Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Some issues of development of information competence of
secondary school teachers
Nurislom KHUDOYBERDIEV
1
Surkhandarya Regional center for retraining and advanced training of public education
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received January 2021
Received in revised form
30 January 2022
Accepted 20 February 2022
Available online
15 March 2022
In this article, some issues of the development of information
competence of teachers of secondary schools are considered.
About the direct and indirect importance of the information
competence of teachers to achieve the effectiveness of teaching
in the general education field. Their role in providing
information potential, and their adaptation to living and
working conditions in an informed society. Information
evaluation, analysis, field analysis of information, organization
of independent and creative work, personal and possible,
professional information ideas are presented.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss2/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
professional competence,
information competence,
professional information
flow,
creative,
interdisciplinary approach,
information activity,
information consumption,
technological,
logical work.
Умумтаълим мактаб ўқитувчиларининг ахборот
компетентлигини
ривожлантиришнинг
айрим
масалалари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
касбий компетенция,
ахборот компетентлик,
касбий ахборот оқими,
ижодий,
фанлараро ёндашув,
ахборот фаолияти,
Мақолада умумтаълим мактаб ўқитувчиларининг
ахборот компетентлигини ривожлантиришнинг айрим
масалалари ҳақида сўз юритилади. Умумтаълим фан
-
ларини ўқитишда самарадорликка эришиш учун ўқитувчи
-
ларининг ахборот компетентлигинининг бевосита ва
1
senior lecturer, Surkhandarya Regional center for retraining and advanced training of public education,
Surkhandarya, Uzbekistan
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
98
ахборот истеъмоли,
технологик,
мантиқий ишлаш.
билвосита
алоқадорлиги,
уларнинг
ахборотлашган
жамиятда ҳаёт шароитлари ва меҳнат фаолиятига
мослашишида, ахборотларни баҳолаш, таҳлил қилиш,
соҳага йўналтириш, мустақил
-
ижодий ишни ташкил
этишида, шахсий ва касбий ахборот майдонини лойиҳа
-
лашда ахборий салоҳғиятининг ўрни ҳақидаги фикрлар
баён этилган.
Некоторые вопросы развития информационной
компетентности
учителей
общеобразовательных
школ
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
профессиональная
компетентность,
информационная
компетентность,
профессиональный
информационный поток,
творческий,
междисциплинарный
подход,
информационная
деятельность,
информационное
потребление,
технологическая,
логическая работа.
В данной статье, рассматриваются некоторые вопросы
развития информационной компетентности учителей
общеобразовательных школ. О прямом и косвенном
значении информационной компетентности педагогов, для
достижения
эффективности
обучения
в
общеобразовательной сфере. Их роли в обеспечении
информационного потенциала, и их адаптации к условиям
жизни и работы в информированном обществе.
Проведении оценки информации, анализе, полевом
анализе информации, организации самостоятельной и
творческой работы, излагаются личные и возможные,
профессиональные информационные идеи.
Кўп вақтлар педагогикага илмий фан сифатида фақат ўсиб келаётган ёш
авлоднинг тарбиясини ўрганади, деб қаралган. Аммо ҳаёт амалиёти тарбиянинг
умумий принциплари фақат болалар тарбиясига эмас, балки катталар тарбиясига
ҳам тааллуқли эканлигини кўрсатади. Шунинг учун ҳам кейинги пайтларда
педагогикани ёш авлодни ва катта ёшдаги одамларни тарбиялаш ва ўқитиш,
уларга маълумот бериш қонуниятларини ўрганувчи
фан, деб белгилаш одатга
айланди.
Мамлакатимизда ўқитувчи кадрларнинг маънавий қиёфаси, илмий
салоҳияти ҳамда илм
-
фан ва инновацияни ривожлантириш таълимга рақамли
технологияларни киритишнинг меъёрий асослари яратилди. Ўзбекистон
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида
“узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифатли таълим хизмат
-
лари имкониятларини ошириш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мос
юқори малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини давом эттириш”
[1] устувор
вазифалари этиб белгиланди. Натижада, ҳозирги кундаги
глобал ўзгаришлар,
фикрлаш доираси кенг ва мулоҳазали, ахборот компетентлигига эга педагог
кадрлар тайёрлаш имкониятини кенгайтирди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
99
Таниқли олимлар Б.Қ.
Ходжаев ва Б.Т.
