Авторы

  • Наргиза Асадуллаева
    преподаватель, кафедра гражданского общества, Ферганский государственный университет, Фергана, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss12/S-pp258-264

Ключевые слова:

социальная активность стратегия действий интеллектуальный потенциал активное предпринимательство инновационные идеи технологические реформы Гражданское общество просвещение духовность политическая культура правовая культура моральная культура общечеловеческие ценности

Аннотация

В данной статье, изучена возможная социальная активность будущих педагогов. И их, возможное место в социально-политической жизни общества. Особенное внимание,  уделено, государственной молодежной политике


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Active civic competence in future teachers factors in the

development of the pedagogical process aimed at strengthening

Nargiza ASADULLAEVA

1


Fergana state university

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received October 2021
Received in revised form
15 November 2021
Accepted 20 December 2021
Available online
15 January 2022

In this article, the possible social activity of future teachers is

studied. And their possible place in the socio-political life of
society. Special attention is paid to the state youth policy. Also,
the participation of students and youth of our country in the
ongoing reforms was considered. These reforms are being
systematically and purposefully carried out by the leadership of
our country. They are aimed primarily at the future generation,
their legal succession and responsibility to the memory of their
ancestors. Future teachers should learn to take into account
technological innovations, first of all, taking into account national
and regional peculiarities. First of all, within the framework of
their national traditions and religious tolerance.

2181-

1415/© 202

1 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss11/S-pp

258-264

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

social activeness,
the strategy of attempts,
intellectual ability,
active entrepreneurship,
innovative ideas,
technologies,
reforms,
education,
spiritual,
judicial culture,
moral culture,
mutual traditions.

Бўлажак ўқитувчиларда фаол фуқаролик компетенциясини
мустаҳкамлашга

қаратилган

педагогик

жараённи

ривожлантириш омиллари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

ижтимоий фаоллик,
ҳаракатлар стратегияси,
интеллектуал салоҳият,
фаол тадбиркорлик,

Ушбу мақолада бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий

фаоллиги, жамият ижтимоий

-

сиёсий ҳаётидаги ўрни,

давлатимизнинг ёшларга оид сиёсати, ёшларнинг мамла

-

1

department of civil society, Fergana state university, Fergana, Uzbekistan


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

259

инновацион ғоялар,
технологиялар,
ислоҳотлар,

маърифат,

маънавият,

сиёсий маданият,

ҳуқуқий

маданият,

ахлоқий маданият,
умуминсоний қадриятлар.

катимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлардаги ишти

-

роки атрофлича ёритилган.

.

Активная гражданская позиция будущих учителей факторы
развития педагогического процесса, направленного на
укрепление

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

социальная активность,
стратегия действий,
интеллектуальный
потенциал,

активное
предпринимательство,
инновационные идеи,
технологические
реформы,

просвещение,

духовность,

политическая культура,
правовая культура,
моральная культура,
общечеловеческие
ценности.

В данной статье, изучена возможная социальная активность

будущих педагогов. И их, возможное место в социально

-

политической жизни общества. Особенное внимание, уделено,
государственной молодежной политике.

А также, рассмотрено участие студентов, и молодежи нашей

страны, в проводимых реформах. Эти реформы, которые,
планомерно и целенапрвленно, проводятся руководством
нашей страны в рамках «третьего рененнсанса». Они
направлены, прежде всего, на будующее поколение, их
правоприемственность и ответветственность перед паматью
предков. Будующие педагоги, должны научиться учитывать
технологические

новшества,

прежде

всего,

учитывая

национальные и регилиозные особенности. Прежде всего, в
рамках, своих национальных традиций и религиозной
толерантности.

