Авторы

  • Сардор Гиясов
    депутат Законодательной палаты, Олий Мажлис Республики Узбекистан, Ташкент, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss12/S-pp190-195

Ключевые слова:

молодежь неорганизованная демография политические взгляды подростки слои ценности

Аннотация

В данной статье, представлена ​​информация о понятии неорганизованная молодежь. А также, ее содержание, происхождение термина “неорганизованная молодежь”. Особенно, анализируется, проводимая в Республике Узбекистан работа по поддержке неорганизованной молодежи.  Вововлечение в общественную жизнь, такого рода пластов общества, также рассмотрена возможная реализация жизненных приорететов молодежи.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

The concept and meaning of the composition of unorganized
youth

Sardor GIYASOV

1


Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received October 2021
Received in revised form
15 November 2021
Accepted 20 December 2021
Available online
15 January 2022

This article provides information about the concept of

unorganized youth. And also, its content, the origin of the term

unorganized youth

. Especially, the work carried out in the

Republic of Uzbekistan to support unorganized youth is
analyzed. Involvement in public life, such layers of society, also
considered the possible implementation of the life priorities of
young people.

2181-

1415/© 202

1 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss11/S-pp

190-195

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

youth,
unorganized,
demography,
political views,
teenagers,
layers,
values.

Уюшмаган ёшларнинг таркиби тушунчаси ва мазмуни

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

ёшлар,

уюшмаган,

демография,

сиёсий қараш,

ўсмирлар,

қатлам

,

қадриятлар

.

Ушбу мақолада уюшмаган ёшлар тушунчаси ва унинг

мазмуни ҳақида маълумотлар берилган бўлиб, уюшмаган
ёшлар атамасининг келиб чиқиши, уюшмаган ёшларни ҳар
томонлама қўллаб

-

қуватлаш, уларни ижтимоий ҳаётга

тортиш, орзуларини рўёбга чиқариш ва келажаги учун
бизнинг республикамизда амалга оширилаётган ишлар
баён этилган.

1

Deputy of the Legislative Chamber, Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan. Tashkent, Uzbekistan.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01(2022) / ISSN 2181-1415

191

Понятие и содержание структуры неорганизованной
молодежи

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

молодежь,
неорганизованная,
демография,
политические взгляды,
подростки,

слои,

ценности.

В данной статье, представлена информация о понятии

неорганизованная молодежь. А также, ее содержание,
происхождение термина «неорганизованная молодежь»

.

Особенно, анализируется, проводимая в Республике
Узбекистан работа по поддержке неорганизованной
молодежи. Вововлечение в общественную жизнь, такого
рода пластов общества, также рассмотрена возможная
реализация жизненных приорететов молодежи.

Ўз мустақиллигини қўлга киритган, бутун жаҳонга бағрикенглиги, меҳнат

-

севарлиги, меҳмондўстлиги билан донг таратаётган, тинчлик ва осойишталикни
ўзига бош шиор қилиб олган Ўзбекистон Республикаси учун ёшлар масаласи ички
ва ташқи сиёсатнинг устувор йўналишлардан бирини ташкил этади. Юртимиздаги
яратувчанлик, бунёдкорлик, халқимизнинг ишлаш ва яшаш шароитларини тубдан
яхшилаш мақсадида амалга оширилаётган кенг кўламдаги ишлар ва уларнинг
самарали натижаларига қарамасдан, ёшлар, айниқса, уюшмаган ёшлар ўртасида
лоқайдлик, жиноятчилик, энг ёмони, ўз юртини ташлаб, бахтини бошқа юртлардан
излаб кетиш каби ўта нохуш ҳолатлар кўплаб учрамоқда. Бу нарса бизни огоҳликка,
ҳушёрликка чақириши, ёшлар масаласида ҳаммамиз биргаликда бош қотириб,
ечимини тезроқ топишимизни талаб этмоқда.

Бироқ амалий ҳаётда барча ёшлар

ҳам давлат эътибори ва жамият ғамхўрлиги билан қамраб олинмаганини кўриш
мумкин. Бу ҳолат ҳақида мамлакатимиз Президенти Ш.М.

