
№
6 (2021) / ISSN 2181-1415
90
М.
Баглайнинг фикрича, қоида тариқасида конституция ва қонунчиликда
ҳукуматни унинг тузилиши ва таркибини шакллантириш тартиби батафсил
тартибга солинади. Ҳукумат давлат сиёсатининг асосий йўналишларини ишлаб
чиқиш, уларни амалга ошириш воситалари ва мақсадларини аниқлашда муҳим рол
ўйнайди. Шу билан бирга, ҳукуматнинг парламентдан мустақиллиги кучайиб
бормоқда [5
.
Б
.
278]. Б.Алимовнинг фикрича, “ҳукуматни шакллантириш мураккаб
ва маъсулиятли жараён бўлиб, унинг қай тарзда кечиши ва натижаси давлат
механизмининг барқарорлиги ҳамда давлат бошқарувининг самарадорлигига
тўғридан
-
тўғри таъсир қилиши мумкин. Ҳукумат таркибини шакллантиришга оид
конституциявий
-
ҳуқуқий муносабатларда унинг раҳбарини лавозимга тасдиқлаш
жараёни дастлабки ва энг муҳим босқич ҳисобланади” [6
.
Б
. 56].
Ҳукуматни
шакллантиришда давлат бошлиғи ва парламент ўртасидаги
қарама
-
қаршилик ва мувозанат давлат бошқарув шаклига таъсир қилади.
Ҳукуматни шакллантириш масаласи давлатнинг асосий қонуни билан белгиланади,
мазкур жараён қандай амалга оширилиши ҳамда унда парламент ва президентнинг
иштирокига боғлиқ бўлиб, давлат бошқарувидаги энг юқори мансабдор
шахслар
ваколатига эга бўлган олий ижро органини шакллантириш орқали амалга
оширилади. Парламент ўз сиёсий кучлари орқали ҳалқ манфаатларини ифодалаб,
ижро ҳокимиятини шакллантиришда бирламчи манба ҳисобланади.
Илмий адабиётларда ҳукуматни шакллантиришнинг турли моделлари
ажратиб кўрсатилади. Мазкур жараёнда парламентнинг иштироки ҳам мутаносиб
равишда уч хил усулда –
нопарламентар, ярим парламентар ва парламентар
шаклларда амалга оширилишини таъкидлайди. В.Чиркин ҳукуматни шакллан
-
тириш уч хил усулда –
нопарламентар, ярим парламентар ва парламентар шакл
-
ларда амалга оширилишини таъкидлайди [7
.
Б
.
57]. Бу масалада А.
Рахманов
ҳукуматни шакллантириш жараёни, аввало, ижро ҳокимиятининг конституциявий
-
ҳуқуқий моделига боғлаган ҳолда, уни парламентар, президентлик ва аралаш
турларга ажратади [8
.
Б
.
31]. М.Баглай эса ҳукуматнинг юзага келишини парла
-
ментар (парламент қуйи палатаси кучлари орқали) ва нопарламентар (президент
-
лик республикалари учун хос усул) икки хил усулда шаклланади, деб таъкидлайди
[9.
Б
. 283].
Ҳукуматни
шакллантириш тартибининг энг самарали ва демократик усулини
топиш мақсадида турли формулаларни қиёсий
-
ҳуқуқий таҳлил қилиш лозим.
Давлат бошқарувининг парламентар шаклида парламентаризм чуқур илдиз отади
ҳамда қонун чиқарувчи ҳокимият ижро ҳокимияти органларини мустақил
шакллантиради. Давлат бошлиғининг бу жараёндаги иштироки рамзий характерда
бўлади. (Буюк Британия, Германия, Ҳиндистон). Демак, юқоридаги давлатларда
парламент тўлиқ сиёсий ҳокимиятга эга ҳамда ҳукумат, унинг
аъзолари парламент
ва бош вазир олдида жавобгар бўлади
Президентлик бошқаруви шаклида парламент ва ҳукумат муносабатлари
моҳиятан ва шаклан ўзгаради. Президентлик бошқарув шаклининг муҳим жиҳати
унда ҳокимиятлар бўлиниши принципи тўлиқроқ ва яққол намоён бўлади, чунки
давлат бошлиғи расман ижро ҳокимиятининг раҳбари ҳисобланади. Шу жиҳат
билан парламентар ва аралаш республикалардан тубдан фарқ қилади. Ҳукуматни
шаклантиришнинг бундай усули АҚШ ва Лотин Америкасининг аксарият мамлакат
-
ларига хосдир. Масалан, Америка Қўшма Штатлари Президенти Сенатнинг масла
-
ҳати
ва розилиги билан ҳукумат таркибига кирувчи вазирларни тайинлайди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
2
№
6 (2021) / ISSN 2181-1415
91
Парламент ва президентлик ўртасидаги мувозанатга қурилган давлат
бошқарувининг аралаш шаклида ҳукуматни шакллантириш масаласи давлат
сиёсий ҳаётида энг муҳим жараён ҳисобланади.
