Авторы

  • Гулчехра Избуллаева
    доцент, доктор философии педагогических наук (PhD), кафедра педагогики, психологии и технологического образования, Педагогический институт Бухарского государственного университета, Бухара, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss1/S-pp229-240

Ключевые слова:

мистицизм налог совершенный человек муршид суфий учение шариат истина

Аннотация

В данной статье, рассматривается развитие школы мистицизма и учений в Средней Азии в 13 веке. В частности, описывается  анализ педагогических взглядов, таких суфийских философов, как Наджмиддин Кубро, Фаридуддин Аттар, Джалалиддин Руми, Азиззиддин Насафи, Ариф Ревгари, на воспитание совершенного человека и их современное понимание.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Sufi school and education in didactic works

Gulchehra IZBULLAEVA

1


Pedagogical Institute of Bukhara State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received December 2021
Received in revised form
15 December 2022
Accepted 20 January 2022
Available online
15 Fabray 2022

This article examines the development of the school of

mysticism and teachings in Central Asia in the 13th century. In
particular, the analysis of pedagogical views of such Sufi
philosophers as Najmiddin Kubro, Fariduddin Attar, Jalaliddin
Rumi, Azizziddin Nasafi, Arif Revgari on the education of a
perfect person and their modern understanding is described.

2181-

1415/©

2022 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss1/S-pp

229-240

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

mysticism,
tax,
perfect man,
murshid,
sufi,
sharia,
sect,
truth.

Дидактик асарларда тасаввуфий мактаб ва таълимот

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

тасаввуф,

солик,

комил инсон,

муршид,

сўфий,

шариат,

тариқат,

ҳақиқат

.

Ушбу мақолада 13 асрларда Марказий Осиёда тасаввуф

мактаби ва таълимотларининг ривожланиши борасида
фикр юритилган. Айниқса, Нажмиддин Кубро, Фаридуддин
Аттор, Жалолиддин Румий, Азиззиддин Насафий, Ориф
Ревгарий каби сўфий файласуфларнинг комил инсон
тарбияси ҳақидаги қарашларининг педагогик таҳлили ва
бугунги кундаги аҳамияти баён қилинган.

1

Pedagogical Institute of Bukhara State University Associate Professor of Pedagogy, Psychology and Technological

Education, Doctor of Philosophy in Pedagogical Sciences (PhD). Bukhara, Uzbekistan.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

230

Суфийская школа и воспитание в дидактических работах

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

мистицизм,

налог,

совершенный человек,
муршид,

суфий,

шариат,

учение,

истина.

В данной статье, рассматривается развитие школы

мистицизма и учений в Средней Азии в 13 веке. В
частности, описывается анализ педагогических взглядов,
таких суфийских философов, как Наджмиддин Кубро,
Фаридуддин Аттар, Джалалиддин Руми, Азиззиддин
Насафи, Ариф Ревгари, на воспитание совершенного
человека и их современное понимание.

Ўрта асрларда таълим турларининг бири сифатида тасаввуф ҳам тилга

олинади. Ислом цивилизациясининг Ҳижоз, Ироқ, Шом, Миср, Хуросон каби йирик
марказлари қаторида қадимий Мовароуннаҳр ҳам тасаввуф бешикларидан бири
сифатида машҳур. VIII –

IХ асрларда Мадина, Басра, Кўфа ва Хуросон зоҳидлик

мактаблари билан бир вақтда Марказий Осиё зоҳидлик мактаби, шунингдек,

IХ–ХI асрларда Нишопур, Миср, Дамашқ ва Бағдод сўфийлик мактаблари билан
бирга Марказий Осиё сўфийлик мактаби ҳам фаолият кўрсатди. XII асрдан бошлаб
ислом дунёсининг турли бурчакларида вужудга келган элликдан ортиқ сўфийлик
тариқатидан тўрттаси –

яссавия, хожагон

-

нақшбандия, кубравия ва ишқия

тариқатлари Марказий Осиёда вужудга келди.

Тасаввуф, сўфийлик исломда инсонни маънавий ва ахлоқий жиҳатдан

комиллик сари йўлловчи таълимотдир. Тасаввуф ислом шариати талабларини
ихлос билан бажарган ҳолда зуҳд, тақво, камтарлик каби олижаноб фазилатларни
ўзида мужассам этиб, нафсни поклаш йўли билан комил инсон даражасига
эришишга ҳаракат қилишдан иборат.

Дидактик асарларда тасаввуф борасида сўз борар экан, тасаввуф илмидан

сабоқ берувчи шахс –

шайх, муршид, пир, эшон, имом, воиз, хожа, мавло, мавлоно,

махдум каби унвонлар билан танилган. Тасаввуфдан сабоқ олувчи шахс эса мурид,
солик, ахли дил, ахли ҳол, мутасаввиф каби номлар билан аталган. Тасаввуф
бўйича олий мақомларга эришган соҳибкаромат пирлар –

валий, авлиё, қутб,

ақтоб, автод, чилтан, абдол, аброр, аҳрор, нужабо, нуқабо, сиддиқ, ғавс ва ҳоказолар
дейилган. Тасаввуф аҳли эса баъзан суфий, ошиқ, фақир, ҳақир, дарвеш, қаландар,
жунун, зоҳид, ориф, девона, аҳли муҳаббат, аҳли сулук, рижолул ғайб, савдойи, гадо
каби атамалар билан ҳам ифода этилган.

Мақолада дидактик асарларда келтирилган XII аср охири XIV аср бошлари

-

даги Мовароуннаҳр ва Хуросон тарихига доир таълимотларнинг айримларига
тўхталиб ўтамиз. XII асрнинг охири XIV асрнинг бошларида сўз усталарининг
каттагина гуруҳи сўфийлик –

тасаввуф тариқати йўлидан бордилар. Шунинг

учун

ўша давр калом илми (Қуръон тафсири илми) ва фалсафаси (мушоҳада илми)
ҳамма

илмлардан устун турди. Бу икки нарсасиз иш битмас эди. Ўша даврдан

бошлаб савод ўргатиш, Қуръон ва ҳадисларни ўрганиш [5], улардаги кўрсат

-

маларни ўзлаштириш билан бирга олиб борилди. Шунга кўра, Қуръон ва
ҳадислардаги панд

-

насиҳатлар ҳам олимлар, ҳам адиблар ижодига таъсир этган.

