Авторы

  • Ж. Абиев
    (PhD), исполняющий обязанности доцента, начальник отдела контроля качества образования, Самаркандский институт экономики и сервиса, Самарканд, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss2/S-pp362-366

Ключевые слова:

система образования мировые стандарты качество образования электронные образовательные ресурсы проблемыпрактика критерии определения творческого потенциала учителя исследования эффективность образование деятельность инфраструктура финансового рынка совершенствование.

Аннотация

В данной статье рассматриваются вопросы коренного совершенствования системы высшего образования, кардинального пересмотра содержания обучения в соответствии с современными требованиями, подготовки конкурентоспособных специалистов высшей школы и развития отрасли на уровне мировых стандартов.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Factors to increase the efficiency of higher education
quality

J.

Abiev

1

Samarkand Institute of Economics and Service

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received January 2021

Received in revised form
30 January 2022

Accepted 20 February 2022
Available online
15 March 2022

This article discusses the issues of radical improvement of

the higher education system, a radical revision of the content of

training in accordance with modern requirements, the training
of competitive higher education specialists and the

development of the industry at world standards.

2181-

1415/©

2022 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss2/S-pp

362-366

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

education system, world
standards, quality of

education, learning
resources, problems,
practices, potential,
research, efficiency,

education, activities,
infrastructure,
improvement.

Олий таълим сифати самарадорлигини ошириш
омиллари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

таълим тизими, жаҳон
стандартлари, таълим
сифати, электрон таълим

ресурслари, муаммолар,
амалиёт, салоҳият,илмий
ишлар, самарадорлик,

таълим

-

тарбия, фаолият,

инфраструктура,
такомиллаштириш.

Ушбу мақолада олий таълим тизимини тубдан

такомиллаштириш,

кадрлар

тайёрлаш

мазмунини

замонавий талаблар асосида тубдан қайта кўриб чиқиш,

рақобатбардош олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш
ҳамда

соҳани

жаҳон

стандартлари

даражасида

ривожлантириш масалалари борасида сўз юритилади.

1 PhD, Acting Associate Professor, The chief of department of Education Quality Control Samarkand
Institute of Economics and Service, Samarkand, Uzbekistan


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

363

Факторы

повышения

эффективности

качества

высшего образования

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

система образования,

мировые стандарты,
качество образования,
электронные
образовательные ресурсы,

проблемы, практика,
потенциал, исследования,
эффективность,

образование,
деятельность,
инфраструктура,

совершенствование.

В данной статье рассматриваются вопросы коренного

совершенствования

системы

высшего

образования,

кардинального пересмотра содержания обучения в

соответствии с современными требованиями, подготовки

конкурентоспособных специалистов высшей школы и
развития отрасли на уровне мировых стандартов.

Мамлакатимизда олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш,

кадрлар тайёрлаш мазмунини замонавий талаблар асосида тубдан қайта кўриб
чиқиш, рақобатбардош олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш ҳамда соҳани
жаҳон стандартлари даражасида ривожлантиришда олий таълим тизимида
инновацион фаолиятни бошқаришни такомиллаштиришга алоҳида эътибор
қаратилмоқда. Бу борада асосий билим соҳалари бўйича электрон таълим
ресурслари миллий тизимини яратиш, жаҳоннинг таълим ресурсларига кириш ва
бу инфраструктурани такомиллаштириш, ўқув жараёнида жаҳоннинг ва миллий
электрон таълим ресурсларидан ахборот коммуникация технологиялари орқали
фойдаланиш, ўқув юртларини моддий

-

техника базасини ва тармоқли

инфратузилмани ривожлантириш муаммолари олий таълим тизимида
долзарбдир.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги
“Ўзбекистон Республикасини янада

ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар

стратегияси тўғрисида”ги ПФ

-4947-

сонли Фармони

[2]

ҳамда Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ

-2909-

сонли «Олий

таълим тизимини янада ривожлантириш чора

-

тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига

асосан бугунги кунда таълим соҳасида амалга оширилиши зарур бўлган масалалар,
олий таълим тизимини ислоҳ қилиш, таълимда янги педагогик ва инновацион
технологиялардан кенг фойдаланиш зарурлиги ва мазкур фаолиятга тегишли
бошқа меъёрий

-

ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга

оширишда мазкур фармон ва қарорлар муайян даражада хизмат қилади.

