Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The role of pilgrimage tourism in religious and moral life
of the people
Baxrom ORZIKULOV
1
National University Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received January 2021
Received in revised form
30 January 2022
Accepted 20 February 2022
Available online
15 March 2022
In this article, various possibilities are considered for the
organization of the religious and moral life of the people, the
spiritual needs of people, the preservation of religious values,
visiting holy places in the spirituality of youth. Also, the role of
holy places and the etiquette of visiting them in the formation of
moral norms, which serves as an important criterion in
maintaining the moral culture of the people, is revealed.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss2/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Shrine,
pilgrimage tourism,
religious ethics,
lifestyle,
etiquette,
culture,
spirituality,
Islam,
religious beliefs,
religious values,
shariat.
Кишилар диний
-
ахлоқий турмуш тарзида
зиёрат
туризмининг ўрни
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Зиёратгоҳ,
зиёрат туризми,
диний ахлоқ,
турмуш тарзи,
одоб,
маданият,
маънавият,
ислом,
диний эътиқод,
диний қадрият,
шариат.
Мақолада зиёрат туризмининг кишилар диний
-
маърифий ва ахлоқий ҳаётини ташкил этиш, одамларнинг
маънавий эҳтиёжини қондиришдаги ўрни, диний
қадриятларни асраб авайлаш, муқаддас жойларни зиёрат
қилиш айниқса ёшлар маънавиятига ижобий таъсири баён
қилинган. Унда кишиларнинг ахлоқий маданиятини юксак
савияда бўлишида муқаддас зиёратгоҳлар ва уларни
зиёрат қилиш этикети, яъни одоб
-
ахлоқ меъёрлари муҳим
мезон бўлиб хизмат қилиши ҳақида сўз юртилган.
1
Independent Researcher of the National University Uzbekistan. Tashkent, Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
132
Роль паломнического туризма ва религиозно
-
нравственной жизни народа
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Святыня,
паломнический туризм,
религиозная этика,
образ жизни,
этикет,
культура,
духовность,
ислам,
религиозные убеждения,
религиозные ценности,
шариат.
В
данной
статье,
рассматриваются
различные
возможности, на организацию религиозно
-
нравственной
жизни народа, духовные потребности людей, сохранение
религиозных ценностей, посещение святых мест в
духовности молодежи. Также, раскрывается роль святых
мест и этикет их посещения, в формировании норм
нравственности,
служащий
важным
критерием
в
поддержании нравственной культуры народа.
1.
ДОЛЗАРБЛИГИ
Азалдан зиёрат туризми кишиларни диний
-
маърифий ҳаётини ташкил
этиш, одамларнинг маънавий эҳтиёжини қондиришда муҳим аҳамиятга эга бўлиб
келган. Ҳар қандай мамлакатда зиёрат туризми ривожланиши учун ўша давлатда
диний
-
маърифий ва маънавий соҳалар ривожланмоғи лозим. Бу борада
Ўзбекистонда ҳам сўнгги йилларда қатор чора тадбирлар амалга оширилиб,
ушбу
соҳа ўз ривожланишининг янги босқичига кирди. Зеро, республикамизда зиёрат
туризмининг диний
-
маърифий хусусиятларига алоҳида эътибор берилаётганлиги
соҳани маҳаллий ва халқаро доирада ривожлантириш, айниқса маҳаллий ва
хорижий зиёратчиларни Ўзбекистондаги муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳларга
янада кенгроқ жалб этиш имкониятларини яратмоқда.
Бу эса республикамизда
зиёрат туризмини ривожлантириш “Бутун жаҳон туризм ахлоқ кодекси”нинг
“Диний, соғлиқни сақлаш, таълим, маданий ва тиллар алмашинуви мақсадларига
қаратилган саёҳат туризмнинг рағбатлантирилиши лозим бўлган фойдали
шаклларидир” тамойили Таълим, фан ва маданият бўйича халқаро Ислом
ташкилоти (ISESCO) томонидан зиёрат туризмини ташкиллаштириш ва тарғиб
қилиш борасидаги саъйи
ҳаракатлари билан мувофиқлигини кўрсатмоқда.
