Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Parliamentary hearings: issues of increasing the
effectiveness of the "Question Time"
Khayitjon TURDIEV
1
Tashkent State University of Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received December 2024
Received in revised form
15 December 2024
Accepted 20 January 2025
Available online
25 February 2025
This article analyzes the forms of parliamentary hearings,
which are one of the most important tools of parliamentary
control, in legislative and scientific-theoretical terms. The
article also discusses the issues of hearing feedback from
government members on their activities, in particular,
improving the effectiveness of the “question time” institute
based on national legislation and practice of foreign countries.
According to the author, the organizational and legal form of
parliamentary activity in the legal literature on the concept of
parliamentary hearings is complex, there are practically no
complete definitions, and therefore the scientific literature pays
attention to certain aspects of this institution. As a result of the
adoption of the “Law on Parliamentary Control”, a number of
types of parliamentary hearings have been established in the
Republic of Uzbekistan, and its legal framework has been
improving in recent years.
2181-
1415/©
2025 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss1-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
parliament,
government,
principle of division of
powers,
parliamentary control,
parliamentary hearing,
“question time”.
Парламент
эшитувлари:
“Ҳукумат
соати”
самарадорлигини ошириш масалалари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
парламент,
ҳукумат
,
ҳокимиятлар
бўлиниши
принципи,
парламент назорати,
парламент эшитуви,
“ҳукумат соати”.
Ушбу
мақолада
парламент
назоратиинг
энг
муҳим
воситаларидан
бири
бўлган
парламент
эшитувлари
шакллари
қонунчилик
ва
илмий
-
назарий
жиҳатдан
таҳлил
қилинган
.
Шунингдек
,
мақолада
ҳукумат
аъзоларининг
фаолияти
бўйича
хисоботларини
эшитиш
,
хусусан
,
“ҳукумат
соати” институти
самарадорлигини
ошириш
масалалари
миллий
қонунчилик
ҳамда
хорижий
давлатлар
1
PhD, Associate Professor, Tashkent State University of Law. Tashkent, Uzbekistan. E-mail: x.turdiev@tsul.uz
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
1 (2025) / ISSN 2181-1415
322
қонунчилиги
асосида
муҳокама
қилинади
.
Муаллифнинг
фикрича
,
юридик
адабиётларда
парламент
фаолиятининг
ташкилий
-
ҳуқуқий
шакли
парламент
эшитувлари
тушунчаси
бўйича
комплекс
,
тугалланган
таърифлар
деярли
учрамайди
ва
шу
сабабли
илмий
адабиётларда
ушбу
институтнинг
айрим
жиҳатларига
эътибор
қаратилади
.
Ўзбекистон
Республикасида
“Парламент
назорати
тўғрисида”ги
Қонуннинг
қабул
қилиниши
натижасида
парламент
эшитувининг
бир
қатор
турлари
белгиланди
ҳамда
унинг
ҳуқуқий
асослари
сўнгги
йилларда
такомиллашиб
бормоқда
.
Парламентские
слушания:
вопросы
повышения
эффективности «Правительственного часа»
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
парламент,
правительство,
принцип разделения
властей,
парламентский контроль,
парламентские слушания,
«правительственный час».
В данной статье анализируются формы парламентских
слушаний, являющиеся одним из важнейших инструментов
парламентского контроля, в законодательном и научно
-
теоретическом плане. В статье также рассматриваются
вопросы заслушивания отзывов членов правительства об их
деятельности, в частности, повышения эффективности
института
«правительственного
часа»
на
основе
национального законодательства и практики зарубежных
стран. По мнению автора, организационно
-
правовая форма
парламентской деятельности в юридической литературе по
понятию парламентских слушаний является сложной,
законченных определений практически не встречается, и
поэтому в научной литературе уделяется внимание
отдельным аспектам этого института. В результате принятия
закона «О парламентском контроле» в Республике
Узбекистан был учрежден ряд видов парламентских
слушаний, и в последние годы его правовая база
совершенствуется.