Дунё таълим тизимида ўсиб келаётган авлод саломатлиги ҳар қандай

халқнинг миллий қадрияти сифатида эъзозланиб, ушбу масалага муҳим
ижтимоий

-

педагогик вазифа сифатида ёндашилмоқда ҳамда давлат истиқболи,

миллат генофонди, мамлакат тараққиётидаги иқтисодий, интеллектуал,
антропоген потенциал, унинг демографик таъминоти, жамият тараққиётини
белгиловчи масалаларга оид илмий тадқиқот ишларини олиб боришга зарурат
ошаётганлиги намоён бўлмоқда

[3].

Глобаллашув шароитида олий таълим хизмат кўрсатиш соҳасидаги

объектив эҳтиёж ҳисобланади. Бу эса олий таълим муассасаларининг бошқарув


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

364

қарорларини ишлаб чиқиш ва қабул қилишда мустақиллигини оширмоқда.
Ривожланган мамлакатларда олий таълим муассасаларини бошқариш ва уларнинг
таҳлилий

тайёргарлигини

илмий

асосда

ташкил

этиш

ривожланиш

стратегияларини башорат қилиш имконини беради. Бошқарув қарорларининг
қанчалик самарали бўлиши кўп жиҳатдан олий таълим муассасасидаги бошқарув
жараёни ва унинг натижаларини ўз вақтида, ҳар томонлама баҳолаш билан боғлиқ.
Бунинг учун олий таълим муассасалари бошқарув жараёни самарадорлигини
баҳолашда замонавий усул ва услубларни қўллаш талаб этилади. Жаҳон
амалиётида олий таълим муассасаларининг хўжалик фаолияти анъанавий тарзда
маълум ташқи доирада иқтисодий конъюнктуранинг маълум қоидалари билан
кўриб чиқилган. Шу билан бирга, иқтисодий таъсирларнинг микро ва макро
даражали таҳлили вужудга келган.

Бошқарув қарорларини таҳлилий жиҳатдан тайёрлаш ва уларнинг сифатини

яхшилаш билан боғлиқ бўлган иқтисодий диагностика бошқарув таҳлилининг
янги йўналиши ҳисобланади. Умуман олганда, иқтисодий диагностика бошқарув
сифатини кескин ошириш зарурати натижасида пайдо бўлди ва инновацион
ривожланиш стратегиясини амалга ошириш билан бевосита боғлиқ. Ўзбекистонда
олий таълим муассасаларини иқтисодий тизим сифатида бошқариш ушбу
тизимнинг мураккаблигидан келиб чиқади. Айниқса, олий таълим муассасалари
бошқарув қарорларини қабул қилишнинг иқтисодий бўлмаган усулларидан
фойдаланиши янги институционал шароитларга мослашиш йўлларини топишга
тўсқинлик қилади. Ҳозирги вақтда олий таълим муассасасини бошқаришнинг
турли бўғинларида самарадорликни баҳолашнинг содда, қулай ва эгилувчан
услублари етарли эмас. Бундай шароитда иқтисодий диагностика механизми олий
таълим муассасаларини янги бозор шароитларга мослаштириш муаммоларини ҳал
этади. Чунки

иқтисодий диагностика тамойилларига асосланган бошқарув

нотўғри қарорларни олдини олиш режимида фаолият кўрсатади.