Кейинги йилларда фуқароларнинг маданий хордиқ чиқариши, оммавий ва
умумхалқ сайилларида дам олишлари ҳамда динй амалларни тўла тўкис адо
этишлари учун “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” дастурига кўра,
“Оилавий саёҳат
таътили”
тизими жорий қилинди. Унга кўра бир қанча байрам ва дам олиш
кунларида ички зиёрат туризмини амалга оширувчи фуқароларга имтиёзлар ва
чегирмалар эълон қилинган. Бу Рамазон ҳайити (Ийд ал
-
Фитр) ва Қурбон ҳайити
(Ийд ал
-
Адҳа) диний байрамларини нишонлаш даврида янада жонланади.
2.
МЕТОДЛАР ВА ЎРГАНИЛГАНЛИК ДАРАЖАСИ.
Мазкур мақола
ижтимоий
-
гуманитар фанларда қабул қилинган объектив
-
лик, изчиллик ҳамда ижтимоий воқеа ва ҳодисаларни хронологик асосда ўрганиш,
манба ва даллиларга таяниш принциплари негизида ёритилди. У контент
-
таҳлил,
кузатув ҳамда эксперт
-
сўров методлари асосида ёритилган. Мазкур масала доимо
тадқиқотчилар эътиборида бўлиб келган бўлиб, муқаддас қадамжо ва зиёрат
-
гоҳлар эскилик сарқити сифатида ташландиқ ҳолга келиб қолган бўлсада, айрим
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
133
тадқиқотчилар уларнинг архитектуравий жиҳатларига эътибор қаратганлар.
Жумладан совет тузуми ҳукмронлиги йилларида, қатор тадқиқотчилар, жумладан
Л.Н.
Воронин ва Ш.Е.
Ратия, М.Е.
Массон, В.А.
Нильсен, Б.Н.
Засипкинлар Ўзбекистон
мустақиллиги йилларида эса бир қанча маҳаллий олимлар, жумладан
С.М.
Булатов,
Л.И.
Ремпель,
Г.А.
Пугаченкова,
П.Ш.
Зоҳидов,
К.С.
Крюков,
И.И.
Ноткин, Л.Ю.
Маньковскаялар Ўзбекистон зиёратгоҳларини халқнинг
маънавий
-
ижтимоий ҳаётидаги ўрни масалалаларига баъзи ўринларда эътибор
қаратганлар, холос. Бу борада мустақиллик йилларида Б. Эралиев, И. Остонақулов,
Н. Абдулахатов, Ф.Акчаев, З.
Абидовалар томонидан амалга оширилган илмий
ишлар таҳсинга лойиқдир.
3.
ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ.
Анъанага биноан азалдан диний қадриятларни асраб авайлаш, муқаддас
жойларни зиёрат қилиш айниқса ёшлар маънавиятига ижобий таъсир кўрсатган.
Кишиларнинг ахлоқий маданиятини юксак савияда бўлишида
муқаддас
зиёратгоҳлар ва уларни зиёрат қилиш этикети, яъни одоб
-
ахлоқ меъёрлари муҳим
мезон бўлиб хизмат қилади. Бинобарин, “оч қолсанг бозорга, тўқ бўлсанг мозорга
бор”, деган ўзбек халқ қадимги мақолида кишиларни турмуш тарзи ижтимоий
-
маънавий ҳамда диний амаллар билан боғлиқлигига урғу берилган.
Халқимизда зиёратгоҳлар тўғрисида диний қарашлар жуда узоқ тарихга эга.
