Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Criminal liability for infringement against officials:
domestic and foreign experience
Jamshid IBROKHIMOV
1
Tashkent state law university
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received February 2021
Received in revised form
28 March 2022
Accepted 20 April 2022
Available online
15 May 2022
The article deals with the issues of criminal liability for
infringement against officials, analyzes such crimes based on
the experience of foreign countries. In addition to civil servants,
it states that state, political and public figures are also protected
by the criminal law. In this context, a consensus was reached to
improve national legislation.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss4/S-pp547-555
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
statesmen,
encroachments,
state,
political and public figures,
insults and slander,
a sign of the objective side.
Давлат ҳокимияти вакилларига тажовуз қилганлик
учун жиноий жавобгарлик: миллий ва хорижий
тажриба
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
давлат ҳокимияти
вакиллари,
тажовуз,
давлат,
сиёсий ва жамоат
арбоблари,
ҳақорат
ва туҳмат,
субъектив томон белгиси.
Мақолада давлат ҳокимияти вакилларига тажовуз
қилганлик
учун жиноий жавобгарлик масалалари, мазкур
йўсиндаги жиноятларнинг хорижий давлатлар тажрибаси
асосидаги таҳлили келтирилган. Унда давлат ҳокимияти
вакилларидан ташқари, қўшимча тарзда давлат, сиёсий ва
жамоат арбоблари ҳам жиноят қонунчилиги билан
қўриқланиши маълумотлари келтириб ўтилган. Ушбу
аснода якдил, миллий қонунчиликни такомиллаштириш
бўйича хулоса ишлаб чиқилган.
1
Doctor of Philosophy (PhD) in Law independent researcher (DSc)
Tashkent state law university. E-mail:
Jama_tilla@mail.ru.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
548
Уголовная ответственность за посягательство в
отношении должностных лиц: отечественный и
зарубежный опыт
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
государственные
представители,
посягательство,
государственные и
политические деятели,
оскорбление и клевета,
признак субъективной
стороны.
В
статье
рассматриваются
вопросы
уголовной
ответственности
за
посягательство
в
отношении
должностных лиц, проводится анализ таких преступлений
на
основе
опыта
зарубежных
стран.
Помимо
государственных служащих, в нем приведены данные о
том, что государственные, политические и общественные
деятели также защищены уголовным законом. На
основании этога разработан вывод по совершенствованию
национального законодательства.
Аксарият мамлакатлар қонунчилигида давлат ҳокимияти вакиллари ҳаёти,
соғлиғи, шаъни ва қадр
-
қиммати алоҳида жиноят
-
ҳуқуқий муҳофаза остига
олинган. Хусусан, МДҲ давлатлари Модель Жиноят кодексида давлат ёки жамоат
арбобини ўлдириш учун террорчилик акти сифатида алоҳида моддада жиноий
жавобгарликни белгилаш таклиф этилади. Шу муносабат билан аксарият
МДҲ давлатларида айрим ўзига хосликларни инобатга олган ҳолда ушбу қилмиш
учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган. Мамлакатимизда Ўзбекистон
Республикаси Президентига тажовуз қилганлик учун ЖК 158
-
моддасида жиноий
жавобгарлик белгиланган.
МДҲ давлатларидан Озарбайжон, Беларусь, Грузия ва Қозоғистон жиноят
қонунларида мамлакат президентига тажовуз қилганлик учун жиноий жавоб
-
гарлик белгиланган. Хусусан, Озарбайжон Республикаси ЖК 323
-
моддасида Давлат
раҳбари –
Озарбайжон Республикаси Президентининг шаъни ва қадр
-
қимматини
камситиш ёки туҳмат қилиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган [1].
Арманистон ЖКда ушбу ҳолат давлат, сиёсий ёки жамоат арбобини ўлдириш
деб номланади (305
-
модда). Озарбайжон ЖК 277
-
моддасида ва Қирғизистон
Республикаси ЖК 294
-
моддасида давлат ёки жамоат арбобининг ҳаётига тажовуз
қилганлик учун жавобгарлик белгиланган. Бунда Озарбайжон ЖК 277
-
моддасида
қўшимча
равишда чет эл давлати вакили ҳам жиноят
-
ҳуқуқий муҳофаза остига
олинган.