Россиялик олим А.
Калиновичнинг фикрича, замонавий давлатларда олий
давлат органларининг қурилиши тизимини ўрганиш шуни кўрсатадики, сўнгги
йилларда кўплаб аралаш бошқарув шаклидаги мамлакатлар вужудга келмоқда
[10.
Б
.
3]. Мазкур фикрларга қўшимча сифатида парламентар ва президентлик
республикаларидан фарқли равишда аралаш бошқарув шаклидаги давлатларда
сайловлардан сўнг мамлакат сиёсий курси кескин ўзгариши хавфи доим мавжуд
бўлади.
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, франциялик олимлар М.
Дебре ва
М.
Дюверже давлат бошқарувининг аралаш (яримпрезидентлик) модели муаллиф
-
лари сифатида эътироф этилади [11
.
Б
.
103]. Францияда давлат ҳокимияти
тизимида ҳукумат ва бош вазир сезиларли ҳуқуқий мақомга эга. Франция
Конституциясининг 20
-
моддасига кўра, “Ҳукумат миллатнинг сиёсатини белги
-
лайди ва юритади. Унинг ихтиёрида маъмурият ва қуролли кучлар мавжуд”
[12.
Б
. 9].
Хулоса қилиб, аралаш бошқарув шаклида ҳукуматни шакллантиришнинг
қуйидаги хусусиятларини ажратиб кўрсатиш мумкин:
биринчидан,
ҳукуматнинг президент ва парламент ўртасидаги ҳамкорлик
мувозанатда (кўп ҳолларда парламент устунлиги остида) шакллантирилади;
иккинчидан,
ҳукумат аъзолари парламентда ғолиб сиёсий кучлар томонидан
илгари сурилади;
учинчидан,
ижро ҳокимиятини президент ва ҳукумат томонидан биргаликда
амалга оширилади;
тўртинчидан,
президент расман ижро ҳокимияти таркибига кирмайди ҳамда
ҳокимиятлар ўртасида ҳакамлик вазифасини бажаради;
бешинчидан,
ҳукумат ҳам парламент, ҳам президент олдида сиёсий жавобгар
ҳисобланади.
Юқоридагилардан кўриниб турганидек, ҳукуматни шакллантириш ва унда
қонун чиқарувчи органнинг иштироки муайян давлатнинг бошқарув шаклига
боғлиқ. Ҳуқуқшунос олимлар ўртасида МДҲ мамлакатларидаги давлат бошқарув
шаклини таснифлаш масаласи баҳсли бўлиб қолмоқда.
Кўриниб турибдики, француз моделидан ташқари аксарият аралаш бошқарув
шаклидаги мамлакатлар (айрим МДҲ давлатлари)да давлат ҳокимияти тизимида
давлат бошлиғининг устунлиги конституция нормалари асосида эмас, балки
президентнинг шахсий сифатлари ва миллий менталитет, демократик
-
ҳуқуқий
давлатга ўтиш жараёнлари билан боғлиқликда ривожланмоқда.
ЎЗБЕКИСТОНДА ҲУКУМАТНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС МОДЕЛИ
Ўзбекистон
Республикасида
мустақиллик
йилларида
Ўзбекистон
Республикаси Конституциясининг 98
-
моддасига киритилган ўзгартиш ва қўшим
-
чалар орқали, энг аввало, ижро этувчи ҳокимиятни амалга оширувчи Вазирлар
Маҳкамаси фаолияти, унинг ташкил этилиши, жавобгарлиги, Бош вазирнинг
тайинланиши ва ҳукуматнинг парламент билан ўзаро муносабатлари, Вазирлар
Маҳкамасига нисбатан ишончсизлик вотумини билдириш тартиби билан боғлиқ
ҳуқуқий муносабатлар тўлиқ асосда конституциявий
-
ҳуқуқий жиҳатдан тартибга
солинди [13
.