Уларда илгари сурилган мусулмонликнинг муҳим хислатлари: ҳалоллик, саховат,
ҳиммат, меҳру

-

оқибат, эҳсон, шарм

-

ҳаё, илм излаш, устоз

-

шогирдлик, муомала


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

231

қоидалари, ахлоқ мезонлари ва бошқалар ўз ифодасини топган. Булар Шарқ
дидактик асарларида, жумладан, таълимий

-

ахлоқий асарларга чуқур таъсир этган.

Бу асарлар бевосита олам ва одам яралиши, пайғамбарлар ҳаёти билан боғлиқ
воқеаларда илгари сурилган ғоялар асосида яратилган ва ижтимоий муносабатлар
мазмуни дин билан чамбарчас бўлган. Дин эътиқод, ишонч каби маъноларни
англатиб, илоҳий кучга, Худога ишонишга асосланган дунёқараш, тасаввур, урф

-

одат ва маросимлар мажмуидир. Фаридуддин Аттор дин борасида “Илоҳийнома”да
“Динингда комил эрсанг, танти эрсен”

[2. 238],

дейди ва яна:

Туролмас ёнма

-

ён дин бирла дунё,

Уларни бир йўла сўрмаслар асло...

[2. 478],

деб ифодалайди. “Мантиқ ут

-

тайр”да ҳам “Дин билан дунё келишмас, эй азиз”, деб келтирилади. Яъни дин

ва

дунё ғоялари айри

-

айри улар бир йўлга кира олмайдилар, дин боқий, дунё

фонийдир. Диннинг шиори фақирликдир, дунё ишлари эса, молу

-

давлат кетидан

қувишдир, дейилади. Аттор шунингдек тасаввуф илмининг билимдони ҳамдир.
Унинг “Уштурнома”

асари тасаввуф ғоялари асосида қурилган бўлиб, Аллоҳнинг

ягоналиги, ўзликни англашнинг ўзига хос тарбиявий талқини ифодаланган. Унга
кўра, бир турк хаёлбоз (чодирхаёл, қўғирчоқ ўйнатувчи) санъаткори қўғирчоқ

-

ларни саҳнада бир

-

бир ўйнатиб

,

кейин яна сандиғига ташлаб беркитгани рамзи

билан Аллоҳнинг оламдаги барча махлуқот ва жонзотларга ҳаёт бериб, сўнг яна
фоний дунёдан боқий дунёга қайтаришига ишора қилинади. Бу билан, аллома
нафсни енгиш, яъни ҳаётнинг ўткинчилиги, бунда дунё молига кўнгил қўймаслик,
вақтнинг олий неъматлиги, келиб кетиш оралиғида яхши ном қолдириш
лозимлигини англаб етиш ва жисмнинг ўртадан кўтарилиши, халос бўлишини
такидлайди. Асарда илгари сурилган фалсафий ва ахлоқий қарашлар ҳамда уларни
асослаш учун келтирилган ҳикоялар ўқувчининг маънавий оламини бойитиб,
муҳим тарбиявий аҳамият касб этади.

Ушбу даврда Нажмиддин Кубро ҳам тасаввуф таълимотининг буюк вакили

сифатида тасаввуфда сўфийлик қоидаларини асослаб беради. Унга кўра: “Шариат
ва диннинг пойдевори сабр ва ишонч; ибодатларнинг энг афзали фарзларни адо
этиш; одатларнинг энг маъқули ва чиройлиси гуноҳлардан, одамларга озор
беришдан тийилиш; ўлимдан оғирроқ кулфат ўтган ишга пушаймонлик экан

[7.

15], дейилади. У XIII аср бошида Хоразмда тасаввуфнинг “Кубравийлик”

тариқатига асос солган. Унинг асарларида тариқатнинг моҳияти, ўзига хос талаб
ва қоидалари баён қилиб берилган. Кубронинг тасаввуфий таълимотига кўра,
инсон ўз моҳияти билан кичик оламдир, у катта олам бўлган коинотдаги барча
нарсаларни ва сифатларни ўзида мужассамлаштиради. Аммо илоҳий сифатлар
юқори самовий доираларда бирин

-

кетин ўзига хос мақомларда жойлашган

-

лигидан, ҳақиқат йўлини қидирувчилар бундай камолга эришиш учун маълум
риёзатли йўлларни ўтишлари зарур. Бу йўлда унга пири комил раҳнамолик
қилиши

керак. Кубро хонақоҳда мурид тарбиялашнинг ўзига хос усулларини

ишлаб чиқади, ўнта талаб асосида тариқат манзилларини босиб ўтиш ва покланиб,
марифатга эришиш йўллари борлигини кўрсатади. “Ал

-

усул ал

-

ашара”

(

“Ўн асос”

ёки “Ўн усул”) номли рисоласида соликни тарбиясида йўл ва амаллар белгилаб
берилиб, Тавба, Зуҳд, Таваккул, Қаноат, Узлат, Зикр, Таважжуҳ, Сабр, Муроқаба,
Ризо каби ўнта талабнинг муҳимлиги қайд этилади. Шайх “Аллоҳга элтувчи
йўлларининг адади махлуқотнинг нафаслари қадар беҳисоб. Биз изоҳламоқчи


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

232

бўлган йўл эса йўлларнинг

энг ойдини ва энг мукаммалидир”

[6. 264],

дейди ва

уларнинг ҳаммасини уч асосий гуруҳга бирлаштиради ва солик тарбиясида йўл ва
унинг моҳиятини очиб беради. Қуйида Нажмиддин Кубронинг солик тарбиясида
йўл ва унинг моҳияти келтирилган.

1-

жадвал:

Соликнинг тарбияси борасида йўл ва унинг моҳияти

Йўл

Моҳият

1.

Тариқи ахёр

ибодат ва амали солиҳ соҳибларининг йўли

2.

Тариқи аброр

мушоҳада ва риёзат соҳибларининг йўли

3.

