Авторы

  • Шавкатбек Махамадюнусов
    соискатель, Андижанский государственый университет, Андижан, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss2/S-pp72-78

Ключевые слова:

Вторая мировая война Ферганская долина НКВД депортация депортационная политика корейцы крымские татары грузинский контингент спецпоселенцы режим комендатуры

Аннотация

В данной статье, проанализированы вопросы расселения на территории Ферганской долины депортированных народов в Узбекистан. В годы Второй мировой войны, их социального положения и трудовой деятельности. Приведены фактические данные, по осуществленным в Андижанской, Ферганской, Наманганской областях мероприятиям, по обеспечению продовольствием и жильем принудительно переселенных народов.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Social situation and labor activities of the people deported
to the ferghana valley during the second world war

Shavkatbek MAHAMADYUNUSOV

1


Andijan State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received January 2021

Received in revised form
30 January 2022

Accepted 20 February 2022
Available online

15 March 2022

In this article, the issues of resettlement of deported peoples

to Uzbekistan on the territory of the Fergana Valley are

analyzed. During the Second World War, their social status and

work activity. The actual data on the measures carried out in

the Andijan, Ferghana, Namangan regions to provide food and
housing for forcibly resettled peoples are presented.

2181-

1415/©

2022 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss2/S-pp

72-78

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

World War II,

Ferghana Valley,
NKVD,
deportation,

deportation policy,
Koreans,
Crimean Tatars,

Georgian contingent,
special settlers,
commandant

s regime.

Иккинчи жаҳон уруши йилларида фарғона водийсига
депортация қилинган халқларнинг ижтимоий аҳволи
ва меҳнат фаолияти

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

Иккинчи жаҳон уруши,
Фарғона водийси,

НКВД,

депортация,

депортация сиёсати,

корейслар,

қрим

-

татарлар,

грузин контингенти,

Ушбу мақолада Иккинчи жаҳон уруши йилларида

депортация қилинган халқларнинг Фарғона водийси

ҳудудидан Ўзбекистонга кўчирилиши, уларнинг ижтимоий

аҳволи ва меҳнат фаолияти масалалари таҳлил қилинади.

Aндижон, Фарғона, Наманган вилоятларида мажбурий
кўчирилган аҳолини озиқ

-

овқат ва уй

-

жой билан

таъминлаш борасида амалга оширилган чора

-

тадбирлар

тўғрисидаги долзарб маълумотлар келтирилган.

1

Researcher of Andijan State University. Andijan, Uzbekiston.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

73

махсус кўчманчилар,
комендатлик режими.

Социальное положение и трудовая деятельность
депортированных народов в ферганскую долину в
годы второй мировой войны

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

Вторая мировая война,
Ферганская долина, НКВД,
депортация,

депортационная
политика,
корейцы,крымские

татары, грузинский
контингент,
спецпоселенцы, режим
комендатуры.

В

данной

статье,

проанализированы

вопросы

расселения

на

территории

Ферганской

долины

депортированных народов в Узбекистан. В годы Второй
мировой войны, их социального положения и трудовой
деятельности. Приведены фактические данные, по
осуществленным

в

Андижанской,

Ферганской,

Наманганской областях мероприятиям, по обеспечению
продовольствием и жильем принудительно переселенных
народов.

Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистонга депортация қилинган

халқларнинг маълум бир қисми Фарғона водийси шаҳар ва қишлоқларига
жойлаштирилган. Кўчирилган халқларнинг сургун жойидаги меҳнат фаолияти
СССР НКВД ГУЛАГ Махсус манзилгоҳлар бўлими томонидан 1944 йил 8 мартда
ишлаб чиқилган “Махсус кўчирилганлар –

қолмиқлар, қорачойлар, чеченлар,

ингушлар, болқорлар ва немисларни хўжалик ва меҳнат фаолиятини ташкил этиш
қоидалари” бўйича тартибга солинган [1.

Б

. 34].

