Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Qualities that develop active citizenship competence in
future teachers
Nargiza ASADULLAEVA
1
Bukhara State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received May 2023
Received in revised form
15 June 2023
Accepted 25 June 2023
Available online
15 July 2023
By forming active civic competence in future teachers, it is
possible to develop a sense of commitment to the people,
homeland and nation, and social responsibility. Social activity is
the student
’
s ability to realize his moral potential in the process
of social activity as a social subject. Social activity, which is a
characteristic of the personality and its energetic structure, is
revealed at different levels.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss5/S-pp168-172
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
social activity,
ability,
active citizen,
development,
strengthening,
legal awareness,
legal education,
responsibility,
subject,
nation.
Бўлажак
ўқитувчиларда
фаол
фуқаролик
компетенциясини ривожлантирувчи сифатлар
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
ижтимоий фаоллик,
лаёқат,
фаол фуқаро,
ривожланиш,
мустаҳкамлаш,
ҳуқуқий
онг,
ҳуқуқий
тарбия,
масъулият,
субъект,
миллат.
Ушбу мақолада бўлажак ўқитувчиларда фаол фуқаролик
компетенциясини шакллантириш орқали уларда халққа,
Ватанга ва миллатга дахлдорлик туйғусини, ижтимоий
масъулиятни
ривожлантириш,
ижтимоий
фаоллик
талабанинг ижтимоий субъект сифатида ўз ахлоқий
имкониятини амалга ошириш, шахснинг хусусияти ва
унинг жўшқин тузилмаси бўлган ижтимоий фаоллик турли
даражада намоён бўлиши тўғрисида сўз борган
.
1
Independent researcher, Department of Primary Education Methodology, Bukhara State University.
E-mail: ulau8584@gmail.com
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2023) / ISSN 2181-1415
169
Качества
развивающие
активную
гражданскую
компетенцию будущих учителей
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
социальная активность,
способности,
активный гражданин,
развитие,
укрепление,
правосознание,
правовое воспитание,
ответственность,
субъект,
нация.
Путем
формирования
активной
гражданской
компетентности у будущих педагогов возможно развитие
чувства приверженности народу, Родине и нации,
социальной ответственности. Социальная активность
–
это
способность студента реализовать свой нравственный
потенциал в процессе общественной деятельности как
социального
субъекта.
Социальная
активность,
являющаяся характеристикой личности и ее динамической
структуры, проявляется в разной степени.
Илмий адабиётларда фаоллик тушунчаси инсоннинг турли ташкилий
даражаларига тааллуқли эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилади. Чунки айнан
фаоллик субъект учун муҳим бўлган алоқалар ва муносабатлар хусусиятида акс
этади. Ушбу алоқада бу энди нафақат ҳаракат балки ўзгариш ёки ҳар қандай
динамика, мураккаб комплекс ва умумлашган тушунча сифатида намоён бўлади
[3;14]. “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да “фаол” сўзига қуйидагича таъриф берилган:
1)
бирор ғоявий ҳаракат ёки ишга ғайрат билан, астойдил киришадиган,
ишчан;
2)
бирор жамоанинг ижтимоий ҳаёти, фаолиятида астойдил, берилиб
ишлайдиган, жамоатчи;
3)
ҳаракатчан, кўп ҳаракат қиладиган
[4;325],
деган маъноларда келади.
Олий таълимда талабанинг ижтимоий фаоллигини ошиши, унда фаол
фуқаролик позициясини шаклланиши, ижтимоий ҳаётда ўз ўрнига эга бўлиши ва
ўз ҳаётининг субъекти сифатида ҳаёт кечириши ижтимоий ҳамда маънавий
-
руҳий
жараён бўлиб, жамият билан муносабатлари таъсири остида юзага келади [1;383].
Кўпгина педагог олимлар ижтимоий фаолликни эҳтиёжлар, қизиқишлар, мақсад
ва идеалларга мос равишда ижтимоий шарт
-
шароитларни ўзгартиришга,
ижтимоий инновацияларни илгари суриш ва амалга оширишга, ўзида зарурий
ижтимоий сифатларни шакллантиришга йўналтирилган методлар, иш
тартибининг мажмуи сифатида қабул қилади
[2;402]. Шундай экан, бўлажак
ўқитувчиларда ижтимоий фаолликни ривожлантириш орқали уларда фаол
фуқаролик компетенциясини мустаҳкамлаш, миллат тақдирига масъулият ва
дахлдорлик туйғусини шакллантириш мумкин бўлади.