РФ ЖК 277
-
моддасида, Украина ЖК 112
-
моддасида ҳамда Молдова
ЖК 342
-
моддасида давлат ёки жамоат арбобининг давлат ёки бошқа сиёсий
фаолиятини тўхтатиш ёки бундай фаолияти учун қасд олиш мақсадида
унинг ҳаётига тажовуз қилиш учун жавобгарлик назарда тутилган. Озарбайжон
ЖК 277
-
моддасида ушбу жиноят
-
ҳуқуқий норма билан қўриқланадиган шахслар
доирасига “хорижий давлат вакили” ҳам киритилган.
Беларусь Республикаси ЖКнинг 359
-
моддасида эса давлат ва жамоат
арбобининг ҳаётига суиқасд қилиш жамоат тартибини беқарорлаштириш ёки
давлат органлари томонидан қарор қабул қилишга таъсир кўрсатиш ёхуд давлат
ёки жамоат фаолиятига тўсқинлик қилиш ёинки бундай фаолият учун қасд олиш
мақсадида содир этилиши лозимлиги кўрсатилган, яъни субъектив томони
факультатив белгиси –
жиноят мақсади зарурий белги сифатида назарда тутилган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
549
Беларусь Республикасида эса мамлакат Президенти жабрланувчи бўладиган
барча моддалар бошқарув тартибига тажовуз қилишга оид бобдан (33
-
боб) ўрин
олган. Беларусь ЖКга кўра, мамлакат Президенти зўрлик, зўрлик ишлатиш
таҳдиди, мулкни нобуд қилиш ёки шикаст етказиш бўйича жабрланувчи бўлиши
мумкин. Хусусан, шундай зўравонлик ҳаракатлари учун жиноий жавобгарлик
назарда тутилган ЖК 366
-
моддаси иккинчи қисмида бундай қилмишнинг мақсади
ва мотиви белгиланмаган. Бунда биринчи
қисмига ҳаволадан хулоса қилиш
мумкинки, қилмиш Президентнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки
бундай фаолият хусусиятини ўзгартиришга мажбурлаш ёхуд унинг фаолияти учун
ўч олиш мақсадида содир этилиши зарур.
Беларусь Республикаси ЖК 366
-
ва 368
-
моддаларида Беларусь Республикаси
Президентига тегишлича туҳмат қилганлик ва ҳақорат қилганлик учун жавоб
-
гарлик назарда тутилган. Таъкидлаш лозимки, ушбу моддалар туҳмат ва ҳақорат
учун жавобгарликнинг алоҳида кўриниши ҳисобланади, зеро, Беларусь ЖК 188 ва
189-
моддаларида туҳмат ва ҳақорат қилганлик учун умумий жавобгарлик
белгиланган.
Беларусь Республикаси Президентига туҳмат ва ҳақорат қилганлик учун
жавобгарликнинг ўзига хос хусусияти шундаки, туҳмат ва ҳақорат оммавий
равишда, яъни “оммавий чиқишда, оммавий намойиш этиладиган асарда ёки
нашрда ёхуд оммавий ахборот воситалари орқали” амалга оширилиши лозим.
Қозоғистон
Республикаси ЖК ҳам мамлакат Президентига тажовуз қилиш
билан боғлиқ иккита моддани назарда тутади. Хусусан, ЖК 177
-
моддасида
жабрланувчи сифатида Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти –
Миллат етакчиси, иккинчи 178
-
моддасида эса Қозоғистон Республикасининг
Президенти назарда тутилган.
Шу билан бирга, Қозоғистон Республикаси ЖКда Биринчи Президентнинг
ҳуқуқий
муҳофазасига оид яна иккита норма мавжуд. Хусусан, ЖК 370
-
моддасида
Қозоғистон Республикаси Биринчи Президентини ҳақорат қилиш ёки бошқача
усулда шаъни ва қадр
-
қимматига тажовуз қилганлик ҳамда унинг қонуний
фаолиятига тўсқинлик қилиш мақсадида унга ёки у билан биргаликда истиқомат
қиладиган оила аъзоларига ҳар қандай шаклда таъсир кўрсатганлик учун
жавобгарлик белгиланган.
ЖК 371
-
моддаси эса Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти ва у
билан биргаликда истиқомат қиладиган оила аъзоларининг дахлсизлиги кафолат
-
ларини, шу жумладан, мулк ҳуқуқи дахлсизлиги, тураржой, хизмат хонаси, шахсий
ва хизмат транспорти, ёзишмалар, у томонидан фойдаланиладиган алоқа
воситалари, банк сири кафолатлари ва банк ҳисобварағи дахлсизлиги, шунингдек,
унга тегишли бўлган ҳужжатлар дахлсизлигини ҳар қандай шаклда бузиш учун
жавобгарликни белгилайди. Ушбу қилмишлар ҳам бошқарув тартибига қарши
жиноятлар сирасига киритилган.