Иқтисодий диагностика турли даражадаги муаммоларни аниқлайди,

мажмуали таҳлилни амалга оширади ва оқилона қарорга келишни таъминлайди
ҳамда ўзининг имкониятлари кенглиги ва истиқболлиги билан ажралиб туради.
Олий таълим муассасаси бошқарув жараёни самарадорлигини мажмуали баҳолаш
бозор субъектларида қизиқиш уйғотади ва долзарб аҳамият касб этади. Маълумки,
бошқарув ўз мазмуни бўйича олий таълим муассасасининг тизим сифатида
барқарорлигини таъминлашга ва олдиндан назарда тутилаётган ҳолатга ўтишга
қаратилган бўлади. Бошқарув тизимнинг асосий мақсадли хусусиятини сақлаб
қолган ҳолда ўзгариб бораётган муҳитда ҳам муайян мақсадларга эришишга
қаратилади. Бошқарувнинг мазмуни ахборотни қайта ишлаш, тизим
элементларининг мақбул хилма

-

хиллигини давом эттириш, чекловларга риоя

этиш, элементларнинг ўзаро боғлиқлигини тартибга солиш ва ўзгартиришдан
иборат. Қарор қабул қилиш орқали ишлаб чиқилган ахборот ҳаракатга
айлантирилади. Шу нуқтаи назардан бошқарувнинг муваффақиятли амалга
ошириш ахборотни йиғиш (танлаб олиш) ва керакли тарзда қайта ишлашга
боғлиқ бўлади. Ахборотни йиғиш ва қайта ишлаш жараёнлари билан бошқарув
қарорларини қабул қилиш оралиғида диагностика муҳим ўрин эгаллайди ва қабул
қилинган қарорларнинг сифати диагностиканинг қанчалик даражада асосли
бажарилишига тўғридан

-

тўғри боғлиқ

бўлади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

365

Умумий

ёндашувда

диагностикани

ўрганилаётган

объектга

хос

функцияларда содир бўлаётган ёки содир бўлиши мумкин бўлган
номувофиқликларни аниқлаб олишнинг усуллари ва тамойиллари ҳақидаги
таълимот сифатида талқин этиш мумкин. Ҳозирги пайтда таълимнинг
жамиятдаги ўрнини кўрсатишда уни ижтимоий сиёсатдаги таянч элемент деб
қаралмоқда. Шу нуқтаи назардан таълимни ривожлантириш ижтимоий
сиёсатнинг устувор йўналиши бўлиб майдонга чиқмоқда.

Чунки ХХI аср иқтисодиётида бир томондан, илмий тадқиқотлар ва олий

таълим ишлаб чиқариш кучларининг муҳим элементига айланиб бориши билан
бирга жамиятдаги аҳоли фаровонлиги юксалиши, инсон капитали жамғарилишига
тенг имкониятлар яратиш, ижтимоий тенгсизликни юмшатиш ва жамиятдаги
ижтимоий тотувликни мустаҳкамлаш каби масалаларни ҳал этишнинг калитига
айланиб қолди. Шунинг учун ҳам ривожланган мамлакатлар олий таълим билан
барча ёшларни қамраб олишга ҳаракат қилмоқдалар, чунки юқори сифатли олий
таълим ижтимоий барқарорликни муҳим омили бўлиб хизмат қилмоқда. Олий ва
ўрта махсус таълим вазирлиги ва унинг тасарруфидаги олий таълим
муассасаларида ўқув

-

услубий ва илмий жараёнларни замонавий технологиялар

асосида ташкил этиш бўйича янги дастурлар ишлаб чиқиш лозим.

Шу билан бирга

,

замонавий ахборот

-

коммуникация ва интернет

технологияларининг имкониятларидан унумли фойдаланиб, янги услубдаги
масофавий таълим тизими (МТТ) ни шакллантириш ва ҳаётга татбиқ этиш
масаласига ҳам эътибор қаратиш пайти келди, деган фикр билдирилади. Бунинг
учун

,

биринчи навбатда

,

МТТ нинг асосий меъёрий ҳужжатлари ишлаб чиқилиши

лозим. Сўнг масофавий таълим бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳамда олий
таълим муассасаларида масофавий таълим марказларини ташкил этиш керак.
Олий таълим бошқарув жараёнида раҳбар кадрлар бошқарув ечимларини ишлаб
чиқишда ва жорий этишда замонавий бошқарув тизимини ишлаб чиқиш, ахборот

