Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Improving the civil law regulation of contractual relations in the
field of sports
Mukhtorjon YETMISHBOEV
1
Academy of the Ministry of Internal Affairs Republic Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received October 2021
Received in revised form
15 November 2021
Accepted 20 December 2021
Available online
15 January 2022
This article describes the relations in the field of sports and
measures to regulate them in civil law. The concept of a sports
agent is a person acting on behalf of and in the interests of an
athlete on a contractual (contractual) basis. supervising
compliance with the terms of contracts (contacts) and
compliance with the relevant rights of the athlete. A
comprehensive scientific approach to the civil law regulation of
contractual relations in the field of sports is needed.
2181-
1415/© 202
1 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss11/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
professional sports,
agreement,
physical education and
sports,
civil law,
sports agent,
business,
sports manager,
healthy lifestyle,
consulting.
Спорт соҳасидаги шартномавий муносабатларни фуқаролик
-
ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишни такомиллаштириш
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
профессионал спорт,
шартнома,
жисмоний тарбия ва
спорт,
фуқаролик ҳуқуқи,
спорт агенти,
бизнес,
спорт менежери,
Ушбу мақолада спорт соҳасидаги муносабатлар ҳамда
фуқаролик
-
ҳуқуқий жихатдан уни тартибга солиш чора
-
лари ёритилган. Cпорт бўйича агент –
спортчи номидан ва
унинг манфаатлари учун шартнома асосида фаолият
кўрсатадиган, тузилган шартномалар шартларига ва спорт
-
чининг ҳуқуқларига риоя этилишини кузатиб борадиган
шахс ҳисобланади. Спорт соҳасидаги шартномавий муноса
-
1
lecturer, department of Combat and physical training, Academy of the ministry of Internal Affairs of the
Republic of Uzbekistan, Tashkent, Uzbekistan
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
344
соғлом турмуш тарзи,
консалтинг.
батларни фуқаролик
-
ҳуқуқий тартибга солишга комплекс
илмий ёндашув талаб этилади.
Пути совершенствования гражданско
-
правового регулирования
контрактных отношений в сфере спорта
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
профессиональный спорт,
соглашение,
физическая культура и
спорт,
гражданское право,
спортивный агент,
бизнес,
спортивный менеджер,
здоровый образ жизни,
консалтинг.
В данной статье, описаны отношения в сфере спорта и
меры по их регулированию в гражданском праве. Понятие –
спортивный агент –
лицо, действующее от имени и в
интересах спортсмена на договорной (контрактной) основе.
осуществляющее контроль за соблюдением условий
договоров (контактов) и соблюдением советующих
прав
спортсмена. Необходим, комплексный научный подход к
гражданско
-
правовому
регулированию
договорных
отношений в сфере спорта.
Ҳозирги
кунда нафақат мамлакатимиз, балки жаҳондаги ривожланган
давлатларда ҳам фуқароларни спортга жалб қилиш асосий омиллардан бири бўлиб,
алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020-
йил 30
-
октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий
спортни янада ривожлантириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–
6099-
сон
Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020
-
йил 19
-
ноябрдаги “Аҳолининг соғлом
турмуш тарзини қўллаб
-
қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир
қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги 735
-
сон Қарори бугунги кунда аҳолининг
жисмоний тарбия ва спорт билан янада фаол шуғулланишига замин яратади.
Хусусан, Президентимиз Ш.М.
Мирзиёев таъкидлаганларидек, “Бугун биз
юртимизда кенг кўламли ислоҳотлар ва жадал ўзгаришларни амалга оширмоқ
-
дамиз ва бу йўлда жисмоний соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш бизнинг
устувор вазифамиз ва биз бунинг учун бор куч ва маблағларимизни сафарбар
этамиз” [1].
Ушбу фикрлардан кўриниб турибдики, жисмоний тарбия
ва спортни
ривожлантириш давлат раҳбаримиз эътиборидаги асосий масалалардан биридир.
