Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Modernization of the education system in non-
governmental educational institutions
Maksudaxon XALLOKOVA
1
Fergana State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received December 2021
Received in revised form
15 December 2022
Accepted 20 January 2022
Available online
25 February 2022
In this article, the importance of improving the mechanisms
of development of professional competence of managers and
teachers is considered. Namely, on the basis of modern
directions of education in non-state educational institutions,
where educational services are becoming more and more in
demand.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss1-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
non-governmental
education,
innovative activity,
educational content,
modernization,
competency approach.
Нодавлат таълим муассасаларида таълим тизимини
модернизациялаш
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
нодавлат таълим,
инноватцион фаолият,
таълим мазмуни,
модернизация,
компетенциявий ёндашув.
Мақолада
таълим
хизматлари
кенг
миқёсда
оммалашиб
бораётган
бугунги
кунда
нодавлат
таълим
муассасаларида
замонавий
таълим
йўналишлари
асосида
раҳбар
ва
педагог
кадрларнинг
касбий
компетентлигини
ривожлантириш
механизмларини
такомиллаштириш
муҳим
аҳамият
касб
этиши
тадқиқ
этилган
.
1
Senior Lecturer of the Department of Preschool Education, Doctor of Philosophy in Pedagogical Sciences (PhD),
Fergana State University. Fergana, Uzbekistan. E-mail: hallokovamahsuda@gmail.com.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
1 (2022) / ISSN 2181-1415
152
Модернизация системы образования в негосударственных
образовательных учреждениях
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
нодавлат таълим,
инноватцион фаолият,
таълим мазмуни,
модернизация,
компетенциявий ёндашув.
Мақолада таълим хизматлари кенг миқёсда оммалашиб
бораётган бугунги кунда нодавлат таълим муассасаларида
замонавий таълим йўналишлари асосида раҳбар ва педагог
кадрларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш
механизмларини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб
этиши тадқиқ этилган.
Нодавлат таълим муассасаларида ўқувчиларга дўстона муносабатда бўлиш
амалиётининг янада кенгроқ кўламда жорий қилиниши таълим сифатини
оширишда алоҳида аҳамият касб этади. Шунингдек, XXI асрда Ўзбекистоннинг
иқтисодий ривожланиш моделини шакллантиришнинг муҳим шарти ҳисобланган
инновацион фаолиятни кенг кўламда татбиқ этиш, илмий билимларни, янги
технологияларни таълим жараёнига татбиқ этиш, халқаро ҳамкорликни йўлга
қўйиш, таълим мазмунини ривожлантиришга оид масалаларни ҳал қилиш,
инновацион дастурлар тузиш, диагностик таҳлил ўтказиш, янги педагогик
технологияларни ишлаб чиқиш учун вақтинчалик ижодий гуруҳлар фаолиятини
ташкил этиш, таълимнинг сифат ва самарадорлигини ошириш, жамият барқарор
-
лиги ва инсонлар фаровон турмушининг гарови сифатида намоён бўлмоқда.
Нодавлат таълим муассасаларининг инновацион фаолияти ташкилий,
илмий, технологик ва мураккаб комплекс маҳсулот ва хизматлар, инновацион
натижалар ва унинг бизнес фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган
иннавацион инфратузилмани ташкил қилиш, логистика, ахборот, молиявий ва
бошқарув тизимини ўз ичига олади.
Бу мураккаб жараён маблағларни тўғри тақсимлаш ва инновацион ривож
-
ланиш учун хизматлар кўрсатиш, мониторинг, фан, бизнес ва таълим
интеграциясига асосланган.
