Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The role of digitization in the transformation of the
activities of commercial banks
N. RUZIEV
1
National Bank of economic activity of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received January 2021
Received in revised form
30 January 2022
Accepted 20 February 2022
Available online
15 March 2022
The article analyzes the role of digitization in the
transformation of banking activities, the importance and
prospects of remote use of banking services on the basis of the
experience of foreign countries. The article also shows the
importance and convenience of digitizing the banking system,
works that should be carried out in this direction in our
republic.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss2/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
banking,
digitization,
transformation,
ecosystem,
digital banking,
neobank,
identification,
IT,
innovation,
online platform.
Тижорат
банклари
фаолиятини
трансформация
қилишда
рақамлаштиришнинг ўрни
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
банк,
рақамлаштириш,
трансформация,
экотизим,
рақамли банк,
необанк,
идентификация,
IT,
инновацион,
онлайн платформа.
Мақолада
банклар
фаолиятини
трансформация
қилишда
рақамлаштиришнинг тутган ўрни, банк хизмат
-
ларидан масофадан туриб фойдаланишнинг аҳамияти ва
истиқболлари хорижий мамлакатларнинг тажрибаси
асосида таҳлил қилинган. Шунингдек, мақолада банк
тизимини рақамлаштиришнинг аҳамияти ва қулайлик
-
лари, ушбу йўналишда республикамизда амалга ошири
-
лиши лозим бўлган ишлар кўрсатиб берилган.
1
Employee of the National Bank of economic activity of the Republic of Uzbekistan. Tashkent, Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
12
Роль цифровизации в трансформации деятельности
коммерческих банков
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
банковское дело,
цифровизация,
трансформация,
экосистема,
цифровой банкинг,
необанк,
идентификация,
ИТ,
инновации,
онлайн
-
платформа.
В данной статье, анализируется роль цифровизации в
трансформации банковской деятельности, важность и
перспективы дистанционного использования банковских
услуг, на основе опыта зарубежных стран. В статье, также
показана важность и удобство оцифровки банковской
системы, и работы которые возможно, требуются провести
в банковском направлении Узбекистана.
Рақамлаштириш банк тизимини ривожлантиришнинг асосий драйвери
бўлиб, банк ва мижоз ўртасида ўзаро ишонч ва шаффофликни оширади. Бундан
бир неча йил олдин банклар мижозларига хизмат кўрсатиши учун ҳар хил
қоғозбозликларни талаб қилган бўлса, бугун эса мижоз банк биноси қаерда
эканлигини билмасдан ҳам банк хизматларидан фойдаланмоқда. Масалан, мижоз
ўзининг пластик картасидаги пул маблағларини бир валютадан иккинчисига
бемалол айрибошлаши, хоҳлаган пайтида онлайн тарзда кредит олиши ва уни
сўндириб бориши мумкин. Шу каби яратилган енгилликларнинг туб замирида
илғор инновацион ғоялар ва технологиялар ётади. Бир пайтлар мобиль банкинг
-
нинг амалиётга жорий қилинишига инновация сифатида қаралган бўлса, ҳозирда
бу технологиясиз ҳаётимизни тасаввур қилиш қийин. Бунинг ташқари, мобиль
банкинг технологиясига банклар учун минимум шарт сифатида қараш бошланди.
“Рақамлаштириш”
сўзи, аслида, янги атама бўлиб, инновацион бошқарув ва
иш юритишда IT дастурларини жорий этиш ва улардан самарали фойдаланиш
натижасида электрон тўловлардан тортиб, масофавий банк хизматлари ва
электрон ҳукуматгача бўлган барча тизимларда ахборот технологияларининг кенг
қўлланилишини
назарда тутади [1].
Иқтисодиётни рақамлаштиришни банк тизимини рақамлаштиришсиз тасав
-
вур қилиш қийин, чунки банк тизими иқтисодиётнинг локомотиви ҳисобланади.