Қозоғистон
Республикаси ЖК мамлакат Президентининг шаъни ва қадр
-
қимматини ҳамда унинг фаолиятини ноқонуний аралашувдан муҳофаза қилади
(ЖК 372
-
моддаси). Шу билан бирга, ЖК 372
-
моддасининг изоҳ қисмида
Қозоғистон
Республикаси Президенти томонидан олиб борилаётган сиёсат бўйича
танқидий баёнотларни ўз ичига олган оммавий чиқишлар ушбу модда бўйича
жиноий жавобгарликка сабаб бўлмаслиги кўрсатиб қўйилган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
550
Оммавий ахборот воситалари ёки ахборот
-
коммуникация тармоқларидан
фойдаланиш ушбу жиноятни оғирлаштирувчи ҳолати сифатида белгиланган.
Ушбу моддада назарда тутилган иккинчи жиноят таркиби –
Президент
томонидан ўз мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилиш мақсадида унга ёки
унинг яқин қариндошларига ҳар қандай шаклда таъсир кўрсатиш билан боғлиқ.
Мамлакат Президентининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича Грузия
тажрибаси ҳам ўзига хос. Хусусан, Грузия ЖК 325
-
моддасида
Грузия Президенти,
бошқа сиёсий мансабдор шахслар ҳамда уларнинг оила аъзоларининг ҳаёти,
соғлиғи ёки мулкига мазкур шахсларнинг давлат фаолияти учун тажовуз қилиш
учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Қонунда
“Грузия сиёсий мансабдор шахсларига ҳужум қилиш” деб номлан
-
ган жиноят “Терроризм” деб номланган 28
-
бобдан ўрин олган. Бунда жабрланувчи
сифатида нафақат мамлакат Президенти, балки бошқа давлат сиёсий мансабдор
шахслари, шунингдек, уларнинг яқин қариндошлари ҳам назарда тутилган.
Жиноят
-
ҳуқуқий муҳофаза остига мазкур шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол
-
мулки олинган. Жиноятни мазкур модда билан малакалаш учун махсус мақсад ва
мотив –
жабрланувчининг давлат хизматидаги фаолияти билан алоқадорлик
бўлиши лозим.
Молдова Республикаси Жиноят кодексида эса Президент, парламент раиси
ва мамлакат бош вазири ҳаёти алоҳида ҳимоя остига олинган (342
-
модда).
Украина Жиноят кодексида ҳам Президентдан ташқари бошқа давлат
вакиллари –
Олий Рада раиси, халқ депутатлари, Бош вазир, Ҳукумат аъзолари,
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман), Ҳисоб палатаси раиси ва аъзолари,
Марказий сайлов комиссияси раиси ва аъзолари, Миллий банк раиси, маҳаллий
давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари ва бошқа айрим раҳбарларнинг шахсий
дахлсизлигини бузганлик ва фаолиятига аралашганлик уун жавобгарликни
назарда тутувчи бир қатор нормалар мавжуд.
Хусусан, Украина ЖК 112
-
моддасида давлат ёки жамоат арбобининг давлат
ёки жамоатчилик фаолияти муносабати билан уларнинг ҳаётига тажовуз қилган
-
лик учун жавобгарлик назарда тутилган.
Юқорида санаб ўтилган шахсларнинг ўз мажбуриятларини бажаришига
тўсқинлик қилиш ёки улар томонидан ноқонуний қарор қабул қилинишига
эришиш мақсадида уларга ҳар қандай шаклда ноқонуний таъсир кўрсатиш
Украина ЖК 344
-
моддасига асосан жиноий жавобгарликка тортиш учун асос
бўлади. Ушбу шахслар фаолиятига аралашув, башарти, ўзининг хизмат мавқеидан
фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса, жиноятнинг оғирлаштирувчи ҳолати
ҳисобланади
.