Ушбу

низомга

биноан

Ўзбекистонга

депортация

қилинган

халқларнинг

меҳнатга

яроқли

асосий

қисми

қишлоқ

хўжалиги

ишларига

,

маълум

бир

қисми

саноат

ва

қурилиш

соҳаларига

сафарбар

этилди

.

Уруш

шароитида

республикада

ишчи

кучи

тақчиллиги

деярли

ҳамма

жойда

мавжуд

бўлиб

,

айниқса

,

қишлоқ

хўжалигида

пахта

етиштириш

ва

йиғиб

-

териб

олишда

кўп

ишчи

кучи

талаб

этилар

эди

.

Шунинг

учун

Фарғона

водийсидаги

махсус

кўчирилганларнинг

кўпчилик

қисми

қишлоқ

хўжалик

ишларига

жалб

этилди

.

Совет

давлати

кўчирилган

халқларга

янги

жойларда

хўжалигини

оёққа

қўйиб

олишлари

учун

кредит

ҳам

берди

.

СССР

Мудофаа

Давлат

Комитетининг

1944

йил

11

майдаги

“Қрим

татарлари

тўғрисида”ги

қарорининг

4-

бандида

:

“Ўзбекистон

ССРга

юборилаётган

махсус

кўчирилганларга

жойлашган

ҳудуд

-

ларида

хўжалигини

ташкил

этиш

ва

қурилиш

учун

ҳар

бир

оилага

7

йиллик

муддат

билан

5000

рублгача

кредит

берилсин”,

[2.

Б.

248]

дейилган эди.

ЎзССР Халқ Комиссарлари Совети (ХКС) Қримдан кўчириб келтирилганлар

орасидаги меҳнатга яроқсиз қариялар ва болалар таъминоти учун 1945 йил июнь

-

июль ойларида киши бошига 5 килограммдан ғалла ва 1 килограммдан ёрма
тарқатишни зиммасига олган [2. Б.

375]

. Наманган вилоят Ижроия комитетининг

1944 йил 16 октябрдаги “Қримдан келган махсус кўчирилганларга 1944 йил
октябрь ойи учун ғалла фондини тақсимлаш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ
махсус кўчирилганлар учун 1074 центнер ғалла (50% буғдой, 50% тариқ)


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

74

ажратилиб, Наманган вилояти район ва шаҳарларидаги махсус кўчирилганларга
жон бошига 7,8 кг.дан тарқатилган

[

3. Б.

45].

1944 йил ноябрь ойида ЎзССР Савдо халқ комиссарлиги томонидан

белгиланган фонддан Наманган вилоятидаги махсус кўчирилганлар учун 8036 кг

ун, 1470 кг ёрма, 1666 кг гўшт, 216 кг ҳайвон ёғи, 274 кг суюқ совун, 196 кг хўжалик

совуни, 1470 кг керосин ажратилиб, кўчирилганларнинг ҳар бирига 1640 грамм ун,

300 грамм ёрма, 340 грамм гўшт, 44 грамм ёғ, 56 грамм суюқ совун, 40 грамм

хўжалик совуни меъёрида тақсимланиши кўрсатилган [3. Б.

226

227].

Андижон вилоят ижроқўмининг 1944 йил 2 октябрдаги Қарори билан

вилоят ҳудудларига жойлаштирилган, қишлоқ хўжалиги ва саноатда меҳнат

қилаётган

махсус кўчирилганларнинг 1944 йил октябрь ойи биринчи ўн

кунлигидаги таъминоти учун 485,0 тонна, иккинчи ва учинчи ўн кунликлардаги

таъминоти учун 999,9 тонна ғалла ажратилган [4. Б. 110]

.