Тадқиқотчи А.
Акрамованинг фикрича, фуқаролик тушунчаси кенг мазмун
-
моҳиятга эга бўлиб, жамият аъзоларининг сиёсий, ижтимоий ҳуқуқларини
англатади. Фуқаролик тарбияси ҳар томонлама фидойи, жамиятга фойда
келтирадиган, ижтимоий
-
сиёсий вазифаларни бажаришга лаёқатли шахсни
шакллантиришни назарда тутади. Давлат сиёсатининг асосини фуқаро ҳамда
давлатнинг ўзаро муносабатлари ташкил этади. Унинг моҳияти ўзаро алоқадор
бўлган бурч ва масъулиятларни англашдадир. Шунинг учун ҳам фуқаролик шахснинг
ижтимоий
-
ахлоқий маданияти кўрсаткичи сифатида таркиб топади [6;56].
Бу эса,
“фуқаролик дунёқарашининг асосини бўлажак мутахассиснинг ўз ҳақ
-
ҳуқуқлари ва
эркинлигини англаши ҳамда уни ҳимоя қилишга тайёрлиги ташкил этади. Бунда у,
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2023) / ISSN 2181-1415
170
биринчи навбатда, Ўзбекистон Республикаси Конститу
-
цияси ва қонунчилиги
асосларига таяниши лозим. Фуқаролик онги инсон шахсий сифатлари мажмуини
қамраб олади. Шахснинг ўзи ва атрофдагилари томонидан миллий фидойилик
хусусиятлари, унинг ижтимоий моҳияти англаниши ва қадрланиши керак. Шу тариқа
бўлажак ўқитувчининг фуқаролик дунё қараши инсоннинг ўз
-
ўзини англаши, унинг
ўз ижтимоий моҳиятини билиши орқали тавсифланади” [6;56].
Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида олий таълим тизими талаба
-
ёшларида бўлажак касбий фаолиятнинг ижтимоий аҳамиятини тўлиқ
англанишига эришиш, ижтимоий талаб ва мажбуриятларга масъулиятли
муносабатни қарор топтиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш
зарурияти юзага келмоқда.
Таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари: таълим ва
тарбиянинг инсонпарвар, демократик характерда эканлиги; таълимнинг
узлуксизлиги ва изчиллиги; умумий ўрта, шунингдек ўрта махсус, касб
-
ҳунар
таълимининг мажбурийлиги; ўрта махсус, касб
-
ҳунар таълими йўналишлари:
академик лицейида ўқишни танлашнинг ихтиёрийлиги; таълим тизимининг
дунёвий характерда эканлиги; давлат таълим стандартлари доираси таълим
олишнинг ҳамма учун очиқлиги; таълим дастурларини танлашга ягона ва
табақалaштирилган ёндашув; билимли бўлишни ва истеъдодни рағбатлантириш;
таълим тизимида давлат ва жамоат бошқарувини уйғунлаштириш деб
белгиланди. Давлат сиёсатининг
ушбу тамойиллари барча таълим турлари орқали
шахс ҳуқуқий онгини шакллантиришга хизмат қилади [7;160]. Демократик
ҳуқуқий
давлатнинг энг муҳим белгиларидан бири бу жамиятда қонун
устуворлигидир. Жамиятда қонун устувор бўлиши учун фуқароларнинг ҳуқуқий
онг
ва ҳуқуқий маданияти етук бўлиши лозим. Ўсиб келаётган ёш авлоднинг
ҳуқуқий билимларининг мустаҳкам бўлиши эса демократик ҳуқуқий давлат
қуришимизнинг
асосий гаровидир.
Мамлакатда қонунларнинг кучлилиги уларнинг қанчалик кўп ёки мукаммал
даражада қабул қилинганлиги билан эмас, балки шу мамлакат фуқаролари
қонунларга қанчалик амал қилаётганлиги билан белгиланади. Қонунлар қанчалик
инсонпарвар ва ҳаётий бўлса, инсонларни амал қилишлари ҳам осон кечади. Ҳар
қандай
тараққиёт йўлига қадам қўйиб, ўз тақдирини, ўз келажак йўлини белгилаб
олар экан, эртанги кун таянчи бўлган ёшларнинг таълим тарбиясига алоҳида
эътибор қаратади. Демократик ҳуқуқий давлат қуришни ўзининг мақсади қилиб
олган республикамизда ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини, ҳуқуқий онгини
ошириб бориш, уларга ҳуқуқий тарбия беришни мукаммаллаштиришга катта
эътибор қаратилмоқда.