КИРИШ
Парламентаризмнинг ривожланиши парламент назоратининг шаклларини
тадқиқ этиш ҳамда унинг ривожланиш тенденцияларини назарий
-
ҳуқуқий
жиҳатдан ўрганишни тақозо этади. Парламент назорати институтини
такомиллаштириш биринчидан, уни амалга ошириш асослари ва тартибини
ҳуқуқий жиҳатдан аниқ белгилашни талаб қилади, иккинчидан, ижро органлари
фаолияти устидан парламент назоратини амалга ошириш шаклларини
такомиллаштириб боришни назарда тутади.
Бугунги кунда янги таҳрирдаги Конституциямиз асосида парламентнинг
ваколатларини кенгайтириш, хусусан, ижро ҳокимияти органлари фаолиятини
парламент томонидан назорат қилиш самарадорлигини оширишга ҳамда
парламентаризмни ривожлантиришга хизмат қилади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
1 (2025) / ISSN 2181-1415
323
Парламент эшитувлари парламент назоратиинг энг муҳим воситаларидан
биридир.
“Ҳукумат соати” –
ҳукумат аъзолари (шу жумладан ҳукумат раҳбари)нинг
депутатларнинг ҳукумат фаолияти бўйича ахборотни ва унинг сиёсати
самарадорлигини юзасидан долзарб саволларига оғзаки шаклдаги жавобларини
олиш мақсадида доимий ўтказиладиган парламент
мажлисларида эшитиш вақтидир.
ТАДҚИҚОТ МАВЗУСИНИНГ НАЗАРИЙ
-
ҲУҚУҚИЙ ТАҲЛИЛИ
Юридик адабиётларда парламент фаолиятининг ташкилий
-
ҳуқуқий шакли
сифатида парламент эшитувлари тушунчаси бўйича комплекс, тугалланган
таърифлар деярли учрамайди. Илмий адабиётларда ушбу институтнинг айрим
жиҳатларига эътибор қаратилади. Ҳуқуқшунос олим С.
Авакяннинг фикрича,
парламент эшитувлари парламент фаолиятининг бир шакли сифатида
мутахассислар ва манфаатдор томонларни жалб қилган ҳолда масалаларни
муҳокама қилиш шаклидир
[1]
. Шу соҳада кўплаб илмий ишлар муаллифи
Т.
Хабриевага кўра, парламент эшитувлари деганда жамоатчиликни жалб қилган
ҳолда парламент палаталарида долзарб ва муҳим масалаларни муҳокама қилиш
шакли тушунилади
[2].
Р.
Мирсаевнинг фикрича, парламент эшитувларини парламент ҳуқуқининг
таркибий қисми сифатида “парламентда долзарб ва энг муҳим масалалар
юзасидан мутахассислар ва кенг жамоатчиликни жалб қилиш орқали муҳокама
қилишнинг самарали шаклидир. Парламент эшитувлари қонун лойиҳаси
концепциясига, халқаро шартномани ратификация қилиниши, қонун ҳужжатлари
ижросини назорат қилишга бағишланиши мумкин, бироқ парламент
эшитувларида мажбурий қарорлар бериш ҳуқуқи мавжуд бўлмайди”
[3].
Миллий ҳуқуқшунос олимлар томонидан парламент назоратининг турли
шакллари илмий адабиётларда муҳокама қилинган. Бироқ, парламент эшитувлар
институти алоҳида тадқиқот объекти сифатида илмий назарий жиҳатдан кам
ўрганилган. Р.
Хакимовнинг фикрича, парламентнинг ҳукуматга таъсир ўтказиш
ва унинг фаолиятини назорат қилиш борасидаги муҳим воситаларидан бири
Вазирлар Маҳкамаси муайян аъзосининг фаолияти юзасидан ахборотини эшитиш
ҳисобланади
[4].
Ўзбекистон Республикасида парламент эшитувлари институтининг ҳуқуқий
асослари сўнгги йилларда такомиллашиб бормоқда. “Парламент назорати
тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши натижасида парламент эшитувининг
бир қатор турлари белгиланди.
