Авторы

  • Ботир Баратбоев
    заведующий кафедрой изобразительного искусства и инженерной графики, Кокандский государственный педагогический институт, Коканд, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss2/S-pp437-441

Ключевые слова:

национальное развитие узбекская модель экономическая независимость идеологические убеждения власть государство - главный реформатор

Аннотация

В данной статье, описываются предметы архитектурного и прикладного искусства древних народов Центральной Азии.

Значения персонажей в них, а именно, в изображении содержит, возможные, символическое выражение средневековых предметов прикладного искусства, стен комнаты, художественных изображений растений, паранд, изображений животных.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

The problem of symbology in the applied-artistic
decoration of the ancient peoples in Central Asia

Batir BARATBOEV

1

Kokand State Pedagogical Institute

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received January 2021
Received in revised form

30 January 2022

Accepted 20 February 2022

Available online

15 March 2022

This article describes the objects of architectural and applied

art of the ancient peoples of Central Asia.

The meanings of the characters in them, namely, in the image

contains, perhaps, the symbolic expression of medieval objects

of applied art, the walls of the room, artistic images of plants,

parades, images of animals.

2181-

1415/©

2022 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss2/S-pp

437-441

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

national development,
Uzbek model,

economic independence,
ideological beliefs,
government,

state

the main reformer.

Ўрта Осиё қадимги халқларининг амалий санъат
безакларида рамзийлик масаласи

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

миллий тараққиёт,

ўзбек модели,
иқтисодиётнинг
мустақиллиги,
мафкуравий ақида,

ҳокимият,

давлат –

бош ислоҳотчи.

Ушбу мақолада Ўрта Осиёнинг қадимги халқларининг

меъморчилик ва амалий санъат буюмлари, улардаги

персонажлар сюжетли тасвиридаги маънолари, шунингдек,

ўрта асрлардаги амалий санъат буюмлари, хона девор

-

ларидаги, бадиий суръатлар, ўсимликлар, парандалар,
ҳайвонлар тасвирларнинг рамзий ифодаси баён этилган.

1

Department of Fine Arts and engineering graphics of Kokand State Pedagogical Institute. Kokand, Uzbekistan.

E-mail: baratbayev_b@mail.ru.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

438

Проблема символогии в прикладно

-

художественном

декорате древних народов Центральной Азии

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

национальное развитие,
узбекская модель,
экономическая

независимость,
идеологические
убеждения, власть,

государство –

главный

реформатор

.

В данной статье, описываются предметы архитектурного и

прикладного искусства древних народов Центральной Азии.

Значения персонажей в них, а именно, в изображении

содержит,

возможные,

символическое

выражение

средневековых предметов прикладного искусства, стен

комнаты, художественных изображений растений, паранд,

изображений животных.

Меъморчиликда ва амалий санъат буюмларига кўплаб, хилма

-

хил нақшлар

ишлатилганининг гувоҳи бўламиз. Ўрта Осиёда ислом дини ўрнатилгунга қадар
хона деворларида лаган, кўзаларда, остадон гўр қутиларида, ҳатто матоларда
сюжетли тасвирлар ишланган. Жумладан, Болаликтепа қасри деворида, Марвдан
топилган V асрга доир сопол кўзадаги милоддан аввалига доир мис лаганлардаги
сюжетли тасвирлар фикримиз исботи бўла олади. Мазкур суратлар орасида халқ
орасида кенг тарқалган афсонавий эпосларга бағишланганлигига шубҳа йўқ,
албатта.

Улардаги персонажлар сюжетли тасвирдаги маънони аниқлаб туради.

Шунингдек, ўрта асрлардаги амалий санъат буюмларида, хона деворларида,
бадиий матоларда дарахтлар, тоғ эчкиси, қўчқор ҳамда грифон ва паррандалар,
йиртқич ҳайвонлар сурати ишланган. Бундай тасвирлар рамзий ифодага эга
бўлган, албатта. Улар орқали ота

-

боболаримиз ўз орзу –

умидларини изҳор

қилишган. Жумладан, каптар –

аёл худоси (маъбуда) белгиси ҳисобланган, кейин

-

чалик христиан дини рамзи ва қуёшни ифодалаган. Шунингдек, омад рамзини
билдирган.