XXI асрда дунёнинг ривожланган давлатларида таълим мазмунини
модернизация (“модернизация
-
замонавийлаштириш, такомиллаштириш”) қилиш
-
нинг асосий йўналишларидан бири сифатида таълимда компетенциявий
ёндашувни жорий этиш масаласига асосий эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунда
нодавлат таълим муассасаларида фаолият юритаётган педагоглар дунёдаги
ривожланган давлатларнинг давлат таълим стандартларидаги компетенцияларни
ўзида сингдириши ва фаолияти давомида қўллай олиши лозим. Жумладан,
коммуникатив, ахборот билан ишлаш, шахс сифатида ўзини
-
ўзи ривожлантириш,
ижтимоий фаол фуқаролик, умуммаданий, математик саводхонлик, фан ва техника
ютуқларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш, чет тилида мулоқот қила олиш,
педагогик ва ахборот технологиялардан фойдаланиш, ташаббускорлик ва тадбир
-
корлик, турли маданият ва қадриятларни тушуниш ва ўз маданиятига эга бўлиш.
Компетенциявий ёндашувга асосланган таълим ўқувчиларда эгаллаган билим ва
малакаларини ўз шахсий, касбий ва ижтимоий фаолиятларида амалий қўллай
олиш лаёқатларини шакллантиришга йўналтирилган таълим ҳисобланади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
1 (2022) / ISSN 2181-1415
153
Ҳақиқатан
ҳам, бугунги кунда дунёнинг барча ривожланган мамлакатларда
таълимни модернизациялаш жараёнини, узлуксиз таълим тизимидаги ислоҳот
-
ларни, янги қонунчилик нормаларини кузатишимиз мумкин. Тажриба ва кузатув
-
ларимиз таҳлилидан маълум бўлдики, таълим тизимини модернизация
қилишдаги
асосий заруриятлар қуйидагиларда ўз аксини топади:
1.
Техноген цивилизация тобора кўпроқ таълим хизматларини, айниқса,
узлуксиз таълим тизимидаги “таълим хизмат”ларини сифатли ташкил этишни
талаб қилмоқда.
2.
Рақобатбардош кадрларга бўлган эҳтиёж ривожланган мамлакатлар
нодавлат таълим муассасалари тажрибасини ва замонавий ривожланиш
тенденциялари кенгроқ ва чуқурроқ ўрганишни талаб қилмоқда. Шу сабабли
таълимни модернизациялаш жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш давлат
-
нинг ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларидан бири сифатида қайд этилмоқда.
Ёшларни бугунги кун талаби (чет тилларни мукаммал билиш, информацион
янгиликларни ўзлаштириш) асосида моддий ва маънавий ривожланиши таълим,
хусусан, узлуксиз таълим тизимида интеллектуал ривожланишни таъминлаш –
ижтимоий ва иқтисодий натижаларга эришиш воситаси сифатида қаралмоқда.
3.
Инновацион таълим жараёнларининг жадал суръатлар билан ривож
-
ланиши, узлуксиз таълим тизимида янги технологиялардан фойдаланиш
имконияти кенгайиб бормоқда (масалан, трансмиллий таълим глобал алянси –
Global Alliance for Transnational Education
–
GATE).
4.
Ижтимоий соҳада қабул қилинган ҳуқуқий қонунлар ва уларнинг
ижросини таъминлаш учун нодавлат таълим муассасалари фаолиятини чуқур
ўрганиб чиқишни талаб этмоқда.
5.
Миллий, минтақавий ва халқаро таълим сифати ва самарадорлигини
ошириш механизми, диагностика ва баҳолаш, ички ва ташқи назоратига бўлган
талаб кучаймоқда.
Нодавлат таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш контекстида
бошланғич синф ўқитувчиларнинг компетентлиги ва педагогик салоҳияти катта
аҳамият касб этади. Шу нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда, нодавлат таълим
муассасаларида таълимни янги педагогик теҳнологиялар асосида модернизация
қилишда
педагог кадрларнинг касбий компетентлиги ва маҳорат даражасини
ошириш алоҳида ўрин тутади.
Бу эса, ўз навбатида, педагог кадрларнинг ўз устида илмий ва ижодий
изланишлар олиб бориши, таълим жараёнини ташкил этишнинг янгича шакл,
метод, восита ва механизмларини ишлаб чиқиб, таълим самарадорлигига эришиш
заруриятини юзага келтиради.