Тариқи шуттор

ишқ, жазб ва муҳаббат соҳибларининг йўли

Бу йўлларнинг тамал қоидаларини

эса юқорида келтирилган ўн асосда

жамлаш мумкиндир. Ушбу асослар тариқатда мақом, манзил деб ҳам номланади.
Нажмиддин Кубронинг камолотга эришиш асослари моҳиятини шогирд
(солик)лари Нажмиддин Розий, Нажмуддин Доя, Мажиддин Бағдодий, Бобо Камол

Жандий, Саъдиддин Ҳамавий, Сайфиддин Боҳарзий ва Баҳовуддин Валад илмий
меросларида кузатиш мумкин. Жумладан, Баҳовуддин Валад Жалолиддин
Румийнинг отаси бўлиб, у ўғлини ўз таълимотига асосланиб, хат

-

саводини

чиқаради. Шу ўринда таъкидлаш мумкинки, Жалолиддин Румий тасаввуфий
қарашларининг бир илдизи Нажмиддин Кубро тасаввуфий таълимотига келиб
тақалади, иккинчи илдизи эса албатта Фаридуддин Аттор билан боғлиқ. Румий
тасаввуфни қуйидагича талқин қилади:

Сўрдилар: устоз, тасаввуф не эмиш?

Деди: ғам келганда феълни кенг қилиш [3

.

370]. Аллома инсонга тасав

-

вуфнинг асосий тушунчаларини англатишда дўстлик Аллоҳда, ёр Муҳаммадда,
далил Қуръонда, ҳузур намозда, бойлик қаноатда, душман нафсда, шараф исломда,
ибрат ўлимда, деб келтиради. Румий тасаввуфда Аллоҳга етишмоқнинг 3 та
шартини шариат, тариқат ва ҳақиқат босқичларида, деб кўрсатади. Жумладан:
“Шариат шамга ўхшар, йўлингни ёритар, то қўлга шам олмагунча йўл юрмоғинг
маҳолдир. Бас, йўлга тушдингми, ул Тариқатдир. Йўл босиб мақсадга етганинг,
қўлга

киритганинг Ҳақиқатдир... Ёхуд шариат тиб илмига ўхшар, Тариқат тиб

илмига кўра парҳез айламак, дору

-

дармон ичмакдир, Ҳақиқат эса, соғаймоқ,

абадий сиҳҳат топмоқдир, тиб илмидан ҳам, дору

-

дармондан ҳам бир йўла

қутулмоқ

демакдир... Шариат илмдир, тариқат амалдир. Ҳақиқат Аллоҳга

етишмоқдир”

[3. 340],

дейди.

Азизиддин Насафий ҳам “Комил инсон”

китобида “шариат, тариқат ва

ҳақиқат ҳақида”

“Билгилки, шариат анбиё (набий ва пайғамбарлар)нинг айтган

-

ларидир, тариқат анбиёнинг қилганларидир ва ҳақиқат анбиёнинг

кўрган

-

ларидир”

[8],

дейди ва шариат, тариқат, ҳақиқат аҳли фазилатини келтириб: “Эй

дарвеш! Кимки пайғамбари айтган сўзларни қабул қилибдир, у

шариат аҳлидан

-

дир, кимки пайғамбари қилган ишни қилибдир, у тариқат аҳлидандир ва кимки
пайғамбари кўрган нарсани кўрибдир, ҳақиқат аҳлидандир. Кимдаки (бу уч
фазилат) бор, ҳар учала (фазилат) эгасидир, кимдаким иккитаси бор –

у икки

(фазилат) эгасидир ва кимдаким биттаси бор бир (фазилат) эгасидир. Кимдаки


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

233

(булардан) бирортаси бўлмаса, ҳеч нарсаси йўқдир”

[8],

дейилади. Демак,

Румийда, Насафий ҳамда Маҳмуд Шабустарийда ҳам тасаввуф 3 та босқич шариат,
тариқат ва ҳақиқат босқичлари [4] орқали таснифланади. Қуйида алломалар
фикрларидан фойдаланиб тасаввуф босқичлари тарифи келтирилган.

2-

жадвал:

Тасаввуфда босқичлари

таърифи

Сўфий файласуф

Шариат

Тариқат

Ҳақиқат

Румийда

Илм

Амал

Аллоҳ

Насафийда

анбиёнинг

айтганлари

анбиёнинг қилганлари

анбиёнинг кўрганлари

Шабустарий

кўйлак каби

кийилади,

пўст (зоҳир)

яктак каби кийилади,

кўприк

мақомга эришилади,

мағз (ботин)

“Маснавий”да инсонни маънавий ва ахлоқий жиҳатдан камолотга етакловчи

кишилар сўфийлар, деб таърифланади. Аллома уларнинг инсон тарбиясидаги
ўрнини кўрсатиб берар экан, “Подшоҳлар кўрар кўзлари равшан бўлсин учун ориф
сўфийларни ўзларига ўтру ўтқазишгани”

баёнини келтиради. Унда шоҳлар

фаолиятидаги расм ва одатлар айтиб ўтилган. Айтишларича, подшоҳларнинг чап
тарафида паҳлавонлар ўтиришади, чунки улар кўнгилга яқинроқдир. Подшоҳ

-

ларнинг ўнг тарафида қалам аҳли –

муншилар ўтиришади, чунки илм

-

у хат ўнг

қўлда битилади. Қаршисида эса сўфи, донишмандлар ўтиришади, чунки улар жон
ойинаси ҳисобланади. Асарда айтилишича:

Ким азалдин бу жаҳоннинг нақшидир,

Олдида ойина бўлса, яхшидир [3

.

104]. Демак, ориф сўфий ойна каби подшоҳ

-

лар кўрар кўзларининг равшан

бўлишига ва давлатни адолатли бошқаришда

уларни жаҳон нақшига айланишига хизмат қилади. Румий “Сўфий вақт фарзанди
эрмиш”, деб сўфийга юксак таъриф беради. Бу билан аллома сўфий шахсини
донишмандлик ва тадбиркорлик тимсолида тасвирлайди. Чунки, ақлли одам

вақтни зое кетказмайди, вақтни ғанимат билиб, ундан унумли фойдаланишга
ҳаракат

қилади. “Маснавий”да имом (етакчи)га таъриф берилиб, шундай мисралар

келтирилади: “Йўлга бошла, эй имом ул

-

муттақийн, яъни тақводорлар пешвоси,

беиймонларни иймонга йўллагин... Билмасанг зулматда кимнинг кимлигин, сен
имомингга назар сол, англагин...”

[3. 436],

дейилади. Жумладан, Жалолиддин

Румий инсон тарбияси ҳақида фикр юритганда ҳамиша тасаввуф аҳлининг ўрнини
улуғлайди. Унинг асарида тасаввуф аҳлига нисбатан асл инсон, хос инсон ва
ҳақиқий инсон тушунчалари ишлатилади. Булар ичида ҳақиқий инсон эса энг
комил инсондир дея таърифланган ва бу борада Ҳаким Саноий шахсига кўп бора
тўхталиб ўтилган.