ЎзССР Олий Совети Андижон вилояти бўйича Ташкилий комитетининг

1944 йил 13 октябрдаги “Махсус кўчирилганларни меҳнат ва хўжалик жиҳатдан

уюштириш тўғрисида”ги Қарорида Андижон вилояти районларига жойлаш

-

тирилган махсус кўчирилганлар меҳнат фаолиятини йўлга қўйиш ишлари

қониқарсиз ташкил этилгани таъкидланган. Уларнинг кўпчилиги ҳалигача

қониқарли

тураржойлар билан таъминланмаган, мавжуд турар жойларни қиш

мавсумига тайёрлаш ишлари суст олиб борилган, шахсий уй

-

жойлар қуриш йўлга

қўйилмаган. Махсус кўчирилганлар учун ажратилган озиқ

-

овқат маҳсулотлари

айрим районларда тўлиқ тарқатилмаган ёки бошқа мақсадларда ишлатилган.

Соғлиқни сақлаш бўлими томонидан махсус кўчирилганларга етарли даражада

тиббий хизмат кўрсатилмаганлиги оқибатида улар ўртасида касалланиш ҳолати

кескин ошиб кетган [5. Б. 2]

.

ЎзССР Олий Совети Андижон вилояти бўйича ташкилий комитетининг

1945 йил 9 январдаги қарорига биноан, Андижондаги Қримдан келган махсус

кўчирилганларга 1945 йил январь ойида тарқатиш учун 150,0 тонна ғалла

ажратилган. Мазкур ғалла қуйидаги районларда истиқомат қилаётган қрим

татарларнинг ҳар бирига 8,2 кг ҳисобида тақсимлаш кўрсатилган: Избоскан

райони –

5494 кг (670 кишига); Сталин райони –

24559 кг (2995 кишига); Хўжаобод

райони –

18056 кг (2201кишига); Жалақудуқ райони –

24764 кг (3020 кишига);

Ленин райони –

15120 кг (1847 кишига); Чинобод райони –

11321 кг

(1380 кишига); Ойим райони –

17040 кг (2078 кишига); Марҳамат райони –

21426 кг (2613 кишига); Андижон шаҳри –

12220 кг (1490 киши); Жами: 150

000 кг

18294 кишига [6. Б.

5].

1944 йилнинг август ойида ЎзКП(б) Марказий Комитетининг махсус

бригадаси Фарғона вилоятининг 12 та районида махсус кўчирилганлар ҳаёти,

турмуш тарзи билан танишган. Бригада томонидан бу бўйича қуйидаги

хулосаларга келинган

:

Фарғона вилоятига жойлаштирилган 5018 махсус кўчирилганлар оиласидан

3266 оила колхозларга аъзо бўлиб кирган, қарийб 735 хўжалик вилоят шаҳар

-

ларидаги саноат корхоналарига ва турли муассасалар тасарруфига берилган

ва уларда меҳнат қилганлар. Колхозларга

аъзо бўлиб кирмаган хўжаликлар

1189 оилани ташкил қилган, уларнинг 636 таси Горский районида, 553 таси

Каганович районида бўлган. Колхозларга аъзо бўлмасликнинг асосий сабаби

уларнинг яқин кунларда аввалги яшаш жойларига қайтиб кетишга умидворлиги

бўлса,

иккинчи бир сабаб уларни колхозларга жалб этиш ва ҳар бир кишининг


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

75

лаёқати бўйича иш билан таъминлашга Горский ва Каганович районлари партия

-

совет органлари етарли эътибор қаратмаган [7. Б.

1].

Фарғона вилоятидаги барча районлар колхозга аъзо бўлиб кирган

махсус

кўчирилган оилалари учун уй

-

жой қуришлари учун томорқа ерлар ажратган.

Текширув давомида колхозларга аъзо бўлган махсус кўчирилганларнинг ишга

чиқмаслик ҳолатлари кузатилган. Масалан, 8565 нафар меҳнатга лаёқатли колхоз

аъзоларидан фақат 6464 нафари ишга чиққан. Ишга чиқмасликнинг асосий сабаби

махсус кўчирилганлар орасида безгак касаллигининг кенг тарқалгани бўлиб,

соғлиқни сақлаш муассасалари бу касалликнинг олдини олишга етарли эътибор

қаратмаган

[8. Б.