Ўзбек халқ оғзаки ижодида зиёратгоҳлар билан боғлиқ жуда ҳам кўплаб афсона ва
ривоятлар мавжудлиги азал
-
азалдан халқимиз турмуш тарзида, дунёқарашида,
босқинчиларга қарши курашида, ўз орзу
-
умидларига етишишлари
ва ёвузлик
билан курашишлари каби эзгу ғояларни ўзида мужассамлаштириб анъанавий урф
-
одатларга айланган. Ўз ўрнида қадимги аждодларимиз турмуш тарзида қадимги
тотемизм, фетишизм ва анимизм билан боғлиқ одатлар устуворлик қилган бўлиб,
моҳиятан олиб қараганда, ушбу қадимги диний эътиқод излари билан боғлиқ
расм
-
русумларда ҳеч қандай салбий ҳолатлар кўзга ташланмасада, улар аслида
ислом динига зид бўлиб, ширк амаллар ҳисобланади.
Яъни, ислом дини амаллларига кўра зиёратгоҳлардаги ширк саналган
одатлар қуйидагилардир:
1.
Зиёратгоҳлардаги қабрларни тафов қилишда уларга бошни қўйиш, юз
қўллари билан қабрни силаш яъни сажда қилиш орқали саждада ширк келтириш.
Бунга мисол тариқасида Қурoонинг Фусиллат сурасидаги «Қуёшга ҳам ойга ҳам
сажда қилманглар. Уларни яратган Аллоҳга» сажда қилнглар» деган оятни
келтириш ўринли;
2.
Ёрдам сўрашдаги ширк келтириш.
Яъни авлиёлар руҳидан
мадад тилаш,
Аллоҳдан ўзганинг номи билан қасам ичиш билан ширк келтириш. яъни авлиёлар
номини қўшиб қасам ичиш.
3.
Аллоҳдан ўзгага ҳаж ёки зиёрат қилиш билан ширк келтириш. Яъни
муқаддас зиёратгоҳларни ярим ҳаж сифатида қабул қилиш, қабрдаги авлиёга атаб
жонлиқ сўйиш кабилар.
Муқаддас мозорлардаги макруҳ яъни қорланган ишлар жумласига қабр
ёнида намоз ўқиш, баланд овоз билан йиғлаш, қабр тоши ва панжараларни ўпиш,
эркак билан аёллар аралашган ҳолда зиёрат қилиш, қабр ёнида шам, олов ёқиш
сингари одатлар ҳам шулар жумласидандир. Айрим тадқиқотчилар зиёратдаги
ҳаром ишлар жумласига қуйидаги одатларни ҳам келтириб ўтадилар. Яъни,
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
134
қабрни қўл билан сийпаш, ушлаш, ўпиш, кўзга суртиш мумкин эмас деб қаралган.
Чунки бу одатлар ислом динига зид ҳолда, қадимги диний эътиқодлар изидир.
Шунингдек қабр устида шам ёки чироқ ёқиб қўйиш, арвоҳлар шам ёки чироқ
атрофига келади, деб эътиқод қилиш қадимги
оташпарастлар одати, деб
ҳисобланади [1. Б. 183
].
Шу билан бирга зиёратгоҳларга ташриф буюрган зиёратчилар бу ерда қатор
маросимлар ва амалларни бажарадилар, қон чиқариб, турли расм
-
русумларни
амалга оширадилар. Яъни турли расм
-
русумлар асосида диний амалларга риоя
қилишиб, турли маросимлар ўтказишган. Ана шундай маросимлардан бири
қурбонликдир. Қурбонликнинг шариатдаги маъноси, махсус ҳайвонни қурбон
ҳайти куни ёки бирон бир муқаддас байрам ки тадбир олдидан қурбонлик
нийятида қон чиқаришдир. Махсус ҳайвон сйилишидан мақсад, диний одатга ва
Аллоҳ наздида қурбонлик қилиш учун сўйиладиган ҳайвон, туяларда беш ёш, қўй
ва эчкиларда бир ёшга тўлган ҳайвондир.
