Авторы

  • Лазиз Нематов
    стажер-исследователь, Бухарский инженерно-технологический институт, Бухара, Узбекистон

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss2/S-pp56-63

Ключевые слова:

техническое обучение инновация инновационные технологии инженер специалист нетрадиционное обучение технология обучения

Аннотация

Данная статья, посвящена актуальным вопросам методики преподавания предмета “Элетротехника и электроника” в высщих учебных заведениях. Изучению, современными педагогическими и информационными технологиями. В ней, освещены вопросы развития технического образования на основе, нетрадиционных методов и информационных технологий. Анализируется, эффективность использования современных педагогических и информационных технологий при обучении и подготовки высококвалифицированных специалистов-инженеров.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Using the possibilities of modern pedagogical and

information technologies in teaching the subject

“electrical engineering and electronics” in technical higher

educational institutions

Laziz NEMATOV

1

Bukhara Institute of Engineering and Technology

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received January 2021

Received in revised form

30 January 2022

Accepted 20 February 2022

Available online

15 March 2022

This article is devoted to topical issues of teaching methods

of the subject

Electrical engineering and electronics

in higher

educational institutions. Studying, modern pedagogical and

information technologies. It highlights the issues of the

development of technical education based on non-traditional

methods and information technologies. The effectiveness of the

use of modern pedagogical and information technologies in the

education and training of highly qualified specialists-engineers

is analyzed.

2181-

1415/©

2022 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss2/S-pp

56-63

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

technical training,

innovation,

innovative technologies,

information technology,

specialist engineer,

non-traditional training,

training technology.

Техника

олий

таълим

муассасаларида

“электротехника ва электроника” фанини ўқитишда

замонавий педагогик ва ахборот технологиялари

имкониятларидан фойдаланиш

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

техник таълим,

инновация,

инновацион

технологиялар,

ахборот технологиялари,

муҳандис мутахассис,

ноанаънавий таълим,

таълим технологияси.

Мазкур мақола техника олий таълим муассасаларида

“Электротехника ва электроника” фанини ўқитишда

замонавий педагогик ва ахборот технологияларидан

фойдаланишнинг долзарб масалаларига бағишланган

бўлиб, унда юқори малакали муҳандис мутахассисларни

тайёрлашда

“Электротехника ва электроника” фанини

ўқитиш жараёнидаги замонавий педагогик ва ахборот

1

Trainee researcher at the Bukhara Institute of Engineering and Technology. Bukhara, Uzbekistan.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

57

технологиялардан фойдаланиш самарадорликлари, ўқитиш

-

нинг ноанъанавий усуллари, ахборот технологиялари

асосида техник таълимни ривожлантириш масалалари

ёритилган.

Исползования

возможностей

современных

педагагических и информационных технологий при

преподовании

предмета

«электротехника

и

электроника»

в технических высших учебных

заведениях

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

техническое обучение,

инновация,

инновационные

технологии,

информационные

технологии,

инженерспециалист,

нетрадиционное обучение,

технология обучения.

Данная статья, посвящена актуальным вопросам

методики преподавания предмета «Электротехника

и

электроника»

в высших

учебных заведениях. Изучению,

современными педагогическими и информационными

технологиями. В ней, освещены вопросы развития

технического образования на основе, нетрадиционных

методов и информационных технологий. Анализируется,

эффективность

использования

современных

педагогических и информационных технологий при

обучении и подготовки высококвалифицированных

специалистов

-

инженеров.

КИРИШ

Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг ўз ривожланиш йўлини

танлаб ривожланиб бормоқда. Бу йўл демократик ҳуқуқий давлат, ижтимоий

йўналтирилган бозор иқтисодиёти ва кучли фуқаролик жамияти қуришга

йўналтирилган кенг кўламли ислоҳотлар йўлидир.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралда

“Ахборот технологиялари ва коммуникатсиялари соҳасини янада такомил

-

лаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги

ПФ–

5349-

сонли Фармони қабул

қилинди. Фармонда

ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида

кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг амалдаги

тизими ИТ

-

технологиялар ривожланишининг тезкор суръатларини ҳисобга

олмаяпти, шунингдек, таълим беришнинг илғор услубларини жорий этиш учун

хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим муассасалари билан самарали

мулоқотни ташкил қилиш имконини бермаётганлиги

муаммо сифатида

таъкидланган.