Латвия Республикаси ЖК 86
-
моддасида Латвия Республикаси Президенти,
Сейм депутатлари, Ҳукума аъзолари ёки бошқа сайланган ёхуд Сейм томонидан
лавозимга тайинланган ёки тасдиқланган мансабдор шахсларнинг Латвия манфа
-
атлари йўлидаги давлат хизмати фаолияти учун уларга ҳужум қилиш, башарти
ҳужум
мазкур шахсларнинг ҳаёти ёки соғлиғига таҳдид билан биргаликда амалга
оширилган бўлса, жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Литва Республикаси ЖК 64
-
моддасида Президент, Сейм аъзоси, Бош вазир,
вазирлар ва Сейм томонидан лавозимга тайинланадиган мансабдор шахсларга
уларнинг давлат ёки жамоатчилик фаолияти муносабати билан тажовуз қилиш
давлатга қарши ўта оғир жиноятлардан бири сифатида назарда тутилган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
551
ГФР Жиноят тузуги 90
-
§да Федерал Президентни оммавий равишда,
йиғилишда ёки ёзма нашрларни тарқатиш орқали шаънига путур етказганлик
учун жавобгарлик белгиланган. Ушбу жиноят объектив томони ҳақорат ва ғийбат
қилишни қамраб олади. Айбдор томондан туҳмат қилиш ва ГФР барқарорлигига
ёки конституциявий тузумига қарши интилишни қўллаб
-
қуватлаш жавобгар
-
ликни оғирлаштирувчи ҳолат ҳисобланади.
ГФР Жиноят тузугида, шунингдек, федерал ёки ҳудудий қонунчилик органи
ёки унинг қўмиталаридан бирини, Федерал Кенгаш ёки унинг қўмиталаридан
бирини, федерал ёки ҳудудий Ҳукумат, Конституциявий судни (105
-
§), Федерал
Президент, федерал ёки ҳудудий қонунчилик органи, Федерал Кенгаш, федерал
ёки ҳудудий Ҳукумат, Конституциявий суд аъзосини (106
-
§) ўз ваколатларини
бажармаслик ёки уларни муайян тарзда бажариш учун зўрлик ишлатиш ёки уни
қўллаш
билан таҳдид қилиш учун ҳам жиноий жавобгарлик ўрнатилган.
Франция ЖКда давлат ҳокимиятига эга бўлган шахсларнинг ҳаётига давлат
хизматини бажарганлиги муносабати билан тажовуз қилиш, башарти жабрланув
-
чининг бундай ҳолати бажарувчига аён бўлган бўлса, оғирлаштирувчи ҳолатларда
одам ўлдириш сифатида малакаланади ҳамда умрбод озодликдан маҳрум
этишга
ҳукм қилинади.
АҚШнинг бир қатор штатларида Президент ва бошқа давлат арбобларини
ўлдириш биринчи даражали оғир одам ўлдириш (А
-
I тоифадаги фелония)
сифатида баҳоланади (Нью
-
Йорк штати ЖК 125.27
-
§ ва б.).
АҚШда 1963 йил Президент Кеннеди ўлдирилганидан сўнг Конгресс
томонидан қабул қилинган қонунга асосан ЖК “Президентни ўлдириш, ўғирлаш ва
ҳужум
қилиш” учун жиноий жавобгарлик белгиланган 1751
-
§ билан тўлдирилди.
Унга кўра, Президент, вице
-
президент, вице
-
президент бўлмаганда АҚШ
Президентининг бўшаб қолган лавозимини эгаллаши лозим бўлган шахс ҳамда
АҚШ Конституциясига мувофиқ Президент вазифасини бажарадиган ҳар қандай
шахсга тажовуз қилганлик учун жавобгарлик белгиланган. Бундай шахсларга
Президент ва вице
-
президент лавозимига янги сайланган, бироқ ҳали ўз
мажбуриятларини бажаришга киришмаган шахслар ҳам киради.
Президентни ва 1751
-
§да кўрсатилган бошқа шахсларни ўлдириш биринчи
(ўлим жазоси ёки умрбод озодликдан маҳрум этиш), иккинчи (умрбод ёки ҳар
қандай
мудатга озодликдан маҳрум этиш) даражали ёки оддий (10 йилгача
озодликдан маҳрум этиш) одам ўлдириш учун назарда тутилган санкциялар билан
жазоланади. Бунда Президент ва бошқа кўрсатиб ўтилган шахсларни ўлдириш
учун жиноий жавобгарликка содир этилган жиноятнинг сиёсий тарафини
тавсифловчи жиноят мотиви, мақсади ва бошқа жиҳатлари таъсир кўрсатмайди.