Аммо зиёратгоҳлардаги қурбонлик хусусида эса, яъни ҳар бир қурби етган
одам зиёратга, “жонлиқ”ни қурбонлиқ қилиш одати сақланган. Яъни бирор
жонлиқ сўйилиб, ўша жонлиқни бир қисмини шу ерда
пишириб танановул қилиш
анъанасидир. Қурбонликнинг қолган қисмини пиширмай, яъни «хомталаш»
ҳолатда шу мозор мутасаддилари, зиёратга келувчилар ёки бева
-
бечора ва
мсикинларга эҳсон тариқасида тарқатиш одати мавжуд.
Зиёратгоҳларда энг кўп тарқалган одатлардан бири, хўроз ёки товуқни
қурбонлиқ қилишдир. Мазкур паррандаларни жонлиқ сифатида сўйиш исломдан
олдинги қарашлар билан боғлиқ бўлиб, Н.
Абдулахатовнинг ёзишича, хўроз қонини
чиқаришдан мақсад бирор бир инсонга етказилмоқчи бўлган зарар қон билан ерга
ўтказилган, деган тасаввур мавжуд [2. Б. 72]. Бинобарин, хўрозни сўйиб қон чиқариш
одати исломдан олдинги даврлардаги диний қарашлар замирида
юзага келган
азалий иримлардан бири ҳисобланади. Зотан Олд Осиё ва Марказий Осиё халқларида
эрамиздан аввалги VII
-
VI асрлардаёқ хўроз “ёвуз қора кучларни ҳайдовчи парранда”
сифатида муқаддаслаштирилганлиги тарихдан маълум. [3. Б. 26]
Қўй ёки қўй қўчқорни
қурбонлик қилиш ҳам кенг тарқалган одатлардандир.
“Мухтасар”
китобида қурбонликка сўйишнинг ҳукмларида аксарият ҳолда
қурбонлик учун асосан қўй (қўчқор) назарда тутилган. Чунончи, Марказий Осиё
халқларида
қўй “Раҳмоний”, эчки эса “шайтоний”
деган тушунчаларни қадимдан
мавжудлиги қўйга, айниқса қўчқорларни бало
-
қазодан асраш кучига ишонишни
келтириб чиқарган [4. Б. 75]
.
Ҳатто тажрибали кекса аёллар биринчи фарзанди ўғил булиши учун янги
келин
-
куёвнинг уйига қўчқорнинг ошиғини қўйиб қўйганлар. Бизнингча, ушбу
одат зардўштийлик динидаги қўчқор тимсоли Фарна худоси билан боғлиқлиги
эҳтимолдан холи эмас. Бинобарин Зардўштийлик динининг муқаддас китоби
«Авесто»да Фарна
уй эгалари учун оилага тўкинлик ва бойлик
келтирувчи, сиҳат
-
саломатликни ҳимоя этувчи ҳамда ёмон қора кучлардан сақловчи илоҳ сифатида
тасвирланган. [5. Б. 129]. Қўчқорларга илоҳий ҳайвон сифатида қараш одати
ҳозирда ҳам ўзбек хонадонларида яхши сақланиб қолганлигини
юқорида
келтирилган уйга ошиқ қўйиш одати орқали ҳам билиш мукин. Қолаверса
халқимизда йигитларни қўчқорга ўхшатишда унинг кучли ва чакқонлиги ҳисобга
олинса, яна бир жиҳатдан қўчқор культининг таъсири ва уни муқаддаслаштириш
бўлса керак. Бинобарин қўчқор қадимги зардуштийлик динида уй эгаларини,
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
135
уларнинг сиҳат
-
саломатликларини қўриқлаб турувчи илоҳий маъбуд сифатида
талқин этилган. Қолаверса Эрон ва қадимги Турон халқларида уруш ва ғалаба
худосини қўчқор тимсолида тасаввур қилишлари, кейинчалик баҳодир йигит
-
ларни ҳам қўчқорга ўхшатиб таъриф беришларига олиб келган [6. Б. 74
].
Зиёратгоҳларда амалга ошириладиган яна бир маросимлардан бири, бу Биби
мушкулкушод маросимидир
.