1].

Фарғона вилоятидаги махсус кўчирилганлар орасида кўпгина мутахассис

кадрлар ҳам бўлиб, айрим район ва колхозларда улар меҳнатидан ихтисослик

бўйича фойдаланилмаган. Улардан фақат 1596 киши ўз ихтисослиги бўйича

ишлаган, аксарият махсус маълумотли кишилар дала ишларида ишлаган ёки

умуман ишламаган. Масалан, Горский районида 178 нафар мутахассис меҳнатидан

фойдаланилмаган, Қува районида 15 нафар тракторчи бошқа ишлар билан банд

бўлган, 2 та врач дала ишларига олинган. Умуман, Қува районида 65 нафар

мутахассис бошқа соҳалар бўйича ишлаган. Ҳолбуки, улар орасида комбайнчилар,

слесарлар, алоқачилар, телефонистлар, врачлар, ҳамширалар, иқтисодчилар ва

бухгалтерлар бўлган [8. Б.

1].

Текширув давомида айрим колхозлар маъмуриятининг махсус кўчирилган

колхоз аъзоларига нисбатан нотўғри муомала

ва муносабат кўрсатилаётгани, улар

томонидан бажарилган меҳнат куни эвазига туб жой колхоз аъзоларига

берилаётганидан анча кам маҳсулот берилаётгани аниқланган; айрим колхозларда

пахта хом шёси учун аванс сифатида олинган маҳсулотлар ва саноат моллари

махсус кўчирилганларга умуман берилмаган. Бу каби ҳолат Қува ва Каганович

районларида кузатилган. Айни пайтда махсус кўчирилганларга нисбатан айрим

муассаса ва ташкилотларда ҳам нотўғри муносабатда бўлинаётгани аниқланган.

Масалан, Марғилон ипак

-

йигирув комбинатида махсус кўчирилганлар учун

тушликда фақат битта овқат берилган, комбинатнинг эски ишчиларига эса иккита

овқат берилган. Ҳолбуки, ушбу комбинатда 30 дан ортиқ махсус кўчирилганлар

стахановчи илғорлар бўлган [8. Б.

2].

Ўзбекистон ССР Министрлар Совети раиси А.

Абдураҳмоновнинг 1946 йил

26 августда Ўзбекистондаги депортация қилинганлар контингентининг умумий

ҳолати

ҳақида СССР Ички ишлар министрлигига йўллаган ахбороти диққатга

сазовордир. Унда келтирилишича, Қрим ва Грузиядан Ўзбекистонга депортация

қилинган кишиларни бу ерда жойлаштириш, хўжалик жиҳатдан уюштириш ва

меҳнат фаолиятларини йўлга қўйишда катта моддий ёрдам кўрсатилган. 1946 йил

1 сентябригача махсус кўчирилганларга Қишлоқ хўжалик банки орқали уй

-

жойлар

қуриш

ва хўжаликларини тиклаш мақсадлари учун 40 миллион сўм узоқ муддатли

кредит ажратилган. Шунингдек, уларга қайтармаслик имтиёзи билан 7564 минг

сўм маблағ берилган. Пул маблағларидан ташқари, махсус кўчирилганларга ва

уларни қабул қилиб олган колхозларга 23300 бош қўй, 8900 бош бузоқ, 348 та

эшак, 3008 та от, 114 та ҳўкиз берилган [9. Б.

386

387].