-

коммуникация технологиялари бозорини модернизация қилиш, корпоратив
маданиятни такомиллаштириш, самарали мониторинг тизимини жорий қилиш,
кадрлар малакасини ошириш, консальтинг хизматлари бозорини ва инновацион
инфратузилмани ривожлантириш каби муаммоларни ҳал этиши лозим. ОТМ
бошқарув жараёни самарадорлигини бошқарув жараёни ва амалий фаолият
натижалари ўртасидаги боғлиқлик жиҳатларини аниқлаш, ташкилий тузилмадаги
мезонларга кўра бошқарув жараёни самарадорлигини эксперт тизимли баҳолаш
усулларини қўллаш ва олинган натижаларни таҳлил қилиш орқали баҳолаш
лозим.



ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги 4947

-

сонли Фармонининг

“2017

-

2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини

ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”.
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлар тўплами, 2017 йил, 6

-

сон

2.

Режапов Х.Х. Меҳнат ва олий таълим хизматлар бозорларини

моделлаштириш хориж тажрибаси// Ж. “Иқтисодиёт ва инновацион


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

366

технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь

-

февраль, 2017.

http://iqtisodiyot.tsue.uz/sites/default/files/maqolalar/10_X_Rejapov.pdf

3.

Салимов А.А. Олий ўқув юртлари инсон капиталини бошқаришда баҳолаш

масалалари// Ж. “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1,

yanvar-fevral,

2020.

http://iqtisodiyot.tsue.uz/sites/default/files/maqolalar/11_Salimov.pdf

4.

Қаҳҳоров

О

.

С

.

Таълим

муассасалари

бошқарувининг

самарадорлигини

баҳолашдаги

ёндашувлар

ва

усуллар

//

Ж. “Иқтисодиёт

ва

инновацион

технологиялар” илмий

электрон

журнали

.

№ 1, январ

-

феврал, 2017.

http://iqtisodiyot.tsue.uz/sites/default/files/maqolalar/16_O_Qahhorov.pdf

5.

Тешабоев Т.З. Олий таълим тизимида инновацион фаолиятни ахборот

технологиялари асосида такомиллаштириш йўллари// Ж. “Иқтисодиёт ва
инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май

-

июнь, 2018.

http://iqtisodiyot.tsue.uz/sites/default/files/maqolalar/28_Teshabayev.pdf

6.

Sotvoldiyev N.J. Fundamentals of Economic Diagnostics and Modeling in

Assessing Socio-Economic Development// J. Enjineering & Menegment.

USA: ISSN

0193-

4120.

2019,

Vol.:

81,

November-December.

pp.

1607-1618.

http://miar.ub.edu/indizadaen/0193-4120/scopus

7.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги 4947- сонли Фармонининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”. Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлар тўплами, 2017 йил, 6-сон

Режапов Х.Х. Меҳнат ва олий таълим хизматлар бозорларини моделлаштириш хориж тажрибаси// Ж. “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017. http://iqtisodiyot.tsue.uz/sites/default/files/maqolalar/10_X_Rejapov.pdf

Салимов А.А. Олий ўқув юртлари инсон капиталини бошқаришда баҳолаш масалалари// Ж. “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020. http://iqtisodiyot.tsue.uz/sites/default/files/maqolalar/11_Salimov.pdf

Қаҳҳоров О.С. Таълим муассасалари бошқарувининг самарадорлигини баҳолашдаги ёндашувлар ва усуллар// Ж. “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январ-феврал, 2017. http://iqtisodiyot.tsue.uz/sites/default/files/maqolalar/16_O_Qahhorov.pdf

Тешабоев Т.З. Олий таълим тизимида инновацион фаолиятни ахборот технологиялари асосида такомиллаштириш йўллари// Ж. “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018. http://iqtisodiyot.tsue.uz/sites/default/files/maqolalar/28_Teshabayev.pdf

Sotvoldiyev N.J. Fundamentals of Economic Diagnostics and Modeling in Assessing Socio-Economic Development// J. Enjineering & Menegment. – USA: ISSN 0193- 4120. 2019, Vol.: 81, November-December. – pp. 1607-1618. http://miar.ub.edu/indizadaen/0193-4120/scopus