1983 йилда Буюк Британияда банк мижозларига телефон орқали
компьютерга уланган ҳолда ўзининг омонатларини текшириш, банкдаги ҳисоб
рақамидан тўловлар ва пул ўтказмаларини амалга ошириш имконини берувчи
Homelink тизими яратилди. Ўша йили АҚШда ҳам худди шунга ўхшаган Pronto
тизими ишга туширилди. Лекин одамлар Homelink ва Pronto тизимларга
ишончсизлик билан қарайди, лекин интернет тармоғи кенг ёйилиши билан ушбу
тизимлардан кенг фойдаланиш бошланди. 2001 йилда Bank of Amerika 1 млрд.
АҚШ доллари миқдорида онлайн хизматлар кўрсатиб, электрон
-
банкинг соҳасида
биринчи илғор банк бўлди. Мазкур банк 2017
йилда ўзининг 3 та рақамли
(необанк) филиалини очди [2]. Payments Industry Intelligence портали маълумот
-
ларига кўра, 2018 йилда дунёда 60 та рақамли –
необанк бўлган бўлса, бу
кўрсаткич 2021 йилга келиб 319 тани ташкил қилди, улар ишлатадиган
пулларнинг 90 фоизини электрон пуллар ташкил қилади [3].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
13
Citi Group ҳисоб
-
китобларига кўра, рақамлаштириш натижасида банкларда
ортиқча ишчи кучи юзага келади, мазкур иш ўринларини қисқартириш
банкларнинг операцион харажатларини тенг ярмигача қисқартиришга олиб
келади. Бундан ташқари,
Accenture
ўтказган тадқиқотларга кўра, рақамлаштириш
бўйича илгарилаб кетган банкларнинг капитал рентабеллиги 0,9 фоизга ошган,
аксинча, бу соҳада оқсаётган банкларда мазкур кўрсаткич 1,1 фоизга тушиб кетган.
Accenture таҳлилчилари келажакда ушбу фарқ янада катталашишини
таъкидлайди.
Банк фаолиятида рақамлаштириш жараёнининг ривожланиш даражасини
пандемиядан “олдинги” ва “кейинги” даврга бўлиш мумкин.
Deloitte
ҳисоботига
кўра, дунёдаги банкларнинг 60 фоизи коронавирус пандемияси даврида ўз
офисларини ёпиб, тўлиқ онлайн хизмат кўрсатишга ўтди. Жумладан, республика
-
мизда ҳам пандемия даврида рақамли банк тизимига ўтиш ва масофадан хизмат
кўрсатиш жараёни анча тезлашди. Банк мобиль иловалари ва турли необанк тўлов
тизимлари ўртасида рақобат кучайиб, мижозларга турли чегирма ва имтиёзлар
тақдим этилди. Бу эса хизмат сифатининг ошиши ва хизматлар нархининг
тушишига олиб келди.
Digital Banking Report муаллифи, рақамли банк соҳасида мутахассис
ҳисобланган
Джим Марус янги авлод банкларининг “бешта ҳақиқат”ини келтириб
ўтади. У ўзининг фикрларини қуйидагича асослаб беради:
Офлайн хизмат кўрсатиш соҳаларига эмас, балки “рақамли” соҳаларнинг
ривожланишига инвестиция киритиш керак. Охирги беш йилда АҚШ банклари
офисларига келувчилар сони 60 фоизга пасайган. Шунингдек, бу тенденция бутун
дунёда ҳам кузатилган. Бугунги кунда янги банк офисларининг очилишига сармоя
киритиш, эртага у ерларга ҳеч ким келмаслиги эҳтимолини инобатга олган ҳолда,
асоссиз бўлиб кўринади.
Банк мижозлари онлайн ҳисобрақамлар
очиш ва юритишни хоҳлашмоқда.
Аксарият банк мижозлари офисларга бориш ва навбатда туришни хоҳлашларини
кўрсатадиган тадқиқотларга ишонмаслик керак. Дарҳақиқат, мижозлар офисга
боришлари керак, чунки уларга алтернатива йўқ. Агар бир неча телефон тугма
-
ларини босиш орқали ҳисобрақам очиш имконини берадиган яхши банк
иловалари пайдо бўлса, улар бундан, албатта, фойдаланадилар.