1751-
§да Президент ва кўрсатиб ўтилган шахсларни ўғирлаш учун ҳам
жавобгарлик белгиланган. Мазкур ҳаракатлар учун турма қамоғи (умрбод ёки ҳар
қандай
муддатга), ўлим келиб чиққанда ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
АҚШ федерал ЖКда 1917 йилдан буён Президентга почта орқали ёки бошқа
усулда тан жароҳати етказиш ёки ўлдириш билан таҳдид йўллаганлик учун
жавобгарлик белгиланган (871
-
§). Ҳозирги вақтда келиб, бир қатор тузатиш
-
лардан сўнг ушбу норма нафақат Президент ва 1751
-
§да назарда тутилган
шахсларга, балки собиқ Президент ва юқорида кўрсатилган мансабдор шахсларга
ҳамда
уларнинг оила аъзоларини ҳам жиноят
-
ҳуқуқий муҳофаза билан
қамраб
олди
[2].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
552
Германия Федератив Республикаси ЖК 106
-
§да “Федерал Президент ва
конституциявий органлар аъзоларини мажбурлаш” учун жавобгарлик белги
-
ланган. Унга кўра, Федерал Президент ва конституциявий органлар аъзоларини
зўрлик ишлатиб ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, ҳуқуққа хилоф равишда, ўз
ваколатларини бажармасликка ёки муайян тарзда бажаришга мажбурласа, уч
ойдан беш йилгача, оғирлаштирувчи ҳолатларда бир йилдан ўн йилгача
озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинади.
Шу билан бирга, ГФР ЖК 102
-
§да “Хорижий давлат вакилларига тажовуз
қилиш” учун жиноий жавобгарлик
белгиланган. Унга кўра, “Германия ҳудудида
расмий равишда бўлиб турган хорижий давлат бошлиғи, ҳукумати аъзоси ёки
ГФР ҳудудида аккредитациядан ўтган хорижий дипломатик ваколатхона
бошлиғининг ҳаёти ёки жисмоний дахлсизлигига тажовуз (ҳужум) қилса, беш
йилгача озодликдан маҳрум этиш ёки пул жаримаси билан жазоланади” [3].
Голландия ЖКда эса қирол ва қироличанинг хавфсизлигини давлат
хавфсизлигига тенглаштиради. Шу муносабат билан ЖК 1
-
бўлими, 2
-
китоби
92-
моддадан бошланиб, унда қирол, қиролича ёки регентни ҳаётдан маҳрум
қилиш ёхуд уларни бошқарувга қобилиятсиз қилиш мақсадида содир этилган
тажовуз учун жазо назарда тутилган.
Шунингдек, Голландия ЖКда қиролнинг турмуш ўртоғи ва тўғридан тўғри
меросхўрининг ҳаёти ва эркинлигига тажовуз қилганлик (108
-
модда), қиролни
(111-
модда), унинг турмуш ўртоғи, тўғридан тўғри меросхўри ва унинг турмуш
ўртоғини ёки регентни обрўсизлантириш (112
-
модда) учун ҳам жиноий жавоб
-
гарлик назарда тутилган.
Юқоридаги шахсларни обрўсизлантирувчи ёзма материал ёки тасвирларни
тарқатиш, омма олдида айтиб чиқиш, кўрсатиш ёхуд кейинчалик тарқатиш
мақсадида сақлаш учун жавобгарлик, башарти шахс материал ва тасвирлар
шундай обрўсизлантирувчи мазмунга эга эканлигини билиши ёхуд билиши лозим
бўлган бўлса келиб чиқади (Голландия ЖК 113
-
моддаси).
Голландия ЖКнинг “Давлат ҳокимиятига қарши жиноятлар” деб номланган
8-
бўлимининг 179
-
моддасида оммавий давлат хизматчисига нисбатан зўрлик
ишлатиш ёки уни қўллаш билан таҳдид қилиш учун жавобгарлик назарда
тутилган. Бунда ушбу шахсларга тан жароҳати етказиш ёки ўлимига сабаб бўлиш
оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланган.
Испания ЖКда ҳам давлат раҳбарини турли жиноий тажовузлардан
муҳофаза қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, қирол, унинг
тўғри ёки ён шажара бўйича тўғридан тўғри қариндоши, қиролича, регент,
регентлик аъзоси, Тахтнинг меросхўр шаҳзодасининг ҳаётига (485
-
модда),
соғлиғига (486
-
модда), эркинлигига (487
-
модда), шаъни ва қадр
-
қиматига (490 ва
491-
моддалар) тажовуз қилганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланган
.