Бу масалада Ш.Зулқифоров “мансабдор шахслар томонидан қонунлар
ижросининг таъминланишини назорат қилишда парламент ва депутат сўрови,
парламент эшитуви, ҳукумат соати каби институтлардан янада кенгроқ
фойдаланиш лозим”лигини таъкидлайди
[5]
. Ж.Шириновнинг фикрича, Ҳукумат
аъзоларининг депутатлар саволларига жавобларини эшитиш –
“ҳукумат соати”
институти амалиётга самарали жорий этилмоқда ҳамда мазкур институт
парламент назорати фаолиятига янгича руҳ олиб кирди. Бугунги кунда аҳолини
ташвишга солиб келаётган ҳаётий долзарб муаммоларга айнан “ҳукумат соати”
тадбирларида ечим топилмоқда
[6].
Кўриниб турганидек, юқоридаги муаллифлар томонидан парламент
эшитуви институти бўйича берилган таърифлар мазмунан тўлиқ эмас.
Бирзнингча, парламент эшитуви –
парламент томонидан давлатнинг ички ва
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
1 (2025) / ISSN 2181-1415
324
ташқи сиёсатининг муҳим масалаларини ҳукумат аъзолари ва мансабдор шахслар,
экспертлар ҳамда жамоатчиликни жалб қилган ҳолда муҳокама қилишнинг
ташкилий шакли ҳисобланади. Парламент эшитувларинг объекти –
ижро
органлари раҳбарларининг Конституция ва қонунлар, Олий Мажлис
палаталарининг ва улар органларининг қарорларини, давлат дастурларини ижро
этиш, шунингдек ўз зиммаларига юклатилган
вазифалар ҳамда функцияларни
амалга ошириш бўйича фаолиятидир.
Қонунчилик ва амалиёт таҳлили.
Миллий қонунчиликда парламент эшитувларининг бир қатор шаклларини
қуйидагича гуруҳлаштиришимиз мумкин:
➢
Вазирлар Маҳкамасининг мамлакат ижтимоий
-
иқтисодий ҳаётининг энг
муҳим масалалари юзасидан ҳар йилги маърузасини ва Ўзбекистон Республикаси
Бош вазирининг мамлакатни ижтимоий
-
иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришнинг
долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини эшитиш;
➢
Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан
ҳисоботларини эшитиш;
➢
Қонунчилик
палатаси,
Сенат
мажлисларида
давлат
органлари
раҳбарларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ахборотини эшитиш;
➢
Қонунчилик палатаси мажлисларида ҳукумат аъзоларининг Қонунчилик
палатаси депутатлари саволларига жавобларини эшитиш;
➢
Сенат мажлисларида вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг
тегишли ҳудудни ривожлантириш масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиш;
➢
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги ва халқаро ташкилотлар
ҳузуридаги дипломатик ҳамда бошқа ваколатхоналари раҳбарларининг ўз
фаолияти масалалари бўйича ҳисоботларини эшитиш;
➢
алоҳида мансабдор шахслар: Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг
ва Марказий банк бошқаруви раисининг ҳисоботини эшитиш, Коррупцияга қарши
курашиш агентлигининг Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш
тўғрисидаги ҳар йилги миллий маърузасини эшитиш;
➢
Қонунчилик палатаси, Сенат қўмиталари томонидан давлат органлари
раҳбарларининг ахборотини эшитиш.
Юқоридагиларга кўра кўриниб турибдики, парламент олдида жавобгарлик
элементи сифатида ҳукумат раҳбари сифатида Вазирлар Маҳкамасининг
мамлакат
ижтимоий
-
иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан ҳар йилги
маърузасини ва Бош вазирнинг мамлакатни ижтимоий
-
иқтисодий жиҳатдан
ривожлантиришнинг долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини эшитиш амалиёти
мавжуд. Шу ўринда Вазирлар Махкамасининг “маъруза”си ҳамда “ҳисоботи”
тушунчаларининг мазмун
-
моҳияти ва улардаги масалаларни қонунчиликда янада
аниқлаштириш мақсадга мувофиқ.