Бугунги кунда жисмоний тарбия ва спортнинг аҳамияти юртимизда тобора
ортиб бораётгани қаторида унинг ҳуқуқий асосларини доимий равишда такомил
-
лаштириб борилишини даврнинг ўзи кўрсатиб бермоқда. Ҳусусан, профессионал
спортдаги бошқарув
ва ташкилий органларнинг самарали фаолиятини, шунингдек,
мутахассис ва раҳбарларнинг фуқаролик
-
ҳуқуқий ҳамда фуқаролик
-
ҳуқуқий
шартномалар, жамоатчилик билан алоқалар, спорт агенти ва шунга ўхшаш муноса
-
батларнинг ҳуқуқий асосларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Бу эса спорт соҳасидаги
мавжуд қонунчиликнинг фуқаролик ҳуқуқий асосларини такомиллаш
-
тиришни
тақозо этади.
Спорт пайдо бўлиши билан бу соҳада ижтимоий муносабатлар ҳам юзага
келди
ва улар ҳалигача ривожланиб бормоқда. Спорт фаолиятининг ривожланиши
билан унинг ҳуқуқий тартибга солиш механизми муаммоси фуқаролик ҳуқуқи
доирасида тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ишонч билан айтиш мумкинки, ҳозирги вақтда Ўзбекистонда жисмоний
тарбия ва спорт соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунчилик жуда тез
шакллантирилмоқда ва такомиллаштирилмоқда. Аммо таъкидлаб ўтиш лозимки,
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
345
профессионал спорт соҳасидаги муносабатларнинг қонунчилик даражасида
тартибга солиниши анча заиф.
Профессионал спорт
спортнинг спорт мусобақаларини ташкил этиш ва
ўтказишга доир
қисми бўлиб, спортчилар уларда ўзининг асосий фаолияти
сифатида иштирок этганлиги учун мукофот ва (ёки) иш ҳақи олади [2]. Профес
-
сионал спорт соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишга комплекс
илмий ёндашувнинг йўқлиги ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан
бир қатор салбий
оқибатларга олиб келмоқда. Улар, биринчи навбатда, профессионал спортчи
-
ларнинг турли хил спорт клублари, федерациялари ҳамда спорт агентлари билан
ўзаро муносабатларида амалиётда муаммолар
пайдо бўлишига сабаб бўлиши
мумкин.
Мамлакатимиз ижтимоий
-
иқтисодий ҳаёти ва давлат қурилишидаги туб
ўзгаришлар жамият ижтимоий
-
маданий фаолиятида, жумладан, жисмоний тарбия
соҳасида ҳамда жисмоний тарбия миллий тизимида сезиларли ўзгаришларга олиб
келди. Бозор муносабатларига ўтиш натижасида, шунингдек, ХХ асрнинг 90
-
йил
-
ларида юзага келган спортнинг ўзига хос ривожланиш объектив қонунларидан
келиб чиқиб, профессионал тижорат спортида секинлик билан бўлса
-
да, шакл
-
ланиш ва ривожланиш жараёни кузатилмоқда. Ушбу ислоҳотлар спорт ҳаракати
таркибида устувор йўналишларни ўзгартиришга туртки берди ва профессионал
спортни бизнес қонунларига мувофиқ яшайдиган томошабоп саноатга айлантириш
учун зарур шарт
-
шароитларни яратишга кўмаклашди. Спортнинг тижорат функ
-
циялари кенгроқ намоён бўла бошлади. Мусобақалар, спортчилар ва мураббийлар
юқори бозор қийматига эга бўлишди. Ислоҳотлар профессионал спорт ташкилот
-
лари фаолиятининг барча жиҳатларига таъсир кўрсатди: ҳуқуқий мақом, спорт
-
чилар билан меҳнат муносабатлари, ташкилий тузилма, шу билан бирга,
профессионал спортнинг нафақат молиялаштириш манбалари, балки унинг давлат
қадриятлар тизимидаги ўрни ҳам тижорий спорти фойдасига ўзгарди. Бир қанча
вақт олдин қабул қилиниши мумкин бўлмаган нарсалар бугун ҳеч кимни
ажаблантирмаяпти. Масалан, профессионал спортчининг нисбатан юқори даромад
-
лари ҳамда у ёки бу спортчининг трансфери учун тўланадиган катта суммалар.