Хусусан, кўрсатилган шахсларни иродасига қарши бирор
-
бир ҳаракатни
содир этишга мажбур қилиш мақсадида зўрлик ишлатиш ёки қўрқитиш жиноят
деб тан олинади (489
-
модда). Қироллик оиласи аъхоларининг тураржой
дахлсизлигини бузиш ҳам жиноят
-
ҳуқуқий тақиқланган (490
-
модда).
Сан
-
Марино ЖК 2
-
бобида ҳам капитан
-
регентнинг дахлсизлигини таъмин
-
лашга бағишланган бир қатор нормалар белгиланган. Хусусан, унинг ҳаёти,
соғлиғи, шахсий эркинлиги, шаъни ва нуфузи жиноят
-
ҳуқуқий нормалар билан
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
553
қўриқланади
(341 в 342
-
моддалар). Жиноий тажовузлар ва ҳақоратдан жабрланув
-
чилар сифатида, шунингдек, Олий Бош Кенгаш, Давлат Конгресси ва Ўн иккилик
кенгаши аъзолари, давлат котиблари, республика судья ва прокурорлари ҳам
ҳимояланган
(343 ва 344
-
моддалар).
Сан
-
Марино ЖК 346
-
моддасида юқорида кўрсатилган шахсларнинг
Конституцияга мувофиқ ўз функцияларини бажаришга қаратилган фаолиятига
тўсқинлик қилиш ёхуд ноқонуний йўл билан уларни тарқатиб юбориш ёки
истеъфога чиқаришга мажбурлаш бўйича ҳаракатларни содир этганлик учун
жавобгарлик назарда тутилган.
Сан
-
Марино ЖК 347
-
моддасида эса юқорида кўрсатилган шахсларнинг
мажбуриятлари доирасига кирувчи шахсий ёки бошқа фойда, имтиёз, таклиф ёки
ваъда бериш мақсадида зўрлик, таҳдид, ёлғон қўллашга қаратилган ҳаракатларни
содир этганлик учун
жавобгарлик назарда тутилган.
Швейцария ЖК 15
-
бўлимида давлат ҳокимиятига қарши жиноятлар
жамланган. Хусусан, унинг 285
-
ва 286
-
моддаларида сайланган орган, унинг аъзоси
ёки мансабдор шахс томонидан унинг хизмат ваколатларига кирувчи ҳаракат
-
ларни содир этишга тўсқинлик қилиш, муайян ҳаракатларни содир этишларига
мажбурлаш учун зўрлик ёки таҳдиддан фойдаланганлик учун жавобгарлик
назарда тутилган.
Болгария Жиноят кодекси бўйича ҳокимият вакилига нисбатан зўрлик ёки
таҳдид бошқарув тартибига жиноят сифатида тан олинади. Таъкидлаш лозимки,
жабрланувчи сифатида кўрсатилган шахс билан бир қаторда жамоатчилик вакили
ҳам
намоён бўлади (269
-
модда).
Польша ЖКда эса Президентга тажовуз қилиш билан боғлиқ уч турдаги
хатти
-
ҳаракатлар тақиқланган: Польша Президенти
ҳаётига тажовуз қилиш
(134-
модда); Польша Президентига фаол ҳужум қилиш (135
-
модда 1
-
§); Польша
Президентини оммавий ҳақорат қилиш (135
-
модда 2
-
§). Оммавий давлат хизмат
-
чисининг шахсий дахлсизлиги, шаъни ва қадр
-
қиммати ҳам жиноят
-
ҳуқуқий
муҳофаза остига олинган.
Сербия Республикаси Жиноят кодексида шаън ва қадр
-
қимматга қарши
ҳаракатлар
сирасига Сербия Республикасига ҳурматсизлик қилиш ҳам киритилган.
Бу жиноят айбдор Сербия Републикаси, унинг байроғи, герби, миллий мадҳияси,
Республика Президенти, Қонунчилик кенгаши, Ҳукумати, Қонунчилик кенгаши
раиси ёки Бош вазир томонидан ўз мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ
ҳолда
уларнинг устидан кулишни назарда тутади.
Шунингдек, Сербия Републикаси ЖК “Жамоат тартиби ва бошқарув тарти
-
бига қарши жиноий қилмишлар” деб номланган 20
-
бобида қуйидаги иккита
ҳаракат учун жавобгарлик назарда тутилган:
1)
мансабдор шахс ўз мансаб мажбуриятларини бажаришига зўрлик
ишлатиш ёки уни қўллаш билан таҳдид қилиш орқали тўсқинлиқ қилиш
(213-
модда биринчи қисми). Ушбу қилмиш жабрланувчига нисбатан ҳақорат
қилиш, ғайриахлоқий хулқ
-
атвор ёхуд қуролни қўллаш таҳдиди билан содир
этилган бўлса, оғирлаштирувчи ҳолат ҳисобланади (213
-
модда иккинчи қисми);
2)
мансабдор шахс томонидан ўз мансаб мажбуриятларини бажаришга
тўсқинлик қилувчи уюшган гуруҳда иштирок этиш (215
-
модда).