Банклар томонидан доимо янги мижозларни жалб қилиш тизими ишлаб
туради. Агар банк янги мижозларни жалб қилишда манзилли, оммавий, мобил ва
онлайн реклама воситаларидан фойдаланса, бу ўз самарасини беради.
Истеъмолчилар алоҳида эътиборни хоҳлашади. Агар мижозга ўзи бориб
турадиган қаҳвахона, авиакомпания ёки меҳмонхонада алоҳида эътибор
қаратилса, у ўз жамғармаларини сақлайдиган банкда ҳам шу эътиборни кутишга
ҳақли ҳисобланади. Молиявий хизмат кўрсатмайдиган ташкилотлар банкларга
қараганда
ўз мижозларига кўпроқ эътибор қаратишади.
Оддийлик ҳар доим ғалаба қозонади. Рақамли банклар ривожланаётган янги
даврда мижозларга банк маҳсулотлари ва хизматларининг энг оддий усулларини
таклиф қила оладиган ташкилотлар ғолиб чиқади. Энг оммалашган дастурларга
эътибор берадиган бўлсак, уларнинг барчаси бир неча тугмаларни босиш орқали
натижаларга эришиш имконини беради. Булар, масалан, Ub
er, Amazon, Google,
PayPal кабилардир. Банк иловалари ҳам шулар каби содда ва тушунарли бўлиши
керак.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
14
Джим Маруснинг фикрича, бу “бешта ҳақиқат” банк жамоатчилиги томони
-
дан қабул қилинмас экан, рақамли банклар даври бошланиши ҳақида сўз
юритишнинг маъноси
йўқ [4].
Джим Маруснинг фикрларига қўшимча равишда, Билл Гейтснинг 1994 йилда
“Бизга банклар эмас, банк хизматлари керак” деган мулоҳазали гапини келтириш
ўринли бўлади [5].
Шу ўринда, рақамли банклар ва анъанавий банклар ўртасидаги қуйидаги
фарқларни санаб ўтиш мумкин.
Рақамли банкларнинг асосий хусусиятлари:
•
ўзининг филиаллар тармоғини кенгайтиришга эҳтиёжнинг йўқлиги;
•
банк ва мижоз ўртасида 100% масофавий
-
онлайн алоқалар ўрнатилганлиги;
•
сифатли ва қулай мобиль илованинг мавжудлиги;
•
омонат (депозит) ва кредитлар бўйича жозибадор фоиз ставкаларининг
шартлари мавжудлиги;
•
сифатли, қулай ва узлуксиз ишловчи “мижозларни қўллаб
-
қувватлаш
марказлари”нинг мавжудлиги.
Юқоридаги хусусиятлар трансакциялар ва хизматлар таннархининг тушиши
билан бир пайтда улар ҳажмининг ошишига олиб келади. Рақамли банк харажат
-
лари ичида асосий ўринни дастурий таъминотнинг узлуксиз ишлаши ва уларни
модернизация қилиш учун қилинган харажатлар эгаллайди.
Анъанавий хусусий ва давлат банкларининг асосий хусусиятлари:
•
филиал ва банк хизматлари марказларининг барча туман, шаҳар ва
вилоятларда мавжудлиги, хизмат сифатига етарли эътибор берилмаслиги;
•
банк ва мижоз ўртасидаги мулоқотнинг узлуксиз йўлга қўйилмаганлиги ва
сифатининг пастлиги;
•
мобиль илованинг “номига” мавжудлиги, техник носозликлар туфайли бир
пластик картадан иккинчисига пул ўтказмалари ва коммунал тўловларни амалга
оширишда сурункали узилишлар рўй бериб туриши;
•
омонат (депозит) фоиз ставкаларининг пастлиги, кредит ажратиш шарт
-
ларининг шаффоф эмаслиги;
•
“мижозларни қўллаб
-
қувватлаш марказлари” иш фаолиятининг суст йўлга
қўйилганлиги, марказ ходимларининг банк хизмати ва маҳсулотлари тўғрисида
етарли маълумотга эга эмаслиги сабабли саволига қониқарли жавоб олиши учун
мижознинг банк таркибий бўлинмаларининг бир неча ходимлари билан гаплашиб
чиқиш ҳолатларининг мавжудлиги.