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг янги тараққиёт босқичида ёшларда фаол

фуқаролик компетенциясини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда ва
ёшлар сиёсатининг асосий жиҳати сифатида баҳоланмоқда. Ёшларда фаол
фуқаролик позициясини ривожлантиришга доир ижтимоий

-

сиёсий ва ҳуқуқий

асослар ҳам такомиллаштирилмоқда. “Миллий стратегия доирасида инсон ҳуқуқ

-

ларини ўқитишнинг узлуксиз тизимини яратиш, умумтаълим мактаблари, олий
ўқув юртлари, кадрларни қайта тайёрлаш марказларида “Инсон ҳуқуқлари”

,

“Бола

ҳуқуқлари”

,

“Аёллар ҳуқуқлари”

номли махсус ўқув курсларини жорий этишнинг

вақти

-

соати келди” [23;117]. Бундай долзарб вазифаларни бутун жамият миқёсида

олиб боришда, “бутун дунёда мураккаб ва таҳликали вазият ҳукм сураётган ҳозирги
вақтда ёшлар ҳаётига таҳдид солаётган хавф

-

хатарларни олдини олиш, жаҳолатга

қарши маърифат билан курашиш” [22;356]да олий таълимдаги фуқаролик
маданиятини ривожлантиришга қаратилган педагогик жараённинг ўрни юқори
ҳисобланади.

Олий таълимда талабаларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, жамиятга

дахлдорлик ва масъулиятни мустаҳкамлаш ва фаол фуқаролик позициясини
ривожлантиришда жамият манфаатлари устуворлигига асосланган педагогик


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

260

жараённи инновацион асосда ташкил этиш самара беради. Бу орқали ёшларда
ватанпарварлик, меҳнатсеварлик ва фидойилик сифатларини шакллантириш
мумкин бўлади. Бўлажак ўқитувчиларда фуқаролик позициясини ривожлан

-

тиришнинг муҳим асоси сифатида уларда шахсий манфаатдорликни шакллан

-

тириш талаб этилади. Талаба бўлажак кадр сифатида фуқаролик компетенциясини
кўрсатиб бериш орқали ўзининг салоҳиятини намоён қилиш билан бирга
ижтимоий манфаатдорликни англаши ҳам талаб этилади. Бугунги кунда барча
ижтимоий муносабатлар манфаат асосига қурилаётганлигини англаш ва шу асосда
ёшларда ижтимоий фаолликни шакллантириш зарурати ортиб бормоқда. Зеро,
“ҳаёт

бор экан, инсон бор экан, ҳар қайси тоифа ўзининг манфаатларини қандайдир

йўллар билан амалга оширишга ҳаракат қилади, бу ҳаётни қандай ташкил қилиш
лозим, инсон, оила қандай шароитда тинч ва бахтли яшаши мумкин, деган
масалалар атрофида фикр юритади, керак бўлса, қонуний йўллар билан ўз
мақсадларига эришишга интилади”

[56;12-

13]. Шундай экан, олий таълимда

талабалар фуқаролик позициясини ривожлантиришга қаратилган инновацион
педагогик жараённи ташкил этиш, билим

ва кўникмаларни шакллантириш, уларда

ижтимоий

-

сиёсий муносабатларнинг иштирокчиси ўз ўрнини топишга ҳам ёрдам

беради.

“Ҳозирги

кунда дунё шиддат билан ўзгармоқда. Инсониятнинг тақдири ва

келажагига таҳдид солаётган хавф

-

хатарлар тобора кучайиб бормоқда. Жаҳон

миқёсида шафқатсиз рақобат, турли зиддият ва қарама

-

қаршиликлар, савдо

урушлари ғоят кескин тус олмоқда. Мана шундай мураккаб шароитда биз фақат
халқимизнинг ақл

-

заковати, букилмас иродаси ва салоҳияти, ўз куч ва имконият

-

ларимизга таяниб, айни вақтда дунё ҳамжамияти билан ҳамкор бўлиб, дадил
олдинга боришимиз шарт” [23;126]. Ўзбекистон олий таълим тизимида халқаро
тажрибалардан келиб чиқиб, “олий таълимнинг илғор стандартларини жорий
этиш, жумладан, ўқув дастурларида назарий билим олишга йўналтирилган
таълимдан амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган таълим
тизимига босқичма