Фарғона шаҳрида фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари ва турли

ташкилотлар тасарруфига ҳам Қрим ва Грузиядан келган махсус кўчирилганлар

бириктирилган бўлиб, уларнинг меҳнатга яроқлилари ушбу корхоналарда меҳнат

қилганлар. 1946 йил 20 июндаги маълумотга кўра, Фарғона шаҳридаги корхона,


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

76

ташкилот ва муассасалар тасарруфидаги махсус кўчирилган оилалар, кишилар,

шунингдек, ишлаётганлар сони қуйидагича бўлган:

1)

йигирув

-

тўқув фабрикасида –

11 оила (34 киши) бўлиб, улардан

ишлаётганлари 13 киши; 2) Фарғона шаҳар Иссиқлик станциясида –

30 оила

(109 киши) бўлиб, улардан ишлаётганлари 36 киши; 3) тўқимачилик комбинатида

159 оила (521 киши) бўлиб, улардан ишлаётганлари 250 киши; 4) консерва

заводида –

2 оила (8 киши) бўлиб, улардан ишлаётганлари 3 киши; 5) “Большевик”

фабрикасида –

4 оила (15 киши) бўлиб, ишлаётганлари 13 киши; 6) 1

-

сон пахта

заводида –

42 оила (109 киши) бўлиб, ишлаётганлари 48 киши; 7) гидролиз

заводида –

88 оила (230 киши) бўлиб, улардан ишлаётганлари 139 киши; 8) кирза

-

тикувчилик фабрикасида –

16 оила (42 киши) бўлиб, ишлаётганлари 12 киши;

9) ипак

-

йигирув фабрикасида –

14 оила (68 киши) бўлиб, ишлаётганлари 19 киши;

10) Фарғона вилоят ижроия комитетининг ёрдамчи

хўжалигида –

1 оила (10 киши)

бўлган; 11) гўшт комбинатида –

1 оила (5 киши) бўлиб, 2 киши ишлаган;

12) Фарғона вилоят театрида –

1 оила (4 киши) бўлиб, 1 киши меҳнат билан банд;

13) сут заводида –

1 оила (4 киши) бўлиб, ишлаётганлари 1 киши; 14) Фарғона

вилоят комсомол комитетида –

1 оила (3 киши) бўлиб, 1 киши ишлаган;

15) Фарғона вилоят Алоқа ташкилотида –

1 оила (2 киши) бўлиб, 1 киши ишлаган;

16) Фарғона шаҳар “Махсуссавдо” уюшмасида –

1 оила (5 киши) бўлиб, 2 киши

ишлаган; 17) “Қизил химик” артелида –

3 оила (8 киши) бўлиб, улардан 5 киши

ишлаган; 18) Фарғона шаҳар молия бўлимида –

1 оила (1 киши) бўлган;

19) Фарғона шаҳар “Многопромсоюз”да –

2 оила (5 киши) бўлиб, улардан 3 киши

ишлаган; 20) вилоят молия бўлимида –

2 оила (10 киши) бўлиб, 2 киши ишлаган;

21) “Шаҳарсавдо” уюшмасида –

1 оила (2 киши) бўлиб, 1 киши ишлаган; 22) ОРС

Тўқимачилик комбинатида –

4 оила (27 киши) бўлиб, улардан 10 киши ишлаган;

23) “Чўян” артелида –

1 оила (3 киши) бўлиб, 1 киши ишлаган; 24) бўрдоқичилик

базасида –

1 оила (4 киши) бўлиб, улардан 1 киши ишлаган. Умуман, Фарғона

шаҳри бўйича турли ташкилот ва муассасаларга 395 махсус кўчирилган оиласи
(1267 киши) бириктирилган бўлиб,улардан 583 нафари меҳнат билан банд бўлган.
Махсус кўчирилган оилаларига улар бириктирилган корхона ва ташкилотлар
томонидан 223

200 сўмлик кредит берилган [10. Б.

18].

1947 йилда Андижон вилоятида Қрим ва Грузиядан кўчириб

келтирилганлар 5930 оилани (20769 киши) ташкил қилган. Улардан 4484 оила
(14672 киши)ни Қримдан кўчириб келтирилганлар, 1446 оила (6097 киши)ни
Грузиядан кўчириб келтирилганлар бўлган. Улардан 3975 оила таъмирлаш зарур
бўлмаган, яшаш учун қулай турар жойларда, 1700 оила жорий таъмирлаш керак
бўлган ярим қулай турар жойларда, 255 оила капитал таъмирлаш зарур бўлган
турар жойларда

истиқомат қилган

[11.