Қирғий

космик кучларни ифодалаган ҳамда тамғалар белгиси сифатида

қўлланилган.

Бургут –

қадимдан қуёш рамзи ҳисобланган. Шунингдек, куч ва ҳукмронлик

рамзини билдирган. Умуман, тасвирлар оламида қушлар табиат шаклларидан
узоқлашиб, кўпроқ рамзий белгиларни ифодалайди. Улар билан нариги дунё
тушунчаси белгиланган. Жумладан, киши ўлгандан сўнг унинг руҳи қуш бўлиб
учиб кетади, деб тушунилган.

Ўрдак, ғоз, тустовуқ, товус –

бахт

-

омад, гўзаллик, олам ғояларини, хушхабар

-

ларни етказувчи –

даракчи сифатида гавдаланади. Шеъриятда қушлар тимсолида

мажозий, рамзий маънолар ифодаланган. Айрим уруғлар қушларни ўз тотемлари
деб билганлар. Жумладан, ўғузлар (туркман)га мансуб кайи, баёт, алкирели,
каремли уруғлари учун –

оқ лочин, язир, дюкер, дудурға, қанотлилар учун –

бургут,

овшар, карик, бекдили, каркинлар учун –

қуённи кўтараётган бургут, боёндур,

бечене, жагулдур, чепнилар учун –

шунқор тасвири тотем ҳисобланган.

Ҳайвон

қуш (грифон) Ўрта Осиё тасвирий санъатида икки хил тузилишда

ифодаланган қанотли шер ёки бургут бошли ҳайвон шаклида. Грифон табиатдаги
икки хил кучни, яъни эзгулик ва ёвузликни ифодалаган. Грифон чорвани
қўриқлаб, кишига хизмат қилади ва уни ёвуз кучлардан асрайди деб тушунилган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

439

Илон боши тасвири ХIХ аср на ХХ аср бошларида ишланган чой

-

жуш

дасталарида учрайди. Нақл қилишларича, илон бошининг тасвири идишдаги

суюқликни ҳар хил инс

-

жинслардан сақлар экан. Қирғиз гиламларида учрайдиган

“ит изи”, “ит қуйруғи”

номли нақшлар уларнинг қадим замонларда итга бўлган

ҳурматини ифодалайди.

Ўрта Осиё деворий суратларида амалий санъат буюмларида дарахт шохча

-

лари нақши “саодат дарахти“ маъносини англатган. Халқ амалий –

бадиий санъати

меъморчилигида гул хамда ўсимликсимон нақшлар билан бир қаторда мевалар

ҳам

ўз аксини топган. Жумладан, I асрга оид бир идишда аёл зулфи ва қулоқлари

ўрнига барг ва новдалари билан бир бош узум нақши бўртма қилиб туширилган.

Шунингдек, Мунчоқтепа макони хоналаридан бирининг VI

-

VII асрларга оид

деворларида одам боши билан бир бош узум тасвири кўзга ташланади. Анор эса

I-

V асрларга оид остадон деворларида, I

-

III асрларга оид анор ушлаб турган

ҳосилдорлик худоси Анахита ҳайкалчасида, ўрта асрларга оид кулолчилик

буюмларида ифода этилган. Халк уй

-

жой меъморчилигида ҳам аноргул, анор

нақши мавжуд. Шуни эслатиб ўтиш керакки, олма –

муҳаббат, анор, узум –

эзгулик,

тўқчилик, тўкин

-

сочинлик рамзи ҳисобланган.

Ўрта Осиё халк амалий санъати буюмларида ва деворий нақшларда доира,

гириҳ, учбурчак, ромб каби нақшлар кенг қўлланилган. Уларнинг ҳам рамзий

маънолари бўлган. Жумладан, доира, гириҳ, учбурчак сингари шакллар кўпинча

хонадонни, кишини ҳар хил инс

-

жинслардан асровчи рамзий белги вазифасини

ўтаган.

Тўрт қисмга бўлинган айлана ёки тўғри тўртбурчакни Тожикистоннинг

Ховалинг, Қанғурт туманлари қишлоқларида гилдан ясалган қутиларда кўрамиз.