Жураев “Педагогик фаолиятга кириш”
номли монографиясида “Педагогларда касбий компетенцияларни шакллан
-
тиришга ўтиш сабаблари сифатида
•
жамиятда ўзгаришларнинг интенсивлиги, ижтимоий
-
иқтисодий ривож
-
ланиш суръатининг юқорилиги;
•
ижтимоий ва касбий ахборот оқимининг узлуксиз ўсиб бориши;
•
шахс талаблари ҳамда юқори малакали кадрларга бўлган жамият еҳтиёж
-
ларини ҳисобга олган ҳолда таълимни модернизациялаш вазифалари;
•
замонавий одам, мутахассиснинг ҳаётий фаолияти давомида турли
топшириқларни ҳал етишга нисбатан фаоллик, мустақиллик, тайёрлилигига
нисбатан талаб ортганлиги”, –
деб изоҳлайдилар
[2, 148].
Замонавий ўқитувчининг компетенцияси
ўз мутахассислиги ва ихтисослиги
доирасида етарли билим, кўникма, малакага эга бўлиши, шунингдек, шахсий
қадриятлари, сифатлари, малакасининг дарс жараёнида намоён бўлиши билан
белгиланади
[3].
Ўқитувчилар томонидан янги технологияни ўзлаштириш нафақат янги
ахборот технологиялари билан танишиш, балки улардан ўз касбий фаолиятида
малакали фойдаланиш қобилиятини рўёбга чиқаради.
Ҳозирги
вақтда “касбий компетенция” атамасининг турли талқинлари
мавжуд. Улардан бири ўқитувчининг ўз касбий фаолиятини самарали амалга
ошириш қобилияти
касбий компетенциядир.
Ўқитувчининг касбий компетенцияси кўп қиррали тушунчадир. Хусусан,
А.С.
Белкин 70 га яқин ўқитувчи компетенцияларини белгилайди
[4]. Таълимни
ривожлантиришнинг ҳозирги даражасидаги асосий компетенциялардан бири бу
ахборот компетенциясидир.
“Ахборот компетентлик”
–
ўз ишини эълон қилиш ва сompetens –
муносиблик, қобилият маъноларини англатади. Ахборот компетентлиги келгусида
ёки ахборот
-
касбий соҳада самарали меҳнат қилиш учун талаб этиладиган маълум
бир меҳнат фаолияти вазифаларини бажариш учун инсоннинг қобилият ва
малакаларга эгалиги назарда тутилади. Бир қатор
ҳолатларда
ахборот компетентлик инсоннинг профессионализми, профес
-
сионал ахлоқ, ахборот олиш одоб, ахборот олиш маданиятининг
юқори даражаси
сифатида қаралади
[5].
“Ўқитувчининг ахборот компетентлиги” касбий дунёқараш ва мустақил
таълимни кенгайтириш мақсадида ахборот фаолиятининг турли кўринишларини
бажариш билан боғлиқ кўникмаларни киритиши ҳамда мавжуд маълумотларни
қабул
қилиш, қайта ишлаш ва ўзлаштириш, янги билимни ҳосил қилиш, уни
касбий ҳамжамиятга етказиш билан боғлиқ.
Ўқитувчисининг ахборот компетент
-
лиги ижодий жараён эканлиги, ностандарт, кўзда тутилмаган турли вазиятларда
тезкор фикр юритиб, тегишли қарорлар қабул қилиш ва мос хатти
-
ҳаракатларни
амалга оширишни талаб этиши изоҳланди.
“Ахборот компетенцияси”
атамасининг замонавий талқинида, кўпинча,
компьютер ахборот технологияларидан фойдаланиш назарда тутилади. Бу бир
томонлама ёндашув бўлиб, масаланинг фақат техник аспектини қамраб олади.
Аслида, ахборот компетентлик –
узлуксиз таълим тизимида шахсга йўналтирилган
ёндашув асосида ёритилиб, шахснинг мустақил ўз
-
ўзини ривожлантириш муваф
-
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
100
фақиятини таъминловчи муҳим категориялардан бири саналади. Ахборот
компетентлиги шахснинг билиш фаоллигини оширишда, ахборотнинг табиий ва
сунъий компонентлари (семантик) ўртасидаги коммуникацияни таъминлашда,
ахборотлашган жамиятда ҳаёт шароитлари ва
меҳнат фаолиятига мослашишида,
ахборотларни баҳолаш, таҳлил қилиш, соҳага йўналтириш, мустақил
-
ижодий
ишни ташкил этишида, шахсий ва касбий ахборот майдонини лойиҳалашда муҳим
аҳамиятга эга.
Я.И.
Кузьминов “ахборот компетенцияси” тушунчасига ўқитувчи фаолияти
-
нинг услубий жиҳатини ҳам киритади
[6].
П.В.
Беспалов ахборот компетенциясини “тегишли билимларни олишга
мотивацияни, компьютер технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқув ва касбий
фаолиятдаги муаммоларни ҳал қилиш ва компьютерда фикрлаш техникасини
ўзлаштиришни ўз ичига олувчи шахснинг ажралмас хусусияти” деб таърифлайди
[7, 45].