Б

. 9]. 1947

йил

бошларида

махсус

кўчирилганлар

учун

264

та

янги

уйлар

қурилган

.

Бу

даврда

махсус

кўчирилганлар

учун

хўжалик

фаолиятини

йўлга

қўйиш

,

уй

-

жойлар

қуриш

ва

чорва

ҳайвонлари

сотиб

олишлари

учун

1

миллион

23

минг

сўмлик

узоқ

муддатли

кредит

ва

ссудалар

берилган

. 1947

йил

1

январь

ҳолатида

махсус

кўчирилганларнинг

Қрим

ва

Грузия

контингентидан

2600

оила

шахсий

томорқа

участкалари

билан

таъминланган

ва

уларга

экин

экиш

йўлга

қўйилган

[11.

Б.

9].

ЎзССР Министрлар Совети ҳузуридаги Кўчирув бошқармасининг 1947 йил

24 апрелдаги “Қрим ва Грузиядан келган махсус кўчирилганларга кредит ажратиш


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

77

тўғрисида”ги қарорига биноан, Андижон вилояти районларидаги янги ўзлаш

-

тирилган ерларга жойлаштирилган Қрим ва Грузиядан депортация қилинган
хўжаликларга янги ерларни суғориш мақсадлари учун 7 млн. сўм кредит
ажратилган. Ажратилган ушбу маблағларни районлар бўйича қуйидагича
миқдорда тақсимланиши кўрсатилган: Андижон райони бўйича –

2 миллион

300 минг сўм; Олтинкўл райони бўйича –

1 миллион 435 минг сўм; Избоскан

райони бўйича –

1 миллион сўм; Ленин райони бўйича –

1 миллион сўм; Пахтаобод

райони бўйича –

735 минг сўм; Сталин райони бўйича –

330 минг сўм; Ойим

районидаги У.Юсупов номли колхозга –

200 минг сўм [12. Б.

43].

1948 йилда тўлиқ махсус кўчирилганлардан ташкил этилган колхозлар

Андижон вилоятида 9 та, Наманганда 5 та, Фарғонада 11 та бўлган. 1948 йилда
Андижон вилоятидаги махсус кўчирилган колхозларида 17989 гектар ер бўлиб,
унинг 8390 гектари ўзлаштирилган, жумладан, 5852 гектар ерга пахта, 250 гектар
ерга шоли, 1191 гектар ерга ғалла экинлари, 1977 гектар ерга чорва учун ем

-

хашак

экинлари, 697 гектар ерга сабзавот ва полиз экинлари экилган [13. Б.33]. Андижон
вилоятида махсус кўчирилганлардан ташкил этилган колхозлар: Ленин (Асака)
районида –

Каганович номли, “Қаҳрамон”, Сталин номли; Сталин (Шаҳрихон)

районида –

Ленин номли; Олтинкўл районида –

Ленин номли, Сталин номли;

Андижон районида –

Ленин йўли, Тельман номли, “Уйғур” колхозлари бўлган.

Наманган вилоятида: Чуст районида –

Берия номли; Тўрақўрғон районида –

Сталин номли, Наманган районида –

МТС номли, Навоий номли махсус кўчирил

-

ганлардан иборат колхозлар ташкил этилган [13. Б.

34].

1948 йилда махсус кўчирилган колхозчилар учун Андижон вилоятида

2950 та, Наманган вилоятида

1330 та, Фарғона вилоятида 2600 та, Тошкент

вилоятида 4100 та, республика бўйича 12000 та уйлар қуриш режалаштирилган.
1948 йил март ойида 4511 та уйнинг қурилиши бошланган. 1948 йил охиригача
Андижон вилоятида 370 та, Наманган вилоятида 599 та, Фарғона вилоятида 425 та
уй қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилган [13. Б.