Худди шундай нақш Х

-

ХII аср кулолчилик буюмларида ҳам мавжуд. Мазкур

нақшлар дунёнинг тўрт қисмдан ёки тўрт томондан ташкил топганлигини

ифодалаган бўлса, ажаб эмас.

Салиб шаклидаги нақш Ўрта Осиёда жуда қадим замонлардан буён мавжуд.

Бундай нақшни халқлар турли даврларда –

табиатнинг пайдо бўлиши тушунчаси,

қуёш рамзи, ўлиш ва тирилиш рамзи деб билишган. Туркман гиламларининг

айримларида тўққизта салиб нақшдан ромб тузилишидаги композиция яратил

-

ганининг гувоҳи бўлдик. Мазкур нақшни туркманлар оилани бало

-

қазолардан

сақловчи тумор, деб тушунишган.

Ромб шаклидаги нақшни Ўрта Осиё тасвирий санъатида кўп учратиш

мумкин. Олимларнинг таъкидлашича, ромб илк тош давридан бошлаб аёл, яъни

она ер белгиси ҳисобланган. Аёл

-

насл, ер эса ҳосил беради. Яъни ҳосилдорлик

рамзини ифодалаган десак, хато билмаган бўламиз.

Қўчқор шохига ўхшаш нақш тоғ аҳолиси амалий санъат буюмларида,

деворий суратларда кўп ишланган. Бундай шакллар қадимий Панжакент ёғоч

ўймакорлиги, Варахша обидалари ҳамда тоғ меъморчилигидаги устун устига

ўрнатилган бошалар ҳам қўчқор шохига ўхшаб кетади.

Тоғ эчкиси азалдан, асосан, тоғликлар томонидан эъзозланган. Ибтидоий

жамоада овланган ҳайвон, шунингдек, тоғ эчкиси гўшти таом тайёрлаш учун

оловхонага топширилиб, териси, шохи ов қатнашчилари орасида тақсимланар

экан. Демак, ёввойи, эчки шохи жасур, довюрак, чаққон мерганга тақдим

қилинадиган

нишона бўлган. Балки Сосоний шохлари бош кийимида ёввойи эчки

шохи тасвирланганлигининг боиси ҳам шундадир.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

440

Дарвоқе, тоғлардаги уйлар хонасининг киравериш пештоқига, устунига

хонадонни бало

-

қазолардан сақлаш мақсадида ёввойи эчки ёки қўчқор шохи

ўрнатишган.

Бинобарин, уйлардаги устун бошасининг ёввойи эчки, қўчқор шохига

ўхшашлиги замирида қадим замонлардан сақланиб қолган ишонч ётадики, у

кишини жасурликка, мардликка, покизаликка даъват этувчи рамз сифатида халқ

бадиий безагида, ёғоч ўймакорлиги санъатида ўз ифодасини топган.

Устуннинг кўзаги (кўза, қозон, тувакка ўхшаш) қисми халқимизда ҳосил

-

дорлик, насллилик рамзини ифодалаган. Дарҳақиқат, унинг тузилиши сув, ёғ

сақлайдиган идишни ёки гултувакни эслатади. Унинг устидаги "лола мадохил"

чапу рост такрорланувчи лоласимон нақшлари эса барглари ёнларига осилиб

тушган тувакдаги гулни эслатади.

Самарканд, Юқори Зарафшон сўзаналарида кўп учрайдиган чорчирок

нақшидан қадим замонларда муқаддас оловга бўлган эътикоднинг безакда

сақланиб қолганлигини билиб оламиз. Шунингдек, мазкур нақш орқали халқимиз

-

нинг ёруғликка, тантанаворликка бўлган интилишлари ифодаланган.

Ўрта Осиё тасвирий санъатида, амалий санъат буюмларида ранг қадимдан

ишлатилган. Ранглар ҳам ўзига хос рамзий маънони билдирган. Жумладан, кўк

ранг мовий осмон рамзи бўлиб, мовий рангдаги гумбазлар осмонга ўхшатилган.