АДАБИЁТЛАР ТАХЛИЛИ

Юқоридаги ҳуқуқий меъёрий ҳужжатлар асосида олий таълимда

инновацион ва ахборот коммуникацион технологияларидан фойдаланиш бугунги

таълим тизими олдида турган долзарб масалалардан ҳисобланади. Муҳандислар

тайёрлашда “Электротехника ва электроника” фанини ўқитишда замонавий

педагогик ва ахборот технологиялардан фойдаланишнинг сифат ва самарадор

-

лигини ошириш

ҳамда ноаънавий усуллар орқали ташкил этиш масалалари

ўрганилади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

58

Маълумки, талабани шахс, мутахассис, фуқаро сифатида шакллантириш олий

таълимнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Талаба мустақил фикрлашга,

изланишга, фан, техника, маданият ва жамиятдаги фундаментал ва ҳаётий амалий

муҳим муаммоларни ҳал этиш жараёнидаги мулоқотга тайёр бўлиши керак. Бундай

талаб замонавий меҳнат бозори учун рақобатбардош битирувчиларни тайёрлаш

-

даги муҳим ижтимоий

-

иқтисодий вазифа ҳисобланади [12].

Таълим тизимини модернизация қилишнинг устувор йўналишларидан бири

ва муҳим вазифа –

бу

мазкур тизимни бошқариш моделини модернизация қилиш

ҳисобланади. Замонавий шароитларда таълимни бошқариш –

бу

,

биринчи

навбатда

,

таълимни ривожланиш жараёнини бошқариш ҳисобланади. Таълим

статистикаси ва

таълим сифат кўрсаткичларининг ягона тизимини ҳамда

таълимни мониторинг қилиш

тизимини яратиш зарур бўлади [10].

Ахборот

-

коммуникация технологияларини таълим жараёнига

кенг кўламда жорий қилиш қуйидагиларни беради [11]:

Ҳозирги кунда ёшлар вазиятни танқидий таҳлил қилиши ва мавжуд зарур

бўлган ахборотларни таҳлил қилиш асосида оқилона қарорларни қабул қилиши

лозим.

Танқидий фикрлаш қобилияти маълум бир ўқув муҳитида шаклланиши

лозим. Танқидий фикрлаш қизиқувчанликни намоён этиш ва тадқиқот

усулларидан фойдаланишни англатади. Танқидий фикрлаш маълум бир масала

бўйича нуқтаи назарни ишлаб чиқиш ва мантиқий далиллар билан ушбу нуқтаи

назарни ҳимоя қилишни кўзда тутади. Таълим олувчида танқидий фикрлашни

ривожлантириш вазиятни баҳолаш, асосланган қарорларни қабул қилиш,

ўзгараётган мураккаб ҳаётнинг

мазмунини тушуниб етиш, шахснинг

ўсиши учун

шароитлар яратишга имкон беради.