Мирзиёев ўзининг

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойидаги нутқида шундай

деди: “...юртимиздаги минглаб ёшлар, айниқса, қишлоқ жойларда нафақат
“Камолот”нинг, айни пайтда давлат ва жамиятнинг эътиборидан четда қолмоқда.
Улар билан ҳеч ким деярли шуғулланмаяпти, улар ўз ҳолига ташлаб қўйилган,
десак, аччиқ ҳақиқатни тан олган бўламиз. Бунинг оқибатида уюшмаган, яъни
ишламайдиган, ўқимайдиган, тайин бир машғулотга эга бўлмаган, салбий
таъсирларга берилувчи ёшлар сони ортиб бормоқда” [1]. Ёшлар орасида диний
экстремизм, терроризм, шафқатсизлик, гиёҳвандлик, ажримлар, одам савдоси,
ноқонуний миграция, “оммавий маданият” каби хавф

-

хатарлар кучайиб бораёт

-

ганининг сабабларидан бири ҳам шунда.

Мамлакат раҳбари томонидан уюшмаган ёшлар муаммосининг кўтарилиши

ушбу муаммо давлат сиёсати даражасига кўтарилганидан далолат беради. Бу эса
уюшмаган ёшларнинг жамият ҳаётида ўз ўрнини топиши масаласи бундан буён
давлат эътиборида бўлишини англатади. Демак, уюшмаган ёшларни жамиятнинг
етук ва фаол аъзоларига айлантириш билан боғлиқ мақсад бор, сиёсий ирода бор.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон аҳолисининг 64 фоизини ўттиз ёшгача бўлган

ёшлар ташкил этиб, мустақиллик йилларида бу қатламнинг салмоғи 4 фоизга
кўпайди. Марказий Осиёдек геостратегик жиҳатдан мураккаб бўлган минтақада
Ўзбекистоннинг энг кўп аҳоли сони билан болалар ва ёшлар фоизи катта мамлакат
бўлгани келажак учун сиёсий ҳамда демографик нуқтаи назардан катта тадорик
ишларини кўриб қўйишни

тақозо этади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01(2022) / ISSN 2181-1415

192

Бугун ривожланишнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар

стратегияси асосида туб ислоҳотларни амалга ошираётган Ўзбекистон учун ҳам
ёшлар муаммоларини ҳал қилиш ҳаёт

-

мамот масаласига айланиб бормоқда. Шу

нуқтаи назардан ёшларнинг давлат ва жамият ривожининг даражасини белгилай

-

диган, ижтимоий

-

иқтисодий юксалишга ижобий ёки салбий таъсир кўрсатадиган,

стратегик аҳамиятга эга муҳим, ажралмас таркибий қисми саналмиш “уюшмаган
ёшлар” масаласини илмий

-

назарий жиҳатдан таҳлил ва тадқиқ этиш долзарб

саналади. Дастлаб “уюшмаган ёшлар” тушунчасининг генезисига илмий

-

назарий

жиҳатдан эътибор қаратиш масаланинг моҳиятини ойдинлаштиришга хизмат
қилади.

Келинг, аввало, “уюшмаган ёшлар ким?” деган саволга жавоб излайлик. “Ўзбек

тилининг изоҳли луғати”да: “Уюшмоқ –

ўзаро бирлашиб, бир мақсад йўлида бирга

ҳаракат қиладиган гуруҳ, жамоа, ташкилот ҳосил қилмоқ, бирга ҳаракат қилиш учун
ўзаро бирлашмоқ”

[2]

, деган маънони англатиши қайд этилган. “Уюшмаган” сўзи эса

унинг зидди саналади ва “бир мақсад йўлида бирлашмаган, тарқоқ, уюшишга
ҳаракат қилмайдиган, етарли даражада ҳаётий тажрибага эга бўлмаган ёш йигит ва
қизлар”га нисбатан ишлатилади. “Ёш” сўзининг эса луғатда 6 та маъноси берилган.
Шулардан 2

-, 4-, 5-

маънолари, яъни “инсон ҳаётидаги

муайян босқич, давр, умр;

кекса эмас, навқирон; етарли тажрибага эга бўлмаган, тажрибасиз”

[3]

каби

маънолари юқоридаги иборага мос келади. Икки томли русча

-

ўзбекча луғатда ҳам:

“Организованный –

уюшган, бирлашган, жипслашган”

[4]

деган маънони англатиши

берилган. Демак, уюшмаган сўзи –

бунинг акси, яъни индивиднинг муайян мақсад

йўлида ҳаракат қилиш учун бирор гуруҳ, жамоа ва ташкилотга аъзо бўлмаган

-

лигини билдиради.