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
554
Дания ЖК 13
-
боби Конституция ва олий ҳокимият органлари муҳофазасига
бағишланган. Ушбу бобда “монарх ёки конституциявий регент ҳаётига қарши
қаратилган
ҳаракатлар” (112
-
§), кўрсатиб ўтилган шахсларга, шунингдек, вазир
-
лар, Конституциявий суд ёки Олий судга нисбатан ҳужум қилиш ва зўрлик
ишлатиш (113
-
§ иккинчи қисми) учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Дания ЖК 14
-
бобида давлат ҳокимиятига қарши жиноятлар назарда
тутилган. Масалан, давлат мажбуриятлари ёки функцияларини амалга ошираётган
жабрланувчиларга куч ишлатиш ёки уни қўллаш билан таҳдид қилиш учун
жиноий жавобгарлик назарда тутилган. Қонуний расмий фунцияни бажаришга
тўсқинлик қилиш билан бир қаторда уларни амалга оширишга мажбурлаш ҳам
тақиқланади (113
-
§).
Норвегия ЖК “Норвегия конституциявий тузуми ва давлат бошлиғига қарши
жиноятлар” деб номланган 9
-
бобидан қирол ва регентнинг хавфсизлигини
таъминлашга тааллуқли нормалар ўрин олган. Бунда қуйидаги ҳаракатлар жиноий
деб ҳисобланади: биринчидан, кўрсатиб ўтилган шахсларнинг фаолиятини
бузишга қаратилган зўрлик, таҳдид ёки бошқа ноқонуний усулларни қўллаш;
иккинчидан, қирол ёки регентни ҳаётдан маҳрум этишда иштирок этиш ёки ёрдам
кўрсатиш; учинчидан, кўрсатилган шахсларга нисбатан қуролни қўллаш ёки тана
аъзоларига шикаст етказишда иштирок этиш; тўртинчидан, монарх ва регентнинг
шаънини ҳақоратлаш.
Швеция ЖК 18
-
боби “Монархни ҳақорат қилиш билан боғлиқ жиноятлар
ҳақида” деб номланади. Мазкур бобда “ҳақорат қилиш” тушунчасига кенг талқин
қилинади, бунда у нафақат қиролнинг шаъни ва қадр
-
қимматини поймол
қилишни, балки унга, унинг оила аъзоларига, мамлакат олий ҳокимияти вакилига,
шунингдек, монархия институтларига, сиёсий ташкилотлар ва бошқаларга қарши
ҳар
қандай тажовузни ҳам қамраб олади.
Хусусан, Швеция ЖК 18
-
бобининг 2
-
моддасида қиролга, қироллик оила
аъзоларига ёки регентга ҳужум қилишгажавобгарлик назарда тутилган. Ушбу
нормада “ҳужум” кенг маънога эга, яъни ҳаёт ва соғлиққа, эркинлик ва жамоат
хавфсизлигига қарши барча ҳаракатларни қамраб олади.
Япония жиноят қонунчилигида ҳам оммавий мажбуриятларни бажараётган
шахсларга нисбатан зўрлик ёки уни қўллаш таҳдиди жиноят сифатида тан
олинади (ЖК 95
-
моддаси). Башарти ушбу ҳаракатлар бир неча шахслар томонидан
ёки оммавий тартибсизликлар жараёнида содир этилса, ЖК 106
-
моддасига
мувофиқ жавобгарликка тортилади.
Эрон Ислом Республикасининг Ислом жиноят жазолари тўғрисидаги Қонуни
1-
бўлими V қисмида мамлакат давлат хизматчиларига нисбатан жиноятлар
назарда тутилган. Хусусан, Қонуннинг 514
-
моддасида “Ислом Республикаси
асосчиси, буюк имом Хомейнини ёки мамлакатнинг диний раҳнаоасини ҳар қандай
шаклда ҳақорат қилиш” учун жавобгарлик назарда тутилган. Мазкур ҳолатда
жабрланувчи персоналлашган, яъни аниқ кўрсатилган бўлиб, бундай амалиёт
бошқа давлатлар қонунчилигида
учрамайди.