Азалдан ушбу маросимнинг ўзига хос жиҳати фақат
аёллар иштирокида ташкил қилинишидир. Воҳаланки, аёлларни сешанба ва
чоршанба кунлари қадамжоларни зиёрат қилишларида аёлларнинг ҳомийси
бўлган Биби Сешанба ва Биби Чоршанбанинг роли муҳим аҳамият касб этган. Шу
боис, халқ орасида “чоршанба кушойиш куни”, деган тушунча мавжуд. Яъни,
“чоршанба куни бошланган ишнинг охири бордир”, ёки “бу кун нима ният қилинса,
шу ижобат бўлади”, деб қаралган. Биби Чоршанбани Биби мушкулкушод, деб
аташлари ҳам шу қарашлар билан боғлиқ. Аксарият жойларда ўша куни
Мушкулкушод маросими ўтказилиб, Қуръон тиловат қилинган. Демак, чоршанба
кун мушкуллардан халос бўладиган кун, шу сабабдан, мозорларни аёллар
томонидан зиёрат қилиниши чоршанба куни амалга оширилган. Воҳа ўзбек ва
тожикларида сешанба ва чоршанба куни аёллар кир ювиб бўлмаслигини, агар кир
ювилса, Биби Сешанба ва Биби Чоршанбаларнинг бошидан мағзава тўккандек
бўлади, деб тасаввур қилганлар [7. Б. 89].
Одатга кўра маросимнинг муҳим жиҳати бу, маросимда иштирок этаётган
аёллар дастурхонга тортилган майиз чўпини ундан ажратадилар, ажратилган
чўплар оқ пахта орасига солиб ўралади ва алоҳида идишга солиб хонадан эгасига
берилади.
Чўпидан тозаланган майиз дастлаб отин ойига, сўнгра даврадаги
аёлларга улашилади.
Аҳоли дастурхонга торитлган майизни чўпидан ажратиш
инсонларни мушкулини осон қилади, уларга ёпишиб олган касалликлардан фориғ
бўлишга ёрдам беради ва ҳар
-
хил инсу
-
жинсларни
инсон танасидан ҳайдайди,
гуноҳларидан поклайди, деган қарашларга ишонадилар.
Ўзбекларда зиёратгоҳларга йилнинг маълум вақтида чиқиш анъанаси билан
бирга, йилнинг маълум вақтларида зиёрат қилмаслик анъанаси ҳам мавжуд. Бу
борада қамарий йил ҳисоби бўйича “Сафар ойи”да зиёрат қилмаслик ҳақидаги
қарашлар халқ орасида ҳанузгача сақланиб қолган, яъни бу борада турли тақиқ
(табу) лар мавжуд. Жумладан, “сафар ойи, хатар ойи”, “сафар ойида сафарга чиқиб
бўлмайди”, “сафар ойи хосиятсиз ой”, деган қарашларга кўра зиёратга бориш ва
бошқа маросимлар (тўй ва бошқ.) ҳам тақиқланган
[8. Б. 89].
Тадқиқотларга кўра,
Ўзбекистонда зиёратчиларнинг зиёратгоҳларга оммавий равишда ташрифи
асосан чоршанба, шанба ва якшанба кунларига тўғри келса,
йилнинг асосан
апрель
-
май ва августь ойлари зиёрат мавсуми даври, деб ҳисобланади.
Демак, йил давомида аҳолининг
мунтазам зиёрат қиладиган ўз вақти
мавжуд бўлиб, азалдан маҳаллий аҳоли ўз вақтларининг маълум даврини
зиёрат учун ажратганлар ва ушбу анъаналар ҳозирга қадар аждодлардан –
авлодларга ўтиб келмоқда. Бу каби зиёрат мавсумининг шаклланишида
маҳаллий аҳолининг турмуш
-
тарзи ва машғулотидан ташқари, республика
учун хос бўлган географик, иқлим ва диний омиллар билан боғлиқдир.