-

босқич ўтказиш, олий таълим мазмунини сифат жиҳатидан

янги босқичга кўтариш, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларининг барқарор
ривожланишига муносиб ҳисса қўшадиган, меҳнат

бозорида ўз ўрнини топа

оладиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини” [14] яратиш орқали
бўлажак кадрларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, жамиятдаги ислоҳотларни
амалга оширувчи, масъулиятли мутахассис бўлиб етишишларини таъминлаш
мумкин.

Ўзбекистон кадрлар тайёрлаш тизимининг асосий таркибий қисмлари: шахс,

давлат ва жамият, узлуксиз таълим, фан ва ишлаб чиқариш тизимлари яхлит
маърифий

-

тарбиявий, ижтимоий

-

маънавий ҳукмронлигининг узвий муштарак

-

лигидан ташкил топган. Ҳар қандай тизим самарадорлиги моҳиятига кўра
ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан баҳоланади. Узлуксиз таълим жараёнида
баркамол шахсни тарбиялаш тизимининг самарадорлигини баҳолаш жараёнида
кўпроқ ижтимоий афзалликлар намоён бўлади. Зеро, тизимнинг ҳал қилиш натижа

-

лари таълим, тарбия ҳамда ижтимоий маданият даражасини юксалтириш, тарбия

-

ланувчиларда маънавий

-

ахлоқий сифатларни шакллантириш, шахснинг ҳар

томонлама камол топиши учун педагогик шарт

-

шароитларни яратиш

[86;235], фаол


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

261

фуқаролик компетенциясини шакллантиришга йўналтирилган педагогик фаолият
самараси сифатида намоён бўлади.

Давлатимиз раҳбари ёшларда фаол фуқаролик компетенциясини ривожлан

-

тириш заруртини қуйидагича асослайди: “Бугунги кунда дунёда, ён

-

атрофимизда

халқаро терроризм, экстремизм ва радикализм хавфи тобора ортиб бормоқда.
Турли ҳудудларда қонли можаролар, қуролли тўқнашувлар юз бермоқда, янги
зиддият ўчоқлари юзага келмоқда. Ҳозирги вақтда дунёда “тинчлик”

деган сўз,

“осойишталик”

деган тушунча ғоят омонат бўлиб қолганига, бу борада кечаги

вазият, кечаги таҳлил ва прогнозлар бугунги кунга тўғри келмаётганига ҳаммамиз
гувоҳ бўлиб турибмиз” [23;130]. Жаҳоннинг ривожланган давлатлари таълим
тизимида ижтимоий гуманитар фанлар ва уларнинг таълим методикаси орқали
талаба

-

ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва уларда фаол фуқаролик

компетенциясини шакллантириш устувор вазифалардан бири сифатида қаралади.
Айниқса, талабаларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва сиёсий саводхонлигини
ривожлантиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш, ижтимоий
фанларни ўқитиш жараёнида бўлажак ўқитувчиларда фуқаролик маданиятини
ривожлантиришга доир масалаларни таҳлил қилишга катта эътибор қаратилади.

Ҳар

бир давлат ўз фуқароларида замон талабларига мос сифатлар ва жамият

мақсадларига мос қадриятларни қарор топтиришга ҳаракат қилади. Доимий

юксалиш ҳақида қайғурадиган етакчи давлатларнинг бу борадаги тажрибаси билан
танишиш фойдадан холи эмас. Шунинг учун ёшларда фаол фуқаролик компетен

-

циясини ривожлантиришда тараққий этган давлатлар

тажрибасини таҳлил қилиш

мақсадга мувофиқ бўлади.