Қонуннинг
609-
моддасида учта ҳокимият тармоқлари раҳбарларини,
Президент ўринбосари, вазир, Мажлис депутатлари, Маслаҳатчилар кенгаши
аъзолари, Конституцияни қўриқлаш бўйича кенгаш аъзолари, судьялар, Ҳисоб
палатаси аъзолари, вазирлик ходимлари, давлат ёки муниципал ҳокимият
органлари ишчиларини ҳақорат қилганлик учун жавобгарлик назарда тутилган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
555
Шунингдек, Қонуннинг 515
-
моддасида мамлакат диний раҳнамосининг,
учала ҳокимият тармоқлари раҳбарларининг ёки олий диний шахсларнинг
ҳаётига, жамоат
тартибига қуролли тажовуз қилиш белгиси остида ҳужум
қилганлик учун жавобгарлик белгиланган.
Туркия Жиноят кодексида ҳам давлатнинг олий мансабдор шахслари
дахлсизлигини таъминлашга қаратилган ҳокимиятга қарши жиноятлар учун
жавобгарлик назарда тутилган. Хусусан, Туркия ЖКда Президент учта ҳолатда
жабрланувчи сифатида назарда тутилган: суиқасд қилиш (156
-
модда), ҳужум
қилиш
(157-
модда) ва ҳақорат қилиш (158
-
модда). Президентни ҳақорат қилиш
жиноятининг ижтимоий хавфлилик даражаси турли ҳолатлардан келиб чиқиб
табақалаштирилган: а)
Президент ҳузурида уни ҳақорат қилиш ёки лаънатлаш;
б) Президент бўлмаганда, уни ҳақорат қилиш ёки лаънатлаш; в)
Президент
номини тилга олмаган ҳолда, бироқ турли имо
-
ишора билан унинг айнан
Президент эканлигига шубҳа қилдирмайдиган қилиб ҳақорат қилиш ёки
лаънатлаш; г)
нашр воситаларидан фойдаланган ҳолда Президентни ҳақорат
қилиш
ёки лаънатлаш.
Таъкидлаш лозимки, Туркия Буюк миллий кенгаши аъзолари ёки собиқ
аъзоларини, амалдорлар ёки собиқ амалдорларни ўз лавозими бўйича мажбурият
-
ларини бажариши туфайли ўлдириш шахсга қарши жиноят сифатида назарда
тутилган (450
-
модда). Шу билан бирга, “расмий мақомга эга” шахсларни сўз ёки
ҳаракат
билан ҳақорат қилиш билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик
ЖК 3
-
бўлими 9
-
бобида белгиланган.
Туркия ЖК бўйича нафақат давлатнинг олий мансабдор шахслари, балки
уларнинг яқинлари ҳам жиноят
-
ҳуқуқий муҳофаза остига олинган. ЖК 180
-
мод
-
даси бўйича жабрланувчининг ота
-
онаси, қариндошлари ва турмуш ўртоғи ҳам
бўлиши мумкин
[4].
Юқоридагилар асосида келгусида ЎзР ЖК 158
-
моддасини такомиллаш
-
тиришда Ўзбекистон Республикаси Президентидан ташқари бошқа давлат
ҳокимияти
вакилларини ҳам жиноят
-
ҳуқуқий муҳофаза остига олиш, шунингдек,
субъектив томоннинг зарурий белгиси сифатида ушбу шахсларнинг қонуний
фаолиятини тўхтатиш мақсадида амалга оширишни назарда тутиш мақсадга
мувофиқ.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Агузаров
Т.К., Грачева
Ю.В., Чучаев
А.И. Уголовно
-
правовые проблемы охраны
власти (история и современность). Монография. –
М.: Проспект,
2016.
–
С.
334.
2.
Никифоров
Б.С., Решетников
Ф.М. Современное американское уголовное
право. –
М.: Наука, 1990. –
С. 226.
3.
Уголовный кодекс Федеративной Республики Германии [науч. ред. и вступ.
статья докт. юрид. наук, проф. Д.А.
Шестакова; предисл. доктора права Г.Г.Йешека;
перевод с немецкого Н.С.
Рачковой]. –
СПб.: Юридический центр Пресс, 2003. –
С. 374.
4.
Агузаров
Т.К., Грачева
Ю.В., Чучаев
А.И. Уголовно
-
правовые проблемы охраны
власти (история и современность). Монография. –
М.: Проспект, 2016. –
С.
334.