Тасаввуфнинг яна бир йирик вакили Нажмиддин Кубро ва Ибн ал

-

Арабий

таълимотларини ўзаро боғлаган кубровия машойихларидан бири Азизиддин
Насафийдир. У Нажмиддин Кубронинг шогирди Саъдиддин Ҳамавий билан тани

-

шиши натижасида тасаввуф йўлига кирган. Азизиддин Насафий ҳам ўз асарларида
тасаввуф таълимоти асосларини келтириб ўтади ва унда солик амаллари ва комил


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

234

инсон тимсолини тасвирлайди. Мутафаккир тасаввуфнинг олам ва одам бирлиги
таълимоти тарафдори бўлиб, у “Зубдат ул

-

ҳақойиқ”

китобида тасаввуф аҳли

йўлини қуйидагича изоҳлайди: “Билгилки, тасаввуф аҳли фикрига биноан, сулук
ёмон сўзлардан хайрли сўзларга, ёмон ишлардан хайрли ишларга, замима (бузуқ)
ахлоқдан ҳамида (мақталган) ахлоққа, ўз борлиғидан Парвардигори олам
борлиғига томон ҳаракат қилмоқдир”, дейди. Қуйида Насафий “Зубдат ул

-

ҳақойиқ”

китобида тасаввуф аҳли фикрига биноан сулук тарбиясининг ҳаракат қилмоқ йўли
кўрсатиб ўтилган.

3-

жадвал:

Сулук тарбиясининг ҳаракат йўли

Ёмондан

Хайрга

ёмон сўзлардан

хайрли сўзларга

ёмон ишлардан

хайрли ишларга

замима (бузуқ) ахлоқдан

ҳамида

(мақталган) ахлоққа

ўз борлиғидан

Парвардигори олам борлиғига

Ушбу йўлдан юрувчи “солик хайрли сўзлар, ишлар ва яхши хулқни касб

этгач, маърифат нури унинг қалбига ёғилади ва у нарсаларнинг асл моҳиятини ҳис
эта бошлайди”

[1. 114],

дейди. Халқнинг хос кишилари ҳисобланган соликлар

-

нинг камолоти тўрт нарсада деб билади. Булар қуйидаги: хайрли сўз, хайрли иш,
хайрли хулқ ва маърифат. “Мана шуларда камолоти бор ҳар бир киши ниятига
эришган бўлади”

[1. 123],

дейди ва бу нарсалар соликларнинг зуҳд, тақво ва

риёзати чинакам одам бўлишга ёрдам беради ва одамийликнинг барча даража

-

лари тўлиқ намоён бўлади. Соликнинг истагидан қатъий назар, поклик ҳам, эзгу
хулқ ҳам, маърифат ва ирфон ҳам, сирларни кашф этиш ҳам ва нурнинг зуҳури ҳам
ҳар

бири ўз вақтида ҳосил бўлаверади, солик буни

сезмайди ва эшитмайди. Шунга

амал қилганларгина буни англайдилар. “Эй дарвеш, шундагина соликнинг кўзлари
ҳеч қачон кўрмаган, қулоғи эшитмаган ва ақлига сиғмаган, нарсалар намоён
бўлади”

[1. 128],

дейди.

Аллома комил инсон тадқиқотчиси сифатида ушбу китобнинг иккинчи

“Комил инсон баёнида”

фаслида “билгилким, комил инсон деб шариат, тариқат ва

ҳақиқатни тўлиқ эгаллаган одамни айтадилар. Агар бу иборани тушунмасанг,
бошқача сўз билан айтай: билгилки, комил инсон шундай инсонки, унда тўрт
сифат камолга етган бўлсин: эзгу сўз, эзгу амал (феъл), эзгу ахлоқ ва маориф”

[8],

дейди ва яна: “Эй дарвеш! Комил инсонни шайх, йўлбошчи (раҳнамо, пешво),
ҳодий ва маҳдий дейдилар. Ва доно, болиғ (балоғатга этган), комил, мукаммал ҳам
деб сифатлайдилар. Ва имом, халифа, қутб

ва замон эгаси ҳам дейдилар. Ва

жаҳонни кўрсатувчи жом, дунёни акс эттирувчи кўзгу, улуғ тарёқ (заҳарга қарши
дори) ва иксири аъзам (буюк эликсир) дейдилар. Уни ўликни нафаси билан
тургузувчи Исо, ҳаёт сувини ичган Хизр ва қушлар тилини биладиган Сулаймон
подшога менгзайдилар. Ва бу комил инсон ҳамиша оламда мавжуддир ва биттадан
ортиқ эмасдир, зеро, бутун мавжудот (борлиқ) мисоли бир Шахсдир ва комил
инсон шу шахснинг қалбидир. Мавжудот қалбсиз бўлмайди, демак, комил инсон
ҳамиша

оламда бор. Қалб биттадан ортиқ эмас”

[8],

дейди. Насафий таърифига


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

235

кўра, комил инсон оламни тузатиш ва халқ орасида тўғрилик, ростликни юзага
келтириш (қарор топтириш) ва ёмон одатлар, расм

-

русумларни халқ ўртасидан

олиб ташлаш ва халқ орасига эзгу қонун

-

қоидаларни жорий этиш ва одамларни

Худога даъват этиш ва кишиларга Худонинг улуғворлиги, ягоналигидан хабар
бериш ва охират мадҳини қилиш ва охиратнинг боқийлиги, собитлигидан
гапириб, дунёни кўп мазаммат эташ ва дунёнинг ўзгарувчанлиги, бевафолигидан
ҳикоятлар

қилиш [8].