36

38].

1949 йилда Фарғона водийси вилоятларида махсус кўчирилган колхозчи

-

ларнинг тураржой билан таъминланиш ҳолати қуйидагича эди:

Фарғона вилоятида 1022 та хўжаликлар бўлиб, улардан 386 таси янги

қурилган уйларда, 129 таси таъмирланган уйларда, 100 таси маҳаллий аҳоли
хонадонларида истиқомат қилган. Уй

-

жой билан таъминланиш даражаси

54% бўлиб, 439 хўжалик уй билан таъминланмаган.

Андижон вилоятида 1420 та махсус кўчирилган хўжаликлар бўлиб, улардан

438 таси янги қурилган уйларда, 277 таси маҳаллий аҳоли хонадонларида
истиқомат қилган. Уй

-

жой билан таъминланиш даражаси 35,9% бўлиб,

781 хўжаликнинг уйи бўлмаган.

Наманган вилоятида 742 та хўжаликлар бўлиб, улардан 405 таси янги

қурилган

уйларда, 320 таси таъмирланган уйларда истиқомат қилган. Махсус

кўчирилган колхозчилар уй

-

жой билан 100% таъминланган [14. Б.

10].

1949 йилда Ўзбекистонда колхоз ва совхозлар ҳудудида қишлоқ хўжалик

ишлари учун сафарбар этилган махсус кўчирилган хўжаликлар 12923 та бўлиб,
уларнинг барчасига томорқа ерлари берилган, 7958 хўжаликнинг шахсий уйлари
бўлган, 7497 хўжаликда сигир ва бузоқлар ҳам бўлган. Жумладан, Фарғона
вилоятида 954 хўжаликка томорқа ерлари берилган, 514 хўжаликда уй,


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

78

671 хўжаликда сигир ва бузоқлар бўлган, 871 хўжалик уй

-

жой қуриш учун

ссуда олган; Андижон вилоятида 1219 хўжаликка томорқа ерлари берилган,

438 хўжаликда уй, 450 хўжаликда сигир ва бузоқлар бўлган, Наманган вилоятида

702 хўжаликка томорқа ерлари берилган, уларнинг барчасида шахсий уйлар
бўлган, 363 хўжаликда сигир ва бузоқлар бўлган [14. Б.

11].

Умуман, юқорида келтирилган маълумотлар Ўзбекистонга, хусусан,

Фарғона водийси вилоятларига депортация қилинган халқларнинг озиқ

-

овқат

таъминотини йўлга қўйиш, ижтимоий

-

моддий аҳволини яхшилаш, иш билан

таъминлаш борасида муайян чора

-

тадбирлар амалга оширилганлигидан далолат

беради. Аммо Иккинчи жаҳон уруши йилларида ва урушдан кейинги илк йилларда
республикада оғир иқтисодий вазият ҳукм сурган шароитда кўрилган бу чора

-

тадбирлар кўчирилган аҳолининг барчасини тўла қамраб олмаган ва уларнинг
эҳтиёжларини тўла бажариш имконини бермаган. Бироқ республикада депортация
қилиб

келтирилган халқларга нисбатан олиб борилган ижтимоий

-

иқтисодий

сиёсатда қатор камчиликлар ва хатолар бўлганлигига қарамасдан, ўзбек
халқининг бағрикенглиги, оғир синов йилларида бу халқларга нисбатан дўстона
муносабатда бўлиши натижасида Ўзбекистон кўплаб халқларнинг ватанига
айланди ҳамда бу халқларнинг вакиллари ҳозирги вақтда мустақил Ўзбекистон
ривожига ўз ҳиссаларини қўшмоқда.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Лиджиева

И.В. Правовой статус спецпереселенцев в СССР в 40–

50-

е гг. ХХ в. //

Вестник Калмыцкого института гуманитарных исследований РАН. №3. 2013. –

С. 28–

42.