Б
. 415].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
2
№
6 (2021) / ISSN 2181-1415
92
Ўзбекистон Республикасида ҳукуматни шакллантириш модели аралаш
бошқарув шаклидаги хусусиятларга эга. Ўзбекистон Республикаси Конституция
-
сига мувофиқ, ҳукумат мамлакат парламенти ва давлат бошлиғи томонидан ўзаро
мувозанатда шакллантирилади. Ҳукумат ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти олдида жавобгар бўлиб,
парламент ҳукуматга нисбатан ишончсизлик вотуми билдириши мумкин.
Хулоса қилиш мумкинки, Ўзбекистон Республикасида Вазирлар Маҳкамасини
шакллантириш жараёнида парламент ва давлат бошлиғининг иштироки бевосита
ҳукуматнинг давлат ҳокимиятида сиёсий ва ҳуқуқий мустақил мақомда эканлигини
англатади. Парламентнинг ҳукуматни шакллантиришдаги иштироки ижро
ҳокимияти олий органининг умумий давлат сиёсати доирасида фаолият юрити
-
шини билдиради.
Ҳукуматни
шакллантириш мураккаб конституциявий жараён бўлиб, одатда,
бир неча босқичларни ўз ичига олади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98
-
моддасига кўра, Бош вазир
номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига
сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги
энг кўп депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партия томонидан
таклиф этилиши белгиланган. Бунда давлат бошлиғи тақдим этилган Бош вазир
лавозимига номзодни кўриб чиқади ва уни Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлиси палаталарининг кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун таклиф этади. Бош
вазир номзоди Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенатда аъзолари умумий
сонининг ярмидан кўпи томонидан овоз берилган тақдирда тасдиқланган
ҳисобланади.
Шу маънода, ҳукумат раҳбарига нисбатан қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг иккала
палатасининг ишонч билдириши унинг президент олдидаги мавқеини белгилаб,
парламентдаги кўпчилик томонидан сиёсий қўллаб
-
қувватланишига эга бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига номзод
парламентга
сайловларда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия ёки тенг
миқдордаги энг кўп депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий
партия томонидан таклиф этилиши белгиланган. Масалан, 2019
-
йил декабрь ойида
парламентга ўтказилган сайловлар натижасига Ўзбекистон Либерал
-
демократик
партияси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 53 нафар депутатлик ўрнини
эгаллаб, мамлакат тарихида тўртинчи бор парламентдаги энг йирик фракцияни
ташкил этди [14] ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига номзодни
таклиф қилди.
Маълумки, сайловларда бир неча сиёсий партия томонидан тенг миқдорда
депутатлик қўлга киритилиши ҳолати мантиқан юзага келиши мумкин. Шу сабабли
сиёсий партияларнинг ҳукуматни шакллантириш жараёнидаги иштирокини тўла
таъминлаш ҳамда
вужудга келиши мумкин бўлган сиёсий низоларни олдини олиш
мақсадида истиқболда амалдаги қонун нормаларига музокаралар йўли билан
ташкил этиладиган “парламент коалицияси”, “партиялар ўртасида келишув”
тартиб
-
таомиллари ҳуқуқий асосларини киритиш мақсадга мувофиқ.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра, Бош вазир лавозимига
номзод Олий Мажлис палаталарига яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжал
-
ланган ҳаракат дастурини тақдим этиши белгиланган. Қайд этиш лозимки,
амалдаги қонунчиликда мазкур ҳаракат дастурини тақдим этиш ва муҳокама
қилиш тартиб
-
таомиллари тўлиқ тартибга солинмаган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
2
№
6 (2021) / ISSN 2181-1415
93
Р.
Хакимовнинг фикрича, “Парламент Бош вазирнинг номзодини тасдиқлар
экан, албатта, буни номзоднинг келажак фаолияти режалари, унинг ўз олдига
кўйган мақсадлари, ҳукуматнинг фаолият дастури бўйича ғоя ва қарашларини
таҳлил этган ҳолда бир тўхтамга келиши ва бундан келиб чиқиб
,
ҳукуматнинг ўз
ваколатлари давридаги фаолият дастурини кўриб чиқиб, уни тасдиқлаш ёки
тасдиқламаслик ҳақида қарор қабул қилиши лозим” [15
.
Б
. 78].