Ёшлар категориясига қуйидагича таъриф берилган: “Ёшлар –

жамиятдаги

ижтимоий

-

демографик гуруҳ, инсон умрининг муайян даврида яшаётган,

етукликнинг қарор топиши, катталар оламига кириш ва унга мослашиш каби ўзига
хос хусусиятлар билан тавсифланадиган тушунча. Ёшлик чегараси беқарор ва аниқ
ажратилиши қийин, лекин соҳа мутахассислари, кўпинча, уни 15

-

30 йил билан

ўлчайдилар.

Ёшлик ва инсонларнинг ёш тоифаси дунё давлатларида ҳар хил.

Масалан, Қирғизистон Республикасида 14 ёшдан 28 ёшгача бўлганлар

[5],

Ўзбекистонда 14 ёшга тўлган ва 30 дан ошмаган шахслар ёшлар ҳисобланади.
Хуллас, ёшлар –

аҳолининг балоғатга етган, катталар дунёсига мослашаётган

ижтимоий –

демографик қатламидир

[6].

Ёшлар баъзи умумий хусусиятлар билан тавсифланади: улар, одатда,

замонавий ва билимли; янги касблар ва янгича турмуш тарзига интилувчан;
ижтимоий жиҳатдан ҳаракатчан қатлам”

[7]

. Агар хорижий илмий тажрибага

эътибор қаратилса, масаланинг моҳияти анча ойдинлашади.

Ҳозирги пайтда Ғарб мутахассислари томонидан ёшларнинг сиёсий

дунёқарашини, яъни уларнинг сиёсий жараёнларга муносабати, сиёсий қараш ва
қадриятли йўналишларини кенг миқёсда тадқиқ этишни назарда тутувчи етарли
илмий назарий ва амалий материаллар тўпланган. Хорижлик мутахассис олимлар
ўсмирларнинг сиёсий онги ва миллий ўзлигини англаш жараёнини илмий
жиҳатдан ўрганишга 1950

-

йиллардаёқ қизиқиш билдиришган.

Айниқса, С.

Полонски (Palonsky 1981), Ж.

Кевин (Kevin 1994), Ж.

Торни

-

Пурта

(Torney-

Purta 2004) ва бошқаларнинг илмий тадқиқотларидан қизиқарли

натижалар олинган

[8].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01(2022) / ISSN 2181-1415

193

Ж.

Пиажет ва А.

Вейл (Piaget, Weil 1951) ўзларининг мумтоз тадқиқотларида

биринчилардан бўлиб, ўсмирлар онгида ўз мамлакати ҳақидаги дастлабки тасав

-

вурлари ёки у билан фахрланиш ва мағрурланиш туйғуларининг шаклланганлик
даражасини ўрганганлар. 1969

-

йилда Д.

Истон ва Ж.Денниса (Easton, Dennis 1969)

нинг ёшлар сиёсий ижтимоийлашувини ўрганишга бағишланган фундаментал
тадқиқотлари нашр этилди. Унда муаллифлар томонидан ёшларнинг сиёсатни
қабул қилиш хусусиятларини амалий жиҳатдан аниқ очиб беришни илмий

-

назарий

томондан асослашга ҳаракат қилинган.

Ф.

Эберт номидаги фонд томонидан замонавий ёшларни қуйидагича

типларга бўлиш маъқул кўрилди. Биринчи тип

,

“оилали”

ёшлар бўлиб, улар

қариндош

-

уруғлар, қўшнилар ва танишлар билан яқин мулоқотда бўлувчи

инсонлар билан тавсифланади. Иккинчи тип, қариндош

-

уруғлар, дўст

-

у биродарлар

ва ҳамкасблар билан яқиндан мулоқотда бўлувчи ёшлар типи. Улар ишдан ёки
ўқишдан бўш вақтларида дам олишнинг “уй”

шаклини танлайди: китоб ўқиш,

телевизор томоша қилиш, радио тинглаш, уй ишлари билан банд бўлиш ва шунчаки
дам олиш. Учинчи типга

“хушчақчақ”

ёшлар киради, улар дўстлари билан унчалик

яхши муомалада бўлмайди, аммо улар дўстлари билан кино ёки театрга боришни
ёқтиришади. Тўртинчи тип,

“ижтимоий –

фаол”

типи деб аталиб, унга ҳар тарафлама

фаол бўлган, спортклублар, музейлар, қўшимча дарсларга қатнашувчи ёшлар
киради. Бешинчи тип

,

“руҳий етук”

ёшлар бўлиб, бу тип вакиллари фақат яқин

-

қариндошлар билан мулоқотда бўлиш билан чекланади. Олтинчи тип

вакиллари

“гармонияли”

бўлиб, бу тип вакиллари бўлмиш ёшлар ҳар томонлама ижтимоий

ҳаётда фаол иштирок этади. Улар турмушнинг ҳар хил образларидан фойданалади.