Дарҳақиқат,
нодавлат
таълим
муассасаларида
таълим
сифатини
модернизация қилиш, раҳбар ва педагог кадрларнинг касбий компетентлигини
ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш ўз навбатида, соҳадаги
замонавий ривожланиш тенденциялари, илғор хорижий тажрибалар ва
инновацион ёндашувлар асосида таълим мазмуни ва ўқитиш сифатини такомил
-
лаштиришни талаб этади. Шунингдек, нодавлат таълим муассасаларида таълим
сифатини ошириш соҳасидаги илғор хорижий тажрибаларни ўзлаштириш ва
амалиётга татбиқ этиш лозим.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
1 (2022) / ISSN 2181-1415
154
Маълумки, нодавлат таълим муассасаларида таълим тизимини модерни
-
зациялашнинг педагогик
-
психологик хусусиятларини ўрганиш ва касбий
компетентликни ривожлантиришнинг хорижий моделларини татбиқ этиш, раҳбар
ва педагог кадрларнинг касбий компетентлигини такомиллаштириш билан бир
қаторда, янги касбий компетенцияларни ўзлаштириш асосида педагогик фаолия
-
тини лойиҳалаштириш ва моделлаштириш, инновацион фаолиятга тайёргарлик,
шахсий
-
касбий ривожланишига хизмат қилади.
Ривожланган мамлакатларда нодавлат таълим муассасаларида касбий
-
педагогик компетенцияларни ривожлантиришга ҳам жиддий эътибор қаратилиб,
ёш ўқитувчилар учун доимий конференциялар ўтказиш, методик кенгашлар
ташкил этиш, устоз
-
шогирд институтлари, касбий досьелар тузиш, индивидуал
педагогик лойиҳалар билан ишлаш, педагогика ва психология бўйича индивидуал
маслаҳатлар
бериш ва бошқаларни ўз ичига олади.
Дарҳақиқат, бугунги кунда нодавлат таълим муассасаларидаги таълим
сифатини таъминлашга қаратилган тизимли ислоҳотлар замирида ўқитувчи
-
ларнинг касбий маҳорати, уларнинг замонавий таълим ва инновацион техноло
-
гиялар, илғор хорижий тажрибаларни ўзлаштириш борасидаги замонавий билим,
кўникма ва малакаларини ривожлантириш долзарб вазифалардан саналади. Чунки
нодавлат таълим тизими олдида турган кечиктириб бўлмайдиган ўта муҳим ва
долзарб муаммоларни шу соҳадаги педагог ходимларнинг касбий компетентлиги
сифат даражасини оширмасдан туриб ҳал этиш қийин масаладир.
У.И.
Иноятовнинг илмий тадқиқотида квалификация (яъни раҳбарнинг
педагогика соҳасидаги билими, таълим
-
тарбия жараёнини ташкил этиш, мутахас
-
сислиги ҳамда
касбига нисбатан қўйилаётган ижтимоий меъёр ва талабларни
билиши, шунингдек, бўлажак мутахассис квалификацияси ҳамда таълим муассаса
-
сини бошқаришнинг назарий асослари йўналишида тушунчаларга эга бўлиши),
касбий маҳорат (мавжуд ягона педагогик талаблар асосида, педагогик ходимлар
ҳамда талабаларнинг имкониятларини ўрганиб, уларни ҳисобга олган ҳолда,
жамоатчилик ташкилотларини тузиш ва уларни бошқариш ишларига жалб этиш;
ўзаро муносабатларни мувофиқлаштириш асосида педагогик ходимлар билан
таълим олувчиларнинг ҳамкорликдаги фаолиятини ташкил этиш, танқид ва ўз
-
ўзини танқид заруриятини ҳисобга олган ҳолда уларнинг ҳатти
-
ҳаракатларини