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги мутахассисларнинг энг муҳим
вазифаларидан бири спортчини тарбиялашдир. Бу жараёнда тренерлар, ўқитув
-
чилар, ота
-
оналар, жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари мутахассислари ҳамда
спорт менежерлари иштирок этади. Аммо бутун дунёда ушбу жараёнда иштирок
этадиган томонлардан бири бизнинг мамлакатимизда сояда қолиб кетмоқда. Гап
спорт агентлари ҳақида бормоқда. Бутун
ўзбек спорти учун хос бўлган жиҳат бу ёш
спортчининг спортга мустақил равишда мослаша олмаслиги ёки янги шароитларда
ўзини йўқотиб қўйишидир. Бу ҳолат турли сабабларга кўра содир бўлади; спортдаги
жисмоний юкламаларни кўтара олмаслик, ёш спортчининг асосий таркибдаги ўрин
учун курашишга психологик тайёргарлигининг етарли эмаслиги ва бошқалар.
Шунинг учун ҳам спортчига уни ўйланмаган хатти
-
ҳаракатлардан ҳимоя қиладиган,
психологик жиҳатдан қўллаб
-
қувватлайдиган, спортчининг спортга, шу жумладан,
жисмоний жиҳатдан
мослашиши осонроқ бўладиган иш жойини танлашга ёрдам
берадиган агент керак.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
346
Cпорт бўйича агент
спортчи номидан ва унинг манфаатлари учун шартнома
асосида фаолият кўрсатадиган, тузилган шартномалар шартларига ва спортчининг
ҳуқуқларига риоя этилишини кузатиб борадиган шахс ҳисобланади.
Спорт бўйича агент мажбуриятлари қуйидагиларни ўз ичига олиши
мумкин:
тижорий ва транспорт хизматларини амалга ошириш, сотувлар ҳақидаги маълу
-
мотларни олиш ва музокаралар олиб бориш; спортчининг чиқишлари бўйича шарт
-
номалар тузишни ташкил этиш, музокаралар олиб бориш, шартнома шартларини
тушунтириш ва уларга риоя этилишини таъминлаш; шартномаларни мижоз
номидан тузиш; турдош вазифаларни бажариш; бошқа ходимлар устидан раҳбар
-
ликни амалга ошириш кабилар киради. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 353
-
моддасида шартнома тушунчасига таъриф берилган бўлиб, унга
кўра, икки ёки бир неча шахснинг фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларини вужудга
келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги келишуви шартнома дейилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 364
-
моддасига асосан, агар
тарафлар ўртасида шартноманинг барча муҳим шартлари юзасидан шундай
ҳолларда талаб қилинадиган шаклда келишувга эришилган бўлса, шартнома
тузилган ҳисобланади. 364
-
модданинг иккинчи қисми эса шартноманинг предмети
тўғрисидаги шартлар, қонун хужжатларида бундай турдаги шартномалар учун
муҳим ёки зарур деб ҳисобланган шартлар, шунингдек, тарафлардан бирининг
аризасига кўра келишиб олиниши зарур бўлган ҳамма шартлар муҳим шартлар
ҳисобланади [
3].