Танқидий фикрлашни ривожлантиришга имкон берувчи методик воситалар

кўпдир. Уларнинг кўпчилиги ўқитувчи томонидан ўқув машғулотларида

инновацион ўқитиш методлари шаклида қўлланилади. Улардан тизимли ва

мақсадга йўналтирилган ҳолда фойдаланиш муҳим ҳисобланади. Бунда ўқитувчи

-

нинг вазифаси таълим олувчига нисбатан фаолият олиб бориши ва унинг

эҳтиёжларини қондириш ҳисобланади. Ўқитувчи таълим олувчиларнинг мустақил

фикрлаш фаолиятини ташкил этиши лозим. Таълим олувчи ғояларни бериши,

мустақил ёки кичик гуруҳ таркиби фаолиятига баҳо бериши лозим. Инновацион

ўқитиш методининг норматив ўқитиш методидан асосий фарқи шундаки, у

шахснинг барча салоҳиятли қобилиятларини ривожлантиради. Бунда норматив

ўқитиш методи ҳам

,

инновацион ўқитиш методи ҳам келажакка турлича қарашини

таъкидлаш лозим [8].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

59

Норматив ўқитиш методи такрорланадиган вазиятларда фаолият юритиш

қоидаларини ўзлаштиришга йўналтирилган бўлса, инновацион ўқитиш методи эса

тубдан янги вазиятларда таълим олувчиларга ҳамкорликда ҳаракат қилиш

қобилиятларини ривожлантиради. Инновацион ўқитиш методи доимо қадрият

-

ларни қайта кўриб чиқишга ва ўзгармайдиган аҳамиятга эга бўлган қадриятларни

сақлашга интилади.

МУХОКАМА ВА НАТИЖА

Ҳозирги кунда инновациялар таълим жараёнидаги муносабатларни уйғун

-

лаштириши, унинг натижаларини жамият ва инсоннинг индивидуал эҳтиёжлари

талабларига мос келувчи ҳолатга келтириши, ижтимоий фойдали ва муваф

-

фақиятли шахснинг

шаклланиши муаммоларини ҳал этиши лозим [8].

Педагогик технологиялар аниқ таълим бериш ёки тарбия жараёнида

педагогик жараённи амалга ошириш билан боғлиқдир. Педагогик жараён –

мавҳум, назарий тушунча бўлиб, уни амалга ошириш учун маълум бир моделни

яратиш зарур ва унинг асосида аниқ педагогик технологияни яратиш мумкин [9].

Замонавий ривожланиш босқичида таълим тизимининг сифати ва

самарадорлигини оширишнинг истиқболли йўналиши бўлиб, таълим амалиётига

илғор таълим технологияларини жорий қилиш ҳисобланади. Таълим техно

-

логияси –

таълим бериш, техник, инсон ресурслари ва уларнинг ўзаро таъсирини

эътиборга олган ҳолда билимларни ўзлаштиришнинг барча жараёнини яратиш,

қўллаш ва аниқлашнинг тизимли методи бўлиб, таълим шаклларини оптимал

-

лаштиришни ўз олдига вазифа қилиб қўяди. Ушбу фикр ва мулоҳозалардан келиб

чиқиб, техник таълимда ўқув фанлари бўйича

таълим технологияларини лойиҳа

-

лаштиришга бўлган қуйидаги асосий консептуал ёндашувларни ажратиб

кўрсатиш мумкин:

шахсга йўналтирилган таълим.

Ўз моҳиятига кўра, таълим жараёнидаги

барча иштирокчиларнинг тўлақонли ривожланишини кўзда тутади. Ушбу ҳолат

фақатгина таълим жараёнини индивидуаллаштириш ва табақалаштиришнигина

эмас (давлат таълим стандартлари талабларига риоя қилган ҳолда таълим

олувчининг шахсини интеллектуал ривожланиш даражасига йўналтирилганлик)

,

балки руҳий

-

касбий ва шахсий хусусиятлари ҳамда таълим олувчининг қобилият

-

ларини эътиборга олишни кўзда тутади.

тизимли ёндашув таълим технологияси

тизимнинг барча белгиларига

(жараённинг мантиқи, барча таркибий қисмларнинг ўзаро алоқадорлиги, бир

бутунлиги) эга бўлиши лозим.

фаолиятли ёндашув.

Таълимни шахснинг жараёнли сифатларини

шаклланишига, таълим олувчининг фаолиятини фаоллаштириш ва жадаллаш

-

тириш, ўқув жараёнида унинг барча қобилиятлари ва имкониятларини юзага

чиқариш, меҳнатсеварлик ва ташаббускорликка йўналтирилганлигини белгилаб

беради.

диалогли ёндашув

. Субъектларнинг (таълим жараёнининг иштирокч

-

илари) ўзаро таъсири ва психологик бирдамлигини яратишнинг зарурлиги. Бунга

,

асосан

,

шахснинг ўз

-

ўзини фаоллаштириши ва ўз

-

ўзини тақдимот қилиши каби

ижодий жараёнлари кучаяди.

ҳамкорликдаги таълимни ташкил этиш.