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига номзоднинг ҳаракат
дастурига Олий Мажлис палаталарининг ишонч билдириши мамлакатнинг истиқ
-
болда ривожланиши билан боғлиқ муҳим босқичдир. Хорижий давлатлар
тажрибасини инобатга олган ҳолда, мазкур ҳаракат дастурининг парламентга
киритилишининг тартиб
-
таомилларини белгилаш мақсадга мувофиқ.
Ҳукуматни
шакллантиришнинг кейинги босқичи унинг аъзоларини
тасдиқлашдан иборат. Ўзбекистон Республикасининг “Ҳукуматни шакллантириш
тартиби демократлаштирилиши ва унинг масъулияти кучайтирилиши муносабати
билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва
қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни (06.03.2019 й.)га асосан, Вазирлар
Маҳкамаси аъзолари Бош вазир тақдимига биноан Қонунчилик палатаси маъқул
-
лаганидан кейин Президент томонидан тасдиқланиши ва лавозимидан озод
қилиниши амалиёти жорий қилинди [16]. Вазир лавозимига номзод унинг номзоди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида кўриб
чиқилаётганда ва маъқулланаётганда, Ҳукуматнинг ҳаракатлар дастури билан
ўзаро боғлиқ бўлган ҳаракатлар режасини тақдим этади, парламент аъзолари
олдида соҳани ривожлантириш бўйича ўз дастурини баён этади ва унга эришиш
йўлларини асослаши лозим. Шундан кейин муайян хулосага келинади. Ҳукумат
фаолиятининг узлуксизлигини ва янги шаклланаётган орган ишининг ўз вақтида
бошланишини таъминлаш учун Вазирлар Маҳкамаси аъзосининг лавозимига
номзод кўриб чиқилаётганда ва маъқулланаётганда Вазирлар Маҳкамасининг
ҳаракатлар дастури билан ўзаро боғлиқ бўлган, истиқболга мўлжалланган
мақсадли кўрсаткичлар ва вазифаларга эришиш борасидаги ҳуқуқий, иқтисодий,
ижтимоий, ташкилий
-
техник чора
-
тадбирларни назарда тутувчи ҳаракатлар
режасининг маъқулланиши ҳамда тасдиқланишига оид аниқ муддатларни
белгилаш мақсадга мувофиқ
.
ХУЛОСА
Хулоса ўрнида, “ҳукуматни шакллантириш” тушунчаси коллегал мансабдор
шахслардан иборат ҳукумат аъзоларини маъқуллаш, тасдиқлаш ва тайинлаш
усуллари орқали ташкил этиладиган коллегиал давлат органини ташкил этишга
нисбатан ишлатилади.
Ўзбекистон Республикасида Ҳукуматни шакллантириш жараёни қуйидаги уч
босқични ўз ичига олади: 1) Бош вазир номзодини илгари суриш; 2) парламент
томонидан унга ва ҳукумат дастурига ишонч билдириш; 3) парламент ва президент
иштирокида Ҳукуматнинг бошқа аъзоларини маъқуллаш ва тасдиқлаш.
Юқоридагиларга асосланган ҳолда, қуйидаги ҳулосага келиш мумкин:
Ўзбекистон Республикасида ҳукуматни шакллантириш модели аралаш бошқарув
шаклидаги хусусиятларга эга. Мамлакатимизда ҳукумат давлат бошлиғи ва
парламентнинг ҳамкорликдаги иштироки орқали шакллантирилади. Ўзбекистон
Республикасида Олий Мажлиснинг Вазирлар Маҳкамасини шакллантиришдаги
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
2
№
6 (2021) / ISSN 2181-1415
94
иштироки ҳукуматнинг таркибига нисбатан таъсир этиш ва ҳукуматнинг
парламент олдидаги жавобгарлиги конституциявий принципини тўлиқ ифода
-
лайди ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг давлат бошлиғидан конституциявий
-
ҳуқуқий мустақил алоҳида ҳокимият тармоғига тегишли эканлигини билдиради.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бош вазир лавозимига
номзодни маъқуллаш ҳамда кўриб чиқиш ва тасдиқлашнинг
парламентга
киритиши умумдавлат ва халқ манфаатларини инобатга олган ҳолда унинг
конституциявий ҳуқуқи ҳисобланади. Вазирлар Маҳкамасини шакллантиришда
парламентнинг иштироки ҳукумат аъзоларини дастлабки назорат қилишнинг
шаклидир.