Масалан, географик омилларга кўра, аксарият зиёратгоҳларнинг тоғли
ҳудудларда жойлашгани билан характерланса, зиёрат куни –
аҳолининг
исломий
қарашлари асосида шаклланган бўлиб, зиёрат мавсуми эса табиий
шароитдан келиб чиққанлиги билан изоҳланади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
136
Республикамизда туризмни қўллаб
-
қувватлаш жамғармасининг грант
-
ларидан турфирма ва туроператорларга маблағ ажратиш, улар бу маблағлардан
унумли фойдаланиб, янги туристик маҳсулотлар ва туристик хизматлар
кўрсатишини назорат қилиш лозим. Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш
бўйича “Uzbekistan is my second home” (Ўзбекистон –
менинг иккинчи уйим)
лойиҳаси устида иш олиб борилаётганлиги
бежиз эмас.
Зиёрат қилиш одати нафақат муқаддас жойларга нисбатан, балки барча
марҳумлар ётган жойлар, яъни қабристонлар ёки хилхоналарига бориб, дуои
фотиҳа ўқишда ҳам ўз ифодасини топган. Ҳатто оқил
-
фозил кишиларнинг холидан
хабар олиш ҳам зиёрат қилиш саналади. Чин кўнгил ва ихлос ила қилинган
зиёратлар қабул бўлади. Хусусан, Ўзбекистон ҳудудида жойлашган зиёратгоҳлар
ва қадамжолари ҳам ўз зиёратчиларининг диққат эътиборидадир. Чунки улар ўз
мазмуни ва моҳиятига эга бўлиб, турли тарихий даврларда шаклланиб, турли
диний амаллар ва турли диний уламолар фаолияти билан боғлиқдир.
Ривоят қилинишича, “...уч нафар мадраса толиблари хожагий Эмканагийни
зиёрат қилиш учун йўлга отланадилар. Шайхнинг кароматини синамоқ учун
учаласи уч хил нарсани шайх томонидан рўёбга чиқарилишини ният қиладилар.
Хожагий Имканагийнинг ҳузурига келганларида, улардан иккитасининг шаръий
истаклари амалга ошганини, лекин учинчиси орзу қилган ношаръий талабнинг
рўёбга чиқмаганини кўришади. Шунда Хожагий Имканагий: “Дарвишлар маънавий
ҳол ва кароматларга диний қонун
-
қоидаларга амал қилганликлари учун эриш
-
ганлар. Улардан ношаръий нарсани талаб қилмаслик керак. Шариатга мувофиқ
бўлса ҳам имтиҳон қилиш мақсадида уларнинг ҳузурига бориш асло тўғри эмас”, –
дейди ва бу билан шариат қоидаларига қаттиқ риоя қилишини исботлайди.
Бу эса халқимизнинг диний уламоларга ҳурмат, уларни эъзозлаш урф
-
одатлари ва ўзига хос расм –
русумлари, уларнинг яхши фазилатлари, асрлар оша
яшаб келаётганлигини тасдиқлайди. Шундай инсоний анъаналаримиздан яна
бири марҳум ва марҳумаларни эслаб, хотирлаш, улар дафн этилган қабристон
-
ларни тартибга солиш, саранжом
-
саришта этиш, тинч сокин қабристонларда
ҳамду
-
сано айтиб турсин учун гуллар ўстириш каби тадбирларда кўришимиз
мумкин. Бу эса ўзлигимизни англашга ҳам хизмат қилади. Кимки ўз дини ва диний
амалларига ихлос билан қараса, кул эмас чўғ олади. Чўғ қалбда яхши ниятни, пок
жамият гулханини аланглатади. қадимдан ўзбек халқи ўз аждодларини унутмас
-
лик руҳида тарбия топиб камолга етган, йилнинг маълум кунлари ва маросим
-
ларида қабристонга бориб. марҳумларни ёд этиш, эслаш ва хотираларига бир
калима қуръон ўқиш одат бўлган.
4.
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР.