мувофиқлаштириш, тартиб
-
интизомни ва уюшқоқликни сақлаш; бошқарув
фаолиятининг мақсад ва вазифаларини белгилаш;), фаолият
унумдорлиги
(таълим олувчиларнинг давлат таълим стандартлари асосидаги ўзлаштириш
кўрсаткичларидир) таълим муассасаси раҳбар ходимлари ва ўқитувчиларининг
билим, кўникма ва малакалари даражасини баҳолаш мезонида алоҳида
кўрсаткичлари сифатида қайд этилади. Ҳақиқатан ҳам, жамоани шакллантириш,
унинг фаолиятини мувофиқлаштириш, жамоа олдида турган вазифаларни бажа
-
ришда мавжуд муаммоларни ва масалаларни ҳал этиш йўлларини кўрсатиш,
таълим
-
тарбия жараёни иштирокчилари ҳамда ходимларнинг педагогик ва
психологик хусусиятлари, жамоа фаолияти ҳамда педагог ходимларнинг фаолия
-
тини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш йўналишларидаги ижтимоий
-
психо
-
логик кўникма ва малакалар нодавлат таълим муассасасида фаолият юритаётган
раҳбар ва ўқитувчилар маъсулиятини оширишга муҳим методологик асос
сифатида хизмат қилади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
1 (2022) / ISSN 2181-1415
155
Шу ўринда айтиш жоизки, Питер Ф. Друкер бошқарув фаолиятидаги туб
ўзгаришларни англаб, менежерликни XX аср иккинчи ярмидаги етакчи касбий
фаолият тури эканлигини асослаб берган ва “ислоҳотлар етакчилари”ни шакл
-
лантириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратган. Бугунги кунда республикамизда
“Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг янги лойиҳасида катта ёшдагилар таълими,
инклюзив таълим, давлат
-
хусусий шериклик, таълим соҳасига инвестицияларни
жалб этиш, мулкчилик шаклидан қатъи
назар, таълим хизматлари кўрсатувчи
юридик шахслар учун алоҳида моддада очиб бериш бугунги кун таълим
соҳасидаги муаммоларни бартараф этишга хизмат қилади.
Тажриба ва кузатувларимиз асосида шуни айтиш мумкинки, нодавлат
таълим муассасаларидаги долзарб муаммолардан бири, ишлаб чиқариш билан
интеграциянинг яхши йўлга қўйилмаганлиги, кадрлар тайёрловчи муассасалар
билан буюртмачилар ўртасида алоқаларнинг сустлиги ва рақобат муҳитининг
тўлақонли шаклланмаганлиги ҳисобланади. Мутахассис кадрлар илмий салоҳият
-
нинг пастлиги, ўқувчи
-
ёшларни илмга йўналтириш ишларининг сустлиги, уларда
мустақил изланувчанлик ва ижодкорлик кўникмаларини шакллантириш тизими
тўғри йўлга қўйилмаганлиги ҳамда ўқитувчиларнинг замонавий педагогик
технологияларни қўллаш малакаси талаб даражасида эмаслиги айрим нодавлат
таълим муассасалари фаолиятида учраганлиги ачинарли ҳол, албатта. Бугунги кун
ҳақиқати
сифатида эътироф этишимиз жоизки, таълимнинг сифати ўқитувчининг
сифатидан ошиб кета олмайди. Шу мақсадда таълим инспекцияси томонидан “йўл
хариталари” ишлаб чиқилаётганлиги, дарс ўтаётган педагогларнинг илмий
салоҳияти ва педагогик маҳорати инновацион ривожланиш талабларига жавоб
бериш даражаси, таълим тизимида ягона марказлашган электрон маълумотлар
тизими мавжуд жорий этиш зарурияти ўрганиб чиқилмоқда.
Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, нодавлат таълим
муассасаларида ечимини кутаётган муаммолар ҳам талайгина эканлигини
инобатга олиб, таълим сифатини оширишга хизмат қилувчи малака ошириш
курсларининг фаолиятини қайта кўриб чиқиш, таълим тизимини модерни
-
зациялаш, шунингдек педагогик кадрлар ўртасида илмий салоҳиятни ошириш
масалаларига ҳам жиддий ёндашув зарурияти юзага келмоқда. Бунинг учун:
•
таълим тизимини модернизациялашнинг педагогик
-
психологик хусусият
-
ларини ўрганиб чиқиш
;
•
касбий компетентликни ривожлантиришнинг хорижий моделларини
амалиётга татбиқ этиш;
•
ўқитувчилар ўртасида тажриба алмашиш, биргаликда илмий тадқиқотлар
ўтказиш ва узлуксиз таълим тизимида ҳам илмий салоҳиятни ошириш каби
йўналишларда ишлар олиб бориш лозим;
•
малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, яъни
малака оширишнинг кечки, сиртқи ва масофавий шаклларини ривожлантириш;
•
ўқув режа ва дастурларини мустақил экспертизадан ўтказиш механизмини
жорий этиш;
•
ўз мутахассислиги бўйича малака ошириш ҳамда халқаро ҳамкорлик
асосида қўшма малака ошириш курсларини ташкил этиш;
•
малака оширишнинг билвосита шаклларини тан олиш ва ривожлантириш,
қисқа
муддатли ва мавзули
-
тематик курсларни ташкил қилиш, ўқитишнинг
кредит –
модул шаклига ўтиш, кредитлар йиғилиб борилиши ва тан олинишини
таъминлаш зарур.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
1 (2022) / ISSN 2181-1415
156
Узлуксиз таълим тизимида малакали кадрлар ишлаб чиқариш, сифатли
кадрларни тайёрлаш нафақат иқтисодиётимиз ривожи учун балки Ўзбекистон
экспортини диверсификация қилиш учун ҳам муҳим аҳамият касб этади. Экспорт
салоҳияти ва халқаро тажрибаларни ўрганиш “таълимда ўсиш нуқта”ларини
аниқлаш, халқаро рейтинглардан муносиб ўрин олишга эришиш, мустақил таълим
олишнинг хорижий тажрибаси асосида қайта кўриб чиқиб нодавлат таълим
муассасаларига жорий этиш муҳимдир.
Бизнинг фикримизча, нодавлат таълим муассасалари фаолиятини янада
ривожлантиришнинг асосий йўналиш ва вазифалари қуйидагилардан иборат:
•
иқтидорли болалар ва истеъдодли ёшларни аниқлаш ва қўллаб
-
қувватлаш
орқали таълим
-
тарбиянинг юқори сифатини таъминлайдиган қулай шарт
-
шароитлар яратиш;
•
соғлом рақобат муҳитини шакллантириш учун анъанавий таълим
хизматлари билан бир қаторда сифатли ва оммабоп таълим олишнинг муқобил
имкониятларини яратадиган пуллик таълим хизматлари кўрсатиш бозорини
жадал ривожлантириш;
•
илғор халқаро тажрибаларни инобатга олиб, ўқитишнинг инновацион
педагогик шакллари, услублари ҳамда замонавий технологияларидан фойдаланиш
асосида таълим соҳасидаги самарадорлик ва натижавийликни ошириш;
•
нодавлат таълим муассасалари фаолиятини давлат таълим стандартлари
ва талабалар асосида амалга ошириш.
Таълим хизматлари кенг миқёсда оммалашиб бораётган бугунги кунда
нодавлат таълим муассасаларида замонавий таълим йўналишлари асосида раҳбар
ва педагог кадрларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш механизм
-
ларини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек ижтимоий
талаблар, демократик тамойиллар, илғор хорижий тажрибалар, иш берувчининг
нодавлат таълим муассасаларининг педагог кадрлари ҳамда таълим менежерлари
касбий тайёргарлигига қўяётган малакавий талабларидан келиб чиқиб
модернизациялаш долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Бунинг учун албатта,
педагог кадрлар касбий компетентлигини ривожлантиришнинг асосий йўналиш
-
лари сифатида таянч компетентлик, фаолиятли
-
технологик (инструментал)
компетентлик, махсус компетентлик ва метакомпетентликнинг ривожланишига
алоҳида эътибор қаратиш зарур.