Рақамлаштирилган ҳужжат алмашинувига ўтиш қуйидагиларга олиб келади:
•
ҳужжатлар
йўқолмайди, ходим керакли файлларни иш столи ва ҳужжатлар
жавони ва турли маълумотлар базасидан қидирмайди;
•
рақамлаштирилган платформа турли маълумотлар базаси, жумладан,
давлат статистика қўмитаси, давлат персоналлаштириш маркази, Пенсия жамғар
-
маси, кредит ахборотлари миллий марказининг электрон маълумотлар базаси
билан интеграция қилинади;
•
ҳужжатлар
ягона маълумотлар базасида сақланади, фойдаланувчи хато
қилмайди, чунки у текст билан ишламайди, балки анкетадаги берилган қиска
саволларга жавоб беради, холос. Ҳужжат турли интеграциялашган реестрлардаги
маълумотлар асосида автомат тарзда шаклланади;
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
15
•
ҳужжатларда
ягона корпоратив услуб (шрифт, абзац, логотип, ранг)
сақланиб қолади;
•
ходимлар ҳаммаси ягона платформада фаолият кўрсатади, яъни банк
раҳбарлари ўз ходимларига тегишли топшириқ ва кўрсатмаларни шу платфомада
бериб боради.
Банк фаолиятини рақамлаштиришда математик моделлаштириш ва
информатикадан ўринли фойдаланилса, жуда мураккаб жараёнларнинг ҳам
математик моделини яратиш мумкин бўлади. Шунингдек, математик моделлар
рақамлаштириш жараёнида жуда қўл келиб, турли банк операцияларини тез ва
ишончли, шунингдек, камроқ харажатлар билан рақамлаштириш имконини
беради. Шу ўринда, немис классик файласуфи Иммануэл Кантнинг: “Фан
таркибида математика қанча бўлса, шунча ҳақиқат бор”, деган образли фикрини
рақамлаштиришга нисбатан ҳам айтса бўлади.
Банк фаолиятини рақамлаштиришнинг салбий оқибатларига ҳам тўхталиб
ўтиш лозим, масалан, фирибгарлар мижозларни ишонтириш, алдаш йўли билан
уларнинг ҳисоб рақамларидаги пулларни ўзларининг аноним электрон ҳисоб
рақам (чўнтак)ларига ўтказиб олиш хавфи мавжуд. Шунинг учун банк фаолиятини
рақамлаштириш жараёнида мижозларнинг ҳисоб рақамларидаги пуллар хавфсиз
-
лигини техник жиҳатдан таъминлаш ва мижозларнинг киберхавфсизлик бўйича
билимларини ошириб боришга алоҳида эътибор қаратиш лозим.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.01.2018 йилдаги ПФ–
5296-
сонли
“Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомил
-
лаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан, Марказий банкка
чакана хизматларга ихтисослашган “рақамли”
банклар ва банк бўлинмаларини
ташкил этиш, инновацион банк технологияларидан фаол фойдаланган ҳолда
масофавий банк хизматлари кўрсатишни такомиллаштириш мақсадида танқидий
қайта
кўриб чиқилишини таъминлаш вазифаси қўйилди. Шундан келиб чиқиб,
2020 йилда Anorbank ва TBС Bank рақамли банклари, 2021 йилда эса Bank Apelsin
рақамли банки рўйхатга олинди [6].