Тараққиётнинг янги босқичида талаба
-
ёшларнинг фаоллиги ошиши табиий.
Бинобарин, ёшларни тўғри йўлга йўналтириш ҳар бир зиёли инсоннинг бурчидир.
Сабаби, ёшлар ҳам жамиятда яшар экан, шу жамиятдаги ўзгаришларни,
янгиликларни таҳлил қилиб ўзлари ҳам қайсидир соҳада, қандайдир янгиликни
яратиб из қолдиришга интилиши заруриятга айланар экан. Улар ўз имкониятларини
воқеликка айлантириш учун қадам ташлар экан.
Жамиятнинг янги тараққиёт босқичида талаба
-
ёшлар фаоллигини ошириб
бориш ишлаб чиқариш соҳасини янада такомиллаштиришда устувор эканлиги
маълум. Маълумки, жамият тараққиёти
–
иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, маънавий
-
маърифий, маданий жиҳатларини ўзида қамраб олади. Жамиятда яшовчи ёшлар
ана шу соҳаларда фаоллик кўрсатиши ҳаётий заруриятдир.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2023) / ISSN 2181-1415
171
Биринчидан,
талаба
-
ёшларнинг фаоллигини аниқлаш ва хулоса чиқариш
модернизация жараёнида маълум бўладики, улар бу жараёнга лоқайд эмаслар.
Иккинчидан,
модернизация
жараёнидан
ёшлар
ажралиб
қолишни
истамайдилар. Ўз ўринларини тўғри баҳолай оладилар. Бунга ёшларнинг билимлари
кучли таъсир этади.
Учинчидан,
минглаб алломалар ўз давридан келиб чиқиб янгиликларга
кашфиётларга, умуман жамият тараққиётига нисбатан ҳаракатларини, фикрларини
ўз асарларида билдириб кетганлар, фақат улардан ўринли фойдаланиш лозим.
Тўртинчидан,
ёшлар билан олиб борилган суҳбатлардан, баҳс ва
мунозаралардан хулоса шуки, талаба
-
ёшларнинг янгилик яратиш учун назарий
манбаларга эътиқод қўйиб, бунга эътибор бериш заруриятини ўртага
қўяди.
Натижада уларнинг имконияти, воқеликка айланади.
Тадқиқотчи А.
Акрамова фикрича, фуқаролик позицияси –
шахснинг жамият
ҳаётининг турли йўналишларидаги ижтимоий, сиёсий, ҳуқуқий кўриниши бўлиб, у
демократик билимларни фаол ўзлаштириш натижасида шаклланган шахс нуқтаи
назарлари, қарашлари ва амалий ҳаракатларида ўз ифодасини топади. Фуқаролик
компетенциясини шакллантириш ўз ичига фуқароликни англаш ва фуқаролик
фаоллигини қамраб олади. Фуқароликни англаш шахсни ўз
-
ўзини англашидан
бошланади. Мавжуд педагогик
-
психологик адабиётларда шахс муайян ижтимоий
гуруҳнинг вакили бўлган, бирор фаолият тури билан шуғулланувчи, атроф
-
муҳитга
онгли муносабатда бўла оладиган, ўзига хос индивидуал
-
психологик хислатларга эга
бўлган аниқ инсон сифатида таърифланади. Шахснинг ўзини англаши мураккаб
психологик жараён ҳисобланиб, у шахс фаолиятини бош қаради, ирода ва
ҳиссиётларини
тартибга солади. Шахснинг фуқароликни англаши эса фуқаролик
ҳуқуқ ва мажбуриятларини онгли равишда ўз хатти
-
ҳаракатларига фаол татбиқ
этиши билан белгиланади
[8;56].
Хулоса сифатида қуйидаги фикрларни келтириш мумкин:
–
жамият тараққиётининг янги босқичи моҳиятини англамасдан туриб
ижтимоий фаоллик кўникмаларини шакллантириш осон кечмайди;
–
жамиятни модернизациялаш жараёнида талаба
-
ёшлар жамиятимиз
тараққиётининг янги босқичининг мақсад ва вазифаларини тушуниши, ўзларининг
онгига сингдириши муҳим вазифа ҳисобланади. Ушбу соҳада талаба
-
ёшлар малакага
эга бўлмаса
-
да, назарий билимларга эга бўлишларини таъминлаш зарур. Назарий
манбалар эса, буюк кишилар ҳаётида, тарихий ёдгорликларда, адабиёт ва санъат
асарларида ўз аксини топган.