2.

История Сталинского Гулага. Конец 1920

-

х –

первая половина 1950

-

х

годов: Собрание документов в 7

-

ми томах. Т. 1. Массовые репрессии в СССР. –

Москва: РОССПЭН, 2004. –

C. 824.

3.

Наманган вилоят давлат архиви (Наманган ВДА), 275

-

фонд, 1

-

рўйхат, 137

-

иш.

4.

Андижон

вилоят давлат архиви (Андижон ВДА), 608

-

фонд, 1

-

рўйхат, 116

-

иш.

5.

Андижон ВДА, 608

-

фонд, 1

-

рўйхат, 117

-

иш.

6.

Андижон ВДА, 608

-

фонд, 1

-

рўйхат, 128

-

иш.

7.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси архиви Фарғона

вилоят бўлими (ЎзР

ПАА ФВБ), 1

-

фонд, 5

-

рўйхат, 202

-

иш.

8.

ЎзР ПАА ФВБ, 1

-

фонд, 5

-

рўйхат, 201

-

иш.

9.

Трагедия среднеазиатского кишлака: коллективизация, раскулачивание,

ссылка 1929

-

1955 гг. Документы и материалы. Том 2. / Сост. Р.Т. Шамсутдинов, Б.М.

Расулов; Под

.

ред. Д.А.

Алимовой. –

Ташкент: Шарк, 2006. –

496 с.

10.

Фарғона вилоят давлат архиви (Фарғона ВДА), 8

-

фонд, 1

-

рўйхат, 377

-

иш.

11.

Андижон ВДА, 608

-

фонд, 1

-

рўйхат, 224

-

иш.

12.

Шаҳрихон тумани давлат архиви, 3

-

фонд, 1

-

рўйхат, 1

-

иш.

13.

Ўзбекистон Миллий архиви (Ўз МА), Р.314

-

фонд, 7

-

рўйхат, 22

-

иш.

14.

Ўз МА, Р.314

-

фонд, 7

-

рўйхат, 44

-

иш.

Библиографические ссылки

Лиджиева И.В. Правовой статус спецпереселенцев в СССР в 40–50-е гг. ХХ в. // Вестник Калмыцкого института гуманитарных исследований РАН. №3. 2013. – С. 28-42.

История Сталинского Гулага. Конец 1920-х – первая половина 1950-х годов: Собрание документов в 7-ми томах. Т. 1. Массовые репрессии в СССР. – Москва: РОССПЭН, 2004. – 824 с.

Наманган вилоят давлат архиви (Наманган ВДА), 275-фонд, 1-рўйхат, 137-иш.

Андижон вилоят давлат архиви (Андижон ВДА), 608-фонд, 1-рўйхат, 116-иш.

Андижон ВДА, 608-фонд, 1-рўйхат, 117-иш.

Андижон ВДА, 608-фонд, 1-рўйхат, 128-иш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси архиви Фарғона вилоят бўлими (ЎзР ПАА ФВБ), 1-фонд, 5-рўйхат, 202-иш.

ЎзР ПАА ФВБ, 1-фонд, 5-рўйхат, 201-иш.

Трагедия среднеазиатского кишлака: коллективизация, раскулачивание, ссылка 1929-1955 гг. Документы и материалы. Том 2. / Сост. Р.Т. Шамсутдинов, Б.М. Расулов; Под ред. Д.А. Алимовой. – Ташкент: Шарк, 2006. – 496 с.

Фарғона вилоят давлат архиви (Фарғона ВДА), 8-фонд, 1-рўйхат, 377-иш.

Андижон ВДА, 608-фонд, 1-рўйхат, 224-иш.

Шаҳрихон тумани давлат архиви, 3-фонд, 1-рўйхат, 1-иш.

Ўзбекистон Миллий архиви (Ўз МА), Р.314-фонд, 7-рўйхат, 22-иш.

Ўз МА, Р.314-фонд, 7-рўйхат, 44-иш.