Ҳукумат аъзоларининг жавобгарлик шакли сифатида “Парламент назорати
тўғрисида”ги Қонуннинг Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари
юзасидан ҳисоботларини эшитишга оид 9
1
-
моддасида Қонунчилик палатаси зарур
бўлган ҳолларда ўз мажлисларида Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти
масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиши мумкинлиги ҳамда Вазирлар
Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиш
тўғрисидаги масала фракциялар, қўмиталарнинг ташаббусига кўра Қонунчилик
палатаси томонидан кўриб чиқилиши мустаҳкамланган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
1 (2025) / ISSN 2181-1415
325
Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан
ҳисоботларини эшитиш тўғрисида Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади.
Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ҳисоботларини эшитиш тўғрисидаги
Қонунчилик палатаси қарори олдиндан Вазирлар Маҳкамасига юборилади.
Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан
ҳисоботларини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси қарор қабул
қилади, унда тегишинча Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг фаолияти
самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши, шунингдек уларнинг
ишига баҳо берилиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамаси аъзосининг ўз фаолияти масалалари юзасидан
ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси уни истеъфога
чиқариш тўғрисидаги таклифни Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб
чиқиш учун киритишга ҳақли.
Шунингдек, Қонунчилик палатаси, Сенат зарур бўлган ҳолларда, ўз
мажлисларида давлат органлари раҳбарларининг ўз фаолияти масалалари
юзасидан ахборотини эшитиши мумкин. Давлат органлари раҳбарларининг ўз
фаолияти масалалари юзасидан ахборотини эшитиш тўғрисидаги масала
Қонунчилик палатаси томонидан фракциялар, қўмиталар ташаббусига кўра, Сенат
томонидан эса қўмиталарнинг ташаббусига кўра кўриб чиқилади.
Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йилда Ҳукумат аъзолари ва давлат
органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан
20 марта
ахбороти
эшитилган
(“
парламент эшитуви
”). Уларда аҳолига бирламчи тиббий
-
санитария ёрдами кўрсатиш, сув хўжалигини ривожлантириш, илм
-
фан ва
инновациялар соҳасини тараққий эттириш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси
доирасида амалга оширилаётган ишларни янада кучайтириш каби жамият
ҳаётидаги муҳим масалаларга алоҳида эътибор қаратилган[7].
Парламентимизнинг 2015–2019 йиллардаги фаолияти тарихида илк бор
янги институт –
“Ҳукумат соати” институти жорий этилди. Шу жумладан қуйи
палата мажлисларида ҳар йили кўриб чиқиладиган Омбудсман, Ҳисоб палатаси,
сиёсий партияларнинг ҳисоботлари ҳамда Давлат бюджетининг лойиҳаси ва
ижроси тўғрисидаги масалалардан ташқари парламент эшитуви ўтказилди.
Парламент назоратини юритишнинг янги шакли –
ҳукуматнинг ҳар чораклик
ҳисоботини эшитиш депутатлар фаолияти самарадорлигини ошириш йўлидаги
муҳим қадам бўлди.
“Парламент назорати тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, Қонунчилик палатаси
мажлисларида ҳукумат аъзоларининг Қонунчилик палатаси депутатлари
саволларига жавобларини эшитиш Қонунчилик палатаси, қоида тариқасида, бир
ойда бир марта ўз мажлисида ҳукумат аъзоларининг Қонунчилик палатаси
депутатлари саволларига жавобларини эшитади.
“Ҳукумат соати”ни ўтказиш жадвали Бош вазир билан келишилган ҳолда
Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан белгиланади.
Қонунчилик палатаси депутатларининг ҳукумат аъзоларига саволлари
Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан “ҳукумат соати”ни ўтказишдан камида
ўн кун олдин Вазирлар Маҳкамасига юборилади. Вазирлар Маҳкамаси саволлар
рўйхатидан келиб чиққан ҳолда “ҳукумат соати”да Қонунчилик палатаси
депутатларининг саволларига жавоб берадиган ҳукумат аъзоларини белгилайди.