ТВС bank, Anorbank ва Bank Apelsin рақамли банклари ўз фаолиятини
бошлаши билан бир пайтда бошқа тижорат банклари ҳам ўзларининг мобиль
иловалари орқали тақдим этилаётган банк хизматлари кўламини кенгайтира
бошлади. Бу эса тижорат банклари ўртасида, том маънода, рақабат юзага
келганлигидан далолат беради.
Эндиликда мижозлар банк мобил иловалари орқали исталган банкка
омонатлар қўйиш ва уларни бошқариши, бундан ташқари, саноқли дақиқалар
ичида онлайн кредитлар олиши ва уларни қайтариб бериши ҳам мумкин бўлди.
Рақамлаштиришни ривожлантиришнинг ҳуқуқий асоси ҳам такомил
-
лаштирилиб борилмоқда, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил 5 октябрдаги ПФ–
6079-
сон “Рақамли Ўзбекистон –
2
030” стратегиясини
тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги
Фармони асосида мижозларни масофадан туриб идентификация (lifeness check)
қилишга
рухсат берилди, натижада, банкка келмасдан, ҳеч қандай шартномага
имзо чекмасдан туриб, банк хизматлари ва маҳсулотларидан фойдаланиш
имконияти яратилди [7]. Банк хизматларини рақамлаштириш пул айланма
-
ларининг шаффофлигини таъминлаш баробарида яширин иқтисодиётнинг барҳам
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
16
топишига, шунингдек, иқтисодиётнинг жадал суръатларда ўсишига хизмат
қилади. Шу билан бирга, рақамлаштириш яширин иқтисодиётни қисқартириш
орқали солиқ тушумларини ошириш, пировардида, қўшимча иш ўринлари яратиш
ва ялпи ички маҳсулотнинг ўсишига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади.
Рақамлаштиришга кенг эътибор қаратиб, уни ривожлантиришга катта
сармоя киритаётган банклар эскича (анъанавий) тарзда хизмат кўрсатаётган
банклардан кўра бир неча баравар кўпроқ мижозларни жалб қилиб, қўшилган
қийматнинг
сезиларли даражада ошишига эришмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлиқ назоратида бўлган
қонуний тўлов воситаси ҳисобланган фиат пуллар ўрнини рақамли валюталар,
хусусан, криптовалюталар эгаллаши эҳтимоли мавжуд. Нақд валютасиз жамият
қуриш
бўйича давлатлар ўртасида ўзаро рақобатлашиш авж олган. Бу жараён
тезкор ва кам харажатли трансакцияларни амалга ошириш учун имкон яратиш
билан бир пайтда тахаллус ортига бекинган томонларнинг ноқонуний фаолиятни
молиялаштиришда иштирок этиш хавфини кучайтиради.
Банк тизимини рақамлаштиришдаги асосий муаммолар бу –
малакали
IT мутахассисларининг етишмаслиги, интернет тезлиги ва қамровининг пастлиги
ҳисобланади. Лекин юртимизда IT мутахассисларини етиштириш, уларнинг
малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда, масалан, ташкил
этилаётган технопаркларда иш олиб борувчи кадрлар малакасини ошириш бўйича
БААдан келган мутахассислар билан ҳамкорликда Республика бўйлаб “1 миллион
дастурчилар” (Million Uzbek Coders) лойиҳаси эълон қилинди. Мазкур лойиҳада
иштирок этиш учун жами 20
000 иштирокчи рўйхатдан ўтган, 2
000 га яқин
иштирокчи сертификат олган ва 650 нафар иштирокчи ушбу курс битирувчилари
бўлган [8].
Швейцариянинг консалтинг компанияси Business & Finance Consulting (BFC)
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Банк хизматлари истеъмол
-
чиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати билан биргаликда банклардаги
хизмат сифатини “яширин мижоз” орқали 11 та банкнинг 6 та ҳудудда жойлашган
60
та филиалида ўрганади. Ўрганиш натижасида филиалларнинг ярмигина
“электрон навбат” қурилмалари билан жиҳозланганлиги, уларнинг 3/1 қисми соз
ҳолатда эканлиги аниқланади.