Демократизм, тенглик,

таълим олувчи ва таълим берувчи ўртасидаги субъектив муносабатларида

шерикчилик, фаолиятнинг мақсади ва мазмунини ҳамкорликда ишлаб чиқиш ва

эришилган натижаларни баҳолаш.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

60

муаммоли ўқитиш

. Таълим мазмунини муаммоли тақдим этиш асосида

таълим олувчилар билан фаол ўзаро таъсир этиш усулларидан бири ҳисобланади.
Бу усулда илмий билишдаги объектив қарама

-

қаршиликларни ва уларни бартараф

этиш усулларини аниқлаш, демократик фикрлашни шакллантириш ва ривож

-

лантириш, амалий фаолиятда улардан ижодий фойдаланиш бўйича мустақил
ижодий

-

билиш фаолияти таъминланади.

ахборотларни тақдим этишнинг энг янги воситалари ва усулларини

қўллаш [6]

янги комьпютер ва ахборот технологияларини таълим бериш

жараёнига татбиқ этиш.

Ўқув дастурлари доирасида техника олий таълим муассасаларида

“Электротехника ва электроника” фанини ўқитиш ўқув жараёнида замонавий
педагогик ва ахборот технологиялардан, техник воситалар, тарқатма материаллар
ва кўргазма қуроллардан фойдаланишни кўзда тутади. Маъруза машғулотларини
олиб боришда муаммоли, муаллифлик, бинар, визуал каби интерактив шакл

-

лардан фойдаланиш кўзда тутилади. Семинар машғулотларини ўтказишда
ҳамкорликда ўқиш (кооп

-

кооп), инсерт, кластер, Т

-

схема каби ўқитиш усулларидан

фойдаланиш тавсия этилади.

Ҳар бир кўрсатиб ўтилган таълим технологиялари, биринчидан

,

ўқув

машғулотларини ўтказиш шароитлари, педагогик мақсадлари, вазифалари ва
кутилаётган ўқув натижалари, ўқув машғулотининг режаси, ўқитиш усуллари ва
воситалари тўғрисидаги ахборот материалига эга бўлади.

Иккинчидан, бу ўқув машғулотининг технологик харитаси бўлиб, унда ўқув

машғулотида қўйилган мақсадларга эришиш бўйича таълим берувчи ва таълим
олувчининг ҳамкорликдаги босқичма

-

босқич фаолияти баён этилган бўлади

.

Барча ахборотлар максимал даражада умумлаштирилган ва тартибга солинган
бўлади. Ахборотлар лўнда шаклда баён этилган, қабул қилиш ва эслаб қолиш учун
қулай шаклда, яъни жадваллар ва чизмалар кўринишида тақдим этилади.

Замонавий педагогик ва ахборот технологиялар қуйидаги ўқитишнинг

интерактив усулларидан фойдаланишни кўзда тутади: маъруза

-

диспутлар,

амалий

-

диспутлар, техник дебатлар, кейс

-

стадйларни йечиш.













Ушбу интерактив усуллар таълим олувчиларнинг ижодий фаоллигини

ривожлантиради, ўрганилаётган муаммолар ва масалаларни чуқурроқ ўрганишга
ундайди ва шу орқали уларни фаол билиш фаолиятига жалб қилади. Замонавий


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

61

педагогик консепсияларда таълим бериш фақатгина ўқитувчидан

-

талабага

билимларни бериш жараёни сифатида қаралмайди. Таълим беришни зарур бўлган
маҳорат ва

кўникмаларни ишлаб чиқиш жараёни сифатида қараш ҳам унча тўғри

бўлмайди. Янги ахборот технологиялари воситалари таълим олувчиларни турли
хил замонавий ўқитиш воситалари билан таъминлайди. Анъанавий ўқув
қўлланмалари ва конспектлардан ташқари таълим олувчиларга замонавий
ўқитиш воситалари ҳам таклиф этилади [8].