Узоқ Шарқ мамлакатларидан бири бўлган Япониянинг тарбия бериш усули

фақат педагогик таълим бериш мажмуи бўлибгина қолмай, фуқаролик
маданиятини шакллантиришга қаратилган тарбиядир. Мазкур мамлакатда бола

-

ликданоқ ижтимоий фаолликка ўргатилади ва ҳатто, таълим жараёнида ҳам ушбу
ёндашув муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Японларнинг таълим

-

тарбия

методикасида ижтимоий фаоллик сифатлари болаликданоқ жамоавий ўйинлар,
спорт ўйинлари орқали сингдирилади.

Япония таълим

-

тарбия тизимида меҳнатсеварлик, интизомлилик ва жамоа

-

вийлик япон миллий характерига хос хусусиятлар саналади. Олимларнинг фикрича,
фаол фуқаролик позициясини ёшларда шакллантиришда японча бирдамлик мисли
кўрилмаган иқтисодий ютуқларни олиб келади.

Кунчиқар мамлакат таълимида талабаларнинг ижтимоий фаоллиги ва фаол

фуқаролик сифатлари ва шу асосда ҳаракат қилишларининг илдизи бошланғич
таълимга бориб тақалади. Япония таълим тизимида бошланғич синфларда асосий
эътибор тарбияга қаратилади: болалар инсонлар ва жониворларга ҳурмат билан
муносабатда бўлиш, бағрикенглик, бировнинг дардига шерик бўлиш, ҳақиқат

-

парварлик, ўз

-

ўзини назорат қилиш ва табиатга эҳтиёткорона муносабатда

бўлишга ўргатилади. Бу тамойиллар йиллар давомида япон ёшларига таълим ва
тарбия уйғунлигида фаол фуқаролик сифатларини шакллантиради.

Америка Қўшма Штатлари таълим тизимига либерал қарашлар ва

демократик бошқарувнинг олиб кирилиши рақобатбардош кадрлар тайёрлашда
янгича йўлни очиб берди. Бугунги кунда ушбу мамлакатда ҳам миллий сиёсат
таъсирида бўлажак ўқитувчиларда фаол фуқаролик компетенциясини шакллан

-


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

262

тириш, ягона ватан ҳиссини уйғотиш, гуруҳбозлик, миллатчилик, ирқчилик ва
маҳаллийчилик каби ғояларнинг

кучайиб кетмаслиги, жамият барқарорлигига

салбий таъсир кўрсатмаслиги учун таълим тизимида ҳам фуқаролик маданиятини,
дахлдорлик ҳиссини, ижтимоий масъулиятни тарбиялашни талаб этмоқда. Бу
давлатда ёшларда эркин яшашга иштиёқ, мустақилликни қадрлаш туйғуси
шакллантирилади. АҚШнинг фан ва технологиялар соҳасида бошқа давлатлардан
ўзиб кетганлигининг сабаби шундаки, аввало, бу давлатда эркин ва ижодий фикр
қадрланади. Америка фуқаролари адолатни ҳам ўзига хос тарзда тушунадилар:
шахс нимагаки эришса, қандай мақомни эгалласа, бунга фақат ўз ақли ва истеъдоди
билангина эришади

[75;3-

4]. Американча либерал педагогикада ёшлардаги фуқаро

-

лик позицияси уларнинг эҳтиёж ва манфаатларига боғланади. Инсон мақсадини
амалга оширишга интилиши мотивация, мотивация эса иқтисодий стимулларни,
яъни рағбатлантирувчи кучларни юзага келтиради. Шундай қилиб, инсоннинг
хулқ

-

атворини, бир томондан, табиатдан берилган қобилият, темперамент,

иккинчи томондан, эҳтиёжлари ва уларни қондиришнинг объектив зарурияти
белгилайди ва бир бутун ҳолда ижтимоий фаолликни ва фаол фуқаролик
сифатларини шакллантиради.