Аллома комил инсон ва озод комил инсон сифатларини белгилаб кўрсатади:

“Билгилким, айтиб ўтилганидай, комил инсонда тўрт нарса (сифат) камолга етган
бўлиши керак, яъни: эзгу сўз, эзгу иш, эзгу ахлоқ ва маориф. Аммо озод комил
инсон улдирким, унда саккиз нарса (сифат) камолга етган бўлсин, яъни: эзгу сўз,
эзгу иш, эзгу ахлоқ, маориф, тарк, узлат, қаноат ва хумул (беному нишонлик,
фақирлик). Кимки шу саккиз нарсани камолга етказган бўлса, у ҳам комил, ҳам
озод, ҳам болиғ (балоғатга етган), ҳам ҳур (эркин)дир”

[8],

дейди ва яна айтади

“Эй дарвеш! Кимдаки аввалги тўрт сифат бўлса

-

ю охирги тўрт сифат бўлмаса,

комилдир, аммо у озод эмасдир. Кимдаки охирги тўрт сифат бўлиб, аввалги тўрт
сифат бўлмаса, у озоддир, аммо комил эмасдир. Кимки айтилган саккиз сифатнинг
ҳаммасига эга бўлса, уларни охирига етказган бўлса, у комил, озод, балоғатли ва
ҳурдир”

[8],

дейди. Қуйида жадвал кўринишида аллома таснифлаган сифатлар

келтирилади.

4-

жадвал:

Азизиддин Насафий тасаввуфий таълимотида инсон сифатлари

Инсон

Сифатлари

Комил

эзгу сўз

эзгу иш

эзгу ахлоқ

маориф

Озод

Тарк

узлат

қаноат

хумул

Комил, озод,

балоғатли ва

ҳур

эзгу

сўз

эзгу

иш

эзгу

ахлоқ

маориф

тарк

узлат

қаноат

хумул

Бу ўринда Насафий эзгу сўз, эзгу иш, эзгу ахлоқ, маориф, тарк, узлат, қаноат

ва хумул (беном

-

у нишонлик, фақирлик) каби саккиз сифатни эгаллаган, яни

“қалби

маърифатга ошно”

ва охирига етказган яъни “Ҳақни

таниган”

инсонни

комил, озод, балоғатли ва ҳур деб таърифламоқда. Асарнинг тўртинчи “Суҳбат
баёнида”

номли фаслида юқорида келтирилган саккиз сифатни эгаллашда пир,

раҳнамо, донишманд суҳбатининг муҳимлиги борасида фикр юритилади.
Жумладан, “Билгилки, суҳбат кучли таъсир ва азим хосиятларга эга. Мақсадга
етмаган солик муродига етмайди, чунки у доно одамлар суҳбатига эришмагандир”

[8],

дейилади. Демак, дононинг суҳбати –

қудратли кучга эгадир, у юракка етиб

боради ва моҳиятларни англашга кўмаклашади. Насафий: “Кимки (тариқат
йўлида) бирор нарсага эга бўлган бўлса, бу донолар суҳбати туфайлидир”, дейди ва
яна “Солик доно суҳбатига муносиб бўлса, унинг иши ниҳоясига етган, яъни
тариқатни охирига етказган бўлади”

[8],

деб таъкидлайди.

Насафий: Пайғамбар (с.а.в.) “Бир соатгина илм ўрганиш бир кечалик

ибодатдан яхши”

деган ҳадисларига ишора қилиб: “Эй дарвеш! Агар солик бир кун

ёки бир лаҳза доно кишининг суҳбатини қозонса, бу юз йил, балки, минг йил


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

236

риёзат

-

у мужоҳидот (курашлар)дан кўра яхшироқ ва фойдалироқдир”

[8],

дейди

ва доно суҳбатига эришиб, аммо фойда кўрмаган одамлар икки ҳолат бўйича
бўлиши мумкинлигини айтади. Жумладан,

ё у одамда истеъдод йўқ ёки мақсади

доно мақсади билан маънодош эмас. Аллома “Истеъдоди йўқ одам суҳбат аҳлидан
эмас ва истеъдоди бўла туриб ҳам мақсад бўлмаса, у ҳам суҳбатдош эмас”

[8],

дейди. Зеро, суҳбатдош бўлиш мақсад бирлиги, яъни ҳаммақсадликдан

ҳосил

бўлади. Ҳар қачонки икки ёки ундан ортиқ одамлар орасида мақсад ягоналиги
бўлса, улар суҳбатдош бўла оладилар ва агар мақсадлари битта бўлмаса, суҳбатдош
бўла олмайдилар.

Аллома дарвешлар даврасида ўтириш одоби ва қоидаларини ҳам назарий ва

амалий асослаб беради. Унга кўра, солик дарвешлар суҳбатида ўтирса, кам
сўзлаши, ундан сўрамасалар, гапирмаслиги, билмайдиган нарсасидан уялмаслиги,
сўраганда ҳозиржавоблиги, баҳс

-

мунозарага берилиб кетмаслиги, дарвешлар

орасида ўзини такаббурлик билан катта тутмаслиги, тўрга ўтиб ўтиришга
интилмаслиги, тўрни бошқаларга бериш ва суҳбатдошлар хилватда (хонақоҳда)
бўлсалар, сертакаллуф

қилмаслик, ўзини одобли қилиб кўрсатишга уринмаслик

лозимлиги айтилади ва аллома “бир неча ҳолатда такаллуф ярашмайди, зеро
озодлик –

такаллуфга берилмасликдир”

[8],

дейди.

Насафий дарвешларга беадаблик қилмаслик ва бетакаллуф бўлишни насиҳат

қилади. Чунки такаллуфли бўлиш “дарвешларга малол келади ва суҳбатдошдан
лаззат топмайдилар”

[8],

дейди.

“Комил инсон”

асарнинг бешинчи рисоласини иккинчи фасли “Соликнинг

нияти”

деб номланади. Унда соликнинг илм

-

у маърифати борасида фикр

юритилади. Бунга кўра: “Билгилки, пайғамбарлар даъвати, валийлар тарбияти
одамлар эзгу сўз, эзгу амал, эзгу ахлоқ соҳиби бўлиши ва шу орқали зоҳирлар
тўғри бўлиши учундир. Зоҳир тўғри бўлмагунча, ботин тузалмас. Чунки зоҳир
қолип каби ботин эса қолипга солинадиган нарсадекдир. Қолип тўғри бўлса, унга
солинадиган нарса ҳам тўғри чиқур, агар эгри бўлса, ундаги нарса ҳам эгри бўлур”

[8],

дейди. Ушбу фикрдан шу нарса аёнлашадики, Насафий тан ва руҳ уйғун

-

лигида инсон камолотини кўради. Қачонки тан парваришланмас экан, руҳ унда
камол топмайди, деган фикр Жалолиддин Румий қарашларида ҳам мавжуд. Бу
мутафаккирлар инсон камолотини тан ва руҳ тарбиясининг бирлигида, деб

биладилар.