Шу билан бирга, илмий
-
педагогик тадқиқот жараёнида олинган кузатиш ва
эмпирик таҳлил натижаларини назарий жиҳатдан таҳлил этиш, нодавлат таълим
муассасаларида бошланғич синф таълим жараёнини ташкил этиш ва бошқаришга
замонавий ёндашув тамойилларини ишлаб чиқиш, бошланғич синф ўқув –
тарбия
жараёни ва таълим сифатини оширишда менежмент хизмати ва таълим
мониторингини такомиллаштиришга эътибор қаратиш, нодавлат таълим муас
-
сасаларида таълим сифатини оширишнинг шакл ва методларини такомил
-
лаштириш долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ангеловски
Кристе. Учителя и инновации. –
М.: Просвещение, 1991. –
С.
137.
2.
Анисимов
О.С., Деркач
А.А. Основы общей и управленческой акмеологии. –
М.: Наука, 1995. –
С.
272.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
1 (2022) / ISSN 2181-1415
157
3.
Безрукова
В.С. Педагогика. –
Екатеринбург: Деловая книга, 1994. –
С. 23–
41.
4.
Безрукова В.С.
Педагогика. Проективная педагогика. –
Екатеринбург:
Деловая книга, 1996. –
С.
344.
5.
Березняк
Е.С. Руководство современной школой. –
Киев.: Наукова думка, 1987.
6.
Выготский
Л.С. Педагогическая психология / Под ред. В.В. Давыдова. –
М.:
Педагогика, 1991. –
С.
480.
7.
Вахобов
М.М Умумий ўрта таълим тизимида ўқитиш сифати мониторинги
моделини такомиллаштириш. П.ф.д. илмий даражасини олиш учун дисс Т.: 2016
й
.
8.
Гребенюк
Г.А. Психодиагностическое исследование индивидуальных
особенностей управленческой деятельности.: Автореф. дис. … канд. психол. наук. –
МГУ, 1994. –
С.
20.
9.
Гусинский
Э.Н. Образование личности: Пособие для преподователей. –
М.:
Интерпракс, 1994. –
С.
126.
10.
Галаган
А.И. Финансирование образования в развитых зарубежных
странах.
-
М., 2003.
–
С. 23
.
11.
Давлат хизмати персоналини бошқариш / Абдураҳмонов
Қ.Ҳ., Раҳимова
Д.Н
.
ва бошқалар. –
Тошкент: Академия, 2002. –
Б.
140.
12.
Давлетшин
М.Г. Замонавий мактаб ўқитувчисининг психологияси. –
Тошкент: Ўқитувчи, 1999. –
Б.
29.
13.
Oripova G. (2019). Uzbek poetry and the world literature in the years of
independence. Scientific Journal of Polonia University, 32(1), 116
–
120.
14.
Oripova Gulnoza Murodilovna. (2019). The peculiarities of vazn meter in uzbek
poetry of the independence period. International Journal of Anglisticum. Literature,
Linguisitcs and Interdisciplinary Studies. Volume: 8 / Issue:2 /.
–
Macedonia, 2019.
–
PP. 33
–
39.
15.
Murodilovna O.G. (2020). Melody and musicality in Lirycs. ACADEMICIA: An
International Multidisciplinary Research Journal, 10(11), 656
–
664.
16.
Oripova G. (2019) "Traditions of folk ballads and distinctiveness of uzbek
poetry of independence period," Scientific journal of the Fergana State University: Vol. 2,
Article 12.
17.
Khallokova M.E. (2018). Important Aspects of Establishing Non-State
Educational Institutions. Eastern European Scientific Journal, (2).
18.
Ergashevna K.M. (2021). Factors for improving the quality of education in
primary schools of non-state educational institutions. ACADEMICIA: An International
Multidisciplinary Research Journal, 11(9), 792
–
796.