Кредит сўраб мурожаат қилган “яширин мижоз”га қуйидаги сабабларга кўра
кредит ажратиш рад этилди:
•
ходимнинг шахсий фикрига кўра, масалан, банк ходими “бизни 500,0 млн.
сўмлик кредит қизиқтирмайди, Сизга бошқа банкка мурожаат қилишни тавсия
қиламиз” қабилида жавоб беради;
•
кредит ажратиш шартларининг шаффоф эмаслиги сабабли, масалан, банк
филиалларининг бирида “яширин мижоз”га ҳисоб рақам очгандан 3 ой ўтиб, қайта
мурожаат қилиш лозимлиги мижозга уқтирилди;
•
банк ходими мижознинг қишлоқ жойида яшаши сабабли бошқа филиалга
йўналтирди.
Бундан ташқари, BFC томонидан онлайн
-
чат банкларнинг яримида
мавжудлиги, уларнинг фақатгина ярми тўлақонли ишлашини аниқлади.
Тижорат банкларида кузатилган мазкур камчиликлар рақамли банклар ва
электрон тўлов тизимларининг (Fintech лойиҳалари) мижозларни жалб қилишига
замин яратди. Ўзбекистон чакана молия бозорида Click, Payme, Oson, U
-
Pay каби
электрон тўлов тизимлари ўз ўрнига эга.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
17
Fintech компанияларининг ҳуқуқий мақомини “нобанк кредит ташкилоти”га
ўзгартириш уларга аҳолининг кенг қатламларига қулай шартларда онлайн
кредитлар тақдим этиш имконини беради. Бу молия бозорида соғлом рақобатнинг
янада кучайишига олиб келади [9].
Ўзбекистонда қонунчилигидаги кўчмас мулк ва автотранспорт воситаси
гаровининг фақат ёзма тартибда расмийлаштириш тўғрисидаги талаб мавжуд, бу
эса, ўз навбатида, рақамли банкларни гаров таъминоти талаб қилинмайдиган
кредит турларинигина мижозларга тақдим қилиш билан чекланишига сабаб
бўлмоқда.
Рақамли банкларда барча ҳужжатлар электрон шаклда бўлганлиги сабабли
мижозлар сонининг кўпайиши билан улар тўғрисидаги маълумотларни ишончли
сақлаш учун йирик серверларга эҳтиёж кучайиб бормоқда. Бугунги кунда дунёдаги
компанияларнинг 95 фоизи маълумотлар базасининг моддий кўринишдаги
серверлардан кўра сиғими чекланмаган “булутли”
(виртуал) сервисларда сақлаш
-
ни афзал кўради [10]. Ўзбекистонда Республикаси қонунчилигида 2021 йилнинг
1 апрелидан фуқароларнинг шахсий маълумотларини республика ичида жойлаш
-
ган сервислардагина сақлашга
рухсат берилди. Афсуски, Яндекс.Диск, Google
Drive,
Dropbox, GoogleDocs, SalesForce-
CRМ ва ERP каби жаҳоннинг йирик компания
-
ларининг серверлари республикамиздан ташқарида жойлашган. Бу келажакда
ўзимизнинг Uzcloud.uz
FileCloud.uz
каби миллий “булутли”
сервислармизга бўлган
талабнинг ошишига олиб келади.
Келажакда смарт
-
браслет, узук, соат, турли тақинчоқлар каби NFC
-
гаджет
-
ларидан тўловни амалга ошириш амалиётини йўлга қўйиш рақамлаштириш
жараёнига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади.
McKinsey консалтинг ташкилоти ҳисоботига кўра, дунёдаги банкларда
хусусий капитал рентабеллиги (ROE) бир жойда муқим туриб қолган, яъни охирги
10 йилда бу кўрсаткич ўртача 8
-
10 фоиз атрофида бўлган. Бу кўрсаткич 2025 йилга
бориб 5,2–9,3 фоиз оралиғида бўлиши тахмин қилинмоқда [11]. Мазкур ҳолат банк
тизимининг молиявий хизматлар билан чекланиб қолмай, экотизим механизмини
ривожлантиришга ундамоқда. Бунда электрон тижорат онлайн платформалари
банкларга ўз мижозлари билан яқин алоқада бўлиб туриш билан бирга уларнинг
молиявий аҳволи, психологик портрети, хоҳиш
-
истакларини аниқлаш имконини
беради.