Истиқболда мамлакатимизда Вазирлар Маҳкамасини шакллантириш
жараёнида парламент палаталарининг иштирокини кучайтириш, мазкур жараёнда
ҳукуматнинг ҳаракатлар дастурини парламентга тақдим этиш ва уни кўриб чиқиш,
қабул қилиш тартиб
-
таомилларини такомиллаштириш, шунингдек, сиёсий
партияларнинг ҳукуматни шакллантиришдаги ролини кучайтиришга алоҳида
эътибор қаратиш лозим.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
А.
Гогаева Формирование правительство Российское Федерации –
Автореф.дисс. ...канд. юрид. наук. –
Москва, 2004. –
С.
10.
2.
О.
Мухамеджанов, И.
Тультеев Правовые аспекты взаимодействия Олий
Мажлиса и Кабинета Министров в Республике Узбекистан. Монография. –
Т.: ТГЮУ,
2013.
–
С. 50.
3.
Давлат ва ҳуқуқ назарияси / Х.Т.
Одилқориев, И.Т.
Тультеев ва бошқ.; проф.
Х.Т.Одилқориев таҳрири остида. –
Тошкент.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Академияси, 2009. –
Б. 149.
4.
S. Golder Government Formation and Cabinets // Emerging Trends in the Social
and Behavioral Sciences. 2015.
–
P. 2.
5.
Конституционное право зарубежных стран / Под общ. ред. чл.
-
корр. РАН,
проф. М. В. Баглая, д. ю. н., проф. Ю.И.
Лейбо и д. ю. н., проф. Л.М.
Энтина. –
М.: Норма,
2004.
–
С. 278.
6.
Б.
Алимов Ўзбекистон Республикасининг давлат ҳокимияти тизимида
президент ва вазирлар маҳкамасининг муносабатлари: юридик фанлар бўйича
фалсафа док. (PhD) илм. дар. ол. учун ёзил. дисс... –
Тошкент: ТДЮИ, 2017. –
Б. 56.
7.
В.
Чиркин Конституционное право зарубежных стран. –
М.: Норма Инфра
-
М,
2010.
–
С
.
608. // Б.Алимов Ўзбекистон Республикасининг давлат ҳокимияти
тизимида президент ва вазирлар
маҳкамасининг муносабатлари. Юридик фанлар
бўйича фалсафа доктори... дисс. –
Тошкент: ТДЮИ, 2017. –
Б. 57.
8.
Рахманов
А.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
конституциявий
-
ҳуқуқий мақоми. Юрид. фан. номз. дисс... –
Тошкент: ТДЮИ, 2008. –
Б. 30–
31.
9.
Конституционное право зарубежных стран / Под общ. ред. чл.
-
корр. РАН,
проф. М. В. Баглая, д. ю. н., проф. Ю. И. Лейбо и д. ю. н., проф. Л. М. Энтина. –
М.: Норма,
2004.
–
С. 283.
10.
А.Калинович Формы правления в правовом государстве (теоретико
-
правовой аспект) –
Автореф.дисс. ...канд. юрид. наук. –
Санкт
-
Петербург, 2008. –
С. 3.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
2
№
6 (2021) / ISSN 2181-1415
95
11.
А.Г.Варнавский Смешанная (полупрезидентская) форма государственного
правления: причины и условия становления, факторы трансформации в
современных условиях // ПРАВО И ОБЩЕСТВО. № 4 (0
20), 2010.
–
С. 103.
12.
Франция Республикасининг Конституцияси [Матн] таржимон Х.
Файзиев.
–
Бухоро нашриёти, 2018. –
Б. 9.
13.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига Шарҳ. Муаллифлар
жамоаси. Қайта ишланган ва тўлдирилган иккинчи нашри. Тошкент: “Ўзбекистон”
,
2013.
–
Б. 415.
14.
O‘zLiDeP Бош вазир лавозимига А.
Арипов номзодини кўрсатиш борасида
қарор қабул қилди // https://www.uzlidep.uz/positionparty/302
.
15.
Хакимов
Р.Р. Давлат ҳокимияти тизимида парламент: назария ва амалиёт
муаммолари: Монография. –
Масъул муҳаррир: ю.ф.н. Ф.Э.
Мухамедов. –
Узбекистон
Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги
институти нашриёти –
Тошкент.: 2012. –
Б. 78.
16.
“Ҳукуматни шакллантириш тартиби демократлаштирилиши ва унинг
масъулияти кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим
қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун // Қонун
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2019 й., 03/19/527/2706
-
сон.