Халқимизда марҳумларнинг қабрларини тавоф этмоқ, зиёрат қилмоқ ҳақида
бир
-
биридан маъноли ҳикмат ибратлари бор. Ғам андуҳ қийнаганда дарё бўйига,
бахтинг тошиб, завқинг ошиб кетса, қабристонга зиёратга бор, дейилади, халқ
нақлларида. Яна, ҳаддан зиёд хурсанд бўлганингда ҳам, ҳафа бўлганингда ҳам
қабристонга бор, деб нақл қилинган. Умуман, тадқиқотларга кўра, зиёрат
туризминипнг кишиларни диний
-
ахлоқий турмуш тарзидаги ўрни муҳимлигидан
келиб чиқиб у, одамларнинг маънавий эҳтиёжини қондириб, диний
-
ахлоқий
ҳаётини ташкил этишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини тасдиқлади. Бугунги
кунда маҳаллий зиёратчилар ва мусулмон мамлакатларидан Ўзбекистонга ташриф
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
137
буюраётган зиёратчилар аҳолисининг ортиб бориши ва ҳамда ривожланган
мамлакатлар билан ушбу соҳада амалга оширилаётган алоқалар ушбу омилга
эътибор қаратиш зарурлигини тасдиқлади. Яъни зиёрат туризми орқали зиёрат
-
чилар ушбу масканларга ташриф буюриш жараёнида кўплаб ислом дини ва
исломгача шаклланган айрим диний амаллар ва диний эътиқодлар изларига амал
қилишлари, турли маросимларни ўтказишлари улар онгида диний уламолар ва
диний амалларга нисбатан ҳурмат
-
эътибор, уларни эъзозлаш, маънавий
-
ахлоқий
тушунчалар ва туйғуларни шаклланишига туртки бераётганлигини тасдиқлади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Абдулаҳатов
Н.У. Фарғона водийси аҳолиси турмуш тарзида зиёратнинг
ўрни (Фарғона вилояти зиёратгоҳлари мисолида). Тарих фанлари номзоди дисс. –
Тошкент: 2006. –
Б. 183.
2.
Абдулаҳатов
Н.У. Фарғона водийси аҳолиси турмуш тарзида зиёратнинг
ўрни (Фарғона вилояти зиёратгоҳлари мисолида). Тарих фанлари номзоди дисс. –
Тошкент: 2006. –
Б. 72.
3.
Брагинский
И.С. Из истории таджикской народной поэзии. Москва: Наука,
1956.
–
Б.
26.
4.
Сухарева
О.А., Орнамент декоративных вышивок Самарканда и его связь с
народными представлениями и верованиями (вторая половина Х1Х –
начало ХХ в.).
СЭ. №6.
Москва: Наука, 1983. –
Б.
75.
5.
Шониёзов К. Қанғ давлати ва қанғлилар. Тошкент:
Фан. 1990. –
Б
. 129.
6.
Абдулаҳатов
Н.У. Фарғона водийси аҳолиси турмуш тарзида зиёратнинг
ўрни (Фарғона вилояти зиёратгоҳлари мисолида). Тарих фанлари номзоди дисс. –
Тошкент: 2006. –
Б. 74.
7.
Акчаев
Ф. Жиззах воҳаси қадамжолари ва зиёратгоҳлари. Тарих фанлари
бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация.
Т., 2020.
–
Б
. 89.
8.
Акчаев
Ф. Жиззах воҳаси қадамжолари ва зиёратгоҳлари. Тарих фанлари
бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация.
Т., 2020.
–
Б
. 89.
9.
Аслонов
Ш.Ш. (2020). Компьютерная лингвистика и филология
:
проблемы
и
решения
.
Гуманитарный трактат, (
84), 17
–
19.
10.
Sherzodovich A.S., & Kizi R.Z.D. (2020). Interpretation and Written Translation:
Related Learning. Interpretation, 6(6).
11.
Аслонова
Ш.И. (2020). Проблемы педагогических технологий в обучении
молодёжи в
высших учебных заведениях
.
Интернаука, (21
-1), 59
–
60.