Бу типлар орасидаги ижтимоий ҳаётда фаол қатнашмайдиганлари билан

кўпроқ ишлашга тўғри келади. Уюшмаган ёшларни ҳар томонлама қўллаб

-

қувватлаш, уларни ижтимоий ҳаётга тортиш, орзуларини рўёбга чиқариш ва

келажаги учун бизнинг республикамизда ҳам анча ишлар амалга оширилмоқда. Бу
масалага алоҳида урғу берган ҳолда: “Ёшларимиз билан кўпроқ гаплашиш,
уларнинг қалбига қулоқ солиш, дардини билиш, муаммоларини ечиш учун амалий
кўмак беришимиз керак. Бу вазифаларни амалга оширишда биз асрлар мобайнида
шаклланган миллий анъаналаримизга, аждодларимизнинг бой меросига таянамиз.
Фарзандларимиз, айниқса, қиз болаларнинг замонавий билим ва касб

-

ҳунарларни,

хорижий тилларни эгаллашлари, ҳар томонлама соғлом ва баркамол бўлиб, ҳаётдан
муносиб ўрин топишлари учун барча куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз”

[9],

дея таъкидлайди Президентимиз Ш.М.

Мирзиёев.

“Уюшмаган ёшлар” масаласи рус олимлари томонидан ҳам, асосан, ёшларнинг

девиант хулқ

-

атвори билан боғлиқ социологик йўналишда (В.С.Собкин) “кўча

болалари”, “тураржойга эга бўлмаган ёшлар”, “тарбияси оғир ўсмирлар” масала

-

ларида тадқиқ этилган. Лекин бевосита “уюшмаган ёшлар” га бағишланган
тадқиқотлар учрамайди.

“Уюшмаган ёшлар” тушунчаси, илмий тилда айтганда, ўз мақсадини

индивидуал тарзда, давлат ва жамиятда яратилган имкониятлардан фойдалан

-

масдан, примитив, нофаол тарзда самарасиз амалга ошираётган ёшлар гуруҳини
англатади. Бу тоифадаги ёшлар ўз мақсадини давлат ва жамият манфаати билан
уйғунлаштириш кўникмасига эга бўлмайди. Уларда ижтимоий фаоллик, сиёсий

-

ҳуқуқий онг ва маданият даражаси юксалмаган бўлади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01(2022) / ISSN 2181-1415

194

“Собиқ иттифоқ даврида комсомолга қарама

-

қарши қўйилган ҳолда, комму

-

нистик ғояларга эргашмаган ёшларни ифодалаш учун “норасмий”лар атамаси
қўлланилган. Улар расмий ёшлар ташкилотига аъзо бўлмаганларни шу ном билан
атаганлар ва бу кўпроқ салбий маънони касб этган

[10]

. Бугунги кунда жамияти

-

мизда “уюшмаган ёшлар” атамасининг кўпчилик томонидан салбий ҳодиса
сифатида қаралишининг илдизлари ХХ асрнинг 60–70 йилларига бориб тақала

-

диган “норасмийлар” тушунчаси билан боғлиқ. Бу нотўғри ёндашув бўлиб, биз учун
ёт бўлган шўролар тизимига хос “норасмийлар” билан бугунги кундаги “уюшмаган
ёшлар” ўртасида фарқ бор.

Шунингдек, айрим ёндашувларда социологияда ХХ аср бошларидан бошлаб

ишлатила бошланган “маргиналлик” тушунчаси билан ҳам айнанлаштиришга
интилишлар мавжуд. Маълумки, маргинал шахс бирон

-

бир ҳолатига кўра,

жамиятда қабул қилинган ижтимоий меъёрларни, қадриятлар тизимини қабул
қилмайди ва ўз қадриятлар тизимини яратиб олиб, шу асосда яшашда давом этади

[11]

. Уюшмаган ёшлар орасида эса жамият қадриятларини қабул қилсалар

-

да, улар

асосида яшаш имконини топа олмаётганлари кўпчиликни ташкил этади. Шу
боисдан ҳам уюшмаган ёшларни маргиналлар билан айнанлаштириш ҳам нотўғри.”