“Ҳукумат соати” якунлари бўйича Қонунчилик палатасининг қарори қабул
қилиниши мумкин.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
1 (2025) / ISSN 2181-1415
326
Қонунчилик палатасида 2023 йилда ҳукумат аъзоларининг депутатлар
саволларига жавобларини эшитиш бўйича
8 маротаба
“ҳукумат соати”
ўтказилган
. Уларда Ҳукумат аъзолари аҳоли бандлигини таъминлаш, таълим
сифатини ошириш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, табиий ва техноген
хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, сув ресурсларидан оқилона
фойдаланиш, энергетик барқарорликни таъминлаш, транспорт хизмати кўрсатиш
тизимини янада такомиллаштириш каби жамиятдаги долзарб масалалар юзасидан
депутатларнинг саволларига жавоб беришган[8].
Ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида
“ҳукумат соати”ни ўтказиш жадвали Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири
билан келишилади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик
палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларига навбатдаги ойда ўтказилиши
режалаштирилган “ҳукумат соати”га таклиф этиладиган ҳукумат аъзоларига
бериладиган саволларни ҳар ойнинг 20 санасига қадар Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг Назорат
-
таҳлил бўлимига
умумлаштириш учун тақдим этилади.
Масалан, 2024 йил 14 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатасида ўтказиладиган “ҳукумат соати”да “Шаҳарсозлик
тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, миллий стандартларга, қурилиш ишлари
технологияларига, қурилиш материаллари ва буюмлари сифатига риоя этилиши
устидан давлат назоратини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар
тўғрисида”ги масала юзасидан Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг
саволларига жавобларни эшитиш бўйича қарор қабул қилинган.
2019 йилдан бошлаб парламент тарихида илк бор Вазирлар Маҳкамасининг
тегишли йилга мўлжалланган давлат дастури бажарилишининг бориши
тўғрисидаги
ҳисоботини
кўриб
чиқиш
амалиёти
йўлга
қўйилди[9].
Н.Исмоиловнинг фикрича, “парламент назоратининг ушбу янги шакли
Хукуматнинг халк, вакиллари олдидаги масьулиятини оширищ давлат
дастурларида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши
устидан назоратни кучайтириш ҳамда депутатлар корпусининг ислоҳатлар
жараёнида фаол иштирокини таьминлаш йўлидаги муҳим қадам бўлди” [10].
Хорижий мамлакатлар тажрибаси ва амалиёти.
Дунё амалиётида кенг қўлланилиб келинаётган
“ҳукумат соати”
да ҳукумат
аъзоларининг Қонунчилик
палатаси депутатлари саволларига жавобларини
эшитиш жараёни ўзига хос тартибда амалга оширилади. Хорижий мамлакатлар
тажрибаси таҳлили шуни кўрсатадики, ҳукумат соати институтида жавоблар
нафақат оғзаки, балки ёзма ҳам кўриб чиқилади. Ёзма шаклда савол бериш
Германия, Беларусда каби давлатларда алоҳида тартибга солинган. Буюк
Британия, Германия, Канада сингари давлатлар тажрибасида “Долзарб савол”
амалиёти мавжуд. Долзарб саволлар олдиндан огоҳлантиришни тақозо этмайди
ҳамда
ҳукуматдан қисқа муддатда аниқ жавоб беришни талаб қилади. Германия
амалиёти қизиқиш уйғотади. Масалан, Бундестагда “Долзарб соат” вақти мавжуд
бўлиб, бу пайтдан кўпинча муҳолифат фракциялар унумли фойдаланадилар. Унда
асосан умумижтимоий аҳамиятга эга бўлган масалалар муҳокама қилинади.
“Долзарб соат”ни ўтказиш учун депутатларнинг беш фоизи овози етарли асос
бўлади
[11].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
1 (2025) / ISSN 2181-1415
327
ХУЛОСА
Ушбу мақолада парламент назоратиинг энг муҳим воситаларидан бири
бўлган парламент эшитувлари институти айрим шакллари қонунчилик ва илмий
-
назарий жиҳатдан таҳлил қилинди. Шунингдек, мақолада ҳукумат аъзоларининг
фаолияти бўйича хисоботларини эшитиш, хусусан, “ҳукумат соати” институти
самарадорлигини ошириш масалалари миллий қонунчилик ҳамда хорижий
давлатлар (Германия, Беларусь, Буюк Британия, Канада) қонунчилиги асосида
муҳокама қилинди.