Халқаро таълим муаммолари таҳлил марказининг хулосаларига кўра,

ёшларнинг ижтимоий фаоллиги ва уларда фаол фуқаролик сифатлари эҳтиёжлар,
қизиқишлар ва адолатли ижтимоий муҳит таъсирида юзага чиқади. Хуллас, АҚШ
таълим тизимида бўлажак ўқитувчиларда фаол фуқаролик сифатларини шакллан

-

тиришда ижтимоий муҳит таъсирида ва адолатли ижтимоий сиёсатни таъминлаш
орқали улардаги ҳуқуқий ва сиёсий билимларни ўстиришга алоҳида эътибор
қаратилади. Уларнинг фикрича, зарур билимларни эгаллаш, олинган билимларни
эътиқодга айлантириш жуда муҳим. Демак, бўлажак ўқитувчиларда фаол
фуқаролик компетенциясини шакллантиришда ривожланган давлатларнинг
тажрибасини ўрганиш зарур. Бироқ уларнинг тарбия методикаси ҳар бир халқнинг
миллий ҳусусиятларига ҳамоҳанг бўлиши ва ахлоқий мезонлари ўхшашлиги муҳим
аҳамиятга эга ҳисобланади.

Бугунги таълим тизимида бўлажак ўқитувчиларда фаол фуқаролик

компетенциясини ривожлантиришга оид билимларни оширишда фанлар тизими

-

нинг умумий жиҳати хусусида эмас, балки биргина томони –

ижтимоий гуманитар

фанларнинг ролини тадқиқ этиш ҳам мақсадга мувофиқ саналади. Фақат “маърифат
инсонни камолга, жамиятни тараққиётга етаклайди. Биз мамлакатимизда
инвестицияларни фақатгина иқтисодиёт тармоқларига эмас, балки илмий
ишланмалар “ноу

-

хау”лар соҳасига ҳам кенг жалб қилишимиз керак” [22;29]. Шу

боис, бўлажак ўқитувчиларда ватан тақдирига масъулиятни, дахлдорлик туйғусини
шакллантириш, фаол фуқаролик сифатларига эга рақобатбардош кадрларни
тарбиялаш масалалари ҳам долзарблик касб этмоқда. Шунинг учун ҳам, бўлажак
ўқитувчиларда фуқаролик маданияти, ҳуқуқий маданият ва сиёсий савия,
ижтимоий фаоллик оид билимларни шакллантиришда ижтимоий

-

гуманитар

фанлардан самарали фойдаланишнинг методик асослари, методлари,

таълим

технологияларини тадқиқ этиш мақсадга мувофиқ

бўлади.

Ўзбекистоннинг янги тараққиёт босқичида тарбияланаётган малакали

кадрлар корпуснинг рақоботбардошлигини таъминлаш заруратини ҳам юзага
чиқармоқда. Шунингдек, кадрларда теран тафаккур ва кенг дунёқарашни


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

263

шакллантириш, маърифатли қилиш орқали уларнинг ижтимоий фаоллигини
ошириш, фаол фуқаролик компетенциясини ривожлантириш мумкин бўлади.
“Чунки инсониятнинг маънавий қашшоқлашуви жараёнида маънавиятни
емиришга хизмат қиладиган “демократик қадрият”ларни ривожлантиришга
интилгани сари инсоннинг маънавий “мен”лиги барбод бўлмоқда. Агар бу жараёнга
бугун эътиборсизлик билан қаралса” [87;53] эртага ёшларда ватанфурушлик,
эгоистлик сифатлари намоён бўла бошлайди.

Бундай шароитда бўлажак бакалавр

ва магистрлар учун берилаётган, таълим мазмуни, ўқув жараёнининг жаҳон
андозалари даражасида ташкил этилиши фуқаролик маданиятини ҳам ривожлан

-

тиришга мос келмоғи лозим. Шунинг учун ҳам олий таълим тизимида малакали
кадрлар тайёрлашнинг самарали механизмларини жорий этиш бакалаврлар,
магистрлар ва бўлажак мутахассисларни маънавий

-

ахлоқий ва интеллектуал

ривожлантиришни сифат

жиҳатидан янги даражага кўтаришнинг энг муҳим шарти

ҳисобланади, шунингдек, ўқув

-

тарбия жараёнида таълимнинг инновацион шакл ва

усуллари, янги педагогик технологияларни қўллашни талаб этади.