Асарда соликлар тилидан: “...Биз сайқалийлар ҳунарини ўрганамиз. Кўнгил

кўзгусини мужоҳада эгови ва зикр ёғи ёрдамида сайқал бериш билан пок ва
мусаффо этурмиз, кўнгил кўзгуси мусаффо ва покиза бўлганидан сўнг ғайб ва
шаҳодат оламида нимаики илм бўлса, унинг акси бизнинг кўнглимизда жило
топар”

[8],

дея Чин ва Мочин наққошларининг ҳикоятлари машҳурлиги ва

шунинг учун такрорлашга ҳожат йўқлигини айтиб ўтади. Ушбу ҳикоя
«Маснавий»нинг биринчи китобида “Наққошлик ва сурат солиш”

бобида Румийлар

ва Чинийлар мусобақаси [3

.

113] номи остида келтирилган. Унга кўра: Султон

саройида хитой рассомлари: “Биз турк рассомларидан анча илғор ва моҳирмиз», –

деб иддао қилдилар. Бунга жавобан турк рассомлари: “Йўқ, биз улардан
устунроқмиз. Бизнинг санъатимиз юксак”

,

деб бу даъвога қарши чиқдилар. Бу

баҳсдан хабар топган султон рассомларни имтиҳон қилишга қарор қилди. “Ҳар

икки мамлакат рассомлари тайёрлансин, бир

-

бирига қараган икки хонага


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

237

чиқарилсинлар!”

,

дейди. Хитой рассомлари ўзларига берилган хона деворларини

турли рангли расмлар билан безабдилар. Турк рассомлари эса Хитой рассомлари
қаршисидаги

ўз хоналарининг деворларини фақат жилолаб, ойна каби ялтиратиб

-

дилар. Султон олдин Хитой рассомларининг хонасига кириб, уларнинг санъатига
лол қолибди. Кейин турк

рассомларининг хонасига ташриф буюрибди. Улар

хонани ойна мисоли ялтиратганликлари туфайли хитойликлар чизган расмлар
акси янада ёрқин жилоланиб ўз аксини кўрсатар эди. Бундан ҳайратланган Султон
турк рассомларини тақдирлаган экан. Ҳикоянинг моҳияти шундан иборатки,
кўнгил мусаффолигига эришиб, сўнг кўнгил ойнасига ғайб (номаълум) ва шаҳодат
(маълум) оламида нимаики илм бўлса, унинг акси кўнгилга жило топиши тасвир

-

ланган. Бу ерда яна Насафий ва Румийнинг тасаввуфий қарашлари тўқнашади ва
уйғунлик касб этади.

Насафий инсонга умр вафо қилиб, барча илмларни тўлиқ ўрганиш гумондир,

аммо умр вафо қилса, кўнгил кўзгусини мужоҳада, яъни эътиқод йўлида курашиб
ҳамда

зикр йўли билан “жоми жаҳоннамо”, яъни комил инсон ва Ҳақ эранларининг

ботинини эгаллаш имкони бор,

дейди.

“Комил инсон”

китобида сулукнинг шарти ва рукнларини кўрсатиб ўтади.

Сулукнинг олтита шарти бўлиб: биринчиси –

тарк, яъни

мол

-

дунё, амал

-

мансаб

ҳаваси, маъсият

-

у ёмон хислатларни тарк этмоқ. Иккинчиси –

сулҳ яъни олам аҳли

билан бирваракайига сулҳ қилади, бировга қўли ё тили билан озор бермайди,
шафқат ва марҳаматини ҳеч кимдан дариғ тутмайди, ҳаммани ўзидек ожиз, бечора
ва толиб деб билади. Учинчиси –

узлат, тўртинчиси –

хомушлик, бешинчиси –

очлик, олтинчиси –

сеҳр ҳақида билим ҳосил қилишдир, дейди ва сулукнинг

рукнлари ҳам олтита деб кўрсатади. Улар: биринчи рукн –

ҳодий, яъни

раҳнамонинг лозимлигидир. Сулук раҳнамосиз муяссар бўлмас. Иккинчи рукн –

раҳнамога иродат ва муҳаббатдир. Учинчи рукн –

эътиқод ва амалда пирга буткул

бўйсунишдир. Тўртинчи рукн –

ўз фикр

-

андиша ва хоҳиш

-

истагини бутунлай тарк

этмокдир. Бешинчи рукн –

пирнинг бирор сўзига эътироз билдирмаслик. Олтинчи

рукн –

собитлик ва доимийликдир. Файласуф солик олитита рукн ва олтита шарт,

яъни ўн икки нарсада сабот кўрсатиб ҳижоб

-

у пардаларни кўзидан кўтариб, олий

мақомларга етишади, дейди. Шу ўринда, ҳижоб ва мақомни изоҳлаб: ҳижоб асли
тўрттадир: мол

-

дунёга ўчлик, амалпарастлик, катта авлодга кўр

-

кўрона эргашиш,

гуноҳ ишларга ружу қўйиш. Мақомнинг асли ҳам тўрттадир: эзгу сўз, эзгу амал,
эзгу хулқ ва маориф, деб келтиради.

Асарда, маориф деганда кўп нарсани билиш –

маърифатга етиш тушунилади.

Аммо ўн саккиз нарсанинг маърифати сув билан ҳаводек зарурдир, дейилади.
“Доно солик албатта бу ўн саккиз нарсани билиши, илм ул

-

яқин ва айн ул

-

яқин

орқали англаши лозим: дунёнинг маърифати, дунё ишларининг маърифати,
охиратнинг маърифати, охират ишларининг маърифати, ажал маърифати, ажал
ҳикматининг

маърифати, шайтонни билиш, шайтон амрларини билиш, фариш

-

танинг маърифати, фаришта амрининг маърифати, пайғамбарнинг маърифати,
пайғамбар сўзининг маърифати, валийнинг маърифати, валий сўзининг маъри

-

фати, ўзлигинг маърифати, ўз амрининг маърифати, Худонинг маърифати, Худо
сўзларининг маърифати. Хоҳласанг, ўн саккизта, хоҳласанг тўққизта, хоҳласанг
битта деб айт”

[8],

дейди.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

238

Асарда ҳидоят этувчи томонидан солик тарбият борасида: “ҳидоят

этувчи

пир ҳам дастлаб соликни сайд қилар, қўлга тушганидан кейин қоронғи уйга олиб
кирар, тилига банд солар, яъни хилват ва узлатга, кундузи рўза тутмоқ, кечаси
ибодатда бедор турмоққа буюрар, шу билан ҳайвоний қувват ва шайтоний

-

даррандалик майллари кучи кесилар. Ундан кейин ҳодий –

пир соликка ов

қилишни

ўргатар. Соликнинг сайди илм, маърифат, муҳаббат, мушоҳада ва

муоянадир. Сайд қилишни ўрганган солик Подшоҳ ҳузурига етар ва Оламлар
Подшоҳига қурбат –

яқинлик ҳосил қилар. Подшоҳнинг қурбини топган киши эса

гуноҳлар бандидан қутулар ва нажот аҳлидан бўлар”

[8],

дейилади.