Шу билан бирга, айрим жойларда кўк ранг хонадонни ёмон кўздан асрайдиган

белги сифатида ҳам ишлатилган. Жумладан, Хивада шу мақсадда иморат

дарвозаси устки қисмининг икки томонига кўк рангли нақшин сопол идиш ёки

унинг иккита синиқ парчаси сувоққа ёпиштириб қўйилган.

Қизил

ранг Ўрта Осиё обидалари интерери деворида кенг қўлланилган.

Бунга милоддан аввалги III–II асрларга оид Янги Нисо заллари, VI

-

VIII асрларга оид

Варахша обидасининг қизил зали далил бўлади. Шунингдек, ўрта асрларга доир

сопол буюмлар заминида ҳам қизил ранг кенг ишлатилган. Марказий Осиё

халқларида қизил ранг ғалаба рамзи ҳисобланган. Оқ

ранг ёруглик рамзи бўлган.

Узоқ тоғ қишлоқларида янги уйга кўчиб ўтишдан олдин хонадон аёли уй

устунлари ва шифтига ун сепиб чиққан. Халқимиз, одатда, келин

-

куёв йўлига оқ

матодан поёндоз тўшаган. Айрим қишлоқларда келинникига куёв томондан

келган қуда –

андаларга ун сепишган.

Сариқ рангни сарик касалга даво ҳисоблашган. Шунинг учун беморларга

сарик либос кийдиришган, хонани “сариқ” рангли буюмлар билан жиҳозлашга

ҳаракат

қилишган.

Юқоридагилардан маълумки, ота –

боболаримиз халқ меъморчилиги ички

безаги,

амалий санъат буюмлари, хўжалик буюмларига ишланган ранг

-

баранг,

нафис композицион ва маъно жиҳатидан боғланган геометрик ва ўсимликсимон

нақшлардан нафақат завқ олишган, балки улар орқали ўз орзу

-

умидларини,

муҳаббатларини ҳам намойиш этишган.

Биз ҳам ўз

имконимиз қадар ўз кулолочилик соҳасидаги ижодимизда,

аввало, анъанавий йўсинда ва, шунингдек, ўзимизнинг ноанъанавий усул

-

ларимизда афсонавий, фольклор ва ҳаётий мавзулардаги тасвир элементларини

кулолчиликда қўллашга ҳаракатларимиз бор. Бунга мисол тариқасида

“Сувости

маликаси”, “Сувости дунёси”. “Сувости қўшиғи”. “Сайроқи булбул”. “Қадрли оҳанг”.

“Тождор шер” “Ҳаёт қўшиғи”. “Қадрли оҳанг”, “Анор” каби мавзулардаги кулолчи

-

ликдаги изланишларимизни келтиришимиз мумкин.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

441

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

B.M. Baratboyev Naqqoshlik va yog

och o

‘ymakorligi san’atining

rivojlanishi.

«Экономика и социум» –

№11(90) –

2021,

2.

Хаджиметов

Б. «Деворий суратларга кўчган миниатюра санъати оҳанглари»

Жамият ва инновациялар Special Issue –

01(2022).

3.

Булатов С. Ўзбек халқ амалий безак санъати. Т, “Меҳнат”, 1994.

4.

Нозилов

Д.

Ўрта Осиё дизайни тарихидан.Т., “Ўзбекистон”, 1998.

5.

Ҳасанов

Р. Амалий безак санъати машғкулотлаари методикаси Ўқув

қўлланма. Гулистон 2003.

Библиографические ссылки

B.M. Baratboyev Naqqoshlik va yog’och o’ymakorligi san’atining

rivojlanishi. "Экономика и социум" №11(90) 2021

Хаджиметов Б. “Деворий суратларга кўчган миниатюра санъати оҳанглари” Жамият ва инновациялар Special Issue –01(2022)

Булатов С. Ўзбек халқ амалий безак санъати. Т, “Меҳнат”, 1994.

Нозилов Д.Ўрта Осиё дизайни тарихидан.Т., “Ўзбекистон”, 1998.

Ҳасанов Р. Амалий безак санъати машғкулотлаари методикаси Ўқув қўлланма. Гулистон 2003.