Мамлакатнинг жадал ривожи, тайёрланаётган мутахассисларнинг ватанпар

-

варлиги, фаол фуқаролик позициясига эгалиги, ижтимоий масъулиятни англаши
билан бевосита боғлиқ. Ушбу талабга мувофиқ олий таълимдаги ижтимоий
гуманитар фанлар тизимида муҳим ўрин эгалловчи социология, Ўзбекистон тарихи,
миллий ғоя: Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси, фуқаролик жамияти,
фалсафа, диншунослик каби фанлар ўқитилиши бўлажак ўқитувчиларда ҳуқуқий
дунёқарашни, сиёсий тафаккурни ва фуқаролик компетенциясини шакллантирувчи
асос ҳисобланади. Хусусан, ҳуқуқшунослик фани турли қонун, фармон,

қарорлар

-

нинг, ижтимоий муносабатларнинг ҳуқуқий асосини тушунтириш орқали талаба

-

ларнинг

хуқуқий билимларининг ошишига ва ижтимоий фаоллигига таъсир

кўрсатади.

Бугунги кунда олий таълимда талабаларнинг ижтимоий фаоллигини

ошириш, уларда фаол фуқаролик компетенциясини ривожлантиришда

жамият

-

шунос олимлар томонидан Ҳаракатлар стратегияси мазмун

-

моҳияти ва унинг

фуқаролик жамияти ривожланиши билан узвий боғлиқлигига бағишланган илмий
йўналишдаги мақолалар чоп этилган бўлса

-

да, аммо олий ўқув юртлари талаба

-

ларига мўлжалланган махсус дарслик нашр этилмаган. Қолаверса, ОТМларнинг
ахборот ресурс марказида бўлажак бакалаврларга мўлжалланган дарслик ва ўқув
қўлланмалар сони етарли эмас. Айниқса, ушбу фанлар бўйича юқори малакали
мутахассислар томонидан нашрга тайёрланган рус тилидаги ўқув адабиётлари
камчиллиги сезилмоқда

[97;38].

Талабаларнинг ижтимоий

-

сиёсий билимини оширишда, уларда фуқаролик

маданиятини ривожлантиришда, ижтимоий фаоллигини оширишда ижтимоий

-

гуманитар фанларнинг методларини тўғри танлаш ва улардан фойдаланиш муҳим
аҳамиятга эга. Ижтимоий

-

гуманитар фанларнинг ҳар бирида ўзининг тадқиқот

объектига қараб турли методлари ва тамойиллари мавжуд бўлса

-

да,

энг умумий

методлар бўлган фалсафий методлар универсал аҳамиятга эга. Улар умумий алоқа

-

дорликда барча ижтимоий соҳаларни таҳлил этишда ва ўрганишда фойдаланилади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

264

1.

Мирзиёев

Ш.М. Нияти улуғ халқнинг иши ҳам улуғ, ҳаёти ёруғ ва келажаги

фаровон бўлади. 3

-

том. –

Тошкент: Ўзбекистон, 2019. –

Б.

400.

2.

Мирзиёев

Ш.М. Миллий тикланишдан –

миллий юксалиш сари.

4-

том. –

Тошкент: Ўзбекистон, 2020. –

Б.

452.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг

“Ўзбекистон

Республикаси

олий

таълим

тизимини

2030

йилгача

ривожлантириш

концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони.

https://uza.uz/oz/documents/

zbekiston-respublikasi-oliy-talim-tizimini-2030-yilgacha-riv-09-10-2019.

4.