Ўзбекистонда спортдаги агентлик фаолияти янгилик бўлса
-
да, яқин
келажакда профессионал спортнинг ажралмас қисмига айланадиган ушбу фаолият
турини мамлакатимизда ривожлантириш бўйича қатор вазифалар белгиланган.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019
-
йил 4
-
декабрдаги
ПФ–
5887-
сон “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга
олиб чиқиш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан, футболни янги
босқичга олиб чиқишнинг мухим йўналишларидан бири сифатида
салоҳияти юқори
футболчиларни профессионал даражада тайёрлаш, уларни хорижий давлатларнинг
нуфузли футбол клубларида профессионал фаолият олиб боришини таъминлаш,
шунингдек, футболчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида
“футбол бўйича агентлар” (воситачилар) профессионал фаолиятини йўлга қўйиш
белгиланди. Бундан ташқари, Фармонда футбол соҳасидаги меъёрий
-
ҳуқуқий
базани янада такомиллаштириш йўналишида халқаро стандартлар асосида футбол
спорт тури бўйича агентлар (воситачилар)нинг фаолиятини тартибга солиш ва
уларни аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва
тасдиқлаш муҳим вазифалардан бири сифатида белгиланди [4].
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, спорт агенти спортчи ўз эътиборини
тўлиқлигича машғулотлар жараёни ҳамда мусобақаларга қаратишига шароит
яратадиган продюсер, топ
-
менежер, шахсий администратор ва тижорат директори
функцияларини амалга оширади. Замонавий спортда жисмоний юкламалар ва
рақобат даражаси шу қадар юқорики, профессионал спортчи кундалик ва ташкилий
муаммоларга чалғишга шунчаки имконият топа олмайди. Унинг ўрнига бундай
ишларни спортчи томонидан ваколат берилган шахслар амалга оширади.
Агентнинг вазифаси –
спортчига у ёки бу спорт турининг бизнес сифатидаги барча
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда самарали
қарорлар қабул қилишига ёрдам
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
347
беришдир. Агентнинг асосий вазифаларидан бири спортчи фаолиятининг ўсиши ва
молиявий фаровонлигини таъминлашдир. Буни бажариш эса мушкул вазифа
ҳисобланади, чунки агент спортчи ва икки иш берувчи ўртасидаги воситачиликни
амалга оширади. Булардан ташқари, агент ўз спортчиси учун тарбиячилик
вазифасини бажариши ҳам керак бўлади. Гап шундаки, кўпгина замонавий спортчи
-
ларда
шахснинг мотивацион соҳаси ва фаолиятини иродавий тартибга солиш
қобилияти етарли даражада ривожланмаган. Бу, кўпинча, муносиб шартномани
имзолагандан сўнг баъзи ёш спортчилар интилишини тўхтатади ва захирада
ўтиришга рози бўлади. Шунинг учун агент машғулотларда фақат ҳақиқий меҳнат
унга спортнинг юқори чўққиларига эришишига ёрдам беришини, мураббий
айтганидан бироз кўпроқ ишлаш кераклигини, кичик нарсадан бошлашнинг ёмон
жиҳати йўқлигини, чунки бу ишга тўғри муносабатда бўлиши кези келиб, катта
нарсага айланишини спортчи онгига доимий равишда сингдириши керак.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Мирзиёев
Ш.М.
h
ttps://xs.uz/uzkr/post/ozbekiston-respublikasi-prezidenti-
shavkat-mirziyoevning-kop-tarmoqli-humo-arena-sport-kompleksining-tantanali-
ochilish-marosimidagi-nutqi.
2.
www/https://lex.uz/uz/docs/2742233.
3.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси. 2020. –
Б.
166.
4.
Джумақулов
Ш.Б.
Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортнинг ҳуқуқий
асослари. Ўқув қулланма.
Т.
, 2021.
–
С.
52
–
53.
5.
“Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси”. Т.
, 2020.
6.
“Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги қонуни.
Т.
, 2015.
7.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний тарбия ва оммавий
спортни янада ривожлантириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги қарори. 2017 йил 3 июн.
8.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Туризм ва спорт вазирлиги
фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори. 2021 йил 6 апрель.
9.
Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортнинг ҳуқуқий асослари.
Ш.Б.
Джумақулов. Ўқув қўлланма.
–
Т.
, 2021.
10.
Халқаро спорт ҳуқуқи асослари. / Г.Р.
Асатова, А.Х.
Хаётов, Б.А.
Нариманов.
Ўқув қўлланма.
–
Т.: 2018.
11.
http://www.gov.uz.
12.
http://www.olimpic.uz.