Замонавий педагогик ва ахборот технологиялари асосида ўқитиш восита

-

ларини яратишда таълимнинг самарадорлигини ошириш манбалари ётади.
Ахборот технологиялари асосида ўқитиш, ўз моҳиятига кўра индивидуаллашган
бўлиб, фақатгина ўқитувчи билан эмас, балки турли хил билишга қаратилган
ижодий фаолият бўйича бошқа ҳамкорлар билан коммуникация ўрнатиш
имконини ҳам кўзда тутади. Ахборот технологиялари асосида ўқитишда социали

-

зация ўта муҳим ҳисобланади. Ахборот технологиялари асосида ўқитишда

жамоа

бўлиб ишлаш ва лойиҳа усуллари кенг қўлланилмоқда. Ушбу методлар жамоа
шаклидаги фаолиятни ривожлантириш, таълим олувчиларнинг ижодий фаол

-

лигини ошириш, шахс ва жамоанинг ижодий қобилиятларини фаоллаштиришга
йўналтирилган бўлади.

Лойиҳалар методи таълимнинг комплекс методи бўлиб, ўқув жараёнини

таълим

олувчиларнинг манфаатларидан келиб чиқиб

ташкил этиш имконини

беради ҳамда

талабаларга ўзларининг ўқув

-

билим олиш

фаолиятини режалаш

-

тириш, ташкил этиш ва

назорат қилишда ўз мустақиллигини намоён қилишга

имкон беради. Бундай фаолиятнинг натижаси бўлиб у ёки бу маҳсулот ёки
ҳодисани яратиш ҳисобланади. Ушбу метод ҳамкорликда ўқитиш, муаммоли ва
тадқиқот методи асосида ўқитиш билан уйғунлашган бўлади. Техник таълимда
муаммоли ўқитиш технологиясидан фойдаланиш ҳам самарали ҳисобланади.
Муаммо –

мураккаб билиш вазифаси бўлиб, уни ҳал этиш

амалий ёки назарий

манфаатни кўзлайди. Агар муаммо тўғри шакллантирилган бўлса, у мантиқий
восита функциясини бажаради ва янги ахборотларни излаш йўналишини белгилаб
беради ҳамда шу билан муаммони ечиш билан боғлиқ бўлган фаолият
самарадорлигини таъминлайди. Муаммоли ўқитиш мотивацияни алоҳида тури
бўлган муаммоли турини яратишга асосланади.

Техник таълимда қўлланиладиган замонавий усуллардан яна бири

модулли

ўқитиш [6]

ҳисобланади. Педагогика ва методикада модул бутун тизимнинг

муҳим қисми сифатида қаралади ва уни билмаслик дидактик тизимнинг ишламас

-

лигига олиб келади. Модулли ўқитиш ўқув ахбороти, таълимнинг мазмуни ва
талабалар ишини тўлиқ, мантиқий тугалланган ўқув блоклари (модуллари)
асосида ташкил этишни қатъий структуралашни кўзда тутади. Модулнинг номи
ўқув фанининг мавзуси билан мос келади. Бироқ модулда мавзудан фарқли
равишда барча нарсалар (топшириқлар, ишлар, давомат, талабаларнинг дастлабки
оралиқ ва якуний билим даражалари) эътиборга олинади ва баҳоланади. Модулли
ўқитиш аниқ ўйлаб чиқилган таълим технологияси бўлиб, у илмий асосланган
маълумотларга таянади. Ўқув модуллари ва тестлар комьпютерда ўқитиш
жараёнида енгил қўлланиши мумкин. Мазкур технология кўп миқдордаги
талабаларни қамраб олиши ва ўқитишни оқим асосида ташкил этиш имконини
беради. Ўқув курси қоидага кўра учтадан кам бўлмаган модулни ўз ичига олади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

62

Бунда назарий блок, амалий ишлар, якуний назорат, лойиҳаларнинг ҳар бири
алоҳида модул бўлиши мумкин. Модулни ишлаб чиқишда ҳар бир модул маълум
бир мустақил билимларни бериши, зарур кўникмаларни шакллантириши
эътиборга олинади. Ҳар бир модулни ўргангандан сўнг талаба келгуси ишлар
тўғрисида ўқитувчидан тавсиялар олади. Талаба олган балларига қараб ўзининг
ўзлаштириши тўғрисида маълумотга эга бўлади.