–
жамиятни модернизациялаш жараёнида ҳар бир ёшни имконият ва
қобилиятига қараб ўз ўрнини топишига ёрдамлашиш зарурдир. Талаба
-
ёшларнинг
ижтимоий фаоллигини ошириш тасодифий воқеалардан, уринишлардан холи бўлган
ҳамда инкорни
-
инкор қонуни асосида тадрижий асосда амалга ошиши керак,
инқилобий ёндашишдан воз кечиш лозим.
–
талаба
-
ёшларнинг фаоллигини ошириш жараёнида жамият тушунчасини
таҳлил қила олганларидек, “модернизация тафаккури” тушунчасини ҳам унинг
моҳияти, мазмуни ҳақидаги тасаввурларга эга бўлишини таъминлаш лозим.
–
модернизация жараёнида ёшларга модернизациянинг аҳамияти, унинг
ҳозирги ва кейинги авлодлар учун зарур эканлигини ёрқин мисоллар ёрдамида
тушунтириш лозимдир. Мамлакат мустақиллиги учун ва шу мамлакатнинг
ривожланган мамлакатлар қаторидан янада мустаҳкам ўрин олишига амин
бўлишларини мунтазам равишда сингдириш талаб этилади;
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2023) / ISSN 2181-1415
172
–
ёшларнинг фаоллиги мутлақ муаллақ ёки вакуумда пайдо бўлмайди, балки
ўзлари яшаётган даврдан олдинги давр таълимотларига суяниши талаб этилар
экан, бу эса қарама
-
қаршилик қонунини эътироф этиш билан ҳам боғлиқ ва унга
риоя қилиш ҳам зарур.
–
барча соҳаларда бўлгани сингари жамиятни модернизациялаш жараёнида
назарий манбаларга эътибор бериш эҳтиёжга айланади. Чунки, талаба
-
ёшлар ўз
фаолликларини ўтмишдаги ёшлар фаоллигига тақлид қиладилар ва хулоса
чиқарадилар.
–
турли соҳаларда мусобақалар уюштириш ёшлар фаоллигини амалга
оширишда ёрдам берадиган омилларни намойиш қилиш, асарлар, достонлар,
санъат ва адабиёт иқтисодий соҳалар намуналарини таржима қилиб талаба
-
ёшларнинг билимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш мақсадга
мувофиқдир.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Ўзбекистон
Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини
тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони. https://uza.uz/oz/documents/zbekiston
-respublikasi-
oliy-talim-tizimini-2030-yilgacha-riv-09-10-2019.
2.
А.А.Акрамов, Бўлажак ўқитувчилар фуқаролик компетенциясини
шакллантиришда шахсга йўналтирилган технологияларнинг ўрни. //Замонавий
таълим / Современное образование. Тошкент, 2017, №4. –
Б. 54
-60.
3.
А.А.Акрамова, Педагогика йўналишидаги олий таълим муассасалари
талабалари
фуқаролик
дунёқарашини
шакллантиришда
таълим
-
тарбия
масалалари.// Замонавий таълим. 2015. № 3. –Б. 56.
4.
Мальковская, Т.Н. Воспитание социальной активности старших
подростков // Т.Н. Мальковская. –
Л., 1974. –С.383.
5.
Маънавий
-
ахлоқий қадриятлар ва уларнинг ёшлар тарбиясидаги ўрни. –
Тошкент, 2004. –Б.42.
6.
М. Раҳматов, Б.Зарипов, Истеъдодли инсонлар мамлакатнинг бебаҳо
бойлигидир. Ли Куан Ю ҳикматлари. –Тошкент: “Zamin nashr” нашриёти, 2019. –Б. 12.
7.
З.Ҳусниддинов, Ўзбекистонда диний бағрикенглик (монография).
-
Т.:
Тошкент ислом университети, 2006. –
Б. 8–
9.
8.
Лабунец
М.И.
Политический
экстремизм:
этнонациональная
регионализация. –
Автореф. дис.
..
. канд. полит, наук. Ростов н/Д, 2002.