Марказий Осиёда сўфийлик мактаблари, оқимлари ва тариқатлари орасида

хожагон тариқати алоҳида ўрин тутади. Ушбу тариқат нақшбандия тариқатини
яралишига назарий асос бўлди. Чунки Баҳоуддин Нақшбанд Юсуф Ҳамадоний ва
Абдухолиқ Ғиждувоний таълимотларига таяниб, хожагон

-

нақшбандия тариқатига

асос солди.

XIII асрда яшаб ижод қилган, Абдухолиқ Ғиждувонийдан тасаввуф таъли

-

мотини ўрганган, Баҳоуддин Нақшбандийнинг маънавий устозларидан ҳисоблан

-

ган, шу билан бирга, “Қутбул

авлиё”

(валийлар йўлбошчиси) унвони билан машҳур

бўлган шахс Хўжа Ориф Ревгарийдир. У тасаввуфнинг ўзак

жиҳатлари ва назарий

масалалари ҳақида баҳс юритиб, шу асосида “Орифнома”

рисоласини ёзиб қолдир

-

ган. Унда тасаввуфнинг тавба мақомига (соликнинг аввалги барча гуноҳларидан
тавба қилиб, келажакда бирор гуноҳ ишни қилмасликка азм

-

у қарор бериши)

алоҳида эътибор қаратилган. Ревгарий тавбани «ислом динининг туғи» деб
таърифлаган ва шу ғоя асосида кўплаб шогирдлар тайёрлаган. Улар орасида энг
машҳури Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавийдир. Тавба қайтиш, пушаймон бўлиш каби
маъноларни англатади. Тасаввуфда соликнинг тариқат сари қадам қўйишидан
олдин қилган барча гуноҳларидан тавба қилиб, келажакда бирор гуноҳ ишни
қасддан

қилмасликка азму қарор этишидир. Бу борада “Орифномада”да: “Соликлар

йўлининг бошланиши ва муридлар саодатининг калити тавбадир. [Пайғамбар]
алайҳиссалом: “Гуноҳлардан тавба қилган киши гуноҳ қилмаган киши бўлади”

,

деганлар. Тавбанинг моҳияти [Аллоҳдан] узоқлик йўлидан [Аллоҳга] яқинлик
йўлига қайтишдан иборатдир”

[4. 11],

дейилади.

Ушбу рисолада яна шуни кузатиш мумкинки, унда ориф учун таълим

мазмуни ҳам белгилаб берилган. Унга кўра, “улуғланиши вожиб бўлган Қуръондан,
буюк Расул ҳадисларидан ва авлиёлар жумласидан бўлган парҳезкор кишилар
сўзларидан панд

-

насиҳат олмоғинг, бошқаларга ҳам тўғри йўлни кўрсатмоғинг

лозим бўлади. Чунки уларнинг барчаси сенинг ҳақиқий биродарларингдир”

[4. 12],

дейилади. Бу ўринда шуни кузатиш мумкинки, тасаввуфнинг биринчи, энг асосий

манбалари ҳамда таълим мазмуни сифатида Қуръон, ҳадис ва авлиёлар панд

-

у

насиҳатлари кўрсатилган ва булар диний таълимнинг асосини ташкил

қилган.

Эътиқод борасида насиҳат келтирилар экан, Ориф Ревгарий: “Эй ориф!

Покдомон ва пок эътиқодли бўлгин. Чунки ғубор босган қалб жисмни [ҳам]
ифлослантиради. [Зеро банданинг Аллоҳ даргоҳида] қабул қилишини ёки рад
этилиши унинг қалбининг қандайлигига боғлиқ бўлади”

[4. 6],

дейилади ва

иймони комил мўмин қандай бўлиши кўрсатиб берилади. Жумладан, кишининг
нафси мол

-

у дунё каби нарсалар қўлга киритилганлигидан лаззатланмаслиги ва

қувонмаслиги, [ушбу нарсалар] қўлдан кетганида эса қайғурмаслиги, ҳар иккала
ҳолат унинг учун бир хил бўлиши лозимлиги таъкидланади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

239

Мўмин эътиқод қилувчи, динга ишонувчи деган маънони англатади.

Қуръонда

мўмин сўзи Аллоҳнинг сифати ва диндор эътиқодининг ички, ахлоқий

томонини акс эттирувчи алоҳида тушунча сифатида қўлланилган. Мўмин оддий
халқ тилида ювош, мулойим одам деган маънони ҳам билдиради.

Рисолада ориф сўзига ҳам таъриф бериб ўтилган. Ориф сўзи билувчи,

хабардор деган маъноларда ифодаланади. Ориф илм билан ахлоқий етукликка
эришган шахс, маърифатли, билимдон, доно киши, деган маънони англатади.
Жумладан: “Орифнома”да, “бу дунё молига берилган кишилар олдида илм ва
маърифатдан сўзлаган киши ориф эмасдир. Одамлар ориф нурини кўрсалар,
ун[инг ҳарорати]да куядилар. Ориф вужуд нурини кўрса, у[нинг ҳарорати]да
куяди. Ориф Ҳақ воситасида Ҳаққа қарайди, олим эса далил воситасида Ҳаққа
қарайди. Важд (фаросот) эгасининг эса буларнинг ҳар иккаласига ҳам эҳтиёжи
бўлмайди”

[4. 12],

дейилади.