Ҳамкорликда ўқитиш, лойиҳалар методи, муаммоли ўқитиш, ўйинли

технологиялар [5]

талабаларнинг гуруҳларда ҳамкорликда ишлашини кўзда

тутади. Ушбу фаолият муваффақиятли бўлиши учун талабалар бир қатор
алгоритмлар, ҳамкорликда қарор қабул қилиш технологиялари, умумий ҳаракат
стратегиясини ишлаб чиқишади ва юзага келадиган муаммоларни ҳал этишади,
уларнинг ечимларини излашни ўзлаштиришади. Бу

ҳаракатлардан талабалар

келгусида тармоқли дискуссиялар, лойиҳалар ва ҳ.к. давомида фойдаланишади.
Бунда айрим ҳолларда шундай вазиятлар юзага келадики, мазкур ҳолатда жамоа
қарорини қабул қилиш ёки янги ғояни жуда

қисқа муддатда умумлаштириш зарур

бўлади. Бундай ҳолатда ақлий ҳужум [5] деб номланган усулдан фойдаланиш
муҳим ҳисобланади.

Ақлий ҳужум усулида

ҳар бир гуруҳ бўйича ҳамкорлар ўз

ғояларини гуруҳ

этакчисига Интернет (моодле, ҳемис платформалари, Телеграм, элетрон почта,
телеконференсия, чат ва ҳ.к.) ёрдамида юборади. Ушбу ғоялар ҳамкорларнинг
компютери ва қўл телефонида қайд этилади, сақлаб қолинади ҳамда мулоқотдан
сўнг кейинчалик гуруҳларда муҳокома қилиш учун принтерда зарур бўлган
нусхада чиқариб олинади. Мулоқот даврида берилган ғоялар муҳокама қилин

-

майди, фақатгина қайд этилади. Ақлий ҳужум тугагандан сўнг гуруҳ иштирок

-

чилари ўз этакчиси раҳбарлигида йиғилишади ва илгари сурилган ғояни муҳокама
қилишади, кўпчилик иштирокчиларнинг нуқтаи назарига кўра

янада оқилона

ҳисобланган ғояни танлаб олишади. Агар бу жараёнда ғоя муаллифи иштирок
этаётган бўлса, у ўз фикрларини аниқлаштириш имкониятига эга бўлади.

ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР

Жамиятнинг замонавий ахборот технологияларини эгаллаган техника олий

таълим муассасаларида таълим олаётган бўлажак юқори малакали муҳандисларга
бўлган эҳтиёжи таълим сиёсатининг етакчи омилига айланиб бормоқда. Педагог

-

ходимнинг фаолияти унинг замонавий педагогик ва ахборот технологиялардан
самарали фойдаланиш қобилиятига кўп жиҳатдан

боғлиқ бўлмоқда.

Демак,

биринчидан,

бўлажак муҳандис ўз касбининг моҳир устаси бўлиши

билан бир қаторда, компютерлар, телекоммуникация ва ахборотнинг бошқа
воситалари ёрдамида ахборотларни олишни, қайта ишлашни ва улардан фойда

-

ланишни билиши лозим.

Иккинчидан,

бўлажак муҳандисларда зарур бўлган ахборот маданият дара

-

жасини таъминлаш, фақатгина битта ўқув фанининг мақсади бўлиб қолмаслиги
лозим.

Учинчидан,

замонавий ахборот технологияларини барча ўқув фанларига

татбиқ этиш лозим ва бу ҳолат олий таълим муассасалари педагог

-

ходимларининг

маълум бир касбий тайёргарлигини, ахборот технологияларининг имконияти
билан танишганлигини, ушбу имкониятлардан ўзининг илмий ва амалий
фаолиятида фойдалана олишини талаб қилади. Ушбу ҳолат жуда долзарб ва


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

63

педагогик жиҳатдан аҳамиятли ҳисобланади, чунки талабалар ўқув машғулотлари
жараёнида, илмий тадқиқотларни ўтказишда замонавий ахборот технология

-

ларининг имкониятлари ва устунликларини ўзларида синаб кўришади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ахборот технологиялари

ва коммуникатсиялари соҳасини янада такомиллаштириш чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги ПФ–

5349-

сонли Фармони. ҳттпс://www.лех.уз/доcс/3564970

.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги

“Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги ПҚ

-4699-

сонли Қарори. ҳттпс://лех.уз/доcс/4800657

.