Тадқиқотимиз натижасида ўқитувчининг педагогик фаолиятини таҳлил
қилиш
ахборот компетенциясини шакллантиришнинг қуйидаги даражаларини
ажратиб кўрсатиш имконини беради:
•
ахборотни истеъмол қилиш даражаси;
•
компьютер фойдаланувчиси даражаси;
•
мантиқий ишлаш даражаси ва ускунанинг хусусиятларини билиш;
•
ижодий, фанлараро ёндашувга асосланган мавзуга оид топшириқлар
даражаси.
Таҳлил натижаларига кўра, ўқитувчиларнинг ахборот компетентлигини
ривожлантириш жараёни, унинг ўқув
-
услубий таъминоти ва ташкилий тузил
-
малари билан боғлиқ ҳал этилиши лозим бўлган бир қатор муаммолар мавжуд
эканлиги кўринди.
Фикримизча, ўқитувчи ахборот компетентликни шакллантиришга таъсир
этувчи асосий педагогик шартлар қуйидагилардан иборат:
•
дарсда касбий йўналтирилган вазифаларни, педагогик вазиятларни
яратиш, ахборот технологияларини ўзлаштириш учун мотивация яратиш;
•
ахборот компетентликни шакллантириш жараёнини рағбатлантирувчи
визуал моделлар, мультимедиа воситалари, интернет ресурслари ёрдамида
ўқитиш;
•
ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитувчиларнинг таълим
ихтисослигини ҳисобга олган ҳолда ижодий лойиҳаларни амалга ошириш.
Ахборот компетентликни шакллантириш жараёнининг асосий элементлари:
•
босма ва график ҳужжатларни намойиш қилиш учун ахборот технология
-
ларини қўллаш қобилияти;
•
дарсда аудио ва видео материалларни намойиш қилиш учун ахборот техно
-
логияларидан фойдаланиш қобилияти;
•
тақдимотлар яратиш қобилияти;
•
жадваллар, технологик хариталар ёрдамида маълумотларни тизимлаш
-
тириш ва қайта ишлаш қобилияти;
•
компьютер ёрдамида қиёсий жадваллар тузиш ва нақшларни аниқлаш
қобилияти
;
•
жараёнлар ва объэктларни моделлаштириш, чизмалар ва эскизларни
яратиш учун ахборот технологияларини қўллаш
қобилияти;
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
101
•
компьютер тестларидан фойдаланиш қобилияти;
•
педагогик масалаларни ҳал қилиш, маълумот тўплаш, телеконференция
-
ларда қатнашиш, илмий, педагогик, услубий маълумотлардан фойдаланиш учун
интернетдан фойдаланиш қобилияти.
Ўқитувчининг ахборот компетенцияси компьютер технологиялари, ўқув
материалларининг электрон версиялари, ўқув дастурлари, ижодий характердаги
педагогик технологиялардан кенг фойдаланишни ўз ичига олади. Ўқитувчи ўқув
гуруҳидаги ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятлари, мотивацияси, ёши ва
психологик хусусиятларига қараб қобилиятларини тўғри фарқлаш учун зарур
тайёргарликка эга бўлиши керак.
Ахборот технологиясидан фойдаланган ҳолда дарсни ўтказиш бир нечта
компонентларни ўз ичига олади. Ўқитувчилар билан ишлаш тажрибамиз ахборот
компетенциясини шакллантириш билан боғлиқ олий таълим ташкилотларининг
ўқув дастурларини, педагог кадрлар малакасини ошириш тизимини ишлаб чиқиш
ва амалга оширишда эътиборга олиниши лозим бўлган айрим хусусиятларни
ажратиб кўрсатиш имконини беради. Бу хусусиятлар:
•
ахборот технологиялардан фойдаланган ҳолда ўқув юкламасида амалий ва
лаборатория машғулотларининг устунлиги ва ўқитувчиларнинг мустақил ишини
ташкил этиши;
•
ихтисослаштирилган педагогик ва услубий фанларни ўқитиш методикаси
бўйича талабаларнинг университетда дастлабки ўрганиши.
•
ўқув жараёнида ахборот технологияларидан фойдаланиш билан боғлиқ
ўқув фанлари юқори курсларда ўрганилиши керак;
•
ахборот компетентликни шакллантириш билан боғлиқ ўқув фанлари
мазмунида ўқитувчиларнинг (рус тили, физика, технология) ихтисослигини акс
эттирувчи;
•
дарснинг турли босқичларида (ташкилий ва тайёргарлик, назарий, амалий,
дарсни якунлаш) ахборот технологияларидан фойдаланиш методикасини ўқитув
-
чилар томонидан ўзлаштирилиши.