Экотизимни икки хил усулда ташкил этиш мумкин: биринчиси, мижознинг
барча кундалик эҳтиёжларини битта илова ёрдамида қондирувчи умумий
экотизим (lifestyle banking), иккинчиси, мижознинг фақатгина битта (уй
-
жой
савдоси, таълим, тиббиёт ва бошқа) соҳадаги эҳтиёжларини қондирувчи алоҳида
экотизим. Экотизим ёрдамида банк ва мижоз ўртасида жисмоний контактсиз
алоқа ўрнатилиб, молиявий операциялар (электрон тижорат) “инсон омили”сиз
амалга оширилади.
Россия Марказий банкининг 2021 йил апрель ойидаги “Экотизимлар:
тартибга солиш бўйича ёндашувлар” номли маърузасида қайд этилишича,
“Бугунги кунда деярли барча жаҳон бозорларида рақамли платформалар ва
экотизимларга асосланган иқтисодий муносабатларга ўтилиши бир қатор
омилларнинг таъсири натижаси ҳисобланади: технологик ўзгаришлар,
истеъмолчилар талаби томонидан географик тўсиқларнинг бартараф этилиши,
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
18
маржа ва акциядорлар даромадларини ошириш нуқтаи назаридан анъанавий
бизнес
-
моделлар имкониятининг чекланганлиги рақамли платформалар ва
экотизимларга асосланган иқтисодий муносабатлар бизнесни сифат жиҳатдан
қайта
қуришга олиб келади... Жаҳоннинг энг йирик халқаро экотизимлари
сифатида АҚШнинг Google, Apple, Facebook ва Amazon (GAFA) ҳамда Хитойнинг
Al
ibaba ва Tencent технологик компаниялари қайд этилади. Ушбу бигтех
-
компаниялар рақамли платформалар ва бозорнинг ёндош сегментларини ўз
таъсири остига олиши молиявий имкониятларни кенгайтириш ва мижозларни
оммавий жалб этиш орқали молиявий хизматлар бозоридаги мавқеини ошириб
боришмоқда” [12].
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
https://review.uz/post/banki-i-dengi-v-cifrovoy-transformacii;
2.
Борис Паньшин. Цифровая трансформация. цифровая экономика: понятия
и направления развития. //Наука и инновации. №3 (193). 2019 г.с. 53;
3.
https://finance.uz/index.php/ru/fuz-menu-economy-ru/11083-uzbekistan-v-
tsifrovoj-ekonomike.
4.
https://thefinancialbrand.com/70414/digital-banking-truths-strategies-trends/
–
интернет сайти маълумотлари.
5.
Кох
Л.В. Принципы и механизмы повышения эффективности банковской
деятельности на основе использования инноваций: автореферат дисс… д
-
ра экон.
наук. –
Иваново, 2010. –
С
. 21.
6.
https://gubkin.uz/ru/sveden/1501/cifrovaya-ekonomika-i-analiz-cifrovizacii-
deyatelnosti-bankov-uzbekistan.
7.
https://review.uz/oz/post/raqamli-iqtisodiyot-sohasida-qanday-ozgarishlar-
roy-berdi.
8.
https://www.gazeta.uz/ru/2019/11/21/million-uzbek-coders.
9.
https://www.spot.uz/ru/2021/12/14/fintech/.
10.
https://kapital.uz/cloud-market-prospects/.
11.
https://www.vedomosti.ru/finance/blogs/2019/06/27/804788-
bankovskaya-ekosistema.
12.
www.cbr.ru
–
ЦБ РФ «Экосистемы: подходы к регулированию». апрель
2021.
–
С
. 6.