3.

Арипов

М., Қобилжанова

Ф.А., Юлдашев

З.Х. Информатика. Информационные

технологии. Ташкент: Университет, 2005.

С.

351.

4.

Жуков

Г.Н., Матросов

П.П., Каплан

С.Л. Основы общей и профессиональной

педагогики: Учебное пособие / Под общей ред. проф. Г.П.

Скомницкой. –

М.:

Гардарики, 2005. –

С.

382.

5.

Мамажонова

И.Г. Иқтисодий таълимда инноватсион ва ахборот

коммуникатсион технологияларидан фойдаланишнинг долзарб масалалари.
“Иқтисодиёт ва инноватсион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июл

-

август, 2020 йил.

6.

Сафаров

Ж. Иқтисодий таълимда инноватсион ва замонавий таълим

технологияларидан фойдаланишнинг долзарб масалалари. “Иқтисодиёт ва
инноватсион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябр

-

декабр, 2016 йил.

7.

Пидкасистого

П.И. Педагогика. Учебное пособие / под ред.

-

М.: Высшее

образование 2006. –

С.

432.

8.

Тожибоева Д. “Иқтисодий педагогика” Т.

,

“Фан ва технологиялар” 2008 йил.

9.

Файзуллаева

Д., Мамажонов

И. Касбий таълим услубиёти. Ўқитувчининг

нутқ маданияти. ЎУМ, Т. Иқтисодиёт., 2017.

Б.

28.

10.

Ғуломов

С., Бегалов

Б. Информатика ва ахборот технологиялари. Т.: “Фан”,

2010 йил.

11.

Ҳакимова

М., Файзуллаева

Д. Педагогик технология ва педагогик

мақорат. ЎУМ. Т.: Иқтисодиёт., 2016.,

12.

Хасанов

С., Йўлдошев

Ж. Педагогик технологиялар. Т. Иқтисодиёт –

молия. 2009.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ахборот технологиялари ва коммуникатсиялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5349-сонли Фармони. ҳттпс://www.лех.уз/доcс/3564970

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4699-сонли Қарори. ҳттпс://лех.уз/доcс/4800657

Арипов М., Қобилжанова Ф.А., Юлдашев З.Х. Информатика. Информационные технологии. Ташкент: Университет, 2005.-351 с.

Жуков Г.Н., Матросов П.П., Каплан С.Л. Основы общей и профессиональной педагогики: Учебное пособие / Под общей ред. проф. Г.П. Скомницкой. – М.: Гардарики, 2005. – 382 с.

Мамажонова И.Г. Иқтисодий таълимда инноватсион ва ахборот коммуникатсион технологияларидан фойдаланишнинг долзарб масалалари. “Иқтисодиёт ва инноватсион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июл-август, 2020 йил.

Сафаров Ж. Иқтисодий таълимда инноватсион ва замонавий таълим технологияларидан фойдаланишнинг долзарб масалалари. “Иқтисодиёт ва инноватсион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябр-декабр, 2016 йил.

Пидкасистого П.И.. Педагогика. Учебное пособие / под ред. - М.: Высшее образование 2006. – 432 с.

Тожибоева Д. “Иқтисодий педагогика” Т. “Фан ва технологиялар” 2008 йил.

Файзуллаева Д., Мамажонов И. Касбий таълим услубиёти. Ўқитувчининг нутқ маданияти. ЎУМ, Т. Иқтисодиёт., 2017., 28-бет.

Ғуломов С., Бегалов Б. Информатика ва ахборот технологиялари. Т.: “Фан”, 2010 йил.

Ҳакимова М., Файзуллаева Д. Педагогик технология ва педагогик мақорат. ЎУМ. Т.: Иқтисодиёт., 2016.,

Хасанов С., Йўлдошев Ж. Педагогик технологиялар. Т. Иқтисодиёт – молия. 2009.