Ахборот компетентлик замонавий ўқитувчининг асосий компетенция
-
ларидан бири бўлиб, унинг объектив ва субъектив томонлари мавжуд. Объектив
томони жамиятнинг ўқитувчининг касбий фаолиятига қўядиган талабларида
ифодаланади. Ахборот компетентликнинг субъектив томони ўқитувчининг
индивидуаллиги,
унинг касбий фаолияти, педагогик маҳоратни такомиллаш
-
тириш ва ривожлантиришда мотивациянинг ўзига хос хусусиятлари билан
белгиланади.
Ўқитувчининг ахборот компетенциясини шакллантириш муаммоси билан
боғлиқ вазифаларни уч гуруҳга бўлиш мумкин:
•
жамият манфаатларини ифодалаш;
•
ўқитувчининг касбий
-
педагогик фаолиятининг вазифалари ва мазмунини
акс эттирувчи;
•
ўқитувчининг шахсий касбий эҳтиёжлари ва манфаатларини ифодалаш.
•
Ўқитувчининг ахборот компетентлигини шакллантириш қуйидагиларни
ўз ичига олади:
•
информатика ва ахборот
-
коммуникация технологиялари фанидан ўз
билим ва кўникмаларини эгаллаш;
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
102
•
ўқитувчининг мулоқот қобилиятларини ривожлантириш;
•
ахборот маконида ҳаракат қилиш, ахборотни таҳлил қилиш, ўз фаолияти
ва натижалари ҳақида фикр юритиш қобилияти.
Ўқитувчи ахборот компетентлик таркибида тўртта компонентни ажратиб
кўрсатиш мақсадга мувофиқдир:
•
мотивацион –
мақсадга эришиш мотивининг мавжудлиги, меҳнатга тайёр
-
лик ва қизиқиш, ахборот фаолияти мақсадларини белгилаш ва тушуниш;
•
когнитив –
билим, кўникма ва уларни касбий фаолиятда қўллаш, дастурий
воситаларни таҳлил қилиш, таснифлаш ва тизимлаштириш қобилиятининг
мавжудлиги;
•
оператив ва фаоллик –
ахборот фаолиятининг самарадорлиги ва унумдор
-
лигини, ахборот технологияларини амалиётга татбиқ этишини кўрсатади;
•
рефлексив –
пайдо бўлган муаммоларнинг ечимини излашга, уларнинг
касбий фаолиятини таҳлил қилиш асосида уларни ижодий ўзгартиришга
тайёрликни таъминлайди.
Буларнинг барчаси ўқувчиларнинг асосий тушунчаларини чуқур тушуниш
-
ларига ва мураккаб амалий
муаммоларни ҳал қилишда улардан фойдаланишга
ёрдам беради. Қолаверса, ўқитувчининг компетенцияси, ўз йўналишларидан келиб
чиққан ҳолда, ўқувчиларнинг таълим лойиҳаларини амалга оширишда ахборот
билан ишлай олиш қобилиятини шакллантиришда, муаммоларни тартиблаш ва
белгиланган вазифани бажариш салоҳиятини оширишда, талабалар учун
мўлжалланган (индивидуал) ўқув методлари ёрдамида дастурий воситалардан
фойдаланиш йўлларини ўргатишни ўз ичига олади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикаси Призидентининг 7 февраль 2017 йилдаги
№
ПФ–
4947-
сонли “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича
ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” Фармони.
2.
Ходжаев
Б.Қ. Жураев
Б.Т. «Педагогик фаолиятга кириш”, Монография,
Тошкент, 2019
.
3.
Елизаров
А.А. Базовая ИКТ компетенция как основа Интернет
-
образования
учителя: Международная научно
-
практическая конференция RELARN
-2004.
4.
Лебедева
М.Б., Шилова
О.Н. Что такое ИКТ компетентность студентов
педагогического университета и как ее формировать? // Информатика и
образование. –
2004.
–
№ 3. –
С. 95–
100.
5.
Солиев
И.С.
Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ахборот
компетентлигини ривожлантириш. 13.00.01
–
Педагогика назарияси. Педагогик
таълимотлар тарихи. Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси автореферати, Тошкент, 2020.
6.
Кузьминов
Я.И. Профессиональный стандарт педагогической деятельности /
Я.И. Кузьминов // Вестник образования. –
2007.
–
№ 7. –
С. 1724.
7.
Беспалов
П.В. Компьютерная компетентность в контексте личностно
ориентированного обучения / П.В.
Беспалов // Педагогика. –
2003.
–
№ 4. –
С. 41–
45.