Асарда муршид шахси ва унинг сифатлари таърифи ҳам келтирилган. Бунга

кўра: “Муршид деб одамларни бу дунёдан охиратга, маъсиятдан тоатга, очкўзлик

-

дан зуҳдга, қизғанчиқликдан сахийликка, кибрдан хокисорликка, ғафлатдан
хабардорликка, манманлик ва каттасирашдан сақлангувчиликка чорлайдиган,
уларни охиратнинг дўсти ва бу дунёнинг душманига айлантирадиган, Ҳақ
субҳонаҳу ва таолонинг ваъдалари билан манманга айлантирмайдиган ҳамда
[уларга] сақлангувчилик илмини ўргатадиган кишига айтилади”

[4. 16],

дейила

-

ди. Демак, асарда тасаввуфда, тариқат одобларидан сабоқ берувчи муршидни
тўғри йўлга солувчи, пир, раҳбар, йўл бошловчи деган маъноларда изоҳланмоқда.
Қуйида Ориф Ревгарий “Орифномада” муршид шахси ва унинг сифатлари таърифи
келтирилган.

5-

жадвал:

Муршид шахси ва унинг сифатлари

Разолатдан

Фазилатга

Бу дунёдан

Охиратга

Маъсиятдан

Тоатга

Очкўзликдан

Зуҳдга

Қизғанчиқликдан

Сахийликка

Кибрдан

Хокисорликка

Ғафлатдан

Хабардорликка

Манманликдан

Сақлангувчилик илмига

Рисолада “Солик”ка таъриф берилар экан, йўлчи, йўлдан юрувчи деган

маъноларни англатиши қайд этилади. Солик сифатлари борасида “ҳамиша

аброр

ва аҳёр, яъни нек ва фозил одамларга хизмат қилишсин”

[4.

14] ва “нафсини ўзига

бўйсундирсин ва афиф, покиза бўлсин”

[4. 15],

дейилади. Солик тасаввуфда сулук

тариқатни ихтиёр қилиб, уни ўзлаштириш ҳаракатига тушган, лекин ҳали бирор

мақом ёки мартабага эришмаган мурид. Солик ўзига хос одоб қоидаларга риоя
этадиган, тариқат аҳли сирасига киради.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, юқорида номлари келтириб ўтилган

сўфий файласуфлар ва уларнинг тасаввуфий қарашлари бугунги кунда ҳам
тасаввуф таълимотини ўтганишда таълим мазмуни сифатида хизмат қилиб
келади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

240

Айниқса, улар томонидан яратилган дидактик асарларда дин ва тасаввуф

моҳиятининг назарий ва амалий асослари тўла ёритиб берилган.

Бундай типдаги дидактик асарлар ўзида комил инсон тарбиясини мужассам

-

лаштирган ва булар инсон маънавиятини шаклланиши ва тарбияланишига яхши
манба сифатида хизмат қилади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Комил инсон ҳақида тўрт рисола: Фаридиддин Аттор, Султон Валад,

Азизиддин Насафий, Ҳусайн

Воиз Кошифий ижодидан намуналар / Форс

-

тожик

тилидан Н.Комилов тарж. –

Т.: “Маънавият”

, 1997.

Б.

114.

2.

Нишопурий, Шайх Фаридиддин Аттор Достонлар “Мантиқ ут

-

тайр”,

“Асрорнома”, “Илоҳийнома”, “Панднома”, “Булбулнома”, “Уштурнома” / Шайх
Фаридиддин Аттор Нишопурий; Форсийдан. Жамол Камол таржимаси. Масъул
муҳаррир А.Саидов, –

Т.: “Tamaddun”, 2012. –

Б.

552.

3.

Румий Жалолиддин. Маснавийи маънавий /Форсийдан Ўзбекистон халқ

шоири Жамол Камол тарж

.

Т.: “MERIYUS” XHMK. 2010. –

Б.

846.

4.

Шабустарий Шайх Маҳмуд. Гулшани роз: / Ш.

Маҳмуд; сўз боши муаллифи

Э.Очилов. –

Т.: Tamaddun. 2013 –

Б.

144.

5.

Хошимов

К., Нишонова

С., Иномова

М., Хасанов

Р. Педагогика тарихи (ў.қ.).

Т., 1996.

6.

Шайх Нажмиддин Кубро. Тасаввуфий ҳаёт / Таржимон ва нашрга

тайёрловчи: И.Ҳаққул, А.Бектош. –

Т.: Мовароуннаҳр, 2004. –

Б.

264.

7.

Шайх Нажмиддин Кубро. Усули ашара (Ўн усул ва шарҳи) / Таржимонлар:

Иброҳим Ҳаққул, Азиза Бектош Изоҳлар муаллифи: Иброҳим Ҳаққул –

Т.: Ўқитувчи,

2005.

Б.

15.

8.

https://jahonadabiyoti.uz/2019/06/03азизиддин

-

насафий

-

комил

-

инсон

-

китоби/

.

Библиографические ссылки

Комил инсон ҳақида тўрт рисола: Фаридиддин Аттор, Султон Валад, Азизиддин Насафий, Ҳусайн Воиз Кошифий ижодидан намуналар / Форс-тожик тилидан Н.Комилов тарж. – Т.: «Маънавият», 1997, 114 б.

Нишопурий, Шайх Фаридиддин Аттор Достонлар “Мантиқ ут-тайр”, “Асрорнома”, “Илоҳийнома”, “Панднома”, “Булбулнома”, “Уштурнома” / Шайх Фаридиддин Аттор Нишопурий; Форсийдан. Жамол Камол таржимаси. Масъул муҳаррир А.Саидов, – Т.: “Tamaddun”, 2012. – 552 б.

Румий Жалолиддин. Маснавийи маънавий /Форсийдан Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камол тарж. – Т.: “MERIYUS” XHMK. 2010. – 846 б.

Шабустарий Шайх Маҳмуд. Гулшани роз: / Ш.Маҳмуд; сўз боши муаллифи Э.Очилов. – Т.: Tamaddun. 2013 – 144 бет.

Хошимов К., Нишонова С., Иномова М., Хасанов Р. Педагогика тарихи (ў.қ.). – Т., 1996.

Шайх Нажмиддин Кубро. Тасаввуфий ҳаёт / Таржимон ва нашрга тайёрловчи: И.Ҳаққул, А.Бектош. – Т.: Мовароуннаҳр, 2004. – 264 б.;

Шайх Нажмиддин Кубро. Усули ашара (Ўн усул ва шарҳи) / Таржимонлар: Иброҳим Ҳаққул, Азиза Бектош Изоҳлар муаллифи: Иброҳим Ҳаққул – Т.: Ўқитувчи, 2005. – 15 б.