Мамлакатимизда “Парламент назорати тўғрисида”ги Қонуннинг қабул
қилиниши
натижасида парламент эшитувининг бир қатор шакллари ва унинг
механизмлари қонунчиликда белгиланди. Шу билан бирга, парламентаризмнинг
ривожланишига мос равишда парламент эшитувлари ҳуқуқий асослари сўнгги
йилларда такомиллашиб бормоқда. Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси асосида парламентнинг назорат ваколатлар кенгайтирилди ҳамда
ижро органларинг жавобгарлиги янада ортди.
Парламент эшитувлари институти ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш
мақсадида қуйидаги таклиф ва тавсиялар илгари сурилади: биринчидан,
мазмунига кўра парламент эшитувлари шаклларининг ўзаро фарқларини
қонунчиликда
аниқ ифодалаш ҳамда уларда муҳокама қилинадиган масалалар
йўналишларини аниқ белгилаш; иккинчидан, парламент эшитувлари, хусусан,
“ҳукумат
соати”да
муҳокама
қилинадиган
масалалар
ва
саволларни
фуқароларнинг мурожаатларини ҳам инобатга олган шакллантириш амалиётини
йўлга қўйиш; учинчидан, хорижий давлатлар амалиётини инобатга олган ҳолда
“Парламент назорати тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик
палатаси регламенти тўғрисида”ги
Қонунларга
ҳукумат соатида
“долзарб саволлар” берилиши амалиётини йўлга қўйиш лозим.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Авакьян С.А. Федеральное Собрание РФ парламент России. М.: "Российский
Юридический Издательский Дом", 1999 г
2.
Парламентское право России: Учебное пособие / под ред. Т.Я. Хабриевой.
М.: "ЮРИСТЪ", 2003. C. 154.
3.
Мирсаев Р.Н. Роль парламентских слушаний в развитии парламентаризма /
Р.Н. Мирсаев // Становление парламентаризма в Республике Башкортостан: Проблемы
и решения: V респ. Обществ.
-
полит. чтения, посвящ. 9
-
й годовщине принятия
Декларации о гос. суверенитете Респ. Башкортостан.
Уфа, 1999. C. 33
-
36: ВЭГУ.
4.
Р.Хакимов
Давлат ҳокимияти тизимида парламент: назария ва амалиёт
муаммолари: . Юрид. фан. номз. дисс... –
Тошкент: ТДЮИ, 2009. –
Б. 82.
5.
Ўзбекистонда парламент назорати шаклларидан самарали фойдаланиш
тартибининг ҳуқуқий жиҳатлари / Ўзбекистон қонунчилиги таҳлили. №2 2019. –
Б. 11.
6.
Ж.Ширинов
Ўзбекистонда
халқчил
парламентни
шакллантириш
ислоҳотлари https://parliament.gov.uz/oz/articles/1549#!
7.
https://parliament.gov.uz/oz/news/sarhisob-parlament-faoliyatidagi-muhim-
natijalar-va-ustuvor-vazifalar
8.
https://parliament.gov.uz/oz/news/sarhisob-parlament-faoliyatidagi-muhim-
natijalar-va-ustuvor-vazifalar
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
1 (2025) / ISSN 2181-1415
328
9.
Қонунчилик
палатасининг беш йилликдаги фаолиятига доир ахборот
тақдимоти ўтказилди //
http://parliament.gov.uz/uz/events/other/29811
(мурожаат
муддати 16.02.2020)
10.
Н.Исмоилов Миллий парламентнинг тараққиёт сари одимлари //
Strategy of Uzbekistan №03 (2021)
/ ISSN 2181-2535
–Б. 9. //
file:///C:/Users/Dell/Downloads/milliy-parlamentarizmning-tara-iyot-sari-odimlari.pdf
11.
Ю.В. Маслов Парламентский контроль Бундестага за Федеральным
правительством ФРГ // Журнал зарубежного законодательства и сравнительного
правоведения 4•2013, –
С. 721.