Каримов

И.А. Бизнинг бош мақсадимиз жамиятни демократлаштириш ва

янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ қилишдир. –

Тошкент: Ўзбекистон,

2005,

Б

. 12

13.

5.

Исматова

Н.

Фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятига таъсир этувчи омиллар

(умумий ўрта таълим муассасалари мисолида). Битирув малакавий иши.Давлат
бошқаруви академияси.

2015.

6.

Назаров

Қ, Пахрутдинов

Ш, Жўраев

Т, Жалилов

А, Саидолимов

С. Миллий

манфаатлар ва раҳбар масъулияти. –Тошкент: Давлат ва жамият қуриш қурилиши
Академияси нашриёти. 2007. –

Б. 23.

7.

Николаев

Г.Г. Воспитание гражданских качеств подростков в детских

обществен

-

ных

объединениях. Автореферат диссертации на соискание ученой

степени кандидата педагогических наук. –

Екатеринбург, 1999. –

С. 23.

8.

Пахрутдинов

Ш. “Таҳдидбардошлик”

ҳозирги замон жамиятининг муҳим

шарти

//

Фуқаролик жамияти. –

Тошкент, 2010. –

№ 2. –

Б.

32.

9.

Пахрутдинов

Ш. Барқарор тараққиёт ва раҳбар масъулияти. –Тошкент

Akademiya, 2011.

Б. 22

10.

Пахрутдинов

Ш. Таҳдид –

ҳалокатли куч. –

Тошкент: Академия, 2001. –

Б.

11

12.

11.

Эгамбердиева

T., &

Асадуллаева

Н

. (2020). Socio-pedagogical factors of

formation of active civil position in students on the basis of the requirements of a new
stage of development of society. Scientific Bulletin of Namangan State University, 2(6),
261

267.

Библиографические ссылки

Мирзиёев Ш.М. Нияти улуғ халқнинг иши ҳам улуғ, ҳаёти ёруғ ва келажаги фаровон бўлади. 3-том. – Тошкент: Ўзбекистон, 2019. – Б.400.

Мирзиёев Ш.М. Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари. 4-том. – Тошкент: Ўзбекистон, 2020. – Б.452.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони. https://uza.uz/oz/documents/zbekiston-respublikasi-oliy-talim-tizimini-2030-yilgacha-riv-09-10-2019.

Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ қилишдир. – Тошкент: Ўзбекистон, 2005, -Б–12-13

Исматова Н.Фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятига таъсир этувчи омиллар (умумий ўрта таълим муассасалари мисолида). Битирув малакавий иши.Давлат бошқаруви академияси.2015.

Назаров Қ, Пахрутдинов Ш, Жўраев Т, .Жалилов А, Саидолимов С. Миллий манфаатлар ва раҳбар масъулияти. –Тошкент: Давлат ва жамият қуриш қурилиши Академияси нашриёти. 2007. –Б. 23.

Николаев Г.Г. Воспитание гражданских качеств подростков в детских обществен-ных объединениях. Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата педагогических наук. – Екатеринбург, 1999. –С. 23.

Пахрутдинов Ш. «Таҳдидбардошлик» – ҳозирги замон жамиятининг муҳим шарти // Фуқаролик жамияти. -Тошкент, 2010. -№ 2. -Б.32.

Пахрутдинов Ш. Барқарор тараққиёт ва раҳбар масъулияти. –Тошкент Akademiya, 2011. –Б. 22

Пахрутдинов Ш. Таҳдид – ҳалокатли куч. – Тошкент: Академия, 2001. – Б.11-12.

Эгамбердиева, T., & Асадуллаева, Н. (2020). SOCIO-PEDAGOGICAL FACTORS OF FORMATION OF ACTIVE CIVIL POSITION IN STUDENTS ON THE BASIS OF THE REQUIREMENTS OF A NEW STAGE OF DEVELOPMENT OF SOCIETY. Scientific Bulletin of Namangan State University, 2(6), 261-267.