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, бугунги кунда биз “уюшмаган ёшлар”

деб атаётганларни ижтимоий фанларда кенг кўлланилаётган “NEET авлод”
тушунчаси билан ифодалаш ҳақиқатга якинроқ келади. Ривожланган давлатлар
тажрибасидан фойдаланганда, айнан ушбу ибора остида назарда тутилаётганларни
ўрганишга бағишланган асарлардан кўпроқ фойдаланишимиз лозим.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ш.М.

Мирзиёев. Жисмоний ва маънавий етук ёшлар –

эзгу мақсадларимизга

етишда таянчимиз ва суянчимиздир. Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Камолот”
ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойидаги нутқи. Интернет манзил:

www.uza.uz.

2.

Ўзбек тилининг изоҳли луғати: 8000 дан ортиқ сўз ва сўз бирикмаси. Ж. IV.

Тартибот

-

Шукр. –

Тошкент.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси”. Давлат илмий

нашриёти, 2008. –

Б.

313.

3.

Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2

-

жилд, 2006. –

Б.

52.

4.

Русско

-

узбекский словарь. В 2

-

х томах. Том I. –

Т.: Главная редакция

Узбекской Советской Энциклопедии, 1983 –

С. 742.

5.

Қирғизстон

Республикасининг 2009 йили қабул қилинган “Ёшлар сиёсати

ҳақидаги давлат қонун”.

6.

Фирсина

П.С. Проблемы досуга в современной России, Институт

физической культуры и спорта СГУ, Саратов, Россия

.

7.

Маънавият: асосий тушунчалар изоҳли луғати. –

Тошкент: Ғафур Ғулом

номидаги нашриёт

-

матбаа ижодий уйи, 2013. –

Б.

70

71.

8.

Касамара

В.А.,

Сорокина

А.А.

Политическое

сознание

подростков:

благаполучные школьники и дети улиц // Полис. –

2009.

№6. –

С. 68.

9.

Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул

қилинганининг 24 йиллигига бағишланган маросимдаги маърузаси. Интернет
манзил: www.

gazeta.uz.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01(2022) / ISSN 2181-1415

195

10.

Ёшлар

-

келажак бунёдкори” шиори остидаги “Уюшмаган ёшлар билан

ишлаш тизими самарадорлигини ошириш: муаммо ва истиқболлар” мавзусидаги

II Халқаро илмий

-

амалий конференция. Мақолалар тўплами.

Тошкент, Ёшлар

нашриёт уйи. 2018. –

Б.

27.

11.

Ўша манба

.

Библиографические ссылки

Ш.М. Мирзиёев. Жисмоний ва маънавий етук ёшлар – эзгу мақсадларимизга етишда таянчимиз ва суянчимиздир. Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойидаги нутқи. Интернет манзил: www.uza.uz.

Ўзбек тилининг изоҳли луғати: 8000 дан ортиқ сўз ва сўз бирикмаси. Ж. IV. Тартибот-Шукр. – Тошкент.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси”. Давлат илмий нашриёти, 2008. – Б. 313.

Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2-жилд, 2006. – Б. 52.

Русско-узбекский словарь. В 2-х томах. Том I. – Т.: Главная редакция Узбекской Советской Энциклопедии, 1983 – С. 742.

Қирғизстон Республикасининг 2009 йили қабул қилинган “Ёшлар сиёсати ҳақидаги давлат қонун”.

Фирсина П.С. Проблемы досуга в современной России, Институт физической культуры и спорта СГУ, Саратов, Россия.

Маънавият: асосий тушунчалар изоҳли луғати. – Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2013. – Б. 70–71.

Касамара В.А., Сорокина А.А. Политическое сознание подростков: благаполучные школьники и дети улиц // Полис. – 2009. – №6. – С. 68.

Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган маросимдаги маърузаси. Интернет манзил: www.gazeta.uz.

Ёшлар-келажак бунёдкори” шиори остидаги “Уюшмаган ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлигини ошириш: муаммо ва истиқболлар” мавзусидаги

II Халқаро илмий-амалий конференция. Мақолалар тўплами. – Тошкент, Ёшлар нашриёт уйи. 2018. – Б. 27.

Ўша манба.

Наиболее читаемые статьи этого автора (авторов)